⚡️⚡️⚡️Ayni vaqtda Turkiyaning janubiy viloyatlarida bo’lib turgan fuqarolar DIQQATIGA!!!
Kuchli zilzilala qayta sodir bo‘layotganligi sababli quydagilarga qat'iy rioya qilishga chaqiramiz!
Agar siz zilzila sodir bo’layotgan viloyatlarda bino ichida bo’lsangiz hujjatlar va zarur narsalarni olib, binodan tezda chiqing. Xonadan chiqayotganda liftda emas, zinapoyalardan foydalaning.
Ko'chada qoling, lekin binolar yonida turmang, ochiq joyga o'ting. Tinchlaning va boshqalarni tinchlantirishga harakat qiling!
Eslatib o‘tamiz, O‘zbekiston fuqarolari zarur hollarda O’zbekiston Respublikasining Anqaradagi Elchixonasi Tel.:+905380358534
O‘zbekistonning Istanbul shahridagi Bosh Konsulxonasiga Tel.: +90-212-323-20-37, +90-212-323-20-39 murojaat qilishlari mumkin.
Dorisi yo'q jannatlarga ketgan bolam!
©️ Otabek Tillayev
↩️ Yaqinlaringizga ham ulashing!
💬 @Abdukarim_Mirzayev_kanali
Дориси йўқ жаннатларга кетган болам
Доридан заҳарланиб вафот этган 18 норасиданинг пок хотирасига бағишлайман...
Мунчоқ кўзи шифтга боқиб ётган болам,
Нигоҳида аччиқ савол қотган болам,
Мурғак жони ўлим таъмин тотган болам,
Кенг дунёни кўзимга тор этган болам,
Дориси йўқ жаннатларга кетган болам.
То томирда шайтон қони оқар экан,
Докторлар ҳам чўнтагингга боқар экан,
Дори дея ичганинг нақ заҳар экан,
Тили чиқмай, аршга оҳи етган болам,
Дориси йўқ жаннатларга кетган болам.
Кечагина юрган эдинг ўйнаб-кулиб,
Бир лаҳзада гулдай юзинг қолди сўлиб,
Aйт, қўлимдан нима келди отанг бўлиб?
То қиёмат бағримни чок этган болам,
Дориси йўқ жаннатларга кетган болам.
Кимдир ёрдам берарми деб гирёнасан,
“Қандай айб иш қилдим”, дея ҳайронасан,
Aжалнингмас, сен бизнеснинг қурбонисан,
Совуқ кунда совуқ қабр ютган болам,
Дориси йўқ жаннатларга кетган болам.
Йўқ, кечирма дорифуруш қаллобларни,
Виждонини пулга сотган жаллобларни,
Очкўзларни, суллоҳларни, каззобларни,
Бутун юртнинг ёқасидан тутган болам,
Дориси йўқ жаннатларга кетган болам.
Дориси йўқ жаннатларга кетган болам...
© Отабек Тиллаев
Turk tilini o‘rganuvchilar diqqatiga!
🔺 Turk tilini eng yaxshi mutaxasissislardan o‘rganishni istaysizmi?
🔺 Magistratura va doktorantura bosqichlari uchun turk tili sertifikatini qo‘lga kiritmoqchimisiz?
🔺 Balki Turkiyada tahsil olish niyatidadirsiz?
U holda, Sizga Aydın Akademiyasining 3 oylik onlayn kurslarini tavsiya qilaman!
✅ bir necha yillardan beri Turkiyada faoliyat yuritayotgan;
✅ ayni paytda yuzlab yoshlarga sifatli ta’lim berib kelayotgan;
✅ yetuk mutaxassis Otabek Tillayev rahbarligidagi o‘qituvchilar jamoasi Sizga turk tilini mukammal o‘rganishda yordam berishadi.
📌 Eng muhimi, darslar sifatiga kafolat beriladi.
📍1-dars bepul.
