tomchihikoya | Неотсортированное

Telegram-канал tomchihikoya - Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

533

Qisqa, lo'nda, ma'noga boy mitti hikoyalar! @TomchiHikoya Ziyo ulashgan zulmatda qolmaydi 🕯 Ijod namunangizni @ochilov97r ga yo'llang. Hamkor: @bolalarolamiuz Guruh: https://t.me/tomchihikoyaguruh

Подписаться на канал

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

🏆 "Yilning eng yaxshi maktabi – 2023"

Ta’lim sohasiga befarq bo‘lmaganlar uchun! Endi siz yilning eng yaxshi maktabini aniqlashda o‘z ovozingiz bilan ishtirok etishingiz mumkin.

Bolalarolami.uz internet nashri "Yilning eng yaxshi maktabi – 2023" respublika tanlovini e'lon qiladi.

Bunda siz, o‘zingiz o‘qigan, farzandlaringiz ta'lim olayotgan yoki faoliyati bilan tanish maktabingizni namunali deb hisoblasangiz maxsus bot yordamida ovoz berishingiz kerak bo‘ladi.

🎖 Eng yuqori o‘rinni egallagan 3 ta maktab maxsus diplom, statuetka va esdalik sovg‘alari bilan taqdirlanadi.

"Yilning eng yaxshi maktabi – 2023" respublika tanlovida eng munosib maktablar g‘olib deb topilishi uchun xolis ovoz berishingizni so‘raymiz!

Ovoz berish: @bolalar_olami_bot

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

https://youtu.be/8V5d9ChjBog

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

https://www.youtube.com/watch?v=NVn5_4ialFI

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

🗣 Саккиз нафар фарзанд асраб олган оила ҳикояси – Орамиздаги одамлар

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги файзли хонадонлардан бири – Шавкат ака Тўхтамуродовнинг оиласи бир неча йиллар олдин чинакамига бахт ҳиссини туйди. Икки йил муқаддам меҳрибонлик уйида тарбияланаётган 8 нафар болани ўз қарамоғига олган оила ҳақида ижодий жамоамиз билан бирга кўрсатув тайёрладик.

📝 Видео матнини ўқиш

📹 Тўлиқ видеони томоша қилинг

Каналга обуна бўлинг: @bolalarolamiuz

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

У фақат ўзгалар ҳақида ёзарди. Ўзгалар армони, ёлғизлиги, бахтсизлиги, етимлиги...
Ҳеч ким сезмасдики, буларнинг ҳаммаси фақат ўзи ҳақида ёзилганини.

✍ Ҳиссиз ҳумо

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

"Bolalar olami" интернет нашри ва Республика "Istiqbolli avlod" ННТ ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди!

Унга кўра, сайтимиз кузатувчилари томонидан бола ҳуқулари масаласида бериладиган саволлар ва бу борадаги муаммолар бўйича "Istiqbolli avlod" ижтимоий-ахборот маркази мутахассислари бепул консультация беради.

