- O'tgan yili Hamshiralik yo'nalishi bo'yicha kasb-hunar ko'llejini tamomladim. Bu yil onam bosh shifokor bo'lgan poliklinikaga ishga kirmoqchi edim. Ayting-chi, yaqin qarindoshlar bir muassasada ishlashi mumkinmi?
- O'zbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 79-moddasiga ko'ra, o'zaro yaqin qarindosh yoki quda-anda bo'lgan shaxslar (ota-onalar, aka-ukalar, opa-singillar, o'g'il-qizlar, er-xotinlarning ota-onalari, aka-ukalari, opa-singillari va bolalari), basharti ulardan biri ikkinchisiga bevosita bo'ysunib yoki uning nazorati ostida xizmat qilsa, bir davlat korxonasida xizmat qilish taqiqlanadi.
Ya'ni o'zaro qarindoshlar, masalan ota-ona va farzandning bir davlat tashkilotda biri ikkinchisiga bevosita bo'ysunib yoki uning nazorati ostida xizmat qiladigan lavozimlarda ishlashi mumkin emas.
Vazirlar Mahkamasining 1997 yil 11-martdagi 133-sonli qarori bilan istisno etilishi mumkin bo'lgan aloxida hodimlar ro'yxati keltirib o'tilgan. Ammo unga hamshiralar kiritilmagan.
Hamshiralar lavozim yo'riqnomalarida o'z ish faoliyatida tashkiliy uslubiy masalalar bo'yicha nazorat qiluvchi shifokorning bevosita nazorati ostida faoliyat yuritadi. Hamshiralik ishi masalalari bo'yicha bosh yoki katta hamshira yoxud feldsherga, umumiy masalalar bo'yicha esa muassasa raxbariga bo'ysunadi.
Shundan hulosa qilsak, siz onangiz bosh shifokor oilaviy poliklinikaga hamshira bo'lib ishga kirishingiz mumkin.
Manba: Hamshira jurnali
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Mana shu guruhni kuzatib borayotgan edim. Mana shu guruhni ochgan adminlar sizlarga savolda,
1. Gruppani nima uchun ochgansizlar?
2. Nimaga boyagina hushdan ketish savoliga xali aniq javob berilmasidan hamma yozishmalarni udalit qilib tashladinglar.
3. Gruppadan faqatgina test yechish bo'lsa umuman yozishmalarni ochmanglar.
O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirining 2013 yil 16-oktyabrdagi 351-sonli buyrug'i
Hodimlarni tibbiy ko'rikdan xodimlarni o'tkazish tartibi to'g'risidagi nizomga o'zgartirishlar kiritish xaqida
p.s: tibbiy ko'rikdan o'tayotgdanda qaysi mutaxassislardan o'tishingiz kerakligini bilib oling
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Negadir bugun shu qo'shiqni eshitgim keldi.
Yoshlikni bir eslagingiz kelsa, siz ham shu qo'shiqni bir bor tinglab ko'ring.
Kimga necha yil bo'ldi maktabni bitirganiga?
👩⚕ @tibbiyot_haqida
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022 yil 17-maydagi 136-sonli farmoni
Tibbiyot muassasalari xodimlarini moddiy qo'llab-quvvatlash hamda rag'batlaтtirishni kuchaytirish chora tadbirlari to'g'risida
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
"ИНСОН АЪЗОЛАРИ ВА ТЎҚИМАЛАРИНИНГ ТРАНСПЛАНТАЦИЯСИ ТЎҒРИСИДА"
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ
2022 ЙИЛ 11 МАЙДАГИ ЎРҚ-768-СОНЛИ ҚАРОРИ.
@tibbiyot_haqida
"БИРЛАМЧИ ТИББИЙ САНИТАРИЯ ЁРДАМИНИ АҲОЛИГА ЯҚИНЛАШТИРИШ ВА ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2022 ЙИЛ 25 АПРЕЛДАГИ ПҚ-215-СОНЛИ ҚАРОРИ.
yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Хорижий тажрибада тез ёрдам фельдшери бир вақтнинг ўзида ҳайдовчи ҳисобланади.
Шу боис, янги ўқув йилидан тиббиёт техникумлари ва коллежларида фельдшерликка ўқиётган ёшлар бир вақтнинг ўзида ҳайдовчиликка ҳам ўргатилади.
