tibbiyot_haqida | Неотсортированное

Telegram-канал tibbiyot_haqida - Tibbiyot haqida

9518

Kanalni yuritishdan maqsad - o'rta maxsus tibbiyot xodimlariga kerakli ma'lumotlar bilan tanishtirish va axolini tibbiy madaniyatini oshirish. Bizning Bot manzil: 👉 @med_konspekt_bot Admin bilan aloqa: 👉 @tibbiyot_haqida_admin

Подписаться на канал

Tibbiyot haqida

Пешонадан ўпиш ва эпифиз бези

Расулуллоҳ
саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг фарзандларимизни тез-тез ўпиб эркалашимиз ҳақидаги тавсиялари эсингиздами?!
Замонавий тиббиёт ҳам буни тасдиқлади.

Суннат амалларнинг аслида инсоният учун қанчалик фойдали эканлигини таъкидлаш ортиқча. Бизнинг фитратимизда мавжуд бўлган, вақт ўтиши билан одатий ҳолдек қабул қилинаётган кўплаб мусулмонларга хос амаллар аслида ҳаётимизда қанчалар аҳамиятга эгалигини биламизми?!

Она ва бола сурати

Она боласининг пешонасидан ўпяпти. Пешонадан ўпилганда ўпаётган одамда ҳам, пешонасига ўпич қўндирилган одамда ҳам ажиб бир туйғу пайдо бўлади. Бунинг сабаби пешонадаги «Учинчи кўз» ҳисобланган эпифиз (pineal) безининг мавжудлигидир.

Юздан ўпишдан фарқли ҳолда пешонадан ўпганда инсоннинг руҳиятига яқинлашасиз. Агар фарзандингиз инжиқлик қилаверса, уни тинчлантиришнинг энг яхши йўли пешонасидан ўпиш.

Уйқуга ётаётганида ҳам пешонасидан ўпиб қўйсангиз бола хотиржам ва тиниқиб ухлайди. Шунингдек, боланинг басирати очилиб, ақлий малакаси мустаҳкамланади.

Зеҳни ўткир, хотираси кучли бўлади. Гормонал ўзгаришлар ҳам меъёрда кечади, ўзига нисбатан ишончи ортади.

Қўрқувлари камаяди, гапингизга қулоқ солади. Салоҳиятли бўлиб вояга етади. Чунки пешонанинг ўрта қисми зеҳнга таъсир қилиш нуқтаси ҳисобланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам болаларнинг пешоналаридан ўпардилар, ҳозирги замон мутахассислари ҳам буни тавсия қилишмоқда.

Ҳар бир ишида ҳикмат бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга сўнгсиз дуруду салавотлар бўлсин!

Турк тилидан Дилбар Ражабова таржимаси

манба

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Ҳимоясиз қолаётган "тез ёрдам"чилар

Кеча Яккасарой туманида чақирув бўйича борган "тез ёрдам" ходимлари - шифокор ва фельдшер фуқаро томонидан калтакланган ва ҳақорат қилинган.

Ҳозирда "тез тиббий" ёрдам ходимлари оғир тан жароҳати билан касалхонада ётишибди.

❗️Тиббиёт ходимларига нисбатан зўравонлик учун алоҳида жавобгарлик белгилаш бўйича қонун лойиҳаси бир гуруҳ депутатларимизни қаршилиги сабаб қайтариб юборилганди.

Ҳамкасб депутатларимиз шу ўринда катта хато қилишган, деб ўйлайман. Ва тиббиётчиларга нисбатан зўравонлик давом этишига сабабчилардан бири айнан биз депутатлармиз.

Чунки, Ички ишлар, прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига қилинган зўравонлик, ҳалақит ва босим каби ҳолатлар учун алоҳида жавобгарлик белгилаб берган депутатлар тиббиёт ходимларига келганда "ўтириб" қўйганмиз.

☝️Шуни унутмаслик каракки, тиббиёт соҳасида алоҳида жавобгарлик бўлиши жамият учун профилактик характерга эга, зўравонларни тийиб туради.

Агар кеча калтакланган тиббиёт ходими ўрнида ўша қонунни қайтаришда қатнашган депутатимизни синглиси, онаси ё қизи бўлганда қандай бўларди?

Шу боис, яна бир бор тиббиёт ходимларига қилинаётган зўравонлик, босим, қаршилик каби ҳолатлар учун алоҳида жавобгарлик белгилашни кўриб чиқиб, ҳал қилиш керак, деб ҳисоблайман.

👉 @deputat_kusherbayev

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

BOLA VA HOJATXONA MASALASI

Bolaning tagini almashtrish va tozalash bir qancha ona uchun savollarga to'la jarayondir. Ba'zi onalar kichkina bolaning tagini almashtirganda uning yonida opasi yoki akasi bo'lishining xavotirli tomoni bor yo'qligini bilishni istaydi. Bunday holda katta farzand qarshi jins vakili va balog'at arafasidagi yoshda bo'lsa, u yerda turmagani ma'qul. O'g'il bolaning tagini almashtirganda to'rt yoshli opasi ham bo'lsa, ukasini ko'rganida hayron bo'ladi.

Ukasining tanasi o'zinikidan nega boshqacha ekanini bilishni, unga teginishni istaydi. Bolani bunday vaziyatga solish, uni oldini olib bo'lmaydigan savollar bilan mashg'ul qilishdan ko'ra ukasining tagini u yo'qligida almashtirgan ma'qul.

Ba'zi onalar qizchasining tagligini otaning yonida almashtirishni istamaydi. Xolbuki, bunday xavotirga o'rin yo'q. O'g'il bola uchun onasi kim bo'lsa, qiz bola uchun otasi ham shunday kishidir. Biroq zarurat bo'lmasa, bolaning tagini faqat ona almashtirgani yaxshi. Agar ona bo'lmasa, har xil kishilarning emas, ma'lum bir kishining almashtirishi to'g'ri bo'ladi.

"Mahramiyat tarbiyasi" kitobidan

@tibbiyot_haqida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Apgar shkalasi

A – (appearance) - teri va shilliq pardalar rangini tavsiflaydi;
P (puls) – yurakning ishini baholash, ya'ni zarba;
G –(Grimace) - chaqaloqni stimulyatsiya qilish uchun javob sifatida;
A – (Activity) - bolaning faoliyati, uning mushak ohangini baholash;
R (Respiration) – nafas olish, shuningdek, refleksli qo'zg'aluvchanlik.

Vaziyatni baholash

7-10 ball - yaxshi.

3-7 ball — ba'zi reanimatsiya jarayonlari talab qilinishi mumkin.

0-3 ball - shoshilinch reanimatsiya jarayonlari talab qilinadi.

Apgarning baholashlari bolaning aqliy qobiliyatini baholash bilan hech qanday aloqasi yo'q.

👩‍⚕ @tibbiyot_haqida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG`LIQNI SAQLASH VAZIRINING 06.09.2021 yildagi 219-sonli BUYRUG'I

Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясини олдини олиш
чора-тадбирлари ва тиббий ёрдамни ташкил этишни янада
такомиллаштириш тўғрисида


❗️ 336 buyruq bekor qilindi ❗️

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
👩‍⚕ @tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Xar 1 soatda takrorlab turing, aslo ziyon qilmaydi!

