tomchihikoya | Неотсортированное

Telegram-канал tomchihikoya - Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

533

Qisqa, lo'nda, ma'noga boy mitti hikoyalar! @TomchiHikoya Ziyo ulashgan zulmatda qolmaydi 🕯 Ijod namunangizni @ochilov97r ga yo'llang. Hamkor: @bolalarolamiuz Guruh: https://t.me/tomchihikoyaguruh

Подписаться на канал

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

​​Qo'llar
Qiz qo'llaridan juda uyalar edi. Kursdoshlariniki nozik, oppoq. Unikida esa ketmon chopgandan qolgan qadoqlarning izi bor... Shaharga o'qishga kelguncha bunga hech ahamiyat bermagan ekan. Shu sabab qishin yozin qo'lidan qo'lqop tushmaydi.
Bir kuni rasmlar ko'rgazmasiga bordi. Asarlarni kuzatar ekan diqqatini to'planib turgan odamlar tortdi. Ne ko'z bilan ko'rsinki, bir yigit oyoqlari bilan rasm chizardi. Uning ikkala qo'li ham yelkasidan yo'q edi. Lekin bundan hech uyalmas, maroq bilan o'z ishida davom etardi.
Qiz bir muddat qarab turdida qo'lqoplarini yechib qo'ydi...

✍ Charos Burxon

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

​​КИЙИМЧАЛАР

– Олаверинг, Худо ҳоҳласа болангизга кийдирасиз, яп янги кийимчалар.
– Нега? Ўзингизга керакмасми?
– Энди керакмас...
– Аёл ўзига ҳайрон қараб қолган, бугун - эрта кўзи ёриши кўриниб турган аёлга ҳавас, алам, армон билан қарадию, кўзёшларини артиб, туғруқхона дарвозаси томон елиб кетди...

✍ Лобар Азизхўжаева

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

​​Меҳр

Кеч куз эди. Ҳавода қишнинг изғирини кезиб юрарди.
– Она, келинг оёғингизни ювиб қўяйлик, – деди ака-ука.
– Оббо, янами? – сўради онаси юраги увишиб. – Тирнет, деган бало чиқди, менинг тинчим бузилди.
– Келақолинг энди! – ялинишди ўғиллар. – Шу охиргиси!
Она ноилож кўнди, ҳовлига чиқиб, супага ўтирди. Ўғиллари дарров тоғорага кран жўмрагидан сув тўлридиб олиб келишди. Ака-ука бир олиб, бири қўйиб, онанинг оёғини “ювиб”, тўрт-беш мартадан суратга тушишди: энг яхшисини интернетга қўяди. “Фотосессия” тугагач, улар қилган ишидан мамнун, хоналарига шошилишди. Она ҳам гарчи совуқ сувда оёғи музлаган бўлса-да, хурсанд эди:
– Ҳаҳ, ўзимни меҳрибонларим-а!

✍ Байрам ОҒА

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

​​КЎЙЛАК

Онам уйга хурсанд бўлиб кириб келди. Бундай хурсандчилигининг сабабини сўраганимизда:
- Ва ниҳоят ўзимга ёққан кўйлакни сотиб олдим, фақат узиб-узиб тўлашга, -дедилар сумкасидан янги кўйлакни оларкан. Жуда бежирим ва қирмизи ранг кўйлак эди. Мен кўйлакка бир қараб:
- Бошдан оёқ қарзга ботиб ётганимизда бу нимаси? Доим пул йўқ дердингиз,-дедим аччиғим чиқиб.
Онамнинг юзларида тонгдай ёришиб турган қувончни бирдан ғам чулғаб олди. Кўзларида ёш қалқиди. Янги кўйлагини сумкасига қайтариб солдида, "Киймайман! Қайтариб бераман!" деб хонасига кириб кетди. Ўша куни биз билан овқатланишга ҳам тушмади. Мен билиб-билмай уларни ранжитиб қўйдим. Энди эса виждоним қийналарди. Улардан кечирим сўрамоқчи бўлиб хоналари олдига борганимда онам ким биландир телефонда гаплашарди. "Кўйлагингиз жуда эскириб, чоклари титилиб кетибди. Мен буни ололмайман, узр".

