tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

ЗАЙТУН ДАРАХТЛАРИНИ БУТАШ

Дарахтларни буташ дарахт мевалари ва баргларига таъсир қилувчи муҳим ишлардан ҳисобланади. Янги дарахтларни парваришлаш ҳамда буташ дарахтнинг чиройли ва бақувват кўринишга эга бўлиши учун қилинади.

Ёки дарахт етиштиришда мунтазам равишда дарахтнинг ўсишини тўғри таъминлаш учун ёки яхши ҳосил бериши, йил давомида бақувват ўсиши, қишки совуқларга чидамлилиги ошиши учун буташ фойдалидир.

Зайтуннинг заиф, кучсиз ва мева бермайдиган шохларини кесиб ташлаш учун буташ агротехник тадбири амалга оширилади.

Бир йил давомида зайтунга тўғри шакл бериш ишлари бир неча марта тажрибали мутахассис томонидан бажарилади. Буташ жараёнида ҳосил берадиган шохларни кесиб ташламай, уларни бутун ёз давомида яхши шохлар бир йиллик новдалар ҳисобланади, шунинг учун буташ керак деб барча шохни баравар кесиб ташламаслик лозим.

Шунингдек, зайтун шохларини қачон буташни ҳам билиш керак, борди-ю тўғри буталмаса, у кўп шохлайди ва натижада шохлари чалкашиб кетади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Сувдан тежамли фойдаланишга кўмаклашувчи тадбирлар:Тупроққа нам сақловчи гидрогелларни қўшиш

Гидрогеллар сувда кучли бўкувчан синтетик полимерлар бўлиб, уларни тупроқ қўшилганда, тупроқда катта миқдордаги намликни узоқ вақт давомида ушлаб туриш имкониятини яратади.

Тупроқ таркибига атмосфера ёғинлари ва суғориш сувлари сифатида келиб қўшилган сув тупроқда ўсимликлар илдизига бемалол ўтадиган ҳолатда сақланади.

Гидрогель қумли тупроқлардаги намлик миқдорини оширади, шунингдек гидрогел гранулалари томонидан сувни ютиш ва уни тупроққа бериш жараёнида гидравлик кенгайиши ва қисқариши натижасида гил тупроқларнинг инфильтрацион хоссалари ортади.

Ўз таркибида минерал ўғитлар, микроэлементлар ва ўсимликларни турли касаллик ва бегона ўтлардан ҳимояловчи воситаларни жамлаган гидрогелларни амалда қўллаш қарийб барча ўсимликлар уруғларини тўлиқ униб чиқиши, майсаларини дуркун ривожланиши ва келгусида яхши ҳосил бериш имкониятларини оширади.

Батафсил:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Зайтун кўчатларини экиш

1. Кўчатлар сентябрь ва октябрь ойларидан кейин мартнинг бошидан майнинг охирига қадар экилади. Кўчат илдизларининг муносиб баландликда бўлишига риоя қилинади. Кўчатнинг илдизи бегона ўтлар ёки касалликлардан холи соғлом тупроқда 35 см баландликда жойлаштирилади. Чуқурлар кўчат экишдан 1 кун олдин суғорилмайди.

2. Кўчатлар пластик қопчаларда олинади. Шундагина уларнинг илдизлари зарарланмайди. Кўчатларни экишда қопча таги билан мутлақ олиб ташланади. Кўчат ўралган қопча чуқурчага қўйилганда, бунда қопчанинг тепа қисми тупроқнинг юқори қисмига тенг бўлади.
Чуқур кавлаб олинган ўз тупроғи билан кўмиб тўлғазилади. Баъзан қопчани чуқурга тупроқ ташлангандан сўнг ҳам олиш мумкин, кўчат илдизидаги тупроқ сочилиб кетмаслиги керак. Қопча тортиб олинади ва чуқур атрофи яхшилаб босилади.

Кўчат экиб бўлинганидан сўнг у суғорилади. Суғориш секин-аста камайтирилади. Кўчат экилган кундан бошлаб бир йил давомида дарахтлар сувсиз қолдирилмайди.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

⚠️ Сув – текин эмас" ғоясини турмуш қоидасига айлантириш асосий вазифа бўлиши лозим – Президент

⚡️Йиғилишда яқин йигирма йилда Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоиз камайиши кутилаётгани таъкидланди.