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
👩‍⚕ @tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

#sanpin
#tugruqbulimi


Акушерлик стационарларида (бўлимларда) шифохона ичи инфекциялари профилактикаси

Акушерлик бўлими

3.3.1. Акушерлик бўлими она ва боланинг асосан биргаликда бўлиши тамойили бўйича ташкил этилади.
3.3.2. Она ва боланинг биргаликда бўлиши учун битта ёки иккита ўринга мўлжалланган палаталар ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир. Палатани тўлдириш бир сутка давомида олиб борилади.
3.3.4. Оналарда алоҳида гигиеник прокладкалар ва бир марталик ички кийимлар, ҳамда чақалоқларда бир марталик тагликлар ишлатилишига рухсат этилади. Улар ифлосланишига кўра алмаштирилиши керак. Ишлатилган бир марталик прокладка ва тагликлар амалдаги норматив ҳужжатга асосан санитария хонасида кейинчалик утилизация қилиниши учун алоҳида идишга тўпланиши керак.
3.3.5. Туққан аёл ва янги туғилган чақалоқ юқумли касалликка гумон қилинганда уларни даволаш ҳақида масалани ҳал этиш учун алоҳида палатага (изоляторга) ўтказилади.
3.3.6. Кўп маротаба ишлатишга мўлжалланган барча тиббий буюмлар, шу жумладан, янги туғилган чақалоқни парваришлаш учун қўлланиладиган асбоб-анжомлар (шпателлар ва бошқалар) дезинфекция ва сўнгра стерилизация қилинади. Муолажалар ўтказилганда алоҳида ўрамлардаги стерил дока шариклардан фойдаланилади. Очилган ва ишлатилмаган тўплам такроран стерилизация қилиниши керак. Стерил материални олиш учун стерил пинцетлар (корцанглар) ишлатилади, улар ҳар 7 соатда ҳар бир янги туғилган чақалоқдан кейин алмаштирилади.
3.3.7. Чақалоқлар учун фақат майда қадоқдаги ёки бир марта қўлланиладиган дори шакллари ишлатилади.
3.3.8. Вакциналарни сақлаш ва вирусли гепатит В, БЦЖ ва полиемиелитга қарши эмлаш амалдаги норматив ҳужжатга мувофиқ она иштирокида эмлаш хонасида сертификатга эга тиббиёт ҳамшираси томонидан амалга оширилади.
3.3.9. Сутли аралашмалар, ичимлик эритмалари янги туғилган чақалоқ учун фақат зарурат бўлганда шифокор кўрсатмасига кўра тайинланади. Бир неча нафар чақалоқни битта бутилкадан овқатлантириш тақиқланади. Ичиш учун сув ва эритмалар қайнатилган ҳолда бўлиши керак.
3.3.10.Қуруқ сутли аралашмалар, ўрами очилганидан сўнг очилган санаси ва вақти кўрсатилган ёрлиққа эга бўлиши керак. Аралашмаларни эритиш ҳар бир овқатлантириш олдидан бир маротаба овқатлантиришга мўлжалланган миқдорда тоза идиш ишлатилган ҳолда амалга оширилади. Аралашмаларни туққан аёл ўзининг палатасида янги туғилган чақалоқни овқатлантириш учун етарли бўлган ҳароратгача совитиш учун овқатлантиришдан бироз олдин қайнатилган сувни ишлатган ҳолда, қатъий тарзда тайёрлаш йўриқномасига биноан тайёрлаши мумкин. Врач неонатолог ҳисоблаб берган миқдорда сутли аралашмани тайёрлаши мумкин.

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

#sanpin
#tugruqbulimi

_Акушерлик стационарларида (бўлимларда) шифохона ичи инфекциялари профилактикаси_

Профилактик, эпидемияга қарши ва дезинфекция тартибларни ташкил эт
иш

2.1. Туғруқ мажмуаларида (бўлимларида) шифохона ичи инфекциялари пайдо бўлиши ва тарқалиши олдини олиш мақсадида ушбу санитария қоидалари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлари асосида профилактик, санитария ва эпидемияга қарши тадбирлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ олиб борилиши керак.
2.2. Туғруқ мажмуаси (бўлими) ҳар йили камида бир марта профилактик ювиш ва дезинфекция ишлари, шу жумладан, зарур ҳолатларда жорий таъмирлаш учун (камида 14 календарь кунига) ёпилиши керак.
2.3. Туғруқ жараёнидаги аёл аҳволини эътиборга олган ҳолда (эри, яқин қариндоши) ҳамкорликдаги туғруқ тавсия этилади. Туғруқ пайтида қатнашувчи қариндошлар мазкур бобнинг 8-бўлимига қатъий риоя этган ҳолда (уйдан келтирилган ёки бўлимда кийилган) тоза кийим ва пойабзалда бўлиши керак.
2.4. Туғруқ мажмуаси (бўлими) барча бўлимларида ҳар куни ювиш воситалар қўлланилган ҳолда кундалик тозалов ишлари олиб борилади. Туғруқ мажмуаси (бўлими) турли таркибий бўлимларининг хоналарини тозалов ишлари турлари, уларнинг ўтказилиш сони ушбу санитария қоидаларининг 3-иловасида келтирилган.
2.5. Беморлар билан ҳар қандай алоқа ва уларда ўтказиладиган муолажалар бажарилишидан олдин ва кейин қўлларга гигиеник ишлов берилади.
2.6. Туғруқни қабул қилувчи ва туғруқдан кейинги даврда беморга қараш ишларини амалга оширувчи тиббиёт ходими қуйидагиларга риоя этиши керак:
• шахсий ҳимоя тадбирларига риоя этиш (биологик суюқликлар билан алоқада бўлиш хавфи бўлганда барча муолажаларни резина қўлқоплардан фойдаланган ҳолда бажариш), туғруқни қабул қилиш, операция хоналарида қўлларга ишлов бериш қоидаларига риоя этиш;
• ҳимоя кўзойнаклари ёки экранлардан фойдаланиш;
• санчиладиган, кесадиган асбоб-анжомлар, игналар билан ишлашда эҳтиёткорлик чораларига риоя этиш;
• ифлосланган чойшаб ва матоларга тегишни минимал даражага етказиш, уларни маркировкаланган қоплар ёки контейнерларга жойлаштириш, нам чойшаб ва матоларни нам ўтказмайдиган қоплар ёки контейнерларда ташиш;
• авария ҳолатларда (қон ва бошқа суюқликлар билан контаминацияланган асбоб-анжомлар кесиши ва санчилиши, шунингдек, қон ва бошқа биологик суюқликларнинг оғиз-ҳалқум, бурун ва кўз шиллиқ қаватига тушишида) амалдаги норматив ҳужжатга мувофиқ шошилинч профилактика ўтказиш.
2.7. Акушерлик стационаридан чиқиб кетиш муддати она ва боланинг саломатлик ҳолатига қараб белгиланади. Эпидемиологик нуқтаи назардан туғруқдан 3-4-кун сўнг, шу жумладан, чақалоқ киндигининг тушишидан аввал чиқиб кетиши мақсадга мувофиқ.
2.8. Туққан аёл чиқиб кетгандан сўнг палатада якуний дезинфекция типидаги ишлар олиб борилади, ўрин-тўшаклар зарур ҳолатларда камерали дезинфекция ёрдамида зарарсизлантирилади ёки нам ўтказмайдиган жилдлари бўлганда дезинфекция воситалари билан ишлов берилади.

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

#sanpin

Акушерлик стационарларида (бўлимларда) шифохона ичи инфекциялари профилактикаси

1. Акушерлик стационарларида (бўлимларда) шифохона ичи инфекциялари профилактикаси бўйича тадбирларни ташкил этиш

1.1. Ушбу бобда акушерлик йўналишидаги стационарларда (бўлимларда) шифохона ичи инфекциялари пайдо бўлиши ва тарқалиши олдини олишга қаратилган ташкилий, даволаш-профилактик, санитария-гигиена, эпидемияга
қарши ва дезинфекция чора-тадбирлар мажмуига қўйиладиган асосий талаблар
белгиланади.
1.2. Туғруққа ёрдам муассасида шифохона ичи инфекциялари олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича санитария ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуасини бажаришни ташкил этиш ва назоратига ДПМ раҳбари, туғруқ мажмуаси (бўлими) бош врачи (мудири) жавобгардир.
1.3. Шифохона ичи инфекциялари бўйича тадбирларни ташкил этишни госпитал врач-эпидемиологи амалга оширади. Врач-эпидемиолог мавжуд бўлмаган ҳолатда бу иш бош врачнинг даволаш бўйича муовини зиммасига юклатилади.
1.4. Туғруқ мажмуаси (бўлими) бош врачи санитария ва эпидемияга қарши чора-тадбирларга риоя этилиши бўйича тиббиёт ходимларига йўриқнома ҳамда кейинчалик синовлар ўтказилишини ташкил этади.
1.5. Туғруқ мажмуасига (бўлимига) ишга қабул қилишда тиббиёт ходимлари амалдаги норматив ҳужжатга мувофиқ тиббий кўрикдан ўтади ҳамда профилактик ва санитария-эпидемияга қарши тадбирларга риоя қилиш бўйича йўриқнома олади, кейин эса синовдан ўтади.
1.6. Ходимларни патоген стафилококк ташувчанликка текшириш эпидемиологик кўрсатмалар бўйича олиб борилади. Тиббиёт ходимлари йилига бир марта вирусли гепатитнинг В ва С маркерларига текширилади. Бошқа ташҳис текширувлари тиббиёт ходимларида аниқланган патологияга қараб ўтказилади. Текшириш натижалари шахсий тиббий дафтарига қайд этилади.
1.7. Туғруқ мажмуасининг (бўлимининг) иситмалаган, ўткир яллиғланиш ва йиринглаш жараёнлари бор ёки сурункали йирингли-яллиғланиш касалликлари зўрайган тиббиёт ходимлари ишга қўйилмайди. Ушбу банднинг бажарилиши учун жавобгарлик бўлим мудирлари зиммасига юклатилади.
1.8. Даврий тиббий кўрик маълумотлари, даволаш натижалари, профилактик эмлашлар ҳақидаги маълумотлар ишонч билдирилган врачда сақланадиган диспансер тиббий картасига киритилади, ҳамда ШИИ профилактикаси бўйича тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилиши учун жавобгар шахсга маълумот учун етказилади.
1.9. Тиббиёт ходимларнинг қўл гигиенаси ушбу санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ олиб борилади.

