O‘zbekistondan keltirilgan za’faron va ferula hindistonlik tadbirkorlarda katta qiziqish uyg‘otmoqda
Bir guruh hindistonlik tadbirkorlar O‘zbekistonga tashrif buyurdi. New Generation Advanced 911 (NGA911) kompaniyasining Hindistondagi vakili Vikash Set va Shiva Industries ijrochi direktori Ashutosh Sureka O‘zbekistonning qator vazirlik va tashkilotlarida ikki tomonlama hamkorlikning turli yo‘nalishlari bo‘yicha uchrashuvlar o‘tkazdi.
“BMB Trade Group” va “Paxtakor Gold Textile” mas’uliyati cheklangan jamiyati vakillari bilan o‘tkazilgan muloqotda O‘zbekistondan Hindistonga za’faron, ferula va boshqa mahsulotlarni eksport qilish bo‘yicha dastlabki kelishuvlarga erishildi.
Bundan tashqari, tomonlar O‘zbekistonda axborot telekommunikatsiya tizimlarini ishga tushirishda zamonaviy texnologiyalarni joriy etish bo‘yicha hamkorlik istiqbollarini muhokama qildilar.
Uchrashuv ishtirokchilari oʻzaro manfaatli boshqa sohalardagi aloqalarni mustahkamlash istiqbollariga ham eʼtibor qaratdilar.
Manba:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Маккажўхоридан силос тайёрлаш. 🌽🌽🌽
Энг кенг тарқалган силосбоп экинларга маккажўхори ва оқжўхори, кунгабоқар, бир йиллик ғалласимон+дуккаклилар аралашмаси ва бошқалар киради. Энг юқори сифатли силосни маккажўхоридан тайёрлаш мумкин ва бу силос бошқа ўтлардан олинган силослар учун эталон ҳисобланади. 🌽🌽
Ўсимлик намлиги 75-80% бўлганда кесилган поянинг узунлиги 4-5 см, 60-75 фоизда 2-3 см атрофида бўлиши керак. Энг оптимал бўлган намлик 65-75% ҳисобланади.🌽🌽🌽🌽
🌽Майдаланган кўк массалар траншеяларга оғир тракторлар билан 3-5 кун мобайнида зичлантирилиб бостирилади. Сўнг силос массаси усти полиэтилен плёнкалар билан ёпилиб устидан тупроқ ёки бошқа юклар бостирилади. Бостирилган силос массаси 30-40 кунда молларга бериш учун етилади. 🌽
🌽🌽Силослашнинг илмий асоси шундаки силос массасида органик кислоталари тўпланиб, озуқани консервациялайди (бузилмайдиган ҳолатга келтирилади). Ўсимликлар ферментлари таъсири ва айниқса, сут🌽 бактерияларининг фаолияти туфайли сут кислоталари тўпланади. Силос массасини зичлаб бостиришда унда мавжуд бўлган кислород бир сутка мобайнида сиқиб чиқарилади.🌽🌽 Ўсимлик ҳужайралари эса 20 кунгача яшаб фақат органик моддаларнинг гидролизланиши натижасида ҳосил бўлган кислороддан (интромолекуляр) нафас олади. Ундан органик кислоталари кам тўпланади ва ўсимликлар массасини концервациялашда унчалик аҳамияти йўқ. Сут🌽 кислотаси асосан бактериал жараён ҳисобидан тўпланади. Сут🌽🌽 бактерияларининг жадал кўпайиши бошқа (чиритувчи, моғор ва бошқа) бактериялар ривожланишини тўхтатади. 🌽🌽🌽
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Алмашлаб экиш қоидаларини биласизми? (1)
Бир оилага хос бўлган ўсимликларни касаллик қўзғатувчилар ва зараркунандаларнинг тупроқда сақланиш муддати тугалланмагунча шу далага шу оила вакиллари бўлган сабзавотлар қайта экилмаслиги керак. Aлмашлаб экиш тизимида бир оилага мансуб ўсимликлфр салмоғи кўпайиб кетса, уларни шу далада етиштириш муддати ротация (алмашлаб экиш тартиби) мобайнида улар учун хос бўлган касаллик ҳамда зараркунандаларнинг камайишини таъминлаш учун уларни шу далага қайта экилиш муддатига яқинлаштириш керак.
Тупроқ озуқаси ва намлигига кам талабчан экинларни талабчан экинлардан сўнг экиш, илдизи ернинг юза қатламига жойлашадиган сабзавотларни илдизи тупроқнинг чуқур қисмига жойлашадиганлардан сўнг экиш лозим.
