Шундай бир мудҳиш хатога қўл уришимиз мумкинки, бу нарса фарзандимизни бутун умр бахтсиз ва руҳан мажруҳ қилиб қўйиши мумкин...
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
🇹🇷 #Savol_javob_ikamet_izni
Савол: Кимлар Туркияда яшаш учун рухсатнома (ikamet izni) олиши шарт?
Жавоб: Қуйидагилар яшаш учун рухсатнома (ikamet izni) олиши шарт:
✅ Туркияда виза ёки визадан озод қилиш муддатидан кўпроқ қолувчи чет элликлар ёки
✅ Туркияда 90 кундан ортиқ қолувчи чет элликлар.
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
🇹🇷 #Savol_javob_taqiq
Савол: Менга Туркияга кириш тақиқи бор-йўқлигини қандай қилиб билсам бўлади?
Жавоб: Аризангизга биноан, Туркия консулликларидан билишингиз мумкин ёки Туркия чегара дарвозаларига келганингизда сизга кириш тақиқланганлиги ёки йўқлиги тўғрисида хабар берилади.
Савол: Туркияга киришни тақиқлаш тўғрисидаги қарор ким томонидан қабул қилинади?
Жавоб: Миграция идораси бош бошқармаси (Göç İdaresi Genel Müdürlüğü) ёки ҳокимиятлар томонидан қабул қилинади.
Савол: Туркияга киришни тақиқлаш муддати қанча давом этади?
Жавоб: Туркияга киришни тақиқлаш муддати максимал 5 йил. Аммо агар жамоат тартиби ёки жамоат хавфсизлигига жиддий таҳдид мавжуд бўлса, бу муддат Миграция идораси бош бошқармаси (Göç İdaresi Genel Müdürlüğü) томонидан энг кўпи билан 10 йилга орттирилиши мумкин.
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
🇹🇷 #Savol_javob_viza
Савол: Туркияга қандай ҳужжатлар билан кириб чиқишим мумкин?
Жавоб: Чет эллик фуқаролар амалдаги паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжат билан кириш-чиқиш операцияларини амалга оширишлари мумкин.
Савол: Қабул қилинмайдиган йўловчи ким?
Жавоб: Қабул қилинмайдиган йўловчи 6458-сонли қонуннинг 7-моддаси доирасида Туркияга киришга рухсат этилмаган шахслардир.
2015 йил 1 январдан бошлаб, 6458-сонли Қонуннинг 7-моддаси «б» бандига биноан, Туркияга кириш учун келган чет элликлар «виза, визадан озод қилиш ёки камида 60 кун амал қиладиган паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжат»ни тақдим этишлари шарт этиб белгиланган.
Савол: Туркияга киришим учун виза керакми?
Жавоб: Визадан озод қилиш қоидалари сақланиб қолиш шарти билан Туркияда 90 кунгача бўлган муддатда қоладиган чет элликлар ўзларининг фуқаролик ёки қонуний яшаш жойларидаги консулликларидан мақсадлари учун мос виза олишлари шарт.
❗️Ўзбекистон фуқаролари Туркияга 90 кунгача бўлган муддатга визасиз кириш ҳуқуқига эгалар.
Ўзбекистон фуқаролари визасиз кириш мумкин бўлган 53та мамлакат ва ҳудуд рўйхати билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
🇹🇷 #Savol_javob_kompleks_tekshiruv
Савол: Аэропортда баъзи йўловчилар комплекс текширувдан ўтказилар экан. Комплекс текширув нима ўзи? У қаерда ва қандай тартибда ўтказилади? Бу жараён қанча вақт олиши мумкин?
Жавоб: Комплекс назорат муайян чет эл фуқаросининг мамлакат ҳудудига кириш шартларига мувофиқлик ҳолатини синчиклаб текшириб чиқиш жараёнидир. Ушбу текширувдан кўзланган асосий мақсад Туркияга киришга рухсат этилмайдиган шахсларни аниқлашдир.
Унга кўра, мамлкатга кириш тартиблари учун масъул бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходими чет эл фуқаросининг ҳолати ва ҳужжатларидан шубҳаланса, уни комплекс назорат жараёнига жалб қилиши мумкин.
