1-2 so'm ko'proq topaman deb vijdoningni ham sotib qo'yma. Unutma, sotilgan vijdoning sening "STAVKA" narxing bo'ladi!
@tibbiyot_haqida
#imkoning bo’lsa dori reklamasini ko’rma, eshitma, qarama, sani kasal qilayotgan o’sha reklamadir!
@tibbiyot_haqida
Toifa olish maqsadida onlayn xujjat topshirmoqchi bo'lganlar uchun batafsilroq qo'llanma!
yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
https://telegra.ph/Toifa-topshirish-uchun-qollanma-10-03
Imtiyozlar tartibga solinishi emas, tugatilishi kerak
Diplomatiya universitetiga kirish imtihonlarida maksimal ball to‘plaganiga qaramay, imtiyozxo‘rlar byudjet o‘rinlarini egallab bo‘lgani tufayli kontraktda o‘qishi aytilgan talabalarning Prezident granti asosida byudjet hisobida o‘qishi jamoatchilik tarafidan xursandchilik bilan kutib olindi. Men ham iqtidorli qizlar uchun juda xursandman. Lekin shu bilan adolat tiklandi, deyish g‘irt yolg‘onchilik bo‘lardi.
Muammoning ildizi qanday bo‘lsa, shundayligicha turipti. Hatto kvotalarning alohidalashtirilishi yoki ularning ro‘yxatini tanqidiy qayta ko‘rib chiqish ham yechim emas. Imtiyozlar butunlay tugatilishi lozim va bu ishni aytaylik, ramziy ma’noda Prezident maktablaridan boshlash zarur. To‘rt muchasi sog‘, ayniqsa o‘zini iqtidorli deb bilganlar imtiyozdan foydalanishdan uyalishlari kerak. Ta’lim mafkurasi ham shuning ustiga qurilishi zarur.
O'tgan safarshu haqda yozgandim. Temurbeklar maktabimi, zulfiyachimi, melisaning yo o‘rmonchining bolasimi, farqi yo‘q. Barchaga teng imkoniyatlar yaratilishi zarur. Yana takrorlayman:
Marhamat qilib, raqobatga kirishing. Kurashing. Yuting. Haloli bo‘lsin. Yutqazing. Yana kurashga kiring.
© Iqtisodchi Otabek Bakirov
Врачлар ва фармацевтлар ҳамда “Олий ҳамширалик иши” мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимлари томонидан tibtoifa.ssv.uz ахборот тизими орқали малака тоифаси олиш мақсадида ихтисослаштирилган аттестация комиссиясига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Hozirgi kunda kim Alhadaya kapsulalarini ichmoqda?
Nima uchun televediniyalar dori vositalarini reklamasiga buncha katta vaqt ajratishmoqda?
Nima uchun dori vositalarini reklamasiga xattoki qisqa metrajli film ko'rinishida ham roliklar tayyorlamoqda?
Nima uchun?
Nima uchun taniqli jurnalistlar, boshlovchilar va taniqli aktyorlar ham dori reklamasida chiqishmoqda? (Alhadayani ham reklama qilishgan edi bir vaqtlar)
Qisqa qilib aytganda "Soqqani bos"ib qolishmoqchi!
Xech qachon tibbiy taxlillaringizga asoslanmagan va shifokor retseptisiz dori darmonlarni sotib olmang!
(Shifokorlar ham "soqqani bos"ib qolish ilinjida farm kompaniyalar bilan ishlamayotgan bo'lsa)
Ishonaman!
O'z kasbiga insoniylik bilan vijdonan yondashib ishlaydigan hamshiralarimiz va shifokorlarimiz hali ham bor!
@tibbiyot_haqida
💉ДИПРОСПАН БУЮРГАН АЛЛЕРГОЛОГДАН ҚОЧИНГ!
Аллергик касалликларни даволашдаги хато препаратлардан бири, яъни Дипроспан хақида гаплашамиз. Дипроспан қабул қилган кўплаб беморлар кимнидир тавсияси билан, ножўя таъсирларини билмаган ҳолда ўзбошимчалик билан қабул қилган. Ачинарли томони, шу усулда бир-биридан эшитиб Дипроспан қабул қиладиганлар сони кўпайиб бормоқда. Хуллас, хозир беморлар учун фойдаси билан бирга зарари ҳам КАТТА бўлган дипроспаннинг зарарлари ҳақида маълумот беришга ҳаракат қиламан.
