tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

Ёпиқ далада помидор етиштириш (5)

Помидор ўсимлигида ўсувчи новдалари кучли ўсиб мева тугиши камайса нима қилиш керак?

Кўпинча помидор ўсимлигида вегетатив ўсувчи новдалари кучли ўсиб мева тугиши камайиб кетади, бу холатни ғовлаб кетиш деб аталади. Новдаларининг қалинлиги 2,5-3,0 см га етиб, юқоридаги барглари тўқ яшил рангга киради ва буралиб ўсади.
Бундай холат асосан кўпинча тупроқ (бодрингдан сўнг) нитратли азот миқдори жуда кўпайишидан содир бўлиб ўсимликнинг илдиз қисми жуда кучли ривожланиб ва ортиқча намгарчиликка сабаб бўлади. Чириган қипиқ солиш ва биринчи мева тугилгунча суғоришни тўхтатиб туриш, ўсимликлар меъёрида ўсишини таъмин этади. Бундан ташқари ушбу даврда (биринчи гулшодасида) мева тугишини яхшилаш мақсадида ўсимликларни озиқлантириш даврларида таркибида азоти бўлган озиқа моддаларни бермаслик лозим.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Тўқсонбости усулида пиёз экиш

Пиёз уруғини тўқсонбости усулида экиш муддатига кўра жанубий
вилоятларда 1-30 декабрда, марказий вилоятларда 15 ноябрь-15 декабрь ва шимолий вилоятларда 1 ноябрь-1 декабрь кунларига тўғри келади. Пиёз уруғи ҳар бир гектарига 18 кг гача сарфланади.

Тўқсонбости муддатда пиёзни маҳаллий шароитда яратилган
“Истиқбол”, “Зафар”, хорижнинг “Манас”, “Дайтона”, “Леоне”, “Банко”
навларини экиш тавсия этилади.

Пиёз катта майдонларда СКОН-4,2, СММ-4 русумли сеялка билан, кичик майдонларда эса қўл кучи ёрдамида ернинг нишабига қараб қатор ораларини 70-90 см дан олиб, уч-тўрт қаторли усулда ёки қўлда сочиб экилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ёпиқ далада помидор етиштириш (4)

Кўчат экиш ва етиштириш

Қишки-баҳорги экиш мавсумида (уруғларни, кўчатларни) экиш ишлари куз ойларидан бошланиб, бу даврда ёруғлик жуда камайган бўлади. Помидор уруғларини экиш октябр ойи оҳирлари – ноябр ойи бошларида бошланади, кўчатларни экиш эса ноябр ойи оҳири, декабр ойининг биринчи ўн кунлигида амалга оширилади.

Помидор учун ҳавони яхши ўтказувчан, ғовак латоген ва зараркунандалар билан зарарланмаган тупроқдан тайёрлаш керак. Кўчатларни қўш қатор усулда 80+80х40см оралиқда экилади. Экиш олдиндан ковлаб суғориб олинган кўндаланг чуқурчаларга стаканнинг 3 дан 2 қисми кўмиб бажарилади. Жуда эртаги экиш муддатида экиладиган ўсимликлар гуллаш даврида бўлиши лозим. Кечроқ экиш учун эса нисбатан ёш кўчатларни экишга рухсат этилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Марказий Осиёда сув тақчиллиги

Марказий Осиёда сув тақчиллиги муаммоси чуқурлашиб бормоқда. Охирги 30 йилда минтақада ҳаво ҳарорати бир ярим градусга кўтарилдики, бу – дунёдаги ўртача исишдан икки карра кўпдир. Бунинг натижасида дарё ва сойларимиз шаклланадиган музликлар умумий майдонининг қарийб учдан бир қисми эриб кетди.

Агарда шу тенденция давом этадиган бўлса, яқин йигирма йилда икки йирик дарё – Амударё ва Сирдарё оқими ҳозиргидан 15 фоизга қисқариши мумкин. Шундай бўлган тақдирда аҳоли жон бошига сув билан таъминланиш даражаси ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ҳозиргидан 25 фоизга камайиб кетади. Булар шунчаки рақамлар эмас, бу ерда яшовчи халқларнинг тақдири, фаровонлигига бевосита дахлдор кўрсаткичлардир. Ҳисоб-китобларга қараганда, Марказий Осиёнинг айрим ҳудудларида 2040 йилга бориб сув ресурсларига бўлган эҳтиёж уч баравар ошади.