Комплекс текширув маъмурий ҳибсга олиш жараёни эмас. Шунинг учун бу жараёндан қўрқмаслик, ортиқча ваҳимага тушмаслик керак.
Бу жараён кўпи билан 4 соат ичида якунланади, агар бу муддатдан ошиб кетиладиган бўлса, чет эл фуқаросининг розилиги сўралади.
Комплекс текширув жараёни паспорт назорати пунктига яқин бўлган алоҳида жойда амалга оширилади.
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Хорижий бир мамлакатда яшаб кўриш қарори – ҳамма нарсани нольдан бошлаш қароридир. Кимдир мажбурият ортидан, кимдир орзу-ҳавас ортидан, яна кимдир эса қатъий мақсадлари ортидан бу қарорни қабул қилади.
Қай сабаб билан бўлишидан қатъи назар, ўзга юрт остонасига қадам қўйиш – ўз ҳаётингизда мутлақо янги саҳифа очиш демакдир.
Чет элда қоқилсангиз, сизни суяб қоладиган қўллар йўқ.
Чет элда сизга ичи ачийдиган ичкуярлар йўқ.
Чет элда ер ва осмон оралиғидаги узун бир йўл бор.
Топиш ва йўқотишлардан иборат бу йўл сизни тоблайди, иродангизни яхшигина синовдан ўтказади.
Ҳамма гап, бир марта йиқилиб, икки марта туриб кета олишда.
Ер кўкрагини эмган кўкаради.
Карвон йўлида юриб тузалади.
Тўхтаб қолса сув ҳам сасийди.
Шунинг учун асло ва асло чўчиманг!
Келажагингиз кўзига дадил қаранг!
Орзу ва мақсадларингизнинг тиконли йўлидан ялангоёқ ҳолда бўлса ҳам юриб ўтишдан воз кечманг.
Ишонинг, дўстим, бу нарса умрингизнинг сўнгги лаҳзаларида ҳув бир пайтлар журъатсизлик қилганингиз учун армон билан ўзингизни койиганингиздан кўра минг карра яхшироқдир.
Оппоқ саҳифа кўп нарсаларни ваъда қилади!
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Бугун Туркияда тўлиқ ёпилиш бошланганининг 4-куни. Лекин баъзи мавҳум жиҳатлар бўйича саволлар беришмоқда. Шунинг учун Туркия Ички ишлар вазирлиги ва бошқа тегишли муассасаларнинг маълумотномаларига асосланган жавобларни келтирмоқчиман.
Танишиб чиқинг.
Жарима тўлаб юрманг.
👉Савол-жавоб
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Интернет мемлардаги машҳур кулги соҳиби Хуан Борха вафот этибди.
PS: Одамдан бу дунёга табассум ҳам меърос қолиши мумкин экан...
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Эй кўзлари қора, кўнгли оқ Онам,
Борар йўлларимга зор, муштоқ Онам,
Ичикдим. Чидайин мен қандоқ, Онам,
Сенсиз эзилмоқда дилларим менинг.
Кўздан уйқу, дилдан халоват қочди,
Менга шеър деган дард қайдан илашди?
Қанча сулув қизга совға улашди
Сенга гул тутмаган қўлларим менинг.
Борми, айт, сен билмас бирон кўргулик,
Бир иш қилолдимми эсда тургулик?
Гар ҳоли бўлмаса ҳолинг сўргулик
Тилим-тилим бўлсин тилларим менинг.
Қай бир куни сени тушимда кўрдим,
Ухлолмай тонггача хаёллар сурдим.
Бағрингдан олисда тентираб юрдим –
Кўмилди хазонга йўлларим менинг.
Дуо қилдинг: «Машҳур шоир бўл, болам»,
Менинг мунис онам, қадоққўл онам,
Агар сен учун ҳам шоир бўлмасам,
Кўкка совирилсин кулларим менинг!
© Отабек Тиллаев
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Бир одам оила қурганининг қирқинчи йилида аёлига шундай дебди:
– Онаси, Аллоҳнинг изни ила иккимиз ҳам жаннатга кетамиз.
Хотини ҳайрон бўлибди:
– Қаердан билдингиз, хушхабар олдингизми, бу не жасорат бўлди?