ДИПРОСПАН ЎЗИ ҚАНДАЙ ПРЕПАРАТ?
✅ Дипроспан (бетаметазон дипропионат) кучли, кумулятив (организмда узоқ вақт сақланадиган) глюкокортикостероид препарат. У яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, иммуносупрессив, десенсибилизация қилувчи хусусиятларга эга. Таъсири жуда самарали. Дипроспаннинг аллергияга қарши самараси иммунитет фаолиятини пасайтириши орқали амалга ошади. Чунки аллергия, аслида иммунитетнинг нотўғри ишлаши. Илк инъекцияда эффекти сезилади. Камида 3-4 хафта беморларда аллергия белгилари босилади. Лекин байрам узоққа чўзилмайди. Кўплаб беморлар яна қабул қилишга харакат қилади.
ДИПРОСПАННИНГ ХАВФЛИ ОҚИБАТЛАРИ
Дипроспанни бетартиб ишлатиш қуйидаги хавфли, мураккаб ножўя таъсирларни келтириб чиқаради:
⚠️ тўқималарда сув-туз алмашинувининг бузилиши натижасида тана вазнининг патологик ортиши;
⚠️ Суяклардари калций камайиши эвазига суякларнинг тез синувчан бўлиши - остеопороз;
⚠️ сурункали юрак этишмовчилиги;
⚠️ юқори қон босими;
⚠️ стероидли миопатия;
⚠️ шиллиқ қаватлар атрофияси;
⚠️ бош оғриғи;
⚠️ бош ичи босимнинг ошиши;
⚠️ асаб ва эндокрин бузилишлар.
❗️Шуни эсда тутиш керакки, дипроспан нафақат касаллик белгиларига, балки танамиздаги нормал ишлаб турган тизимларга ҳам жуда кучли таъсир кўрсатади. Кортикостероид билан даволаш алоҳида эътибор ва эҳтиёткорликни талаб қилади. Назоратсиз қабул қилиш, гормонни дозаси ва давомийлигига тўлиқ риоя қилмаслик жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин, бу эса ўз навбатида қайтмас (тузатиб бўлмайдиган) патологик жараёнларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.
❌ Аллергик касалликларни даволашдаги халқаро ПРОТОКОЛЛАРДА дипроспан беморларга тавсия этилмаган ва "МУМКИН ЭМАС" дея огоҳлантирилган.
❗️Соғлик сизники. Хулоса ўзингиздан!
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Бош айланишига, одатда нима сабаб бўлади?
Бош айланиши ҳар қандай ёшдаги кишида кузатилиши мумкин, аммо кексаларда тез-тез учрайди — 70 ёшдан ошган одамларнинг 20 фоизигача бўлган қисми бу муаммога дуч келишади. Катта ёшлилар ўртасида аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ азият чекишади.
Агарда алкоголдан заҳарланиш, дори воситаларининг ножўя таъсири, сувсизланиш, қизиб кетиш ёки иссиқ уриши, автомобиль, поезд ёки кемада сайр қилиш, камқонлик, қонда қанд миқдорининг пасайиб кетиши, қон босимининг тушиб кетиши, бирданига кўп жисмоний машқлар бажариш, қулоқ инфекцион касалликлари туфайли бош айланиши қисқа давом этса, одатда, бу инсон учун зарарсиз бўлади.
Қолаверса, бош айланиши жиддий касалликларнинг аломатлари ҳам бўлиши мумкин — аритмия ва инсультдан тортиб, саратонгача бўлган хасталикларнинг аломати ҳисобланади. Шу боис бош айланишининг турларини ажратиш жуда муҳим.
Дейлик, бошнинг тез-тез ва узоқроқ айланиши қулоқнинг жиддийроқ касалликлари(вестибуляр нервнинг вирусли инфекциялари, лабиринтит)да учрайди. Бундай бош айланишига беэътибор бўлмаслик керак. Чунки бу ҳолатда касаллик белгиларсиз бошланиб, инфекциянинг мияга ўтиб кетиш хавфи юқори бўлади.
Бирданига ҳолсизлик, кўриш ёки эшитиш, нутқнинг бузилиши билан кечадиган бош айланиши ҳам бор. Бундай ҳолат инсультни билдиради. Агар беморнинг нутқи ўзгариб, юз симметрияси бузилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Чунки инсульт касаллигида бутунлай тузалиб кетиш тахминан 16 фоизга тенг, қолган 84 фоиз ҳолатда беморнинг ўлими ёки ногиронлик билан тугалланади.
