Ўйиндан ташқари фикрлар Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo Инстаграм: https://www.instagram.com/the_bakiroo?igsh=MTZ0YXo0cmRtaHM2Yg== Youtube: https://youtube.com/@thebakiroo?si=VAN-I4yAp3zZBUcS
Шонли энергетиклардан фарқли ўлароқ, Мария-Антуанетта “ейишга нон бўлмаса, пирожний енглар” демаган
Биз қанақадир янги босқичга келдик.
Бу босқичга ўша машҳур иқтибос тиркаладиган Мария-Антуанетта ҳам етиб келмаган. Сизлар ундан ҳам ошиб тушдинглар.
Сизларга айтар гап қолмади ҳисоб. Айтадиган гап халқни муаммо деб кўрадиган сиз кабиларга юқмайдиям.
Сизларга ишонч қолмаган, йўқ, энди ҳеч қачон бўлмайди.
Битта илтимос, кетинглар, устозингиз, шогирдингиз, шотирингиз, ҳомийингиз, бутун тўдангиз билан кетинглар.
Қўлинглардан ҳеч бир иш келмадими, ҳеч қурса мард бўлиб кетинглар. Ҳеч қурса шу ваъдангизда туринглар. Узр ҳам сўраманг, сизлар ким, узрингиз нима бўларди.
Тарих сизларга ҳукм чиқаради.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда "Talaba Yugur" спорт мусобақаси ғолиблари тақдирланди.
Энди бу эстафетани университет мамлакатнинг бошқа олийгоҳларига топширади ва уларда ҳам ғолиблар тақдирланади. Умумий ҳисобда 9 октябрдан 23 ноябргача давом этган лойиҳада 160 та олийгоҳдан қарийб 20 минг талаба ва ўқувчилар қамраб олинган. Келгуси мавсум эса 2025 йил баҳорида бошланади. Сиз ҳам Yugur.uz платформасида рўйхатдан ўтиб, ушбу спорт ҳаракатига қўшилинг.
Мусобақа Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги, Енгил атлетика федерацияси, Марказий Осиё югуриш ва юриш академияси хамда ҳомийлар ташкилотчилигида ўтказилди.
Батафсил
Реклама
Расман: 2025 йилда дарслик ижараси бепул бўлиб қолади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги баёнотига кўра, 2025 йил учун Давлат бюджети доирасида кўзда тутилган маблағлар янги ўқув йилида ўқувчиларни дарсликлар ва машқ дафтарлари билан таъминлаш бўйича эҳтиёжни тўлиқ қоплаш имконини беради.
Бунда, ота-оналардан дарсликлар ва машқ дафтарлари ижараси учун қўшимча тўлов ундириш режалаштирилмаган.
Вазирлик шунингдек, дарсликлар бўйича бюджет харажатлар ва даромадлари акс эттириладигпн Республика Китоб жамғармаси тугатилганини маълум қилган.
Маркировкалаш ёки белги қўйиш?
Маълум қилишларича, сут маҳсулотлари қуруқ ё табиий сутдан фойдаланиб ишлаб чиқарилганини кўрсатувчи белги қўйиш таклиф этилган.
Лекин тарқатилган матн ва видео хабарларда сут маҳсулотларини маркировкалаш режалаштирилаётгани қайд этилган.
Ташаббускорларнинг расмий муносабатини кутиб қоламиз.
Тошкентда қандолат, гўшт, сут, асал ярмаркаси давом этмоқда
“Анҳор” истироҳат боғида бўлиб ўтаётган ярмаркадаги маҳсулотлар бозордагидан 10-15 фоизга арзон нархлар сотилмоқда. Бунга маҳсулотларни айнан ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлари сотаётгани сабабдир.
Ярмаркага ташриф буюринг ва байрам учун бозорлик қилинг.
P.S. Хушхабар: Ярмарка кунлари 30 декабргача давом этади
Энергетиклар миллиард совуриб бажармаётган фунцияни тармоқлар бепул бажармоқда
Метан заправкалар ёпилгани ва иш вақти чекланганининг учинчи кунига келиб ҳам ёпилган ёки ишлаётган заправкаларнинг рўйхати тўғрисида маълумотлар очиқлангани йўқ.