@tibbiyot_haqida
Tibbiyot xodimlarini tibbiy ko'rikdan o'tkazish tizimini takomillashtirish to'g'risida
SSVning 2022 yil 29-apreldagi 127-sonli buyrug'i
Mana shu buyruqni to'liq shakli kimda bo'lsa adminga tashlab beringlar
@tibbiyot_haqida_admin
Bugun menga bitta rolik jo'natishdi!
Onlayn GAP o'yini 100$ tikib 800$ qilib olish mumkin ekan.
Unutmanglar ikki va undan ortiq inson o'rtaga pul tashlab tikilgan o'yin bu Qimor deyiladi.
Maslaxatim: bunday o'yinlarni o'ynamanglar!!!
(ularning o'yini qanchalik haqiqat bilmadim, shaxsan o'zim o'ynab ko'rmadim)
Esingizdami bir vaqtlar SVOYDOMIK o'yini bo'lardi. nechta tanishim o'ynab, oxirida afsuslanib qolishgandi.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган тиббиёт ходимларининг кийиниш маданияти билан боғлиқ хабарларга муносабат
Ижтимоий тармоқларда Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига асосан тиббиёт ходимларига “ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юриш” бўйича тақиқ олиб ташлангани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан ва таълим бошқармаси бошлиғи Ўктам Исмаиловнинг маълум қилишича, инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш тиббиёт тизимининг энг муҳим вазифаси бўлиб, ушбу соҳа эгалари ўз юриш-туриши, кийиниши ва мулоқот маданияти билан барчага ўрнак бўлиши, касбдошларига, қолаверса, беморларга ҳурмат ва меҳр-мурувват кўрсатишлари лозим.
Шу боисдан 2022 йил 24 мартда Соғлиқни сақлаш вазирининг Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ Кодексини тасдиқлаш ҳақида буйруғи қабул қилинди.
Тиббиёт ходимлари ўз касбий мажбуриятларига риоя этишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур ҳужжатдаги вазифалар вазирлик тизимидаги барча корхона-ташкилотлар, олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида ижро этилиши қатъий белгиланган.
Хусусан, буйруқнинг 2-иловаси “Муассаса ходимлари ва талабаларнинг муомаласи, кийиниш маданияти қоидалари” номли 3-бобида тиббиёт муассасасида фаолият кўрсатаётган ва таълим олаётган аёл ходим ва табалаларга алоҳида ва аниқ талаблар қўйилган.
Жумладан, мазкур бобнинг 3.1.2 бандида усти кийимнинг турлари халат ёки тиббий махсус кийим оқ рангли (бўлимлар орасидаги бошқа рангли махсус кийим ички тартибда тасдиқланиши лозим) табиий матодан, осон ва тез тозаланадиган, қулай кийиладиган, тор бўлмаган, бичими ортиқча, безаклардан холи, диққатни тортмайдиган, классик шаклдаги костюм ёки халатдан иборат бўлиши кераклиги келтириб ўтилган.
Шунингдек, ушбу бобнинг 3.1.6 бандида аёл тиббиёт ходимлари ва талабалар оқ халат ва унга мос тоза ва махсус бош кийим кийиши, халат тиззадан пастда туриши, енги узун (фаслга қараб), классик услубда чет эл ва турли хил фирма ёрлиқларидан холи бўлиши аниқ ва батафсил баён этилган.
Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ Кодексида келтирилган ушбу мезонлардан кўриш мумкинки, тиббиёт муассасаларида шифокор ва ҳамшираларнинг иш фаолияти давомида белгиланган меъёрлар асосида кийиниши қатъий белгилаб қўйилган.
Шундай экан, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлардан ушбу буйруқ мазмун-моҳиятини нотўғри талқин қилмасликларини сўраймиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Boshqalar o'zida g'alva orttirib yurganida sen baxtni ortib yuring.
❗️Siqilish keragi yoq, menda unaqa, menda bunaqa deb. Boriga shukur qilib yashang. Sizda bor narsa balkim boshqalarda yo'q.
❗️Siz shunday ma'lumotlarni telefoningizdan o'qiyapsiz-u, lekin telefoni yo'qlar qancha.... Telefonni orzu qiladiganlar qancha... shuning uchun ham shukronalik bilan yashaylik.