Kurs narxi 3 oy uchun 1 mln so‘m
Admin: @Aydinacademy_admin
Tel: +99894 913 75 80
O‘rganish istagidamisiz, unda safimizga qo'shiling👇
Qo‘shilish: /channel/+34ZprcfUdggxMmZk
Туркия билан боғлиқ баъзи тайини йўқ каналлар қадрдон дўстим, "Елкадош" жамиятининг фаол ва муҳим ташкилотчиларидан, айни пайтда Истанбулда "Согда" сайёҳлик фирмасини бошқараётган Бекназар Раҳматов ҳақида провакацион, уйдирма ва ёлғонга асосланган маълумотларни тарқатяпти. Катта эҳтимол билан бу кимнингдир буюртмаси билан бўляпти. Уларнинг қўлидаги ягона далил Бекназарнинг ўтган йили депортация марказига тушиб қолгани (шарафсизлар "ўтириб чиққан" сўзини ишлатяпти). Лекин ўшанда Бекназар суд орқали оқланиб, айбсиз эканини исботлаган, барча қонуний ҳуқуқларини тиклаган эди.
Қолган барча маълумотлари кўролмаслик, ҳаром рақобат, ғаразли мақсадларга асосланади.
Нимага бунчалик ишонч билан гапиряпман? Чунки Бекназарнинг олди-берди масаласида жуда ҳалол, ишончли эканига кўп марта гувоҳ бўлганман. Тийин-тийинигача ҳисоб-китобни аниқ қилади, ҳеч қачон ҳеч кимнинг ҳаққига кўз тикмаган. Барча ютуқларига ақл, ҳаракат, тинимсиз меҳнат билан эришган.
Карантин пайтида Туркиядаги юртдошларимиз оғир аҳволда қолганида минглаб ватандошларимизга озиқ-овқат, памперс, пул, супермаркет ҳадя карталари етказишда Бекназар катта жонбозлик кўрсатди. Карантиндан кейин ҳам қанчадан-қанча ўта оғир вазиятдаги ўзбекистонликларга ўз ёнидан чипта, ош-нон олиб берди, меҳмонхоналарига тўлов қилиб берди (Бек, буларни ўқиб ўзингиздан кетиб қолманг 😄).
Ҳа, пул бор жойда ғараз, кўролмаслик, душманлик ҳам бўлади. Ҳалол рақобатга чидай олмаганлар унинг ортидан сассиқ гапларни тарқатишяпти. Мард бўлсанг кимлигингни айт, юзма-юз гаплашайлик! Ҳамма даъволарингга бирмас, ўнлаб далиллар келтириб, юзингни ерга қаратишига ишончим комил.
Ҳа, айтганча, бизни биринчи марта "қулоқ" дейишаётгани йўқ. Карантинда кўчага чиқишга тақиқ бор пайтида юртдошларимизнинг уйларига ёрдам етказамиз деб манзилларини сўраганимизда ҳам бизни мххга шахсий маълумотларни етказишда айблашганди.
Кимнинг қандайлигини Яратган кўриб турибди, вақти-соати келиб ҳамма ҳар оғиз гапининг жавобини беради. Ана ўшанда бу туҳматчилар мум тишлаб қолишига аминман. Вассалом!
Фақат бир кун, 12 октябрь куни Истанбулдан Самарқандга ва Самарқанддан Истанбулга.
Истанбул - Самарқанд 319 доллар
Учиш Туркия вақи билан 08:00 да
Самарқанд - Истанбул 599 доллар
Учиш Ўзбекистон вақти билан 15:10 да
Юк 20 кг, қўл юки 8 кг
📞 +905383120777
✍️ Телеграм Бекназар
Манзил: Aksaray, Tiryaki Hasan Paşa Sk. 13/3, Fatih/İstanbul
"SOGDA" Халқаро сайёҳлик агентлиги.
Янги медиа академияси. Матн ва таҳрир маҳорат дарсларидан лавҳалар.