Батафсил: https://bolalarolami.uz/oz/e/law/286--

Каналга обуна бўлинг: @bolalarolamiuz

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

Учрашув

Октабр ойи бўлишига қарамай, кун жуда иссиқ, ғир этган шабада йўқ. Дарсга киришдан олдин телефоним жиринглаб қолди. Нотаниш рақам. Гўшакнинг у тарафидан таниш овоз эшитилди. Қўлларим титраб кетди, беиҳтиёр салом бердим.
-Ва алейкум ассалом. Яхшимисан, ўқишларинг яхшими?
-Ҳа раҳмат, яхши.
-Мен шаҳарга иш билан келгандим. Сенга гапим бор эди. Дарсинг қачон тугайди?
-Дарс тугашига қирқ дақиқа вақт бор.
-Яхши, мен йўлингдаги кутубхона олдида кутиб тураман.
Дарсда, ундан сўнг кутубхонага етиб боргунча ўйландим, нима гапи бўлиши мумкин, ахир шунча вақт хабар олмасдан энди нега мен билан кўришмоқчи?! Юрагим энтикиб кетяпти, аммо оёғим тортмаяпти... Ана уларни кўрдим. Ёнига боргач, на салом беришни ва на бир сўз дейишимни билмасдан ерга қараб туравердим.
-Яхшимисан, ўқишларинг бўляптими? Уйингдагилар ҳаммаси яхшими?
-Ҳа раҳмат. Ҳаммаси жойида.
Беш дақиқача бўлган ўнғайсиз суҳбатда режаларим ҳақида суриштирди, маслахат бергандай бўлди.
-Бу сенга, кеч бўлсаям ҳайитлик-деб, бир даста пул узатди.
Негадир чўчиб кетдим.
-Йўқ раҳмат, керакмас-деб, орқага чекиндим. У пулни қўлимга тутқазди.
-Биласанку, менга қуёшда кўп юриш мумкинмас. Шундоқ ҳам кун жуда иссиқ экан, кўчада кўп юрдим. Тезроқ қишлоққа етиб олишим керак.
У кетди, ортидан қараб қолдим. Негадир... раҳмим келди, шунча йиллик соғинчим ва болаларча беқарор туйғуларимга раҳмим келди. Овозим борича бақириб юбордим деб ўйлабман. Йўқ, аслида, шивирлаб айтган эканман:
"Соғинганман, дадажон кетманг!"

✍ Ҳулкар Эъзоз

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

Қамоқхона кутубхонасидан маҳбус китоб сўраяпти:

- Кечирасиз, «.............» китоби борми?
- «............» китоби бизда йўқ, лекин муаллифи шу ерда.

Хуршид Абдурашид

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

КУТИЛМАГАН ЖАВОБ

– Қаерда яшайсан, қизалоғим? – қўлини кўксига қўйиб, салом берган митти қизалоқнинг саломига алик олар экан, унга савол беришди, кўча четидан ўтаётган икки аёл.
Бироз сукутдан сўнг, жимгина кўзидаги ёш билан бу саволнинг жавобини айтди қизалоқ. Сўзламасдан, гапирмасдан жавоб берганди қизалоқ.
"Болалар уйи"нинг боласи эди у.

✍ К. Аслонов

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

СЎНГГИ ТАМАКИ

Фашистлар билан узоқ ва аёвсиз жангдан сўнг у ва оёғидан ўқ еган яна бир аскар омон қолди. У аскарнинг қўлини елкасига ташлади-да, ўрмон оралаб анча йўл юрди.
– Шу ерда бироз нафас ростлаб олайлик, буёғи яқин қолди, - деди у қуюқ ўрмон ичкарисига кириб олгач, улкан қарағайнинг тагига чўккалаб. – Исминг нима?
Аскар оғриқдан юзи буришиб, зўрға жавоб берди.
– Сергей.
– Меники эса Содиқ. Бир пас чида, бу ёғига оз қолди. Эшитяпсанми?
Аскар жавоб бермади. Уни “Наҳотки шу гадойтопмас ўрмонзорда итдай ўлиб кетсам!” деган ўй қийнарди.
– Тамакинг борми? – деди Содиқ анча хотиржамлик билан.
Аскар чўнтагидан тамаки чиқариб, унга узатди.
– Бу ёғи оз қолди, хавотир олма, етиб оласан, – деб Содиқ тамакини чуқур тортди-да ёнига ағдарилди. Ўқ унинг биқинини тешиб ўтганди.