– Қирқ йилдирки, мен сенга шукр этяпман, сен эса менга сабр қиляпсан. Шукр қилган ҳам, сабр қилган ҳам жаннатийдир!
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Икки дарвеш ўртасидаги суҳбат давом этарди. Навбат ўзига келганда улардан бири «Яяяҳҳ» деб қўярмишу сўз навбати шеригига ўтармиш. 15 дақиқадан сўнг иккинчиси ҳам «Яяяҳҳ» деб қўярмиш. Бор-йўғи шу.
Бир пайт суҳбатдошлардан бирининг меҳмони келиб қолибди ва у ҳам суҳбатга қўшилибди. Сўз гали унга келганда «Яяяҳҳ», «Яяяҳҳ», дебди. Яъни икки марта «Яяяҳҳ» дебди.
Хайрлашишаётганда ҳалиги дарвешлардан бири иккинчисига қарата шундай дермиш: «Ўртоғингни суҳбатимизга бошқа чақирма. Жуда сергап экан...»
Алҳосил, бундан чиқарадиган бир хулосамиз бор. Чунки сўзни эскитмоқ, чиритмоқ, оҳорини тўкмоқ, кўп гапирмоқ, яъни оғзим бор экан деб, ҳар нарсани вайсайвериш, албатта, катта хатодир. Мол-давлатнинг ортиқчаси кўз чиқармас, деган ҳақлидир. Аммо сўзнинг ортиғи нафақат кўзни, балки жонни ҳам чиқариши мумкин.
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Туркияда жорий қилинган янги чекловлар ҳақида
Туркия ҳукумати томонидан мамлакатда пандемик вазият ёмонлашиши оқибатида (бир кунлик КОВИД-19га чалинганлар сони 60 мингдан ошгани сабабли) жорий йилнинг 14-28 апрель кунлари қуйидаги янги чекловлар жорий қилинди:
📌 Ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари комендантлик соати сақланиб қолади;
📌 Душанба-жума кунлари хизмат кўрсатиш соҳаларининг иш вақти 19:00 гача белгиланди;
📌 Туркия бўйлаб шаҳарлараро туризм вақтинча тўхтатилди;
📌 18 ёшга тўлмаган ва 65 ёшдан ошган фуқаролар учун жамоат транпсортидан фойдаланиш тақиқланди;
📌 Давлат муассасаларининг иш вақти 16:00 гача этиб белгиланди;
📌 Ҳомиладор ва ёш болалик аёллар меҳнат таътилига чиқарилади;
📌 Мактабларда 8-синфдан 12-синфгача бўлган ўқувчилар ўқишига рухсат берилди;
📌 Умумий овқатланиш, кўнгил очар жойлар, спорт мажмуалари карантин чеклови охиригача ўз фаолиятини тўхтатади. Барча оилавий тадбирлар ва оммавий ифторликлар қатъий тақиқланди ҳамда меҳмонларга фақат меҳмонхоналар хизмат кўрсатиши мумкинлиги белгиланди;
Мазкур чекловлар мамлакатдаги пандемия ҳолатига қараб юмшатилиши ёки кучайтирилиши мумкинлиги маълум қилинди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси айни дамда Туркияда бўлиб турган ёки ушбу мамлакатга сафар қилишни режалаштираётган юртдошларимизни қарантин қоидаларига қаттий риоя этишга чақиради!
...Ўзи умуман олганда, хорижда таҳсил олиш жуда муҳим, деб ўйлайман. Бу хулосага келганимнинг сабаби шундаки, иш берувчи сифатида кузатяпман: биздаги мутахассисларга «қутичадан чиқиб фикрлаш» (out of box), яъни танқидий ва ўзгача фикрлаш етишмаётган жиҳат бўлиб турибди. Тараққиёти юқори мамлакатларда таҳсил олиб келиш ўша ернинг кайфияти, яъни хорижликлар қилган ишни биз ҳам қилоламиз, деган шижоат уйғонишига сабаб бўлади.
Шуҳрат Сатторов
Манба.