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
PREMYERA BOSHLANDI!
Kitob o‘qiganimizda nega uyqu keladi?
🔅Bu odat bolaligimizga borib taqalishini bilasizmi?
🔅Qanday jismoniy omillar uyquga sabab bo‘ladi?
🔅Uyquni yengishning qanday usullari bor?
🔅Aristotel va ashaddiy “kitob qurtlari” uyquni yengish uchun qanday usullarni qo‘llashgan?
Bu haqda AYNI DAQIQALARDA Kitap.uz YouTube kanalida bo‘lib o‘tayotgan premyera orqali bilib olishingiz mumkin.
O‘tkazib yubormang! ☝️🏼
👉https://youtu.be/waB0NJJsPJs
Diqqat, premyera!
KITOBLARNI QANDAY TANLASH KERAK?
Aziz do‘stlar! Kitap.uz loyihasi doirasida fikrlarimizni endi YouTube’dagi shaxsiy kanalimizda ham berib borishni boshladik.
Kanalga a'zo bo‘lish orqali bizni qo‘llab-quvvatlaysiz, degan umiddamiz!
🔅Kitoblarni qanday tanlash kerak?
🔅Nega kitoblar ta’sirini sezmaymiz?
🔅Ko‘p kitob o‘qish muhimmi yoki bir kitobdan ko‘p ma’lumot olishmi?
kabi bir qator muhim savollarga javob berilgan ilk video premyerasi bugun Toshkent vaqti bilan 20:00 da.
O‘tkazib yubormang!
👉 https://youtu.be/k7PW9p9E05k
Истанбулда замонлар оша саёҳат
Дўстлар, эшитмадим, деманг, Истанбул шаҳри эртага бизни 581 йил олдинги замон билан боғлайди.
Туркий дунёнинг энг буюк шоирларидан бири Алишер Навоийни хотирлаш тадбири (Alişir Nevaı Anma Programı) бўлиб ўтади.
Замонлар оша саёҳатга таклиф қилаётган ушбу тадбир Сиз учун ҳам қизиқ бўлиши аниқ.
Мен ҳам албатта бормоқчиман. Сизларни ҳам Навоий бобомиз билан мана бу ерда кутиб қоламиз!
PS: каминадан Навоий ҳақида ҳали сиз эшитмган қизиқ маълумотларга асосланган ажойиб маъруза бонус!
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Азиз дўстлар!
Талаб ва таклифларингизга биноан, Муҳаммад Али Эшонқулов билан суҳбат уюштиряпмиз.
✍️Китоблар ва мутолаа билан боғлиқ саволларингизни изоҳлар қисмида ёзиб қолдиришингиз мумкин.
📍Суҳбат БУГУН Тошкент вақти билан ⏰ 21:00 да Kitap.uz телеграм каналида бўлиб ўтади.
Уланиш:👉@kitap_uztr
Бугун Муҳаммад Юсуфнинг таваллуд куни.
Шоирнинг энг сўнгги шеърига қулоқ тутинг ва жисмингизда ўрмалаган чумолиларга йиғлашни ўргатинг...
✍️Ўлмас Самарқандий
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Демади деманг
Дўстларим, сал аввал сизлардан бесўроқ бир иш бошлаб қўйгандим. Kitap.uz лойиҳаси.
Лойиҳанинг телеграм каналида:
♦️туркча китоблар ҳақида маълумот;
♦️туркча асарларнинг PDF вариантлари;
♦️турк адиблари ва ноширлари билан суҳбатлар;
♦️Истанбулдаги китоб дўконлари,
хуллас, китоблар оламига оид турли маълумотларни бериб боряпман.
Масалан, бугун Абдукарим Мирзаев билан китоблар ҳақида суҳбат қилдик.
Мундо бир мўралаб кўринглар-чи, маъқул келса, каналда доимий «прописка» текин. Тағин кейин демади деманглар😊.
