tillaota | Неотсортированное

Telegram-канал tillaota - Тиллаев талқини

660

Журналист Отабек Тиллаевнинг шахсий каналига хуш келибсиз! Воқеаларнинг таъсири, талқини ва таҳлили бериб борилади. Таклиф ва мулоҳазалар учун: @goldota

Подписаться на канал

Тиллаев талқини

Туя гўштини еган “Ўқи” лойиҳаси ниҳоят эфирда!

Аввалроқ суратга олинган кўрсатувнинг илк сони замонавий турк адабиётининг машҳур вакили Зулфи Ливанелининг “Сўнгги орол” романи таҳлилига бағишланди.

Лойиҳа ижодкорлари:
Режиссёр:
Адҳамжон Абдураҳмон
Монтажчи: Муҳаммад Али
Тандем: Санжар Саид ва Отабек Тиллаев

PS: Турк тилидан таржима қилган илк романим ҳақидаги фикрлар қизиқ бўлса, албатта, томоша қилинг. Чунки видеони ўзим ҳам қизиқиб кўрдим кеча😂.

Тўлиқ томоша қилиш: 🎬https://youtu.be/_vQdPfFmcXk

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Онамнинг бағридан
Жилмаган пайтим,
Армон не, андуҳ не
Билмаган пайтим,
Ҳали қўлимдан иш
Келмаган пайтим –
Бешикда термулган
Мунчоғим – Ватан,
Қуш бўлсам, сиғинган
Бутоғим – Ватан.

Сенсан менга боғча
Бўлган шийпонлар,
Эртакчи мўйсафид
Садарайҳонлар,
Мен от чопган ўша
Кўм-кўк сайҳонлар...
Ёшликда қўй боққан
Ўтлоғим – Ватан,
Қуш бўлсам, сиғинган
Бутоғим – Ватан.

Елкада кўтариб
Ўстирган ўлкам,
Ўзинг айт, жаннатдан
Қай бир еринг кам?!
Сен – анҳор сувида
Оқизган кулчам,
Капалак қувлаган
Гулбоғим – Ватан,
Қуш бўлсам, сиғинган
Бутоғим – Ватан.

Сен билан жоним бир –
Жигарпорамсан,
Қиёматли дўстим,
Содиқ оғамсан.
Қаро кўзимдаги
Энг суюк ғамсан,
Яхши-ёмон кунда
Паноҳим – Ватан,
Қуш бўлсам, сиғинган
Бутоғим – Ватан.

Менинг борим ўзинг,
Адоғим ўзинг,
Юзи – нур, қўллари
Қадоғим ўзинг,
Муштоқ бўлсам, ёлғиз
Муштоғим ўзинг.
Товоним қўмсаган
Тупроғим – Ватан,
Қуш бўлсам, сиғинган
Бутоғим – Ватан!

© Отабек Тиллаев

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Ёлғон гапираётган одамни қандай билиб олиш мумкин?

Бу борада ота-боболаримиз минг йиллар олдин анчагина “понятка” ва “подсказка”лар бериб кетишган экан.

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Истанбул нафаси

Каналга уланинг:
👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Мавзуни давом эттириб

Таржимадаги сакталиклар, ғализликлар, хатолар бўйича куни кеча таржимон Abror Özbek ҳам кейинги йилларда қилинган таржималардан аниқ мисоллар келтириб, фикр билдирди.

Умумий манзарамиз нақадар аянчли тус олиб бораётганини ҳис қилиш учун, ўйлайманки, мана бу мисолларнинг ўзи ҳам ҳам кифоя қилади.

Энг ёмони, китоб танлаш бўйича диди етарлича шаклланмаган ўқувчи чивин қўнса, оёғи ерга тегиб қоладиган даражадаги саёз ва бўш-баёв таржималарни ўқиб, адабиёт дегани, китоб дегани шу экан-да, деган хулосага келиб қолишидир. Аллоҳ асрасин!

Шу ўринда айрим ноширларимизга ҳам мурожаат қилмоқчиман: таржимани нопрофессионал кимсаларнинг, китоб қотилларининг қўлига тутқазгандан, ва охир-оқибат, кўп сонли китобхонлар олдида мулзам бўлгандан кўра, ишининг устаси бўлган таржимонлар билан ишланг.

Тўғри, ҳозир бозорингиз чаққон бўлиши мумкин, аммо бу ўткинчи. Чунки ўқувчилар ҳам киминг аслида ким эканлигини аста-секин англаб боряпти, ҳатто эътирозлар янграй ҳам бошлади. Бу эса яхши сигнал эмас!

Эсимиз борида этагимизни ёпайлик.
Ҳаммамизга инсоф берсин...