⚫️Сув тежовчи технологиялар кенгайтирилмоқда, лекин бу етарли эмаслиги қайд этилди.

⚫️Сурхондарёда 80 фоиз ерлар насос орқали суғорилади. Бироқ 52 та насоснинг хизмат муддати 40 йилдан ошган.

⚫️Оқибатда, сув таннархи 2 баробар қимматга тушаяпти, йилига 20 миллион киловатт соат электр беҳуда сарфланаяпти, яна 20 минг гектарда сув таъминоти ёмонлашган.

⚫️Шунингдек, 1 минг 700 километр суғориш тармоғининг ярми тупроқ ўзанли бўлгани учун 35 фоиз сув йўқотилаяпти.

"Сув – текин эмас", деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш, уни маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар ва кенг жамоатчилик билан бирга кундалик турмуш қоидасига айлантириш асосий вазифа бўлиши лозим", - деди Президент.

⚫️Мутасаддиларга 47 та канални бетонлаш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқиш, сув йўқотилиши кўп бўлган 6 та канални таъмирлаш, келгуси йилда “Шеробод магистрал” каналини таъмирлашга 60 миллион доллар жалб этиб, 90 минг гектар ерларни тиклаш бўйича топшириқ берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Читать полностью…

TOMCHI

✅ Bugungi kunda o‘zbekistonlik mutaxassislar issiqxona va ochiq maydonda sitrus mevalar ko‘chatlarining yangi navlarini, shuningdek, tugunlarini (ekish uchun tanlangan ikki yillik ko‘chatlar) yetishtirish, kasallik va zararkunandalarga qarshi kurashishga alohida e’tibor qaratishmoqda. Laboratoriyalarda ishlayotgan olimlar, issiqxona mutaxassislari limonning boshqa mamlakatlarga eksport qilish va tashish uchun yaroqli navlarini yaratishmoqda.

🔸 Akademik M.Mirzayev nomidagi bog‘dorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti olimlari mahalliy navlarning morfologik xususiyatlarini o‘rganib, serhosil va eksportbop navlarni joriy etishmoqda. Ularning fikricha, limonning ikki serhosil “Meyer” va “O‘zbekiston” navlarini issiqxonalar va xandaqlarda yetishtirish tavsiya etiladi. Bu navlar erta hosil beradi.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Исмалоқ тупроқ унумдорлигига ва намлигига талабчан, шу боис уни органик моддаларга бой енгил тупроқларда етиштириш тавсия этилади. Қаттиқ зичлашган, унумдорлиги паст, намлиги кам тупроқларда ўсимликларда майда баргларнинг ҳосил бўлиши кучайиб, поя тез шаклланади. Исмалоқнинг ҳосил билан озиқ элементларни олиб чиқиши деярли салатга ва бошқа кўкат экинларга ўхшаш. Аммо салат ва исмалоқ ўсиш даврида тупроқдан озиқ элементларини икки маротаба камроқ ўзлаштиради.

Исмалоқ нормал ўсиши ва ривожланиши учун тупроқ намлигини 75-80% талаб қилади. Айниқса, юқори ҳаво ҳароратида, тупроқда намнинг етишмовчилиги ўсимликларнинг ўсишига салбий таъсир этади. Тупроқда намликнинг меъёридан ошиб кетиши ҳам ноўриндир.

Исмалоқни парник ёки кўчатхоналарга, яъни асосий жойга январь-февраль ойида фақат уруғ билан ёки бошқа экинларга зичлаштириб экилади. Уни экишда қатор оралиғини 18-20 см, қаторда ўсимликлар орасини 8-10 см қилиб экилади. Уруғни экиш меъёри 1 кв.м га 10-15 г, парникларга экилганда 1 ром остига 15-25 г, экиш чуқурлиги 2-3 см ни ташкил қилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

ЗАЙТУН БОҒИНИ БАРПО ЭТИШ

Зайтун мутлақо тупроққа талабчан эмас, қумоқ, енгил, унумдорлиги паст тупроқларда ҳам яхши ҳосил беради, оғир, соз ва ер ости сувлари яқин тупроқлар зайтун экишга яроқсиз ҳисобланади.