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

#sanpin

Поликлиника жарроҳлик хоналарининг санитария-гигиеник, эпидемияга қарши ва дезинфекция тартиблари

10.1. Жарроҳлик хонаси мудири хонада санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши тартибга риоя этилиши учун жавобгардир.
10.2. Жарроҳлик хоналари тиббиёт ходимлари ишга киришидан олдин амалдаги норматив ҳужжатга мувофиқ тиббий кўрикдан ўтади.
10.3. Яллиғланиш ёки йирингли касалликлари, дармонсизлик, иситма, ЎИК ва бошқа ўткир касалликлар асоратларига чалинган тиббиёт ходимлари
ишга кўйилмайди.
10.4. Бурун-ҳалқум, тери, кариоз тишлар касалликларини ўз вақтида аниқлаш учун жарроҳлик хонасида ишловчи барча ходимлар диспансер
ҳисобида туриши керак.
10.5. Поликлиника бош врачи ўринбосари йилда 1 марта жарроҳлик ихтисосидаги хоналар ходимларини вирусли гепатитнинг В ва С маркерларига текширувдан ўтказилишини ташкил этади.
10.6. Жарроҳлик кабинетида 2 та боғлов хонаси бўлиши керак:
• Асептик (тоза);
• Септик (йирингли).
10.7. Ҳар бир бемор учун алоҳида боғлаш/операцион тўпламлари
ишлатилади.
10.8. Ходимлар махсус кийимда ишлайди, операция (боғлаш) олдидан халатини алмаштириши, ҳамда махсус фартук ва стерил қўлқоплар тақиши керак.
10.9. Операция (боғлаш) олдидан жарроҳ ва тиббиёт ҳамшираси
қўлларини совун, стерил чўткалар (ёки стерил салфеткалар) билан 1 дақиқа
давомида ювиши, сўнгра уларга антисептик воситалар билан ишлов бериши ва стерил қўлқоплар тақиши керак. Ходимлар тирноқлари олинган бўлиши керак. Қўлларида тақинчоқлари бўлмаслиги керак.
10.10. Ҳар бир бемордан сўнг қўлларни ювиш ва қайтадан ишлов бериш зарур, операция столи дезинфекцияловчи воситалар билан икки маротаба
артилади.
10.11. Юзаларга ишлов берилганидан сўнг латта ювилади, қуритилади ва қуруқ ҳолда сақланади.
10.12. Тиббий асбоб-анжомлар ишлатилганидан сўнг дарҳол таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситасининг 0,5% эритмасида (тегишли концентрациядаги бошқа дезинфектантда) 10 дақиқага дезинфекция қилинади, сув билан ювилади ва стерилизация олди тозалаш ва стерилизация қилиш учун МСБга топширилади, боғлов материалларини дезинфекция қилишдан кейин амалдаги норматив ҳужжатга мувофиқ йўқ қилинади.
10.13. Жарроҳлик хонасига бошқа хоналар, поликлиника бўлинмалари ходимларининг кириб-чиқиши, жарроҳлик хоналари ходимларининг бошқа
хоналар, поликлиника бўлинмалари, поликлиника атрофи ҳудуди, шу жумладан, бошқа санитария-ҳовли қурилмалари ва кўчада махсус кийимда юришлари тақиқланади. Хоналардан чиқиш зарур бўлганда ходимлар махсус кийимни ечиши шарт.
10.14.Жарроҳлик хонаси беморларининг устки кийими учун поликлиникада гардеробхона, хонада эса – махсус ажратилган кийим илгич бўлиши кўзда тутилади.
10.15.Жарроҳлик хонасининг барча асбоб-анжомлар, ускуналар, махсус кийим ва бошқа буюмлари маркировкаланган бўлиши ва қатъий тарзда мақсадга мувофиқ ишлатилиши керак.
10.16.Жарроҳлик хонасида кунига 3 марта, шу жумладан 1 марта дезинфекцияловчи воситалар қўлланилган ҳолда кундалик тозалаш ишлари олиб борилади.
10.17. Мукаммал (генерал) тозалаш мазкур санитария қоидаларининг 3-иловасига мувофиқ ҳафтасига бир марта ўтказилади.
10.18. Ҳудудий ДСЭНМ лабораторияси томонидан ҳар чоракда 1 марта ташқи муҳит объектларини бактериал ифлосланишга ва жарроҳлик асбоб￾анжомлари ва боғлов материалларини стерилликка бактериологик текшириш амалга оширилади.

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Катта хамшираларнинг асосий вазифалари нимадан иборат

Тиббиёт муассасаси катта хамшираси лавозимига шифохонада етарли иш тажрибасига эга булган тиббий ҳамшира тайинланади. Бўлим катта ҳамшираси бўлим мудири тавсиясига кўра, шифохона бош шифокори томонидан тайинланади ва ишдан бўшатилади. У бўлим мудири ва касалхона бош ҳамширасига бўйсунади. Ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари бевосита катта ҳамширага бўйсунади.

Қуйидагилар бўлим катта ҳам-
ширасининг асосий вазифалари
ҳисобланади:

✅ бўлим тиббий ҳамширалари ва беморларга хизмат қилувчи бошқа ходимлар меҳнатини тўғри ташкил этиш;
✅ ўрта ва кичик тиббий ходимлар ҳамда санитарлар фаолиятини такомиллаштириш;
✅ булим ишида беморларга хизмат курсатишнинг замонавий шакл ва услублари, ўрта ва кичик тиббий ходимлар хамда санитарлар мехнатини механизациялашни жорий этиш.

Тиббиёт муассасасида катта хамшира куйидагиларни ташкил килади
✅ ўрта ва кичик тиббий ходимлар меҳнатини оқилона ташкил этиб, беморларга хизмат кўрсатишнинг икки томонлама тизимини жорий этиш;
✅ урта ва кичик тиббий ходимларнинг постлар бўйича тўғри тақсимланишини таъминлаш, уларнинг иш жадвалини тузиш;
✅ ишга чиқмаган тиббий ҳамширалар ва санитарлар ўрнини ўз вақтида тўлдириш;
✅ бўлим тиббий асбоблари,
дори-дармонлар, материаллар, беморларни парвариш қилиш воситаларининг мунтазам ижроси, уларнинг тақсимоти ва фойдаланилиши устидан назорат, бўлимда санитария-эпидемиология режимига риоя қилиш;
✅ хисоб-китоби юритиладиган,
кучли таъсир этувчи ва захарли дори-дармон ва препаратлар сакланиши ҳамда ҳисобининг тўғрилиги;
✅ дори-дармонларнинг беморларга етиб боришини назорат килиш;
✅ бўлим мудири топшириғига
биноан, оғир беморлар ёнида якка постлар ташкил этиш;
✅ бўлим ходимлари, беморлар,
келувчилар томонидан белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя қилиниши;
✅ беморга келтирилган нарсаларни назорат қилиш.

