tillaota | Неотсортированное

Telegram-канал tillaota - Тиллаев талқини

660

Журналист Отабек Тиллаевнинг шахсий каналига хуш келибсиз! Воқеаларнинг таъсири, талқини ва таҳлили бериб борилади. Таклиф ва мулоҳазалар учун: @goldota

Подписаться на канал

Тиллаев талқини

«Ёш китобхон» танловида «Спарк» ютиб олган фарғоналик укамиз Муҳаммадфозил тимсолида китоблардан кўра Ҳаёт кўпроқ таълим берган йигитчани кўрдим.

Отасидан бир ярим ёшида айрилган бу болакай айни ўша ёшида болалигидан ҳам айрилган бўлса, не шом.

Кўринг. Таъсирланинг. Дуо қилинг!

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Facebook’дан ўғирланган 533 миллион фойдаланувчининг маълумотлари орасида сизнинг ҳам телефон рақамингиз бор ёки йўқлигини қандай текшириб кўриш мумкин?

Бунинг учун Have I Been Pwned веб-сайтидаги тегишли сатрга мобил телефон рақамингизни халқаро код билан киритишингиз керак бўлади.

Масалан, +9989... ёки агар сиз Туркия рақамидан фойдалансангиз, рақамингизни +9053 ... билан бошланган тартибда киритишингиз лозим.

Агар тегишли сатрга телефон рақамингиз ёки электрон почта манзилингиз киритилиб, сўров юбориш тугмаси босилгач, экранда юқоридаги расмдагидай қизил ҳошияли маълумотлар пайдо бўлса, демак, ўғирланган ахборотлар орасида сизнинг шахсий маълумотларингиз ҳам бор.

Агар тегишли сўров юборилгач, экранда юқоридаги расмдагидай яшил ҳошияли маълумотлар пайдо бўлса, у ҳолда, хавотирга ўрин йўқ. Яъни ўғирланган ахборотлар орасида сизнинг шахсий маълумотларингиз йўқ.

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Ким ушбу сўзларнинг ўзбекча муқобилини билади?

Кресло
– оромкурси✅
Лампа – ...
Ветеринария –...
Противагаз –...
Вентилятор – ...
Автотрасса – ...

Қани, кечгача нечтасини топа оларкинмиз.

PS: Ушбу сўзларнинг ўзбекча муқобили бор ва улар бир сўз билан ифодаланади. Тўғри жавоб берганлар номини 23:00 да эълон қиламиз!

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

«Ўткан кунлар» – Абдулла Қодирий қаламига мансуб ўзбек адабиётидаги илк роман. Шундай бўлса-да, ҳозирга қадар миллий адабиётимизда у билан ҳар томонлама бўйлаша оладиган гўзал асар яратилганича йўқ. Аммо бу – асар ҳар қандай качиликлардан ҳоли дегани эмас.

«Янгидан янгилан» деб номланган лойиҳамизнинг навбатдаги сонида «Ўткан кунлар»нинг камдан кам китобхон эътибор қаратадиган ўзига хос жиҳатлари ва Қодирий йўл қўйган айрим жузъий хатолар хусусида сўз юритамиз.

Бу маълумотлар Сиз учун ҳам янгилик бўлиши аниқ.

Шундай экан, эфирни ўтказиб юборманг!

🎬SIZ BUNI BILARMIDINGIZ? | YANGIDAN YANGILAN

Бугун Тошкент вақти билан ⏰ 21:00

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Туркиядаги ўзбеклар ҳаёти ҳақида ҳамма нарса

Podcast дастурининг навбатдаги сонида Туркиядаги ўзбеклар ҳаёти, хорижда паспортни олдириб қўйиш, алданиб қолиш ҳолатлари, Туркияда қонуний йўл билан ишлаш, маошлар миқдори, ижарага уй топиш муаммолари, сохта авиачипталар ва сохта коронавирус маълумотномалари каби бир қатор мавзуларда фикр юритилади.

TURKIYADAGI O'ZBEKLAR HAYOTI HAQIDA HAMMA NARSA | PODCAST

Бугун Тошкент вақти билан ⏰ 21:30

Муаллиф:
Отабек Тиллаев
Дастур меҳмони: Бекназар Раҳматов

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Бундан ортиғига сўз ожиз, қалам қосирдир.


Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

«Эски замонларда бир йигит тиш табибининг қизига ошиқ бўлибди. Уни кўришни шу қадар истабдики, табибнинг олдига бориб, севгилисининг юзига термилганча ўттиз иккита соғлом тишини олдириб ташлабди».

Cизнингча, бу қандай муҳаббат?