Заправкалар ва навбатлар тўғрисида сарафан радиоси ёки маҳаллий тармоқлардан ахборот олиш мумкин бўлиб қолмоқда.
Километрлаб навбатлар акс этган видеоматериаллар ўчиртирилаётганига қарамай, заправкалар ёпиқлиги ёки ишлаётгани, навбат узунлиги ҳақидаги матнли ахборотларга ҳали цензура тушгани йўқ.
Энергетикларнинг галочка ва балки тепани алдаш учун қилинган, бир неча миллиард совурилган Avto24 иловаси яроқсиз муляжлигича қолмоқда.
Биржадаги 80 бензин савдоси қарийб 2 карра ошган, сотилган бензин чакана шохобчаларга тезроқ етказилиши керак
Кеча биржа орқали 4 222 тонна 80 бензин сотилган. Бу 5 декабрдаги савдоларга нисбатан сотилган 80 бензин ҳажми қарийб 2 карра ошди дегани. Эҳтимолки, сотувга қўшимча равишда давлат заҳираларидаги бензин чиқарилмоқда.
Айни пайтда 92 навли бензини сотуви ҳажми 845 тоннадан 478 тоннагача қисқарган. Потолок ўрнатилмаган 92 бензин нархи ошишда давом этмоқда.
Кеча, шунингдек 1 440 тонна пропан сотилган.
Метан заправкалари ёпилгани ва иш соатлари чеклангани шароитида 80 шиптир ва пропан таклифини юқори ҳажмда ва барқарор ушланиши жудаям муҳим. Шу билан бирга, биржадаги савдоларда сотиб олинган бензин ва пропаннинг чакана шохобчаларга 2 ҳафта, бир ой эмас, 3 кун, бир ҳафтага қолмай олиб кетиш имкони бўлиши жуда катта аҳамиятга эга.
4 кундан кейин Ўзбекистон ҳудудига навбатдаги, ҳозиргисидан ҳам совуқроқ ҳаво оқими кириб келади ва суткалик ҳарорат камида яна бир ҳафтага манфий бўлади.
Навбатдаги стрессга энергетиканинг тайёргарлиги ҳақида сўраш бефойда, истеъмолчи ўлароқ ўзимизнинг тайёргарлигимизни кўриб қўйиш мантиқлироқ.
Эртага асосий ставка кўриб чиқилади
Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши эртага, 2024 йил 12 декабрь куни бўлиб ўтиши керак.
Эртанги йиғилиш расмий инфляция пасайишда давом этаётган, лекин сезилган инфляция ва нарх ўсиши кутилмалари кескин кўтарилган шароитда ўтказилади.
Шу билан бирга Регуляторнинг эртанги йиғилиши тайинланиши кутилаётган янги раҳбари учун биринчиси бўлади.
Жорий йилдаги охиргиси бўладиган йиғилишда кескин ўзгаришлар юз бермаса керак.
Нима бўлгандаям, Марказий банк иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар ва туб ислоҳотлар институти ўлароқ кўрилишда, унинг мустақиллиги кенгайтирилишда давом этиши керак.
Сюрприз: Махсус иқтисодий зоналар энди яккахон бошқарилади
"Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги қонунга анча баҳсли ўзгартиришлар киритилиб, ўзгартиришлар кучга киришга ҳам улгурипти.
Демак, содда қилиб тушунтирганда энди Махсус иқтисодий зоналарнинг юқори коллегиал органи, яъни маъмурий кенгаши бўлмайди. Зона дирекция томонидан яккахон бошқарилади. Зонага оид барча муҳим қарорлар, ҳатто инвестиция лойиҳаларига тааллуқли барча босқичдаги ҳаракатлар, экспертизадан тортиб хулосаларгача дирекцияни ўзи маъқуллайди.
Иқтисодий зоналардаги лойиҳалар моҳияти ва мундарижаси қонунчиликка мос келмаслигига қарамай, рақобат муҳитини бузувчи солиқ имтиёзлари ундиришнинг лазейкасига айланиб қолгани ҳақида жуда кўп ёздик. Энди кенгашлар йўқлиги шароитида шундай ўзбилармончилик янада осонлашади, янада авж олади.