Ўтирган жойдан турилганда қисқа вақтли ортостатик бош айланиши кўп учрайдиган ҳолат. Кўпинча у организмда суюқлик етишмаслиги билан боғлиқ бўлади. Шу сабабли куннинг иссиқ вақтларида кўпроқ суюқлик ичиш керак. Агар сизда сувсизланиш йўқ бўлиб, ортостатик бош айланиши бўлса, сизда юрак ритмининг бузилиши ёки юрак етишмовчилиги бўлиши мумкин.
Бош айланиши билан бирга кучли бош оғриқлари, юришнинг қийинлашиши ва йиқилиш, кўнгил айниши ва қусиш, ҳушдан кетиш, нафас олишнинг қийинлашиши, бўйин мускулларининг тортишиши ва талвасалар кузатилса, албатта, шифокорга мурожаат қилиш керак
Ёқутхон Мажидова,
тиббиёт фанлари доктори, профессор
Manba: Malham
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Vakuum tizimi yordamida venadan qon olish qon olishning eng xavfsiz va samarali usuli hisoblanadi. Vakuum naychalaridan foydalanish, vakutaynerlar deb ataladi, namunalarni yig'ish, tashish va sifatli tahlil qilishning to'g'ri tartibini ta'minlaydi.
😅 Sinab ko'rish imkoniyati bo'lganda darxol imkoniyatdan foydalanib qolardim.
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Вилоятларда реаниматологларнинг маоши кескин пасайиб кетди. Муаммо нимада?
Молия вазирлигининг 2023 йил январдаги кўрсатма хати билан анестезиолог-реаниматологларнинг маоши 20 фоизгача қисқарган. Гап шундаки, уларга ҳақ тўлаш коэффициенти энг юқори ҳақ тўланадиган 4-гуруҳдан 2-гуруҳга ўтказилган. Айрим туманлар реанимация бўлими ходимлари судга даъво аризасини киритган. Қарийб 6 ойдан бери мурожаат қилмаган жойи қолмаган шифокорлар Kun.uz’га тафсилотларни сўзлаб берди.
👉 https://kun.uz/32346668
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
📌 OITS BO'YICHA YANGI BUYRUQ
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG`LIQNI SAQLASH VAZIRINING 19.05.2023 yildagi 111-sonli BUYRUG'I
Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясини олдини олиш
чора-тадбирлари ва тиббий ёрдамни ташкил этишни янада
такомиллаштириш тўғрисида
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
👩⚕ @tibbiyot_haqida kanalida
SanQvam0317-15
2015yil 2 fevral
Respublika davolash profilaktika muassasalarida chiqindilarni yig'ish, saqlash va utilizatsiya qilishning sanitariya qoidalari va me'yorlari
💻 @med_konspekt_bot
👩⚕ @tibbiyot_haqida
Qurbon Hayit bilan hammani tabriklayman!
Allox uyingizga nur
Dardingizga xuzur
Oilangizga baxt
Umringizga vaqt
Ishingizga odam
Qo'lingizga daromad
Yaqinlaringizga quvonch
Bir Birimizga ishonch
Dasturxonimizga barokat ato etsin
Alloxim sizni o'ziga yaqin bandalar qatori da aylasin
Qurbon hayit muborak bo'lsin.
Yaqinlarimizni qanday kechirishimiz mumkin?
videoni ko'rayotganingizda ovozini balandroq qiling, yoningizdagilar ham eshitsin!
Barchangizni Ramazon Xayit bayramii bilan tabriklaymiz!
Oilangizga baxt, ishlaringizga rivoj, topgan daromadingiz barakali bo'lsin,
@tibbiyot_haqida
Devorlarning ham qulog'i borligi bilan ovora bo'lib, Farishtalarning ham qalami borligini unutib qo'ymoqdamiz!
@tibbiyot_haqida
OneID tizimidan ro'yxatdan o'tish.
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Toifa olish uchun onlayn ro'yxatdan o'ta olmayotganlar bo'lsa
T.me/tibbiyot_haqida_admin ga yozsin
Тиббиёт ходимининг узлуксиз иш стажига декрет даври кирадими?