✍ Одилбек Латипов

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

​​ОЧИЛМАГАН ҚАБОҚЛАР

Хадича болалар уйидан Маҳмуджонни олиб келган кунидан бошлаб ўғли Умарнинг қовоғи очилмади. Бир куни ёниб турган газ плитасига кичкина Маҳмуднинг қўлини алдаб куйдирмоқчи бўлаётганини кўриб, додлаганча югурди. Жиддий чора кўриш зарурлигини билгач, ўғлини тезда болалар уйига ташлаб келди. Жазо муддати тугаб икки кундан кейин уйга қайтган Умар кирасолиб Маҳмуджонни қучоқлаб йиғлаб юборди.

✍ Дилбар Ражабова

👉🏻
@mittihikoyalar

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

​​Бу хонада минглаб қотиллик юз берар эди.
Бироқ на қотил, на буюртмачи жиноий жавобгарликка тортилар эди.
Арзимаган пулга бажарилар эди ҳаммаси.
Хона тепасида ёзув очиқчасига осилган турарди:
«Аборт хонаси».

✍ Нуриддин Зиё

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

​​АДАШИШ
-Ассалому алайкум, бувижон, яхшимисиз? Мен сиз билан суҳбат қуриш учун газетадан келгандим.
-Ваалайкум ассалом болам. Яхшиман, Оллоҳга шукр. Бу ерда умуман қийналмаяпман. Давлатимизга раҳмат...
-Энди сизга баьзи саволлар берсам. Бу ерга қандай келгансиз? Болаларингиз борми, бувижон?
-Ҳа, ўғлим бор. Барака топгур мендан ҳар кун хабар олади. Бугун ҳам келганди. Сен келишингдан бироз олдин кетди бояқиш. Ўғлим яхши инсон.

Шу пайт ташқаридан шовқинли овоз эшитилди:
-Кирмайсиз онангизнинг ёнига. Уларда пул йўқ. Охирги марта келганингизга 1йилдан ошди, қанақа ўғилсиз ўзи? Инсофингиз борми? Кетинг!!!

Онахон кўз ёшларини яшириб кулишга ҳаракат қилди
-Бу менинг болам эмас, кимдир адашиб келган шекилли...

✍ Дилбар ИСМАТУЛЛАЕВА

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

Бир кам дунё

- Ўғлим турақол, келин маҳтал бўлиб қолмасин, - она ўғлига кўзини жавдиратиб қараб турарди.
- Йўқ, бормайман, - ўғил ўрнидан турмоқчи эмаслигини билдириб қўйиш учун онасига қайрилиб ҳам қарамади.
- Нега бормайсан? Нега бормайсан? - она ўғлига ҳавотир бўлиб қараб турарди. - Ахир келиним сени бориб олиб келишингни кутиб ўтирибди. Қудаларга ҳам сени бориб хотинингни олиб келишингни айтиб қўйганман.
- Бормайман дедимми, бормайман. Менга ўғил керак, яна қиз туққан хотиним туғруқхонадан чиқиб қаерга борса бораверсин, - ўғил бақириб юборди.
Қўшни ҳовлида эса... анча йиллардан бери тирноққа зор бўлиб яшаб келаётган эр-хотин уни бақириб айтган сўзларини эшитиб хўрсиниб қўйишди.

✍ Алп Арслон

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

-Чойми, кофе?
-Кофе.
-Қанақасидан?
-Сен билан ичиладиганидан.