Бешикдаёқ рўза тутган чақалоқ
Ҳазрати Абдулқодир Ғилоний икки-уч ойлик эканларида содир бўлган мўъжиза ҳақида у кишининг оналари шундай дейди:
«Ўғлим эндигина бир неча ойлик гўдак эди. Муборак Рамазон ойи келди. Чақалоғим биринчи кун тонгдан то қуёш ботгунга қадар сут эммади. Иккинчи куни ҳам айни шу ҳолат такрорлангач, англадимки, Абдулқодир рўза тутяпти».
Иккинчи йили Шабон ойининг охирига келиб, ҳаво жуда булутли бўлгани учун одамлар ойни кўра олмадилар. Шунинг учун ҳам Рамазоннинг бошланиш санасини аниқлай олишмади. Абдулқодирнинг фазилатини билганлар дарҳол унинг онаси олдига бориб, чақалоқнинг сут эмиб-эммаганини сўрашди. Ҳақиқатан ҳам, ўша куни Абдулқодир тонгдан бери сут эммаган эди.
Кейинчалик эса бу кун Рамазон ойининг биринчи куни экани маълум бўлди...
Манба: Orucu Yaşayanlar, Salih Büte, Kayıhan Yayınları, 2007
Турк тилидан Отабек Тиллаев таржимаси
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Ҳар Рамазон ойи келганда олис Мучум қишлоғининг қиш-қировли, оқ-ойдин кечалари хаёлимга келади. Болаликда уйқунинг таъми бошқача бўлади. Ётишдан аввал муздеккина бўлган кўрпа бағрини тонг саҳарда тарк этиш осон кечмайди.
Эсимда, ёшлик пайтим бир кўзим очиқ, бир кўзим юмуқ ҳолда мудраб ҳовлига чиққанимда айвончироқ нурида олмосдай товланаётган оппоқ қорлар кўзимни бирдан қамштириб юборарди. Юзимга муздек ҳаво урилгач эса ўйқудан асар ҳам қолмасди.
Барака топишсин, синглим билан онам ҳар тонг таҳоратга сув иситиб қўйишарди. Йўқса, қайда дейсиз, кечқурун сув тўла чойнак ташқарида қолиб кетса борми, уни музлаб қолган ердан ажратиш нақ Ever Given кемасини Сувайш саёзлигидан чиқаришдай гап эди. Буни қишлоқда яшайдиганлар яхши билади.
Хуллас, нима демоқчиман, моҳи Рамазон меҳрибон оналаримиз, мунис сингилларимиз тузаган дастурхонлар билан файзли, аслида. Биз эркаклар бозор-ўчарни қилиб келиб, худди дунёнинг ишини махлатиб қўйгандай тутамиз ўзимизни. Тўғрисиям-да!
Биродар, энди секин телефондан муборак бошингизни кўтариб, атрофингизга бир қаранг. Онангиз, опангиз ёки синглингиз, бордию оилали бўлсангиз, аёлингиз ва қизчаларингиз ҳозирданоқ саҳарликка тайёргарлик кўришни, ўчоқ бошида куймаланишни, пишир-куйдир қилишни бошлаб юборишмадими? А, ўлманг! Билингки, улар Рамазонни зийнатловчи ер юзидаги фаришталардир!
Айтмоқчи бўлганим, табрик баҳона эркакларимизга шугина нарсани эслатиб қўймоқ: балки волидангиз касаллиги, аёлингиз ҳомиладорлиги, опа-синглингиз эмизиклилиги ва ёки бошқа узрли сабаблар билан бу йил рўза тута олмаётгандир. Аммо ҳар саҳар таомланиб бўлгач, «Наввайту…»ни айтаётганда, ифтор дастурхони кўзларингизни қувнатаётганда уларнинг ҳаққига дуо қилиб қўйиш ҳам эсимиздан чиқмасин!
Барчамизга моҳи Рамазон муборак бўлсин!
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Европами Осиё
Ё Африка томонда.
Содир бўлди бу воқе
Айни бизнинг замонда.
...Ов қилиш сир-асрорин
Ўрганса-да, ёшликдан.
Урғочи шер қийналди
Кўп чўзилган очликдан.
Қурғоқчилик, ташналик
Сўриб олгач иликни.
Ваниҳоят, шер бир кун
Овлади бир кийикни.
Чанг солдию ўлжага
Англаб етди баногоҳ –
Унинг тутган кийиги
Ҳомиладор эди, воҳ...