Зайтун дарахтини бошқа мева дарахтларига мос келмайдиган ерларда ҳам етиштирса бўлади. Кальцийли тузлар таркибида кўп бўлган, унумдорлиги ўртача бўлган ерларда ҳам яхши ўсиши мумкин. Шунингдек, зайтун дарахти намлик тўпланган ва ундаги кислоталик рН нисбати 8,5 дан юқори бўлган ерларда ўстирилиши мумкин, бир нарсани унутмаслик керакки, унумдор тупроқлар зайтун дарахтининг яхши ўсиши ва серҳосил бўлишини таъминлайди.

Шунингдек, зайтун дарахти кўп мева ҳосил қилиши ва ундаги мой миқдорининг юқори бўлиши учун ёзнинг узун, иссиқ, серқуёш бўлишини талаб қилади.

Зайтун дарахти ташқи ноқулай шароитларга ўта чидамли бўлиб, баъзан танасида озгина пўсти тирик бўлса, шу жойдан новда ҳосил қилиб мева беради ва ҳамма жойда ўса олувчи экин ҳисобланади.

Давоми:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Шудгорлаш

Шудгорлаш қўш қаватли усулда ўтказилса ажриқ илдизпоялари пастки чуқур қатлам остига кўмилиб кетади ва қайта кўкариб чиқаолмайди. Ваҳоланки, ажриқни ўзига хос хусусияти шундаки, бу бегона ўт 20 сантиметргача тупроқ билан кўмилганда қайта кўкариб чиқа олади, аммо 25-30 сантиметр чуқурликда димиқиб нобуд бўлади, қайта кўкариб чиқа олмайди.

Ерни кузда шудгорлашнинг чуқурлиги тупроқ шароитига қараб белгиланади.

Суғориладиган унумдор тупроқларда шудгорлаш чуқурлиги 35-40 сантиметр бўлмоғи лозим. Баъзан унумдорлиги нисбатан пастроқ, зич, қаттиқ қатламли майдонларда ҳайдов чуқурлиги 30-35 сантиметр бўлиши мумкин.

Баъзи майдонлар тупроқ қатламининг ости қумли, шағалли, арзикли бўлганда ҳайдов чуқурлиги шундай белгиланиши лозимки, шудгорлаш жараёнида унумдорлиги пастқумли, арзикли, тошли қатлам ер юзасига чиқиб қолмасин.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

35 yillik tajribaga ega Samarqand viloyati, Oqdaryo tumani "Tadbirkor" fermer xoʻjaligi rahbari Sultonov Saidazim bugungi kunda tomchilatib sugʻorish orqali yuqori hosildorlikka erishmoqda.

💦Hozirgi kunda fermer tomchilatib sugʻorish orqali 20 gektar yer maydonidan 45 sentner hosil olishga erishgani va shu bilan birgalikda 50% gacha suvni tejalganini ta'kidlab o'tdi.

💙Fermer xoʻjalik rahbari S.Sultonov "Suvchilar maktabi" da orttirgan tajribasi va xorijiy bilimlari orqali yanada koʻproq hosil olishni va suv tejovchi texnologiyalarni joriy qilishni rejalashtirmoqda.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Пичан олишга мўлжалланган эски бедапояларни парвариш қилиш (1)

Икки ва уч йиллик бедапоялардан асосан пичан тайёрланади, эхтиёж туғилган ҳоллардагина кўк беда сифатида фойдаланиш лозим.
Бундай икки, уч йиллик бедапояларда жадал технологияни жорий этиш навбатдаги ўрим-йиғим ишларининг ўримдан кейин азотли ўғитлар солиш ва суғориш муддатларини кескин қисқартиришни тақозо этади.
Ҳар бир хўжаликда маҳаллий тупроқ иқлим шароитлари, мавжуд техника, ўғит ва сув ресурслари эътиборда тутилган ҳолда технологик иш жараёнларини ўтказиш навбатлари ва муддатларининг графиклари тузилиб чиқилади.