Давоми эртага
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
СИЛОС ВА СЕНАЖ УЧУН ЎРИЛАДИГАН ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЎРИШ БОСҚИЧЛАРИ (2)
Юқори сифатли силос тайёрлаш учун массани энг мақбул муддатларда ўриш ва йиғиштиришни тўғри ташкил этиш муҳим ҳисобланади. Кўк ўт силос учун шундай ўрилиши лозимки, ўрилган куни йиғиштирилиб, силосга бостириб улгуриш керак, акс ҳолда ўт тўйимлилигини йўқотади, силосланиши ёмонлашади, узоқроқ вақт ўтадиган бўлса намлигини йўқотгани учун силослашга яроқсиз ҳолга келади.
Маккажўхори, жўхори силос учун мум ва сут-мум пишиқлик даврида ўрилади (такрорий экин бўлса олдинроқ ўриш мумкин); кунгабоқар-гуллаш бошланганда; судан ўти- рўвак чиқарганда; кўп йиллик дуккаклилар шоналаш-гул¬лай бошлаганда, ғалласимонларни най ўраш, бошоқ чиқара бошлаган даврларда ўриш юқори ҳосил ва сифатли силос олишни таъминлайди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Маккажухорини экиш усули.
Анғизга маккажўхори қатор оралари 70, 90 см ёки қўшқаторлаб экилади. Энг яхши экиш усули қаторлаб (пунктирлаб) экишдир. Экиш СУПН–8, СПЧ–6 М, СПЧ-8А сеялкаларида ўтказилади.
Экиш чуқурлиги анғизда 5-6 см бўлади. Механик таркиби енгил, қумли тупроқларда экиш пайтида тупроқ юзаси қуриб қолса уруғларни 10-12 см чуқурликка экиш мумкин. Механик таркиби оғир, лой тупроқларда 4 см чуқурликда экилади. Йирик уруғларни майда уруғларга нисбатан 1-2 см чуқурроқ экиш мумкин. Экиш
чуқурлигининг ортиб бориши билан экиш - униб чиқиш даври чўзилади.
Экиш меъёри. Анғизга экиладиган маккажўхори дон учун 1 гектарга 25-40 кг, яшил масса учун 50-180 кг уруғ сарфланади. Оптимал туп қалинлигини ҳосил қилиш учун уруғларнинг дала
унувчанлиги, ўсиш даврида сийраклашиши ҳисобга олинади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Томчилатиб суғориш воситасида бериладиган ўғитларни танлаш
Томчилатиб суғориш ёрдамида озиқлантиришнинг ўзига xос xусусияти шундаки, бу ерда озиқ моддалар сув билан бирга берилади, яъни минерал ўғитлар эритилган ҳолда суғориш суви билан тўғридан-тўғри илдизларнинг яшаш зонасига етказиб берилади.
Суғориш тизими томизгичларининг тешиклари тез тиқилиб қолмаслиги учун албатта ўғитларнинг сувда эрийдиган турлари танланади. Калийли ва фосфорли ўғитлар сувда камроқ эрийди. Шунинг учун бу ўғитларни кузда ёки баҳорда мавсум олдидан анаънавий усулда берилганлиги мақул.
Энг катта эрувчанлик азотли ўғитларга хос. Шунинг учун экин парвариши мавсумида азотли ўғитларни сувга қўшиб берилади.
Томчилатиб суғориш тизимларида ҳам экинларни ўғитлаш учун асосан оддий азотли ўғитлар танланади.
Уларнинг асосийлари аммоний нитрат (аммиакли селитра), калийли селитра ва карбамидлардир.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Toshkentlik Inkuzart nomli ko‘cha rassomi toza ichimlik suvidan asossiz foydalanish tasvirlangan yangi graffiti yaratdi.
Muallif o'z ishini so'nggi paytlarda tobora dolzarb bo'lib borayotgan suv resurslari tanqisligi global muammosiga bag'ishlagan.
Rassom suvni oltin rangga bo'yadi, bu hayot beruvchi namlikning haqiqiy qiymatini anglatadi.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТ
Сув ресурсларини муҳофаза қилишнинг асосий йўналиш кўрсаткичлари
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТ
Ер ости сувлари сатҳи ва захиралари камайиб кетаётган 23 та туманда қудуқлар бурғилашга мораторий жорий этилди
Мутахассислар хулосасига кўра, тасдиқланган миқдордан ортиқча сув олиш сув сатҳининг пасайиб кетишига ва бу захираларнинг бир неча йил ичида тугашига олиб келиши мумкин.