✍ Эзо Исматова

👉🏻
@mittihikoyalar

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

Иш куни огир бўлди. “Мактабда ишлаш ҳар кимга ҳам эмасда”. Йўл-йўлакай ўз ўзига гапириб келаркан, уйда кутиб турган рўзғор ишларини ўйлаб юраги сиқилди.
“Ойим келдилар!” Чопқиллаб пешвоз чиққан ўглини нари сураркан, ивирсиб ётган уй гўё тобора кичрайиб уни бўгаётгандай нафаси қайтди.
- Аҳмоқ! Лоқал еган овқатининг идишини тозалаб қўйса бўладику! Ғазабини ютолмай айтиб юборган гапини эшитган ўғлига юзланиб, сохта табассум билан:
- Азизбек ўғлим мактабингга яхши бориб келдингми? Нечта беш олдинг?- деди.
- Ҳеч қанча! - қўрслик билан қайтарилган жавобдан сергак тортди.
- Ақлли болалар ойисига шундай жавоб қайтарадими ўғлим? - деди ўзини зўрға босиб.
- Мен дадамнинг ўғлиман-ку ойи?! - деди юзи тундлашган ўғли ошхонада куймаланаётган отаси томон кетиб бораркан.

✍ Аллома Хакимова.

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

«Нега фақат мен?» деманг!

Таниқли теннисчи, жаҳон чемпиони Артур Эш қон қўйиш жараёнида оғир ҳасталикни юқтириб олди. Аҳволи кундан-кун ёмонлашарди. Умрининг сўнгги кунларини яшаётган Артур мухлисларидан кўплаб мактублар оларди. Улардан бирида бундай сўзлар бор эди: “Парвардигор, бундай дард учун нега бошқани эмас, сизни танлади?” Артур эса мухлисига бундай жавоб ёзди: “Бутун дунёда ҳар йили эллик миллион бола теннис ўйнашни бошлайди, шундан беш миллиони ўрганади. Беш юз минг нафари профессионал даражасига чиқади. Беш мингги катта мусобақаларда қатнашиб, эллик нафари “Уимблдон”гача келади. Тўрттаси ярим финалда, иккитаси финалда иштирок этиш хуқуқини қўлга киритади. Қўлимда чемпионлик кубогини тутиб, қувониб турарканман, бирор марта: “Нега мен?” демадим. Энди хасталикка чалиниб, азоб чекаётганимда: “Нега мен?” десам, тўғри бўладими?”

✍ Мария Терская
(Mukhammad_Ali таржимаси)

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

Соя

Ундан омад юз ўгирди. Боридан айрилди. Назарида ер юзида ундан бахтсиз инсон ёқдек. Дўстлар давраси борган сари торайди. Бора - бора ҳеч ким қолмади ёнида. Бахтига яхши ҳам яқинлари бор. Лекин уларнинг ҳам нигоҳлари ишончсизликка тўла. Гўёки, ҳаёти тугаб бораётгандек ҳис қилди ўзини.
Бугун ҳам шу изтиробли хаёллар исканжасида тонг отмасданоқ йўлга тушди. Ҳудди борар манзили аниқдек. Бироздан сўнг ортидан қуёш кўтарила бошлади. Ногоҳ кўзи ўз соясига тушди. Соя борган сари юксалиб борарди. Яна озроқ кутди. Энди икки елкаси осмонни суяб, тутиб турарди.
Ўша лаҳзаларда борини йўқотиб, ўзини, ўзлигини топганини ҳис қилди. Ишонч билан қадам ташлаган сари, сояси янада юксалиб, улканлаша борарди.

✍ Аллома Ҳакимова

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

ТАНИШУВ.

Линда Кеннеди Флойд.
Улар интернетда танишишди.
Ҳар бир мулоқотдан иккиси ҳам ўзини йўқотар даражада завқланарди. Ҳар бири учун бу суҳбатлар қувват манбаи эди гўё. Иккиси ҳар куни виртуал оламда ўзлари ҳақидаги маълумотларни сир сақлаган ҳолда учрашардилар. Улар учун аслида ким эканликларининг аҳамияти йўқ эди.
«Сен менинг шириним», -деб ёзди аёл.
«Сен менинг мармеладим».
Аёл кулди: «Олдин мени ўғлим шундай атарди».
«Ойи???»
«Девид???»

