Митти ҳақиқат
Турмуш - доим сени бирор нима харид қилишга ундайди, доим, худди, нафас олишдек, доим, сени таъқиб қилади. Улар ҳам навбатдаги нафасни олиш учун дўконга боришди. Тез орада, дўкондан қайтиб, машинага қараб юришганди, тахминан ўн ёшлардаги қизча уларга ҳам нафас олишни таклиф қилди: ака, блинчик олинг, икки мингдан! Уларнинг қорни тўқ эди, машинага ҳам ўтириб бўлишди. Қизча машина ойнасини тақиллатди: ака, блинчик олинг, ҳар бир машина иккитадан оляпти. Улар машина ойнасини очишди:
- Нечта қолди?
- Икки мингдан.
- Ҳоп, блинчигинг нечта қолди, шуларни сотсанг уйингга кетасанми?
- Тўртта қолди, ҳа кетаман...
- Унда сенга саккиз минг бераман, кейин уйингга кетасан, ҳа айтганча, қорнинг тўқми?
- Ҳа, тўқ.
- Бизнинг ҳам қорнимиз тўқ, шунинг учун блинчигинг керак эмас, ўзингга олиб қўявер, уни бизга сотгансан деб ҳисоблаймиз.
Қиз индамай, деярли тушунмай қолди, унга бундай ҳолатда ўзини қандай тутиш кераклиги ўргатилмаганди, унга фақат қандай сотиш ўргатилган.
- Мана пул, энди тўғри уйингга бор.
- Ҳоп, раҳмат.
Қизча пулни олди ва чўнтагига солиб қўйди, ҳаво бироз совуқ бўлса ҳам, дўкон ёнидаги ўриндиққа ўтирди. У ниманидир ўйлаган бўлиб, бироз жимиб қолди. Бир одамларга, бир машиналарга қарар экан, идишидан бир дона блинчик олди ва аста-секин ейишни бошлади...
✍ Аҳмад Али Дилмурод
👉🏻 @TomchiHikoya
🚀/channel/+-M2JpElFO91hZTUy
Бугун, тўйимизнинг 50 йиллигида, у кулиб деди: “Сени барвақтроқ учратмаганимдан афсусдаман”.
👉🏻 @TomchiHikoya
🚀 /channel/+-M2JpElFO91hZTUy
Эҳ, эҳ, бу одам неча-неча одамни зор қақшатди.
Ҳамманинг ризқини очиқчасига юлқиб олаверди.
Ҳамма норози бўлди, тешиб чиқсин дея сўзлади улар.
Ҳеч касал бўлмади, очликда қолмади, ҳамма иши ўз жойида бўлиб юрди.
Биров уни жазога ҳам тортмади.
Одамлар бунга ҳамма нарса ҳалол бўлиб кетаверар эканда деган гумонда бўлдилар!
Улар кўра олмадилар шу инсоннинг қабрида юзлаб тешиклар пайдо бўлганини.
✍ Нуриддин Зиё
👉🏻 @TomchiHikoya
🚀 /channel/+-M2JpElFO91hZTUy
Бахт ҳисси
Эр аёлидан сўради:
- Бахтлимисан?
- Сизчи?
- ....
Бешикдаги чақалоқ йиғлаб ғашлик қила бошлади.
Шунда улар дунёдаги энг бахтли инсонлардан эканликларини ҳис қилишди!
✍️ Қувончбек Каримов
👉 /channel/TomchiHikoya
Ҳурматли пешонамга ёзилган қиз. Илтимос бирор белги бер. Тезроқ бир биримизни топмасак, бошқага уйланиб кетаман..) 😂
👉 /channel/TomchiHikoya
ЗАКОВАТ
Эр аёлининг ғашига тегмоқчи бўлиб:
— Нима учун Аллоҳ таоло аёлларни гўзал қилиб яратган?! — дея сўради.
— Чунки сиз эркаклар уни севишинглар учун!- жавоб берди аёли.