© Отабек Тиллаев

Каналга уланинг:
👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Азиз дўстлар! Абдукарим Мирзаевнинг «Ҳузур эшиги» номли кундалиги айни пайтда вилоятлардаги китоб дўконларига етказиб берилмоқда.

Режа бўйича, вилоятларда 57 дан ортиқ, Тошкентдаги билан қўшиб ҳисоблаганда, жами 65 дан ортиқ китоб дўконларида сотув йўлга қўйилади.

Ўзингизни қизиқтирган барча саволларга қуйидаги телефон рақамларидан жавоб олишингиз ва буюртма қилишингиз мумкин:

@adabstoreuz
+99888 133 77 11
+99888 128 77 11

Каналга уланинг:
👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Кеча НамДУнинг бир қатор профессор-ўқитувчилари билан «Дунё олий таълим тизимидаги ўзгаришлар: глобал трендлар ва янги парадигмалар» мавзусида ўқув-семинар ўтказдик.

Олий ўқув юртларимизнинг хориж тажрибасини ўрганаётгани, бунга қизиқиш билдираётгани қувонарли ҳол, албатта.

Маъруза давомида замонавий дунё олий таълими тизимининг бугунги ривожланиш теденциялари, шунингдек, Туркия олий ўқув юртларининг ўзига хосликлари хусусида айни пайтга қадар ўрганган-билган камтарона тажрибаларимни ўртоқлашишга ҳаракат қилдим.

Ўйлайманки, ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлди.

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

#Хушхaбар
«Ҳузур эшиги» нашрдан чиқди!

Абдукарим Мирзаевнинг кўплаб китобхонлар томонидан интиқлик билан кутилаётган «Ҳузур эшиги» кундалиги нашрдан чиқди!

Кеча оқшом Истанбулдаги офисимизга кундаликнинг дастлабки нусхалари етиб келди. Уни қўлимга олар эканман, ичимда қандайдир «ностальгия»ни ҳис этдим. Муаллиф имзоси эса, табиийки, кундаликни янада очиб юборди!

Дўстлар, ушбу кундалик биз жавоб беришга қийналадиган, аммо жавоб излашимиз шарт ва лозим бўлган саволлар, ибратли ҳикоялар, мушоҳадага ундайдиган ажойиб суратлар ва қалбни мумдай эритувчи муножотлардан иборат.

Ўзини ва ўзлигини сўроққа тутиб, ҳузур эшигидан киришни истаган барча дўстларимизга хайрли бўлсин!

Каналга уланинг:
👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

«Ваъдага – вафо» деганларидек, Timaş нашриётининг савдо ва нашр ишлари бўйича маслаҳатчиси Yavuz Selim томонидан ўзбек китобхонлари, яъни Сизлар учун қилган китоблар тақдимоти эълон қилинмоқда.

Тақдимот турк тилида. Кўнгил бир бўлса, тилга на ҳожат, шундай эмасми?

Видео ҳажми: 84.7 MB

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Таржимон Ноила Холмуҳаммад ўзбек ўқувчиларига яхшигина таниш бўлиб қолган турк адибаси Омина Шенликўғлини зиёрат қилиб, унга Ўзбекистонда чоп этилган китобларини совға қилибди.

Айтишича, адибанинг Ўзбекистонда йигирмага яқин китоби чоп этилган.

Сиз Омина Шенликўғлининг қайси китобини ўқигансиз?

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Исроилнинг «Темир гумбаз» номли ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими Ғазодан учирилган ракеталарга қарши курашаётган лаҳзалар камераларга муҳрланди.

AFP фотосуратчиси Анас Баба томонидан бугун эрта тонгда олинган юқоридаги фотосуратнинг ўнг томонида Ғазодан учирилган ракеталар, чап томонида эса бу ракеталарга урилиб, уларнинг ҳавода портлашига сабаб бўлувчи «Темир гумбаз» ракеталари акс этган.

Исроилнинг таъкидлашича, ушбу тизим Ғазодан учирилаётган ракеталарнинг 90 фоизини йўқ қилмоқда.

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

«Озарбайжонни қандай қўллаб-қувватлаган бўлсак, Фаластин воқеаларида ҳам шундай ҳаракат қиламиз» – Эрдўған

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған AKP (Адолат ва тараққиёт партияси)нинг тантанали тадбирида Исроилнинг Ғазони бомбардимон қилиши ҳақида муносабат билдирди:

«Биз террорчи Исроил давлатининг ваҳшийликларидан ҳам қайғуда, ҳам ғазабдамиз.

Туркиянинг бу масаладаги муносабати тамоман принципиалдир.

