#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 июлгача иссиқхонага ихтисослашган ер майдони 25 сотихдан кўп бўлган тадбиркорлар томонидан ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги шартларга бир вақтнинг ўзида риоя қилинганда тадбиркорларга қайтариб бериш тартиби жорий этилган:
🔹ҳар бир 5 сотих ер майдони учун ойига камида 1 нафар ишчининг бандлигини таъминлаш;
🔹ҳар бир ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган (1 млн 50 минг сўм) миқдорда белгилаш;
🔹иссиқхонага ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари томонидан иссиқхона фаолияти бўйича олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этиши.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
СИЗ БИЛАСИЗМИ?
Дунёдаги энг йирик дарёлар қандай сув ҳисобига тўйинадилар?
Дунёдаги энг йирик серсув дарёлар, хусусан Амазонка ва Конго дарёлари ёмғирлар сувлари ҳисобига тўйинадилар.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ер участкасини "Кадастр"дан ўтказмасдан юрганлик учун жавобгарлик бор
Картошка уруғларини экишга тайёрлаш ва экиш
Уруғларни экишга тайёрлаш. Туганакларни ундиришга қўйишдан аввал хашорат ва касалликларга қарши профилактик ишлов бериш мақсадида;
1 тонна уруғлик картошкани СЕЛЕСТ ТОП (0.4-0.6 л ) ва Yara Vita Rexolin ABC (200-300 гр) ни биргаликда 30 литргача сувда эритиб ишлов беринг.
Экиш муддати ва схемаси. Эртаки картошка жанубий вилоятларда 15 февралдан 1 мартгача, марказий минтақада 25 февралдан 10 мартгача, шимолий минтақаларда 10-20 март ойи оралиғида; кечки картошка, жанубий вилоятларда тезпишар навлар – 10-20 июль оралиғида, ўртапишар навлар – 5-20 июль оралиғида, кечпишар навлар 20-30 июнь оралиғида; марказий минтақада тезпишар навлар – 10-20 июль оралиғида, ўртапишар – 10-30 июнь оралиғида, кечпишар 10-20 июнь оралиғида; шимолий ҳудудларда тезпишар навлар – 20-30 июнь оралиғида, ўртапишар – 15-25 июнь оралиғида, кечпишар навлар – 5-10 июнь оралиғида 5-8 см чуқурликка мос равишда 70×30 ёки 90×25 см схемада экилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
СИЗ БИЛАСИЗМИ?
Суғориладиган деҳқончиликда сув нима учун ишлатилади?
Суғориладиган деҳқончиликда сув етиштирилаётган экинларнинг физиологик эҳтиёжларини қондириш, яъни ўсимликлар томонидан эвапотранспирацияга (буғланишга) сарфланаётган сувнинг ўрнини тўлдириш ҳамдасуғорилаётган экин майдонида мақбул мелиоратив шароитни яратиш учун ишлатилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
5. Томчилатиб суғориш тизими томизгичларни танлаш
Томчилатиб суғориш тизими жорий қилинаётган экин майдонини суғориш секторларига – бўлакларга бўлиш тизимнинг томизгичлари ва томизгичли суғориш шлангларини танлаш билан бир вақтда олиб борилса энг мақсадга мувофиқ иш бўлади.
Чунки лойиҳаланаётган томчилатиб суғориш тизимининг барча таркибий қисмларини турлари ва ўлчамлари ана шу томизгичларнинг сув сарфлари ва уларнинг суғориш секторидаги сони асосида аниқланади
Батафсилроқ айтиладиган бўлса, томизгичларнинг сув сарфлари асосида суғориш секторининг сув сарфи, унинг асосида эса тарқатувчи қувур сув сарфи аниқланади.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
СИЗ БИЛАСИЗМИ?
Орол денгизи ҳавзаси қайси мамлакатлар ҳудудларини ўз ичига олади? Орол денгизи ҳавзаси бу мамлакатлар ҳудудларини тўлиқ қамраб оладими?
Орол денгизи ҳавзасига Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон ва Туркманистон мамлакатларининг ҳудудлари киради. Уларнинг иккитаси ҳудуди денгиз ҳавзасига тўлиқ, қолганлари эса қисман киради.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
3. Hosildorlikning kamayishi: Oziq moddalarni etarli darajada tiklamagan holda tuproqdan uzoq vaqt foydalanish unumdorlikning pasayishiga olib kelishi mumkin.