Эр яна қитмирлик қилиб:
— Нима учун Аллоҳ таоло аёлнинг ақлини ноқис қилиб яратган?!- деди.
Аёл эса пинагини бузмай:
— Чунки у сиз эркакларни севиши учун!- дея жавоб қайтарди.
👉 /channel/TomchiHikoya
Aka-uka
Birining oyogʻi ikkinchisining boshida, bir krovatda uxlayotgan aka-ukani tasavvur qiling. Yillar oʻtib biri muhtoj boʻlganida, narigisi yuz burishini oʻylasam, yigʻlagim keladi.
✍️ Qahramon Aslanov
👉 /channel/TomchiHikoya
- Dada qarang yulduz uchdi, nima niyat qilsam ekan?
- O'g'lim, biz yulduz uchsa niyat qilib, duo o'qiydigan emas, niyat qilib duo qilsak yulduz uchadigan ummatmiz!
✍️ Farrux Hasanov
👉 /channel/TomchiHikoya
"Gapiruvchi odam"
🎙Ijrochi: @IslomjonSoyibnazarov
📝Muallif: Ahmad Ali Dilmurod
👉 /channel/TomchiHikoya
Сахий дурадгор
Кичкина қишлоқларнинг бирида дурадгор уста яшар эди. У ёғочларга чиройли нақшлар бериб қиммат нархга сотарди. Кунларнинг бирида унинг олдига бир чол келиб:
- Сен бу мехнатинг орқали яхши топасан, лекин фақир мухтожларга ҳеч ҳам хайр эҳсон қилмайсан. Ана у қассобни қара, у оз топса хам, деярли ҳар куни фақирларга гўшт тарқатади, - дебди.
Дурадгор чолга қараб жилмайибди, лекин индамабди, шунда чол жавоб олмагач дурадгор ёнидан ғазабланиб чиқиб кетибди. Бу воқеадан кейин қишлоқда:
- Уста бой лекин хасис экан, деган гап тарқалибди ва қишлоқдагилар дурадгорни ёмон кўриб қолишибди.
Кунларнинг бирида, дурадгор хасталаниб қолибди. Ҳеч ким ундан хабар ҳам олмабди. Хаста дурадгор ёлғизланиб оламдан кўз юмибди.
Кунлар ўтиб одамлар қассоб гўшт тарқатмай қўйганини пайқашибди. Шунда қассобдан нега олдингидек гўшт тарқатмаётганини сўрашса, у:
- Дурадгор уста ҳаётлик чоғида ҳар сафар пул олиб келиб, мендан фақирларга гўшт тарқатишимни сўрарди. Хозир эса дурадгор йўқ. Энди ҳеч ким пул олиб келмаябди, - деб жавоб берибди.
Хеч қачон инсонда кўрган нарсангизга қараб баҳо берманг, унинг қалбини фақат Яратган билгувчидир!
👉 /channel/TomchiHikoya
Aвтобусдa
— Нега унга жой бердинг?
— Шунчаки.
— Нима, ёши сендан каттами?
— Билмайман.
— Ногиронми?
— Қўйсанг-чи, соппа-соғ-ку!
— Ҳа-а, топдим, қариндошинг!
— Йўқ.
— Нимага жой бердинг ахир?
— Чунки ҳурмат қиламан.
— Уними?
— Ўзимни!
✍️ Мавлон НУР
👉 /channel/TomchiHikoya
Бу йил илк бор унинг туғилган кунида аясининг руҳи ҳаққига қуръон тиловат қилинмади. Дадаси бир ой бурун уйланганди.
✍ Мадад Бурҳон
👉/channel/TomchiHikoya
Сўқир
Бир кўзи ожиз одам ёнида ўтирган кишидан сўради:
— Қуёш жуда чиройли бўлса керак?!
— Билмасам, эътибор бермаган эканман.
✍️ Шаҳобиддин Луқмон
👉 /channel/TomchiHikoya
ОЗОД ТУҒИЛГАНЛАР
— Сени излаётгандим, қаерга йўқ бўлиб кетдинг?