Шу ўринда, парламент қуйи палатасига келиб тушган қонун лойиҳасининг қайси босқичда тургани, қандай ўзгартиришлар киритилгани, сенатга келган вариант қайси матнда экани бизга қоронғулигича қолмоқда, сенат маъқуллаган қонун имзога юборилдими, йўқми, Конституция талабларига амал қилинаётгани борасида ёпиқ режим ёпиқлигича қолаётганини
яна бир бор афсус билан эслатиб ўтишга тўғри келади.
Биржага чиқариладиган бензин ҳажми оширилади
Метан заправкалари ёпилаётгани муносабати билан, биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми вақтинчалик икки карра оширилади.
Биржага чиқариладиган бензин ҳажмининг таркиби (80, 91/92,95) ва пропан ҳажми оширилиши ҳақида айтилмаган.
Энергетика вазирлиги хусусий автозаправкалар эгаларидан нархларни сунъий равишда оширмасликларини, автобензинни сифат ва миқдор жиҳатидан тўғри сотишларини сўраган.
Қайси ҳудудда қайси заправка ёпилишини ким белгилайди?
Шонли энергетиклар худди аввалги йиллардаги каби ва ундан ҳам ортиқ цинизм билан заправкалар ёпилишини ўзларидан соқит қилиб, ҳокимликларга юклаб қўя қолган.
Бугунги баёнотда хусусан, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий ахборот манбаларида тегишли тартибда маълумот бериб борилиши айтилган.
Бугун эрталабдан Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида огоҳлантиришсиз ёпилган ўнлаб газ заправкалари бўйича қаерда маълумот берилди?
Ёпиладиган заправкалар рўйхатини, ишлайдиган заправкалар рўйхатини очиқ эълон қилиб қўйиш наҳотки шунчалар қийин?
Тошкент тумани бу ой Мирзамаҳмудов планига чиқадими?
Ўтган ой якуни билан газ ва электр лимитидан чиқиб кетгани ёки Мирзамаҳмудов планини бажармагани учун Тошкент тумани ҳокими ҳайфсан олган эди.
Балки шунданми, қаҳратон декабрь ойи бўлишига қарамай Тошкент туманида газ бўйича “таъмирлаш ишлари” тўхтагани йўқ.
Маълумот учун, эртага “таъмирлаш ишлари” пайти ҳарорат минус еттигача совуқ бўлади.
Таъмирлашни ёз вақти ёки ҳеч бўлмаса иссиқ келган ноябрда ўтказса бўлмасдими, деган савол берадиган инсофли шонли энергетиклар орасида топилмаса керак.
Бензин барча заправкаларда бир хил нархдами?
Шонли энергетикларнинг бир неча миллиард сўм сарфланиб, ҳукумат олдида галочка учун кўз-кўз қилинган иловага ишонилса, Ўзбекистонда, хусусан Тошкентда барча заправкаларда бензин бир хил нархда сотилмоқда.
Масалан, 80 шиптир лақабли бензин барча заправкаларда бор ва 8500 сўм. Лекин, айтайлик, энерготўда тарафидан олигархияга яширинча совға қилинган UNG Petro заправкаларида 80 шиптир 6900 сўм, лекин йўқ, тонгда ярим соатга бўлган, кейин йўқ. Intran’да бўлса, 80 бензин бор, лекин 8700 сўм.
Худди шундай, 91/92, 95 бензин бўйича ҳам Мирзамаҳмудовнинг иловасида бирон тўғри маълумот топа олмайсиз.
Дарвоқе, энергоустоз Султонов, энергошогирдлар Мирзамаҳмудов ва Сидиковлар солиқ тўловчилар ҳисобидан минадиган мерседесларига 100 бензин қуймоқчи бўлишса, ўзлари ўзларининг муляж иловасидан фойдаланишармикан?
Арзонлашаётган олтин захираларимизни қисқартира бошлади
Ноябрь бошидаги тарихий максимумдан кейин олтиннинг арзонлаша бошлагани деярли 80 фоизи олтин мундарижасига эга халқаро захиралар қолдиғига манфий таъсир ўтказишни бошлаган.
Гарчи юқори кабинетларда захираларимизнинг ўсишини тарихий ютуқ деб кўз-кўз қилишган бўлсада, кетма-кет 7 ойлик ўсишнинг ягона сабаби геосиёсий хатарлар ортидан тўхтамай ўсган олтин котировкалари эди. Ташқи савдо ва инвестициялар оқими мундарижасида трендлар ўзгаргани йўқ.