Дарҳол кийик қорнидан
Ҳомилани тортди у.
Лек кеч эди ёрдамга –
Бу не афсус, не қайғу?!
Не иш қилиб қўйгани
Аён бўлдию шерга.
Наъра тортиб, оҳ тортиб
Ўзин ташлади ерга...
Бу ҳолатни узоқдан
Топиб пана жой – яккаш
Лолу ҳайрон кузатиб
Турганди бир сураткаш.
Аста якин борди у
Билиш-чун бу не тилсим.
Шер индамай ётарди
Қилганича жон таслим...
...Сўнг олимлар жам бўлиб
Шер жасадин очишди.
Очишдию ҳайратдан
Қўл ёқага ёпишди –
Ҳомиладор кийикни
Ўлдирганин ҳис қилиб,
Урғочи шер юраги
Кетган экан ёрилиб...
Европами Осиё
Ё Африка томонда.
Она – она экан-да,
Ҳар бир замон, маконда!
© Отабек Тиллаев
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Маймунларга ҳам меҳр керак
1971 йил психолог Ҳарри Ҳарлоу бир тажриба ўтказди. У янги туғилган ва онасидан айрилган маймунларни қафасга солди. Қафасда она қиёфасидаги икки хил қўғирчоқ маймун бор эди.
Уларнинг бири метал симлардан ясалган бўлиб, у битта «мамма»ли эди, сутни ҳам шу кўкрагидан берарди. Иккинчиси эса танаси юмшоқ мўйналар билан қопланган, насбатан кўримлироқ қиёфга эга эди. Аммо у сут бермасди.
Қафасга қамалган маймунлар аввалига ҳар иккала сохта онага ҳам эътибор бермай, чийиллаганча ўзларининг ҳақиқий оналарини қидира бошлашди. Бироқ бироздан сўнг очиққанлари туфайли сут берадиган онанинг ёнига бориб, қоринларини тўйдиришди. Улар фақат оч қолган пайтларидагина сут берувчи она билан муносабат қуришар, бу ҳам жуда қисқа давом этарди. Маймунлар вақт ўтказиш ва ухлаш учун сут бермайдиган мўйнали онанинг ёнига боришарди.
Тажриба давом этар экан, очиққан пайтларини ҳисобга олмаса, маймунлар энди бутун вақтларини мўйнали онанинг бағрида ўтказа бошлашди. Руҳшунос Ҳарлоу эса тажриба якунида ҳақли равишда ушбу хулосага келди:
«Чақалоқлар фақат сут билангина яшамайди. Инсон-ку майли, ҳатто маймунлар ҳам меҳрга муҳтож».
Эйҳан Будак, «Сенинг айбинг йўқ»
Турк тилидан Отабек Тиллаев таржимаси
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Мулоқотга қанчалик эҳтиёжимиз бор?
XIII асрда яшаган Рим императори Фридрих II ҳеч ким билан ҳеч қандай шаклда мулоқот қилмай катта бўлган болалар улғайгач, қайси тилда гаплашишини аниқламоқчи бўлибди. У энагаларга болаларга сут беришни, аммо улар билан зинҳор-базинҳор гаплашмасликни амр қилибди.
Аслида, Фридрих IIнинг мақсади бу болалар ибронийчами, юнончами, лотинчами, арабчами ёки ота-оналарининг тилида гаплашадими – шуни аниқлаш экан.
Аммо бу ҳаракатлар самара бермабди. Чунки ҳеч ким билан гаплашмаган, мулоқот қилмаган чақалоқларнинг ҳаммаси ўлибди.
Эйҳан Будак, «Сенинг айбинг йўқ»
Турк тилидан Отабек Тиллаев таржимаси
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
🇹🇷 Муҳим хабар!
Туркия Ички ишлар вазирлиги «Маркет чора-тадбирлари» номли янги кўрсатма эълон қилди.
Унга кўра, 7 май жума кунидан эътиборан, 17-майгача савдо дўконлари (хусусан, «BİM» «А101» «Şok» каби тармоқ маркетлар ва супермаркетлар)да «асосий озиқ-овқат маҳсулотлари»дан бошқа товарларни сотишга йўл қўйилмайди.
Қайси маҳсулотларни сотиш тақиқланди?