Озарбайжоннинг босиб олинган ҳудудларини озод қилиш учун олиб борган курашини қандай иштиёқ билан қўллаб-қувватлаган бўлсак, бугун Фаластинда содир бўлаётган воқеаларда ҳам айни шу ҳис билан ҳаракат қиламиз.

Сурия чегарасидаги террор коридорига қандай қилиб йўл қўймаган бўлсак, Масжид ул-Ақсога узатилган қўлларга ҳам ана шундай чора кўрамиз.

Ливиянинг бўлинишига қандай қилиб йўл қўймаган бўлсак, Сомалининг ёлғиз қолишига қандай қилиб кўз юммаган бўлсак, Қримнинг қўшиб олинишини қандай рад этган бўлсак, бутун дуё буни эътиборсиз қолдирган тақдирда ҳам Исроилнинг зулмига шунчаки қараб турмаймиз.

Биз қизғин дипломатик фаолият олиб бордик, 19 мамлакатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатлашдик.

Биз халқаро ҳамжамиятнинг бу масаладаги бефарқлигидан афсусдамиз. Сиёсий хавотирлар ва ҳийла-найрангли ҳисоб-китоблар билан сукут сақлаш орқали Исроил томонидан тўкилган қонга шерик бўлаётганлар бир кун ўзларига ҳам навбат келишини билишлари лозим.

Агар Исроилнинг Фаластиндаги тажовузини зудлик билан тўхтатмасак, эртага барча бу шафқатсиз зеҳниятнинг нишонига айланади.

Ушбу террористик давлат барча чегараларни кесиб ўтди.

Қуддус бутун инсониятнинг умумий меросидир».

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Анталияда ўзбек миллатига мансуб 29 ёшли йигит қўшнилари томонидан ўлдирилди

Туркиядаги ўзбеклар'нинг маълум қилишича, Аҳролжон Ҳалимов ва унинг қўшнилари N.T. ва O.K. биргаликда спиртли ичимликлар ичишган ва номаълум сабабларга кўра можаро келиб чиққан.

Ҳалимовнинг уйи ёнида N.T унинг кўкрак соҳасига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Атрофдаги одамларнинг саъй-ҳаракати билан воқеа жойига соғлиқни сақлаш ходимлари ва жандарма гуруҳлари етиб келган. Аҳролжон Ҳалимов тез тиббий ёрдам машинасида хусусий касалхонага eтказилган. Аммо шифокорларнинг барча уринишларига қарамай вафот этган.

Ҳалимовнинг жонсиз танаси экспертиза учун Анталия суд-тиббиёт институтига юборилган. N.T. эса «қасддан ўлдириш»да гумонланиб ҳибсга олинган. O.K. суд назорати шарти билан судгача озод қилинган.

Аҳролжон Ҳалимовнинг онаси узоқ вақтдан бери ўғлини кўрмаган. Унинг рафиқаси Ҳалимовнинг Истанбулда яшайдиган синглиси борлигини ва у Туркияда ноқонуний юргани, комендантлик соати туфайли жасадни олишга кела олмаслигини билдирган:

«Мен унинг синглиси билан гаплашдим. Онаси ўз ўғлини сўнгги бор кўришни хоҳламоқда. Аммо улар жуда ёмон иқтисодий аҳволда. Агар Ахролжон Халимовнинг жасадини Ўзбекистонга жўнатиш имкони бўлмаса, у шу ерда (Туркияда – таҳр.) 15 кундан сўнг кимсасизлар қабристонига дафн этилади. Мен расмийлардан онанинг сўнгги тилагини бажариш учун ёрдам сўрайман», дейди у.

Туркия ОАВларнинг маълум қилишича, марҳумнинг жасади Ўзбекистонга 19 майга қадар жўнатилиши лозим.

Аҳролжон Ҳалимовнинг индонезиялик рафиқаси Ny Nyoman Nik Somanadi воқеадан 12 кун олдин ўғил фарзандни дунёга келтирган. Улар чақалоққа Ömer Ramazon деб исм қўйишган.

Қайд этиш жоиз, бу ўзбекистонлик фуқароларнинг Туркияда пичоқланиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас.

Маълумот учун, бундан бир неча ой муқаддам Истанбул шаҳрида 31 ёшли ўзбекистонлик Бурҳонжон Очилов тиланчилик билан шуғулланувчи турк фуқароси томонидан пичоқлаб ўлдирилганди.

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Саҳифамизнинг азиз кузатувчилари!

Аллоҳнинг суюкли бандалари қаторида бўлиш барчамизга насиб этсин!

Илоҳим, Ўзидан ўзгага муҳтож бўлманг!
Холиқ ва халқнинг назаридан қолманг!
Жамики яхшиликлар Сизга бўлсин!