Ulanish:👉/channel/kitap_uztr
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗ ЮРТДОШЛАР
➡️ ТУРКИЯ ҚАРДОШ МАМЛАКАТДА ЮЗ БЕРГАН ҲОДИСАГА БЕФАРҚ БЎЛМАЙ, ЁРДАМ ҚЎЛИНИ ЧЎЗИШ, ОҒИР ВАЗИЯТДА ЁЛҒИЗ ҚОЛДИРМАСЛИК, ҲАМ МОДДИЙ, ҲАМ РУҲИЙ КЎМАК БЕРИШ МАҚСАДИДА «ЁШЛАР ИЖОД САРОЙИ»ДА МАХСУС ШТАБ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.
➡️ СИЗ У ЕРГА — КИЙИМ-КЕЧАК, ОЗИҚ-ОВҚАТ КАБИ ИСТАЛГАН КЎРИНИШДАГИ ЁРДАМНИ ТАҚДИМ ЭТИШИНГИЗ, АГАР ИСТАСАНГИЗ ҚУЙИДА БЕРИЛАДИГАН БАНК КАРТАСИГА ПУЛ ЎТКАЗИШ ОРҚАЛИ ҲАМ ЁРДАМ БЕРИШИНГИЗ МУМКИН.
✅ ЯХШИ КУНДА ҲАМ, ЁМОН КУНДА ҲАМ ЁЛҒИЗЛАТИБ ҚЎЙМАСЛИК ИНСОНИЙЛИК БЕЛГИСИДИР!
🟢 ХАЙРИЯ ЛОЙИҲАСИНИНГ ҲИСОБ РАҚАМИ:
МФО 00407
20212000300853182002
КОРПОРАТИВ КАРТА РАҚАМИ
8600 0226 5378 7540
🗺ЛОКАЦИЯ: ЁШЛАР ИЖОД САРОЙИ
Ijtimoiy tarmoqlarni kuzatib boring:
🥇Telegram 🥈Facebook 🥉Instagram
🎙️Шеъримизни қўшиқ қилиб ижро этиб, клип суратга олишга ҳам улгуришибди.
🖊Oтабек Тиллаев
🎙Шаҳром Турсунбоев
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
20-боламиз ҳам кетди... Тирик болажонларнинг жонсиз рақамларга айланиши шунчаки даҳшат.
🎙"Дориси йўқ жаннатларга кетган болам"ни Баҳромжон исмли кузатувчимиз дилдан ижро этибдилар.
#bugun
Turk tilidan "PROBNIY" dars
Bugun Toshkent vaqti bilan soat 19:00 da
🔺turk tili bo‘yicha yetuk mutaxassis;
🔺Aydın turk tili akademiyasi asoschisi
Otabek Tillayevning turk tili bo‘yicha “PROBNIY” darsi bo‘lib o‘tadi.
Ushbu dars turk tilini o‘rganish istagida bo‘lgan barcha uchun ochiq va bepul.
Dars davomida turk tilini oson va tez o‘rganish bilan bog‘liq barcha asosiy savollarga javob olishingiz mumkin.
Murojaat uchun:
Admin: @Aydinacademy_admin
Tel: +99894 913 75 80
Darsning Zoom linki ushbu guruhga yo‘llanadi:👇
Qatnashish: /channel/+34ZprcfUdggxMmZk
Истанбулдаги “Жадидлар ҳафталиги” ўзбек талабалари фестивалига айланиб кетди
Аввал хабар берганимиздек, Истанбул шаҳрининг Байрампаша туманидаги Меҳмет Акиф Эрсой номли маданият саройида “Жадидлар ҳафталиги” тадбири бўлиб ўтди
Батафсил: https://azon.uz/content/views/50830
© AzonUZ ахборот-таҳлилий портали
Turkiyadagi aziz vatandoshlar!
