tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

Данакли мевалиларни палаткаларда қуритиш: ярим очиқ палатка.

Айрим данакли мевалилардан: шафтоли ва олхўри меваларининг пишиб етилганлари қуритишга, яъни салқин жойларга дарахтлар тагига қўйиб, очиқ ҳавода қуритилади.
Кейинги йилларда мева-узум маҳсулотларини янги усулда, яъни плёнка остида қуритиш усулининг афзаллиги маълум бўлди. Бунда фермер хўжаликларига меваузумларни 0,5-0,8 тонна сиғимдаги палаткаларда плёнка остида қуритиш усули тавсия этилади.

Буларга мисол: ярим очиқ палатка.
Ушбу палатка қуйидаги катталикда бўлади:
эъни 4 м., баландлиги 2 м. 40 см., ён деворларининг баландлиги 1 м. палатканинг иккала ёни томонига патнисларни жойлаш учун этажеркалар +ердан 40 см. баландликда плёнка билан беркитилади. Қуритиш жараёнида пайдо бўлган буғларни чиқариб юбориш учун табиий ҳаво алмашиши таъминланади. Палатканинг ичида ҳарорат ташқарига нисбатан 2-3°С юқори бўлади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Иссиқхоналарда бодрингни парваришлаш: ҳароратнинг ахамияти. 🥒🥒🥒

🥒Бодрингни парваришлашда ҳароратнинг энг қулай меъёрда сақланишига алоҳида эътибор берилиши лозим, яъни қуёшли🥒 кунларда 25-28°С, ҳаво булут кунлари 20-22°С, кечаси 18-20°С бўлиши керак.

Ҳароратни 18°С дан пасайиб кетишига йўл қўйиш керак эмас.🥒🥒🥒

Кўчатлар асосий майдонга экилгандан кейин, ўсимликлар бир ҳафта давомида сўриларга боғлаб чиқилади ва ҳар ҳафта оралатиб уларни осилиб турган каноп ип атрофига ўраб чиқилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун гаровсиз кредит берилади

“Балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ҳавзаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–281-сон, 18.08.2023 й.) қабул қилинди

🌐 Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан қуйидагилар тадбиркорларга “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилади:

🔸давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) – балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун;

🔸табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари – сув бўйида пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари, шу жумладан балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланиш ва бошқа туризм хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадларда енгил конструкцияли қурилмаларни (ўтов лагерлари мажмуаси, контейнерларни) жойлаштириш учун.

🔰Қарорга кўра, 2024 йилда республикада:

900 минг тонна балиқ етиштириш;

35 240 гектар сунъий сув ҳавзаларини интенсивлаштириб, 513 600 тонна балиқ етиштириш;

9 000 хонадонда интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйиш назарда тутилган.

💰2024 йил 1 январдан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорларга балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Зарпечаклар қандай тарқалади?

Зарпечак билан зарарланган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари орқали, зарарланган уруғ орқали, яхши чиримаган гўнг билан, экинларни суғоришда, транспорт воситалари, уруғ тозалаш машиналари, яйловдаги парранда қушлар ва ҳайвонлар орқали тарқалади. Бундан ташқари шамол, зарарланган майдон, қишлоқ хўжалик қуроллари, темир йўл вагонлари ва таралари орқали ҳам тарқалади. Тупроққа тушган зарпечак уруғлари бир неча йилларгача унувчанлигини сақлаб қолади.

Зарпечак билан зарарланган ўсимликлар касаллик ва зараркунандаларга чидамсиз бўлиб қолади. Бундан ташқари айрим зарпечак турлари ўсимликларнинг вирусли касалликларини ҳам тарқатувчи бўлиб ҳисобланади.

Яъни ўсимлик ширасини сўриб олишда вирус ҳам ўтади ва улар бошқа ўсимликка ёпишиб олганда вирус иккинчи ўсимликка ўтиб олади. Буларга қанд лавлаги, помидор, дуккакли экинлар ва гречиханинг мозайка касалликлари мисол бўлади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

https://www.youtube.com/watch?v=huBplwRWfz0

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Зарпечакларнинг зарари

Зарпечаклар қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар келтиради. Улар барча ўт ўсимликлар, дарахтлар, бутасимонлар, мевали ва манзарали ўсимликларни зарарлайди.

