tomchikanali | Неотсортированное

Telegram-канал tomchikanali - TOMCHI

1888

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Подписаться на канал

TOMCHI

10-чи Жаҳон сув форуми бошланди

🌏 20 май куни 10 Бутунжаҳон сув форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

🏛 Очилиш маросимида 7 та давлат ва ҳукумат раҳбарлари, қатор давлатларнинг вазирлари, жумладан, Индонезия Президенти Джоко Видодо, Фиджи давлати Президенти Уильям Катонивере, Шри-Ланка Президенти Ранил Викрамасингхе, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қохир Расулзода, Бутунжаҳон Сув кенгаши Президенти Лоик Фашон, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, Қозоғистон Республикаси Сув хўжалиги ва ирригация вазирининг ўринбосари Б.Бекнияз, Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари Д.Шоимзода, Туркманистон Сув хўжалиги давлат қўмитаси раиси Д.Генджиев иштирок этишди.

📸 Форум бошланишидан фото кундалигимиз билан танишинг

Форумдан янгиликлар ва фото репортажларимизни кузатиб боринг 🔜



Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

OʼZBEKISTONDА BUGUN QАNDАY OB-HАVO KUTILMOQDА?

Toshkent shahrida havo biroz bulutli boʼlib, kunning birinchi yarmida yomgʼir yogʼishi, momaqaldiroq boʼlishi kutiladi. Shamol gʼarbdan 5-10 m/s tezlikda esishi mumkin. Harorat kechasi +12..+14, kunduzi +22..+24 daraja issiq boʼlishi kutiladi.

Qoraqalpogʼiston Respublikasida havo biroz bulutli boʼlib, kechga tomon baʼzi joylarda yomgʼir yogʼishi, momaqaldiroq boʼlishi mumkin. Xorazm viloyatida esa, yogʼingarchilik kutilmaydi. Ushbu hududlarda shamol gʼarbdan esib, 15-20 m/s tezlikkacha kuchayishi mumkin. Harorat kechasi +8..+13, kunduzi +20..+25 daraja issiq boʼlishi kutiladi.

Buxoro va Navoiy viloyatlarida havo biroz bulutli boʼlib, yogʼingarchilik kutilmaydi. Shamol gʼarbdan 7-12 m/s tezlikda esishi mumkin. Harorat kechasi +8..+13, kunduzi +20..+25 daraja issiq boʼlishi kutiladi.

Toshkent, Sirdaryo, Jizzax va Samarqand viloyatlarida havo biroz bulutli boʼlib, baʼzi joylarda yomgʼir yogʼishi, ayrim hududlarda kuchayishi, momaqaldiroq boʼlishi kutiladi. Shamol gʼarbdan 7-12 m/s tezlikda esishi mumkin. Harorat kechasi +10..+15, kunduzi +20..+25 daraja issiq boʼlishi kutiladi.

Qashqadaryo va Surxondaryo viloyatlarida havo biroz bulutli boʼlib, yogʼingarchilik kutilmaydi. Shamol gʼarbdan 7-12 m/s tezlikda esishi mumkin. Harorat kechasi +11..+16, kunduzi +23..+28 daraja issiq boʼlishi kutiladi.

Аndijon, Namangan va Fargʼona viloyatlarida havo biroz bulutli boʼlib, yogʼingarchilik kutilmaydi. Shamol gʼarbdan 5-10 m/s tezlikda esishi mumkin. Harorat kechasi +11..+16, kunduzi +23..+28 daraja issiq boʼlishi kutiladi.

Respublikaning togʼli hududlarida havo biroz bulutli boʼlib, vaqti-vaqti bilan yomgʼir yogʼishi, ayrim hududlarda kuchayishi, momaqaldiroq boʼlishi, sel-suv toshqin hodisalari yuzaga kelishi mumkin. Shamol gʼarbdan 7–12 m/s tezlikda esib, baʼzi joylarda 15–20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat kechasi +4..+9, kunduzi +10..+15 daraja iliq boʼlishi kutiladi.

BOShLАNGАN YANGI HАFTА BАRChАMIZGА HАYRLI VА BАRАKOTLI BOʼLSIN! 🤲

Читать полностью…

TOMCHI

Қовун ва тарвузни майда парваришлаш. 🍉🍉

Қовун ва тарвуз уруғлари нам тупроққа экилса, ниҳоллар униб чиққунча суғориш талаб этилмайди.
Қовунни асосий парваришлаш ишлари – униб чиққан даврида яганалаш, тупроқни юмшатиш, экинни озиқлантириш, чопиқ қилиш, суғориш, палакларни тўғрилаш, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашишни ўз ичига олади.