O'zbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi, O'zbekiston Istanbul Boshkonsulxonasi bilan hamkorlikda O'zbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi Turkiya vakilligi tomonidan 29 oktabr Shanba kuni soat 09:30 Turkiyaning Istanbul shahrida "JADIDLAR HAFTALIGI" forumi o'tkaziladi.
Mazkur tadbirda Turkiyadagi barcha vatandosh-yoshlarimiz ishtirok etishi mumkin.
Tadbir doirasida:
- Jadidlarga bag’ishlangan ilmiy-amaliy simpozium.
- Qiziqarli loyihalar, tanlovlar, aksiyalar va taqdimotlar.
- Turkiyadagi talaba-yoshlar o’rtasida “Zakovat” intellektual o’yini.
- Badiiy chiqishlar va film namoyishi hamda yoshlar uchrashuvlari boʻlib oʻtadi.
- Turli nominatsiylar bo'yicha faol ishtirokchilar ajoyib sovg'alar bilan taqdirlanadi.
- Tabdirimiz davomida milliy taomlarimiz tortiq qilinadi.
Turkiyadagi barcha vatandoshlarimizni taklif etamiz.Ro'yxatdan o'tish: https://forms.gle/9iKoS197gpuvz17n8
Азиз Устозларим! Касб байрамингиз муборак бўлсин!
Ушбу самимий изҳорларим фақат Сиз учун!
🎙Абдукарим Мирзаев
🖊Отабек Тиллаев
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Китобхонлар ва ноширлар диққатига!
Бугун Тошкент вақти билан 22:00 да Таржимонлар академияси асосчиси, bookagent Отабек Тиллаев билан Kitap.uz Тelegram ва YouTube каналларида жонли суҳбат бўлиб ўтади.
Агар Сизда:
🔺китоблар ва мутолаа;
🔺замонавий ноширлик;
🔺муаллифлик ҳуқуқини олиш масалалари;
🔺таржима ва таржимонлик фаолияти;
🔺Туркияда таълим ва турк тилини ўрганиш
каби мавзулар билан боғлиқ саволлар бўлса, изоҳлар қисмида ёзиб қолдиринг ва суҳбатда иштирок этинг!
🏆Диққат! Энг яхши савол эгасини ажойиб совға кутмоқда!
Каналга уланиш:👉 @Kitap_uztr
Истанбул. Метродаги китоб дўкони
Тасаввур қилинг, Истанбул шаҳридасиз ва метрога тушдингиз.
Хаёллар оғушида кетиб борар экансиз... Кутилмаганда… Қаршингиздан бир китоб дўкони чиқиб қолди…
Тавба! Метронинг ичида-я? Ҳамма нарсани унутиб, китоблар бағрига шўнғиб кетасиз, шундай эмасми?
Дўстлар! Бугунги видеомизда ер ости дунёсидаги ана шундай ажойиб маконга саёҳат қиламиз!
Премьерани бугун Тошкент вақти билан 20:00 да Kitap.uz YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин.
Ўтказиб юборманг!
👉https://www.youtube.com/watch?v=Jl8iipD6yeo
Бугунги тадбирда Отабек Тиллаев йиғилган меҳмонлар Алишер Навоий ҳақида ҳеч нарса билмаслигини юзига солди, десам ҳам бўлаверади.
Тадбирдан кейин профессор, олимлар Отабек Тиллаевга алоҳида раҳмат айтишганига гувоҳ бўлдим.
Каналимиз орқали ташриф буюрган юртдошларимизга алоҳида раҳмат.
Истанбул Бағжилар майдонда китоб ярмаркаси бўлиб ўтмоқда!
“Kitaplar meydana çıkıyor” (“Китоблар майдонга чиқмода”) шиори остида ўтказилаётган мазкур кўргазмада 100 га яқин йирик нашриётлар қатнашмоқда.
Маълумот учун, ушбу кўргазма 29-майга қадар давом этади.
Ҳар куни соат 10:00 – 22:00 оралиғида ярмарка эшиклари Сиз учун очиқ!