❗️O'zingizga - o'zingiz, men baxtliman, men pozitivman, men kuchli, mard, irodaliman deb aytib turing.
SIZ KUCHLISIZ, HAR DOIM O'ZINGIZGA ISHONING!!!
@tibbiyot_haqida
⚡️ШИФОКОРЛАР ОЙЛИГИ ОШАДИ - Президент
Жорий йил бюджет ташкилотлари қаторида тиббиёт ходимларининг ойлик иш ҳақини ҳам камида 10 фоизга ошириш режа қилинган.
Бунга қўшимча равишда, соҳа вакилларининг машаққатли меҳнатини янада рағбатлантириш мақсадида, жорий йил 1 июндан:
👉 тиббиёт ходимларининг ойлик маоши малака тоифасига қараб, яна 15 фоизгача оширилади;
👉 юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокорларга эса яна 25 фоиз миқдорида устама тўланади;
Тиббиёт ходимларини рағбатлантириш жамғармасига йилига 1,5 триллион сўм ажратилади.
Ушбу маблағлар ҳисобидан:
👉 алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган шифокор ва ҳамшираларга 100 фоизгача ойлик устамалар ҳам белгиланади;
👉 янги иш бошлаган фидоий ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устама тўлаш тартиби жорий этилади.
Бошқача айтганда, ҳозирги кунда олий тоифали шифокор 4 миллион сўм маош олса, энди иш ҳақининг ошиши ва янги устамалар ҳисобига, 8-9 миллион сўмгача маош олиши мумкин бўлади.
Ҳамширалар эса ҳозирги 1,5 миллион сўм ўрнига, тоифаси ва эришган натижаларига қараб, 3-4 миллион сўмгача ойлик олиши мумкин.
✅ Шу кунларга келамиз, деб айтгандимку! Ўқитувчилар ва шифокорлар ойлиги 1000 долларга етади деб, cекин-секин шунга яқинлашяпмиз, — деди Шавкат Мирзиёев.
manba: Yurist Xizmati
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Mevali gruppani adminlari unutmanglar!!!
Sizlarni guruhinglardagi tibbiyot hodimlarini bergan ko'r-ko'rona muolajalari oqibatida qaysidir inson(bemor) o'z sog'ligini yo'qotsa buni javobgarligi katta bo'ladi!
P.S: odatda bunaqa mavzularda gap ochmasdim, guruhida odam soni 1000 tadan oshib qolsa o'zidan Doktor Houseni yoqvoladigan adminlar ko'payib ketibdi.
@tibbiyot_haqida
⚡️Жорий йил ҳам 5 тагача йўналиш танлаш мумкин, фақат эндиликда абитуриент турли таълим шаклини (кундузги, сиртқи, кечки, масофавий) танлашига ҳам рухсат берилади
Президент қарорига кўра, абитуриентларга:
➖ тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш ҳуқуқи берилади;
➖ рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиш имконияти берилади.
@tibbiyot_haqida
O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi hamda O'zbekiston Respublikasi Maktabgacha ta'lim vazirligining 2019 yil 11-noyabrdagi 57/13 sonli Qo'shma qarori
Maktabgacha ta'lim tashkilotlarida tibbiy xizmatni yanada takomillashtirish to'g'risida
📂 Fayl turi: .pdf
💾 Fayl hajmi: 6.5 megabayt
📌 Yuqoridagi qo'shma qaror asosida 2013-yilning 2-oktabrdagi 26/40 sonli qo'shma qaror o'z kuchini yo'qotgan deb xisoblanadi.
👩⚕ @tibbiyot_haqida
Тиббиёт ходимларининг ойлиги яна ошадими?
Яқинда тиббиёт ходимлари иш ҳақлари 10-15 фоизгача ошган эди.
Иш ҳақларини ошириш тўғрисидаги президент фармони билан уларнинг ойлиги яна ошади.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов маълумот берган.
— 2022 йил 17 майдаги «Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони асосида тиббиёт ходимларининг ойлиги 10-15 фоизга оширилиши белгиланган.
Сўнгра кеча, 20 май куни қабул қилинган иш ҳақларини ошириш ҳақидаги фармони асосида барча ходимлар қаторида тиббиёт мутахассисларининг маоши ҳам яна 12 фоизга оширилади.
Юқоридаги иккала фармон ҳам 1 июндан бошлаб кучга киради.