Бу паразитдан асосан, беда экинлари, зиғир, махсар, лавлаги, сабзи, пиёз ва бошқа кўпгина экинлар жиддий зарар кўради. Бир паллали ўсимликлар, жумладан бошоқли ўтлар ва ғалла экинлари зарпечаклар билан нисбатан камроқ зарарланади.

Зарпечаклар маданий экинлар танасига гаусториялари ёрдамида ёпишиб олиб, органик ва ноорганик моддаларни сўриб олади, ўсимликни нимжонлаштиради, ўсишдан қолдиради, натижада ўсимлик бутунлай нобуд бўлади.

Зарпечакларнинг танаси ва уруғи таркибида бир нечта заҳарли алколоид моддалар (кускудин ва кусталин) мавжуд бўлиб, улар ҳайвонларда заҳарланишни келтириб чиқаради. Шу сабабли зарпечак билан кучли зарарланган ўсимликлардан кўк масса ёки силос тайёрланганда, улар моғорлаб, ўз озуқа қийматини йўқотади, уларни истемол қиладиган ҳайвонлар заҳарланиши ҳам мумкин.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

Боғ-токзорларда пишиб етилган мева-узумларни териш ва сақлаш

Меваларнинг кеч пишар навлари бу йил сентябрь ойи бошида пишиб етилмоқда, шу сабабли, кечпишар олма ва нок навларининг ҳосилини нес-нобуд қилмасдан териб олишга эътибор қаратиш зарур.

Бунинг учун теримчиларга мева-узум ҳосилини териш техникасини тушунтириб, улардаги меваларни сифатли қилиб териш талаб этилади.
Бу борада, энг аввал ерга тўкилган мевалар териб олинади, кейин дарахтдан ҳосил узилади. Узилган мева-узумлар товар ҳолатига келтирилади, яъни улар сараланади, катта-кичикка ажратилади ва яшикларга тахланади.

Яшикларга жойланган мева-узум маҳсулотлари транспорт воситаларига ортиб сақлашга, қайта ишлашга, сотувга юборилади ёки экспорт қилинади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

ЗАРПЕЧАК бу қандай ўсимлик?

Зарпечаклар (чирмовуқлар) – Cuscutaceae оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик бўлиб, (айрим йилларда кўп йиллик ҳам бўлиши мумкин), дунё бўйича уларнинг 274 тадан ортиқ турлари аниқланган ва ундан 36 таси МДҲ давлатларида, 17 та тури эса Ўзбекистонда рўйхатга олинган.

Ушбу зарпечак бегона ўтидан 13 та тури ўсимликларга энг кўп зарар келтиради. Зарпечакларнинг паразит ҳаёт кечириш тарзи уларнинг тузилишида кўпгина ўзгаришларни содир бўлишига олиб келган. Зарпечаклар вегетация даври, ривожланиши ва бошқа жиҳатлари билан оддий–гулли ўсимликлардан тубдан фарқ қилади.

Масалан, уларда барг бўлмайди, фотосинтез жараёни умуман кузатилмайди, илдиз системаси, устицалари йўқ, илдиз вазифасини эса ўсимлик танасига ёпишиб олувчи гаусториялар бажаради. Шу сабабли, гулли ўсимликлар систематикасида зарпечакларниларни алоҳида таксономик гуруҳга яъни зарпечаклар оиласига киритган.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

Читать полностью…

TOMCHI

#саволжавоб

Томчилатиб суғориш технологиясини афзалликлари

Обуначимиз Томчилатиб сугориш технологиясини жорий этишнинг афзалликлари ва иктисодий тахлили буйича маьлумотлар билан уртоклашимизни сўраган.

Мутахассисимиз ўзини фаолияти давомида кузатган ва эътироф этган 8 кўринишдаги фойдали жихатларини (афзалликлари) хавола килмокда.