Давомини эртага ўқинг

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Шўр босган ерларда тупроқ шўрини ювишни ташкил этиш (3)

Ерларда жорий шўр ювиш ўтказилганда кучсиз ва ўрта шўрланган тупроқларда шўр ювиш нормаси тупроқнинг механик таркибини сув ўтказиш қобилияти ва ер ости сувларининг жойланиш чуқурлигига қараб кучсиз шўрланган ерларда 2000-2500 мЗ/га, ўртача шўрланган ерларда 3500-4000 мЗ/га бўлиши талаб қилинади. Чунки куз ва қиш ойларида тупроқ шўри ювилганда ҳаво харорати паст бўлганлиги сабабли суғориш учун берилган сув нормаси буғланишга сарфланмай тупроқдаги мавжуд тузларни ювиш билан бирга ер ости сувларига етиб бориб уни минерализациясини пасайтиради.

Куз ва қиш ойларида ер шўрини ювиш учуч берилган сув миқдори тупроқда етарли намни тўплаб баҳорда экилган чигитни бехато униб чиқишини таъминлайди.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Зайтуннинг қандай кўчатларини экиш керак?

а) бўйининг баландлиги 70-80 см дан кам бўлмаган;
б) экиш учун тайёрланган махсус қопча сатҳидан 10 см кўтарилганида пайванд жойнинг баландлиги 0,5 см дан юқори турган;
в) табиий шикастланиш, ҳашаротлар билан зарарланмаган ҳамда касалланмаган;
г) барглари, бандлари ва шохлари табиий ўсган ва яшил, соғлом ҳолатда бўлган; д) экиладиган зайтун навларининг номи ва у ҳақдаги маълумотлар маълум бўлган.

Биринчидан бақувват кўчатлар
Кўчатга олинадиган новдалар экилишдан олдин 5 дақиқа давомида спиртга ботириб қўйилади. Баҳор ва ёзда ўша баргли новдалар танлаб олинади ва қум ва тупроқ билан тўлдирилган сандиқларга экилади.

Иккинчидан узун новда
Бу усул да дарахт бандларидаги узун шохлар кесилиб ён тарафидаги шохлар 50 см га қисқартирилади. Қаламчалар январь, февраль ёки август ва сентябрьда экилади.

💧@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Алмашлаб экиш ва зах қочириш

Алмашлаб, навбатлаб экишни қўллаш натижасида тупроқ органик моддага - гумусга бойийди, унинг барча агрономик хусусиятлари яхшиланади ҳамда бир вақтнинг ўзида тупроқ- сув ва шамол эрозиясидан муҳофаза қилинади.

Алмашлаб экиш ва экинларни жойлаштириш тизимларига беда ва оралиқ экинларни киритиш чорвачиликнинг ем-хашак базасини ривожлантиради, натижада ҳозирги кунда танқис бўлган қимматли органик ўғит-гўнг тайёрлашни кенгайтириш имкониятлари туғилади.

Зах қочириш мелиорациясининг асосий муаммоси қурғоқчил зонадаги шўрланган ва шўрланишга мойил бўлган суғориладиган ерларни яхшилашдир. Шўрланган ерларга экилган пахта, беда ва донли экинлар ҳосилдорлиги, шу ерларнинг шўрланиш даражасига қараб, 20-80% га қадар камайиб кетиши аниқланган.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Шўр босган ерларда тупроқ шўрини ювишни ташкил этиш (2)

Айрим кучли шўрланган тупроқларда ер текис бўлса ер шўрини чеклар майдонини 0,2-0,3 га. қилиб дамба олиш усули билан ер шўрини ювиш мумкин.

Чек олишда албатта чеклар атрофидаги марзалар баландлиги 0,5 м. дан кам бўлмаслиги зарур. Бундай чекларни КЗУ-0,3 ПР-0,5 пололгич - марза текислагич билан олиш зарур. Худуднинг жойлашган ўрнини ҳисобга олган холда, тупроқ шўрини ноябрь-декабр, январ-феврал ойларида ювиш яхши натижа беради.

Тупроқнинг шўрланиш даражасига қараб шўр ювиш икки хил усулда бир йўла ва жорий усулда ўтказилади. Тупроқ кучли шўрланган ерларда тупроқ шўрини бир йўла ювилиши яхши натижа беради.

Батафсил:


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Зайтун кўчатини кўпайтириш.

Уруғидан кўпайтириш. Униб
чиққан ниҳоллар кейинги йилларда пайвандлаш учун алоҳида жойга экилади.