Натижада ичимлик сув манбаси бўлган қудуқлар қурийди ва катта маблағлар ҳисобига қурилган ичимлик сув иншоотлари сув бермай қўяди.
Ер ости сувларидан фойдаланиш ва қудуқ бурғилаш тизимини такомиллаштириш, ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича назоратни кучайтириш, аҳоли орасида сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб қилиш, ер ости сувларнинг камайиши ҳамда ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан:
✅ Нурота, Нуробод, Пайариқ, Иштихон, Ургут, Қўшработ, Фориш, Зомин, Янгиобод, Шароф Рашидов, Чироқчи, Кўкдала, Косон, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Янгиқўрғон, Бешариқ, Жалақудуқ, Хўжаобод, Пахтаобод, Қўрғонтепа, Избоскан туманларида қудуқлар бурғилашга мораторий жорий этилди.
✅ 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган ўзбек (Томчивой) ва рус (Капелька) тилларида журнал тайёрланиб, чоп этилди.
✅ Умумтаълим мактабларида очиқ дарслар, жумладан “Water time” дастури ташкил этилди. Бугунги кунга қадар мазкур дастурнинг 4 та сони тасвирга олиниб оммага эълон қилинди.
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
💧Suv – tiriklik, hayot inikosi. Suv nabodot olamining tirikligiyu, yashashga bo‘lgan intilishining bo‘lagi, quvvatidir. Flora va fauna olami u bilan yashaydi, hayot kechiradi. Tabiat, xususan o‘simliklarning normal rivojlanishi va o‘sishi uchun quyosh qanchalik zarur bo‘lsa, suvning qiymati undanda ziyoda. Ammo ob-havo o‘zining kutilmagan sovg‘alarini taqdim etadiki, ular kamdan-kam quyoshli kunlar va kuchli yomg‘ir o‘rtasidagi muvozanatda farqlanadi.
Bugun insoniyat oldida suvni tejash, undan unumli foydalanishdek jiddiy muammo turibdi. Bunda har bir insonning harakati, o‘simlikdan tortib hayot kechirishgacha bo‘lgan jarayonda suvning qiymatini baholab borishi va suv tejovchi texnologiyalarga urg‘u berishi muhimdir.
Ananaviy o‘simlik yetishtirish suvning haddan ziyod sarflanishiga sabab bo‘ladi. Tomchilatib yoki yomg‘irlatib sug‘orishda esa hattoki 10 barobar suv sarfi bilan ham mo‘l hosil olishning imkoni bor.
Ayni paytda yurtimizda tomchilatib sug‘oriladigan paxta maydonlarida hosilning ortishi kuzatilmoqda. Oddiy holda sug‘orilgan maydondan 35-40 sentnerdan oqoltin terilgan bo‘lsa, tomchilatib sug‘orishda 50-60 sentnergacha hosil olish mumkinligi o‘z isbotini topmoqda.
#suv #tomchilatib_sugorish
🌐Website💬Telegram💬Facebook📺YouTube📷Instagram
Ҳовуз-тиндиргич
Тиндиргич вазифасидан келиб чиқиб 3 турга ажратилади. Булар:
👉горизонтал
👉вертикал
👉радиал тиндиргичлар.
Амалиётда томчилатиб суғориш тизими учун қуриладиган ҳовузлар тупроқ ўзанли, бетон, темир-бетон, метал, плёнка ёки геомембрана билан қопланган турлари қўлланилади.
Ҳовуз-тиндиргичнинг ўлчамлари тизимнинг лойиҳавий сув сарфи асосида аниқланади. Ҳовузнинг амалдаги ўлчамлари даланинг бўш жойи мавжудлиги ва истеъмолчининг иқтисодий имкониятларидан келиб чиқиб белгиланади. Сувнинг лойқалик даражасидан келиб чиқиб ҳовуз тиндиргичлар бир ёки икки секцияли бўлиши мумкин.
Ҳовузнинг ўлчамлари ғўза экини учун битта контурни бир марта суғоришга сарфланадиган сув ҳажмидан келиб чиқиб аниқланади.
Томчилатиб суғориш технологияси жорий этиладиган умумий майдон 20 гектар бўлганда, 1 гектар ғўзани 1 марта суғориш учун талаб этиладиган ўртача сув меъёри 300-350 м3/га бўлса, 3-5 га майдон учун 1 марта талаб этиладиган сув ҳажми 900-950 м3 ни ташкил этади.