4. Barqaror daraxt kesish va rivojlanish: O'rmonlarning kesilishi va iqtisodiy faoliyat natijasida yuzaga kelgan tabiiy qoplamning o'zgarishi ko'pincha tuproqning degradatsiyasi bilan birga keladi.
5. Sho'rlanish: Tuproqda, ayniqsa quruq joylarda tuzlarning to'planishi, tuproqning sho'rlanishiga olib kelishi mumkin, bu esa o'simliklarning o'sishiga salbiy ta'sir qiladi.
6. Shaharlarni rivojlantirish va infratuzilma loyihalari: Shaharlar qurilishi va infratuzilma loyihalari tabiiy tuproq qoplamini yo'q qilishi mumkin, bu esa degradatsiyaga olib keladi.
7. Iqlim o'zgarishi: qurg'oqchilik, suv toshqini va haroratning ko'tarilishi kabi ekstremal ob-havo sharoiti tuproq degradatsiyasini oshirishi mumkin.
8. Tuproqning ifloslanishi: zaharli cho'kma, sanoat chiqindilari va ifloslangan o'g'itlardan foydalanish tuproqni qishloq xo'jaligi uchun yaroqsiz holga keltirishi mumkin.
9. Suvni beqaror boshqarish: Haddan tashqari yoki kam sug'orish tuproqning tuz bilan boyitishiga olib kelishi mumkin, bu ham degradatsiyaga olib kelishi mumkin.
Bu omillar o'zaro ta'sir qilishi va bir-birini mustahkamlashi mumkin, bu esa tuproqning degradatsiyasi darajasini oshiradi. Ushbu sabablarni tushunish tuproq degradatsiyasini oldini olish yoki yumshatish uchun barqaror er boshqaruvi va qishloq xo'jaligi amaliyotlarini rivojlantirish uchun muhimdir.
#Tuproqdegradatsiyasi # barqarorqishloqxo'jaligi
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжуманидаги долзарб саволлар
Савол. Ер ижара нархи қандай баҳоланади?
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Томчилатиб суғориш секторининг майдони қанча кичик бўлса, тизимни қуриш харажатлари ҳам шунча кам бўлиши мумкин. Бироқ, суғориш секторини ҳаддан зиёд кичрайтириш катта суғориладиган майдонларда ишни кўпайтириб юбориши ҳам мумкин. Шунинг учун суғориш бўлагининг ҳар жиҳатдан маъқул бўладиган майдони танланса мақсадга мувофиқ бўлади.
Суғориш вақтида шу бўлаклар навбатма-навбат суғорилишини эътибордан қочирмаслик энг муҳим жиҳатлардан саналади.
Суғориш бўлакларининг чегаралари томчилатиб суғориш тизимининг умумий схемасида аниқ кўрсатилади. Бўлакларнинг ўзлари эса номерлаб белгилаб қўйилади.
Схемада бўлакларни кўрсатиш пайтида қайси бўлакларга сув қайси пайтда берилиши чамалаб борилса аъло иш бўлади.
Суғориш бўлаклари ва улардаги сув сарфига қараб сув етказиб берувчи тарқатувчи қувурлар ётқизилади. Улар бўлакнинг четида ётиши ҳам, унинг ўртасида ётиши ҳам мумкин.....
Давоми кейинги чиқишларимизда.
Каналимизни кузатиб боринг. Эндигилари янада қизиқ!!!
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжуманидаги долзарб саволлар
Савол. Ер участкаларини кластерларга тўғридан-тўғри ижарага бериш тартиби бекор бўлаяпти. Шу ҳақида маълумот берсангиз.
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
2. Qurg'oqchilik va quruqlik: iqlim o'zgarishidan quruqroq va issiqroq iqlimga qarab ta'sirlangan hududlar shamol eroziyasining kuchayishi bilan bog'liq. Tuproq va o'simlik namligining pasayishi tuproqni shamol harakatiga ko'proq moyil qiladi.
3. Haroratning oshishi: o'rtacha haroratning oshishi tuproqdan suvning yanada qizg'in bug'lanishiga olib kelishi mumkin, bu esa tuzlarning kontsentratsiyasini oshiradi va sho'rlanish jarayoniga yordam beradi. O'z navbatida, sho'rlanish tuproqni eroziyaga moyil qiladi.