— Мен ҳам.. ўзимни излаётгандим!
— Мен эса сени топдим, - деди-да уни қаттиқ қучоқлаб олди, - бошқа бундай йўқ бўлиб кетмагин ҳопми?
— Менми? Менга айтяпсанми?
— Йўқ, ўзимга, - деб бироз кулди, ва атрофга қаради, худди гапи ростдек.., - албатта, сенга айтяпман!
— Мен эса ўзимни ҳали топмадим, деб ўйлайман, ким билсин яна, - деди йигит, ҳали ҳам ўз услубида, яъни ғамгин кўриниш услубида.
— Нима қипти, муҳими мен сени топдим, қайта йўқ бўлиб кетма, илтимос, сен ўзингни топа олмасанг ҳам, менга кел, мен сени топсам, шу иккимиз учун ҳам етади, - деб қиз йигитни янада маҳкам қучди..
Шу онда дунёда фақат иккиси ўзини ҳамма нарсадан озод ҳис қилди.
✍ Аҳмад Али Дилмурод, 2021.
👉/channel/TomchiHikoya
“Scotland study” qayerda?
🤠Abituriyentlar uchun yaxshi yangilik! Siz, bilimingizni ochirish, talaba bo‘lish yoki chet tillarini o‘rganish niyatidamisiz? O‘zingiz uchun ma’qul o‘quv markazi va professional o‘qituvchi izlayapsizmi? 😎🤓Unday bo‘lsa, marhamat — “Scotland study”!
👨🏻💻👩🏻💻O‘quv markazida professional mutaxassislar sizga ingliz tili hamda rus tillarini zamonaviy hamda mukammal metodika asosida ta’lim berishadi. Bundan tashqari, rus va o‘zbek tili guruhlarida matematika o‘rgatiladi.
“Scotland study”da sizni:
🔹Interfaol darslar;
🔸Saralangan guruhlar;
🔹O‘zlashtirish monitoringi;
🔸Haftalik va oylik imtihonlar;
🔹Chet ellik va mahalliy o‘qituvchilar metodikasi kutmoqda.
Imkoniyatni qo‘ldan boy bermang, hoziroq biz bilan bog‘laning. Darslarga yoziling va maxsus chegirmalarga ega bo‘ling!
📍Manzil: M.Ulug‘bek tumani, Temur Malik ko‘chasi 27A
🏢Mo‘ljal: “Ecobozor” ro‘parasi
📲Telefon:
+99891 788 00 27
+99899 445 47 77
+99894 338 00 27
Telegram|Facebook|Instagram
ЎГАЙ
Беш йил аввал хотини вафот этгани сабабли қизи етим қолмасин деб унга уйланганди. Аёл диёнатли, тинмасдан Аллоҳга ҳамд-у сано айтарди. У энди 4 ёшли қизалоғига намоз ўқишни ўргата туриб:
- Қизим, намозни ўргатиш энг катта савоб, -деди.
Шу пайт ўгай қиз, ўгай онанинг ёнига келди:
- Ойижон, менга ҳам ўргатинг.
- Йўқ, йўқол етимвачча!
✍БАХТИЁРЖОНов МУҲАММАДдиёр
👉🏻 @TomchiHikoya
🚀 /channel/+-M2JpElFO91hZTUy
Ҳамкасбларим хатоси
“Дада, сиз муҳаррир бўлиб ишлайсиз-а?!”, – сўраб қолди тўнғич ўғлим.
“Ҳа, муҳаррир бўлиб ишлайман”, – дедиму, ишимни қилавердим.
“Биз ўқийдиган дарсликларниям муҳаррирлар ўқийдими?”, – сўради сал ийманиб.
Ишимдан бошимни кўтардим. Миямга охирги пайтда кўпчилик дарсликларда аниқланаётган қўпол хатолар, уларнинг ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалари келиб, ўғлимга нима жавоб беришни ўйлай бошладим.