Яганалаш икки босқичда: биринчиси, ўсимлик чинбарг чиқарганда, иккинчиси, биринчи чопиқ вақтида ўтказилади.

Ниҳоллар ялпи униб чиқиши билан экин қатор ораларини юмшатишга киришилади.

Ниҳоллар униб чиққандан 20-25 кун ўтгач, яъни уларда иккита-учта чинбарг пайдо бўлганидан кейин экин биринчи марта чопиқ қилинади, дастлабки озиқлантирилиб сув берилади.

Иккинчи чопиқ биринчисидан 25-30 кундан кейин ўтказилади. Ўсув даврида қатор оралари 4-5 марта чопиқ қилинади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

💧Tomchilatib sug'orish tizimining ulovchi qismilari 3

Bizni kuzatib turing, davomi ertaga 🔜


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Тупроқнинг ҳолати асосида экинларни суғориш вақтини белгилаш 💧

Дала шароитида суғориш муддатини белгилаш учун тупроқнинг суғоришдан олдинги намлигини қуйидаги халқ усулларидан фойдаланиб аниқлаш мумкин:

1-усул 💦
Ўсимлик ривожланишининг шоналаш босқичигача бўлган даврда тупроқ намунаси 10–20 см чуқурликдан олинади. Агар бу тупроқ қўл билан сиқилганда, зичлашиб қаттиқ ҳолга келса ва ерга отилганда парчаланмаса, тупроқдаги намлик етарли ҳисобланади.
Агар сиқимдаги тупроқ зичлашмаса ва ерга отилганда тез сочилиб кетса, даладаги экинни суғориш вақти келган бўлади.

2-усул 💦
Бу усул, одатда, ўсимлик ривожланишининг шоналашдан кейинги босқичларида (шоналаш, гуллаш-ҳосилга кириш, пишиш) қўлланилади. Бунда тупроқ намунаси 30–40 см чуқурликдан олинади ва кўкрак баландлигидан ерга ташланади.
Агар тупроқ сочилиб кетса, суғориш вақти келганлигини билдиради, агар сочилиб кетмаса, тупроқнинг намлиги етарли саналади. 💦💦


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

💧Tomchilatib sug'orish tizimining ulovchi qismilari 2

Bizni kuzatib turing, davomi ertaga 🔜


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Сабзавотларни бахорда парваришлаш.

🍅 Биринчи ишлов бериш кўчатлар тутиб олгач, экилганидан 10-12 кундан кейин бошланади. Эгат ичи, пушта ва қатордаги кўчатлар орасининг тупроғи юмшатилади.

Биринчи парваришлашдан 12-15 кун ўтгач, иккинчи сув берилади. Тупроқ етилгандан сўнг яна бир бор чопиқ қилиниб, ер бегона ўтлардан тозаланади, юмшатилади, помидор кўчатининг атрофига тупроқ босилади.

Ўсимлиги яхши ривожланиши учун, илдизи жойлашган қатлам ҳаво билан таъминланган бўлиши керак. Бунинг учун сув эгат оралатиб қўйилгани маъқул.


🥒🥒Бодрингни парваришлаш. Бодринг униб чиқиб, ниҳоллар уруғ палла баргчалари даврига киргандан кейин биринчи, битта чинбарг даврига
киргандан кейин, иккинчи марта ягана қилинади. Қатор ораларини 15-16 см чуқурликда ўсимлик атрофи билан юмшатиб туриш, минерал озиқа ва сув бериб бориш керак. Ўсув даври мобайнида ҳар икки-уч суғоришдан кейин қатор оралари юмшатиб борилади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#лайфхак

💧To'shaklarni sug'orish uchun suv qoplarini ishlatish.
Sug'orish paytida ularni suv bilan yuvib yuborishning oldini olishning aqlli usuli. 🙂


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#саволжавоб

Гурухимизга қовун суғориш агротехникаси хақида савол тушган. Мутахассисимиз томчилаб суғориш тизими орқали қовун суғориш хақидаги жавоби билан танишинг.

Бугунги кунда ривожланган мамлакатлар 80% қовунни томчилаб суғориш орқали, 15% ини ёмғирлатиб суғориш ёрдамида ва 5 % ини ариқдан суғориш орқали етиштириб келмоқда.