@Yurist_Xizmati 4159-савол:
Ассалому Алайкум. Саволим шундан иборат. Тиббиёт бирлашмасида ишлайман. Мехнатга хак тулаш буйича менга стажим буйича 5-10 % кушимча пул туланиши керак эди. Аммо иктисодчи менга директага чикгандан сунг вактида кайтмагансан деб сени ишлаган йилларинг куйиб кетди деб жавоб кайтараяпти. 4 йил ишлаганман шу орада 2 та фарзандимга декретга чикганман. Шундан сунг узлуксиз 3 йил ишлаб келаяпман. Менга 4 йилинг куйиб кетди дейишаяпти шу тугрими. Ёрдамингиз учун олдиндан рахмат.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга (ВМ 276-сон қарор) 3-иловада тасдиқланган Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг мутахассислиги бўйича узлуксиз иш стажини ҳисоблаб чиқариш тартиби 2-бандига кўра ходим ишламаган, лекин ўзининг иш жойи (лавозими)ни сақлаб қолган ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа олган вақти даврлардан бевосита олдин ва бевосита кейин устама ҳақ олиш ҳуқуқини берадиган ишда ишлаганлик шарти билан узлуксиз иш стажига киритилади.
Бироқ бундан бола 2 (3) ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътилда бўлган даврлари мустасно.
✅ Демак, сиздаги ҳолатда ҳам сизнинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилидаги даврингиз устама учун иш стажингизни ҳисоблашда инобатга олинади.
❗️Лекин бола парваришлаш таътили давридаги таътилингиз узлуксиз иш стажига қўшилмайди.
Manba: Yurist_Xizmati
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Пенсионерлар малака оширишга бориши шартми?
@Yurist_Xizmati 4147-савол:
Ассалому алейкум, мен нафакадаман, лекин профессионал та'лимда булим бошлиги булиб ишлайман. Мени малака оширишга бошка шахарга мажбурлаб жунатишмокда. Мени имкониятим йук. Пенсионерларни малакага жунатиш тугрими?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Малака оширишга боришингиз шарт.
Меҳнат кодексининг 370-моддаси биринчи қисмига кўра ходимларни қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга бўлган заруратни иш берувчи белгилайди, бундан ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш зарурати меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ҳоллар мустасно.
☝️Мана шу қоидага кўра малака оширишни ташкил этиш ва ходимларни унга жалб этиш иш берувчининг ташаббуси билан амалга оширилади.
Мазкур кодекс 371-моддасига асосан касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтиш чоғида ходимлар таълим ташкилотида белгиланган қоидаларга риоя этиши, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш натижаларини иш берувчига тақдим этиши шарт.
❗️Ушбу қоидаларда пенсионер ходимлар учун алоҳида имтиёз қайд этилмаган. Шу туфайли сиз ҳам малака оширишга боришингиз керак.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Каналимизга уланинг
👇👇
👉 @Yurist_Xizmati
📢ChatGPT endi telegram botda!
O’sha mashhur ChatGPT 😎 endi telegramni o’zida foydalanish mumkin. Bot o’zbek tilida unchalik to’g’ri javob yozmasada lekin tarjimondan foydalanishni hechkim cheklamagan.
Bot haqida ma'lumotlarni botning o'zida tanishib chiqishing'iz mumkin.
👉 Botga link: @GPT3_5uzbot
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Янтоқ мавзусини ёпамиз!
✅ Ҳаммамиз билган янтоқнинг илмий номи Alhagi maurorum дейилади. Қуръони Каримда ширин манна манбаи сифатида зикр этилган.
Шу вақтгача ўтказилган тадқиқотларга кўра, Alhagi maurorum таркибида флавоноидлар, ёғ кислоталари, кумаринлар, гликозидлар, стероллар, стероидлар, витаминлар, алкалоидлар, углеводлар, танинлар, тўйинмаган стероллар ва тритерпенлар каби кўплаб иккиламчи метаболитлар мавжуд.
Бу моддалар антибактериал, яллиғланишга қарши, иситмани туширувчи, оғриқ қолдирувчи, антиоксидант, диуретик ва бошқа кўплаб таъсирларни кўрсатиши мумкин.
Афсуски, Pubmed сайтида Alhagi maurorum бўйича анча мақолаларни ўқиб чиқдим. Янтоқнинг юқорида келтирилган касалликлар бўйича фойдалари кўп маротаба эътироф этилган.
❌ Лекин аллергик касалликларга фойдаси бўйича бирорта тадқиқот топилмади.
Хулоса, шифо бўлиши мумкин деб илмий исботланмаган дорини, хар ўтни, хар гиёҳни ўзингизда синаб кўрадиган даражада саводсиз бўлманг. Бошқаларга ҳам тарғиб қилманг. Хархолда соғлиғингизни лотореяда ютиб олмагандирсиз?!