Олтиннинг бу ўсиш циклидан фойдаланиб суверен жамғармаларни ошириш ўрнига, афсуски, яна харажатларни шишириш йўлидан борилди.
Демак, ўтган ойда захираларимиз 1 671,5 млн.долларга қисқарган ва 41 471,8 млн.долларни ташкил этган.
Захираларнинг валюта қисми 1 36,7 млн.долларга камайган.
Захираларнинг олтин қисми гарчи 290 минг унцияга ортганига қарамай, 100 доллардан зиёдга арзонлашган олтин ҳисобига пул ўлчовида 623 млн.долларга қисқарган.
Эҳтимолки, ноябрь ойида ё олтин сотилмаган ёки сотилган олтин жуда кам, 50 минг унция атрофида бўлган.
Уялиб ҳам, яшириб ҳам ўтиришаётгани йўқ
Гўеки “импорт қилинган” бир неча триллион сўмлик газга божхона юк декларацияси расмийлаштиришни эсдан чиқаришган.
Қачон божхона юк декларацияси расмийлаштирилмайди, қачонки газ импорт эмас, ўзимизники бўлсагина.
Газ офиси Гонконгда жойлашган ўртакашдан “импорт” қилинганини бир неча ой ўтиб эслаб қолишган. Қойилмисиз!?
Сиз БЮД расмийлаштирмай бирон импорт товар олиб кириб кўринг, энангизни Учқўрғондан кўрсатишади.
Исталган нормал давлатда гонконглик ўртакашгаям, бу схеманинг устида туриб ҳам ўзбек газини ва ҳам бюджет маблағларини ўзлаштираётган патрон хўжагаям ва албатта, шотир энергетик тўдагаям маҳкама очилган, парламент мустақил суриштирувлари бошланган бўларди.
Бизда эса жимжитлик. Ошкора жимжитлик. Гўёки ҳамма шерикдек.
Энергорепрессияга учраган бодринг импорт ананас нархида
Энергетикадаги қийшиқ қарорлар ва посангиси йўқ ўлчовлар нархларда акс этишда давом этмоқда.
Бугун шуниси билан рамзий ва тарихий кунки, энергорепрессияга учраган ва учраётган ўзбек иссиқхонасида етиштирилган бодринг минг километр наридан келтириладиган ананас билан нархда тенглашди. Шонли энергетиклар рус ва совет босқинчилари уддалай олмаган вазифани уддалашди: бодринг 22 минг сўм, ананас ҳам 22 минг сўм.
Чакана савдода бодринг аллақачон ананасдан 10 минг сўмгача қиммат сотилишда бошлаган.
Демак, 2 декабрга нисбатан охирги 10 кунда:
Картошка 6 минг сўмдан 6,2 минг сўмгача;
Карам 2 минг сўмдан 3 минг сўмгача;
Булғор қалампири 35 минг сўмдан 40 минг сўмгача;
Лавлаги 3 мин сўмдан 3,5 минг сўмгача:
Бодринг 18 минг сўмдан 22 минг сўмгача;
Помидор 16 минг сўмдан 18 минг сўмгача;
Бақлажон 15 минг сўмдан 22 минг сўмгача;
Олма 20 минг сўмдан 25 минг сўмгача қимматлаган.
Айни пайтда бир неча минг километрдан келтириладиган:
Ананас 28 минг сўмдан 22 минг сўмгача;
Апельсин 28 минг сўмдан 20 минг сўмгача;
Мандарин 28 минг сўмдан 25 минг сўмгача арзонлаган.
Яъни эътибор берсангиз, Ўзбекистонда етиштириладиган ва сақланадиган, қишки совуқ вақтида энергия истеъмоли талаб қиладиган мева-сабзавотларнингнархи ошиши тезлашган, импорт мевалар эса арзонлай бошлаган.
Айтишларича, шу ҳафталарда ўз энергетикасини мустақиллигини сақлаб қолган қўшни Туркманистондан бодринг импорти бошланади ва яна нархлар бироз барқарорлашади. Аввалроқ айнан туркман помидорлари импорти помидор нархларини ўсишини тўхтатганди.