4. Yog'ingarchilik shakllarini o'zgartirish: Yog'ingarchilik shakllarining o'zgarishi o'simlik va yer qoplamiga ta'sir qilishi mumkin. Iqlim quruqroq bo'lsa, o'simliklar zarar ko'rishi va eroziyani kuchaytirishi mumkin.
5. Qor va muzliklarning erishi: Yuqori kenglikdagi hududlarda qor va muzning erishi suv rejimlarining o‘zgarishiga olib kelishi mumkin, bu esa o‘z navbatida suv eroziyasi va gidrologik jarayonlarga ta’sir qiladi.
6. Dengiz sathining ko'tarilishi: dengiz sathining ko'tarilishi qirg'oq eroziyasining ta'sirini kuchaytirishi mumkin, bu esa qirg'oq hududlaridagi unumdor tuproqlarga ta'sir qilishi mumkin.
Iqlim o'zgarishining tuproq eroziyasiga umumiy ta'siri murakkab bo'lishi mumkin va mahalliy iqlim sharoitiga, landshaft va tuproq xususiyatlariga bog'liq. Biroq, umuman olganda, bashoratlar iqlim o'zgarishi natijasida ko'plab mintaqalarda eroziya darajasining oshishini ko'rsatadi. Ushbu jarayonlarni tushunish moslashuv strategiyalarini ishlab chiqish va erdan barqaror foydalanishni boshqarish uchun muhimdir.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Биринчи навбатда участка харитасида томчилатиб суғориш тизимининг умумий схемаси белгилаб чизиб чиқилади.
Схемада суғориш тизимининг бош иншоотлари жойлашадиган ўринлар (жойлар) белгиланади. Схемада магистрал ва тарқатувчи қувурларнинг жойлашув чизиқлари чизиб чиқилади.
Томчилатиб суғориш тизими қурилиши режалаштирилаётган майдонни бўлакларга - суғориш секторларига - бўлакларга бўлиб чиқилади.
Суғориш бўлакларини тўғри белгилашга ўта жиддий ёндашиш лозим. Чунки қурилаётган суғориш тизимига сарфланадиган сарф-ҳаражатлар ҳам, тизимни ишлатиш ҳаражатлари ҳам худди шу амалга тўлиқ боғлиқ.
Хуллас, экиндаласини суғориш бўлакларига бўлиб чиқиш қурилажак томчилатиб суғориш тизимининг асоси – пойдевори десак тўппа тўғри бўлади.
Кузатиб боринг, кейингилари бундан ҳам қизиқ!!!
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
СИЗ БИЛАСИЗМИ?
Дарёлар сувини қаердан оладилар ёки қандай манбалар ҳисобига тўйинадилар?
Дарёлар ўз сувларини асосан баланд тоғлардаги музликлар, ёққан қорлар, ёмғирлардан оладилар ва шулар ҳисобига тўйинадилар.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Томчилатиб суғориш тизимини лойиҳалаш учун зарур маълумотлар
Томчилатиб суғориш тизими лойиҳасини тузиш учун етиштириладиган экин ва экин даласига оид бирламчи маълумотлар бўлиши лозим деган фикрни айтган эдик.
Томчилатиб суғориш тизимини лойиҳасини тузиш учун зарур бўладиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
1.Ер майдони харитаси ва унга оид маълумотлар:
a) ер майдони харитаси;
b) жойлашган ўрни;
c) сув манбасининг жойлашган ўрни (масофаси билан);
d) электр таъминоти тизими;
e) экин майдонининг ўлчамлари;
f) экин қаторларининг жойлашуви (йўналиши).
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Картошка етиштиришда ер майдонини уруғ экишга тайёрлаш.
Ерни шудугорлашдан аввал ёки ариқларни олишдан аввал Байкал ЭМ-1 (ердаги фосфор, калий ва бошка минералларнинг ўсимлик учун ўзлаштириш осон бўлган холга келишини таъминлаши мақсадида) препарати 10 л/га миқдорида 300л сувда ишчи эритма тайёрланиб тупроқга сепилади.