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
#Биласизми
✅ Янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмгача миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади.
💰Субсидия лимонзорлар барпо этиш ишлари якунланиб, туман ишчи комиссиясининг уларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тасдиқланган далолатномалари Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этилгандан сўнг 1 ой муддатда ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Маккажўxорини ўғитлаш.
Такрорий экилган маккажўхорига режалаштирилган ҳосил инобатга олиниб ўғит меъёри белгиланади. Маккажўхоридан 50 ц дон ҳосили олиш учун 1 гектарга 150 кг азот, 40-50 кг фосфор, 50-70 кг калий солиш тавсия этилади.
Такрорий экинда асосий ўғитлаш ерни ҳайдашдан олдин гектарига 40-50 кг фосфор, 50-70 кг калий солинади. Азотли ўғитлар 75 кг/га биринчи озиқлантиришда 3-4 барг ҳосил бўлиши билан, иккинчи озиқлантириш (75 кг/га) ўсимликда 7-8 барг ҳосил бўлганда берилади. Озиқлантириш
ўтказилгандан кейин суғорилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
"Tomchilatib sug'orish texnologiyasini o'rnatgach, har bir gektarning hosildorligi 50 tonnagacha oshdi", - deydi fermerlardan biri.
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Маккажўxорини анғизда етиштириш
Алмашлаб экишдаги ўрни.
Ўзбекистонда маккажўхори суғориладиган ерларда бошоқли дон экинлари, сабзавот ва картошкадан кейин такрорий экин сифатида катта майдонларда экилади. Анғизга экилган маккажўхори ўзидан кейин тупроқни
бегона ўтлардан тоза, майин ҳолда қолдиради.
Маккажўхоридан кейин экилган ғўзанинг вилт билан касалланиши камаяди.
Тупроқни ишлаш. Бошоқли дон экинлари ҳосилидан бўшаган майдонлар сомондан тозаланиб, зудлик билан суғорилиб, ер етилиши билан 22-25 см чуқурликда ҳайдалади. Тупроқ чизелланади, борона босилиб, молаланиб экишга тайёрланади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Suv xo'jaligi strategiyasi muhokamasi
Ayni vaqtda Suv xo‘jaligi vazirligi Axborot-tahlil va resurs markazi majlislar zalida “O‘zbekiston Respublikasida suv resurslarini boshqarish va irrigatsiya sektorini rivojlantirishning 2024-2026-yillarga mo‘ljallangan strategiyasi” dastlabki loyihasi xalqaro va mahalliy ekspertlar ishtirokida muhokama qilinmoqda.
Rasmiy sahifalar:
Telegram | Facebook | Web-site
Ўғит эритмасини етказиб бериш
Ўғит эритмасини Вентури инжекторлари ёрдамида етказиб бериш энг қулай усул ҳисобланади.
Бироқ, тажрибаларни кўрсатишича, Вентури инжектори тизимдаги сувнинг босими 2 атм. атрофида бўлган шароитларда самарали ишлайди.
Сувнинг босими 2 атм. дан паст бўлган ҳолатларда эса инжекторни ишлаш самараси камайиб кетади ёки бутунлай ишламай қўяди.
Шунинг учун, ўғитловчи мосламани танлаш учун тизимдаги мавжуд ҳолатни, босимни яхши билиш жуда муҳим.
Томчилатиб суғориш тизимида қандай ўғитлаш мосламаси қўлланилганига қарамай, сувга қўшиладиган ўғит эритмаси албатта аввалдан махсус идишда тайёрлаб олинади.
Томчилатиб суғориш тизимига етказиб бериладиган ўғит эритмасининг меъёри ишлатилаётган озиқ моддалар дозаси, суғорилаётган майдон катталиги ва суғоришнинг давомийлигига боғлиқ равишда тайинланади.
Шундай қилиб, томчилатиб суғориш тармоғига берилаётган суюқ ўғитнинг концентрацияси ва сув сарфи ҳисобга олинади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Маккажўxорини парваришлаш.
Такрорий экилган маккажўхори парваришида бегона ўтларга, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, қатор ораларини ишлаш, озиқлантириш, суғориш каби агротехник тадбирлар амалга оширилади. Биринчи култивация маккажўхори 3–4 барг ҳосил қилганда, четки органлари 6–8, 10–12 см, ўртасидагиси (ғозпанжа) 16–18 см чуқурликка ўрнатилиб ўтказилади.