Масалан, 3 млн. сўм ойлик оладиган тиббиёт ходимининг ойлиги дастлаб 15 фоизга ошади дейлик, шунда 3 млн. 450 минг сўм бўлади. Кейин яна 12 фоиз ошади ва жами 3 млн. 864 минг сўм бўлади, — дея тушунтирган вазир ўринбосари.
manba: xabar uz
yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Ўзбекистонда тиббиёт ходимларига 100 фоизгача махсус ойлик устамалар тўланади
Бу тартиб қачондан кучга кириши очиқланди
Ўзбекистонда 2022 йил 1 июндан тиббиёт ходимларига 100 фоизгача махсус ойлик устамалар тўланади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Президент томонидан имзоланган «Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга кўра:
Давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича гуруҳларидан қатъи назар барча тиббиёт муассасаларида Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларининг:
- камида 75 фоизи ходимларни моддий рағбатлантиришга,
- кўпи билан 25 фоизи тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини ривожлантириш, модернизация қилиш ва таъмирлаш учун йўналтирилади.
Бунда:
- ходимларни моддий рағбатлантиришга ажратилган маблағлар муассасанинг юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача ҳамда бошқа ходимларга 75 фоизгача ойлик устамалар;
- янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар;
- оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамширалар лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар тўлаб берилади.
Шунингдек, тиббиёт муассасаларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхатга мувофиқ юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокор-хирурглар лавозим маошининг 25 фоизи миқдорида қўшимча устама жорий этилади.
Бундан ташқари, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб даволаш-профилактика муассасаларининг ходимларига уларнинг тиббиёт соҳасида ва меҳнат фаолиятида илмни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини инобатга олган ҳолда, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаси учун лавозим маошининг 60 фоизигача ва фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун лавозим маошининг 30 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш тартиби жорий этилади.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йилда айрим тоифадаги ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши камида 15 фоизга оширилиши маълум қилинганди.
manba: bugun uz
yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
"2022-2026 ЙИЛЛАРДА ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА"
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2022 ЙИЛ 25 АПРЕЛДАГИ ПҚ-216-СОНЛИ ҚАРОРИ.
yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
#Тезкор
Тез тиббий ёрдам ва шошилинч хизмат ходимлари ойликлари, тоифасига қараб, 10 фоиздан 15 фоизгача оширилади.
✅Тез тиббий ёрдамнинг малакали ва натижага эришган ходимлари ойлигига 100 фоизгача устама жорий қилинади.
Шавкат Мирзиёев махсус қарори.
@tibbiyot_haqida
CHO’KISH — BELGILARI, BIRINCHI YORDAM KO’RSATISH, CHO’KAYOTGAN ODAMNI QUTQARISH TEXNIKASI
👩⚕ @tibbiyot_haqida
https://telegra.ph/Chokishda-birinchi-yordam-07-07
Reanimatsion bemorlarni parenteral ovqatlantirish
Parenteral oziqlantirish - grekchadan PARA - tashqari, ENTERON - ichak Degan manoni anglatib, bunda ovqat moddasi OIT orqali emas balki, vena ichiga, bazan teri ostiga, mushak ichiga va arteriya ichiga suyuqlik ko’rinishida yuboriladi
• Bemor oziqlanmasdan hayot sifati yomonlashganda, kritik holatlarda parenteral oziqlantirish olib boriladi.