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

https://www.youtube.com/watch?v=hU9r3xrHv34

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Ўшанда неча ёш эдим, аниқ эслолмайман. Аммо шу нарса ёдимдаки, қўлимга тушган ҳар қандай китобни олд-кетига қарамай, етти ямлаб бир ютаётган пайтларим эди. Уйимизда китоб унча кўп эмасди. Шунинг учун ҳам баъзиларини қайта-қайта ўқиб чиқардим. Янги китоб топсам, гўё хазина топган қулдай севинардим.

Ёз... Таътил пайти.
Туппа-тузук китобхўрга айланиб қолганим, янги китобга ўлгудай ташна бўлиб юрганимни зимдан кузатиб юрган акам бир куни дарвозахонадан кира солиб: «Оташ, санга бир нарса опкелдим», деб қолди.

Хайрон бўлдим. Ўша пайтлар у қайисидир оғайнисиникида ўртоқлари билан бирга ғишт қуяётганди. Акамнинг қўлида лой доғлари теккан қандайдир этак. Этакнинг ичида эса дўппайган бир нарса.

«Нима у?» – дедим сабрим чидамай.
Акам эса худди атай қилгандай этакни шошилмай – айлантириб-айлантириб очди. Ичидан семизгина бир китоб чиқди. Китобни олдиму, саратон чилласида ҳам салқин бўладиган ўзимнинг хос «ҳужрам»га қамалиб олдим.

Афсуски, китобнинг муқоваси ҳам, номию муаллифи ҳам, бошидаги беш-ўн саҳифаси ҳам йўқ эди. Лекин бу нарса уни ўқишимга тўсиқ бўлолмади. Ҳартугул, янги китоб ўқиш, эскисини қайта-қайта ҳижжалашдан кўра яхшироқ эди. Ишонасизми, ҳалиги китобни ўқирдиму, хаёлимдан «Қанийди энди тугаб қолмаса» деган фикр ўтарди...

Бу орада кечки салқин туша бошлади. Оббо! Бу пайт «ҳужрам»ни тарк этиб, оғайниларим билан бирга қўй боққани чиқишим керак эди. Оиламизда бу иш менинг чекимга тушганди. Аммо нимагадир акам олиб келган ҳалиги китобдан узилгим келмас, уни қўлимдан қўёлмасдим. Мутолаага шунчалик берилиб кетгандимки, худди будилниги бордай ўзининг қачон яйловга боришини биладиган ва бугун озроқ ҳаяллаб қолганим учун охурдан калласини чиқариб тинмай мараётган қўйлар ҳам кўзимга ёмон кўриниб кетди. Жин ургурлар!

Йў-ўқ, барибир кўнглим бўлмади. Футболкамни шортигим боғи билан маҳкам боғладиму, китобни ичимга солволдим – яйловда ўқийман! Қорним дўппайиб, «ҳомиладор» бўлиб қолганим учун йўлда кета-кетгунча – то яйловга етгунча ошналаримга тоза эрмак бўлдим. Аммо улар қирда картошкани чўғга кўмиб пишираётганда мен мазза қилиб китоб ўқидим. Шундай қилиб, мен ҳеч қачон тугашини хоҳламаган бу китоб ҳам барибир тугаб қолди.

Кейинчалик ўша китобнинг номини ҳам, муаллифи ким эканини ҳам билиб олдим. Йиртилган беш-ўн саҳифасини ҳам ўқиб чиқдим, албатта.

Биласизми, ҳозир ўша хотира ва манзиллардан мингларча километр нарида – дунёнинг у буржида туриб ўйланиб қолдим. Ёшликда ўқиган китобларимни эсласам, бошқа китоблар эмас, хаёлимда айнан шу китоб бирдан «ярқ» этиб жонланар экан.

Бола кўнглимни чақмоқдай ёритган, қалбимни орзу-умидларга тўлдирган, мени бир умр китобларга ошно қилган бу асарнинг номини энди сизларга ҳам айтаман – «Сариқ девни миниб». Ҳа, мингларча, миллионларча ўзбек болаларига китоб нима эканини танитган ўша қадрдон асар.

Бугун тонгда Худойберди Тўхтабоевнинг ўлими ҳақидаги хабарларга кўзим тушдию, ичимдан нимадир узилиб тушди. Бу узилиб тушган нарса болагимнинг бир парчаси эди...

Биродарлар, бугун Худойберди Тўхтабоев кетмади – ўзбекнинг болалиги кетди!

Аллоҳ раҳматига олган бўлсин адибимизни!

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Одамларнинг ғофиллигига бўлган муносабатинг тоғга қочган Исо ҳақидаги ҳикояни ёдимга солди. Сен билан олдинроқ мубоҳаса қилганимиз ўша гўзал ҳикояни.