Вақт ўтиши билан иқтисодий зарар ялпи минтақавий маҳсулотнинг 11 фоизига етиши мумкин. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳозирнинг ўзидаёқ минтақа давлатлари сув ресурслари тақчиллиги ва ундан самарасиз фойдаланиш оқибатида йилига 2 млрд. долларгача маблағ йўқотаётганидан огоҳлантирмоқда.

Манба: Шавкат ХАМРАЕВ, Сув хўжалиги вазири. Ўзбекистоннинг сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлари эзгуликка хизмат қилмоқда мақоласидан

Давоми эртага

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#Амал_қилинг

📕 Қизил китобга киритилган ҳайвон турларига мансуб ноёб ёки йўқ бўлиб кетиш хавфида турган ҳайвонларни йўқ қилиб юбориш, ўлжа қилиш шундай ҳайвонларнинг қирилиб кетишига, сони камайиб кетишига ёки яшаш муҳити бузилишига сабаб бўладиган бошқа ҳаракатлар содир этиш:

🔹фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 650 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача) ;

🔹мансабдор шахсларга 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 300 минг сўмдан 4 млн 950 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Тўқсонбости усулида сабзавот экиш

Октябр ойида тўқсонбости усулида сабзавот экиш ишларига тайёргарлик кўриш лозим. Бунда экин экиш режалаштирилган майдонларни сифатли тайёрлаш, талаб этиладиган юқори сифатли уруғликлар, минерал ва органик ўғитлар захирасини шакллантиришлари лозим.

Ушбу усулда совуққа чидамли бўлган сабзавот экинларидан сабзи, пиёз, ош лавлаги, кўкат сабзавотлардан исмалоқ, укроп, петрушка, сельдерей, кашнич, салат экинларининг уруғлари кеч кузда совуқ ва намгарчилик бошланмасдан ноябрь ойининг иккинчи ярми декабрь ойининг биринчи декадасида сепилади.

Яна бир муҳим жиҳат, тўқсонбости муддатда сабзавот уруғлар сарфи 20% гача кўпроқ бўлиши лозим.

Қуйида тўқсонбости усулида экиш учун тавсия этилган сабзавот экинларини етиштириш бўйича тавсиялар келтирилган.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

💧💧Томчилатиб суғориш жараёнида бегона ўтларга қарши курашнинг агротехник усуллари (2)🚜🚜🚜

Кузги шудгор бегона ўтлар униб чиққандан кейин ўтказилса бегона ўтлар нобуд бўлади, уларнинг илдизлари тупроқнинг устига чиқариб ташланади.Бу илдиз поялар қишда музлаб нобуд бўлади.🚜🚜

Баҳорда экишдан олдин ер ҳайдаш ва икки томонлама мола (борона) юргизиш янги униб чиққан ўтларни нобуд қилади ва тупроқ устидаги илдизпояларни даладан чиқариб ташлашни таъминлайди.🚜🚜🚜

Ерларни культивация қилиш энг муҳим тадбирлардан саналади.
Бироқ баъзи бегона ўтлар тарқалган далаларда культивация яхши самара бермаслиги мумкин. Бундай ҳолларда бегона ўтларни қўлда чопиқ қилиш ёрдамида йўқотилади.
Ғумай, ажриқ, қўйпечак, дағалканоп, бангидевона ва бошқа ўтлар даланинг у ер­ бу ерида алоҳида учраганда ҳам энг самарали кураш усули - уларни қўл билан юлиб ташлашдир.🚜🚜🚜🚜

Экинлар уруғлик олиш учун парваришланадиган далаларда бегона ўтлар қўл билан ўталади.🍃🚜🚜🍃

💦Тупроқнинг ўзига пуркалган гербицидлар таъсир қилмаган (чидамли) бегона ўтларни ҳам қўлда чопиқ қилиш ёрдамида олиб ташланади.🌾🚜🚜🌾

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ўсимлик маҳсулотларни етиштиришда янги технологиянинг асосий элементларига нима киради? (2)