Шундан сўнг 90-150 кг фосфор, 60-80 кг/га калий тузи шаклида ёки улар ўрнига Yara Mila 12-11-18 (азот 12%, фосфор 11%, калий 18%, магний 2,7%, олтингугурт 20%, бор 0,015%, темир 0.2%, марганец 0,02%, рух 0,02%) баланслаштирилган минерал ўғити 200 кг/га солиниб 28-30 см чуқурликда шудгор қилинади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Кўчатларни экиш
Кўчатлар 2-3 барг чиқарганда орасини 5х6 см қилиб кўчириб ўтказилади. Кўчириб ўтказилган кўчатларга 10-12 кундан сўнг биринчи озиқа: 10 литр сувга 5 г аммоний сулфат ёки карбамид, 40 г суперфосфат ёки аммофос ва 10 г калий ўғитлари эритилиб, барг устидан берилади. 6-7 кун ўтказиб иккинчи маротаба юқоридаги миқдорни 2 мар та кўпайтириб озиқлантирилади.
Учинчи озиқлантириш кўчатни далага экишдан 4-5 кун олдин амалга оширилади.
Етиштирилаётган кўчатлар экиш учун тайёр бўлгач, очиқ далага олиб чиқишдан 6-8 кун олдин плёнкаларни очиб, кўчатларни ташқи муҳитга шароитига мослаштириб чиниқтириш муҳим аҳамиятга эга.
Далага экиш олдидан кўчатларга иссиқхонанинг ўзида занг, ўргимчаккана ва шираларга қарши
ишлов берилиб, экилиши мақсадга мувофиқдир.
Кўчатларга ишлов беришда экишдан 1-2 кун олдин 2,5% ли Децис дорисидан 0,2 мл. 10 литр сувга аралаштириб, 20 метр кв. майдондаги кўчатга сепилади ёки тавсия этилган препаратлардан биронтасидан фойдаланиш мумкин.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Чорвачилик хўжаликларига импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчки учун субсидия берилади
Сабзавотчиликда алмашлаб экиш аҳамияти.
Бир хил сабзавотни бир жойга бир неча йил мобайнида экиб, мунтазам юқори ҳосил олиш қўшимча сарф-харажатлар билан боғлиқ бўлиб, у ҳар доим ҳам ўзини оқлайвермайди. Бу сабзавотларни алмашлаб экишни тақозо этадиган сабаблардан биридир.
Aлмашлаб экишни тўғри ташкил этиш айрим ўсимликларга хос бўлган касаллик ва зараркунандаларни кўпайиб кетишини бартараф этади. Шунингдек, бу усул билан кўп касаллик ва зараркунандаларни махсус сарф-ҳаражатларсиз йўқотиш мумкин.
Демак, ўтмишдош экин кейин экиладиган ўсимлик ҳосилдорлигига ўз таъсирини ўтказиши мумкин.
Ўтмишдош экинларнинг ижобий таъсирини кучайтириш мақсадида алмашлаб экиш қоидаларига амал қилиш зарур
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Томчилатиб суғориш тизими таркибида қўлланиладиган томизгичнинг сув сарфи экин майдони тупроғининг турига (сув ўтказувчанлик хусусиятига) боғлиқ равишда танланади.
Томичилатиб суғориш тизимларида қўлланиладиган томизгичларнинг сув сарфи соатига литрда ўлчанади ва л/соат деб ифодаланади.
Томизгичларнинг сув сарфларини экин майдонинг тупроқ турига қараб қуйидагича танлаш тавсия қилинади:
Қумли ва сув ўтказувчанлиги яхши бўлган енгил механик таркибли тупроқлар шароитларида қўллаш учун сув сарфи 2 л/соатдан 4 л/соатгача бўлган томизгичлар танланади.
Механик таркиби ўртача оғирликда, сув ўтказувчанлиги ҳам ўртача бўлган тупроқлар шароитларида асосан сув сарфи 1 – 1,5 л/соат бўлган томизгичлар қўлланади.
Механик таркиби оғир, сув ўтказувчанлиги паст (қийин) бўлган тупроқлар (лой ва унга яқин таркибли) шароитларида сув сарфи 1 л/соатдан кам бўлган томизгичларни қўлланади.
Давоми кейинги чиқишларимизда. Шунинг учун каналимизни кузатишдан чарчаманг.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Эртаги майда уруғли сабзавотларни қачон экиш керак?