Parenteral ovqatlantirish-bu bemorlarga vena orqali ovqat o’rnini bosadigan doripreparatlarini yuborish
• Hozirgi vaqtda parenteral oziqlantirish uchun keng spektrga ega preparatlar bor ular 3 guruhga bo’linadi:
• Aminokislota eritmalari
• Yog’ emulsiyalari
• Mikroelementlar, vitaminlar
1980-yil WretlindvaA.Shenkinsuniy parenteral ovqatlantirishga 4ta ko’rsatma asosida degan:
• Bemor og’iz orqali ovqatlanish mumkin bo’lmasa
• Bemor og’iz orqali ovqatlanishni xoxlamasa
• Bemor og’iz orqali ovqatlanishi kerak, zarur bo’lmasa
• Bemor og’iz orqali ovqatlanishi neadekvat bo’lsa
Parenteral oziqlantirishda quyidagi turlarga ajratiladi:
• To’liq
• Qisman
• Bir vaqtning o’zida ham parenteral ham enteral bo'lsa bu aralash oziqlantirish deyiladi
Vena orqali yuboriladigan aralashma sekin yuborilishi kerak
Parenteral ovqatlantirishga ko’rsatmalar 3guruhga bo’linadi:
• 1.Birlamchi terapiya
• 2.Quvvatlovchi terapiya
• 3.Onkologik kasalliklarda,sepsis
Parenteral ovqatlantirishda Absolyut qarshi ko’rsatma yuq
Parenteral ovqatlantirish asoratlari:
• Texnik
• Infeksion
• Metabolik
• Jigar funksiyasini buzilishi
• O’t-tosh kasalligi
• Suyak to’qimasining metabolik buzilishi
• Mikroelementlar defitsiti
• Nafas yetishmovchiligi
Parenteral ovqatlantirishni effektivligini nazorat qilish metodlari:
• Klinik ko’rsatkichlar:
• -tana og’irligi
• -markaziy venoz bosim
• -soatlik diurez
• -arterial bosim,puls
• -bemorning umumiy ahvoli
Laborator ko’rsatkichlar:
• -azot balansi
• -aminogramma
• -qon plazmasidagi oqsil fraksiyalari
• -qon plazmasidagi lipid
• -bilirubin va uning fraksiyalari
• -aminatransferaza aktivligi
• Gemostazni baholash
👩⚕ @tibbiyot_haqida
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тиббиёт ходимларининг малака тоифасини олиш муддати қисқартирилди
“Тиббиётда хусусий сектор фаолиятига қўшимча қулайликлар яратиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–11.04.2022 й.) қабул қилинди
🔰Фармонга кўра:
🔸 юқори малакали ва малакали мутахассислар тоифасига кирмайдиган чет эл фуқароси бўлган шифокорлар учун Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома берганлик учун йиғим миқдори 6 бараварга камайтирилиб, БҲМнинг 5 баравари миқдорида ундирилади (Илгари БҲМнинг 30 баравари миқдорида эди);
🔸 Ўзбекистонга қисқа муддатга (бир ойгача) келаётган чет эл мутахассисларига Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома олиш талаб этилмайди;
🔸 Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлмаган хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслардан даволаш муассасалари томонидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғим бекор қилинади;
🔸 даволаш муассасалари (бундан санаторий ва пансионатлар мустасно) учун туристик хизматларни сертификатлаштиришга бўлган талаб бекор қилинади. Бунда, ташриф буюрувчиларни ҳисобга олиш электрон амалга оширилади.
🔄 Юридик шахслар томонидан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари учун божхона имтиёзларининг амал қилиш муддати 2025 йил 1 январгача узайтирилди (илгари 2024 йил 1 январгача эди).
❗️Фармонга кўра, тиббиёт асбоб-ускуналари ва буюмларининг эҳтиёт қисмлари ҳамда тиббиёт мақсадлари учун сарфлаш материалларини 2025 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда ҚҚСдан озод қилинади.
✅ Шунингдек, фармонга мувофиқ:
▫️нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббиёт ОТМнинг клиник базалари ташкил этилиб, уларда шифокор ва ҳамширалар малакаси оширилади ҳамда қайта тайёрланади;
▫️малака тоифаси олиш учун талаб этиладиган иш стажи муддати қисқартирилган ҳолда, тоифасиз ходимларга 3 йил, биринчи тоифа учун – 5 йил, олий тоифа учун – 7 йил этиб белгиланди (Илгари биринчи малака тоифаси учун 7 йил, олий малака тоифаси учун 10 йил эди).
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
ТАБЕЛГА КИМЛАР ИМЗО ҚЎЙИШИ КЕРАК ВА УНГА КИМЛАР ЖАВОБГАР?
САВОЛ.
Ассалому алейкум. Давлат шифохонасида кадрлар бўлими инспектори буўлиб ишлайман. Саволим шуки тўлдирилган иш соатлари табелига кимлар имзо қўйиши лозим ва бунга кимлар жавобгар бўлади?
ЖАВОБ.
Бу саволга Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан давлат рўйҳатидан ўтказилган “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги йўриқнома (кейинги ўринларда – Йўриқнома)га асосланиб жавоб берамиз.