Истанбулда бўлсангиз, албатта, боринг!
📍41.0394991,28.8224351,14z/data=!3m1!4b1!4m14!4m13!1m5!1m1!1s0x14caa53c38a5db77:0xe1b6d8f8973f9ff0!2m2!1d28.824722!2d41.0456474!1m5!1m1!1s0x14caa52d1096659b:0x97d7dc8dc7ab9bdb!2m2!1d28.85641!2d41.0347!3e0">Геолокация
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Овчилар қутб айиқларининг терисига ҳеч қандай зарар етказмаган ҳолда уларни овлай олишар экан. Хўш, қандай қилиб?
Қутб айиқлари табиатан қонни яхши кўришади. Овчилар эса уларнинг айнан мана шу нозик нуқтасидан устомонлик билан фойдаланишади. Улар ўткир болта ёки учи ўта кескир бир қуролни тупроқ остига учи хиёл кўринадиган қилиб кўмиб қўйишади. Кейин эса қуролнинг ана шу уч қисмига бироз қон суртишади. Қон ҳиди атрофга обдон тарқалгунча кутиб туришади. Табиийки, бу орада қон исини олган айиқлар ушбу ҳудудга атрофни искалай-искалай етиб келишади ва кела солиб, қонни ялашга тушишади.
Тупроқ остига кўмиб қўйилган ўткир тиғ айиқларнинг тилини кесиб, тилкалаб ташлайди. Лекин айиқлар қон исидан шунчалар сармаст ва карахт бўлиб қолишадики, ҳатто ўз тилларининг яраланганини ҳам сезишмайди. Айиқ қонни ялайверади, тилидан эса қон оқаверади. Аслида, ўзининг қонини ўзи ялаётганини билмаётган айиқни энди бу ажал тузоғидан ҳеч ким ва ҳеч нарса қутқара олмайди. Алалоқибат, у кўп қон йўқотгани туфайли ерга юзтубан йиқилиб жон беради. Шафқат нималигини билмаган овчилар эса айиқнинг жон таслим қилганига ишонч ҳосил этгач, унинг терисини осонликча шилиб олишади.
© Отабек Тиллаев
P.S.: Каминани эрта-кеч мудраган бу миллатни уйғотиш ташвиши қийнайди. Бир тарафда сиёсий босимлари билан қиличини қайраётган Россия, бир тарафда катта-катта қарзлар билан заминимизни эгаллашга тайёр турган Хитой ва бир тарафда халқини талаётган амалдорлар. Буларнинг бари шунчаки даҳшат. Мана шуларнинг барини онгли равишда била туриб, яна жим ўтириш эса ёвузликдир. Шу кетишда 100 йилдан кейинги ҳаётни тасаввур қилишга қўрқаман. Ҳар биримиз ўзимизни ислоҳ этмас эканмиз, келажакда ё Россиянинг вассалига айланамиз, ё уйғурларнинг куни бошимизга тушади!!!
Уйғон миллат!!!
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Азизлар, бугун сизларни Туркияга оид, Ўзбекистонликлар томонидан юритилаётган телеграм каналлар билан таништириб ўтмоқчиман.