5:1 ёки 7:1
Бюджет муҳокамасига чиқарилган масалалар орасида дарсликлар ижарасининг пуллик бўлиши бўйича эътирозларга бюджет лойиҳаси қуйи палатада 3 ўқишдаёқ маъқулланиб бўлганидан 10 кун ўтиб бўлса ҳам жавоб берилгани хурсанд қилади.
Вазирлик позицияси ва депутатларга ҳавола қилинган хабарлардаги уйқашлик йўқ бўлсаям майли. Балки сиртдан курашишгандир. Хурсандмиз.
Лекин бошқа нарса оғир ўйга солади. Парламент биноси ичида Ўзбекистонликлар манфаати учун курашадиган, номенклатуранинг дастёрига айланмаган, ҳеч қурса битта мустақил депутат керакми?
Абсолют камчилик бўлсаям, ялпи йиғилишда 3 дақиқагина сўз беришсаям, овози ҳеч нарсани ҳал қилмасаям майли эди.
Шунда бюджетни, қонунларни билганича, тор доиралар ва қур тўдалар манфаатига мослаб, 9 минутда қабул қилишсаям, жамоатчилик номенклатурадан 5:1 ёки 7:1 ҳисобида мағлуб бўлсаям, бунчалик оғир ботмасди.
Наҳотки, 7 йил деганда вакиллик органида битта бўлсаям ўзгача фикр, фарқли қараш ва муқобил позицияларга тоқат қила олмайдиган даражага етиб қолдик?
Пул-кредит шароитларининг қатъийлиги жорий даражада сақлаб қолинди
Регулятор асосий ставканинг 13,5 фоиз, ўзгаришсиз даражада сақлаб қолиш ҳақида қарорини иқтисодиётда юқори талаб ва нархларга оширувчи босимларнинг сақланиб қолаётганлиги фонида инфляция даражасининг прогнозга нисбатан секинроқ пасайиши ва инфляцион кутилмаларнинг юқори шаклланаётганлиги билан изоҳлаган.
Умумий инфляция прогноз коридорининг юқори чегараларида бўлиши кутилмоқда.
Аҳолининг бирламчи эҳтиёжлари доирасидаги айрим харажатларнинг ўзгариши ва об-ҳаво совуши билан энергия нархлари эркинлаштирилишининг иккиламчи таъсирлари юзага чиқиши иқтисодиёт субъектларининг инфляцион кутилмаларида ҳам намоён бўлаётгани қайд этилган.
Ўрта муддатли истиқболда инфляциянинг 5 фоизлик таргетигача барқарор пасайишига эришиш учун пул-кредит шароитларини етарлича қатъий даражада шаклланиши таъминлаб борилади. Бунда, иқтисодиётдаги талаб ва таклиф мутаносиблиги, инфляцион кутилмалар ва таркибий ислоҳотлар суръатларига алоҳида эътибор қаратилади.
Навбатдаги тажриба: Сут ҳам маркировкаланади, табиийки, нархлар яна ошади
Табиий ва қуруқ сутни ажратиш баҳонасида сут маҳсулотларини маркировкалаш бошланади.
Бу сут маҳсулотларини янада қимматлашишига олиб келади холос. Худди сув ва салқин ичимликлар билан бўлгани сингари.
Чунки маркировкалаш ишлаб чиқариш ва қадоқлаш жараёнини қайтадан ташкил этиш, технологик циклга ўзгартириш киритишсиз амалга ошмайди. Гап ҳар бир маркировка қилинган маҳсулот учун ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар «CRPT TURON» МЧЖга ҚҚС билан ҳисоблаганда тўлайдиган ва олигархия чўнтагига тушадиган 76,16 сўмдагина эмас.
Ҳар бир сут заводи бунинг учун юзминглаб, миллионлаб доллар қўшимча маблағ сарфлайди, табиийки, бу қўшимча харажатларнинг ҳаммаси нархга, яъни истеъмолчи бўйнига юкланади.