✍ Байрам ОҒА

👉🏻 @TomchiHikoya

🚀 /channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

Қирқ бешинчи гуноҳ

Аёл ойна олдига келди. Ўзига ҳафсала билан оро берди. «Чиройлиман, манаман деганни ақлдан оздираман,» ўйлади ўзича ва қип-қизил лабларини чўччайтириб ўзини ўзи расмга олди. Кейин сап-сариқ сочларига зеб бериб, уларни ҳудди тийиқсиз туйғуларидек елкаси узра ёйиб юборди. Энди бемалол учрашувга борса бўлаверади. У уч жуфт мўлтираб турган нигоҳларга эътибор бермай, уларнинг устидан қулфлади. Эри мусофирликда, узоқ элларда тирикчилик деб юргани ҳам унинг виждонини уйғотолмади. Аёл соллана юриб катта кўчага чиқиб, ноз билан улов тўхтатмоққа чоғланди. Қоп-қора зулукдай машина ёнига чийиллаб тўхтаганида қошини чимириб қўйди. Манзилни айтди. Аммо ярим йўлга борганда, машина умуман бошқа томонга кета бошлади. Аёл: «Мени қаерга олиб кетяпсиз, тўхтатинг машинани,»- деб бақирди. Аммо ҳайдовчи ишшайганча унга бир қараб қўйди-ю, машинани қушдек учирди. Машина йўл четидаги тўсиққа урилганида йўловчи ҳам, ҳайдовчи ҳам жонсиз ётар, қандайдир йўл билан ишлаб кетган радиодан эса:«Қирқ бешинчи гуноҳи кабиралардан бири ўзини кўз-кўз қилиб юрадиган аёллардир,» деган сўзлар эшитилди...

✍ Саида Ибодинова

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

Эҳтиёж

Қўшнимизнинг қизини "тўрткўз" деб юбордим. Шунда онаси "Сен ҳам кўзойнакка муҳтож бўл" деди. Йöқ, ундай бöлмади. Шу пайтгача унга эҳтиёж сезмадим, бундан кейин ҳам менга керак бöлмайди. Чунки кöзларим энди кöзойнак билан ҳам кöрмайди. Улар бутунлай нурсиз...

✍ Кенжа ÖĞИЛ.

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

Ойнадаги бегона.

Улар «бизни тушунишмайди» деб ўйлаб турмуш қуришди, кейин билишдики, улар бир-бирини ҳам яхши тушунмас экан.
- Сенга нима керак ўзи? Нима хоҳлайсан? Кимни севасан? Кимга сиғинасан?
Улар урушиб қолишганида, улардан бири ойнага қараб ўзига шундай саволлар берди.

✍ Аҳмад Али Дилмурод

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

Умр

-Бир пайтлари бу қишлоқнинг кўчалари тор, одамларининг кўнгиллари кенг бўларди. Ҳозир эса тескариси - ҳўрсинарди дўпписини ечиб оқ сочларини силаган бобой. Ёнида эса набираси хўрозқанд ялашдан бўшамасди...

✍ Раҳмат БОБОЖОН

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

​​Хиёнат

Қуёш қаёқдан чиқди, билмайди. Томдан тараша тушгандай, эри келдию умр замонида биринчи марта “Юр, сени кинога олиб тушай!” деб қолди.
Кино ҳар галгидай севги-муҳаббат, романтика эди. Иккаласи ҳам экрандан кўз узмай ўтирарди.
– Хотин бўлса, шундай бўлса-да! – ўйлади эр ва хотинига ўғринча қараб, афти буришди. – Мана бунинг юзига қараган одамнинг лабига учуқ чиқади.
– Келишган йигит экан! – деди хотин ва қўпол, хунук, ношуд эрига зимдан қараб, энсаси қотди. Аста хўрсинди. – Эҳ, ёшлик пайтимга қайтиб қолармидим...

✍ Байрам ОҒА

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

https://youtu.be/-FGgiXJqySc

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

YouTubeda tomosha qiling: "YO'QOTILGAN' BOLALIK
https://youtube.com/shorts/S8PxKyACPs4?feature=share

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

📢 Bolalarolami.uz умумий қиймати 3 000 000 сўм бўлган танлов эълон қилади!

Танловда қандай иштирок этилади?