Пайғамбар тоғ томон чопиб борар экан, кўрганлар: «Эй Исо, арслондан қочяпсанми? – деб сўрашибди. У «Йўқ!» – дебди. – Қоплондан ё аждаҳодан қочяпсанми?» – ижикиланишибди тағин. У яна «Йўқ, – дебди, – мен пайғамбарман, арслондан, қоплондан қўрқмайман». «Хўш, у ҳолда, нимадан қочяпсан?». «Аҳмоқлардан қочяпман, – дебди Исо, – чунки уларга бас кела олмайман».

Зулфу Ливанели. «Сўнгги орол» романи
Отабек Тиллаев таржимаси

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Қамоқда туғилган ғоя: "Дон Кихот"

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Тўйдан икки ой ўтгач,
Келишолмай икки ёш
Дод-қиёмат жанжалдан
Бир зум чиқмай қолди бош...

Келин-куёв тортишар
Арзимас бир сабабдан.
Қиз ён бермас, йигит ҳам
Туша қолмас ғазабдан.

Дилхиралик совурди
Гул ёшликнинг кўркини.
Хуллас, йигит ёрига
Шундай деди бир куни:

«Токай бир-биримизнинг
Жонимизга тегамиз?
Кел, яхшиси, ҳовлига
Бир туп кўчат экамиз.

Аммо кўчат тагига
Сув қуймаймиз ҳеч қачон.
Агар қуриб қолса у –
Ажрашамиз шу замон.

Илдиз отиб кетса у
Эрлик сўзим айтаман:
Аҳилликда ҳаётни
Бошлагаймиз қайтадан».

...Хуллас, кўчат экилди –
Битсин гина ва зарда.
Ёшлар яшай бошлашди
Алоҳида уйларда.

Улар ҳатто гаплашмас,
Етти ётдай, бу не ҳол?
Илдиз отиб, ниҳоят,
Гулга кирди навниҳол!

...Уч ой ўтгач орадан,
Тонг саҳар нақ олтида.
Улар учрашиб қолди
Ўша кўчат олдида.

Воажаб, келин-куёв
Бир-бирига зор эди –
Ҳар иккисин қўлида
Бир челак сув бор эди...

PS: Барча оналаримиз ва аёл-қизларимизни байрам билан чин юракдан табриклайман.
Унутманг, биз сизни яхши кўрамиз!
Бизнинг эркак ўлароқ қилаётган ҳар бир ишимиз, аслида, фақат ва фақат Сиз учун!

© Отабек Тиллаев

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Талабалар турар жойи муаммоси: Туркияда бу масала қандай ҳал қилинган?

Бу мавзу ҳақида "Кун.уз"нинг Туркия мухбири Отабек Тиллаевнинг махсус мақоласи 👉 https://kun.uz/37660973

___________
t.me/turkiyadagiyoshlar

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Гул берган қўлда гул ҳиди қолади

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Япон болакайнинг бирдан бир орзуси машҳур дзюдочи бўлиш эди. Аммо оиласи бунга изн бермасди. Бир куни бахтсиз ҳодиса туфайли бола чап қўлидан айрилди.

Яқинлари уни тушкунлик чангалидан халос қилиш мақсадида дзюдо тўгарагига олиб боришди. Устоз илк машғулотда унга рақибни ўнг қўл билан ушлаб, елкадан ошириб йиқитишни ўргатди. Улар иккинчи, учинчи ва ҳатто бошқа барча машғулотларда ҳам айни шу усулни бажариш устида ишлашди.

Бола бир кун мураббийига: «Устоз, мен жуда ҳам зерикиб кетдим, энди бошқа усулларга ўтсак», – деди. Устози эса бунга кўнмади ва шу ҳаракатни дунёда энг тез бажарувчи одамга айланмагунча давом этишларини айтди. Бола бу усулни шу қадар тез қўллайдиган бўлдики, кўз очиб юмгунча ҳатто устозини ҳам ерга қулатарди.

Кунларнинг бирида мураббийи қўлида бир қоғоз билан кириб келди. Ушбу қоғозда болакай дзюдо чемпионатига қатнашиши мумкинлиги ҳақида ёзилганди.

У ҳайрон бўлди. Эртаси кун илк рақибининг қаршисига чиқар экан, ҳаяжон билан: «Устоз, бу қанақаси бўлди? Мен фақат бир усулни биламан, холос. Ютқазишим аниқ», – деди.
Мураббий эса унга: «Сен фақат ўша ўрганган ҳаракатингни бажар!» – деб жавоб берди.