❗️Томчилатиб сугорилганда экинларнинг ҳосилдорлиги ортади ва ҳосил сифати яхшиланади.

❗️Ҳосилдорлик боғ ва токзорларда 3-4 марта, сабсавотларда 2-3 марта, техник экинларда 1,5 – 2 марта ортади.
Бир йиллик экинлар ҳосили 10-15 кун эрта пишади.

Илова қилинган жадвалда экин турларига қараб ўртача ҳосилдорлик ва ҳосилдорлик ортиши кўрсатилган.

Давоми сўнги постларимизда. Каналимиздаан узоқлашманг.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Редиска нимага аччиқ бўлиб қолади?

Редисканинг аччиқ бўлиб қолиш сабаби нотўғри суғоришдан келиб чиқади. Ушбу сабзавот турини етиштиришда тупроқ намлиги 70% бўлиши керак. Доим уларни қуёш ботгандан сўнг, 1 кв.метр майдонга сув сарфи 10-15 литр миқдорда суғориш тавсия қилинади.

Ичи ғовак бўлишининг сабаби эса, унга минерал озуқаларнинг етишмаслиги сабабли юзага келади. Шунинг учун редиска етиштиришда комплекс микроэлементлар билан озиқлантириш зарур.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

🍎🍐🍏Боғ-токзорларда ҳосилни йиғиштириб олиш ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш🍏🍐🍎

🍏🍎Етиштирилган ҳосилни нобуд қилмай йиғиштириб олиш боғбон ва соҳибкорлардан катта масъулият талаб қилади. Териб олинган маҳсулотлар қуёш нури остида қолиб кетмаслиги зарур, уларни боғ ва токзор қатор🍐 ораларидан олиб чиқиб пана (салқин) ерга жойлаштириш лозим. Бу ерда уларни саралаб ва сараланган навларга қараб тез орада (истеъмолчи, қайта ишлаб чиқариш,🍑 экспорт, ва ҳ.з.) кўзда тутилган манзилига жўнатиш зарур.

🍇Боғларда кечпишар мева навларини🍏🍎 зараркунандалардан ҳимоя қилиш мақсадида дорилаш ишларини ўз вақтида ўтказиш зарур. Беҳи, кечпишар олма ва нок боғларида олма қуртининг учинчи авлодига ва нок ширасига қарши июль ойининг охирги беш кунлигида пуркаш ўтказилмаган бўлса, бу тадбир августнинг биринчи беш кунлигида ўтказилса самарали бўлади. 🍐🍑

🍐🍎Бунинг учун кенг тарқалган қуйидаги препаратлардан бирини (Нурел-Д, БИ58, Зиппер, Ариво 100 л. сувга 100-120 г. хисобидан ёки Циперфос 100 г., Каратэ, Децис, Суми-альфа, Шерпо – 100 л. сувга 40-50 г.) қўллаш мумкин. 🍇🍒🍑

Мева каналари тарқалиши кузатилса, бу препаратларга Вертемекс, Неорон, Абамиктин, Нисорон препаратларини (100 л. сувга 50-150 г.) қўшиб омухта ишчи суюқлиги билан пуркалади. Намланувчи олтингугуртнинг 1% лиги ҳам самара беради. 🍑🍐🍎🍏

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#Амал_қилинг

🔰 Тақиқланган экинларни, яъни кўкнор ёки мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш:

🔸БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима;
🔸360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
🔸3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
🔸1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
🔸3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Алмашлаб экиш нима?

Алмашлаб экиш -деҳқончиликнинг муҳим таркибий қисмидир.
Улар тупроққа ишлов бериш, ўғитлаш ва экинларни бегона ўтлардан, зараркунанда ва касалликлардан, тупроқни эса ҳар хил эрозиялардан ҳимоя қилиш тизимларини асоси ҳисобланади.
Тўғри ташкил қилинган алмашлаб экиш деҳқончилик
маданиятини, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ва
деҳқончилик рентабеллигини оширишда катта аҳамиятга эга.
Алмашлаб экишларни бундай аҳамияти, аввало, қишлоқ
хўжалиги экинларининг биологик хусусиятлари билан асосланади.
Турли ўсимликлар ёки бир хил турдаги ўсимликлар озиқа ва сув
тартибларини ҳар хил талаб қилади, лекин улар бир вақтда тупроқни физик хоссаларига ҳар хил таъсир кўрсатади.