“Ҳа ўғлим, уларниям муҳаррир ўқийди”, – дедим, бир ютиниб қўйиб. – “Агар қизиқсанг, китобни охирида муҳаррир, мусаҳҳиҳ, тузувчилар, ким чоп этганлиги ҳақида ёзилган”.
“Хўп, дада” – дея ўғлим хонасига кириб кетди.
Ишимни давом эттира олмадим. Битта нуқтага қараб, чувалашган ўйларимни тартибга келтиришга ҳаракат қилдим.
Бирпасдан болаларни хонасидан ўртанча ўғлимнинг “Ана кўрдизми, буни дадам ўқимаганлар”, – деган овози эшитилди.
Эҳ, ҳамкасбларим!
✍ Қутлуғ Мурод
👉🏻 @TomchiHikoya
🚀 /channel/+-M2JpElFO91hZTUy
Имтиҳон
— Нима қиляпсан, ўғлим?
— Имтиҳон яқин, бобо. Тайёрланяпман.
* * *
— Нима қиляпсиз, бобо?
— Имтиҳон яқин, болам. Тайёрланяпман.
✍️ Лазиз Aзизович
👉 /channel/TomchiHikoya
#haziltime
— Alo, do‘stim bugun coronavirusga test topshirdim.
— Yaxshi, qanaqa savollar tushdi?
— Sen jinni bo‘lganmisan?
— Sen nima deb javob berding?🤪🤪🤪
👉 /channel/TomchiHikoya
Ўкинч
- Фарида қизим кемачангнинг ичига қанақа ниятингни
ёздинг?
-Aйтсам хафа бўлмайсизми?
- Йўқ!
- Худодан мен билан синглимни ўғилга айлантириб қўйишини сўрадим...
- Нега қизим?
- Шунда ўғил туғиб бермадинг деб сизни ташлаб кетган дадам қайтиб келарди.
✍️ Лайло Низомова
👉 /channel/TomchiHikoya
Soxta oshiq...
Bir oshiq har kuni ma’shuqasini ko‘rish uchun Dajla daryosini suzib o‘tar ekan. Ammo, u bir kun ma’shuqasining yuzida bir dog‘ borligini ko‘rib qolibdi. So‘ng u daryodan yana suzib o‘tayotganida ma’shuqasining yuzidagi dog‘ haqida o‘ylab, jasorati tugabdi va cho‘kib ketibdi.
👉 /channel/TomchiHikoya
Омадсизроқ одам ҳақида ёзсангиз ютасиз, чунки, одамларнинг 99 фоизи омадсиз-ку! Ўзини кўради-да, кейин балки асарни ҳам яхши кўриши мумкин.
✍️ Мурод Муҳаммад Дўст
👉 /channel/TomchiHikoya
Hayot darsi
Bir necha yillar avval, ustaxonamda ishlab yurgan vaqtimda bir mijoz bilan tortishib qoldim, kayfiyatni dabdala qilib ketdi, orqasidan "padaringga la'nat" dedim.
Buni eshitgan boshqa, yoshi kattaroq mijozim "mani otamni la'natlamang" dedi. Xayron bo'lganimni ko'rib "xammamizni otamiz bir" deb izoh xam berdi...
Hozirgacha kimnidir so'kkim kelsa shu odamni eslayman.
✍️ DR.
👉 /channel/TomchiHikoya
Allohumma solli a’la sayyidina Muhammad
Allohumma solli a’la sayyidina Muhammad
Allohumma solli a’la sayyidina Muhammad
Allohumma solli a’la sayyidina Muhammad
Allohumma solli a’la sayyidina Muhammad
Allohumma solli a’la sayyidina Muhammad
Allohumma solli a’la sayyidina Muhammad
Allohumma solli a’la sayyidina Muhammad
Allohumma solli a’la sayyidina Muhammad
Allohumma solli a’la sayyidina Muhammad
Allohumma solli a’la sayyidina Muhammad
Juma xayr-barakasi hammamizga bôlsin 😊
Трансплантация
Жарроҳлик столига ётиб, томиримдан юборилган дори таъсир қилишини кутардим.