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Читать полностью…

Тиллаев талқини

🇹🇷 #Savol_javob_ikamet_izni

Савол: Туркияда кимлар яшаш учун рухсатнома (ikamet izni) олиши шарт эмас?

Жавоб:
Қуйидаги тоифалардан бирига мансуб бўлган чет элликлар Туркияда яшаш учун рухсатнома олишдан озод этилади:

✅ виза муддати ёки визадан озод қилинганлик муддати давомида Туркияда бўлиб турганлар;

✅ чиқиш учун рухсат олиш орқали Туркия фуқаролигини йўқотганлар;

✅ халқаро ҳимоя талабномаси «қайд гувоҳномаси»га бўлганлар;

✅ Туркия Республикаси иштирок этган икки ёки кўп томонлама шартномалар орқали яшаш учун рухсатнома олишдан озод этилганлар (Aгар улар Туркиядаги хизмат вазифа муддатлари якунлангандан кейин ҳам Туркияда қолишни давом эттирадиган бўлишса, қайсидир турдаги яшаш рухсатномаси (ikamet izni) ни олиш учун энг кечи билан 10 кун ичида ўзлари истиқомат қиладиган ҳокимиятга мурожаат этишлари шарт;

✅ Ташқи ишлар вазирлиги томонидан билдирилган Туркияда тайинланган дипломатик ва консуллик мансабдор шахслари, уларнинг турмуш ўртоқлари ва уларнинг қарамоғидаги фарзандлари (Aгар улар Туркиядаги хизмат вазифа муддатлари якунлангандан кейин ҳам Туркияда қолишни давом эттирадиган бўлишса, қайсидир турдаги яшаш рухсатномаси (ikamet izni) ни олиш учун энг кечи билан 10 кун ичида ўзлари истиқомат қиладиган ҳокимиятга мурожаат этишлари шарт);

✅ халқаро ташкилотларнинг Туркиядаги ваколатхоналарида ишлайдиган ва мақоми шартномалар асосида белгилаб қўйилганлар (Aгар улар Туркиядаги хизмат вазифа муддатлари якунлангандан кейин ҳам Туркияда қолишни давом эттирадиган бўлишса, қайсидир турдаги яшаш рухсатномаси (ikamet izni) ни олиш учун энг кечи билан 10 кун ичида ўзлари истиқомат қиладиган ҳокимиятга мурожаат этишлари шарт);

✅ «халқаро ҳимоя қўлланилиши бўйича шахсини тасдиқловчи ҳужжати» бўлганлар;

✅ «халқаро ҳимоя мақоми гувоҳномаси»га эга бўлганлар;

✅ «фуқаролиги йўқ эканига оид тасдиқловчи ҳужжат»га эга бўлганлар;

✅ ишлаш рухсатномаси (çalışma izni)га эга бўлганлар.

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Ey, koʻzlari qora, koʻngli oq Onam!

✍️
Otabek Tillayev
🎙 Abdukarim Mirzayev

Telegram | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube | www.abdukarimmirzayev.com

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Ният холис экан

Куни кеча ўзбекча китоблар ҳам турк ва бошқа хорижий тиллларга таржима қилиниши кераклиги ҳақида фикр билдирувдик. Қаранг, ният холис экан.

Карабук университетида фаолият олиб бораётган ватандошимиз Саидбек Болтабоевнинг турк тилидаги таржима асари – “Алишер Навоий девонларининг дебочалари” нашрдан чиқибди.

Бош консулхона, Ўзбекистон Бутунжаҳон ёшлар ассоциацияси Туркия вакиллиги томонидан ўтказилган маданий-маърифий тадбирда ушбу китобнинг ўзига хос тақдимоти ҳам ўтказилди.

Тадбир ажойиб ўтди. Юқоридаги суратлар мана шу таассуротни сизга ҳам “юқтирса” ажаб эмас.

PS: Саид акани китоб билан, барча оналаримиз ва опа-сингилларимизни эса 8-март билан чин юракдан табриклайман. Тан оламиз: биз эркаклар нима қилсак ҳам, аслида, фақат сиз учун, сизларнинг меҳр-муҳаббатингизни қозониш учун қиламиз!

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Кеча Истанбул Ускудар китоб ярмаркасида қатнашдим. Ушбу ярмарка ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинади. Бу йил еттинчиси. Унда Туркиянинг энг кўзга кўринган 47 та нашриёти иштирок этди.

9 кун давом этган мазкур ярмарка доирасида китоблар чегирмали нархларда сотилди. Машҳур ёзувчи-шоирлар билан учрашувлар, дастхат маросимлари ташкил қилинди.