👉Бегона ўтларга қарши биологик, механик ва зарурият туғилганда гербицидлар ёрдамида курашиш;
👉Ўғитлардан ўсимлик талаб қилган фазада фойдаланиш, уларни тупроқ намлиги етарли бўлганда солиш;
👉Микроўғитлардан фойдаланишда ўсимликнинг шу ўғитларга бўлган талабини аниқлаш;
👉Сув таъминоти диагностикаси назоратчилигини ўрнатиб тупроқ намлигини ва ўсимликни сув билан таъминланишини назорат қилиш;
👉Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда юқоридагиларга чидамли навларни экиш;
👉Унумдорлиги юқори, кўпроқ иш операцияларини бирданига қамраб оладиган янги техника воситаларидан фойдаланиш;
👉Янги кимёвий ўстирувчи моддаларни ўсимликка бериш орқали ўсишини ва ривожланишини бошқариш билан ҳосилдорликни ошириш;
👉Атроф-муҳитни зарарламайдиган, инсон ва табиатга зарарсиз бўлган агрохимикатларни топиш ва ишлатиш;
👉 Ҳосилни ўз вақтида ва қўлда териб олиш, уни оптимал шароитда сақлаш ва қайта ишлаш.

💧Уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Ёпиқ далада помидор етиштириш (2)

Кўчат етиштириш технологияси

1 Га майдонга етарли кўчат олиш учун 25 – 30000 та уруғ олинади. Кўчат етиштириш учун яхши чириган гўнг ва унумдор тупроқ билан 5/1 нисбатда аралаштирилади. Ушбу аралашма буғлаш ёрдамида дезинфекция қилиниш керак.Уруғлар ораси 5 – 15 см гача оралиқда 1,5 – 2 см чуқурликда экилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Уруғлар тез униб чиқиши учун улар нам тупроққа экилади. Уруғ экиб бўлингач, устидан чириган гўнг, қипиқ аралашмаси билан мулчаланади.5-6 кунда экилган уруғларни ердан тўлиқ униб чиқади.

Помидор уруғларининг ердан униб чиқиши учун иссиқлик меъёри 24-26°С Ниҳолларда 1-2 тадан чин барг пайдо бўлган даврда уларни 10x10 см катталикдаги озиқали тувакчаларга кўчириб ўтказилади. Ниҳолларни кўчириб ўтказишдан бир сутка олдин
улар қондириб суғорилади, бу эса уларни осон кўчириб олинишини таъминлайди.

Давоми:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ўсимлик маҳсулотларни етиштиришда янги технологиянинг асосий элементларига нима киради? (1)

👉Тупроқ унумдорлигини ошириш, ҳеч бўлмаса бир меъёрда сақлаб туриш;
👉 Ерни шудгорлашдан олдин экинга бериладиган йиллик азотни 50 фоизи, фосфорни 70 фоизи, калийни 50 фоизи, органик ўғитдан камида 15-30 тонна солиш;
👉 Ҳайдовдан олдин, у билан бирга ҳайдов қатлам остини турли чуқурликда юмшатиш ва ўғит солиш;
👉 Кузги шудгорни ноябрь ва декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказиш;
👉 Тупроқни ҳайдов қатламидаги органик ўғит таркибидаги NPK миқдорини аниқлаш, шунга кўра NPK миқдорини белгилаш;
👉 Экинларни алмашлаб, навбатлаб экишдан чиққан майдонларга экиш;
👉 Юқори класс ва репродукцияли уруғлар экиш, уларнинг абсолют вазни (1000 дона) паст бўлмаслиги, яъни ҳар бир экин уруғини юқори бўлишлигини таъминлаш;
👉 Уруғларни алоҳида далалардан, касалланмаган, барвақт экилган майдонлардан олиш;
👉 Трактор, ишчи механизмларни далага минимал миқдорда олиб қирилишини таъминлаш;


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Маккажўxори етиштиришда бегона ўтларга қарши кураш.

Такрорий экилган маккажўхорида бегона ўтлар ҳосилдорликни оширишдаги асосий тўсиқлардан бири. Кейинги йилларда уруғларни экишгача Пенитрон гербицидини гектарига 1–2 л, Стомп 3-6 кг/га меъёрида қўллаш бир йиллик ғалладош ўтлар ва икки паллали бегона ўтларга қарши курашда юқори самара бермоқда. Ўсув даврида Базагрон 2-4 л/га, Бенвил 0,6-0,8 л/га, Парднер (22,5%) 1,5 л/га, Титус (25%) – 40-50 г/га қўлланилиши мумкин.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Mini sabzavotlar bizda nega ommalashmayapti? Ularga talab kammi yoki taklif yo’q?