Замонавий суғориш усулларидан бири бўлган томчилаб суғориш усулида ўсимлик учун бир хил меъёрдаги сув ва ўғитни зудлик билан керакли вақтда етказиб бериш имконияти мавжудлиги уни келгусида юқори ҳосилдорликда эришишда муҳим ўрин тутади. Айнан шунинг учун хам томчилаб суғориш нисбатан кенг тарқалган.

Хозирги кунда... Давоми


Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Май ойида зараркунандаларга қарши тадбирлар 🐛🪲

Май ойининг бошларидан олма қурти ва нок шира бургасига қарши олма дарахтлари гулдан чиқиши билан тезликда боғларда пуркаш ишларини амалга ошириш зарур.

Ушбу муддатда ҳосилли олма, нок ва беҳи боғларида қуйидаги препаратлардан бири қўлланилади: Карбофос ёки Бензофосфор (залон) (100 л. сувга 200-300 гр. ҳисобидан), Донитол препарати 100 л.
сувга 100 гр. Ёки Децис 50 гр., ёки Каратэ,Циракс 30-40 гр., Фуфанон 10 гр., ёки талстар 40 гр. Ҳисобидан қўлласа ҳам бўлади.

Парша касаллиги кў-пайиши хавфи бор жойларда олма ва нок дарахтларига 1% ли бордо суюқлиги пуркаса бўлади. Вектра ёки Топсин-М (100 л. сувга 30-100 гр.) ёки Сопроль (100 л. сувга 100 гр.) препаратларини ҳам қўлласа бўлади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

👋 Assalomu alaykum qadrli muxlislar, bir necha kundan buyon dunyoning eng sersuv joylarini eshitib, hayratlarga tushdik.

Odamlar bunday har kuni yomg‘ir yog‘averadigan sharoitda qanday hayot kechirishlari mumkin deb ajablandik, hayratlardan yoqalarimizni ushladik.

Bugun esa Yer sayyoramizni suvsiz joylariga sayohat qilib ko‘rsak. Bu yerlarda ham ajablanarli, hayratlanarli holatlar mavjud ekan.

Mana bittasi.

🌎 Tinch okeani bo‘yida cho‘zilib yotgan Chili mamlakatidagi Arika degan hududda 59 yillik kuzatishlarni ko‘rsatishicha, hududda yiliga o‘rtacha 0,8 millimetr yomg‘ir yog‘adi.

Tinch okeani tomonidan kelayotgan bulutlar (kamanchaka) yog‘may o‘tib ketaverganligi bois, odamlar tog‘lik tepaliklarda bulutni yo‘liga to‘r (setka) o‘rnatishib, tog‘lik tepasidan o‘tayotgan bulutlardagi suvni yig‘ib olishadi.

Bunday to‘r to‘siqlar (vertikal holatda o‘ratilgan 6 x 4 m o‘lchamdagi neylon to‘r), yordamida sutkasiga 350 litrgacha suv olish mumkin ekan.
Bu hududda istiqomat qiluvchi insonlarning suvga bo‘lgan ehtiyoji shu tariqa qondirilar ekan.


  Kanalga ulanish|  Savollar|📱  "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ💧

Ёмғирлатиб суғориш (таркибий қисмлари ва уларни бутлаш)

Ёмғирлатиб суғориш тизими насос қурилмаси, сув етказиб берувчи қувур, тарқатувчи қувурлар, қувурларни бир-бирига уловчи учлик, тирсак ва ўтувчилар, сув узатувчи шланг, ёмғирлатгич ва уни ушлаб турувчи пўлат устун, ёмғирлатгич ва шлангни бир-бирига уловчи адаптер ва муфталар, тарқатувчи қувурнинг охирига маҳкамланган тиқинларидан иборат.

Насос қурилмаси белгиланган миқдордаги сувни суғориш тизимига зарур босим остида сувни сув манбаидан олиб сув етказиб берувчи қувурга етказади.

Сув етказиб берувчи қувур сувни насос тизимининг босимли қувуридан олиб тарқатувчи қувурларгача етказади.
Сув етказиб берувчи қувур одатда каттта босимга чидайдиган полиэтилендан тайёрланади ва унинг диаметри 75 мм, деворининг қалинлиги 4,5 мм катталикда танланади.