Экиладиган уруғлар аввал уруғни мева этидан ўсишга тўсиқ бўлувчи мойли этдан ва пўстлоғидан тозаланганидан кейин март ёки сентябрь ойларида экилади. Уруғдаги пўстлоғнинг қаттиқлиги учун уруққа 4% ли карбонат кальций билан ишлов берилиши мумкин. Чунки қаттиқ қобиқлар уруғни тез ўсиши учун халақит беради. Уруғларидан униб чиққан зайтун кўчатлари 10-11-йили ҳосил беради.

Қаламчасидан кўпайтириш. Ушбу усулнинг бир неча тури бор:

а) узун ортиқча шохлар ёки кераксиз новдалардан;
б) кўчатлар илдизли бўлганда;
в) кичкина новда ҳолатида;
г) пайвандлаш орқали кўпайтириш.
Бундан ташқари яшил қаламчаларидан кўпайтириш мумкин (яъни, янги кесилган, қуриб қолмаган бўлиши лозим).

Барглари яхши турган кўчат новдаларидан ўстирилган кўп новдали кўчатни экиш тавсия этилади.

Ёш кўчатлар яхши шароитда экилганининг 3-4-йили мева беришни бошлайди.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Пичан олишга мўлжалланган эски бедапояларни парвариш қилиш (4)

Беда хўжаликда мавжуд бўлган, беда ўриш билан бир вақтда уни майдалаб, қаторларга уюм-уюм қилиб кетадиган бошқа турдаги механизмлар билан ўрилади. Орадан 1-2 кун ўтгач, беда пичанлари яхши қуриши учун уюмлар ағдарилиб чиқилади ва 1-2 кундан кейин йиғиштириб олишга киришилади.
Иш шундай технология асосида ташкил қилинганда биринчи ўрим-йиғим 10-12 кун, ундан кейингилари эса 5-7 кун ичида амалга оширилади.

Пичанлар йиғиштирилиб олингач, бедапояга ўғит сепгич машиналар ёрдамида азотли ўғитлар(N30) сепилади ва икки кундан кейин суғорилади. Агар бедазор сезиларли даражада қияликлардан иборат бўлса, навбатдаги ўрим бошланишида 5-7 кун олдин яна бир маротаба суғорилади. Беданинг иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи ўримлари ҳам худди шу тартибда ўтказилади.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Шарбат усулида суғориш

Бир йиллик экинларни суғоришда сувга махаллий гўнгни аралаштириб бериш, яъни шарбат усулида суғориш сувдан самарали фойдаланишнинг оммавий усулларидан бири саналади.

Шарбат усулида суғорилганда сув қўшилган гўнг экинга озиқ бериш билан бирга ариқнинг тупроқ юзасида плёнка ҳосил қилиб, ўзига хос тўшама (мульча) вазифасини ҳам бажаради.

Натижада сувнинг буғланиши камаяди, тупроқнинг намлиги эса узоқ вақт сақланиб қолади.

Шарбат усулида суғоришни амалга ошириш учун аввало экин даласининг сув кирадиган томонида шарбат учун ҳандақ (ўра) қазилади.
Ҳандаққа чорва гўнги ташланади ва унга (1:1 нисбатда) сув қўшилиб, аралашма ҳолатига келтирилади ва 5–7 кун давомида сақлаб қўйилади.

Аралашмани тайёрлаш учун тоза мол гўнги, чириган гўнг ёки компостдан фойдаланиш мумкин.

Батафсил:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Нега тупроқ шўрини бахорда ювиб бўлмайди?

Ўрта ва кучли шўрланган ерларда тупроқ шўрини асло март ойида пол олиб ювиб бўлмайди, чунки март ойида оби-хавони исиб кетиши натижасида ер бетидан буғланиш кучайиб шўр ювиш учун берилган сув тупроқни устки қатламларидан ювилиб пастга туширилган тузларни буғланиш орқали яна ерни юзасига олиб чикади.

Иккинчи томондан бахорда пол марзалари тагидаги ортикча намлик ерни эқишга тайёрлашда лойлиги учун имконият бермайди.
Олинган маълумотлардан кўриниб турибдики пол олиб ва эгат олиб қишда тупроқ шўри ювилганда, бахорда-март ойида шўр ювишга нисбатан кўп хосил олинган.