❌ алкогол маҳсулотлари;
❌ электрон маҳсулотлар;
❌ ўйинчоқлар;
❌ канцелария буюмлари;
❌ кийим-кечак ва аксессуарлар;
❌ уй тўқимачилик буюмлари;
❌ автоулов аксессуарлари;
❌ боғдорчилик буюмлари,
❌ техник асбоб-ускуналар;
❌ шиша буюмлар ва б.
Қайси маҳсулотлар сотилади?
✅ гўшт;
✅ сут ва сут маҳсулотлари;
✅ ун ва ун маҳсулотлари;
✅ ширинликлар;
✅ кофе;
✅ чой;
✅ зираворлар;
✅ қуритилган ўтлар;
✅ ёнғоқлар;
✅ сабзавот ва мевалар,
✅ қуритилган мевалар;
✅ колбаса ва колбаса маҳсулотлари ва б.
Таъкидланишича, ушбу чекловлар «савдо дўконларида юзага келиши мумкин бўлган тирбандликнинг олдини олиш» мақсадида амалга оширилмоқда.
PS: Оладиган нарсанглар бўлса, 7-майгача олволинглар!
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Тасаввур қилинг, қайсидир хорижий мамлакатга бордингиз. Аэропортга қўнишингиз ҳамон ва ундан кейин сизни қандай ҳолат ва масалалар кутиб туради? Қаерда нима қилиш керак? Нималарга диққатлироқ бўлиш керак? Ким? Нима? Қаер? Қанча? Қандай қилиб?
Албатта, бу каби саволларга тўғри жавоб топиш ва унга мувофиқ ҳаракат қилиш ниҳоятда муҳим. Чунки муайян давлатнинг тартиб-қоида ва қонунларини билмаслик сизни масъулият ва жавобгарликдан озод қилмайди. Бу эса сизга кутилмаган ташвиш ва ноқулайликларни туғдириши мумкин.
Туркияга келгач, камина бу борада озми-кўпми тажриба орттирдим. Энди бу тажрибаларни сизлар билан ўртоқлашиб боришни ният қилдим. Ўйлайманки, бу барча ўқувчиларимиз учун фойдали бўлади. Ахир, айтишади-ку, «Йўл кўрсатган адашганнинг савобини олур» деб.
Демак, ишни илк нуқта – аэропортдан бошлаймиз!
PS: Ўзингизни қизиқтирган савол бўлса, ёзиб қолдиринг.
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
🇹🇷 #Turkiya_epidemiya_jarima
Туркияда коронавирус тадбирлари доирасида қўлланиладиган маъмурий жаримага тортиш сабабларини қуйидагича умумлаштириш мумкин:
❌ ижтимоий масофа қоидаларини бузиш;
❌ ниқоб тақмаслик;
❌ савдо дўконида акса уриб, инсон саломатлигига хавф туғдириш;
❌ 14 кунлик карантин қоидаларига риоя қилмаслик;
❌ умумий комендантлик соатини бузиш;
❌ муайян ёш гуруҳларига киритилган комендантлик соатини бузиш;
❌ денгизга бориш;
❌ соҳилда ўтириш, юриш ёки балиқ овлаш;
❌ пикник қилиш;
❌ паркда ўтириш;
❌ ёпилиши керак бўлган иш жойини очиш ёки мижоз сифатида у ерда бўлиш;
❌ комендантлик соатида рухсатсиз соч-соқол олиш;
❌ саёҳат учун рухсатномасиз шаҳарни ўзгартириш;
❌ оммавий меҳмондорчилик ташкил этиш ва унда иштирок этиш.
Ушбу тадбирларга риоя қилмаганлар Туркия Соғлиқни сақлаш тўғрисидаги умумий қонуннинг 282-моддаси, Хавфсизлик тўғрисидаги қонуннинг 32-моддасига биноан, 392 TL (47 $)дан 3180 TL (383$)гача бўлган миқдорда жаримага тортилади.
Агар зарур деб топилса, масала юзасидан Туркия Жиноят кодексининг 195-моддасига биноан жиноят иши очилиши ҳам мумкин.
PS: Хабарни Туркияда бўлиб турган яқинларимизга улашамиз ва уларни ҳам огоҳлантириб қўямиз.