Шунингдек, катта ҳамшира:
✅ беморлар овқатланиши учун
порцион варақаларни тайёрлаб, овқат сифати ва унинг тарқатилишини кузатиш;
✅ беморлар келиши ва кетишининг ҳисобини юритади, бўлимда беморларнинг ҳаракатининг кундалигини тузади ва булимдаги буш уринлар хакида кабул булимига ахборот беради;
✅ қабул бўлими ходими ёрдамида беморга жавоб бериладиган кун ва соат ҳақида қариндошларини олдинроқ хабардор қилади, кийим-бош ва
ҳужжатларини тайёрлайди, зарур
ҳолларда беморни кузатувчи шахс ва транспорт билан таъминлайди;
✅ ўрта ва кичик тиббий ходимларнинг беморлар парвариши ва хизмат кўрсатиш бўйича ишини бўлимда кундузи ва тунги вақтда мунтазам
айланиш орқали таъминлайди;
✅ бўлим мудири раҳбарлигида бўлимдаги ўрта ва кичик тиббий ходимларнинг малакасини ошириш, ҳамширалар
конференциялари, амалий машғулотлар ўтказиш режаларини ишлаб чиқади
ҳамда бажарилишини назорат қилади;
✅ техника хавфсизлиги ва тиббий асбоб-анжомлар, аппаратлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши
устидан назорат ўрнатади;
✅ бўлим ички тартиб-қоидаларига амал қилиш юзасидан назоратни таъминлайди.

Катта ҳамшира қуйидаги
ҳуқуқларга эга:

✅ ўрта ва кичик тиббиёт ходимларини яхши ишлагани учун рағбатлантириш ва касб мажбурияти ҳамда меҳнат интизомини бузганлиги учун маъмурий чоралар кўриш бўйича таклифлар киритиш;
✅ касбий билимини ошириш ва
даволаш-профилактика муссасаси бошка булимлари катта тиббий хамшираларининг иш тажрибасини урганиш.

Manba: Hamshira jurnali 4-son

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

#sanpin

Анаэроб инфекцияли беморлар учун палаталарда санитария гигиена тартиби

9.1. Газли қорасоннинг ҳар қандай шаклидаги беморлар инфекция манбаи ҳисобланади: эмфизематозли, шишли-токсик, аралаш ва газли-йирингли.
9.2. Газли қорасон қўзғатувчилари патоген клостридиялар оиласига,
яъни анаэроб спора ташувчи бациллаларга киради. Одатда, микроблар уюшмаси патоген клостридиялар ёки патоген ва яримпатоген клостридиялар
аралашмаси, шунингдек клостридиялар ва аэроб бактериялар: стафилококк,
ичак таёқчаси, протейаралашмасидан таркиб топган бўлиши мумкин.
9.3. Инфекцияларнинг асосий юқиш йўли — контакт/алоқа. Инфекция газ қорасонининг тупроқ, ифлос тўшак, кийим-кечак, шикастланган тери қопламлари ёки шиллиқ пардаларга тушганида, етарлича стерилланмаган асбоб-анжомлар, шприцлар, игналар, тикиш ва боғлов материаллари ишлатилганда, шунингдек, тиббиёт ходимларининг ишлов берилмаган қўллари орқали юқиши мумкин.
9.4. Газли қорасонга чалинган беморларни даволаш учун алоҳида палата ажратилади.
9.5. Анаэроб инфекцияли беморлар даволанадиган барча хоналар девор ёки шифтга ўрнатиладиган бактерицид лампалар билан жиҳозланади.
9.6. Зарур ҳолатларда бемор қабулхонада тўлиқ ёки қисман санитария тозаланишдан ўтади: душ қабул қилади, тирноқларини олади ва ҳ.к.
9.7. Бемор келиб тушиши олдидан ва чиқиб кетганидан кейин кроват, кроват олди тумбочкаси, тувак таглиги (агар шундайи бўлса) 0,5 %ли ювувчи восита билан 7% водород пероксиди эритмасига ҳўлланган латта билан яхшилаб артиб чиқилади. Спорали бактерия шакллари учун белгиланган тартибда камерали дезинфекция билан ишлов берилгандан сўнгкроватга чойшаб-тўшак тўплами тўшалади.
9.8. Идишлар ишлатилганидан сўнг овқат қолдиқларидан тозаланиб соданинг2%ли эритмасида ивитилади ва 20 дақиқа давомида қайнатилади,
сўнгра оқар сувда ювилади ва ёпиқ шкафда сақланади.
9.9. Палаталарни тозалаш 0,5% ювиш воситаси билан 7% водород пероксиди эритмаси қўлланилган ҳолда намли усул билан кунига камида 2 марта амалга оширилади.
9.10. Тозалашвоситалари (челак, тоғора, латта ҳ.к.) маркировкаланади ва
белгиланган мақсадда ишлатилади. Латта ишлатилгандан сўнг 20 дақиқа
давомида 2 кгс/см2 (132°С) да автоклавда стерилланади.
9.11. Жарроҳ ва муолажа ҳамшираси боғлов хонасига кириш олдидан ниқоб, халат ва бахилла кияди. Операция ёки боғлаш вақтида клеёнкали фартук кийилади, ҳар бир операция ёки боғлашдан кейин фартукни 0,5% ювиш воситаси билан 7%водород пероксиди эритмасида ҳўлланган латта билан артилади.
9.12. Операцион ва боғлов материалларини зарарсизлантирмасдан
ташлаб юбориш қатъиян тақиқланади.
9.13.Операцион-боғлов хоналарини тозалаш ишлари 0,5% ювиш воситаси билан 7% водород пероксиди эритмасини қўллаб нам усул билан кунига камида 2 марта амалга оширилади. Кундалик тозалаш ишлари пайтида алоҳида ҳимоя воситалари ишлатилиши зарур.
9.14. Гипербарик оксигенациялаш сеанси ўтказиш пайтида беморга кичик матрас туридаги алоҳида кичик тўшак ва бош тирагич ажратилади. Ушбу талабга риоя қилиш имконияти мавжуд бўлмаганда тўшакни клеёнка ёки плёнка билан қопланади. Сеанс ўтказилгандан сўнг жилди алмаштирилади, тўшак дезинфекцияловчи эритма билан ҳўлланган латта билан яхшилаб артилади.
9.15. Ҳар бир оксигенация сеансидан кейин барокамералар ички юзасини дезинфекция қилиш 0,5% ювиш воситаси билан 7% водород пероксиди эритмасида ҳўлланган латта билан яхшилаб артиб чиқилади. Сўнгра стерил сочиқча ёки чойшаб билан қуригунча артиб чиқилади.
9.16. Барозални тозалаш 0,5% ювиш воситаси билан водород
пероксидининг 7% эритмаси қўлланилган ҳолда нам усул билан кунига камида 2 марта амалга оширилади. Бунда дезинфекцияловчи эритмада ҳўлланган латта ёрдамида барча буюмлар ва аппаратура артиб чиқилади ва қуригунча артилади. Гипербарик оксигенация сеанслари ўртасидаги танаффусларда
бактерицид нурлантирувчи лампа ёқилади.
9.17. Операция ёки боғлаш олиб борилгандан кейин барча тиббий асбоб анжомлар 60 дақиқага 0,5% ювиш воситаси билан 7% водород пероксиди эритмасига солиб қўйилади ёки қайнаган вақтдан бошлаб 20 дақиқа давомида қайнатилади.