Куз ва қиш ойларида шўр ювилганда тупроқ қатламларидан ювилган тузлар тупроқни пастки қатламига тушади. Харорат пастлиги учун буғланишни озлиги учун бу тузлар кайта ерни юзасига чикмайди.
Бахорда шўр ювилганда пастки катламдаги тузлар эриб буғланиш орқали юқори қатламларга кайта кўтарилиб чиқади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Пичан олишга мўлжалланган эски бедапояларни парвариш қилиш (3)

Бедапоя биринчи ўримга бутун майдон бўйлаб ҳамма ерда баравар етилади ва максимал даражада ҳосил тўплайди. Шунинг учун ҳам биринчи ўримни ўсимликлар шоналаётган даврда бошлаш керак. Сенаж тайёрлаш технологияси яхши ўзлаштирилган хўжаликларда биринчи ўрим бедадан сенаж тайёрлаш мақсадга мувофиқдир. Апрел ойининг охирги ўн кунлиги ва май ойининг бошида кўпинча ёғингарчилик бўлиб, пичанни қуритишга ҳалақит беришини инобатга олиб сенаж тайёрлаш технологиясини яхши ўзлаштириш лозим. Беда ҳосили кейинги ўримларда дастлабки ўримдагига нисбатан камроқ бўлади. Шунинг учун ҳам кейинги ўримларни беда гуллай бошлаганда ўриш тавсия этилади.

Давомини эртага ўқинг

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Qish oldidan limon daraxtlariga qanday agrotexnik ishlov berish kerak?

So‘nggi paytlarda limon butun Markaziy Osiyo bo‘ylab issiqxonalarda faol ravishda yetishtirib kelinmoqda. U, ayniqsa, mo‘l hosil olayotgan O‘zbekiston va Tojikistonda keng tarqalgan. Respublikamizda limonchilik sohasida boshqaruv tizimini isloh qilish, shuningdek, limon plantatsiyalari maydonlarini kengaytirish, iqlim sharoitimiz va tashishga yaroqli navlarni yetishtirish hisobiga mahsulot ishlab chiqarish va eksport qilish hajmini oshirish bo‘yicha izchil chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.

Читать полностью…

TOMCHI

ИСМАЛОҚНИ ЕТИШТИРИШ

Исмалоқнинг биологик хусусиятлари ва ташқи муҳит омилларига муносабати салатга ўхшаш. У салат сингари совуққа чидамли баргли кўкатлар гуруҳига киради. Унинг уруғи +3..+4 °С да униб чиқади, майсалар ва ёш ўсимликлари -8 °С гача совуққа чидайди. Ўсиши ва ривожланиши учун энг мақбул ҳарорат +15-+18 °С ҳисобланади.

Ҳарорат +20 °С дан ошиб кетса ва намлик етишмаса, ўсимликлар мўлжалланган вақтдан эртароқ қариб гулпоя чиқариб юборади. Исмалоқ узун кун ўсимлик, яъни узун ёруғ кунда тезроқ ривожланади ва гуллашга ўтади, қисқа кунда (10-12 соатлик) эса салат сингари барглари тез ўсиб, йирик барг туплари шаклланади.

Читать полностью…

TOMCHI

Пичан олишга мўлжалланган эски бедапояларни парвариш қилиш (2)

Март ойида энди ўсиб ривожлана бошлаган беда ўсимликларини янада яхшироқ тупланиши учун бедапоялар фосфорли (Р90) ва калийли (К60) ўғитлар билан озиқлантирилиши ва дискаланиши зарур бўлади. Бунда дискаларнинг қия қилиб жойлаштирилиши минимал бўлиши лозим. Ўсимлик 5-6 см ўсганда бедапоя фитономусга қарши рухсат этилган химикатлар билан ишланади ва ёғингарчиликлар бўлишига қараб суғорилади. Агар ёғингарчилик кам бўлса, биринчи ўрим олдидан бир маротаба суғорилади. Шўрлаган ерларга калий ўғити солинмайди, фосфорли ўғитлар эса ерни шўри ювилгандан сўнг солинади.

Давомини эртага ўқинг

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Эгат ариғига плёнка тўшаб суғоришнинг афзалликлари

Суғориш эгат ариғига плёнка тўшаб олиб борилиши натижасида сувнинг эгат остига беҳудага шимилиши бартараф қилинади ва эгатнинг охиридан ташламага ташланиши сезиларли даражада камайтирилади.