Yevropada kattalariga nisbatan mini sabzavotlar juda ommalashmoqda.

Ularni yetishtirish haqida videoda bilib oling

Manba:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ХЎЖАЛИГИДА ЭРКАК ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР ТЕНГ ҲУҚУҚЛИЛИГИ

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида гендер тенглик масалаларига доир семинар ўтказилди. Унда, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ва унинг ҳузуридаги барча бўлим ва ташкилотлардан ходимлар иштирок этиб, давра суҳбати ўтказишди.

Ўзра муҳокама ва ҳаётий мисоллар келтирилиб, сув ресурсларини бошқаришда аёлларни иштирокини таъминлаш, бошқарув ишларида аёлларни ўз ўрнига эга бўлиши, иқлим ўзгариши ва гендер масалаларини боғлиқликлари тўғрисида мунозаралар ҳам олиб борилди.

Қолаверса, семинарда меҳнатга оид ҳуқуқларнинг кафолатлари ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, бунга эришиш учун мўлжалланган ўзига хос, стратегик йўналтирилган усуллар, шунингдек, техник ва ташкилий-маъмурий жараёнлар мутахассислар томонидан очиқ мунозалар орқали тушунтирилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Читать полностью…

TOMCHI

Ёпиқ далада помидор етиштириш (1)

Кўчат етиштириш вақти ва усули.

Ўзбекистон шароитидан келиб чиққан холда кўчат уч хил усул билан тайёрланади.
1. Уруғни тувакчаларга экиш усули билан.
2. Уруғни махсус тайёрланган жойга шаблон усулида экиш усули билан.
3. Пикировка қилиш усули билан.

Кўчат тайёрлаш вақти:
1. Кузги – қишки мавсум: сентябрь
2. Қишки–баҳорги мавсум: ноябрь – декабрь
3. Ёзги – кузги мавсум: июнь

Ёзги–кузги ва кузги-қишки мавсум учун уруғлар тувакчаларга экиш йўли билан,
қишки – баҳорги мавсум учун уруғни тувакчаларга экиш усули ва пикировка қилиш усули тўғри келади.

Кўчат етиштириш учун иссиқхонанинг кундузги ҳарорати 18-20°С, кечки ҳарорат эса, 15-16°С бўлгани маъқул.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Томчилатиб суғориш жараёнида бегона ўтларга қарши кураш тадбирлари

Олдини олувчи чора-тадбирлар
ҳар хил манбалардан бегона ўтлар уруғларини далага келишини бартараф қилишга қаратилган ва асосан қуйидагилардан иборат:

–экинлар уруғларини бегона ўтлар уруғларидан тозалаш;
–далада ва экилмаган ерларда униб чиқаётган бегона ўтларни ҳайдаб йўқотиш;
–дала четлари, йўллар ва ариқлар бўйларидаги бегона ўтларни уруғлантирмай (пиширмай) ўриб олиб ташлаш;
–маҳаллий ўғит сифатида ишлатиладиган ҳайвон гўнгларини биринчи галда аввал яхшилаб чиритиш ва ундан кейингина тупроққа солиб аралаштириш;

Маълумки ҳайвонларнинг яхши чиритилмаган гўнгларида, айниқса қорамол гўнгида ажириқ, кўк итқўноқ,, қоракурмақ эшакшўра ва шўра каби ўсимликларининг уруғлари кўплаб учрайди.

Қириб тугатувчи чора-тадбирлар бегона ўтларни, уларнинг илдизлар ва уруғларини йўқотишга қаратилган бўлиб, ўз ичига агротехник ва кимёвий кураш усулларини олади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

Халқаро минбарлардаги янги ташаббуслар

Сув тақчиллигининг оқибатлари Марказий Осиёдаги ижтимоий-иқтисодий барқарорликка жиддий путур етказиши муқаррарлигини ҳисобга олган ҳолда Президентимиз томонидан халқаро минбарларда янги ташаббуслар илгари сурилаяпти. Давлатимиз раҳбари жорий йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида Марказий Осиёда сув ресурслари тақчиллиги билан боғлиқ масалага алоҳида урғу берди.

Вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг Сув ресурслари бўйича махсус вакили лавозими таъсис этилишини қўллаб-қувватлаган ҳолда Марказий Осиёда сувни тежайдиган технологиялар платформасини яратиш жараёнида “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти – сув ресурслари” механизмини ишга солиб, энг илғор технологияларни жалб этиш ва татбиқ қилиш тарафдори эканлигини таъкидлади.

Бу, ўз ўрнида, Ўзбекистон Марказий Осиёнинг сувни тежайдиган технологиялар платформасини яратишда ташаббускор бўлишини, шу билан бирга, жараёнга халқаро ҳамжамиятни ҳам жалб этишдан манфаатдор эканлигини англатади.

Манба: Шавкат ХАМРАЕВ, Сув хўжалиги вазири. Ўзбекистоннинг сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлари эзгуликка хизмат қилмоқда мақоласидан

Давоми эртага

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Томчилатиб суғориш жараёнида бегона ўтларга қарши курашнинг агротехник усуллари (3)💧🚜🚜🚜

Шўрланган ерларни эрта баҳорда экишдан олдин сувга бостириб қўйилса кўпина бегона ўтларнинг, айниқса қўйпечак, какра, семизўт ва итузум каби ўсимликларни ўсиши тўхтайди.🚜🍃💦

Бундай далаларда баҳорда бегона ўтлар бир текис кўкариб чиқади ва уларни экишдан олдин бороналаб йўқотиш мумкин.💦🍃🚜

Fўзани ғалла ва беда билан алмашлаб экиш бир йиллик (эшакшўра, олабўта, семизут, итузум ва бошқа) ва баъзи кўп йиллик (саломалайкум) бегона ўтларни бутунлай йўқотишда жуда фойдали саналади.🚜🚜🚜

Алмашлаб экишни режалаштириш пайтида, ғўза далаларида қўлланилган танлаб таъсир этувчи гербицидларнинг тупроқда қолдиқ таъсир қилиш хусусиятлари мавжудлиги ва уларнинг қолдиқ меъёрлари кейинги йил экиладиган экинларга салбий таъсир қилиши мумкин эътибордан қочирмаслик керак.🍃🍃🍃🍃

Мисол учун трифлуралин (трефлан, нитран, трифлурекс) қўллангандан сўнг 12-14 ой ўтунча далада қанд лавлагиси, 14-16 ойгача жўхори, маккажўхори, сули экиш мумкин эмас.🚜🚜🚜💦

Фақат агротехника усуллари ва алмашлаб экиш ёрдамида бегона ўтлар билан курашиш кўпинча етарли самара бермайди. Бундай вазиятларда бегона ўтларга қарши курашиш учун кимёвий усуллар қўлланади.🍃🍃🍃🚜🚜

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#Ўзбекистон_2030_стратегияси

❗️Сув ресурслари тежалади ва атроф-муҳит муҳофаза қилинади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

💦Ёмғирлатиб суғориш техникаларнинг турлари билан танишинг.

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Маккажўxори ҳосилини йиғиштириш.

Маккажўхори силос учун дони думбул пишиқлик даврида йиғиштирилади. Бу даврда яшил масса намлиги 65-70 % бўлиб, силос бостириш учун энг қулай. Силос ва яшил масса ҳосили КСК–100, Марал–2,6, СК–2,6А машиналарида ўрилади.

Ўзбекистон шароитида баҳорда экилган маккажўхори дони 70-75%
сўталар тўла етилганда ўриб бошланади. Бу даврда маккажўхори
барги ва пояларнинг намлиги 63-65% бўлади.
Маккажўхорини дон учун Херсон–200, КСКУ–6, шунингдек қайта жиҳозланган «Кейс» комбайнларида ўрилади, бир йўла тозаланиб, поя ва барглари майдаланади. Ўрим 10-12 кунда
тугалланиши лозим.