@bolalarolamida_tanlov_bot га старт беринг ҳамда @bolalarolamiuz телеграм каналига аъзо бўлинг. Бот орқали махсус линк олиб, дўстларингизга улашинг. Ҳар бир дўст учун 5 баллга эга бўласиз. Қанча кўп балл йиғсангиз, ғолиб бўлиш имкониятингиз ортади.

Танловнинг мазкур 1-босқичи бир ой давом этади.

🎁 Ғолибларни қандай совға кутяпти?

1-ўрин:
Эркин Аъзам – “Эрталабки ҳаёллар”, Дейл Карнеги – “Муваффақият калити”, Ўткир Ҳошимов – “Узун кечалар” китоблари;
2-ўрин: Василий Ян – “Ботухон”; Улуғбек  Ҳамдам – “Сабо ва Самандар” китоблари;
3-ўрин: Тоҳир Малик – “Шайтанат” (рус тилида) китоби;
4-ўрин: Жек Лондон – "Мартин Иден";
5-ўрин: Эрнест Хемингуей – “Чол ва денгиз”;
6-ўрин: Ўткир Хошимов – “Икки карра икки – беш”;
7-ўрин: Абдулла Қаҳҳор – “Ўтмишдан эртаклар” китоблари билан;
8-ўрин: Эркин Аъзам – “Шовқин”;
9-ўрин: Абу Муслим – "Янги дунё";
10-ўрин: Ибриқ Қувойи – "Набираларимга айтилган эртаклар";
11-15 ўрин соҳиблари эса махсус эсдалик совғаларига эга бўлишади.

➡️ Танловда иштирок этиш

Каналга обуна бўлинг:
@bolalarolamiuz

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

💐 Ёшлар куни муборак бўлсин!

Бугун, 30 июнь мамлакатимизда муҳим сана – Ёшлар куни муносабати билан барчангизни қутлаймиз. Жамики ёшларимизга мустаҳкам соғлик, метин ирода тилаймиз. Ўрганишдан, изланишдан асло чарчаманг. Зеро, келажак ёшлар қўлида!

Шунингдек, айни пайтда Германия давлатида бўлиб турган ҳамюртларимиз ҳамда қирғизистонлик ёшлар томонидан йўлланган табрик билан ушбу видео лавҳада танишишингиз мумкин.

Каналга обуна бўлинг: @bolalarolamiuz

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

Болани ота-онасидан тортиб олиш қанчалик тўғри?

Болани калтаклаш, айниқса, бунинг бегоналар эмас, ўз онаси томонидан амалга оширилиши – асло оқлаб бўлмас иш. Бироқ хулосага шошилиш ярамайди.

Батафсил: https://bolalarolami.uz/oz/e/achchiqtosh/307--

Каналга обуна бўлинг: @bolalarolamiuz

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

Ҳозирги замон одамлари ўзи учун керакли маълумотни ҳам ўқишга эринишади. 😒

Аммо кайфиятни туширманг! Биз бунга ечим таклиф қиламиз! 🤩

🎙 "Bolalar olami" нашрининг телеграм каналида овозли чат бўлиб ўтади!
Дастлабки суҳбат бугун, 5 июнь куни соат 20:00 да @bolalarolamiuz телеграм каналида ташкил этилади.

Мавзу: Болалар нафақаси.

Ушбу нафақа кимларга, қандай асосларга кўра ва қанча миқдорда берилиши каби масалаларда жонли тарзда маълумот берамиз. Ўз саволларингиз билан иштирок этишингиз мумкин.

❗️ Эслатиб ўтамиз, бу каналдаги дастлабки онлайн суҳбат ва сиз азизларнинг истакларингизга кўра бу каби жонли мулоқотларларни мунтазам тарзда ташкил этишга тайёрмиз!

Мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларни @bolalarolami_bot га ёки ушбу пост изоҳларида ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Суҳбатда иштирок этиш учун каналимизга обуна бўлинг: @bolalarolamiuz

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

-Учта қизнинг бахтиёр онаси экансиз-да...
-Ҳа...-она ҳорғин жавоб қайтарди, -уларнинг фақатгина бахтиёр онаси бор, холос.