Камина ҳам ярмаркада қатнашаётган нашриёт мутасаддиларига Ўзбекистон китобхонлари ва ноширларининг саломларини етказган бўлдим.

Турк ноширлари билан бирма-бир эринмай суҳбатлашиб чиқдим. Ҳамкорлик масалаларини маҳокама қилдик. Янги танишган нашриётларим билан эса алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида учрашув белгилаб, бир бардак чой устида суҳбатлашадиган бўлдик.

Мени севинтирган томони, турк ноширлари ҳам ўзбек тилидаги китобларни турк тилига таржима қилиш масаласига қизиқиш билдиришмоқда.

Сизнингча, қайси асарларимиз турк тилига биринчилардан бўлиб таржима қилиниши керак?

Каналга уланинг:
👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

#Sen_Yola_Çık_Yol_Sana_Görünür

Kimning holati yaxshiroq?

"Dunyoning eng boy 5 insonidan biri Uorren Baffet. 90 yoshda, boyligi esa 80 mlrd dollar.

Hozir Uorren Baffetning o‘rnida bo‘lib qolishni istaysanmi? Bo’lmaydimi? Chunki u 90 yoshda-da, a? Holbuki, sening uzun va sog‘-solim yillaring bor hali oldinda.

Xo‘sh, seningcha, u sen bilan o’rin almashishni istaydimi? Menimcha, darrov qabul qiladi bu taklifni. Hatto bu uchun butun boyligini beradi.

Endi bir nafas to’xta va o’ylab ko’r. 80 mlrd boyligi bo‘lgan bir tadbirkor sen bilan o‘rin almashishga tayyor. Ammo sen uning o’rnida bo’lib qolishni istamayapsan. Kimning holati yaxshiroq?

Sog‘liq va vaqt – bebaho boylikdir. Qanchalar boy ekanligingni unutma, ey hamrohim!"

Hoqon Menguch, “Sen yo‘lga chiq, yo‘l senga ko‘rinadi”

_

🚚 O‘zbekiston bo‘ylab yetkazib beramiz.

▶️Buyurtma qilish
▶️Nashr huquqini sotib olish

Ulanish:👉/channel/kitap_uztr

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Туркиянинг устидан бир марта учиб ўтиб, таржимонлик қилаётган дўстларимизга мурожаат!

Бугун бир оғриқли масала ҳақида оғиз очишга қарор қилдим. Баъзи гапларим кимларгадир қаттиқ ботиши, ҳаловатларини бузиши ҳам мумкин. Аммо начора, тузалиш йўлини тутмоқчи бўлсак, шифони мақтову силаб-сийпашлардан эмас, аччиқ дорилардан излаймиз.

Гапни кўп айлантириб ўтирмоқчи эмасман. Муддаога ўтақоламан. Мавзу – бугунги кунда ўзбек тилига ўгирилаётган туркча китоблар ва уларнинг таржимаси ҳақида.

Сир эмас, кейинги пайтларда китоб дўконларимизда туркча асарларнинг сони анча кўпайиб қолди. Ноширларимиз ҳам бозордаги талабни яхши илғашди ва шунга яраша ҳаракатга тушишди. Аммо… Ишнинг моддиятидан муҳимроқ бўлган бошқа бир масала унутиб қўйилаётгандай, назаримда. Афсуски, сифат эмас, соннинг кетидан қувиш натижасида китоб расталарини хом-хатала «таржима» китоблар эгаллай бошлади. Бу эса хавфли, жуда хавфли.

Яқинда Санжар Назарнинг бу борада билдирган фикрлари ҳам анча муҳокамаларга сабаб бўлди: «Енгил-елпи, олди-қочди хабарларни ёритгувчи нашрларни – «сариқ матбуот» дер эдик. Маиший, сийқа мавзулар ёритилган киноларга кимдир «хонтахта фильм» деб ном қўйиб берди. Жойига тушган. «Устаси фаранг», «ўрис табиат» каби ибора ясаш тажрибаларимиздан келиб чиқиб тахмин қиладиган бўлсам, яқин орада нўноқ, сифатсиз бадиий асарларни «туркча роман», «турк романи» деб атай бошласак керак. Туркияга, турк маданияти, адабиёти ва қардош халққа нисбатан улкан меҳрим таъсирида рашк қилиб бўрттираётгандирман, балки. Аммо пайдар-пай чоп этилаётган сийқа ва сифатсиз турк таржима романлари шундай хулоса чиқаришга мажбур қилмоқда, афсуски».