✍ Саида таржимаси

👉🏻 @TomchiHikoya

🚀 /channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

Оқсоқ бола.

Йўл-йўлакай ишдан қайтаётиб йўлакда кетаётган она ва болага кўзим тушьти. Иккаласи ҳам ҳурсанд, қувноқ!
Аммо она ҳам, бола ҳам оқсоқланиб юришарди.
Шу кетишда улардан-да баҳтли киши йўқ эди!
Эътибор бермай йўлимда давом этдим.
Орадан кунлар ўтди.
Ҳудди ўша жойда оқсоқ аёлни кўриб ҳайрон қолдим: энди текис юрарди. Олдига яқинлашиб, гапиришга журат топа олдим.
- Саломатмисиз?
- Ҳа, раҳмат.
- Узр, сиз оқсоқланиб юрар эдингизми?
Кўзларида ёш билан жавоб берди:
- Менинг фарзангим туғма оқсоқ. Кўчада ҳамма унга ачиниш кўзи билан қарашини, у ўксинишини ҳоҳламаганим учун у билан айлангани чиққанимда оқсоқланиб юраман,- деди у.

✍ Полатбек Олимов

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

ЕР ВА ОСМОН ОРАСИДА

-Сиз осмон билан ер оралиғида қолиб кетганмисиз ҳеч? -сўради нотаниш киши бекатда ўтирганимда.
Беҳосдан бу саволдан шошиб қолдим.
-Ахир биз осмон билан ер оралиғида яшаймиз-ку! -жавоб бердим ўзимни ақли суст эмаслигимни билдирувчи оҳангда.
-Сиз шукур қилинг, укажон, сизнинг оёғингизни ер ўзига тортиб турибди экан.
-Сиз осмон билан ер оралиғидамисиз? -сўрадим беихтиёр.
-Билмадим, ука, ҳозирча бир оёғим ерда, бир оёғим гўрда. Шунисига ҳам шукур. Ҳозиргина ўғлим бекатни олдидан машинасида ўтиб кетди. Ёнидаги аёлга илакишиб қолган. Уч боласи билан хотини кетиб қолди. Набираларимнинг ҳолидан хабар олиб қайтяпман. Ўғлимнинг оёғини ер тутгиси келмай қўйиб юборди. Бир кун омонатини топширса, уни қай йўл билан ер бағрига оларкин?!

✍ Нуриддин Зиё

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

​​Менинг ҳаётим

Она ўғлининг телефонидан турмуш ўртоғига қўнғироқ қилмоқчи бўлди ва телефон контактларини титкилай кетди: Дилфузахон, Нилуфархон ва Моҳира исмларини кўриб ўғлидан бироз ранжиди. Менинг ҳаётим номли контактга кўзи тушиб ким экан ўша ўғлимни ҳаётига айланиб улгирган ойимча деди-ю қўнғироқ тугмасини босди ва чўнтагига қўл солиб жиринглаётган телефонини олди ва йиғлаб юборди.

✍ Акбаржон Исмоилов

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

​​КЎРМАГАННИНГ КЎРГАНИ ҚУРСИН

- Эй... бўлмайди бунинг-е! Юмшоғи йўқми?! Ҳе, фаросатингга... қолоқ! - деб сўкди сотувчи қўшнисини. Қўшниси ичида ўйларди: «Қўли тўрт сўм пул кўриб ҳаддидан ошиб кетипти. Бир ой олдин шудгорда тракторнинг орқасидан қишгa деб кесак териб юрганини эслолмайди, шекилли...»

✍ Умархонов Ғиёсхон

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

​​КЎЗЁШЛАР

Келинчак ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ эди. Чарх бир айланиб Қўйсин момо ўзи ўтириб туролмайдиган бўлиб қолди. Келин остона хатлаб момога ҳар гал иссиқ овқат олиб кирганида рўмолининг учини тишлаб кўзидаги ёшларни яширарди. Қўйсин момо ҳам катта оқ рўмолининг бир учини тишлаб кўзёши кўринмасин учун юзини бир четга бурарди.
Иккала аёл ҳам йиғларди. Фақат бири ярали кўнгли ачишгани ва қайнонанинг йиллар бўйи берган азобларидан. Бири жуда кечикиб уйғонган виждон азобию келинига етказган зуғумларидан пушаймонликдан...