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
#чунганчунди
«Эмишки, бир ўрмонда болта пайдо бўлиб, дарахтларга қирғин келтирибди. Ёғочлар унга қарши чора тополмай, кекса донишманд эмандан маслаҳат сўрашибди.
«Болта деганларинг нима ўзи? У нимадан ишланган? деб сўрабди эман. «Болта – темирдан ясалган бир матоҳдир», деб жавоб берибдилар. «Ўзи-ку, темир экан, дастаси-чи? Дастаси ҳам темирданми?» деб сўрабди эман. «Йўқ, – дебдилар, – дастаси ёғочдан бўлса, унга чора йўқ», деган экан эман.
Тоҳир Малик, «Мурдалар гапирмайдилар»
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Туркияда ўтказилган қисқа метражли фильм ва сценарийлар танлови ғолиби Муҳаммад Али Дониёров билан Kun.uz'нинг Uzbek.Life лойиҳаси доирасида суҳбат қилдик.
«Виждон борлигини, ахлоқ деган нарса борлигини, диёнат, оила деган нарсалар борлигини эслатиш ва кўрсатиш – келажакда олдимга қўйган мақсадларимдан бири», – дейди ёш режиссёр.
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Аллоҳ бу (нок)ни мана бу ерга жойлайди ва «Қулим, – дейди, – қара, сенга ёғоч билан нок жўнатяпман.
Ёғоч билан пўртахол жўнатяпман.
Ёғоч билан киви жўнатяпман, мандарин жўнатяпман.
Қолаверса, уни тилим-тилим қилиб қўйяпман.
Диққат эт.
Ақлингни ишлат.
Кейин нариги томонда изза бўлиб қолма, уялиб қолма!»
Мана бу пўртахолни қара:
Туси кўзимга хуш ёқяпти.
Иси димоғимга хуш ёқяпти.
Мазаси оғзимга хуш ёқяпти.
Ичидаги дармондори эса вужудимга қувватдир.
Демакки, менга буни мени таниган, мени суйган, мени билган кимдир жўнатятпти. У менинг Раббимдир! Йўқса, бу ёғоч мени на танийди, на севади, на билади. Чунки бу бир ёғочдир.
Мен бу ёғочнинг ортидаги Раҳмоннинг қўлини кўриб, уни шукр билан ўпа олмасам, ташаккур билан ўпа олмасам, ўтиндай кетаман нариги дунёга, ўтиндай кетаман жаҳаннамнинг қаърига...
_______________
Пўртахол – апельсин
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Бир одам туяга минганча чўлда кетиб борар экан, олдидан неча кунлардан бери сув ичмаган ташнаи нолон бир йўловчи чиқиб қолибди. Афтода ҳолдаги бу одам салом берибди ва ундан Аллоҳ ризолиги учун бир қултум сув сўрабди.
У туясидан тушибди ва мешини олиб, ҳалиги одамга сув берибди. Ҳаёт-да! Одамнинг оласи ичида бўлади. Кўпинча буни билмаймиз. Ўғри экан ҳалиги одам. У ўрнидан турибдию туянинг эгасига мушт туширибди ва унинг қўлидаги мешни олиб, туяга минганча кета бошлабди.
Туянинг эгаси унинг ортидан ишора бериб, «Биродар, тўхта, дебди. – Бир оғиз гапим бор. Майли, туя ҳам сеники бўлсин, меш ҳам сеники бўлсин – розиман. Фақат сендан бир истагим бор, майлими?»
Ўғри қаҳқаҳа отиб кулибди:
– Айт, айтарингни. Энди мен юраман, сен эса тўхтайсан. Нима истайсан?
– Аллоҳ ризоси учун буни ҳеч кимга айтма. Ҳаммасига розиман.
– Нима учун, айтсам нима ҳам бўларди?
– Айтсанг, чўлда сувcиз қолиб кетганларга ҳеч ким ишонмай қўяди.
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
ХУДОНИНГ ҲИКМАТИ
Пул сўраб йўл бўйида
Ёлворарди қизалоқ.
Аҳволи танг, хор-забун,
Уст-боши йиртиқ-ямоқ...
Ўтар унинг ёнидан
Оғир-енгил қадамлар.