Давоми:


  Kanalga ulanish|  Savollar|📱  "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

📖Жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида”ги ПФ-74-сон фармони қабул қилинди. Фармонда белгиланган асосий йўналишлар хақидаги малумотни видеомизда кўринг

  Kanalga ulanish|  Savollar|📱  "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

ПИШИБ ЕТИЛГАН ҲОСИЛНИ ЙИҒИБ ОЛИШ: Эртаки картошка

Эртаки картошкани пишиб етилганида палаклари сарғаяди ва туганакларида қаттиқ, сидирилмайдиган пўст ҳосил бўлади. Эртаги картошка асосан май ойидан пишиб етила бошлайди. Ҳосилни эрта ёки кеч йиғиштириш унинг миқдори ва сифатига салбий таъсир этади.

Кеч йиғиштириб олинганда, туганаклар сўлиб вазнини йўқотади, офтоб уриб чирийди, турли ҳашаротлар, айниқса,картошка куяси зарарлайди.

Эртаки муддутда пишиб етишаган ҳосили узоқ сақланмайди,шу сабабли маҳсулотни истемолчилар имкон қадар тезроқ етказиш лозим.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

ПИШИБ ЕТИЛГАН ҲОСИЛНИ ЙИҒИБ ОЛИШ: Саримсоқ

Саримсоқ пишиб етилганда барглари сарғайиб, сохта пояси сўлиб, қурий бошлайди, саримсоқ бошининг сиртқи қобиқлари юпқалашади, қурий бошлайди ва ранги ўзига хос кўринишга эга бўлади. Ана шу пайтдаёқ ҳосилни йиғиштириш лозим. Саримсоқ ҳосилини йиғиштириш муддати май-июнь ойлари ҳисобланади. Ҳосилни йиғиштириб олишга 20-30 кун қолганда суғориш тўхтатилиши шарт. Саримсоқ бошларини қуёш таъсиридан сақлаш учун улар барглари остига яшириб қўйилади. Саримсоқ шу ҳолатда бир ярим-икки ҳафта давомида тўлиқ етилтирилади.

Саримсоқ барглари қуригач, сохта пояси 3 см.қолдирилиб кесилади ва катта-кичикка, соғлом-носоғломга ажратилади. Йиғим-теримда саримсоқнинг механик шикастланишига йўл қўймаслик лозим, акс ҳолда маҳсулот сифати пасаяди, сақланиши ёмонлашади. Кичик майдонлардаги ҳосил қўлда йиғиб олинади.
Ҳосил барги билан бирга қўлда йиғиштирилиб тўпланади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Қовоқни бахорда парваришлаш.

Бу ўсимликнинг парвариши –яганалаш, тупроқни юмшатиш, озиқлантириш, чопиқ қилиш, суғориш, палакларини тўғрилаш, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашишни ўз ичига олади.

Яганалаш икки босқичда – биринчиси, ўсимлик чинбарг чиқарганда,
иккинчиси, биринчи чопиқ вақтида ўтказилади. Ниҳоллар ялпи униб чиқиши билан қатор ораларини юмшатишга киришилади. Ниҳоллар униб чиққач, 20 кунларда,2-3 чинбарг пайдо бўлган паллада экин биринчи марта чопиқ қилинади , дастлабки сув берилиб, озиқлантирилади.

Иккинчи чопиқ биринчисидан 25-30 кундан кейин ўтказилади. Қовоқнинг ўсув даврида қатор оралари 4-5 мартагача чопиқ қилиниб борилади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

💧Tomchilatib sug'orish tizimining ulovchi qismilari 4

Bizni kuzatib turing, davomi ertaga 🔜


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Пекин карамини етиштиришда майдон танлаш ва ўтмишдошлар. 🥬

Пекин карамни ҳосили такрорий муддатда етиштирилганда июнь ойининг охирида йиғиб олинадиган кўпгина қишлоқ хўжалик экинларидан кейин экиш мумкин.

Бундай экинларга кузги ва баҳорги бошоқли ғалла экинлари, яшил озуқага экилган маккажўхори, эртаги картошка, эртанги бодринг, кўкат сабзавотлар, кўк пиѐз киради.

Пекин карамни бошқа карам турлари, редиска, дайкондан сўнг экмаслик лозим, чунки уларнинг касаллик ва зараркунандалари умумийдир.
Такрорий экин шароитида шўрланмаган ва ботқоқланмаган ҳар қандай тупроқларда пекин карамини етиштириш мумкин.