✍ Дилбар Ражабова

👉🏻
@tomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

​​Тақлид

Кўзи ожизларнинг ҳолатини ҳис этгиси келди.
Кўзларини чирт юмиб ҳар нарсани излаб кўрди.
Кўзи ожизларга қийин эканини шифохонадан қайтганида ҳис этди.
Ўшанда кўзлариини юмиб жавондан жемферини ажратиб олмоқчи бўлди.
Тепадан гантел келиб бошига қаттиқ тегди!

✍ Нуриддин Зиё

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

​​КАЛИШ

– Бу тилла узукни мен совға қилганман, эътиборингиз учун! Мен опкетаман!
– Мана бу палтони мен обергандим, туғилган кунларига эсласаларинг!
– Тилла занжирим сенга қолади дердилар!
Уч қиз кампиридан қолган латта путта буюмларни уч ёққа тортқилай тортқилай аҳири бўлишиб олишди. Чол уларга бирпас тикилиб турди-ю, зинада тўнкарилиб ётган, кампири кия-кия адо қилган орқаси йиртиқ калишни бир четга олиб қўйди.
– Шу менга қола қолсин, йўқ демасаларинг... онангни эслатиб туради...
Нурсиз кўзлардан икки томчи ёш сизиб, беҳисоб ажинлар орасига сингиб кетди.

✍ Лобар Азизхўжаева

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

​​Ҳадя

Ўйлаб қараса, ўттиз бешга кирибди-ю, онасига тузукроқ совға қилмабди. Кечагина олган маошининг барини олиб бозорга тушди.
-Мана бу рўмолингиз қанча?
-....
-Қимматку.
-Хотинингизгами?
-Онамга.
Кекса сотувчи бош чайқаганча қолди...

✍ Саида Ибодинова

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

​​ҚАЛҚОН

Опа беш ёшида:
– Ойи, укамни уришманг, илтимос! Идишни мен синдирдим...
Опа ўн ёшида:
– Агар яна бир марта укамни урсанг, қўлингни синдираман, тушундингми?!
Опа йигирма беш ёшида:
– Ўзингиздан ҳам ўтгандир-да, келин. Қўйинг энди, унинг ўрнига мен кечирим сўрайман! Уйингизга қайтинг...
Опа қирқ ёшида:
– Дадаси, хафа бўлманг, илтимос. Укам билмасдан гапириб юборди-да. Биласиз-ку, бир лов этиб ёниб, пуф этиб ўчади...
Опа олтмиш беш ёшида:
– Вой жигарим-ов, ота-онамдан қолган ёдгорим-ов, суянган тоғим-ов, қалқоним-ов...

✍ Байрам ОҒА

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

​​ОПА-СИНГИЛЛАР

Опа-сингиллар турмушга чиқишди: бири мол-дунёси беҳисоб эркатойга, иккинчиси сўмни сўмга улаб яшаётган бечораҳолга.
Опада данғиллама уй, қатор-қатор машина, калондимоғ қайнона, олифта эр.
Сингилда пахса уй, нураётган девор, содда қайнона, меҳнатдан боши чиқмаган эр.
Унисининг қадами ўлчовли, сўровли, терговли. Ўз уйида бегона.
Бунисида борини баҳам кўришган, уйим-жойим деб туришган. Яримта нон–роҳатижон. Қизиқ, кичик қиз опасига ҳавас қилади...
Опа эса синглисига...

✍ Лола Ўроқова

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

ВАҚТ ҚАДРИ

Менинг орзу-мақсадларим катта эди. Бугун эмас, эртадан бошлайман дердим. Йиллар ўтди, эрта ҳам келди. Кўзгуга боққанимда эса менга бир мўйсафид қараб турар эди.