Ҳа, муаммо фақат ўзбек тилига ўгириш учун танланаётган китобларнинг савияси билангина эмас, балки таржиманинг сифати билан ҳам боғлиқ. Чунки «шўрвасининг шўрваси»ни дастурхонга тортишдан уялмаётганлар, туппа-тузук асарларни ҳам ҳаром ўлдираётган ўгирарлар урчигандан урчиб боряпти. Бир дўстимизнинг таъбири билан айтганда, Туркиянинг устидан самолётда учиб ўтганлар ҳам қилич яланғочлаб, таржима майдонида «жавлон» уришмоқда. Ёки озгина туркча сериал томоша қилиб қўйиб, ўзидан «таржимон» ясаб олганлар ҳам кўпайиб кетди.

Шахсий кузатишларим бўйича бир неча мисол келтираман: яқинда машҳур турк ёзувчисининг бир китобини ўқишга тутиндим. Нимадир бўлдию, шу китобни ўзбекчага қандай ўгиришибди деб асар оригинали ва таржимасини қиёсий таҳлил қилиб ўқий бошладим. Ишонасизми, кўп ўтмай, ҳайратдан ёқамни қидиришга тушдим. Чунки баъзи жумлалар нақ оёғини осмондан қилиб таржима қилинганди, ҳатто айрим мураккаб тузилишга эга бўлган бутун бошли абзацлар (!) таржимада ташлаб кетилганди. Тавба! Нима деган гап бу? Қанақа ғирромлик бу? Тишинг ўтмаса, кучинг, қобилиятинг етмаса, нима қиласан чираниб, нима қиласан ўқувчининг ҳақини ўғирлаб? Тарозидан уриб қоладиган муттаҳам билан сенинг нима фарқинг бор эй, «таржимон» дўстим!

Тезроқ пулини олиш илинжида ёки ноширнинг «тезлатинг» деган босими остида бугун сен пала-партиш таржима қилаётган асарни эртага кимдир ўқийди, ахир! Қолаверса, китобда таржимон деган жойга сенинг исминг ёзилади. Эртага ўзингнинг олдингда ўзинг уялмайсанми?

Унутмайлик, қайсидир хорижий тилни мулоқот қила оладиган, ўз фикрини ифода эта оладиган даражада билиш дегани ҳали бу таржимонлик дегани эмас! Чунки муайян тил мансуб давлат ва жамиятнинг тарихини, маданиятини, менталитетини, тил қурилишини, ибора ва мақолларининг қўлланиш ўринларини, сўзларнинг маъно товланишларини ичдан ҳис қилиб, том маънода яшаб таржима қилиш мутлақо бошқа нарса.

Қолаверса, Google таржимон аталмиш ҳиссиз роботнинг кўмагига суяниш ҳар доим ҳам ишга ярайвермайди. Чунки вақти келса, бу матоҳ Туркия билан оддий курканинг фарқига бормай қолади...

© Отабек Тиллаев

Каналга уланинг:
👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Абдукарим Мирзаевнинг «Ҳузур эшиги» кундалиги ҳақидаги илк хабаримиздан сўнг мухлислар ва китобхонлар томонидан каналимиз ва шахсий аккаунтларимизга жуда кўплаб мурожаатлар бўлди.

▪️Кундалик Ўзбекистонга етиб келдими?
▪️Нархи қанча?
▪️Вилоятларга етказиб бериш хизмати борми?
▪️Уни қаердан сотиб олиш мумкин?
▪️Хориждан турган ҳолда буюртма қилиш имкони борми?

Шу ва шу каби саволларнинг барчасига яқин орада жавоб олишингиз мумкин. Бизни кузатишда давом этинг!👇

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Kaналимиз обуначиси ижодидан ажойиб намуна.

✍️Шеър: Отабек Тиллаев
🎙Ўқиди: Фотимаи Нур

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Азиз дўстлар!

Кичик бир янгликни сизлар билан бўлишай, дедим. Кейинги пайтларда мендан туркча китоблар ҳақида, уларни қаердан топиш мумкинлиги ҳақида ёки турк тилини қандай йўл-йўлакай осон ўрганиш мумкинлиги ҳақида тез-тез сўрашяпти.

Айтар гапим шуки, ўзингиз учун энг яхши муаллим ўзингиздир!

Шунинг учун туркча китоблар, умуман, турк тилига озми-кўпми қизиқадиганлар учун алоҳида канал очдим.

Бу ерда фикрларимни ики тилда: турк ва ўзбек тилида бериб боришга ҳаракат қиламан.

Бундан ташқари, туркча китобларни таништириб борувчи қисқа видеолар ҳам бериб бораман.

Her kesi davet ederim! Görüşmek üzere!

Kanlaga ulanish:👉/channel/kitap_uztr

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Энг кўп китоб ўқийдиган давлатлар рейтинги. Биз нечанчи ўриндамиз?