Табиб айтди деб бирбалони бошлаб барибир шифокор олдига югурасиз!
Каналга уланиш:
👉 Доктор Аллерголог (@allergiya)
Issiq havoda hatto qon tomirlar ham bizni sovutishga yordam berishga harakat qiladi!
Aslida, ular bu borada deyarli eng katta rol o'ynaydi. Issiq havoda qon tomirlari qizib ketishining oldini olish uchun kengayadi.
Bu bizning tanamizning sovishiga qanday yordam beradi?
Vazodilatatsiya (vazodilatatsiya) tufayli terlash tezlashadi, bu terida to'plangan ter bezlari orqali amalga oshiriladi. Terning bug'lanishi tanadan issiqlik chiqishini oshirishga yordam beradi.
❗️ Qon tomirlari anevrizmasi bo'lgan bemorlar uchun bu xavfli xolat. ❗️
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Минглаб реаниматологлар маоши камайтирилган. ССВ жим. Супервазирлик ҳам
Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорнинг ижроси доирасида туман ва шаҳарларда реанимация бўлимлари ходимларига ҳақ тўлаш тартиби ўзгартирилган. Лекин бу ўзгартиришлар қарорнинг вазирликларнинг баҳсли ва ўзгача талқини воситасида Ўзбекистоннинг энг қуйи бўғиндаги реанимация бўлимларининг 20 мингга яқин ҳамшира ва шифокорларининг ойлик маошлари 20-22 фоизгача қисқаришига сабаб бўлган.
Тиббиет ходимларига "ғамхўрлик" доирасида маошларнинг қисқариши Супервазирлик ичига кириб кетган Молия вазирлигининг 25.01.2023 йилдаги 05/28-33/26-сонли кўрсатма хати талабларидан келиб чиққан. Хатони бир ой ўтиб ўтмай тушуниб етишган. Лекин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вазиятни ўнглаш учун 21.02.2023 йилдаги чиқарган 36- сонли буйруғи, тегишли вазирликлар билан келишилмагани учун амалий кучга эга бўлмаган. Ҳар икки ҳужжатнинг нусхаси қўлимизда мавжуд.
Ўтган даврда маошлари камайган шифокорлар албатта жим ўтиришмаган. Вазирликдан тортиб, турли олиймақом қабулхоналаргача ёзма ва оғзаки шикоятлар юборилган. Эътироз ва шикоятларга жавобан аввалига Референдум ўтсин, кейин эса Сайлов ўтсин, маошларингизни жойига қўйиб берамиз, фақат шовқин солмай туринглар, деган талқинда жавоб бериб келинган.
Ҳар икки тадбир ҳам ўтди. Лекин реаниматологларнинг ойлиги қисқартирилишига сабаб бўлган хатолик бартараф этилгани йўқ. Айрим туманларда шифокорлар ССВга қарши судга даъво аризаларини ҳам киритишган.
Қизиқ томони бундай хатоликлар юз берган тақдирда бюджет ходимлари маошларининг камайтирилмаслиги белгилаб қўйилган Молия вазирлиги, ССВ, Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги 27.01.2006 йилда биргаликда тасдиқлаган қўлланмаси ҳам мавжуд. Унга кўра, меҳнатга хақ тўлашнинг янги қоидалари агар маошларнинг камайишига олиб келса, эски иш ҳақлари ўзгартирилмай сақланиб қолиниши лозимлиги кўрсатилган. Лекин ўзбек чиновниклари ўзлари ёзган қоидаларга ўзлари амал қилармиди?
Яна бир эътиборли ҳолат мазкур муаммони кўра била туриб, оғзига толқон солволган янги даврнинг мазахўраклари Профсоюзлар билан боғлиқ. Молия вазирлиги талқинда адашипти, ССВ қовун туширипти, иш берувчи қонунларга тупуриб қўйган дейлик. Профсоюз қани? Профсоюз кимга шерик ўзи? Фақат ёпиқ пул бассейни вазифасини бажарадиган ва конверт тарқатадиган бундай профсоюзлар бизга керакми ўзи.
Тўғриси, фақат қора халқ учун мўлжалланган туман ва шаҳарлар реанимация бўлимлари ходимларининг ҳикояларини эшитиб унча ҳайрон бўлмадим. Ахир ўзбек вазирларининг чекка туманлардаги реанимацияга иши тушмайдику. Уларга тиббий ёрдам керак бўлса, кун-у тун аэропортда ҳозир бўлган тиббиёт авиацияси бор, пули солиқ тўловчилар томонидан кафолатланиб тўлаб қўйилган Исроил, Германия ва Кореянинг энг илғор шифохоналари бор, тўғрими?
Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор? Шунақами?
Тиббиёт ходимлари малака оширишга борганда "командировочный" тўланадими?
@Yurist_Xizmati 4138-савол:
Ассалому Алайкум! Соғлиқни сақлаш бюджет ташкилотида врачлар малака оширишга борганда “командировочный” тўланмайдими? Тошкент Наманган га йўлкира ва ётоқхона хизматига пул тўлайдику ким қоплаб беради уларни сарфлаган маблағини? жавобингиз керак эмас топиб оламан иншааллох
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Малака ошириш хизмат сафари ҳисобланмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 424-сон қарорига иловада тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисида”ги низом 2-бандига кўра ташкилот раҳбарининг буйруғига (қарори, фармойишига) асосан ходимнинг ўзининг доимий иш жойидан бошқа жойга хизмат топшириғини бажариш учун маълум бир муддатга юборилиши хизмат сафари ҳисобланади.
☝️Эътибор берган бўлсангиз, хизмат сафари бу иш берувчининг топшириғи билан ходимнинг бошқа ҳудудда муайян топшириқни бажариши ҳисобланади.
❌ Малака ошириш эса хизмат сафари ҳисобланмайди. Шунга кўра сиз айтаётган “камандрошни” тўланмайди.
💁♂ Бироқ сиз малака оширишда бўлган вақтингизда сизга ўртача иш ҳақингиз тўлаб берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 апрелдаги "Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги 174-сон Қарорининг 7-бандига мувофиқ:
👉 асосий ишидан ажралган ҳолда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш курсларига юборилган тингловчиларнинг бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолинади;
👉 асосий ишидан ажралган ҳолда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш курсига юборилган бошқа шаҳарлик тингловчиларга ўқиш жойига бир марта келиш ва кетиш, шунингдек, юборувчи томон ҳисобига яшаш харажатлари қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.
✅ Шунга кўра, сизнинг ўртача ойлик иш ҳақингиз бутун малака ошириш даврида тўланади.
Manba: Yurist_Xizmati
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
TIBBIY CHIQINDILAR VA ULARNI YO'Q QILISH HAQIDA TUSHUNCHA
💻 @med_konspekt_bot
👩⚕ @tibbiyot_haqida
https://telegra.ph/TIBBIY-CHIQINDILAR-VA-ULARNI-YOQ-QILISH-TOGRISIDA-TUSHUNCHA-09-17
#Диққат
❗️Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази томонидан UZPHARMINFO махсус мобил илова ишлаб чиқилди — ССВ
Президент қарорига мувофиқ яратилган дастур орқали дори воситаларининг референт нархларини кўриш ва кузатиб бориш имкони тақдим этилади.
Дастурни қуйидаги ҳаволага кириб юклаб олшингиз мумкин:
📱 IOS платформаси учун
📱 Android платформаси учун
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Очлик - мўъжиза яратади
🔸1 кунлик очликка асосланган илмий иши учун япон олими Ёшинори Оҳсуми Нобел мукофотини олган У очлик вақтида ҳужайралар ўзида тўплайдиган қолдиқ моддаларни парчалашини исботлаган
🔸Қисқа вақт давом этадиган очлик организм захирасини фаоллаштиради ва қариш жараёнида терида йиғиладиган пигментлар эскирган ҳужайралар парчаланишни бошлайди Парчаланган қисмларнинг оқсил заррачаларидан янги ҳужайралар пайдо бўлади
🔸Очлик даврида организмда яллиғланишни фаоллаштирадиган медиаторлар камаяди Юздаги ҳуснбузар псориаз аллергия каби касалликлар кескин қисқаради
🔸Онкологик ҳужайралар одам организмида доим мавжуд Улар кун давомида пайдо бўлади ва йўқолади. Бундай ҳужайраларнинг парчаланиши очлик давомида жадаллашади
🔸Очлик даврида нерв тўқималарининг ўсиш фактори ажралади Нерв ҳужайралари тармоқланишни бошлайди Яъни нерв тўқималари ўсади Нерв ҳужайрасининг бошқа ҳужайралар билан алоқалари кўпаяди.
Yana ham ko'proq ma'lumot
@tibbiyot_haqida kanalida