Суғоришдан кейин эгат бутун узунлиги бўйлаб плёнка остида қолганлиги боис тупроқнинг очиқ юзасидан сувнинг буғланиши бартараф қилинади.
Экинни суғоришга берилган сув фақат ўсимлик орқали транспирацияга сарфланади ва ҳосилнинг шаклланиши учун хизмат қилади.

Эгат ариғига плёнка тўшаб суғоришнинг ўзига хос афзалликлари бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
 эгатлар бутун узунлиги бўйича бир текис намланади;
оқава сувларнинг миқдори сезиларли камаяди;
суғориладиган майдондан сувнинг буғланиши камаяди;
экин қатор ораларига техника ёрдамида ишлов берилмайди;
суғоришга ишлатилаётган сувнинг сарфи ва умумий миқдори камаяди.

Батафсил:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz

Читать полностью…

TOMCHI

Зайтунни пайвандлаш

Дарахтни ён тарафидан пайвандлаш Бўйининг узунлиги 10-15 см га етадиган зайтуннинг уруғларидан чиққан ниҳоллари танланиб, пластик қопчаларга экиш учун ажратиб олинади. Улар кейинги сентябрь ойи давомида иссиқхоналарга олиб борилади. Ниҳол баландлиги қалам бўйига етганда у пайвандлашга тайёр бўлади.

Пайвандлаш ишлари баҳор ёки куз фаслларида (сентябрь) ойларида амалга оширилади. Қуёшнинг юқори ҳароратидан зарарланмаслик учун эрта тонгда ёки кечки пайт қуёш ботаётганда амалга оширилади.

Зайтун дарахти шохчалардан 1 йиллик ёки ундан камроқ вақт ўсиб ривожланган новдачалари олинади. Уларнинг диаметри 2 см узунлиги 15-20 см бўлиши лозим, новдалар барглардан тозаланиб, ҳўлланган (ивитилган) пахтали мато ичида пайвандлаш ишларида тугагунга қадар сақланади.

Пайвандлаш ишларини ўтказиш учун зайтун дарахтининг тупроқ сатҳидан тепароқ жойдаги силлиқ пояси танланади ва у ерда узунлиги 5 см бўлган жойда пўсти шилинади.

Давоми:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Суғориладиган майдонларнинг унумдорлигини сақлаш ва янада ошириш учун нималар қилиш керак? (2)

👉Суғориладиган тупроқлар гумус билан кам, азот билан ўртача, фосфор ва калий билан кам таъминланганлиги натижасида уларнинг экинлар учун мақбул нисбатлари бузилади, демак уларга ўғитларни талаб даражасида қўллаш зарур.

👉 Органик ҳамда минерал ўғитлар етишмаган жойларда эътибор чорвачилик ва паррандачилик, қишлоқ хўжалик, саноат ва маиший чиқиндилардан, табиий агрорудалардан органик ва органо-минерал ўғитлар, компостлар тайёрлашга ҳамда уларни қўллашга қаратилиши керак.

👉 Минерал ўғитлар қўллашни агрокимёвий картограммалар асосида, тупроқ шароитларини ва ўсимликлар талабини эътиборга олиб ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

👉 Алмашлаб ва навбатлаб экиш тизимларини жорий этиш зарур. Қишлоқ хўжалик экинларини тўғри жойлаштириш- тупроқлар унумдорлигини сақлаш ва қайта тиклаш ҳамда агротехник ва мелиоратив тадбирлар самарадорлигини оширишнинг асосидир.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Эгатлар ариғига плёнка тўшаб суғориш

Суғоришга берилаётган сув экинга эгатлар орқали етказиб берилганда, сувнинг катта қисми эгатнинг ичида тупроққа беҳудага сингиб кетади ва исроф бўлади.

Суғоришдан кейин эса эгатнинг намланган тупроғидан анча миқдордаги сув буғланиб кетади.
Сувнинг бундай йўқотилишини олдини олиш ёки камайтириш учун эгатлар бўйлаб турли материалларни тўшаш мақсадга мувофиқ саналади.
Эгатлаб суғоришда сомонга ўхшаш тўшамаларни қўллаш яхши натижа бермайди, яъни улар сув билан бирга оқиб, ариққа тиқилиб қолади.

Бундай ҳолатни юз бермаслиги учун, айрим тадқиқотчилар экин даласидаги эгатлар ариғига полиэтилен плёнка тўшашни тавсия қилишади).