Пиёз, сабзи, редис, ош лавлаги, укроп, кашнич, петрушка, салат сингари сабзавот уруғлари хамда картошка туганаклари Республиканинг жанубий минтақасида 20 январдан 25 февралгача, марказий минтақада 5 февралдан 20 мартгача, шимолий минтақада эса 20 февралдан 25 мартгача экилади.
Эртаги муддатда экиш учун редиснинг “Лола”, “Эртапишар”, “Майский”, ош лавлагининг маҳаллий “Диёра”, “Ягона”, “Бордо-237”, “Бикорес”, “Боро-F1”, “Пабло-F1”, “Водан-F1” нав ва дурагайлари, укропнинг “Ўзбекистон-243”, “Ором”, кашничнинг “Орзу”, петрушканинг “Нилуфар” каби серҳосил маҳаллий навлари тавсия этилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Кўчат тайёрлаш ишларини қачон қилиш керак?
Марказий вилоятларда энг қулай муддат помидор учун 10-20 феврал, ширин қалампир ва бақлажон учун 1-10 феврал, жанубий вилоятларда 15-20 кун олдинроқ, шимолий вилоятларда эса 15-20 кун кечроқ ҳисобланади.
Очиқ майдонда етиштириш учун қуйидаги маҳаллий навлар тавсия этилади: помидорнинг “Юлдуз”,
“Дархон”, “Баходир”, “Ситора”, “ТМК-22”, “Авиценна”, “Шарқ юлдузи”, “Шафақ”, “Сурхон-142”, “Заковат”, “Нурафшон F1”, ширин қалампирнинг “Дар Ташкента”, “Заря Востока”, “Зумрад”, “Наргиза”, “Тонг”, “Сабо”, “Шодлик”, бақлажоннинг “Феруз”, “Аврора”, “Алмаз” навлари.
Кўчатхона ҳарорати, тупроқ намлиги ва ниҳолларни озиқлантириш муҳим аҳамиятга эга. Сепилган уруғлар тез униб чиқиши учун кўчатхонадаги ҳарорат бир ҳафта давомида кундузи 20-250, кечаси 10-140, кейинги ҳафтадан кундузи 20-220, кечаси 14-15° бўлиши талаб этилади. Кўчатхона тупроғи намлигига кўра, кўчатлар ўсув даврида хар 1 м2 майдонга 6-7 литр сув меъёрида суғорилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Tuproq degradatsiyasining sabablari nimada?
Tuproq degradatsiyasiga turli omillar sabab bo'lishi mumkin va ular ko'pincha o'zaro bog'liqdir. Tuproq degradatsiyasining asosiy sabablaridan ba'zilari:
1. Tuproq eroziyasi: Bu tuproq qatlamlarini shamol yoki suv bilan olib ketish jarayonidir. Eroziyaga yomon ishlov berish, shamol yoki suv sharoitlari sabab bo'lishi mumkin.
2. Noto'g'ri qishloq xo'jaligi amaliyoti: Ba'zi qishloq xo'jaligi amaliyotlari, masalan, ortiqcha ishlov berish, kimyoviy o'g'itlar va pestitsidlardan noto'g'ri foydalanish, monokulturalar tuproq sifatining yomonlashishiga olib kelishi mumkin. 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
СИЗ БИЛАСИЗМИ?
Африкадаги бир мамлакатнинг аёллари оиласи учун сув топиб келиш мақсадида бир кунда шунчадан йўл юришар эканки, уларнинг ҳаммаларини шу бир кунда юрган йўлларини қўшиб чиқилса, Ердан Ойгача масофани 16 марта босиб ўтганга тенг бўлар экан. Мазкур аёллар қайси мамлакат аёллари?
Жанубий Африка Республикаси аёлларининг ҳар куни оилалари учун сув топиб келиш мақсадида ҳаммалари юрадиган йўлларини қўшиб чиқилса, Ердан Ойгача бўлган масофани ҳар икки томонга 16 марта босиб ўтганга тенг бўлар экан.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Томчилатиб суғориш тизими жорий қилинаётган экин майдонини суғориш секторларига – бўлакларга бўлиш
Аввал айтилганидек томчилатиб суғориш тизими жорий қилинаётган экин майдонини суғориш секторларига – бўлакларга бўлиш чиқиш қурилажак томчилатиб суғориш тизимининг асоси – пойдевори санлади.