Энг кўп китоб ўқийдиган давлатлар бўйича 2021 йил тадқиқот натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Ҳиндистон дунё бўйича китоб ўқишга энг кўп вақт сарфлайдиган мамлакат сифатида эътироф этилди.

Global English Editing ўз тадқиқотида мамлакатларнинг ҳар ҳафта китоб ўқишга сарфлаган вақтини ўлчади. Рўйхат пешқадами Ҳиндистонда бир кишининг ҳафталик ўртача китоб ўқиш вақти 10 соат 42 дақиқага тенг.

Ҳиндистондан кейин Таиланд ҳафталик 9 соату 42 дақиқалик статистикага эга. Хитой эса ҳафтасига 8 соат билан учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Туркия ўқиш рейтингида ўртача 5 соат 54 дақиқа билан 18-ўринда. Таъкидлаш жоиз, Туркия Испания, Канада, Германия ва АҚШ каби давлатлардан ҳам олдинда.

PS: Афсуски, Ўзбекистон билан боғлиқ статистик маълумотларни топиш имкони бўлмади. Рейтинглардан жой олмаганимизга кўра, ҳолатимиз мақтанарли, деб айта олмайман.

Сизнингча, биз нечанчи ўриндамиз?

Каналга уланинг:
👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

«Сеҳрли ечим йўқ» – Нетаньяҳунинг маслаҳатчиси Марк Регев

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг маслаҳатчиси Марк Регев Фаластин ва Исроил ўртасидаги зиддиятни тўхтатиш талабларига «Сеҳрли ечим йўқ» деб жавоб берди.

«Ҳеч қандай сеҳрли ечим йўқ. Агар сиз вақтинча оташкесга мажбур қилмоқчи бўлсангиз, шунчаки бошлаган жойингизга қайтасиз. Бир ойдан кейин тағин ўша жойга келамиз. Сиз мендан ҲАМАС нега Исроилга ракета отди, деб сўраяпсиз, биз ҳам жавоб қайтаряпмиз. Бу турдаги жавоблар ечим эмас, улар муаммони янада кучайтиради.

Биз бу можарони хоҳламадик. Аммо энди бошланганини ҳисобга олсак, у абадий сукунат билан якунланиши керак. Бунинг ягона йўли эса Исроил томонидан ҲАМАСни, унинг ҳарбий тузилмаларини, қўмондонлиги ва бошқарувининг йўқ қилинишидир.

ҲАМАС шуни тушуниши керакки, Исроилга ракета отиш уларнинг манфаатига хизмат қилмайди».

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Путин: «Исроил-Фаластин тўқнашуви хавфсизлигимизга бевосита таъсир қилмоқда»

Россия президенти Владимир Путин Россия Хавфсизлик Кенгаши йиғилишидаги нутқида Исроил ва Фаластин ўртасида тобора кучайиб бораётган таранглик Россиянинг хавфсизлигига таъсир қилаётганидан хавотир билдирди.

«Мен тобора кучайиб бораётган Исроил-Фаластин можаросини назарда тутаяпман. Бу воқеалар чегараларимизнинг шундоққина яқинида содир бўлмоқда ва хавфсизлигимизга бевосита таъсир қилмоқда», деди у ўз нутқида.

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Марҳум Аҳролжон Ҳалимов, рафиқаси Ник Соманади ҳамда фарзанди Умар Рамазон

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Бу масалада дунё иккига бўлиниши мумкин

Исроил «Жангга тайёрланяпмиз», дебди. У катта эҳтимол билан «катта оға»сига орқа қилаётган кўринади. Аммо Қуддус ҳимоясиз қолмаслиги аниқ.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бутун дунёни, хусусан, мусулмон мамлакатларни Масжид ул-Ақсога, Қуддус ва фаластинликларнинг уйларига Исроил томонидан ҳужум уюштирилишига қарши самарали чоралар кўришга чақирди.

Айни шу масалани муҳокама қилиши мақсадида у қуйидаги мамлакатлар раҳбарлари билан қўнғироқлашди:

▪️Фаластин
▪️Иордания
▪️Қувайт
▪️Малайзия
▪️Қатар
▪️Россия

▪️Жазоир
▪️Ўзбекистон
▪️Қирғизистон
▪️Афғонистон
▪️Ироқ
▪️Ливия

Ушбу мамлакатлар рўйхати ва ҳудудий жуғрофия янада кенгайиши мумкин.

Воқеалар ривожи эса борган сари кескинлашмоқда. Агар томонлар келишувга эришмаса ва уруш таҳликали тус оладиган бўлса, бу масалада дунё иккига бўлиниши мумкин.