Қишлоқ хўжалик экинларини йиллар ва далалар бўйича илмий
асосланган ҳолда навбат билан экилиши алмашлаб экиш тизими
деб аталади. У турли экинлардан ташкил топиб, йиллар бўйича
нисбатлари ҳар хил бўлади. Масалан, 1:2, 3 далали алмашлаб экиш
тизими, бунда бир далада биринчи йили бошоқли-дон (кузги буғдой) экинлари, иккинчи ва учинчи йиллари эса ғўза парвариш қилинади ёки ушбу тизимни бир йилнинг ўзида учта далада, биринчи далада бошоқли-дон (кузги буғдой), иккинчи ва учинчи далаларда пахта етиштириш билан амалга ошириш мумкин. Ушбу уч далали алмашлаб экиш тизимида икки турдаги экин иштирок этиб, уларнинг нисбати бошоқли-дон экини 33,3%ни, ғўза эса 66,7%ни ташкил этади.

Мана шу уч далали алмашлаб экиш тизимини уч йилда якун топиши алмашлаб экиш тизимини 1-ротацияси (экинларни давр бўйича алмашинуви) ёки 1-даврни тугаганлигини англатади. Мисол учун, 1:2, 3 далали алмашлаб экиш тизимида биринчи йили бошоқли-дон (кузги буғдой) экинлари, иккинчи йили ғўза ва учинчи йили ҳам ғўза парвариш қилиниб, амал даври тугаши билан (3-йил) ушбу алмашлаб экиш тизимини 1-ротацияси тугади деб ҳисоблаш мумкин.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Август ойида ғўзани культивация қилиниши (2)

Қатор оралиғи 60 см ва қўш қатор қилиб экилган майдонлардаги ғўза шохлари бир бири билан туташгандан сўнг, культивация ўтказилмайди, чунки трактор ўтиши натижасида пояларни пайхон қилиб, ҳосилга 🥵салбий таъсир кўрсатади.

Шу даврда кундузлари ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлса-да, тунлари анча салқин бўлиши кузатилади. Бундай шароитда кўсак қурти, ўргимчаккана, беда қандаласи, қора шира каби зараркунандалар тезда кўпайиб, зарар етказиш даражаси ортиб боради.

Шу сабабли зарарли ҳашаратларга қарши курашни янада кучайтириш зарур. Чунки озгина эътиборсизлик тўпланган ҳосилнинг 30-40 фоизи бой берилиши мумкин.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#Биласизми

💰 Қонунчиликка кўра, қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга 50 млн сўмгача бир марталик субсидия ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Зарпечакларга қарши кураш

Зарпечакларга қарши агротехник ва механик кураш чоралари етакчи ўринда туради.

Ўсимликлар ва майдонлар зарарланишига қараб тоифаларга ажратилади: кучли ва кучсиз зарарланган экин, ўсимликлар чопиб ёки кесиб ташланади ва ёқиб юборилади ёки чуқурга кўмиб ташланади, атроф муҳити тозаланади.

Ўртача зарарланган экинларни тегишли қисмлари билан кесиб ёки чопиб олинади ва ёқиб юборилади. Тадбир ўтказилган майдонлар доимий назоратга олиниб, зарпечак бутунлай йўқолиб кетгунча ҳар 7-10 кунда назорат қилинади.