Бу амалга жиддий ёндашиб, бўлакларни тўғри белгиланса, қурилажак томчилатиб суғориш тизимининг самараси кутилганидан ҳам яхши бўлиши мумкин.
DIQQAT! DIQQAT!
O’ZBEKISTON SUV HO’JALIGI TIZIMIDAGI TASHKILOTLARIGA!
1 FEVRALDAN 29 FEVRALGACHA
TOMCHI TELEGRAM KANALINING
“GIDROMETR VA DISPETCHER AYOLLAR - SUV HO’JALIGI PROFESSIONALLARI”
TANLOVIDA QATNASHING!
8 MART XALQARO XOTIN-QIZLAR KUNIGA SOVRINLARIMIZNI QO’LGA KIRITING!
Iqlim o'zgarishi tuproq eroziyasiga qanday ta'sir qiladi?
Iqlim o'zgarishi tuproq eroziya jarayonlariga sezilarli ta'sir ko'rsatadi. Haroratning ko'tarilishi, yog'ingarchilik shakllarining o'zgarishi va boshqa iqlim o'zgarishlari eroziya shakllarini oshirishi yoki o'zgartirishi mumkin. Iqlim o'zgarishi tuproq eroziyasiga ta'sir qilishning asosiy usullaridan ba'zilari:
1. Yomg'irning ko'payishi: Iqlim o'zgarishi yomg'irning intensivligi va tez-tez yog’ib turishining oshishiga olib kelishi mumkin, bu esa suv eroziyasining kuchayishiga yordam beradi. Kuchli yog'ingarchilik tuproq zarralarini olib ketib, oqimlar va ariqchalarning paydo bo'lishiga olib kelishi mumkin.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Томчилатиб суғориш тизимини лойиҳалашда биринчи қадам -йиқилиб кетманг, шу қадам - энг муҳим қадам!!!
Аввалги чиқишимизда айтилганидек томчилатиб суғориш тизимини лойиҳалаш учун зарур бўладиган барча маълумотлар йиғилгандан кейин, улар чуқур таҳлил қилиб ўрганилади.
Натижалар асосида лойиҳалаш давомида бажариладиган ишлар чамаланади.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
2. Сув манбаси бўйича маълумотлар:
a) очиқ сув ҳавзаси:
1) канал (сув сарфи маълумотлари билан);
2) сув омбори;
3) булоқ (сув сарфи маълумотлари билан).
b) бурғу қудуғи:
1) дебети (сув сарфи ва унинг ўзгаришлари);
2) ишлаш режими.
c) насос тизимининг босимли магистраль қувури:
1) сув сарфи;
2) ишлаш графиги (режими).
3. Тупроқ маълумотлари:
a) тупроқ тури;
b) тупроқнинг механик таркиби;
c) тупроқнинг сув-физик хоссалари;
d) тупроқ таркибининг кимёвий таҳлили (унумдорлиги);
4. Етиштириладиган экинга оид маълумотлар:
a) экин тури;
b) экинни экилиш схемаси:
i. экинни қаторлар орасидаги масофа;
ii. экиннинг туплари орасидаги масофа;
iii. агар экин боғ бўлса дарахтларнинг ёши ва жойлашуви схемаси.
Керакли маълумотлар йиғилгандан кейин, улар чуқур таҳлил қилиб ўрганилади ва зарур хулосалар қилинади. Натижалар асосида лойиҳалаш давомида бажариладиган ишлар чамаланади ва зарур қарорлар қабул қилинади.
Каналимизни кузатиб боринг, навбатдаги постимизда томчилатиб суғориш тизимини лойиҳалаш доирасида бажариладиган ишлар кетма кетлигига тўхталамиз.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
...Эндиликда суғориладиган ерларда янги боғлар, узумзорлар ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этишда хулосалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фақат сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш шарти билан берилади. Бу талабнинг ижроси эса Бош прокуратура ҳамда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан қатъий назоратга олинади.
Президентимизнинг “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида вазифалар кўп. Улардан кутилаётган натижалар катта. Бу йил Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ҳисобидаги 1 минг 500 километр магистрал ва хўжаликлараро каналлар, 2025 йилда эса камида 2 минг километр каналлар бетонланиши керак. 👇👇👇👇