✍ Раҳмат Бобожон

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

“ Озроқ пул....”

- Эй хумпар ! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб сўраб келишга уялмадингми ?! – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб катта бўлган “иккичи” тадбиркор дўстимни олдига бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим. Унга фақат “ Дўстим ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул...” дегандим холос ! Унинг оффисидан чиқиб ўзимни сўкиб-сўкиб, бошқа дўстимнинг олдига йўл оламан.

Кейинги манзилим савдо билан шуғулланадиган синфдошим эди. “Ҳархолда пулни-пулга уришни биладиган одам, пул билан қандай муносабат қилишни билади-да” деб ўйладим.
- Дўстим ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул... – менга кулиб қараб турган чеҳраси бирдан тунд аҳволга келади.
- Эй сенлар ! Нега пул деса мени ёнимга чопқиллаб келаверасанлар-а?! Савдогар дегани пул ишлаб чиқарадиган одам дегани эмаску ! – у ҳам арз-додини дастурхон қилди. Гапини охирида эса ёнидан қувгандан баттар қилиб:
- Пул масаласида қайтиб кўзимга кўринма, - деди.

“Қайниукам ! Абжир йигит. Опасидан ҳам пишиқ ! Қаттиқ ерда пул туради дейишадику, у ёрдам берар” – деган ўйда унинг уйига бордим. Ош сузилди, едик-ичдик. Секин гап бошладим :
- Ука, ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул...
- Уфффф почча ! Яна қарзми ?! Ахир охирги олиб кетган пулингизни яқиндагина қайтариб бериб, “Ишларим юришиб кетди !” деб айтгандингизку ! Яна нима бўлди?! – шу гапидан кейин ҳам :
- Опамни бахтсиз қилдингиз! - ундай қилдингиз, бундай қилдингиз деб оғзи ёпилмади !

Қайниука укадек бўлмайди-да барибир ! Ука нима қилса ҳам, нима деса ҳам жигар, ёрдам беради. Шу ҳаёлда укамнинг дарвозасини тақиллатаман. Дастурхон атрофига ўтирдим. Келин чой дамлаб келди. Анча гаплашиб ўтирдик.
- Ука, ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул... – деганимни биламан, келин чойнакни “дақ !” этказиб қўйди-да, қовоқ уйиб ташқарига чиқиб кетди ! Укам хам йиғламсирашдан нари-бери бўлиб, вазиятини тушинтирди. Юзга фотиҳа тортиб, уйга қайтдим.

У отам, падарим ! Улғайганимча жоним Оллоҳга ва унга омонат бўлган ! Шундай экан пул масаласига ҳам унга ишонсам бўлади. Ахир отамку деб, болалигим ўтган ҳовлимизга қадам босаман.
- Ота ! Ёнингизга бир илтимос билан келгандим. Шу озгина пул...
- Эй эшшак ! Сен қачон катта бўласана ! Ўқитувчи деган номинг бор! Ўзингни аравангни ўзинг тортсанг бўлмайдими-а ?! .... – анча панд-насиҳат эшитганимдан кейин беайб онамни ҳам бир-икки оғиз сўкиб эслаб қўйган отам уйдан қувиб чиқардилар !

Қўлтиғимга катта сўмкани қистириб ярим кечаси уйга кириб келдим. Юзимга қараган хотиним :
- Ха нима бўлди ? – деди.
- Хотин, Шу озгина пул... – деб гап бошлагандим ҳамки, хотиним :
- Қанча керак сизга? Озроқ пулим бор, - деди. Бирдан жаҳлим чиқиб кетди ! Нега ҳамма мени пули йўқ гадо деб ўйлайверар экана !
- Мен сенга пул бер деб айтяпманми ! Нимага хеч қайсинг гапимни охиригача эшитмайсанлар ! Хамманг мени гадо деб ўйлайсанлар ! Болаларни тўғри ўқитиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиққандим ! Шу ишим раҳбариятга ёқиб, бугун мени пул мукофоти билан тақдирлашди ! Шу пулни вақтинча сақлаб тур демоқчиман сенга ! – деб бақирдим.
Шу гапимдан кейин хотинимни чеҳраси ёришди. Сумкамни очиб, пулларни санаб кўзи қувнар экан, кичик ўғлимни кийиб юрган иштонини ечиб олди-да унга пулни ўраб, сандиқни мени қўлим етмайдиган бурчагига солиб :
- Кўзингизни юмиб туринг, - деб калитни қаергадир яширди. Кузгача. Ўзимни асал хотинимдан қўймасин !