Сут бозори чиновникларнинг қийшиқ қўли ҳали тегмагани учун бу ўта рақобатли бозор, унда қуруқ сутдан тайёрланган сут ва табиий сутни алдамай, ажратиб кўрсатиш учун имидж ва репутация масаласи ўзи кифоя қиларди. Яъни ишлаб чиқарувчи ёки импортчи қадоқда биргина белгини кўрсатишининг (айтайлик қадоқнинг 20 фоизлик қисмида кўринарли қилиб) ўзи истеъмолчига тўғри қарор қабул қилиш учун етарли ишора бўлади. Қуруқ сутли ичимликнинг табиий сут деб алдаган ишлаб чиқарувчига нисбатан харидорнинг ўзи оёғи билан ҳукм чиқара олади.
Дарвоқе, маркировкалаш талаби қўлланилаётган маҳсулотлар рўйхатида сут йўқ, аввал бошдан бундай режа бўлмаган.
Аввалроқ маркировкалаш орқали ҳаводан пул ишлаш фаолиятини шина, гиламлар ва ҳатто эҳтиёт қисмларга ҳам қўллашмоқчи бўлишганди.
Ўзбекистонда мажбурий маркировкалаш худди IMEI ва авторақамлар учун тўлов ундириш сингари хусусий чўнтакларга тўланадиган солиққа айланиб қолган. Янги даврда авж олган бунақа бузуқ тажрибанинг илдизлари шимолга бориб тақалади.
Бундан нега ҳайрон қолиш керак?
Иссиқхоналарнинг 95 фоизи аллақачон, 2023 йилдаёқ газдан узилган. Бу огоҳлантириш (аслида мажбурият) қолган-қутган, бир амаллаб йўлини қилиб газ таъминотини сақлаб қолганлар учун. Яъни уларнинг жорий лимити 50 фоизга қисқартирилади. Олдиндан айтишим мумкинки, келаси йилга газ умуман узилади.
Ахир, ўзингиз ўйланг, шонли энергетиклар махфий қарор билан газ экспорт қилаётган валийнеъмат акаларининг экспортини тўхтатмайдику. Улар муқаддас, иссиқхоналар, нафақат иссиқхоналар, Ўзбекистон иқтисодиёти шимолликлар тилида айтганда “чепуха”.
Керак бўлса, акалари ўзбек газини экспорт қилиб, чўнтагини тўлдиришда давом этиши учун бирин-кетин аҳолини газдан узиш “оптималлаштириш планини” ишлаб чиқишади.
PulMan — 2019 йилда ташкил этилган ва ҳозирда тўлиқ чет эл капитали иштирокидаги Ўзбекистондаги илк микромолия ташкилоти ҳисобаланади. Ташкилот ўзбекитондаги "ТОП-10 микромолия ташкилотлари" рейтингидан ҳам жой олган.
Ҳозирда PulMan микромолия ташкилоти тадбиркорликни қўллаб-қувватлашг мақсадида 300 млн сўмгача кредит жорий қилган.
Кредит ҳақида батафсил: 1328
Реклама
Узвийлик, қатъийлик ва ислоҳотпарварлик сақланади
7,5 йил Марказий банкка раҳбарлик қилган Мамаризо Нурмуратов ўрнига 2020 йилгача Марказий банк раиси биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган, кейин Молия вазири ва Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган Тимур Ишметов тайинланган. Нурмуратов Марказий банкда маслаҳатчи бўлиб қолади.
Таъбир жоиз бўлса, Марказий банкда табиий кечадиган авлодлар алмашинуви юз бермоқда, айни пайтда Нурмуратов ҳам, Ишметов ҳам Давлат раҳбарининг жамоасидаги ислоҳотпарварлар сифатида кўрилган ва кўриб келинади.
Уларнинг ҳар иккисининг номи Ўзбекистонда 2017 йилда юз берган валюта ислоҳоти, кейинчалик банк соҳасидаги нақд пул муомаласидан тортиб хатарлар бошқаруви ва тижорий трансформацияга оид янги таркибий ўзгаришларнинг муаллифлари қаторида саналади.
Шундай экан банк соҳаси ўзгаришлари давомчилигидаги узвийлик ҳам сақланиб қолишини кутиш мумкин.
Ташқи дунё, халқаро молиявий институтлар ва глобал ташкилотлар наздида ҳам бу очиқлик сиёсатидаги қатъийлик ишораси сифатида қабул қилинишини кутса бўлади.