Туркиядаги Ўзбекистонликлар учун сўнгги янгиликлар қарор ва қоидалар ҳақида маълумотлар бериб бориладиган телеграм каналлар:
@turkiyadagi_uzbeklar
@istanbul2020Boshkonsulxona
@Turkiyadagi_elchixona
@turkiyamanzaralari
Туркия олий ўқув юртларига ўқишга кириш ва талабалар ҳаёти ҳақидаги телеграм каналлар:
@sherzoddavlatov
@turkiyadagi_talabadan
@turkiyadagiyoshlar
@studyinturkeywithus
Туркиядаги кўчмас мулк (уй) нархлари, ижарага уй топиш, иш, почта ва аралаш эълонлар бериб бориладиган каналлар:
@elontrk
@turkuy_turkiyada_uy
@abroadhomes
@ist_uzb
Туркиядаги Ўзбекистонлик аёллар учун хабарлар, турк таомлари ва бошқа фойдали маълумотлар учун каналлар:
@ozbek_kadin_haklari
@ozbekgelinim
Туркия адабиёти ва турк тилида ёзма, аудио ва видео мақолалар бериб бориладиган телеграм каналлар:
@abdulkerim_uzbek
@tillaota
@kitap_uztr
@turkchaniorgan
@turktili_uz
Бир неча кун олдин каналимизда Рамазон қутиси ҳақида пост қолдирган эдик. Шу хабардан кейин бизга Туркиядаги кўп фарзандли, озиқ-овқат ёрдамига эҳтиёжи бўлган ўзбекларга Рамазон қутиси тарқатиш таклифи билан чиқишди.
Айни пайтда Туркияда бўлиб турган, кўп фарзандли, озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжи бўлган юртдошларимизни @ramazon_trk га оилавий ҳолати ҳақида мурожаат қолдиришларини сўраймиз.
Тегишли талабларга мос келган юртдошларимизга Рамазон қутиси ҳадя қилинади. Рамазон муборак бўлсин азизлар.
Эсимиздан чиқмасин!
Ҳар Рамазон ойи келганда олис Мучум қишлоғининг қиш-қировли, оқ-ойдин кечалари хаёлимга келади. Болаликда уйқунинг таъми бошқача бўлади. Ётишдан аввал муздеккина бўлган кўрпа бағрини тонг саҳарда тарк этиш осон кечмайди.
Эсимда, ёшлик пайтим бир кўзим очиқ, бир кўзим юмуқ ҳолда мудраб ҳовлига чиққанимда айвончироқ нурида олмосдай товланаётган оппоқ қорлар кўзимни бирдан қамштириб юборарди. Юзимга муздек ҳаво урилгач эса ўйқудан асар ҳам қолмасди.
Барака топишсин, синглим билан онам ҳар тонг таҳоратга сув иситиб қўйишарди. Йўқса, қайда дейсиз, кечқурун сув тўла чойнак ташқарида қолиб кетса борми, уни музлаб қолган ердан ажратиш нақ Ever Given кемасини Сувайш саёзлигидан чиқаришдай гап эди. Буни қишлоқда яшайдиганлар яхши билади.
Хуллас, нима демоқчиман, моҳи Рамазон меҳрибон оналаримиз, мунис сингилларимиз тузаган дастурхонлар билан файзли, аслида. Биз эркаклар бозор-ўчарни қилиб келиб, худди дунёнинг ишини махлатиб қўйгандай тутамиз ўзимизни. Тўғрисиям-да!
Биродар, энди секин телефондан муборак бошингизни кўтариб, атрофингизга бир қаранг. Онангиз, опангиз ёки синглингиз, бордию оилали бўлсангиз, аёлингиз ва қизчаларингиз ҳозирданоқ саҳарликка тайёргарлик кўришни, ўчоқ бошида куймаланишни, пишир-куйдир қилишни бошлаб юборишмадими? А, ўлманг! Билингки, улар Рамазонни зийнатловчи ер юзидаги фаришталардир!
Айтмоқчи бўлганим, табрик баҳона эркакларимизга шугина нарсани эслатиб қўймоқ: балки волидангиз касаллиги, аёлингиз ҳомиладорлиги, опа-синглингиз эмизиклилиги ва ёки бошқа узрли сабаблар билан бу йил рўза тута олмаётгандир. Аммо ҳар саҳар таомланиб бўлгач, «Наввайту…»ни айтаётганда, ифтор дастурхони кўзларингизни қувнатаётганда уларнинг ҳаққига дуо қилиб қўйиш ҳам эсимиздан чиқмасин!
Барчамизга моҳи Рамазон муборак бўлсин!
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota