the_bakiroo | Неотсортированное

Telegram-канал the_bakiroo - bakiroo

62303

Ўйиндан ташқари фикрлар Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo Инстаграм: https://www.instagram.com/the_bakiroo?igsh=MTZ0YXo0cmRtaHM2Yg== Youtube: https://youtube.com/@thebakiroo?si=VAN-I4yAp3zZBUcS

Подписаться на канал

bakiroo

5,1 млрд.куб газ қани?

Пессимистик Сценарийлар мундарижаси очилмаётганиям майли, қачон шонли энергетиклар ваъдасида турганки, бу сафар амал қилса.

Газдан ўчирилаётган тадбиркорлик субъектлари рўйхати ва мезонлари эълон қилинмаётганигаям кўз юмайлик. Қачон ўзи шонли энергетиклар шаффоф ишлаган? Уларнинг бўлиши ёпиқлик, ўзбилармонлик ва махфийликдан иборатку.

Лекин шу шонли энергетикларнинг ўзи ўтган йилдагидан кўра 1,1 млрд.куб кўп газ йиғилгани билан мақтанишмаганмиди?

Ўтган йилдагидан 1,1 млрд.куб кўпроқ газ жамғарилган бўлса, тадбиркорларни газдан узиш ҳам камида 15-20 кун кечроқ юз бериши керак эмасмиди? 2023 йилда газдан узиш декабрнинг иккинчи декадасида юз берган. Демак, тадбиркорлик субъектлари декабрдаям узлуксиз газ олиши керак эди.

Ё қўлдан кетган омбордаги газ ҳам фақат қоғоздами? Омборга кирган газни кимдир холис ўлчаганми? Чиқаётганини-чи? Мустақил
мониторинг борми? Ё “газ кирди, газ чиқди” деган гапига ишонаяптими ҳамма?

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи бошига Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов қиш мавсуми учун «Газли» ва «Хўжаобод» ерости газни сақлаш омборларига 5,1 млрд куб метрдан ортиқ газ захираси тўпланганини айтганди.

5,1 млрд.куб газ 4,5 ойлик куз-қиш мавсумида ҳар ойда қазиб олинадиган 3,6 млрд.кубга қўшимча ўртача 1,2 куб газ ишлатиш мумкин дегани (импорт умуман йўқ деб ҳисоблагандаям).

Газ қазиб олиш умуман тўхтаб қолган ҳолатдаям бу газ 40 кунга етиши керак.

Читать полностью…

bakiroo

ARTON компанияси Андижонда автоклавланган газобетон чиқарадиган завод қурилиши бошланганини маълум қилди. Лойиҳа 2025 йилнинг 4-чорагида фойдаланишга топширилади ва йилига 600,000 м³ газобетон ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Завод ишга тушгач, нафақат Марказий Осиё, балки бутун МДҲ мамлакатлари орасида энг йириги бўлиши кутиляпти.

Янги заводнинг қурилишида Германиянинг Wehrhahn GmbH компаниясининг илғор технология ва ускуналари қўлланилмоқда ва у Фарғона водийси бўйлаб сифатли қурилиш материалларига ортиб бораётган талабни қондириши, йирик инфратузилма ва уй-жой қурилиши лойиҳаларини амалга оширишга ёрдам бериши айтиляпти.

ARTON илк марта 2019 йилда Оҳангаронда ўз заводини ишга туширган ва қурувчи ташкилотлар ишончини оқлаган эди. Компания қурилиш учун экологик тоза ва инновацион ечимларни таклиф қилиш орқали барқарор ўсишга эришиб, бозорда мустаҳкам ўрин эгаллади. Андижондаги завод қурилишида ҳам ARTON Wehrhahn GmbH (Германия) компаниясининг илғор технология ва ускуналарини қўллаяпти.

+998712002006
Telegram | Instagram | Web-site | arton-8332/featured">YouTube

Реклама

Читать полностью…

bakiroo

Қозоқ тенгесини қувватлаш учун 10 кунда 1 млрд.доллар интервенция қилинган

Қозоғистон Миллий бакни раиси Тимур Сулаймоновнинг маълум қилишича, валюта бозорида тенгени қўллаб-қувватлаш учун фаол интервенциялар 16 ноябрда бошланган. 10 иш кунида жами қилинган интервенциялар ҳажми 1 млрд.доллардан ошган (бу мамлакат валюта захираларининг 2,5%ини. ташкил этади).

Ҳозирда регулятор интервенцияларни тўхтатгани қайд этилмоқда.

Читать полностью…

bakiroo

Рақобат қўмитаси ва Антикоррупцияга вето ҳуқуқи керак

Хос ўқувчилардан бири ёзмоқда:
“тийиб турувчи органлар қаерга қараган, деб савол қўйилибди, жавоби: улар кўрмаган ҳам, қарор тўғри …имзога кирган, … телефон қилиб имзолатилган”.

Бизнес билан чатишиб кетган амалдор корчалонлар, олигархлар тақиқ ва чекловлар қўйиш ёки преференциялар олиш учун қарорларни ошкора ёки яширинча имзолатиб олишда давом этар экан, Ўзбекистонни талаётган олигархиянинг қарор қабул қилишга бевосита ва билвосита босими тўхтатилмас экан, демак, тийиб турувчи органларга ҳам фавқулодда ваколатлар керак.

Давлат раҳбарига ҳисобдор бўлган Рақобат қўмитаси ва Антикоррупция агентлиги рақобатни бузадиган, коррупция анқиб турган ижро ҳокимияти қарорларини хоҳ лойиҳа босқичида, хоҳ имзоланганидан кейин, агар ҳужжат яширинча имзоланган бўлса, ошкор бўлиб қолганида вето қўйиб, тўхтатиб туриш ваколатига эга бўлиши керак.

Бўлмаса, йилдан йилга, ойдан ойга, кундан кунга авж олаётган деструктив жараённи тўғирлаб бўлмайди. Олигархик тўдалар энди “сендан нимам кам қабилида” кимўзарга талашни бошлашди.

Читать полностью…

bakiroo

3 кун қолди

Anhor.uz сайтида “Рақамли маркировка нима учун керак?” мазмунидаги савол қўйилган материал эълон қилинибди. Аслида, товарларни агрегациялаш комплекс маркировкалаш тизимини жорий этишнинг навбатдаги босқичи сифатида одамларнинг соғлиғига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин бўлган дори воситалари, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари каби истеъмол товарлари учун айниқса зарур. Бироқ, биз бугун кузатаётган вазият мутлақо мантиқсиздек кўриняпти. Яқинда Давлат солиқ қўмитасининг тадбиркорлар билан ўтказилган йиғилишида ҳам бу масала кўтарилиб, алкоголсиз ичимликлар саноатида тизимни жорий этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилмагани қайта-қайта таъкидланган эди.

Гарчи алкоголсиз ичимликлар учун рақамли маркировкалашни жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлмаса-да, UzBev бор-йўғи янги тизимни жорий қилиш муддатини узайтириб беришни сўраганди холос, уни мутлақо бекор қилишни эмас. Қизиқ, Солиқ қўмитаси UzBev’нинг талаби юзасидан Вазирлар Маҳкамасига қандай форматда сўров юборди экан. Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳалигача бирон-бир расмий жавоб эълон қилингани йўқ. Агрегациялаш бошланишига эса 3 кун қолди.

Мана шунақа пала-партиш, шошилинч қабул қилинган қарорлар туфайли, бизнес эгаларининг давлат органларининг қарорлари қабул қилиш тизимига бўлган ишончини пасайтириб юборяпмиз.

Читать полностью…

bakiroo

🟦 “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ тадбиркорларга имтиёзли шартларда қуйидаги молиявий хизматларни таклиф этмоқда:

➖ Тадбиркорнинг лойиҳаларини амалга оширишда фоизларсиз ва гаров таъминотисиз 5 млрд сўмгача бино-иншоот ва ускуналар кўринишида капиталга улуш киритади;

20 млрд сўмгача бўлган бино-иншоот ва ускуналарни хизматлар ипотекаси орқали йиллик 17,5% ҳисоблаш ёки бўлиб тўлаш шарти билан гаров таъминотисиз тадбиркорга тақдим этади;

➖ Хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишга 20 млрд сўмгача қарз молиявий ёрдамларини имтиёзли ставкада тақдим этади.

➖ Тижорат банклари, лизинг компаниялари ва микромолия ташкилотларига тадбиркорларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун 7 йилга 5 млрд сўмгача кредит (лизинг) учун ресурс жойлаштиради;

➖ Тадбиркорга кредит ажратилишида гаров тақчиллиги юзага келганда 5 млрд сўмгача кафил бўлади;

➖ Кредит фоизининг 5,4 фоизгача бўлган қисмини компенсация қилиб беради;

➖ Кичик тадбиркорларга ажратилган микрокредитларнинг 100 млн сўмгача қисмини қайта молиялаштиради.

Батафсил:📱@edcomuz ☎️ 71-205-57-57 | Реклама

Читать полностью…

bakiroo

Россия Марказий банки вазиятга аралашди: рубль мустаҳкамлана бошлади

Россия Марказий банки 2024 йил охиригача ички валюта бозорида валюта сотиб олишни тўхтатишини эълон қилди.

Бюджет қоидаси бўйича Марказий банк Молия вазирлиги сотадиган валютани сотиб олиб келади. Мана шу қоидалар йил охиригача тўхтатиб турилади. Натижада бозорда валютага талаб кўпроқ қондирилади.

Регуляторнинг баёнотидан кейин рубль мустаҳкамлана бошлаган. Ҳозирда доллар/рубль жуфтлиги бўйича битимлар 105 рублдан ўтмоқда.

Читать полностью…

bakiroo

🎙 Kotib AI - аудио ва видеоларни (Ўзбек, Рус, Инглиз тилларда) автоматик транскрипция қилиш учун сизнинг ақлли ёрдамчингиз!

Жуда ҳам узун суҳбат, маъруза, подкаст ёки вебинарларни томоша қилишдан вақтни тежанг — шунчаки файлни юкланг ва Kotib AI уни тезда матнга айлантиради!

📌Асосий хусусиятлар:

• Аудио ёки видео автоматик транскрипция
• Муҳим эпизодларни ажратиб олиш
• Матн асосида қисқа мақолалар яратиш

Талабалар, ўқитувчилар, контент яратувчилар, журналистлар ва бизнес эгалари учун мос келади. Сизга мослаштирилган AI технологиялари ёрдамида маҳсулдорлигингизни янада оширинг!

🔴 Бугуноқ Kotib AI билан янада самарали ишлашни бошланг!

Бизнинг телеграм канал - @aim_laboratory

Реклама

Читать полностью…

bakiroo

Октябрда фоиз ставкалар яна кўтарилган

Сўмдаги кредитларнинг ўртача тортилган ставкаси 23,3%ни ташкил этган (+0,1%). Бунда чакана кредитларнинг нархи 23,9%гача (+0,1%) кўтарилган бўлса, корпоратив кредитларнинг нархи 22,7% даражасида, ўзгаришсиз қолган.

Муддатли депозитларнинг ўртача тортилган ставкалари сезиларлироқ, 19,7%гача (+0,5%) кўтарилган. Чакана депозитлар ставкаси яна тарихий максимумга, 22,1%га (+0,1%) қайтган бўлса, корпоратив депозитлар бирдан 0,9 фоиз бандига, 17,1%гача қимматлаган.

Читать полностью…

bakiroo

Валютадаги ставкалар пасая бошладими?

Ўтган ойда хорижий валютадаги кредитларнинг ўртача тортилган ставкаси бирданига 0,5 фоиз бандига пасайиб, 10,1%ни ташкил этган.

Валютадаги муддатли депозитларнинг ўртача тортилган ставкаси 4,8%гача тушган (-0,1%).

Читать полностью…

bakiroo

Пул массасининг ўсиши тезлашган

Октябрда Кенг маънодаги пул массаси (М2) 8,8 трлн.сўмга ўсган ва қарийб 265,0 трлн.сўмга етган. Миллий валютадаги пул массаси 5,3 трлн.сўмга кенгайган ва 206,7 трлн.сўмни ташкил этган, бунда муомаладаги нақдликлар 1,1 трлн.сўмга кўпайиб, 54 трлн.сўмдан ошган.

Пул массасининг йиллик ўсиши М2 бўйича 31,9%га, Миллий валютадаги пул массаси бўйича 33,7%гача тезлашган. Бундан юқори суръатда пул массасининг ўсиши охирги марта 2023 йилнинг аномал қишида кузатилган эди.

Вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқлар 17,6 трлн.сўмгача кўпайган (+1,6 трлн.сўм).

Читать полностью…

bakiroo

“Трастбанк” ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси 30 миллион долларлик битимни имзолади

“Трастбанк” ва ХСРИК ўртасида 30 миллион АҚШ доллари миқдоридаги битим имзоланди. Айтилишича, бу маблағлар Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини шариат қоидаларига мувофиқ молиялаштиришга йўналтирилади. Шу тариқа мамлакатда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кенгайиши кутиляпти.

Уларнинг ҳамкорлиги 2018 йилда бошланган, ҳозиргача корпорация томонидан ажратилган маблағларнинг умумий ҳажми 37 млн долларни ташкил қилади. Бундан ташқари, банкнинг ХСРИК ва Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан имзолаган келишувлари асосида 97 та лойиҳа молиялаштирилган. Маълум қилинишича, лойиҳалар текстиль, фармацевтика, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва электромобиллар савдоси каби соҳаларни қамраб олган.

Бундай молиялаштириш мамлакатда иш ўринлари яратилиши ва тадбиркорликнинг кенгайишига ҳисса қўшяпти. Бунда асосий эътибор кичик ва ўрта бизнес субъектларининг иқтисодиётдаги фаоллигини оширишга қаратилган. Ажратилган маблағларнинг шариат қоидаларига тўғри келадиган турли соҳаларга йўналтирилиши ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантиришда муҳим роль ўйнаётгани айтиляпти.

Читать полностью…

bakiroo

“Ҳар бир тадбиркор адолатли, очиқ рақобат шароитида фаолият юритишни ўрганиши лозим”

Жамшид Қўчқоров ЖСТга аъзолик ҳақида:

“ЖСТ — умуман олганда бир адолатли савдо тизими. ЖСТга аъзо бўлганлар ва аъзо бўлмаганлар орасида тенгсизлик бор. Яъни, агар биз биронта ривожланган мамлакат билан савдо-сотиқ қиладиган бўлсак, улар биздан ўзи учун доимо мўътадил ёки қулай бўлган шарт-шароитларни талаб қилиш ҳуқуқига эга, бу ерда имтиёзларни назарда тутмаяпман…

ЖСТга кириш Ўзбекистонга бошқа, авваламбор ривожланган, тез ривожланаётган мамлакатлар билан адолатли ва тенг, паритет шарт-шароитларда савдо қилиш имконини беради. Кимдир йўқотиши мумкин. Лекин, менинг фикримча, ЖСТ бу — адолатли савдо тартиб-тамойиллари. Шунинг учун ҳар бир Ўзбекистон тадбиркори адолатли ва очиқ рақобат шароитида ўз тадбиркорлик фаолиятини юритишни ўрганиши керак. Дунё мамлакатларининг асосий қисми ЖСТга аъзо эканидан келиб чиқиб, улар билан биз адолатли ва тенг савдо қилишимиз учун биз бу ташкилотга аъзо бўлишимиз керак”.

Читать полностью…

bakiroo

Йўқ жойдан парковка монополисти ясалди

Рақобат қўмитаси ва Антикоррупция агентлиги пойтахтда парковка монополиясини яратиши мумкин бўлган, белгиларига кўра аукцион деб аташ қийин бўлган аукционни тўхтатмаган. Балки ҳаракат қилишгандир, билмадим.

Нима бўлгандаям, Тошкентнинг энг асосий 50дан ортиқ кўчаларидаги 86та участкада пуллик парковка ташкил этиш ҳуқуқи битта қўлга ўтадиган бўлди. Ғолиб 120,1 млрд.сўм таклиф этган "BALCOMUZ" МЧЖ. Қизиғи, аукционнинг захира ғолиби номи кўрсатилмаган (ғолиб шартларни бажара олмаса, ғолиблик кейинги энг кўп нарх таклмф этган талабгорга ўтади).

Ғолибга кўп саволлар йўқ, саволлар ҳаммаси рақобатли бўлмаган аукцион ташкилотчиларига. Бу якка лотни ўнлаб лотларга ажратиш ва талабгорлар кўпайтириш ҳисобига, ҳуқуқларни 120 млрд.сўм эмас, балки 500 млрд.сўмга сотиш мумкин бўларди. Бозорда ўзаро рақобатлашувчи бир неча компаниялар шаклланарди, давлат ютарди, истееъмолчи ютарди. Ҳозир ютган бўлса, кабинетда ўтирган чиновник ёки қанақадир ютди холос. Қолган ҳамма ютқизди.

Бу Тошкент учун, Ўзбекистон учун навбатдаги мағлубият. Бундан ҳам бадтар бўламиз бу кетишда.

P.S. Дарвоқе, Kaspi'ни ўйиндан чиқаришгач, Humo'нинг кабинетларда "тайинланган эгаси" деярли аниқ бўлипти. Масала сопини ўзидан чиқариш ёки яна қандайдир схема чизишда қолган.

Читать полностью…

bakiroo

Инфляция сизни қандай қақшатаяпти?

Ёқилғи нархлари ўзбекистонликлар чўнтагини қоқиштирмоқда. Энергетикадаги қийшиқ ва бузуқ қарорлар гўштдан тортиб помидоргача, йўлкирадан тортиб, дориларгача нархларни потиратиб оширмоқда. Расмий статистикага қарасанг, кўзинг яйрайди, мисоли жаннат.

Сизни, бизни, ҳаммамизни, келажагимизни талаётган ўғри олигархлар кабинетлардаги қўғирчоқ шотирлари орқали янги ва янги чекловларни, тақиқларни киритмоқда. Олигархлар қўлидан озиқланаётган охур чиновниклар рақобатни ўлдирмоқда, тенг имкониятларни йўққа чиқармоқда, бизнесга юкламаларни оширмоқда. Бу келаси йилга ҳам нарх-наво ошишда давом этади дегани.

Шунинг учун ҳам, инфляцион кутилмалар бўйича сўровномада иштирок этинг. Дўстларга, қариндошларга, яқинларга тарқатинг. Улар ўз оғриқларини қайд этишсин.

Зора ўзлари ҳолва ясаб, ўзлари ўша ҳолвага ишонаётганлар иллюзиялардан сал бошини кўтаришса.

@kutilmalar_noyabr2024_bot

Читать полностью…

bakiroo

«Bloomberg»да Ўзбекистон республика валюта биржаси маълумотлари бериб борилади

АҚШнинг молиявий-иқтисодий янгиликлар бўйича нуфузли «Bloomberg» агентлиги энди Ўзбекистон республика валюта биржаси бозор маълумотларини ҳам эълон қилиб боради.

Эндиликда сайт фойдаланувчилари Ўзбекистоннинг валюта ва пул бозорлари, шунингдек, давлат қимматли қоғозлари ҳамда деривативлар бозорларидаги нархлар ва кўрсаткичларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Бу айниқса чет эл инвесторлари учун қулайлик яратади. Чунки Ўзбекистон молия бозорини чуқурроқ тушуниш ва ундаги тенденцияларни таҳлил қилиш имконияти яратилди.

Бунинг ортидан бутун дунё инвесторлари Ўзбекистонда ўз инвестиция ғояларини самарали шакллантириши ва баҳолаши мумкин бўлди.