Ўзбекистон энергоресурсларнинг соф экспортёридан соф импортёрига айлантирилди
Айланиб қолди эмас, жаноб вазир. Сиз, сиздан аввалги устозингизнинг мақсадли ҳаракатлари, мақсадли ҳаракатсизлиги шу жойга олиб келди.
Марсликлар келиб Ўзбекистонни Россияга қарам қилиб бергани йўқ. 8 йилдан бери Ўзбекистон энергетикасида қанақа қийшиқ ва зараркунанда қарорлар ва лойиҳалар юз берган бўлса, устида сизлар тургансизлар.
Давлат шундай қарамлик юз бермаслиги учун қанча маблағ керак бўлса, бюджетдан, қарздан, одамлар чўнтагидан олиб берди ва бермоқда.
Лекин газ қазиб олишни оширишга ажратилган миллиардлаб долларларнинг натижаси қани? Триллионлаб субсидияларнинг натижаси қани? 4 млрд.долларлик GTL завод нега ишламаяпти?
Энди 8 йиллик онгли равишда яратилган оқибатларни гўёки ёпиш учун бизга минтақа учун бомбага айланадиган АЭС таклиф этаяпсизми?
Яъни шимоллик оғаларингиз фойдасига яратган қарамликни янада оширмоқчисиз, михлаб қўймоқчисиз? Шундайми?
Иқрорномангиз тарихда қолади, унутилмайди, эслатилади.
Нархларни ноаниқликлар янада тезроқ оширади
Бугун эрталабдан ўн минглаб ҳайдовчилар қайси метан заправкага боришни билмай сафарга, ишга, ўқишга чиққан. Худди 2021, 2022 ва 2023 йиллар қишида бўлгани сингари. Фарқи шуки, аҳвол оғирлашган ва вазият истиқболи янада ноаниқлашган.
Қайси метан заправка ишлаяпти, қанча навбатда туриш керак, ишлаётган заправкалар лимити соат неччигача етади, ҳеч қандай маълумот йўқ. Бу энергошоввозлардан ўзбекистонликлар таъминотни яхшилаш бўйича бирон бир ўзгариш кутгани йўқ эди. Лекин шу оддийгина ва истеъмолчига фойдали ахборот бериш алгоритмини қилса бўларди.
Оворагарчилик, навбатлар ва номаълумлик минглаб, миллионлаб киши/соат вақтни совурилишига олиб келмоқда.
Миллионлаб киши/соат албатта нархлар устига минади. Эрталабдан такси ҳар кунгидан кўра 2 карра қиммат, шаҳарлараро хусусий қатновлар нархи кескин ошган. Эртага бу бошқа барча хизматларда, айниқса транспорт харажати вазни кўп озиқ-овқатлар нарзида ҳам акс этади. Гўштдан тортиб ёғгача, сутдан тортиб гуручгача. Иқтисодий фаоллик ўтказаётган оғир стрессни гапирмасаям бўлади.
Дарвоқе, ўтаётган ҳафта навбатдаги психологик марра ҳам забт этилди. Ўзбекистонда бодринг нархи ананас нархини қувиб ўтди.
Қийшиқ қарорлар ва бузуқ ўлчовлар устига қурилган энергетика шўрпешонамиз учун ҳали кўп сюрпризлар яратади.
Эътибор бердингизми, энергобўҳрон авжида, газдан узилмаган соҳа, завод ё бизнес қолмади, лекин газ экспортини ҳеч қурса шу кунларда тўхтатиш ҳақида биттаси чурқ этгани йўқ.
8- иқтибосдаги ваъда кимга тегишли?
"Газ заправкаларни ёпмадик" деган машҳур иборанинг муаллифини ҳамма билади. Магазинчи Ғайбулла ҳам.
Лекин "вазифани бажара олмасак, нафақат мен, балки тизимимиздаги барча масъуллар ишлашга нолойиқ бўламиз" дея ваъда берган ким бўлди экан?
Уч уринишда топинг-чи!
Расман: Газ заправкалари фаолиятига чекловлар киритилади
Энергетика вазирлиги
ҳокимликлар билан биргаликда ишлаб чиқилган режа-графикларга мувофиқ, истеъмол юқори бўлган айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ заправкалар) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилаётганини маълум қилмоқда.