Бола гиламга чиқди ва ўша ўрганган биргина усул билан рақибини енгди. Ҳатто шу усулни такрор ва такрор қўллаш эвазига финалгача етиб борди. Финалдаги рақиби ундан анча кучли, устига устак, девдай эди. Бола аввалига роса қўрқди, аммо яна ўша усулни бажариб, сўнгги рақибини ҳам енгди. Севинч билан устозининг олдига чопиб бориб: «Бу қандай содир бўлди, тушунмадим? – деди у. – Мен фақат бир усулнигина билардим, боз устига, бир қўлим йўқ эди. Аммо мен чампион бўлдим».

Устози унга жилмайди: «Сен қўллаган усул дзюдодаги энг қийин ҳаракатлардан бири бўлиб, ундан ҳимояланишнинг ягона йўли бор эди, у ҳам бўлса, рақибнинг чап қўлини ушлашдир…»

PS: Қусур ва нуқсон деб билганларимиз баъзан бизга кутилмаган ғалаба эшикларини очиши мумкин.

Турк тилидан
Отабек Тиллаев таржимаси

Каналга
уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Kun.uz'да Афғонистон муаммоси бўйича таҳлилий материалим эълон қилинди. Унда ён қўшнимиз тақдири билан боғлиқ «сценарийлар»даги энг сўнгги ўзгаришлар ҳақида сўз боради.

👉Мақолани ўқиш

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Ўйинда иштирок этган барчага раҳмат! Шундай қилиб, қўрғон бериб қўйдик, дўстларим! Ҳечқиси йўқ, кейинги сафар ютамиз.

Энди ютуққа Малиба қўяман шекил😊

Кресло – оромкурси ✅
Лампа – тунчироқ ✅
Ветеринария – байратия ✅
Противагаз – газниқоб ✅
Вентилятор – шамолпаррак✅
Автотрасса – шоҳроҳ ✅

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Қодирийнинг «Ўткан кунлар»даги хатоси.
Сиз буни билармидингиз?

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Хобхона – қумсоат. Майда қум зарралари тўкила бошлади. Вақт туғишдан чарчамадимикин? Қуёш парда ортида зерикмадимикин?! Оқшомнинг аталаси тобора қуюқлашяпти. Бу аталага ёғ кўп солинмадимикин? Кўнглим айниса, ювиниш хонасига ўтаман. Йўқ, ўзим. Ичимга тушаётганда бунчалик бадбўй эмасди-ку! Жин урсин!

Эшикни беркитиб, деразани очиб қўйсам қаршимасмисиз? Дарпарда. Хомиладор аёлнинг қорни. Пардани кўтарсам, киндик кўринади. Қуддус. Тарих. Киндигингга қарасанг, Худонинг жамоли кўринармиш. Ж.Ж. Ҳамма ўз киндигини ушлармиш. П.К. Уларни жинни дейиш... Бўйи етмаса, пуф сассиқ; тиши ўтмаса, ўҳҳў!

Сенга изоҳсиз луғат беришса, бунинг нимаси ёмон? Ҳужайралараро сайр. Нотаниш гулга қўл теккизсанг, калласини тошбақадек косаси ичига яшириб олади. Лекин бу жиноят эмас. Нафасингдай енгил фаришталар ўлишингга йўл қўймайди. Чунки улар шоиртабиат. Муқаддас таълимотда шундай дейилган.

Соқолнинг илдизи юз остида чуваланиб ётади. Чуваланганни ташқарига чиқарсанг, ҳамма сенга ҳадик ва қўрқув билан қарайди. Менинг исмим Хон. Мен террорчи эмасман. Уларнинг ишончини демократия еб қўйдими? Қилмаган ишлари, бош суқиб кўрмаган кўчалари қолмади, ҳисоб. Бу даҳшат! Овқат билан Унинг йўли бир. Демак, Уни овқат кўмиб қўйган. Мана, юҳога қариндош тутинишнинг оқибати. “Ё Худойим, кимлар билан мени қариндош қилдинг!”

«Ойпарастнинг кундалиги»дан


Каналга
уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

1 апрелнинг келиб чиқиши, машҳур ҳазиллар

1 апрель асрлар давомида кўплаб мамлакатларда турли номлар остида одамлар бир-бири билан ҳазиллашадиган кун сифатида нишонлаб келинмоқда. Аммо унинг келиб чиқиши билан боғлиқ маълумотлар кўп эмас.

Бу кун Францияда «апрель балиғи», Англияда эса «аҳмоқлар куни» деб номланади ва одамлар ҳазиллашиб, бир-бирини алдашга уринади.