— Сиз бу ерга ёлғиз келдингиз, тўғрими?
— Ҳа, доктор, ўзингиз тайинлагандай. Ростдан ҳам битта буйрагим учун 100минг доллар оламанми?
— Рост, ўғлим.
Ҳушимни йўқотарканман, ғўлдираб сўрадим:
— Буни сир тутишнинг нима кераги бор, мен.... тушунмаяпман?
— Чунки сенинг юрагинг учун икки баравар кўпроқ оламан.
✍️ Стив Сайнсбери
👉 /channel/TomchiHikoya
Adashish
Sodda qishloq qiziga yo'l ko'rsatib, mehrini qozonishga muvaffaq bo'lgan yigit tez fursatda uni bolasi bilan tashlab ketdi.
✍️ Nuriyaxonim
👉/channel/TomchiHikoya
ГАПИРУВЧИ ОДАМ
Йўлдагилар тобутни кўриб дарров оломонга қўшилиб олди, ва улар тобутни қўлма-қўл қилиб қабр томонга ола кетдилар. Инсоният шундай, ҳатто бир дақиқа аввал тирик инсон бўлсин, у инсон - ер юзида қолиши керак, деган ўй бўлади. Инсон ўлиши билан эса - табиий бир фитратга кўра, уни дарров кўмиш хаёлга келади ва шундай қилинади ҳам. Демак, ҳаммаси шу бир-икки дақиқа - тириклик ва ўлим, ораси экани, ҳаммага тушунарли бўлмаса ҳам, ҳис қилувчилар кўплаб топилади. Ким ўлибди? - деди, ҳалиги оломонга янги қўшилган ҳамдард. Гапирувчи! - деди, аввалдан тобут кўтариб келаётган гапирмайдиган одам. Ҳа, у гапирар эканми? - деди, бошқа бир гапирмайдиган одам... Барча гапирмайдиганлар Уни эсон-омон кўмиб олишди, дуода эса шу сўзларни айтишди: Аллоҳим, ушбу гапирувчи бандангга жаннат ато қилгин, қабр азобидан омон қил, гуноҳларини кечир... Ва дуо орасида бири яна қўшиб қўйди, - бизларни эса гапирувчи бандалардан қилгин... Омин.
✍️ Аҳмад Али Дилмурод.
👉 /channel/TomchiHikoya
Ваъда
— Сени йиғлатганни жағини синдираман!
Қизнинг қўлидаги таклифномада ёзилган исмлар устига кўз ёшлар тўкиларди.
✍️ Ў. Т. З
👉🏻 /channel/TomchiHikoya
УКА
-Укажон... Ёрдаминг жуда зарур бўлиб қолди. Жиянларинг бетоб, поччанг эса борини ичиб тугатди... Озроқ қарз бериб тур, -гўшакнинг нарёғидан мунгли товуш эшитилди.
-Опажон, ўзи ойликни аранг етказиб яшасам... Мени ҳам тушунинг-да, пулим йўқ, -ух тортди ука. Сўнг жуда бандлигини айтиб алоқани ўчирди.
-Манави тилла занжирга нима дейсиз? -ёнидаги жонон унга суйкалди. -Олиб берасизми?
-Истаганингни ол! Бугун сахийман, жоним!
✍️ Нодирабегим Иброҳимова
👉/channel/TomchiHikoya
Seni ta'rifingni bitmagan kim bor,
Sen uchun yozilgan misra maftunkor
Sen uchun dunyoga keldi shu ash'or
Bayraming muborak, azizim ayol!
Sevinchdan yuzlaring nurlarga to'lsin!
Bir shoir tilagi dillarga cho'msin,
Har kuning hamisha bayramdek bo'lsin!
Bayraming muborak, muqaddas ayol.
🌸🌹🌸🌹🌸🌹🌸🌹🌸🌹
👉/channel/TomchiHikoya