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

​​#sanpin

Жарроҳлар қўлларини тозалаш тартиби

7.1. Оператив амалиётлар, туғруқлар, магистрал томирларга катетер ўрнатилишида қатнашувчи барча шахслар қўллари тозаланади. Тозалаш
қуйидаги икки босқичда олиб борилади:
I. босқич- икки дақиқа давомида қўлларни совунлаб, сув билан ювиш, сўнгра стерил сочиқ (салфетка) билан қуритиш;
II. этап - Ўзбекистон ҳудудидаги ДПМларда қўлланиладиган антисептик воситалари билан йўриқномага мувофиқ қўл панжалари, билаклари ва
тирсаккача ишлов бериш.
7.2. Стерил қўлқоплар қўллар терисида антисептик тўлиқ қуриши билан дарров тақилади.
7.3. Қўлларни ювиш учун салфеткалар автоклавда стерилланади, тирноқлар бир марта ишлатиладиган махсус чўп билан тозаланади.
7.4. Тозалаш учун зарур антисептик миқдори, неча марта ишлов берилиши ва унинг давомийлиги мазкур воситалар қўлланилиши бўйича методик кўрсатмалар/йўриқномаларда баён этилган тавсияларга кўра
белгиланади.
7.5. Қўлларни жарроҳлик учун тозалашда препаратлар, шу жумладан «С-4» рецепти/аралашмаси ишлатилади.
7.6. «С-4» рецепти/аралашмасиводород пероксиди ва чумоли кислотасининг зарур миқдорини шиша идишда аралаштириш орқали тайёрланади, тайёр бўлган суюқликни 1-1,5 соатга совуқ сувга солинади ва вақти-вақти билан чайқатиб турилади.
Эритма фақатгина операция куни тайёрланади ва шу куни ишлатилади.
7.7.Эритма зич ёпиладиган қопқоқли шиша идишда салқин жойда бир суткадан ортиқ бўлмаган муддатда сақланади.
7.8.Жарроҳлар қўлларига ишлов бериш учунбиглюконат хлоргексидин препаратининг 0,5% спиртли эритмаси ҳам қўлланилади (препарат 70% спиртда 1:40 нисбатда эритилади). Қўлларни хлоргексидин билан тозалаш пахтали тампон билан 5 дақиқа давомида олиб борилади. Антисептик восита тампонлар билан билаклардан тирсакларгача қисмнинг ҳамма юзасига суртилади ва биринчи ўнг қўл, сўнгра чап қўл тирсакларгача камида 2 дақиқа давомида яхшилаб ишқаланади. Такроран ишлов беришда янги стерил тампон ишлатилади.
7.9.Қўлларга ишлов бериш учун 1% дегмин эритмаси ёки 0,1%
йодоперон-йодофор эритмаси, шунингдек, йўриқномага мувофиқ бошқа препаратлар ҳам ишлатилади, ишлов бериш 4 дақиқа давомида тоғорада олиб борилади.

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Siz Hamshiraning turli tiplarga bo'linishi haqida bilasizmi?

1. Qotib qolgan hamshiralar - uning asosiy xususiyatlari o'z vazifasini quruq bajarishidir. Ular bemor parvarishi uchun kerak bo'lgan hamma narsani bajaradi. Lekin, bunday parvarishlar o'zi ko'zga tashlanmaydi. Chunki hamshira befarq ishlaydi. Bemorga qayg'urmaydi.

2. Yodlab olgan ro'lni ijro etuvchi hamshira - ular ish jarayonida qandaydir bir ro'lni o'ynashga intiladilar. Muruvvatli kishi ro'lini o'ynaydilar. Ularning xulq-atvori sun'iy, ko'zbo'yamachilik uchundir.

3. Asabiy hamshira - bunday hamshira doimo qovog'i soliq, norozi qiyofada yuradi. Ular turli topshiriqlarni bajarishdan bosh tortib, turli sabablarni ro'kach qiladilar. Ko'pincha bemorlarga zararli ta'sir qiladilar.

4. Erkaklarga o'xshagan irodasi kuchli bo'lgan hamshiralar - ular qattiq, keskin, ozgina tartibsizlikga ham murosasiz bo'ladilar. Bemorlarga bisbatan qo'pollik va xatto do'q po'pisa ham qiladilar. Qulay sharoitda bunday hamshiralar yaxshi tashkilotchilar bo'lishlari mumkin.

5. Jonkuyar hamshira - bunday hamshiralar o'z ishlarini fidoiylik va bemorlarga mehribonlik bilan bajaradilar. Hamma narsani uddalay oladilar va hamma narsaga ulguradilar.

6. Mutaxassis xamshira - ular o'zlarining aloxida xususiyatlari, qiziqishlariga ko'ra maxsus vazifalar tayinlaydilar.

Xo'sh, siz qaysi tipga kirar ekansiz? 🙈

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Qon ivishi haqida qisqacha

Butun qonda trombotsitlarni shakllanishini tashxislash uchun o'tkaziladigan test. Umuman olganda, qon ivish jarayoni tananing o'zini, shu jumladan qon yo'qotishidan qanchalik himoya qila olishini ko'rsatadi.

Koagulyatsiya to'g'ridan-to'g'ri endokrin, shuningdek, asab tizimining ishlashiga bog'liq.

Ko'rsatkichlar
Sinov gemostazning qo'pol buzilishini aniqlash uchun ishlatiladi va profilaktik tekshiruvlarda, shuningdek operatsiyadan oldingi bosqichda keng qo'llaniladi.

Tayyorgarlik
Maxsus tayyorgarlik talab qilinmaydi. Qon namunasini olish oxirgi ovqatdan keyin 6-8 soatdan kechiktirmasdan tavsiya etiladi. Tadqiqot arafasida spirtli ichimliklar va chekish, jismoniy va hissiy stressni istisno qilish kerak.

Agar bemor dori-darmonlarni qabul qilsa, siz shifokoringiz bilan dori-darmonlarni qabul qilish paytida tadqiqot o'tkazishning maqsadga muvofiqligi yoki tadqiqotdan oldin uni bekor qilish imkoniyati to'g'risida maslahatlashingiz kerak, bekor qilish muddati preparatni qabul qilishdan olib tashlash davri bilan belgilanadi. qon.

Natijalarni talqin qilish
Suxa
rev bo'yicha koagulyatsiya vaqti: min / sek.

Ko'rsatkichlar normasi: 

erkaklar ko'rsatkichlari:
0
-90 yosh
Boshlanishi 30 sek - 2 min, 
Tugashi 3,0–5,0 min;

ayollar ko'rsatkichlari:
0
-90 yosh
Boshlanadi 30 sek - 2 min, 
Tugashi 3,0–5,0 min;

homiladorlikning 1-40 xaftasi: Boshlanishi 30 sek - 2 min, 
Tugashi 3,0–5,0 min.

Qon ivish vaqtining oshishi
qo
n ketish tendentsiyasini ko'rsatadi va quyidagi hollarda kuzatiladi:

- plazma koagulyatsion omillarning sezilarli darajada etishmasligi yoki ularning tug'ma funktsional zaifligi;

- jigar kasalliklari va funksiyalarining buzilishi

- geparin, bilvosita antikoagulyantlar bilan davolash;

- DIC (gipokoagulyar faza). 

Qon ivish vaqtining kamayishi tromboz xavfi ortishidan dalolat beradi va quyidagi hollarda kuzatiladi:

- DI
Cning giperkoagulyatsion bosqichi;

- tromboz va trombofiliya (faol tromboz xavfi yuqori bo'lgan holatlar);

- tabletkali kontratseptivlarni, kortikosteroidlarni o'z ichiga olgan gormonal preparatlarni va boshqalarni uzoq muddatli qo'llash.

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Ўзбекистонликлар учтадан кўп фарзанд кўриш режаларига яна қайтганлар

Туғилишдаги асосий ўсиш учинчи ва ундан кейинги фарзандлар улушига тўғри келади. 2016 йилда 204,9 минг нафар учинчи фарзанд дунёга келган бўлса, 2021 йилда уларнинг сони 325,2 минг нафарга етган. Ушбу гўдакларнинг туғилишидаги ўсиш ҳам 25-39 ёш оралиғидаги аёлларнинг ҳиссасига тўғри келади.

Оилаларнинг катта қисми (оналарнинг 82,9%, турмуш ўртоқларининг 81,0%) 3-4 нафар фарзанди бўлишини ҳоҳлайди.

Сўров натижаларига кўра, туғилиш даражасининг юқорилигига асосий сабаблар:
аҳоли даромадларининг ошиши;
аҳоли орасида кўп фарзандлилик тенденциясига ижобий қарашларнинг шаклланиши;
тиббий маданиятнинг етарли даражада эмаслиги.

Эконметрик таҳлил натижаларига кўра, қуйидаги омиллар туғилиш даражасининиг ошишига олиб келади:
аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал даромадлар;
аёллар орасидаги ишсизлик;
кам таъминланганлар улушининг ошиши.

Мактабгача таълим билан қамраб олиш ва аёлларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси эса туғилиш даражасининг пасайишига олиб келувчи омиллар экани аниқланган.