Замонавий дунёда 1 апрель ҳазилларида ОАВ ва баъзи бир йирик брендлар ҳам иштирок этаётганини кўриш мумкин. Бунинг сўнгги мисолларидан бири Германиянинг Volkswagen автомобилсозлик компанияси билан боғлиқ.

Компания АҚШда ўз номини Voltswagen деб ўзгартириши ҳақида хабар тарқатганди. Бироқ кейинчалик бу хабар матбуотга эрта сиздирилган 1 апрель ҳазил экани маълум қилинди.

1 апрель қандай келиб чиққан?

Баъзи тарихчиларнинг фикрича, 1 апрелнинг келиб чиқиши 1582 йилга бориб тақалади. Франция ўша йили Румий (Жулиан) тақвимидан Милодий (Грегориан) тақвимига ўтган эди. Румий тақвим бўйича, янги йил баҳорда – кун ва тун тенг бўлганда нишонланарди. Тенгкунлик эса 1 апрелга яқин содир бўларди.

Янги тақвимга кўра, Янги йил байрами 1 январга ўтказилганини унутганлар ҳали ҳам март ойининг сўнгги ҳафтасида – 1 апрель арафасида байрамни нишонланганлари учун улар «апрель аҳмоқлари» деб атала бошланган. Уларнинг орқасига қоғоз балиқлар ёпиштирилганлиги сабабли «апрел балиқлари» атамаси келиб чиққан. Шу тариқа осонлик билан алданиши мумкин бўлган одамлар осонгина ушланадиган балиққа қиёс қилинган.

Баъзи тарихчилар 1 апрелни лотин тилида «қувноқ» деган маънони англатувчи Ҳилария фестивали билан боғлашади. Бу – қадимги Римда Кибеле маъбудасига сиғинадиганлар томонидан март ойининг охирида нишонланадиган байрам эди. Одамлар маска тақиб, бошқаларни алдашга уринадиган бу фестивал Миср худолари Исис, Осирис ва Сетга бориб тақалиши айтилади.

Шунингдек, 1 апрель шимолий ярим шарда баҳорнинг илк куни деб аталувчи баҳорги тенгкунлик билан боғлиқ, деб ҳисобловчилар ҳам бор. Айримлар эса кўкламда она табиат ўзгарувчан ва кутилмаган об-ҳаво шароити билан одамларни алдай бошлагандан бери бунга қиёсан ҳазиллар қилина бошланган, деган фикрда.

Англияда бу байрам 18 асрда бутун орол бўйлаб тарқалгани ва Шотландияда икки кун нишонлангани маълум.

1 апрель кунининг машҳур ҳазиллари

Замонавий дунёда 1 апрель ҳазилларига оммавий ахборот воситалари ҳам қўшилди.

1957 йилда BBCнинг жиддий дастурларидан бири бўлган Panorama’да эълон қилинган хабарда швейцариялик деҳқонлар спагетти ҳосилида улкан ўсишга эришгани айтилади ва деҳқонларнинг дарахтлардан спагетти йиғаётган тасвири берилади.

1977 йилда Британиянинг Guardian газетаси томонидан нашр этилган саёҳат қўлланмасида «San Serriffe» номли мавжуд бўлмаган архипелак ҳақида сўз юритилади ва бу икки орол нуқтали вергул шаклини ҳосил қилиши таъкидланади. Бу ҳам етмагандай, янада ишонарли бўлиши учун бу оролдаги мактабларда денгизга шўнғиб, марварид олиб чиқиш дарслари ўтилиши айтилади.

1988 йил совет иттифоқида «Известия» газетаси ўша даврнинг энг яхши футболчиси Диего Армандо Марадонанинг «Спартак» клуби билан шартнома имзолагани ва у йилига 6 миллион доллар олиши ҳақидаги хабарни эълон қилади. Associated Press ахборот агентлиги ҳам бу янгиликни тарқатади. Бироқ агентлик батафсил маълумот олиш учун «Известия» билан боғланганда бу – 1-апрел ҳазили экани аён бўлади.

1992 йилда АҚШда NPR радиоси собиқ президент Ричард Никсоннинг яна бир бор президентликка номзод бўлишини эълон қилади. Ҳолбуки, бу гапни Никсон эмас, балки унинг овозига тақлид қилувчи актёр айтганди. Шундай бўлса-да, бу ҳазил хабар бутун мамлакат бўйлаб катта қизиқиш билан кутиб олинади.

1998 йилда АҚШнинг Алабама штатида 3.14 Пи (π) сонини Инжилга асосланган ҳолда 3га айлантириш тўғрисидаги қонун таклифи киритилганлиги ҳақида хабар тарқалади. Минтақа аҳолиси эса бундан ғазабланиб, расмийларга хат ёза бошлайди.