Уруғлик маккажўхори сўта ёки дон ҳолида сақланади. Сўталар намлиги 16 %, донники 13 % дан ошмаслиги керак. Анғизга экилган маккажўхори қиров ва совуқ тушгунга қадар йиғиштириб олинади. Совуқ урган поя ва баргларнинг озиқабоплик қиймати кескин пасаяди.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Ёпиқ далада помидор етиштириш (3)

Кўчат етиштиришда тупроқ тайёрлаш

Помидор ўсимлиги бўз, ўтлоқ ва ўтлоқ-ботқоқ тупроқларга экилади. Сизот сувлари юза жойлашган, шўрланган ва кислотали (нордон) тупроқлар помидор учун унчалик ярамайди. Cабзавот экинлари унумдор ерга жуда талабчан. Ўтлоқи-ботқоқ, буз тупроқлар хам помидор етиштиш учун етарли даражада озиқага эга эмас. Шунинг учун сабзавот етиштиришда ер таёрлашга алоҳида этибор берилади ва керакли миқдорда органик ва минерал ўғитлар солинади. Кўпчилик сабзавот экинлари учун (рН) тупроқнинг ишкорийлиги 6-6,5 бўлгани маъқул. Тупроқни (рН) ишкорийлигини махсус асбоп билан ўлчанади. Бундан ташкари тупроқ ғовакли ва сувни яхши шимиб ўтказувчан, ўзида намни яхши сақлайдиган бўлиши лозим.

Иссиқхона тупроғини яхши унумдор холатга келтириш учун ... Давоми

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.

Читать полностью…

TOMCHI

Токзорларда бажариладиган кузги юмушлар

Токларни кўмиш

Республикамизда айрим йиллари қишда ҳаво ҳарорати -25–30оС гача пасаяди, бу ток тупларини қишда ерга кўмишни талаб этади. Шунинг учун октябрда ток тупларига шакл бериб қирқиш, қўндоқлаш ва кўмиш ишлари бажарилади.

Ток кўмилмайдиган жанубий минтақаларда кузда ток туплари кесилмайди, чунки кесилган токнинг совуққа чалиниши кучаяди. Кесиладиган ток тупларининг нави ёки симбағазнинг турига қараб шакл берилади. Ток тупларини кесишда биринчи галда оидиум (кул), антракноз, милдью, бактериал рак билан зарарланган новдалар ва занглар қирқиб олиниб, токзордан чиқариб ёқиб юборилади. Кўпинча фермер хўжаликларида деҳқонлар ток тупларини ёпиш учун қирқилган новдалардан фойдаланишади. Бунга асло йўл қўймаслик зарур. Чунки турли касаллик юқумлари бўлган барг ва новдалар келаси йили уларнинг янада кўпроқ тарқалишига замин яратади.

Батафсил:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Азиз ТОМЧИ каналининг обуначилари!

Барчангизни умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан муборакбод этамиз.

Сизларга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз.

Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!

ТОМЧИ КАНАЛИ ЖАМОАСИ.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Томчилатиб суғориш жараёнида бегона ўтларга қарши курашнинг агротехник усуллари (1)

Уруғларни ҳаво ва тупроқ ҳарорати қулай пайтида экиш ниҳолларни бир текис униб чиқиши ва тез ўсишини таъминлайди. Натижада тезда тупроқ очиқ юзаси соя-салқин бўлиб қолади.

Бундай шароитда кўпчилик бегона ўтларнинг уруғлари униб чиқа олмай тупроқда қолиб кетади, униб чиққанлари ҳам яхши ўсмайди.
Етиштирилаётган экин ниҳолларини ўсишига кўмаклашувчи барча чора-тадбирларни қўллаш, аввало юқори сифатдаги уруғларни экиш, ҳашарот, касаллик ва замбуруғларга қарши курашни йўлга қўйиш ниҳолларни бақувват бўлиб ривожланишини ва бегона ўтлар билан рақобат қила олишини таъминлайди.

Тупроққа ишлов беришнинг агротехник тадбирлари қаторига:

1)ерни юза ҳайдаб, тупроқ юзасини юмшатиш;
2)кузда чуқур шудгорлаш;
3)баҳорда экишдан олдин ҳайдаш каби тадбирлар киради.

Тупроқни юза ҳайдаш кузги шудгордан олдин ўтказилади ва бунда бегона ўтлар ўлади, тупроқда қолган уруғлари тезда униб чиқади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

#Биласизми

📝 Қонунчиликка кўра, ҳар йили 1 октябргача пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликлари билан келгуси йил ҳосили учун пахта хом ашёсини етиштириш бўйича фьючерс шартномалари тузилиши белгиланган.