Прогнозларга кўра, туғилиш суръати 2030 йилгача бир маромда (ўртача 900-950 минг) давом этади ва аҳоли сони 41 милллион нафардан ошади.

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Shok (frans. sos — zarba) — odam hayotiga xavf tug'diruvchi holat; haddan tashqari kuchli ta'sirotlar natijasida nerv, endokrin, qon aylanishi, nafas sistemalari faoliyatining hamda moddalar almashinuvining buzilishi bilan ifodalanadi. Ko'pincha shikastlanish, kuyish, operatsiya oqibatida, mos kelmaydigan qon quyilganda, miokard infarktida, yurak faoliyati buzilganda va boshqalar tufayli ro'y beradi. Shok boshlanishida bemor bezovtalanadi, rangi oqaradi, qarashlari bejo, fikrlari chalkash, ba'zan o'zining og'ir ahvolini his etmaydi, gohida bezovtalanish kuchayib, o'rnidan sapchib turib ketadi (uni tutib qolish qiyin bo'ladi). Keyinchalik es-hushi joyida bo'lsa ham, umumiy ahvoli yomonlashib, atrofmuhitga butunlay befarq bo'lib qoladi. Og'riqni salpal sezadi yoki mutlaqo sezmaydi, rangi oqarib, gavda temperaturasi pasayadi, terisi muzdek bo'lib, yopishqoqter bilan qoplanadi, nafasi tezlashadi, tashna bo'ladi, ba'zan qayt qiladi.

SHOK - O'tkir yurak qon tomir yetishmovchiligining bir ko'rinishi bo'lib, kuchli ekzogen va endogen ta'sirlarga nisbatan organizmning ximoya va javob reaksiyasi xisoblanadi.

Shokning zamonaviy tasnifi

1.GIPOVALEMIK SHOK

- Gemoragik shok
- Travmatik shok
- Kuyish shoki
- O'tkir degidratsion shok

2.QAYTA TAQSIMLANUVCHI SHOK
- Anafilaktik shok
- Infeksion toksik shok
- Neyrogen shok

3.KARDIOGEN SHOK
- Chin kardiogen shok
- Reflektor kardiogen shok
- Aritmik kardiogen shok
- Areaktiv kardiogen shok

4.Obstruktiv shok
- O'pka arteriyasi trombo emboliyas
- Zo'riqish pnevmotoraksi

Shok xolatining umumiy klinikasi
- Shokning sindromal diagnozi bemorlarda o'tkir yurak qon tomir yetishmovchiligining quyidagi belgilari bo'lganda qo'yiladi.
- Teri rangining oqish-sianotik yoki marmar tusga kirishi va sovuq ter yoqishqoq ter bilan qoplanganligi
- Tirnoq yostiqchasida kapilyar qon oqimining sekinlashuvi yoki to'xtashi
- Xushning xiralashuvi
- Dispnoe, oligouriya, arterial va puls bosimining pasayishi

Shok fazalari

Eriktil faza
 - bu fazada bemor agressiv, o'lim vaximasi bosgan, dodlagan, es-hushi noaniq, og'riqdan baqiradi.
Torpid faza - shokning bu fazasida bemor bexush holatda bo'ladi

SHOK INDEKSI
Shok indeksi bu pulsning sistolik bosimga bo'lgan nisbatiga aytiladi. Ya'ni bemorning pulsi soni uning arterial qon bosimining sistolik ko'rsatkichiga bo'linadi.
Puls - 60
Qon bosimi 120/70
120:60=2 shunday. Shok indeksi bemordagi shokning og'irlik darajasiga aniqlik kiritadi

👩‍⚕ @tibbiyot_haqida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Bemorning es-hushini aniqlash

Bemorning es hushi saqlangan yoki xiralashgan bo'lishi mumkin

1. Stupor (stupor) - mazkur xolatda bemor atrofdagilar befarq, savollarga noaniq, kechroq va qiyinchiliklar bilan javob beradi.

2. Sopor holati ( sopor ) - bunday holatda bemor uyqu xolatida bo'ladi. Uni uyqudan uyg'otib suhbatlashish mumkin, keyinchalik bemor yana o'z holatiga qaytadi.

3. Koma holati ( coma ) - bunda bemorning barcha reflekslari yo'qoladi. Ahvoli og'irlashadi. Qattiq uyqu holatida ketadi. Koma quyidagi kasalliklar (qandli diabet, buyrak kasalliklari, miya qon aylanishlarining izdan chiqishi, o'tkir infektsion kasalliklar, jigar kasalliklari, miyaga qon quyilishi, miya shikastlanishi, narkotik moddalar ta'siri, alkogolizm, morfin, veronal va boshqa narsalar bilan zaxarlanishi, malyariya, meningit, tutqanoq va hakozo)da tez rivojlanadi.
Komatoz holatni juda ham og'ir kasallik oqibati sifatida ko'rish mumkin.

Yuqorida keltirilgan kasalliklarda bemorning haddan tashqari vajoxatliligi, es-hushning noaniqligi sababli atrofdagilarga zarar keltirish holatlari kuzatilishi mumkin

👩‍⚕ @tibbiyot_haqida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Komadagi Glazgo shkalasi (GCS, Glasgow Coma Scale, Glasgow Coma Scale, GCS) - 4 yoshdan katta bolalar va kattalar ongini va komasini buzilganlik darajasini baholash shkalasi. Tarozi 1974 yilda neyroxirurgiya professorlari Grem Tizdeyl va Glazgo universiteti Nevrologik fanlar instituti professori B.Jennett tomonidan nashr etilgan

O'lchov ko'zni ochish reaktsiyasini, shuningdek nutq va motor reaktsiyalarini baholaydigan uchta sinovdan iborat. Har bir test uchun ma'lum miqdordagi ballar beriladi. Ko'zlarni ochish testida 1 dan 4 gacha, nutq reaktsiyalari testida 1 dan 5 gacha va motor reaktsiyalari testida 1 dan 6 ballgacha. Shunday qilib, ballarning minimal soni 3 (chuqur koma), maksimal 15 (aniq ong).

Hisoblash quyidagi mezonlar bo'yicha amalga oshiriladi:
( kattalarda 👤 )

Ko'zni ochish
👁
▪︎ Tasodifan - 4 ball
▪︎ Ovozga javob - 3 ball
▪︎ Og'riqqa reaktsiya - 2 ball
▪︎ Yo'q - 1 ball

Nutq reaktsiyasi 🗣
▪︎ Bemorga yo'naltirilgan, berilgan savolga tez va to'g'ri javob beradi - 5 ball
▪︎ Bemorda buzilgan va notinch nutq - 4 ball
▪︎ Og'zaki okroshka, ma'no ichidagi javob savolga mos kelmaydi - 3 ball
▪︎ Berilgan savolga javoban tovushlarni inartikulyatsiya qiling - 2 ball
▪︎ Nutqning yetishmasligi - 1 ball

Motor reaktsiyasi 🧠
▪︎ Jamoa harakatlarini bajarish - 6 ball
▪︎ Og'riqni qo'zg'atishga javoban maqsadli harakat (repulsiya) - 5 ball
▪︎ Og'riqni qo'zg'atishga javoban ekstremitaning ekstraktsiyasi - 4 ball
▪︎ Og'riqni qo'zg'atishga javoban patologik fleksiyon - 3 ball
▪︎ Og'riqni qo'zg'atishga javoban patologik kengayish - 2 ball
▪︎ Harakatlarning etishmasligi - 1 ball
Har bir punt uchun ballar (ko'z ochilishi, og'zaki javob, vosita reaktsiyasi) umumlashtiriladi.