Шакар ва тузни алмаштириб қўйиш – 1апрель куни қилинадиган энг кенг тарқалган ҳазиллардан биридир.

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Симсиз тўлқинлар жонсиз, деб ким айтди, Ота? Телефон деган матоҳ ҳиссиз, деб ким айтди, Ота? Агар у жонсиз бўлганда эди, агар у ҳиссиз бўлганда эди, Cизнинг титроқ товушларингиз остида қанча меҳр-муҳаббат борлигини қандай сезардим, Ота!
Қайдан билардим, Ота!

«Меҳр», «соғинч» деган сўзлар тилга олинмаган ва ҳатто мутлақо бошқа бир мавзудаги гапларингиз замирида ҳам менга нисбатан чексиз соғинч ётганини, менга нисбатан чексиз муҳаббат борлигини қайдан билардим, Ота!

Гарчи меҳрингизни онамдай кўз ёшлар билан ифодаламасангиз-да, оталарга хос вазминлик билан, оталарга хос салобат билан турсангиз-да, аслида, қалбингиз мумдай эриб, ундан менга аталган бир нур таралаётганини қайдан сезардим, Ота!

Сизнинг қадрингизни, муҳаббатингиз онамникидан асло ва асло кам эмаслигини ота бўлгач ҳис қилдим, Ота!
Мен Сизни билдим, Ота!
Мен Сизни танидим, Ота!

Ҳолбуки, энг бемеҳр фарзандингиз мен бўлдим!
Ҳолбуки, 7-синфдаёқ туман марказидаги ётоқ-мактабда ўқиб, уйга ҳафтада бир бор келар бўлдим.
Ҳолбуки, талабалик аталмиш неча-неча йилларимни Сиздан олисда – пойтахтда кечирдим.
Кейин эса тувакка ўтқазилган ёввойи гулдай Тошкентда қолиб кетдим.

Қаранг, Ота, Тошкент ҳам торлик қилди бу бебош ўғлингизга! Бугун энди дунёнинг нариги бир бурчагидаман. Аммо симсиз телфонлар етказмаса ҳам, тилингизда «меҳр», «соғинч» сўзлари янграмаса ҳам мени соғинганингизни, мени жуда яхши кўришингизни биламан, Ота!

Эсингиздами, Тошкентда тош қотган қалбимни қишлоққа кўтариб борганимда бутун меҳримни, бутун муҳаббатимни онамга тортинмай кўрсатардим. Онамни узоқ-узоқ бағримга босардим, кафтларидан ўпардим, томирлари бўртиб қолган қўлларини қўлларим орасига олиб ишқалардим, кейин эса тиззаларига бош қўйиб ётардим. Акаларим бу ҳолимни кўриб, қуларди. Бирда ҳавасланиб, бирда ҳасадланиб: «Аба, кенжатойингиз-енчатойингиз кеп, бағрингиз тўлиб қопти-да», деб ҳазиллашишарди.

Ўйлаб қарасам, ўша пайтлар сизни кам қучоқлаган эканман, Ота! Бугун бағрингизни, бағрингизга босганингизда димоғимга уриладиган таниш исларингизнинг хумори тутяпти, Ота! Соғинчи тутяпти, Ота!

Биламан, дуо тўла кафтларингиздаман! Биламан, йўл қараган нигоҳларингиздаман! Дейдиларки, мусофирнинг дуоси Оллоҳ ҳузурида тўсиқсиз қабул бўлгай.

Ота, ҳозир ўғлингиз бир мусофир ўлароқ дуо қиляпти:
Бахтимизга соғ бўлинг!
Дунё тургунча туринг, илоҳим!

Мен сизни яхши кўраман, Ота!

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Лўли қизалоққа

Болажонлар, кечиринг, биз катталар шундаймиз!
Расул Кушербаев

Совуқларда дирдираб
Юрган лўли синглим-ай,
Аянч ҳолингни кўриб,
Чил-чил синди кўнглим-ай,
Ҳали уч ёшга кирмай,
Кўзи маъюс мунглим-ай,
Кўзларингга бу мунгни
Кимлар солди, билмаймиз,
Лўли синглим, кечиргин,
Биз катталар шундаймиз!

Кимларнингдир наздида
Тиланчисан, ўғрисан,
Кўчманчи-ю беватан,
Жулдур-юпун чўрисан.
Ахир ҳали мурғаксан –
Алиф каби тўғрисан,
Аммо буни кўрмаймиз,
Қалби сўқир тундаймиз,
Лўли синглим, кечиргин,
Биз катталар шундаймиз!