Вазирлик амалда биронта заправка бўйича маълумотлари актуал бўлмаган, нотўғри, эскирган ва хато ахборотлар билан ўзбекистонликларни алдаётган, де-факто муляж бўлган Avto24 иловасидан фойдаланишни қистириб ўтишни эсдан чиқармаган.
Маълумот учун, бугун эрталабдан бошлаб Тошкент атрофи ва водий вилоятларида метан заправкалар ёпилишни бошлаган.
Водийга кетаётганлар, бензин қуйиб олинглар
Мирзамаҳмудов иловасига ишонсангизлар, йўлда қоп кетасизлар.
Муляж илова телефонингизда жой эгалламаслиги ва алдамчи маълумот билан чалғитмаслиги учун ўчириб юборсангиз бўлади.
Шонли энергетикларнинг муляж иловаси нимани тўғри кўрсатади?
Бузуқ соат ҳам суткасига икки марта тўғри вақтни кўрсатади.
Шонли энергетикларнинг бир неча миллиард совурилган, лекин жамоатчилик сўраган бирон бир афзаллиги йўқ илова нимани тўғри кўрсатади?
Сиз нима деб ўйлайсиз, охирги марта октябрда фаол бўлган ушбу метан заправка очиқми ё ёпиқми? Очиқ бўлса, навбат қанчалик узун? Ҳайдовчилар метан тўлдириш учун борса бўладими ё йўқми?
Маълумот учун, Тошкент атрофи ва водийда метан заправкалар тушга қолмай ёпилмоқда ёки умуман очилаётгани йўқ.
Алишер Файзуллаев домла билан суҳбатим ҳақида
Охирги икки ёзув подкаст ҳақида бўладиган бўлди 😊
Бир неча кун олдин профессор Алишер Файзуллаев мени ўз Ютуб каналида бўладиган суҳбатга таклиф қилдилар. Таклифдан бошим кўкка етди. Алишер акани кўп йилдан бери танийман, у кишини Ўзбекистоннинг энг зиёли инсонларидан деб биламан. Ўзбекистоннинг Лондондаги фавқулодда ва мухтор элсичи бўлиб ишлаганлар (Ютуб каналларида ўша йилларда олинган видеолари ҳам бор), мен ўқиган даврларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида проректор бўлганлар. Талабалик давримда Беруний мукофотини олганимда Алишер ака ўзлари тақдим қилиб, табриклаганлар.
Суҳбатимиз мен учун жуда қизиқарли бўлди. Алишер ака каби суҳбатдош билан илм-фан, университетлар, сунъий идрок, китоб ўқиш ва шунга яқин мавзуларда гаплашиш ажойиб. Бунинг сабаби, у киши ўзлари илмий тадқиқотда жуда фаол бўлиб, дунёнинг нуфузли дипломатия, психология, музокараларга оид журналларида мунтазам мақола чиқариб турадилар. Университетлар қандай ишлайди, маъруза ёхуд тадқиқот қандай қилинади ва ҳоказо мавзуларни яхши тушунадилар.
Суҳбатни мана бу ҳавола орқали кўриш мумкин. Ўқувчиларимга Алишер аканинг Ютуб каналига аъзо бўлиб қўйишни тавсия қиламан—у ерда қизиқарли суҳбатлар мунтазам эълон қилинади, барчага фойдаси тегадиган материаллар кўп.
@profsherzod
Субсидияланаётган газ экспорт қилинмаслиги керак
Lolazor’нинг бир ойлик танаффусдан кейинги навбатдаги сонида газдан узилган 15 минг тадбиркор, газ йўқлиги учун фаолиятини тўхтатган 4 млрд.долларлик GTL заводи ва шунга қарамай тўхтамаётган газ экпорти ҳақида гаплашдик. Ўзбекистон газ сотиб олаётган ўртакаш Topcon limited ва Газлидаги газ омборимизни эгаллаб олган Daxon holdings офислари Гонконгда битта манзилда жойлашганидан ҳайратга тушдик. Биз ўзбекнинг газини ўрисники деб кўрсатиб “гонконгликлардан” сотиб олмаяпмизми, дея савол қўйдик. Балки бу схема бўйича кенг суриштирувлар ўтказилар.
Ўтказиб юборманг.