Экин экиладиган далалар яхшилаб текисланади, экишдан 10-15 кун олдин бороналаш ишлари амалга оширилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

🍅🍅Иссиқхоналарда помидорни парваришлаш. 🍅🍅

🍅Помидор кўчатлари экиб бўлингандан сўнг кўчатлар суғорилади, 4-5 кундан сўнг яна суғорилади. 15-20 кундан кейин кўчатлар ипга тортилади ва ўсимлик атрофи чопиқ қилинади, минерал ўғитлар солиниб, суғориш ишлари олиб борилади.🍅🍅

🍅 Кейинчалик помидор ўсимлигига шакл берилади асосий поя қолдирилиб, ён бачкилари олиб турилади.
Иссиқхоналарда помидор етиштиришда ўсимликка шакл бериш мажбурий тадбир ҳисобланади. Помидор ўсимлигини ўсишини чеклаш 7-8 шодада бажарилади. Биринчи шингилдан мевалари териб олингандан кейин пастки барглар олиб ташланади. Бу
ўсимлик орасида ҳаво алмашинувини ва ёруғлик тушишини яхшилайди.🍅🍅

🍅Мевалар тугишини яхшилаш учун гул шингилларига ўстирувчи модда билан ишлов берилади. Куз ойларида ёруғликнинг секин-аста пасайиб бориши туфайли, иссиқхоналардаги ҳаво ҳарорати ҳам шунга қараб ушлаб турилиши лозим. Ноябр-декабр ойларида кундузи ҳаво очиқ бўлганида – 20-23°С, булутли кунларда 18-20°С ва кечқурун 15-17°С, тупроқ ҳарорати эса 17-18°С бўлиши лозим.🍅🍅

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Читать полностью…

TOMCHI

ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ!

Сиз сув хўжалиги ташкилоти ходимисиз ми? Сиз фермер ё деҳқонмисиз? Сув тежаш ва гендер масалаларига бефарқ эмасмисиз?
Агар шундай бўлса, танловимизда иштирок этинг ва “Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш йўналишида гендер тенглиги фаоли” танлови совриндори бўлинг.

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Сув ресурсларидан самарали фойдаланишда гендер тенгликка эришиш масаласига қаратилган тадбирни ўтказиб тадбир тавсифини ва фото/видео материалларини хакамлар хайъатига жўнатинг.

Батафсил маълумот ШУ ЕРДА

Читать полностью…

TOMCHI

Сувни тежаш орқали ҳосилдорликни ошираётган фермерлар билан суҳбат

Ўзбекистон энг кўп сув ишлатадиган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, яқин 20 йилда мамлакатда сув 5 баробаргача камайиши кутилмоқда.

Айни пайтда республикамизда олинаётган сувнинг қарийб 90% қисми қишлоқ хўжалигида фойдаланилади. Демак келажакни тўғри тахминлаган фермер ва деҳқон хўжаликлари ерни томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш усули билан суғориш чораларини кўришга киришди.

“Жорий йилнинг май ойида даламизга “Омад старт” компаниясининг инновацион технологияларини ўрнатдик. Авваллари етиштираётган пахтамизнинг бир текисда ўсиб ривожланиши қийин бўларди. Томчилаб суғориш техникасини қўллай бошлаганимиздан кейин пахтанинг ўсиши сезиларли даражада ўзгарди. Бу эса ҳосилдорликка ҳам таъсир қиляпти. Чунки аввал ўсиб кетиб ҳосил бермаган ғўзалар ҳозир бир текисда ўсяпти, узумдай терилиб турган кўсакларни кўрасиз”, - дейди фермерлардан бири Ойбек Оллоберганов.
Фермернинг айтишича, томчилатиб суғоришнинг афзаллиги ҳамма жойнинг бир хилда сув билан таъминлашида. Оддий суғоришда даланинг нотекислигига қараб айрим жойларда сув тўпланиб қолиши, айрим жойларга эса сув етиб бормаслиги юз берган. Янги технология бу камчиликни бартараф этади ва барча ўсимликлар текис ривожланади. Бундан ташқари ўсимликларни бегона ўтлардан асрайди.

Айни вақтда анъанавий усулда суғориладиган даладаги ғўзаларда 6-7 та кўсак бўлса, томчилатиб суғориладиган далаларда 15-20 тагача, айрим жойларда 30 талаб кўсак кўриш мумкин.
“Омад старт” компанияси фермерларга мана шундай шароитда ўсимликни нобуд қилмай, яхши ҳосил олиш бўйича инновацион ечим олиб кирди. Томчилатиб суғориш ва ёмғирлатиб суғориш усули орқали деҳқонлар илк натижаларни олишни бошлашди.