Култивация ҳар бир суғоришдан кейин тупроқ етилганда ўтказилади. Култивация пайтида ёки эгат олишда озиқлантиришлар ўтказилади. Кеч ўтказилган култивацияда кесаклар, эрта, тупроқ лой бўлганда ўтказилганда эса палахсалар ҳосил бўлади, ўсимлик илдизлари шикастланади, ўсиши ривожланиши сустлашади.
Маккажўхори қатор ораларини ишлашни ўсимлик бўйи 120-130 см
бўлгунча ўтказиш мумкин. Ўсув даврида 3-4 култивация ўтказилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Томчилатиб суғориш жараёнида ўғитлаш
Томчилатиб суғориш жараёнида экинларга минерал ўғитларни сув билан бирга етказиб бериш учун аввал махсус идишларда ўғит эритмаси тайёрланади.
Эритмани тайёрлашда ўғит доналари ва сув 1:3 нисбатда, яъни эритма бир бирлик ҳажм (оғирликдаги) ўғитга уч ҳажм (оғирликдаги) сув қўшиб тайёрланади.
Кейин ўғит эритмаси суғориш тармоғига уланган ўғитловчи идишга қуйилади.
Суғориш тармоғига ўғитни етказиб бериш учун томчилатиб суғориш тизими таркибида қўлланган ўғитловчи мослама, хусусан ўғитловчи идиш, Вентури инжектори ёки дозатрон насосларнинг биридан фойдаланилади ёки ўғит эритмасини сўриб олиб тизимга етказиб бериш учун компрессор ёки махсус насос ёрдамида қўшимча босим яратилади.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
СИЛОС ВА СЕНАЖ УЧУН ЎРИЛАДИГАН ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЎРИШ БОСҚИЧЛАРИ
Силос тайёрлашда айрим экинларнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиш керак. Масалан, маккажўхори ва жўхорини силослашда бу экинлар 1 га майдондан энг кўп озуқа бирлигини мум пишиш босқичисида беради. Шу даврда 1 кг маккажўхори силосининг тўйимлилиги 0,25-0,28, жўхориники эса 0,23-0,24 озуқа бирлигига тенг.
Сут-мум пишиқлигида маккажўхорининг намлиги 70-75% атрофида бўлади. Бундан ҳам тўйимли ва мазали силос олинади, бундай силоснинг 1 кг да 0,20-0,22 озуқа бирлиги бор, майдалаш узунлиги 4-5 см. Экин совуқ ургунга қадар силосланади.
Кўпгина хўжаликларда маккажўхори ва оқжўхориларни силос учун эрта, доннинг сут пишиш фазасида ўрилади. Бу ўсимликлар намлиги юқори ва шакар меъёридан 2-3 баробар кўп бўлганлиги туфайли силос нордон (рН=3,7) бўлиб, уни ҳайвонлар яхши истеъмол қилмайди.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
#Амал_қилинг
🔰 Қонунчиликка кўра, суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш:
🔹БҲМнинг 400 бараваридан 500 бараваригача (132 млн сўмдан 165 млн сўмгача) миқдорда жарима;
🔹муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
🔹5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Hosildorlik oshdi!
G’alla - gektaridan 44-50 sentner olingan bo’lsa, 70-75 sentnerga oshdi.
Paxta - gektaridan 35 sentner olingan bo’lsa, 50 sentnerga oshdi.
Qanday qilib deysizmi?
Videoda batafsil👆
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
SUV–HAYOT MANBAI
💧Olimlar sayyoramizdagi ilk tirik mavjudotlar suvda paydo bo'lganini ta'kidlashadi. Million yillardan buyon suv tiriklik evolyutsiyasiga ham, Yer sayyorasining geografik shakliyu, iqlim o'zgarishlariga ham beqiyos ta'sir ko'rsatib kelmoqda. Suvsiz hayot yo'q. Uni insoniyat ko'z qorachig'idek asrashga majbur.
Sayyoramizdagi toza ichimlik suvi zaxirasini asrash, undan oqilona foydalanish, sanoat va ishlab chiqarish jarayonini tabiatga zarar yetkazmaydigan tarzda “ekologik toza” innovatsion uslublar bilan yo'lga qo'yish, suv tejovchi texnologiyalarga joriy etish bugungi kunning muhim omillaridan biridir.