Иш вақти ҳисоби ва иш ҳақи ҳисоблаш табели (яъни, табель) корхонада иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш учун асос бўлган энг муҳим ҳужжатлардин бири ҳисобланади.
Табеллар ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тайинланган шахслар томонидан ҳар ойда белгиланган шаклда юритилади.
Табеллар бутун ташкилот бўйича ёки тузилмавий бўлинмалар (бўлимлар, бўлинмалар, факультетлар, лабораториялар ва бошқалар)га бўлинган ҳолда юритилади.
Тўлдирилган ва тегишли имзолар билан расмийлаштирилган табель ва бошқа ҳужжатлар белгиланган муддатда иш ҳақи ҳисоблаб ёзиш учун бухгалтерияга топширилади.
☝️Юқоридаги қоидалар Йўриқноманинг 285-бандида келтирилган.
Демак саволингизга жавоб шундай:
➖Ташкилотда табелларни юритиш ишлари шу ташкилот раҳбарининг буйруғи билан алоҳида ходимга юклатилиши керак. Амалиётда кўрсангиз, бу иш кўпинча, кадрлар хизмати ходими зиммасига тушади. Агар табель бутун ташкилот учун битта ҳужжат сифатида юритилса, уни ўша бириктирилган (юклатилган) ходим, яъни масалан, кадрлар хизмати ходими имзолаши етарли бўлади.
➖Агар корхонада ҳар бир бўлинмалар бўйича алоҳида табеллар юритилса, ҳар бир бўлинма бўйича алоҳида тузилган табеллар шу бўлинмалар раҳбарлари томонидан ҳам имзоланиши керак. Якунда барибир, буйруқ асосида бириктирилган масъул ходим (масалан, кадрлар хизмати ходими) ҳар бир табелни имзолаб чиқади ва тасдиқлайди (бу масала, раҳбарнинг ўша буйруғида алоҳида кўрсатилган бўлса).
➖Шундай тартибда тўлдирилган ва имзоланган табель (ёки табеллар) охирида ташкилотнинг бухгалтериясига иш ҳақи ҳисоблаш учун топширилади. У ёғи бухгалтериянинг иши.
Айтмоқчи, табелни имзолаган ва тасдиқлаган шахслар ундаги маълумотларнинг, бухгалтериядагилар эса ҳисоб-китобнинг тўғрилиги юзасидан жавобгардир.
👉@yuristkadr
Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ Кодексини тасдиқлаш хақида"
Ўз.Респ.ССВнинг 2022 йил 24 мартдаги 88-сонли буйруғи
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Президент:
“Айтиш жоизки, бизда ҳамшира деганда, кўз олдимизга фақат “укол” қилишни биладиган тиббиёт ходимлари келади.
Лекин, соғлиқни сақлаш тизими ривожланган мамлакатларда эса ўрта тиббиёт ходимларининг билим даражаси, малакаси ва масъулияти врачлардан кам эмас.
Бизда эса, ҳамма масъулият шифокорлар зиммасида қолиб кетган. Шу боис, тизимда врачлар етишмайди. Ўрта тиббиёт ходимлари сони эса эҳтиёждан ортиқ даражада, яъни сони кўп, хизмат сифати паст.
Бу масалани тўғри ҳал қилиш учун, ўтган йили оилавий шифокорларнинг 60 дан зиёд функциясидан 25 тасини ҳамшираларга ўтказиш, бунинг учун уларни ўқитиш тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича қарор қабул қилган эдик.
Энди барча тиббиёт коллежлари ва техникумлари, олий таълим муассасаларига бириктирилади. Олийгоҳлар таълим ва амалиёт сифати учун бевосита масъул бўлади.
Тиббиёт олийгоҳларининг клиникалари, республика тиббиёт марказлари, уларнинг филиаллари ва шифохоналар тиббиёт коллежлари ва техникумлари учун клиник база бўлиб хизмат қилади".
Отабек Фазилкаримов Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланибди.
Бунга қадар у Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларида бюджет сиёсати департаменти директори эди.
Отабек ака оддий инсонларнинг дардини яхши тушунади. Бунга Янгийўл шаҳар касалхонасида қисқаришга тушган қон қуйиш бўлими фаолиятини тиклаш жараёнида гувоҳ бўлганман.
👉 @deputat_kusherbayev