Батафсил:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Суғориладиган майдонларнинг унумдорлигини сақлаш ва янада ошириш учун нималар қилиш керак? (1)

👉 Тупроқларининг тупроқ-иқлимий минтақада жойлашганлигини, хилма-хиллигини, ривожланиш шароитларини, генетик хусусиятларини, таркибий тузилишини, агрономик хосса ва хусусиятларини эътиборга олиб аромелиоратив, агротехник ва агрокимёвий тадбирларни табақалаштириб қўллаш зарур.
👉 Экинлар, ҳудудларнинг табиий-географик ўрни, сув билан таъминланганлиги ва тупроқларнинг сифатига қараб, самарали алмашлаб ва навбатлаб экиш тизимларини қўллаган ҳолда табақалаштириб жойлаштирилиши керак.
👉 Суғориш меъёрлари, муддатлари ва даврлари ҳар бир тупроқ-иқлим минтақасида, тупроқларнинг хосса ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.
👉 Ҳар йили қишлоқ хўжалик экинлари томонидан тупроқдан олиб чиқиладиган азот, фосфор ва айниқса калий моддаларининг ўрнини қоплаш, қишлоқ хўжалик экинларини озиқа моддалари билан мақбул нисбатларда таъминлаш лозим.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

🇺🇿 У́збекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Швецариянинг Тараққиёт ва Хамкорлик агентлиги ҳамкорлигида юртимизда сув тежамкор технологиялар жорий этилмоқда.
💧 "... Сув хўжалиги вазирлиги ва Швецария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ҳамкорлигида фермерларга енгил кредитлар ажратилмоқда, - дейди Сурхондарё вилояти Мелиоратив экспедиция бошлиғи Нурилла Каримов."
💦 Мамлакатимизда кенг жорий этилаётган "Томчи" лойиҳаси асосидаги ишлар сувдан самарали фойдаланиш ва шунингдек, ҳосилдорликни оширишда катта аҳамият касб этмоқда.

Батафсил аудиода эшитинг

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Тупроқ юзасига ёки ариқ ичига тўшама тўшаш (мульча)

Суғоришга ишлатиладиган сув ресурсларини тежаш учун суғоришнинг сув тежовчи технологияларини қўллаш билан бир қаторда дала тупроғи намлигини буғланишга беҳуда сарф бўлишини камайтириш ҳам муҳим табирлардан саналади.

Экин даласи тупроғи намлигини буғланишга беҳуда сарф бўлишини камайтириш тадбирлари орасида тупроқ юзасини тўшамалар билан беркитиш муҳим аҳамиятга эга.

Тупроқ юзасини беркитувчи тўшамалар одатда икки турга ажратилади:
‒органик материалдан тайёрланган тўшамалар;
‒ноорганик материалдан тайёрланган тўшамалар.

Органик материалдан тайёрланган тўшамаларнинг асосини ўсимлик ёки ҳайвонлар қолдиқлари ташкил қилади. Уларнинг қаторига ўсимликлар пояси, пўстлоқлари, барглари, қиринди, сомон, хашак, гўнг ва бошқаларни киритиш мумкин.

Давоми:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Тупроқ қатлами чуқур бўлса нима қилиш керак?

Тупроқ қатлами чуқурроқ бўлган далалар (кучли тупроқ) тупроқ қатлами саёзроқ бўлган далаларга қараганда сувни кўпроқ тутиб туриш қобилиятига эга, чунки чуқурроқ қатламларда сув тўпланиши учун ғоваклар ва жой кўпроқ бўлади. Яхши тузилмали кучли тупроқ сувни ўзига кўпроқ муддат сингдириб тура олиш қобилиятига эга.

Тупроқ остки қатламининг зичлашуви кучли тупроқни заифлаштиради, шу боис бу қатламни бузиб ташлаш лозим бўлади.
Агар тупроқ заиф бўлса, тупроқни бошқа жойлардан олиб келиш, органик ўғит солиш ёки яшил ўғитлардан фойдаланиш тавсия этилади. Ерга ишлов беришнинг суғориладиган тизимларида экинларни эгат усулида етиштириш тупроқда илдизларнинг ривожланиши учун чуқурлик кўпроқ бўлишига имкон беради.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…
Подписаться на канал