Билмам не хаёл сурар
Ўтирганлар «тепа»да,
Ваъдалар яп-янгию
Аҳвол эски кепата.
Сен яшайсан хўрланиб
Бир целофан капада
Аммо биз томоқ йиртиб
Деймиз: «Ундай-бундаймиз».
Лўли синглим, кечиргин,
Биз катталар шундаймиз!

Наҳот қоғозда қолди
Инсоф, тенглик, диёнат,
Наҳот ваҳм солмаса,
Эшик қоққан қиёмат.
Инсон бўлиб инсонга
Бефарқ бўлиш – жиноят,
Қачон мудроқ қалбларни
Уйғоқликка ундаймиз?
Лўли синглим, кечиргин,
Биз катталар шундаймиз!

Ахлатларнинг ичидан
Нон ахтарган, ахтарим,
Қўй, ўксинма, бу дунё
Сенинг кўнглингдек ярим,
Дардингга эм бўлсин шу
Кўз ёш томган дафтарим,
Ўзин фаришта каби
Тутган шайтон, жиндаймиз,
Лўли синглим, кечиргин,
Биз катталар шундаймиз!

© Отабек Тиллаев

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Агар самолётда туғилган бўлсангиз, нима бўларди?

«Самолётда туғилган чақалоқ бутунжаҳон фуқароси ҳисобланади ва у барча мамлакатларга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлади. Агар самолёт Турк ҳаво йўллари авиакомпаниясига тегишли бўлса, чақалоқнинг бутун ҳаёти давомидаги таълим ҳаражатлари Турк ҳаво йўллари томонидан қопланади. Бундан ташқари, у чақалоққа тегишли авиакомпания томонидан умр буйи текин парвоз қилиш имконияти берилади».

– А?
– Нима?
– Ол-а!
– Ёпирай!)

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Туркияда таълим олмоқчимисиз? Буни қандай амалга ошириш мумкин? Чет эл ҳаётига тезроқ кўникиш учун нималарга эътибор қаратиш керак? Ўқиш жараёни қийин эмасми?
Имтиҳонлар тартиби, ўқитувчи-талаба муносабати қандай? Ўзбекистон таълими олдида турган муаммолар нимадан иборат? Уларга қандай ечим топиш мумкин?

Ушбу саволларнинг барчасига бугун 21 март Тошкент вақти билан 21:30 да қуйидаги ҳаволани босиб, видеони томоша қилиш орқали жавоб топишингиз мумкин:

📺 ТУРКИЯДА ТАЪЛИМ ОЛИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ МАСЛАҲАТЛАР | PODCAST

Азиз каналимиз обуначилари!

Туркияда таълим олиш бўйича қандайдир саволингиз бўлса, изоҳлар қисмида ёзиб қолдиришингиз мумкин. Podcastнинг кейинги сонларида уларга батафсил жавоб қайтаришга ҳаракат қиламиз.

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Берадиганингни бетингга бағишладим!😱

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

«Уни шу қадар севар эдимки, бу муҳаббатдан қалбим сирқирарди.

Ўшанда ҳақиқатан ҳам оғринарди юрагим. Нақадар жиддий ва залворли бўлмасин, суҳбатимиздаги ҳамма нарса аҳамиятсиз эди гўё; унинг юзига термилмоқ, овозини ҳис қилмоқ учунгина яшаётганимни англардим. Гўзалмиди? Албатта, гўзалликка гўзал эди, аммо бу унчалик муҳим эмасди мен учун. Бошига бирон мусибат тушса-да, чеҳраси буткул ўзгариб кетса-да, ҳатто бир тасқарага айланиб қолса-да, унга бўлган туйғуларим ўзгармасди. Ҳусну чирой эмас, мутлақо бошқа бир нарса эди мени унга боғлаган. Ифодалаш мумкин бўлмаган, тилга, сўзга кўчмайдиган бир нарса. Бир мақом, бир ҳолат, овозидаги синиқлик, лабларининг соҳилидаги ҳафиф бир соя, табассум қилганда юзларида ўйнайдиган кулгич... – буларнинг барча-барчаси ғоят гўзал эди. Энг муҳими, биз икки вужуддаги бир руҳ эдик. Бир-биримизда топганимиз умр бўйи тарк этилмайдиган, ҳар бир оннинг лаззати билан тўлиб тошган бир паноҳ эди».

Зулфу Ливанели. «Сўнгги орол» романи
Отабек Тиллаев таржимаси

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Технологик гигантлар ва давлатлар кураши: кимнинг қўли баланд келади?

Ижтимоий тармоқлар ва интернетга асосланган хизматлар орқали тижорий фаолият юритувчи глобал компаниялар келгусида бутун дунё бўйлаб давлатлар томонидан назорат остига олиниши мумкин.