Qishloq xo‘jaligi ekinlari hosildorligining pasayishi suv taqchilligi muammosi bilan bog‘liq. Bu vaziyatni yumshatish uchun sug‘orish tizimida tejamkor texnologiyalarni joriy etish, tomchisi tilloga teng obi-hayotni behuda isrof bo‘lishining oldini olish talab etiladi.
Manba:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Кластер ва фермерлар ҳам вақтдан, ҳам нақтдан ютишлари мумкин.
Қандай дейсизми? Видеода батафсил👆
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
#Биласизми
✅ Пахта тозалаш саноати корхоналарида пахта тозалаш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади:
➖пахтани қуритиш;
➖пахтани тозалаш;
➖пахтани юклаш, тушириш;
➖пахтани пневмотранспортга ортиш;
➖қуритиш-тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
💧Томчилатиб суғориш қандай пайдо бўлган?❓
Исроил ва Фаластинда қаттиқ қурғоқчилик бошланган. Қишлоқ хўжалиги ҳалокатга юз тутган. Шунда маҳаллий аҳоли бирор чора топиш мақсадида лойдан ясалга идишларга сув тўлдириб, экин остига кўмиб қўйишган.
Ва кейинчалик уни такомиллаштириш устида бош қотиришган.
Томчилатиб суғориш ва бошқа сув тежовчи технологиялар ҳақида эшитяпмиз, 👂кўряпмиз. 👀
Унинг тахири қизиқми сизга ҳам? Видеода👆
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ғалла ва беда ўстиришда спринклер суғориш тизимининг афзалликларини биласизми?
- Текис бўлмаган жойларда қулай фойдаланиш мумкин
- Сувнинг бир ҳил тақсимланиши туфайли сувдан самарали фойдаланишни таъминлайди. Бу сув истеъмолини сезиларли даражада камайтиради ва катта майдонларни камроқ сув билан суғоришга имкон беради.
- Тизимни тўғри қабул қилиш - тупроқ эрозиясининг олдини олади
- Спринклер суғориш тизимида ишлатиладиган қувурлар даладаги сув каналларига қараганда кичикроқ майдонни эгаллаганлиги сабабли катта экин майдонини таъминлайди.
- Меҳнат харажатларини сезиларли даражада камайтиради. Камроқ иш, камроқ стресс.
– Баъзи ўсимликларнинг музлашининг олдини олишда самарали бўлиши мумкин
- Ўғитлар сув билан бирга майдонга еттказилади. Ўғитларнинг бир хил тақсимланиши яхши натижаларни беради.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Фермер ўз маблағи ҳисобидан сув тежовчи технологияларни ўрнатиб, кейин СУБСИДИЯ олса бўладими? 💰💰
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Бетон траншеяларни тайёрлаш
Траншеяларга силос бостириш усули кенг тарқалган. Траншеяларнинг деворлари ва асоси бетонланган бўлиши мақсадга мувофиқдир. Ушбу турдаги силослар траншеяларининг таг қисми ва ён томонидаги бетон ёки деворлардан иборат бўлади.
Деворларнинг кенглиги ва узунлиги молиявий эҳтиёжларига қараб белгиланади. Кенглиги камида 6 метрдан бошланиши керак, шунда трактор йўли билан осонгина зичлаб босилади ва уни эҳтиёжга қараб ҳисобини ошириш мумкин. Ушбу турдаги силосларда узунлиги фермер хўжалиги эҳтиёжларига қараб узайтириш мумкин. Баландлиги 2,5-3,5 метрни ташкил қилиши керак. Бетон силос бостириш траншеяларини икки ёки уч томони ёпиқ ҳолда қуриш мумкин.
Силос олдида тракторлар осонгина ҳаракат қилиши, таг ва ён деворлар кислотага чидамли бўлиши керак. Қўшимча шувалган, ёки полиэтилен плёнка билан ёпилиб ҳаво бўшлиғини ҳосил қиладиган чуқурчалар бўлмаслиги керак.
Силос траншеяларни тайёрлаш
Ер устига қурилган траншеяларини сувининг чиқиб кетиши учун узунасига 1-2 нишабликда кўтарилиб қурилиши керак. Кунлик бериладиган силос миқдорини ҳисоблаш жуда муҳимдир, чунки ҳар куни очиладиган 5-10 см қисми кўриб чиқилиши керак ва ҳаво билан алоқа қиладиган қисм тезда ёмонлашишини ҳисобга олиш керак.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ғалла экинида вегетация даврида ёмғирлатиб суғориш орқали қанча сувни тежаш мумкин?
Манба:
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