Биздақа камҳарж ўқитувчиларни қўлига хар доим хам катта пул тушмаганлиги сабабли, умримда бир марта қўлимга ушлагудай пул олганимда ўзимни йўқотиб қўйиб, уни тўғри ишлатиш ҳақида маслаҳат сўрагани тадбиркор, савдогар дўстим, қайниукам, укам ва отамни ёнига боргандим холос.

- Қараб туринглар 1000 доллар ойлик олай ҳали хаммангни ялинтираман ! Қайтар дунё !

© А. Омон

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!
@TomchiHikoya

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

ЯРИМ СОАТ

Экран бир икки липиллаб турди-да, чиқ этиб ўчди-қўйди. Компютер қаршисида мук тушиб ишлаётган ходимлар баравар уҳ тортиб юборишди.
- Вооой “сохранит” қилмагандим!
- Ўлсин-а, о-озгина қолганди!
- Эҳ яна тугатолмадим!
- Эндигина гаплашаётгандим Америкадаги дугонам билан!
- Шу етмай турувди…
- Уфф…
Ҳафтада олти кун, эртадан кечгача экранга михланиб ишлашга кўникиб қолган ходимлар бир зум нима қиларларини билмай серрайиб қолишди-ю, бекорчиликдан аста бир-бирларига сўз қота бошлашди.
- Мастурахон, бугун жа-а очилиб кетибсизми? Янги кўйлагингиз бунча ярашибди?
- Вой янгилиги қоптими Азиз ака, бир ҳафтадан бери кийиб келаман-ку…
- Нафиса, қизинг яхшими? Ўқишга кирдими?
- Йўқ, озгина балл етмабди, уч кундан буён хонадан чиқмай йиғлаб ётибди.
- Ниғматвой, ҳа бу кўринмайсиз?
- Ие ака, ҳар куни шу ердаман-ку!
- Акбар ака, кеча аянгизни кўргандим, соғиндим, бир ҳабар олмайди ҳам бу бола дедилар.
- Яхши эслатдингиз Саидахон, ўзимам бир қўнғироқ қиламан деб юргандим, ҳозир гаплашаман.
- Наима, бошинг анча яхшими, тунов куни оғрияпти деб юргандинг.
- Эй нимасини айтасиз, оғриқ ўлгур қўйиб юбормаяпти.
- Ҳа айтганча, Салим акани анча мазаси йўқмиш, бир ҳабар олиб келсак бўларди, ҳар ҳолда энг каттамиз…
- Тўғри айтасиз, албатта бориш керак.
- Бугун ишдан кейин борсак-чи?
- Маъқул. Қуруқ бормасмиз ҳар ҳолда, қани тўртта патир билан мева-чевага икки мингдан ташлангларчи!
Ярим соат. Ярим соатгина вақт етарли бўлди меҳр, оқибат, ҳамжиҳатлик, яқинлик учун. Нега замонавий технологияларнинг т ҳарфи, интернетнинг и ҳарфи етиб бормаган кичик-кичик қишлоқларда меҳр-оқибат кучли-ю, тобора тараққий этиб бораётган катта-катта шаҳарларда одамлар ҳам тобора бегоналашиб, оқибат кўтарилиб бораяпти экан деган саволга жавоб топилгандек бўлди. Ярим соатда.