Бироқ, у яхши ўғитланган, механик таркиби бўйича енгил кумоқ ва қумлоқ тупроқларда юқори ҳосил беради. Уни ўртача ва оғир қумоқ тупроқларда ҳам етиштириш мумкин.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Балиқчиликни ривожлантиришда интенсивлаштиришнинг аҳамияти ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги режаларга бағишланган матбуот анжуманидаги долзарб саволлар

Балиқ етиштириш истагидаги фуқароларга қандай имконият, имтиёзлар мавжуд?

Манба:

Читать полностью…

TOMCHI

Пекин карамининг намликка бўлган муносабати. 🥬

Пекин карамидан юқори ҳосил олиш учун тупроқ намлигига алохида эътибор қаратилиши лозим, чунки пекин карамининг илдиз тизими тупроқнинг юза қисмида жойлашади.

Тупроқдаги намликни етишмаслиги ўсимликни нақулай ҳолатга (стресс) тушириб қўяди ва натижада сифатсиз карамбош шаклланиши ѐки умуман карамбош ҳосил қилмаслиги мумкин.

Ўсимликларни меъѐридан ошириб суғориш, ҳам тупроқ аэрациясининг бузулишига, ўсимликларни сифатли карамбош шакллантиришига тўсқинлик қилади. Бундан ташқари тупроқни хаддан ташқари юқори бўлган намлигида чириш касалликлари кўпаяди. Керакли миқдорда дала намлиги бўлиш учун суғоришлар ўз вақтида ўтказилиши лозим.

Бунинг учун тупроқнинг энг яхши (ЧДНС) намлиги 70-80 %, ҳавонинг нисбий намлиги эса 85-90 % оралигида бўлиши ҳисобланади.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Пайвандтаглар турларини биласизми?

Пайвандтаглар келиб чиқишига кўра; ѐввойи ва маданий хилларга бўлинади: кўпайтириш усулига кўра - уруғ кўчатдан ва вегетатив йўл билан кўпайтириладиган турлар ( клон формалари) га; ўсиш кучига кўра - кучли ўсадиган ва ўртача - кучсиз ўсадиган турларга бўлинади.

Кучли ўсадиган пайвандтаглар асосан уруғидан: ўртача - кучсизлари эса вегетатив усулда кўпайтирилади. Уруғдан кўпайтирилганда биологик хусусиятларига ўсиши, ташқи муҳитга чидамлилиги ва ҳоказо, кўра пайвандтаглар бир хил бўлмайди.

Шунинг учун уларни танлаш керак. Вегетатив пайвандтаглар у хусусиятлари ва белгиларига кўра бир хил бўлади. 🌳



Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#ob_havo

👋 Assalomu alaykum qadrli TOMCHI muxlislari!

Bugun kunduzi Qoraqalpog‘iston Respublikasi, Xorazm, Buxoro, Navoiy viloyatlarida, kunning ikkinchi yarmida Samarqand, Qashqadaryo viloyatlarida va kechga tomon respublikaning qolgan hududlarida ba’zi joylarda yomg‘ir yog‘adi, ayrim joylarda kuchli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi, ayrim joylarda chang-to‘zonlar bilan kuzatilishi mumkin. Harorat 25-30° bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi. Harorat 28-30° bo‘ladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda vaqti-vaqti bilan yomg‘ir yog‘adi, ba’zi joylarda kuchli yomg‘ir yog‘adi, momaqaldiroq bo‘ladi. Sel-suv toshqin hodisalari yuzaga kelishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 15-20° bo‘ladi.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

💧Tomchilatib sug'orish tizimining ulovchi qismilari

Bizni kuzatib turing, davomi ertaga 🔜


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

FERMERLАRIMIZ UChUN KАTTА QULАYLIK:
Open Biznes maxsus mobil ilovasi ishga tushirildi.

Ushbu ilova biznes egalari, fermer xoʼjaliklari va yakka tartibdagi tadbirkorlar bank xizmatlarini masofadan amalga oshirishlari uchun moʼljallangan:

✔️ Unda hisob raqamlardagi balansingizni koʼrish, korxona va byudjet tashkilotlariga toʼlovlarni amalga oshirish, kredit va depozit maʼlumotlarini koʼrish;

✔️ Fermer xoʼjaliklari paxta va gʼalla uchun ajratilgan kredit orqali mineral oʼgʼit, urugʼlik va xizmatlarga toʼlovlarni oson va xavfsiz amalga oshirishlari;

✔️ Bankka bormasdan E-imzo kaliti bilan masofadan roʼyxatdan oʼtib, ilovadan hoziroq foydalanishingiz mumkin.