4 yoshgacha bo'lgan bolalar uchun o'zgartirilgan shkaladan quyidagi mezonlar qo'llaniladi:
( bolachalarda 👶 )

Ko'zni ochish
👁
▪︎ Tasodifan - 4 ball
▪︎ Ovozga javob - 3 ball
▪︎ Og'riqqa reaktsiya - 2 ball
▪︎ Yo'q - 1 ball

Nutq reaktsiyasi 🗣
▪︎ Bola tabassum qiladi, ovozga e'tibor qaratadi, ob'ektlarni kuzatadi, interaktiv - 5 ball
▪︎ Yig'laganda, bolani ishontirish mumkin, interaktivlik past - 4 ball
▪︎ Yig'layotganda tinchlanadi, lekin uzoq vaqt emas, nola - 3 ball
▪︎ Yig'laganda tinchlanmaydi, bezovtalanmaydi - 2 ball
▪︎ Yig'lamaydi va interaktivsiz - 1 ball

Motor reaktsiyasi 🧠
▪︎ Jamoa harakatlarini bajarish - 6 ball
▪︎ Og'riqni qo'zg'atishga javoban maqsadli harakat (repulsiya) - 5 ball
▪︎ Og'riqni qo'zg'atishga javoban ekstremitaning ekstraktsiyasi - 4 ball
▪︎ Og'riqni qo'zg'atishga javoban patologik fleksiyon - 3 ball
▪︎ Og'riqni qo'zg'atishga javoban patologik kengayish - 2 ball
▪︎ Harakatlarning etishmasligi - 1 ball

Tashxis
15 ball - aniq ong.
14 - 13 ball - o'rtacha ajoyib.
12 - 11 ball - chuqur ajoyib.
10 - 8 ball - qattiqlik.
7 - 6 ball - o'rtacha koma.
5 - 4 ball - chuqur koma.
3 ball - terminal koma, miya o'limi.

Qo'shimcha ma'lumotlar 📌
Glazgodagi koma shkalasi va o'lim o'rtasidagi bog'liqlik juda yuqori.
▪︎ 3 dan 8 gacha bo'lgan ballar soni o'limning 60% ga to'g'ri keladi;
▪︎ 9 dan 12 gacha - 2%;
▪︎ 15 ball - taxminan 0% (D.R. Shtulman, N.N. Yaxno, 1995)

"Bola" rejimiga o'tish bolaning yoshi 4 yilgacha bo'lgan davrda amalga oshirilishi kerak. ❗️

👩‍⚕ @tibbiyot_haqida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Savolni qara!?

Essiz, vaqtingizni bunaqa mazmunsiz savollarga sarflamang. Foydasi tegadigan, ish davomida as qotadigan, mazmunli savollarni beringlar.

Essiz, anchagina obunachisi bor kanallar shunaqa savollar berib tursa?

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Terminal xolatlar haqida va ularda kechiktirib bo'lmaydigan tibbiy yordam haqida batafsil ma'lumot

📂 Fayl turi:
.pdf
💾 Fayl hajmi: 523.4 kilobayt

👩‍⚕ @tibbiyot_haqida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

#sanpin
#tugruqbulimi

Туғруқ мажмуалари (бўлимлари) таркибий қисмларидаги қоидалар

3.1. Қабул-кўрик бўлими

3.1.1. Қабул бўлимида акушер гинеколог ёки гинеколог анамнез йиғади, объектив текширувлар ўтказади, келиб тушган аёлнинг умумий аҳволини баҳолайди, тана ҳароратини ўлчайди, тери қопламлари, оғиз бўшлиғини кўздан кечиради, пульсини санайди, иккала қўллардаги артериал босимни ўлчайди.
3.1.2. Объектив текшириш барча маълумотларини шифокор тегишли бўлимга ўтказилганидан кейин туғиш тарихига ёзади. Аёлнинг қабул бўлимида бўлиш вақтини минимал даражага етказиш керак.
3.1.3. Акушер-гинеколог ёки гинеколог аёлнинг алмашинув варақаси билан танишиб чиқади, ушбу ҳомиладорликка қадар ва ҳомиладорлик пайтида бошдан
кечирган юқумли-яллиғланиш касалликларини аниқлайди. Эпидемиологик анамнез варақасини тўлдиради. Зарур бўлганда айрим таҳлил натижаларини санаси билан бирга туғруқ тарихининг титул варақасининг тегишли саҳифаларига (ОИВга ИФА, RW, гонорея ва бошқалар) кўчириб ўтказади.
3.1.4. Алмашинув варақаси бўлмаганда ёки ҳомиладорнинг алмашинув варақасида HBsAg, RW, ОИВга текширувлар маълумотлари мавжуд бўлмаган тақдирда ҳомиладор аёлни бу ҳақда хабардор этиш, ҳамда ушбу инфекцияларга лаборатория текширувлари ўтказилишини таъминлаш зарур.
3.1.5. Ҳомиладорнинг алмашинув варақасида таҳлиллар натижалари, улар ўтказилган сана ва таҳлил рақамлари қайд этилган бўлиши керак. Бу маълумотлар тўлалигича туғруқ тарихига кўчирилади (агар улар текширув муддатлари бўйича мос бўлса).
3.1.6. Ҳомиладорда HBsAgга текширув ҳомиладорлик рўйхатга олинганда ва ҳомиладорликнинг 32-ҳафтасида ўтказилади. ОИВ инфекциясига текширув ҳомиладор аёл кузатувда бўлган бирламчи (поликлиника, ҚВП) бўғинда текширув ўтказилмаган бўлса, тезкор усул билан ёки ИФА текширув усулида ўтказилади.
3.1.7. Текширувдан ўтказишга йўлланма ОИВ инфекциясига тестдан ўтишига розилиги, тестгача маслаҳат беришни расмийлаштириш билан бирга олиб борилади.
3.1.8. Ҳомиладорда ОИВга экспресс-тест ижобий натижа қайд этилганда тестолди маслаҳатни ўтказган врач акушер-гинеколог тестдан кейинги маслаҳатни ҳам ўтказади. Аёлнинг қони намунаси ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига қонни келгусида ОИВни ИФА усулида текшириш учун жўнатилади.
3.1.9. Ҳомиладорлар ва туғувчи аёллар хоҳишига кўра ёки зарур бўлганда санитария тозалов ишларидан ўтказилади.
3.1.10.Туғруқ мажмуасига (бўлимига) ётқизилганда шахсий тоза кийим, пойабзал, тўшак тўплами ва сочиқдан фойдаланишга рухсат этилади.

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Gudokga qo'ygani yaxshi musiqa ekan! 😍

@tibbiyot_haqida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

#sanpin

Жарроҳлик ихтисосидаги муассасаларда шифохона ичи инфекцияларини (ШИИ) ҳисобга олиш ва қайд этиш

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida



https://telegra.ph/ZHarro%D2%B3lik-ihtisosidagi-muassasalarda-shifohona-ichi-infekciyalarini-SHII-%D2%B3isobga-olish-va-%D2%9Bajd-ehtish-10-06

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Шимолий қутб доираси тепасида, Канада, Аляска ва Россия чегаралари орасида суратга олинган. Сўзнинг ҳар бир маъносида чинакам ажойиб манзарани суратга олиш учун бир неча сония керак бўлди. Бу ҳодисани йилига бир марта 35 сония давомида кўриш мумкин; Ой ўзининг бутун улуғворлиги билан шунчалик кўринадики, у ер билан тўқнашмоқчи бўлганга ўхшайди ва шундан сўнг дарҳол қуёшнинг атиги 5 сония давомида тўлиқ тутилиши содир бўлади, бу вақт ичида тўсатдан қоронғи бўлади ва кейин ёруғлик қайтади. Бу ҳодиса фақат периҳелион нуқтасида (Ой Ерга энг яқин бўлган нуқтада) содир бўлади ва кейин биз сайёрамиз қандай улкан тезликда ҳаракат қилаётганини кўришимиз мумкин.

@tibbiyot_haqida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Бош хамшира нималар учун масъул

Тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси лавозимига ўрта тиббий маълумот ва тоифага эга бўлган, тажрибали, яхши тайёргарлик кўрган ходим бирлашма бошлиғи буйруғи билан тайинланади. Бош ҳамшира тиббиёт бирлашмаси раҳбари ва унинг даволаш бўйича ўринбосарига бўйсунади.

Бош ҳамширанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
✅ соҳа бўлимлари ва бошқа бўйсунувчи даволаш-профилактика муассасаларининг катта ҳамширалари фаолиятини такомиллаштириш;
✅ кичик ва ўрта тиббиёт ходимларининг беморларга хизмат қилиш маданияти, тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини ошириш;
✅ кичик ва ўрта тиббий ходимлар фаолиятига янги технологиялар, тиббий ёрдамнинг унумли шакл ва услубларини жорий этиш;
✅ моддий ва кадрлар захирасидан унумли, самарали фойдаланиш.

Тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси ўз вазифаларига мос равишда қуйидагиларни ташкил этади:
✅ кичик ва ўрта тиббий ходимлар меҳнатини оқилона ташкил этиш бўйича тадбирларни техникалардан кенг фойдаланиш йўли билан ўтказиш, беморларга хизмат кўрсатишнинг икки томонлама тизимини жорий қилиш;
✅ ўрта ва кичик тиббий ходимлар томонидан касалхона ички тартиб-қоидаларининг бажарилиши;
✅ ўрта ва кичик тиббий ходимлар томонидан беморларни қабул қилиш ва чиқариш қоидаларининг бажарилиши бўйича ишини аниқ ташкил этиш;
✅ дори-дармонлар ва материаллар (бинт, дока, пахта ва ҳ. к.)ни чиқариш, ҳисоби тўғрилиги, тақсимоти, харажат қилиш ва сақлашни ўз вақтида амалга ошириш;
✅ ўрта ва кичик ходимлар малакасини конференциялар, долзарб тиббий масалалар бўйича шифокорлар маърузалари, касб танловларини ўтказиш, тиббий адабиётларни ўқитиш йўли билан ошириш юзасидан тадбирларни ишлаб чиқиш ва ўтказиш, уларнинг ўз вазифаларини бажаришга виждонан ва беморларга инсонпарварлик муносабатида ёндашиши бўйича иш тажрибаларини ўрганиш ва тажриба алмашиш;
✅ бўлим мудирлари билан кичик ва ўрта тиббий ходимлар томонидан меҳнат қоидаларининг бузилиши ҳолларини ўрганиб, жазо чоралари тўғрисида таклифлар киритади, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ишини беморларга хизмат кўрсатиш маданиятига риоя қилиш ва даволаш муҳофаза режимининг бажарилишига йўналтиради.

Бош ҳамшира қуйидагиларни назорат қилади:
✅ ўрта ва кичик тиббиёт ходимларининг иш жадвалларини тузиш ва унинг бажарилиши;
✅ ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари томонидан шифокор муолажаларининг ўз вақтида ва аниқ бажарилиши;
✅ бўлимнинг гигиеник ҳолати, беморлар уст-боши, кўрпа-тўшаклар тозалиги, хоналарнинг ўз вақтида сифатли
дезинфекция қилиниши;
✅ ҳамширалар кенгаши ва касалхона мураббийлари иш режасининг, вилоят туманларида ташкилий-услубий режаларнинг вақтида бажарилиши;
✅ тиббий хизмат бўйича бўлим режаси асосида ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ўқишларининг ўз вақтида
ўтказилиши.

Бош ҳамшира тиббиёт бирлашмаси ҳамширалар кенгашининг раиси ҳисобланади.

Manba: Hamshira jurnali 4-son

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

#sanpin

Операцион юзани тозалаш

8.1.Жарроҳлик аралашуви, тери қопламлари ва шиллиқ қатламлар бутлиги бузилиши (турли бўшлиқлар пункциялари, биопсиялар) билан боғлиқ
бошқа манипуляциялардан олдин операцион юзанитозалашда таркибида спирт сақловчи бўёқли тери антисептиклари афзал ҳисобланади.
8.2. Операцион юза ёнидаги ёки атрофидаги сочлар операция олиб боришга халақит бермаса, операция олдидан сочларни олиб ташлаш керак эмас. Агар уларни олиб ташлаш зарур бўлса, буни бевосита операциядан аввал депиляторлар (кремлар, геллар) ёки тери қопламларини шикастламайдиган бошқа усулларни қўллаган ҳолда бажариш керак. Фавқулотда ҳолатларда сочларни кесиш ва қириб ташлашга рухсат этилади.
8.3. Операцион юза терисига антисептик билан ишлов бериш олдидан яққол ифлосланишларни бартараф қилиш учун бу жойни яхшилаб ювиш ва тозалаш керак.
8.4. Операцион юзага тери антисептигига: 96 градусли этил спирти, йодонат, йодопирон, биглюконат хлоргексидин эритмаси ёки ушбу мақсадлар учун ишлатиладиган бошқа препаратлар билан ҳўлланган алоҳида стерил дока салфеткалар билан ишлов бериш ҳар бир воситанинг ўз қўлланиши усули кўрсатмалари/йўриқномаларига кўра тавсия этилган зарарсизлантириш вақти давомида артиш орқали олиб борилади.
8.5. Операциядан аввал шикастланмаган терига ишлов беришда тери антисептигини марказдан атрофга томон концентрацияланган айланалар билан суртиш, йирингли яра бўлган ҳолатда эса – атрофдан марказга қараб стерил тампонлар билан суртиш керак.
8.6. Тайёрланган юза зарур бўлганда кесишни давом эттириш ёки дренажлар ўрнатиш учун янги кесишларни амалга ошириш учун етарлича катта бўлиши зарур.
8.7. Йодонат ишчи эритмалари дастлабки эритмага 5 марта кўп миқдорда қайнатилган ёки стерил сув (1:5 нисбатда) қўшиш орқали ex tempore усули билан тайёрланади.
8.8. Операцион юза терисини изоляция қилиш учун стерил чойшаблар, сочиқлар, салфеткалар қўлланилади. Шунингдек, тери унинг устидан кесиладиган микробларга қарши қопламали махсус кесиладиган жарроҳлик плеёнкаси ишлатилиши мумкин.

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

#sanpin


Ларингоскопларни тозалаш ва дезинфекция қилиш

6.1. Ларингоскопия – бу овоз пайчалари ва ҳиқилдоқни текшириш усули.
6.2. Ларингоскопларни тозалаш кўпинча газли ва плазмали стерилизация орқали ўтказилади. Мазкур усул термик тозалаш мос келмайдиган асбобларга қўлланилади. Уларга ойна юзали ёки аккумуляторлижарроҳлик асбоблар киради.
6.3. Мазкур стерилизация усули ўрнини юқори даражадаги дезинфекция боса олади.
6.4. Кимёвий дезинфекцияишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилган тозалаш вақти ва концентрацияси кўрсатилган йўриқномага мувофиқўтказилади.
6.5. Ҳар бир марта ишлатилганидан сўнг ларингоскоплар тозаланади (ювиш ва зарарсизлантириш).
6.6. Ювиш жараёни бир қатор кетма-кетликдаги босқичлардан иборат:
- қон, йиринг ва шилимшиқ жисмлар қуйилиши ва қуриб қолиши олдини олиш учун тиғни оқар сув остида ювилади. Бунда электрон контактларга сув тегмаслигига диққат билан эътибор бериш керак. Тиғни бетадин эритмаси, хлор сақловчи дезинфектантлар ёки водород пероксидида тозалаш мумкин эмас.
- тиғ дезинфекция учун маркировкаланган идишда ивитилади, сўнгра шу эритмада бир марталик дока салфетка билан ювилади.
- тиғ оқар сув остида 2 дақиқа мобайнида ювилади.
- тиғ дистилланган сув билан чайилади ва йўриқномага асосан қўлланилаётган стерилянт эритмасига солинади. Сўнгра тиғни дистилланган сув билан чайилади.
- сўнгра тиғ стерил пинцет билан стерил чойшабга олинади, стерил салфетка билан қуритилади ва стерил матога ўралади.
- ларингоскоп дастаги дезинфекцияловчи эритмали стерил салфетка билан артилади, сўнгра 70% спирт билан артилади ва стерил матога ўралади.
- ларингоскоп ичига стерил чойшаб солинган стерилизацион қутида сақланади.

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

#sanpin

Наркоз-нафас олдириш аппаратини (ННА) тозалаш ва дезинфекция килиш

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida


https://telegra.ph/Narkoz-nafas-oldirish-apparatini-NNA-tozalash-va-dezinfekciya-09-30

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

#sanpin

Реанимация ва интенсив терапия бўлимларида шифохона ичи инфекциялари профилактикаси

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida

https://telegra.ph/Reanimaciya-va-intensiv-terapiya-b%D1%9Elimlarida-shifohona-ichi-infekciyalari-09-29

Читать полностью…
Подписаться на канал