Ўтар ҳануз инсонга
Айланмаган одамлар...
Ўтиб борар ёш йигит –
Бой-бадавлат, димоғдор –
Бир тиланчи қиз билан
Неча пуллик иши бор?!
Бир боқдию қизчага,
Давом этди йўлида.
Бор эди на мурувват,
Ва на шафқат дилида...
Зулмат чўкиб оҳиста
Тортилгач кун таноби.
Ухлар пайти уйғонди
Унда виждон азоби.
Кўз олдига келдию
Гадой қизнинг кўзлари.
Юм-юм эрий бошлади
Тош қалбининг музлари...
Чекиб афсус-надомат,
Хитоб этди Оллоҳга:
«Нечун ёрдам бермайсан
Бу жажжи қизалоққа?»
Айта-айта шу сўзни,
Йигит кетди уйқуга.
Қалби лиммо-лим эди
Бир аламли туйғуга.
...Чўчиб уйғониб кетди
Бир пайт кучли садодан:
Саволига тушида
Жавоб келди Худодан:
«Эй, ғўр банда, ҳеч ишим
Асло эмас бекорга –
Сени бой яратганман
Ёрдам бер деб ночорга!..»
© Отабек Тиллаев
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
#Tайинлов
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига Сардорбек Урайимжонович Усмонов тайинланди.
Сардор акани билимли, вазмин ва камтарин инсон сифатида биламан.
Бир неча йиллар бирга ишлаш давомида келган яхши хулосларимдан бири шуки, у ҳар қандай вазиятда ҳам ақл ва маданият доирасида иш тута оладиган кадрлардан бири.
Маълумот учун, Сардорбек Усмонов 1985 йил Андижон шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тулуза сиёсий фанлар институти магистратураси ҳамда Бордо сиёсий фанлар институти докторантурасини тамомлаган.
Сиёсий фанлар доктори (DSc) ҳисобланади.
Сардорбек Усмонов бунга қадар Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси - Спичрайтери бўлинмасининг етакчи консултанти лавозимида фаолият юритган.
Сардор Усмоновнинг келгусидаги фаолиятига омад тилайман!
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota
Kun.uz тиктокчилар учун кастинг эълон қилади!
🧐 Биз миллионлаб ўзбекистонликлар фойдаланаётган TikTok'да фақат бекорчи видеолар эмас, фойдали ва қизиқарли контент ҳам бўлишини хоҳлаймиз.
😎 Шу сабабли бу тармоқдаги янги лойиҳаларимиз учун ёш жамоа йиға бошладик. Сиз ҳам жамоа аъзоси бўлишингиз мумкин!
✅ TikTok'да тажрибангиз борми? Одамларга фойдаси тегадиган замонавий видеолар тайёрлашни истайсизми? Балки ўз ғояларингиз бордир? Агар ҳа бўлса, биз билан боғланинг!
😊 Ўзингиз ва эришган ютуқларингиз ҳақида @tiktokkun'га ёзиб юборинг. Танланган номзодларни суҳбатга чақирамиз. Синовдан ўтганларга таклиф қилинадиган маош чакки эмас :)
«ИCТАНБУЛДА ЙЎҚОЛДИМ»
(Дам олиш кунининг мусиқий танаффуси)
Қўшиқнинг туркчадан таржимаси
Шаррос ёмғир қуймоқда,
Мен ўзимда эмасман,
Ҳа, мен менда эмасман.
Совуқ шамол ортидан,
Борарман, ел – мисли ўқ.
Мени сенга элтувчи
Истанбулда бўлдим йўқ.
Кўчаларда кезарман
Нақ ақлдан озгандай.
Шаҳар нурин бўғар тун...
Васлинг орзу мен учун.
Боргум шамол ортидан,
Ишқ сен томон етаклар,
Етаклар у мисли ўқ.
Мени сенга элтувчи
Истанбулда бўлдим йўқ.
Ахтарурман мен сени,
Истанбулда йўқолдим.
Сен учун бу ердаман,
Енгилганим тан олдим.
Ҳис қилдингми ранжимни,
Истанбулда йўқолдим.
ИСТАНБУЛДА ЙЎҚОЛДИМ....
Каналга уланинг:👉t.me/tillaota