“2020 йилда шу компания билан ҳамкорликни бошлаганмиз. 10,5 га ерга томчилатиб суғориш техникасини ўрнатдик ва яхши натижа олдик. Бу технологияни ишлатиб бошлаганимизга 3 йил бўляпти, биринчи йили 40-50 центнердан, иккинчи йил эса 60-65 центнерга чиқди. Бу йил 80 центнердан ҳосил олишни мўлжаллаб турибмиз.
Даламизда 15 нафар ишчи ишлатардик, ҳозир фақат технологиялардан фойдаланиш эвазига инсон омилидан воз кечганмиз. Керакли озиқлантирувчи минерал ўғитларни сув билан бирга солиш учун битта мутахассис ишлайди. Бутун далани суғоришда, ўғитлашда кўп куч сарфлашга ҳожат қолмайди. 3 йил аввал ўрнатган техникаларимиз ҳалиям сифатли ишлаб келмоқда”, - дейди урганчлик фермер Мақсуд Исмоилов.
Пахта ҳосилдорлигини 40 центнерга етказишга қийналадиган фермерлар янги технология натижасида 80 центнердан ҳосилни режалаштиришган. Компания вилоятдаги 400 га ерни томчилатиб суғориш технологиялари билан таъминлаб, техник-сервис хизматларни кўрсатиб келмоқда.

Компания иш бошқарувчиси Абдураззоқ Жўраев республиканинг қатор вилоятларида сувни тежаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб берди.
2023 йилда “Омад старт” МЧЖ СТТ ишлаб чикаришга мўлжалланган умумий қиймати 43 000 000 АҚШ долларига тенг бўлган заводини қурди. Эрондан хомашё олиб келиш ва томчилатиб суғориш ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини ўрнатиб бериш билан шуғулланамиз.
Компания томонидан ўрнатилган технологияларга 3 йил кафолат ва 3 йил давомида сервис хизматларини кўрсатилади.

Батафсил видеода кўринг 👇👇👇👇👇👇👇

Читать полностью…

TOMCHI

#саволжавоб

Томчилатиб суғориш технологиясини афзалликлари хақидаги мавзуни давом этамиз. Мутахассисимиз ўзини фаолияти давомида кузатган ва эътироф этган 8 кўринишдаги фойдали жихатларини (афзалликлари) хавола килмокда.

❗️Томчилатиб суғорилганда техника ишлатилиши сезиларли камаяди

• Дала культивация қилинмайди, ўқарик ва ариқлар олинмйди.
• Тупроқ юмшатилмаганлги ва ўғит сув билан бирга берилганлиги боис техника ишлтилмайди.
• Одатдаги усулда далага трактор 25-30 марта кирса, томчилатиб суғорилганда 6-7 марта киради холос.
• Мавсум давомида ҳар гектар майдон ҳисобига 50-60 литр атрофида дизель ёқилгиси тежалади.

Давоми кейинги постларимизда. Каналимиздаан узоқлашманг.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

УКРОП

Укроп бир йиллик ўсимлик. Узбекский 243 ва Ором навлари экилади. Баҳор ва ёзда истеъмол қилинадиган укроп эрта баҳорда (мартда) экилади. Кузда бодринг тузлаш учун у ёзда-август бошларида экилади.

Кўклигида ишлатиладиган укроп уруғи полларга қалин қилиб сепилади. Бир гектар ерга 20-25 кг уруғ сарфланади. Тузлашга ишлатиш учун улар сийракроқ экилади ва ҳар гектар ерга 10-12 кг уруғ сарфланади.

Батафсил:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#саволжавоб

Томчилатиб суғориш технологиясини афзалликлари хақидаги мавзуни давом этамиз. Мутахассисимиз ўзини фаолияти давомида кузатган ва эътироф этган 8 кўринишдаги фойдали жихатларини (афзалликлари) хавола килмокда.

❗️Томчилатиб сугорилганда сув кам ишлатилади - тежалади.