Бугунги кунда ЎзРВБ иштирокчилари 35 та маҳаллий тижорат банки, 6 та брокерлик компанияси ва 1 та хорижий кастодиан банкдан иборат. Биржа Ўзбекистон молия бозорида етакчи ўрин тутиб, ликвидликни жалб қилиш учун асосий платформа ҳисобланади.

Бундан ташқари, биржа савдо, клиринг ва ҳисоб-китоблар учун халқаро стандартларга жавоб берадиган, операцияларнинг ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлайдиган ўз инфратузилмасига эга.

Читать полностью…

bakiroo

Бизнесни газдан ёппасига узиш бошланди

Энергетика вазири ҳарорат масалан, минус 10, 20 даражага тушиб кетса, пессимистик сценарийлар ишга тушиши ҳақида гапирганди (лекин бу сценарийлар пайтида нима иш қилиниши, қандай истеъмолчилар тармоқда узилиши ёки чекланиши ҳақида айтилмаган ва режимлар мундарижаси очиқланмаган).

Шу кунларда кундузги ҳарорат плюс 10 даражадан, тунги ҳароратлар плюс 1 даражадан пасайгани йўқ (яқин уч кунликда ҳам нолга тушмайди). Лекин бутун Ўзбекистон бўйича бизнес субъектлар ёппасига газдан узилиши бошланган.

Пессимистик сценарий очилмаганини (у борми ўзи) қўя турайлик. Газдан узилаётган бизнес субъектлар қайси мезонлар асосида танланаётгани номаълум (худди ўтган йили минглаб иссиқхоналар газдан узилган пайтда ўнлаб чўнтакларга яқин иссиқхоналар газдан фойдаланишда давом этгани ва этаётгани сингари). Нима учун Баҳодир ва Бахтиёр газдан узилса, Жўрабек ва Алишер газ ёқишда давом этиши керак? Чиройи учунми? Вазирликка ё маҳаллий газчиларга яқинлиги учунми?

Кимлар қайси кабинетларда тузган ўзи бу рўйхатни? Ким тасдиқлаган бу рўйхатни? Қаерда очиқланган бу рўйхат?
Ўчириш неча кун, неча ҳафта давом этади? Ë худди иссиқхоналар, ғишт ва оҳак заводлари билан бўлгани сингари ўчирилгани бўйича қайтиб тикланмайдими? Бизнес субъектлар билишга ҳақли. Шунга қараб чорасини кўради: ё фаолиятини тўхтатади, ишчиларини Россияга мардикорчиликка жўнатади ё газ бор қўшни мамлакатга ишлаб чиқаришини кўчиради.

Айтинглар.

Олигарх акаларингиз олдида эмас, халқ олдида ҳисобдорсизларку. Қонун бўйича.

Читать полностью…

bakiroo

Тенге курси пасайиши фонида Қозоғистон Миллий банки асосий ставкани оширди

Қозоғистон Миллий банки асосий ставкани бир фоиз бандига, 15,25%гача оширди. 2024 йил учун инфляция прогнози 8-9%гача, 2025 йил учун эса 6,5-8,5%гача кўтарилган.

Регулятор инфляция хатари ортиб бораётгани, Россиядаги курс ўзгаришларининг босими, нефть нархи бўйича пасайиш прогнозларини қайд этган.

Қозоқ тенгеси охирги ҳафталарда кучли босим остида қолмоқда. Сезиларли интервенцияларга қарамай, доллар курси кўтарилишда тўхтагани йўқ. Бугунги қарор тенге курсини барқарорлаштиришга ёрдам берилиши кутилмоқда.

Қозоғистон Ўзбекистоннинг учинчи савдо ҳамкори ҳисобланади.

Читать полностью…

bakiroo

Квартира ҳали ҳам яхши сармоями?

UZ24.uz берган маълумотларга кўра, бу йил уй-жой нархлари кескин ўсишдан тўхтаб, мўътадил суръатларга қайтди. Унгак кўра, январ-сентябр ойлари оралиғида янги уйлар нархи 7,9 фоизга, эски уйлар нархи эса 5 фоизга қимматлашган (долларда эса ушбу кўрсаткичлар атиги 1,9 фоиз ва 4,7 фоизни ташкил қилади). Солиштириш учун, 2023 йилнинг шу ойлари давомида нархлар ўсиши 21,5 фоиз ва 22,8 фоизни ташкил этган.