«Онадўли» агентлиги разведка, киберхавфсизлик, терроризм ва технология билан алоқалар каби масалалар бўйича мутахассис Али Бурак Дарижилининг шу ҳақдаги мақоласини эълон қилди.

10 йил олдин дунёдаги энг қиммат компаниялар рўйхатига атиги иккита технологик компания кирган бўлса, 2019 йилги маълумотларга кўра, ушбу рўйхатдан рақамли технологияларга асосланган еттита компания ўрин олган.

Боз устига, ушбу компанияларнинг бозор қиймати ва улар томонидан бошқарилувчи бюджет ҳажми ҳам кун сайин юксак суръатларда ўсиб бормоқда. Бугунги кунда ушбу компанияларнинг товар айланмаси ва даромади халқаро тизимдаги кўплаб миллий давлатларнинг иқтисодий салоҳиятидан ҳам ошиб кетди.

Мақоланинг тўлиқ варианти билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Токи тизим ишламас экан, ўн гулидан бир гули очилмаган, ҳали гўшанга кўрмаган ўсмир-йигитларнинг умри мана шундай завол бўлаверади.

Токи тизим ишламас экан, бюрократия кишанларидан халос бўла олмаётган, натижа-эффекти нолга тенг бўлган ишларга кўмиб ташланган олий таълим тизимимиз ботқоққа ботаверади.

Токи тизим ишламас экан, бир раҳбар тузганини ундан кейин келган раҳбар бузаверади.

Токи тизим ишламас экан, вақтинча ва «ҳайбаркалла» учун қилинган «ручной» ишлар билан тизимдаги кадрларнинг силласи қуритилаверади.

Токи тизим ишламас экан, раҳбар ўзидан катта раҳбардан олган «газ»ини кўли остидагиларга сочаверади.

Токи тизим ишламас экан, «токи»лар умримизни емириб бораверади.

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

Бир сайёҳ узоқ йўл босгандан кейин йўл четидаги бир дарахт соясига ўтирди. Қорни ўлгудай оч эди. «Қани энди бир егулик бўлса-ю, мазза қилиб еб олсам», деб хаёл қилди. Шунда кутилмаганда олдида таом ҳозир бўлди. Оч эмасми, ортиқча ўйланиб ўтирмай, паққос туширди.

Кейин уни уйқу босди. «Қани энди бир юмшоқ кўрпача бўлса-ю, мириқиб ухлаб олсам» – кўнглидан ўтказди у. Шу пайт қаршисида бир кўрпача пайдо бўлди. У аста узанар экан, юрагини бирдан ваҳм босди: «Нималар бўляпти ўзи? Атрофда ҳеч ким йўқ. Аммо овқат дедим – келди, кўрпача дедим – келди, энди қашқирлар келиб мени еса керак», – деб ўйлади ва чиндан ҳам қашқирлар келиб уни еди.

PS: Бироз кулгили ва хаёлий бўлиб туюлган бу ҳикоя замирида жуда катта рамзий маъно бор. Зотан, ҳаётда ҳам қоида шундай. Ўйлаган нарсамизни кўрамиз: душманлар ҳақида ўйласак, уларни яратамиз. Дўстлар ҳақида ўйласак, улар қаршимизда пайдо бўлади. Севсак, тўрт томонимиз севги билан тўлади. Нафратлансак, теграмиз зулматга чулғанади. Хаёлимиздаги ҳар бир нарса, албатта, ҳаётимизда акс этади. Зеро, биз ўз фикрларимиз, ҳаёлларимиздан иборатмиз. Ҳаёлларимиз, ўй-фикрларимиз не бўлса, биз ҳам ўшамиз.

Дам олиш кунингиз мароқли ўтсин!

Каналга уланинг:👉t.me/tillaota

Читать полностью…

Тиллаев талқини

БУГУН Туркиядаги ўзбекистонлик талабалар жамияти ва O'YUA Туркия вакиллиги ҳамкорлигида ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан билинаримиз бўлиб ўтади.

Мавзу: "ҲАЙРАТ УЛ-АБРОР" достони ва унинг мухтасар шарҳига хос жиҳатлар

🇹🇷Туркия вақти билан соат ⏰19:00
🇺🇿Ўзбекистон вақти билан соат ⏰21:00

✅ Билинаримиз меҳмони ёш навоийшунос олим Акром Малик

👤 Модератор: Отабек Тиллаев - Истанбул университети докторанти


🎥 "YouTube" каналимизда жонли эфирга узатиладиган билинар ҳаволаси бошланишдан олдин телеграм каналимизда эълон қилинади.

t.me/turkiyadagiyoshlar

Читать полностью…
Подписаться на канал