✍ Музаффар Шухратович.

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

АДОЛАТ ВА ИБЛИС

Уни ёлғончи деб зиндонга ташлашди.
Жазо муддати тугаб, озодликка чиқаришди.
У “мен ёлғончи эмас эдим, ёлғончи эмасман” дея исён кўтарди.
Уни исёнчи, деб зиндонга ташлашди.
Жазо муддати тугаб, озодликка чиқди. У озодликда “Мен исёнчи эмасман”, деб ғазотга бош кўтарди. Уни тутиб олишди ва “иблис” деб яна зиндонга ташлашди.
Зиндонга иблис келди ва унга деди:
“Мен ўз йўлимда адолатлиман. Сен эса ўз йўлингда иблис бўл!”

✍ Аслиддин Мустафо

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

ЁМОН ОДАМ

У жуда ёмон одам. Қўпол, қўрс, одамови...
Уни ўзи ҳаётини асраб қолган юзга яқин беморидан бошқа ҳеч ким яхши кўрмаса керак!

✍ Шоҳрух Нажот

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

Нега шоир бўлгансиз?

Генрих Гейне Парижга борганида мухлисларидан бири уни саволга тутади:

– Бобонгиз Соломон жуда бой банкир бўлган, сиз эса машҳур шоир бўлиб етишдингиз. Буни қандай изоҳлаш мумкин?

– Онам болалигимда менга ше’рлар ўқиб берарди, шунинг учун улғайиб, шоир бўлдим. Соломоннинг онажониси эса унга қароқчилар ҳақидаги эртакларни айтиб берарди, шунинг учун бобом банкирликни танлади. Ҳамма гап шунда!

✍ "Ёшлик" журнали, Ориф Толиб таржимаси.

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

— Биттаси бор эди, ичарди — ўлди, бошқаси бор эди, ичмасди — у ҳам ўлди. Лекин иккови бир пайтда ўлгани йўқ. Ановиниси, ичмайдигани олдинроқ ўлди, чунки уни машина босиб кетди, машинани эса ичадиган киши ҳайдаб келаётганди...

✍🏻
@Qalbmunchoq 🌾

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

Фаришта

Кўзим ёруғликдан қамашиб кетди. Ҳеч нарсага тушунмасдан карахт ётардим. Қаердаман? Бунча ёруғ бўлмаса? Нега бу ердаман? Аммо буни сўрамоқчи бўлгандим, тилим айланмади. Негадир совқотдим. Бу макон жуда совуқ ҳам экан. Ўзимнинг жойим яхши эди. Қоронғу бўлса ҳам иссиққина, доим «дук-дук» деган аллани эшитиб ухлардим. Совуқотиб кетаётганимни сезишди шекилли мени иссиққина ўранчиққа ўраб қўйишди. Ҳалиям билмаяпман қаердалигимни?
-Ҳамшира, нега йиғламаяпти?
Бу овоз менга жуда таниш. Жуда қадрдон. Ким эди-я? Эслолмаяпман.
-Ҳозир йиғлатамиз-да!
Кимдир оёғимдан секин чимчилади. Мен йиғлаб юбордим.
-Ингааа!
Шунда менга овози таниш туюлган фариштанинг қучоғида кўрдим ўзимни.
-Хуш келибсан болажоним,-деди у менга. Танидим. Бу фаришта менинг онажоним-ку!

✍ Саида Ибодинова

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

У фақат ўзгалар ҳақида ёзарди. Ўзгалар армони, ёлғизлиги, бахтсизлиги, етимлиги...
Ҳеч ким сезмасдики, буларнинг ҳаммаси фақат ўзи ҳақида ёзилганини.

✍ Ҳиссиз ҳумо

👉🏻
@TomchiHikoya

🚀
/channel/+-M2JpElFO91hZTUy

Читать полностью…
Подписаться на канал