✍ Лобар Азизхўжаева

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

УРУШ

Қизалоқ олти ёшда.
Дийдаси тош эди.
Деразадан ташқари қаради.
Кўчада уруш.
Пардани тортди.
Оғир-оғир юриб стол ёнига келди. Тик турган алпозда оппоқ қоғозга ажи-бужи қилиб ёзди: «Кетдим. Уруш тугаса, менга хабар беринглар. Қайтиб келаман...»
Қизни онаси олис-олисларга олиб кетди.
Вақт ўтди. Вақт учди. Ўша олис-олисларда бир қабр пайдо бўлди. Қабртошда ажи-бужи ҳарфлар билан шундай ёзилганди: «Кетдим. Уруш тугаса, хабар беринглар. Қайтиб келаман...»

✍ Қўчқор Норқобил

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

Аччиқ ҳақиқат

Кампир ўйланиб ўтириб ўтмишни эслади. Набираси ёшлигида "Буви, ота-онам нега биз билан эмас, улар қаерда?" савол берганида у "Болам, улар узоққа кетишган. Бир кун келиб сенга кўп совға-саломлар олиб қайтиб келишади" деб жавоб берарди.
Набираси анча улғайиб қолди. Энди у савол бермайди, фақат маъюс қарайди холос. Унинг бундай қараши кампирга "ота-онамни топиб беринг, алдоқчи" дегандай бўлиб туюлаверади. Аммо кампир унга "Отанг сен чақалоқлигингда автоҳалокатга учраб вафот этган. Онанг эса "ёнимда бўлса оёғимга тушов бўлади, қайта турмушга чиқа олмайман" деб, сени менга ташлаб кетган" деб қандай айтсин?

✍ Алп Арслон

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

“КЕЧИРИЛМАС” АЙБ

У ишдан бўшатилди.
Чунки унинг айби кўп эди. Кечириб бўлмасди айбини. Ишхонадаги ҳамма гувоҳ эди унинг айбига. Оқлаб бўлмасди гуноҳини. Шу сабабли ҳам ходимлар қистови билан бўшатилди.
Унинг ягона айби — ноҳақликка чидолмасди, ҳақиқат тарафдори эди у. Начора...
Ишдан бўшатилди у. Ҳали яна қанча ишдан бўшатилиши керак...

✍ К. Аслонов

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

ҲАЁТ - ЎЛИМ...

- Доктор, бу азобли бош оғриғи онамни уч ойлардан буён қийнаб келмоқда.
- Анализ натижалари чиқди, онангиз бу азоблардан тез орада қутиладилар...

✍ Абдуғани Иноятов.

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

Тирноқсизлар

Аёлнинг ой-куни яқин эди. Эрталаб қарасаки, бир ойга етказаман деган гўштини мушук еб турибди. Жонҳолатда мушукка ташланди. Аччиқ устида гўшт чопадиган болтачани олиб мушукнинг оёқларини чопиб ташламоқчи бўлди. Лекин мўлжалдан адашиб мушукнинг тирноқларини чопиб юборди. Жонивор вағиллаганча қочди. Икки ҳафтадан сўнг бармоқлари йўқ ўғил туғди. 97 ёшли кампир тирноқсиз бармоқлари билан қум ўйнаётган чевараларига қараб хўрсиниб қўйди.

✍ Саида Ибодинова

👉🏻
@mittihikoyalar

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

​​Бир сониялик хато

Дўстларим билан чойхонада йиғилдик. Қайтар эканман бир оз спиртли ичимлик ичган бўлсамда рульга ўтирдим...
Пиёдалар ўтиш жойидан бирдан кимдир йўлга чиқди, мен эса тормозни кечикиб босдим.
Қора асфальт қонга бўялди. Ҳаммаси кўз очиб юмгунча бир сонияда рўй берди ва мен шу бир сония ҳақида 8 йил ўйладим.
Сўнг мени озод қилишди.

✍ Жамшид Усмонов

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…
Подписаться на канал