❗️ Бунда, пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари солиқ органларининг ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Агроплатформа” ахборот тизимига интеграция қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Токзорларда бажариладиган кузги юмушлар

Токларни кесиш

Мўл ва сифатли узум олиш учун токларни ҳар йили кесиб, маълум шаклга келтириб туриш зарур. Токлар икки муддатда: кўмиладиган токлар кузда – йиғим-теримдан сўнг, кўмилмайдиган токлар асосан баҳорда кесилади. Новдаларининг сони ва тупда жойланиши токнинг ўсиш кучига қараб тартибга солиб кесилади. Ток кесиб турилганда унинг ҳосилга кириши тезлашади, мўл ҳосил бериш даври узаяди, токзорга ишлов бериш ва бунда механизациядан фойдаланиш, токнинг касаллик ва зараркунандаларига қарши кураш ишлари осонлашади. Ҳосил олиш учун доимо яхши пишган, бақувват, соғлом ва бағазларда яхши ётадиган нормал бўғим орасига эга бўлган новдалар қолдирилади.

Батафсил:


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#2023_йил_1_октябрдан

🔰 Тадбиркорларга “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион орқали қуйидагилар ижарага берилади:

🔹 давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) – балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун;

🔹табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари – сув бўйида пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари, шу жумладан балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланиш ва бошқа туризм хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадларда енгил конструкцияли қурилмаларни (ўтов лагерлари мажмуаси, контейнерларни) жойлаштириш учун.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Маккажўxори етиштиришда касалликларга қарши кураш.

Такрорий экилган маккажўхорида гелминтоспориоз, пуфакли қоракуя, чанг қоракуя, сўталар бактериози, нигроспорагенез, сўталар фузариози, уруғлар ва майсаларнинг моғорлаши каби касалликлари кузатилади. Уруғда касаллик чақирувчи, қўзғовчи манбалар бўлса улар уруғларни заҳарли дорилар билан ишлаш йўли билан йўқ қилинади. Уруғлик майсаларда пуфакли қоракуя билан касалланган барглар, сўталар, поялар синдириб, даладан чиқариб йўқ қилинади. Чанг қоракуяси билан зарарланган ўсимликлар олиб ташланади ва йўқ қилинади.

Зараркунандалари. Ўзбекистонда маккажўхорининг 60 дан ортиқ зараркунандаси маълум. Энг кўп учрайдиганларига кўсак
қурти, кузги тунлам, карадрина, ўргимчаккана, чигирткалар,
симқуртлар, май қўнғизи ва бошқалар киради. Ҳозирда уларга қарши самарали инсектицидлар қўлланилмоқда. Энг яхшиси биологик усул ҳисобланади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Алмашлаб экиш қоидаларини биласизми? (2)

Органик ўғитларни қўшимча ҳосилни кўп туплаш ҳисобига харажатларни қоплайдиган ва шу минтақа учун аҳамиятли бўлган экинларга бериш керак. Янги органик ўғит берилганида ҳосил сифати пасайиб, етилиши кечикиб кетадиган, органик ўғит берилганидан икки ёки уч йил ўтгач, унинг қолдиғидан самарали фойдаланадиган экинларни экиш тавсия этилади.

Бегона ўтлардан зарар кўрадиган сабзавотларни далани улардан тозалайдиган экинлардан сўнг экиш зарур. Эрта экиладиган экинларни далани эрта бўшатадиган ўсимликлардан сўнг ва кеч экиладиганларини эса ҳосили кеч йиғиладиган сабзавотлардан сўнг экиш даркор.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Маккажўxорини суғориш режими.

Такрорий экишда ерни ҳайдаш олдидан 600-700 м3/га меъёрда суғориш ўтказилади. Ўсув давридаги суғоришлар сони ва меъёрлари сизот сувларининг жойлашишига, тупроқ механик таркибига ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда ўзгаради. Суғоришлар меъёри ўртача 500-600 м3/га. Биринчи суғориш майсалар униб чиққандан кейин 10-15 кун ўтгач ўтказилади. Кейинги суғоришлар
ҳар 10-15 кунда ўтказилади. Суғоришлар сони 3–4 та. Сизот сувлар
яқин жойлашган оғир тупроқларда суғориш меъёрлари катта, аммо
сони кам, сизот сувлар узоқ жойлашган енгил тупроқларда эса аксинча бўлади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…
Подписаться на канал