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Байрам кунлари фойдали контент билан танишиб чиқиш учун ажойиб имконият бўлиши мумкин. Шунинг учун Туркиядаги айрим ўзбекистонлик журналистлар, блогерлар ва бошқа жамоатчилик вакилларининг телеграм каналларини келтириб ўтмоқчиман.

@Abdukarim_Mirzayev_Tv – Журналист Абдукарим Мирзаевнинг расмий телеграм канали

@tillaota – Kun.uz'нинг Туркиядаги мухбири, Истанбул университети докторанти Отабек Тиллаевнинг шахсий телеграм канали

@turkiyadagi_uzbeklar – Бекназар Рахматовнинг Туркия ҳақида, Туркиядаги ўзбеклар ҳаёти ва бошқалар тўғрисидаги хабарлар канали.

@sanjarsaiduz – Журналист, блогер, Кастамону университеси магистри Санжар Саиднинг телеграм канали.

@tvregiston – Маданий-маърифий, диний канал

@istanbul2020Boshkonsulxona – Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консуллигининг расмий телеграм канали

@turkiyadagiyoshlar – Туркиядаги Ўзбек Талабалар Жамияти ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Туркия Вакиллиги телеграм канали.

@sherzoddavlatov – Туркиянинг Карабук Давлат университети талабаси Шерзод Давлатовнинг телеграм канали

@turkiyaovozi – Туркия ва Яқин Шарқда юз бераётган энг аҳамиятли сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва қизиқарли воқеалар ҳақида Нуриддинов Жасурнинг телеграм канали.

@elontrk – Музроб Убайдуллаевичнинг Туркиядаги ўзбеклар учун аралаш эълонлар канали.

@studyinturkeywithus – Туркияда 6 йил таълим олган мутахассислар томонидан юритиладиган канал.

@turkiyadagi_talabadan – Карабук университети талабаси Салоҳиддин Абдилазиевнинг телеграм канали

@aaadhamov – Туркиянинг Uludağ университети талабаси Абдулатифнинг телеграм канали

Читать полностью…

Тиллаев талқини

«Онангни шунчаки ҳимоя қила олмайсан...»

Педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев тил бўйича янги лойиҳани қабул қилмаган Олий Мажлис депутатларига ўз муносабатини билдирибди.

«Ўзининг уйида ўзининг тилида гапиришни истамайдиган одамларни депутат қилиб қўйган халқмиз. Депутат дегани миллат вакили дегани.

Миллат вакилики, ўзининг тилига қарши турган бўлса, бундай миллатнинг бор-йўқлиги ҳақида ўйлаб кўриш керак бўлади.

Мен ана шундай одамларга овоз берганим учун, ана шундай одамлар билан бир ҳаводан нафас олаётганим учун, шулар билан ўзбек деган миллатнинг номини ташиётганим учун номус қиламан. Ана шундай одамлар билан чоғдош бўлганим учун ҳам, миллатдош бўлганим учун ҳам, ватандош бўлганим учун ҳам номус қиламан деб бемалол айта оламан. Чунки ўз уйингда, ўз юртингда, ўз миллатинг тилини олдинга суришни истамаяпсан экан, демак сен кимникидирсан. Ўзбекники эмассан.

Факт шуни кўрсатадики, 123 кишидан 65 киши, ярмидан кўпи қарши овоз бериши – ўз ота тилининг равнақига қарши бўлиши бу...

Ташқаридан келган ёвларга қуролли кучларни қарши қўйиш мумкин экан-у, ичингдан чиққан душманга, ўзини англамаган манқуртларга қарши туриш бу энди бизнинг миллатимиз қисматида бор нарса экан-да. Мана шундай вақтда миллат уйғонмоғи керак бўлади. Лекин миллатнинг энг илғор қисми, миллат вакиллари шу аҳволда бўладиган бўлса, бу миллатнинг келажаги ҳақида ёмон гумонларга, ёмон хавотирларга тушиб қолишингиз табиий.

Ўзининг фарзандларига эмас, номаълум бўлган кимларгадир ноқулай бўлмаслигини истайдиган бизнинг «меҳрибон» миллат вакилларимиз 30 миллиондан ошиқ ўзбекнинг юзига оёқ қўйди. Ўзбекнинг пули ҳисобига кун кўриб туриб шуларнинг кўкрагини кўтариб, истаган бир идорага тап тортмай кириб, ўзининг тилида гапириб, ўзининг тилида ёзиб юриш имкониятини чеклашга ҳаракат қиляпти булар.

Билмайман, бунга фаросати етиб қиляптими, етмай қиляптими. Агар етиб қилаётган бўлса, бу душманлар, агар фаросати етмаётган бўлса, жойини бўшатиб қўйиши керак».

Иқтибос тугади.

Читать полностью…
Подписаться на канал