Томчилатиб сугорилганда эгатлаб суғориш усулларига нисбатан экин турига қараб 20% дан 60% гача сув тежалади. Экин турига ва суғориш усулига қараб сувнинг тежалиши иловадаги жадвалда.

Давоми кейинги постларимизда. Каналимиздаан узоқлашманг.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

УРУҒ ТУРЛАРИ ТЎҒРИСИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?

Эркин чанглантириш орқали олинган уруғлар
. Анъанавий уруғ олиш усули. Бу усулда уруғ олишда махсус чатиштириш ишлари амалга оширилмайди ва бу усул энг арзон хисобланади. Янги навлардан олнган уруғлар эски ва йиллар давомида синалган навлар уруғига нисбатан қимматроқ бўлиши мумкин.
FI дурагай уруғлари. Суньий чатиштириш натижасида олинган уруғлар. Оналик усимликлар одатда тоза тизимлардан танланади. Бундай уруғлар оддий уруғларга нисбатан қиммат хисобланади, аммо улар улчамлари ва буйи бир хил булган кучли ўсувчи ўсимлик беради. Шунингдек, мевалари хам бир текис булиб, бир муддатда пишиб етилади.

Дражеланган уруғлар. Тупроқ ёки бошқа материал билан қопланган уруғлар. Давоми:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#саволжавоб

Обуначимиз мутахассисларимизга шундай савол йўллаган: Мевали дарахтларни томчилатиб суғорганда сув шлангларини тўпроққа кўмгани мақулми ёким кўммасдан ўрнатиш керакми?

Жавоб
: Одатда томизгичли ленталарнинг девори жуда юпқа бўлади. Уларни арзон бўлиши учун ҳам шундай ишлаб чиқаришади. Малина буталари эса одатда майда тиканли бўлади. Томизгичли ленталарни малина суғоришга ишлатсангиз улар тешилиб қолавериб сизни қийнайди. Шунинг учун малинани суғоришга томизгичи ичига ўрнатиладиган томчилатиб суғориш шлангларини ишлатганингиз мақул. Уларнинг диаметри ҳам 16 мм, бироқ девори қалинроқ бўлади - 1,1 -1,2 мм, томизгичи эса одатда ҳар 20-30 см да биттадан бўлади (уни заводда талабга кўра қўйиб беришади).

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

ТОМОРҚА

ПЕТРУШКА ЕТИШТИРИШДА УРУҒ ТАНЛАШ ВА ЕР ТАЙЁРЛАШ

Уруғ танлаш
. Петрушка уруғи тоза, юқори унувчан, касалликлардан ҳоли, бутун бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади.

Ер тайёрлаш. Кўкат экинлар учун юқори унумдор, механик таркибига кўра енгил,ва ўртача тупроқларни танлаш мақсадга мувофиқ. Ер ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозаланади. 1 сотихга 150–200 кг (10 сотихга 1,5–2 тонна) чириган гўнг солинади.

Петрушка қисқа муддатда етилишини инобатга олиб гўнг солиш билан бирга 1 сотих майдонга 1 кг азотли, 1 кг фосфорли, 0,5 кг калийли ўғит солиш зарур. Ер 20–25 см чуқурликда юмшатилади, йирик кесаклар майдаланиб, яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари (пол) олинади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#bilasizmi?

Istanbuldagi suv ta'minoti 2 oyga qoldi

Bu shaharni suv bilan ta'minlovchi suv omborlarining sayozligi bilan bog'liq. Hozir ularning uchdan bir qismi to‘lgan, agar qurg‘oqchilik davom etsa, vaziyat keskinlashadi, deya xabar beradi turk matbuoti.

Shu bilan birga, o'nta eng yirik suv omborining yarmi deyarli sayoz bo'lib qoldi - ular ikki foizdan kam to'ldirilgan.

Ob-havo prognozlariga ko‘ra, Istanbulda yaqin o‘n kun ichida yog‘ingarchilik kutilmaydi, havo harorati +30-32 darajani tashkil qiladi. Rasmiylar fuqarolarni suvni tejashga chaqirmoqda.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

Август ойида ғўза парваришида зараркунандаларга қарши курашиш.