👍 Open Biznes ilovasini yuklab olish uchun:
👉 App Store | Google Play


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

Boshqa bir misol.

🌎 Afrikada Namib degan cho‘l bor.
Bu cho‘l ham o‘zining o‘ta quruqligi bilan nom chiqargan.

Shu cho‘lda yashovchi Namib qo‘ng‘izi har kuni ertalab mashaqqat bilan qum tepaligining tepasiga chiqadi.
Bu yerda u tanasini shamolga qaratadi, orqa oyoqlarini to‘g‘irilab, boshini pastga osiltiradi.
Dengiz tarafdan havo bilan kelayotgan suv tomchilari asta-sekin uning bel tomonida to‘planadi va qo‘ng‘izning og‘zi tomonga oqa boshlaydi.
Shu tariqa, Namib qo‘ng‘izi har kuni ertalab o‘ziga kerak bo‘ladigan toza ichimlik suvni ola biladi va bemalol yashaydi.


  Kanalga ulanish|  Savollar|📱  "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

❗️Айрим томорқа ер эгаларига микрокредит берилади

Манба: ВМҚ-373-сон, 08.07.2022 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

TOMCHI

AQShda qulupnayni yig'ish mavsumi 😁 🍓🍓🍓

  Kanalga ulanish|  Savollar|📱  "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

To'xtovsiz yomg'ir 🌧

Xindistonning Megxalayya shtatidagi Cherrapunji qishlogʼida 89 kun toʼxtovsiz yomgʼir yoqqan ekan.
Gavay orollarining Kauai orolidagi yomgʼir esa Ginnesni rekordlar kitobiga kiritilgan ekan.


Bizda bir xafta yomgʼir yogʼsa, xamma yoq zaxlab ketdi deymiz.
89 kun, 247 kun toʼxtovsiz yomgʼir!!! Daxshat emasmi?

Xindistonning Mosinram va Cherrapunji qishloqlarida yomgʼir toʼxtovsiz yogʼaverganidan umuman dehqonchilik qilib boʼlmas ekan.
Odamlar oʼz yumushlarini (masalan koʼchadan ovqat olib kelish, yoʼllarni taʼmirlash kabi yumushlarni) qamishdan toʼqilgan knups degan zontik ostida bajarishar ekan.

Yomgʼirni yoqqani yaxshiyu, buncha koʼp yomgʼir yoqqani uncha yaxshimasda, nima dedinglar? ☔️


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…

TOMCHI

#jumboqsovol

Yomg‘ir ikki kun to‘xtovsiz yog‘ishi mumkin emas.
Chunki kunning o‘zi tugab qoladi va kechqurun (tun) boshlanadi.
Demak yomg‘ir to‘xtovsiz ikki kun yog‘a olmaydi. Chunki bu kunlarning orasida doimo kechqurun (tun) bo‘ladi.
To‘g‘ri emasmi? 😉

Читать полностью…

TOMCHI

Мотовилони иш режимига созлаш.

Тик ғаллани ўришда мотовилонинг тахтачалари ёки паншахалари ўсимликни 2/3 баландлиги қисмидан ажратиши керак. Ундан баландроқ
ўрнатилганда, яъни у бевосита бошоқларга тега бошласа, бошоқдаги доннинг тўкилишига сабаб бўлади.

Аксинча, жуда паст ўрнатилса, бошоқнинг поядан узилиб ерга тўкилишига олиб келади. Паст бўйли ғаллани ўришда мотовило энг паст ҳолатга туширилади. Бундай ҳолда,
паншаха ва кесиш аппарати ўртасида 25 мм, бармоқлар ва шнек парраклари орасида камида 15 мм тирқиш бўлиши керак.

Баланд ўсган, поя туп сони кўп бўлган
ғаллани ўришда комбайн мотовиласи қирқиш аппаратига нисбатан 500 - 700 мм олдинга силжитилади. Иш вақтида мотовило бармоқларининг қирқиш аппарати пичоқларига тегмаётганлигига
ишонч ҳосил қилиш керак.


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish

Читать полностью…
Подписаться на канал