Зараркунандаларга қарши курашишда Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти олимлари тавсиясига асосан, биологик кураш усулидан фойдаланиш, биопрепаратларни қўллаш, зарурият туғилганда, ҳашаротлар сони иқтисодий зарар етказиш мезонидан ортиб кетганда кимёвий воситаларни қўллашга рухсат
бериш мумкин.

Ғўзани август ойида парваришлашда ўтказиладиган агротехник тадбир пахтани машина теримига мос қилиб етиштиришга имкон беради. Тавсия этилган ишларни тўлиқ ва маромида бажарилмасликка мутлоқо йўл қўйиб
бўлмайди, чунки ҳосил тақдири шу ишларга боғлиқлигини ҳеч қачон ёддан чиқармаслик керак.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Пахта етиштирувчиларга ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади

“Пахта хомашёсини етиштирувчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳамда ҳисобга олиш муддатларини мувофиқлаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (379-сон, 14.08.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра:

🔹2023 йил ҳосилидан пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта хомашёси тўлиқ электрон тарози орқали қабул қилинади;

🔹ҚҚСни пахта хомашёси бўйича якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддатигача тўлаш ва ҳисобга олишга рухсат этилади;

🔹2026 йил 1 апрелгача пахта-тўқимачилик кластерлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари) ўртасидаги ҳисоб-китоблар ҳамда ҚҚСни ҳисобга олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

➖ пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта ҳосили учун якуний ҳисоб-китоблар ўз муддатида амалга оширилмаганда, юзага келган солиқ қарздорлигини ҚҚС тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари)га 3 ой муддатга тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади;

➖ пахта-тўқимачилик кластерларига қабул қилиб олинган пахта ҳосили учун электрон ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммасини қишлок хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари) томонидан ҚҚС бюджетга тўлаб берилганидан сўнг ҳисобга олишга рухсат этилади.

✅ ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлаш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган дастури ишга туширилади.

🗓 2023 йил 5 сентябргача ҳудудлар ва кластерлар кесимида пахта хомашёсини йиғиб олиш билан боғлиқ маълумотлар шакллантириладиган ахборот тизими ишга туширилиб, 2023 йил 15 сентябрдан “Агроплатформа” ахборот тизимига интеграция қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

Сув Концепциясида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳақида

2023 йил 1 июль ҳолатига 300 та насос станцияларни бошқарувга бериш бўйича хусусий ташаббускорларнинг кафолат хатлари олиниб, лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан “Йўл харита”си ишлаб чиқилди ҳамда тасдиқланди.

Шунга кўра, бугунги кунга қадар 243 тасида лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб тасдиқланди, шу жумладан, 150 таси тегишли хулоса олиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритилган, 15 таси бўйича хусусий шериклар билан битимлар имзоланди.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…

TOMCHI

☀️💧Экин даласидан буғланишга сарфланаётган сув миқдори

Ҳурматли каналимиз тингловчилари - фермерлар - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, қуйида Паркент, Қува ва Уйчи, Балиқчи туманларида жойлашаган экин майдонларидан 12 августдан 16 авнустгача бўлган муддатда буғланишга - эвапотранспирацияга (очиқ тупроқ юзаси ва ўсимлик танасидан буғланишга) сарф бўлган сувнинг (намлик) миқдори тўғрисидаги маълумотларни ҳавола қилмоқдамиз.
Келтирилган маълумотларга кўра, ҳулоса қилиш мумкинки, кўрсатилган экин майдонларидан 12 августдан 16 августгача, хар 1 гектардан жами 5 суткада:
• Қувада 56 м3
• Уйчи 30 м3
• Балиқчи 28 м3
• Паркентда 42 м3 сув буғланганлигини кўриш мумкин.


Эслатма: Экин етиштирувчилар ўз ҳудудлари яқинидаги метеостанциялардан бу каби маълумотларни олишлари ва шу асосида суғориш ишларини ташкил қилишлари мумкин.

💧Каналга уланиш:  👉@tomchikanali 
 
Саволлар:  👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Читать полностью…
Подписаться на канал