Уй-жойдан сармоя сифатида фойдаланадиганлар учун квартира ҳали ҳам яхши сармоями? Мақолада бу саволга жавоб бор. Кириб ўқиб олишингиз учун линк.

Ҳа, айтганча, @uz24uzb каналига обуна бўлиб қўйинг, зиён қилмайди. Бунга ўхшаш яхши материаллар кўп чиқади.

Реклама

Читать полностью…

bakiroo

Тийиб турувчилар қаёққа қараган

Корчалонларнинг монополия ёки коррупциялашган каналлар яратиш манфаатлари ҳамма вақт бўлган, бундан кейин ҳам бўлади. Шунинг учун ҳам тор манфаатларни тийиб туриш органлари ташкил этилган.

Автомактаблар учун “автомототранспорт воситаларининг тоифа(лар) йўналиши бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун камида 10000 м2 ер майдонига эга бўлган, автоматлаштирилган автодром ва махсус жиҳозланган автомототранспорт воситаларининг мавжудлиги” талаби акс этган қарор ҳукуматга киритилган экан, нега рақобат ва тенг имкониятларни йўққа чиқарадиган бу бузуқ талабга Рақобат қўмитаси вето қўя олмаган? Нега Антикоррупция агентлиги коррупцион экспертизадан ўтказмаган? Адлия вазирлиги нега тартибга солиш тамойилини қўлламаган? Савдо саноат палатаси нега бу қарор ишга тушса, минглаб бизнес субъектлар тугатилишини айтиб қарши чиқмаган?

Нимага? Бу органлар шунчалар заифми? Ё атайин заифлаштирилганми?

Читать полностью…

bakiroo

Автомактаблар қиролини яратишга навбатдаги уриниш

Ўзбек чиновниклари бозор ишлаётган соҳага бурнини ва қўлини тиқиши билан туппа-тузук ишлаётган бозор ўлдирилади ва бирқўлли қилинади. Кулгулиси, бу бузғунчилик шунчалар нопрофессионал амалга оширилганидан буюртмачи корчалонларнинг қулоғи кўриниб ҳам қолади.

Ўзбекистонда юзлаб хусусий автомактаблар фаолияти тўхтаган. Сурхондарё, Навоий, Жиззах вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида «права» олишга тайёрловчи бирор хусусий муассаса ишламаяпти.

Автомактаблар ёпилаётганига сабаб имтиҳон марказларига мўлжалланган «оғир талаблар»нинг қўлланила бошланганига бориб тақалади. Энди хусусий автомактабларнинг худди имтиҳон марказларидагидек жиҳозланган 1 гектарлик автодроми бўлиши ёки шундай автодромни ижарага олиши керак.

Автодром ҳам ҳазилакам автодром бўлиши талаб қилинган. Биринчидан, автодром майдони 1 гектардан кам бўлмаслиги керак. Иккинчидан, автодром автоматлаштирилган тизимларга эга бўлиши керак — бу бутун автодром ҳудудида кузатув камералари, махсус датчиклар ва бошқа техник воситалари билан тўлдирилиши керак, дегани. Учинчидан, у нафақат енгил автомобилларни бошқариш, балки юк машиналари ва автобусларни ҳайдаш бўйича имтиҳонларни топширишга имкон берадиган бўлиши керак.

Бу талабларга қайси корчалоннинг “бизнеси” жавоб бера олишини ва нега айни шу мезонлар киритилганини тушунгандирсиз?

Асл мақсад ва муддао нимадалигини мана бу иқтибос тўлиқ очиқ беради:

“Бир кулгили муаммо бор. Биз фақат «Б тоифа (енгил автомобиллар) бўйича ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга ўқитамиз. Лекин республика ЙҲХХ бизнинг ихтиёримиздаги автодромда қолган тоифадагилар учун шароит бўлиши кераклиги ҳақида буйруқ чиқариб қўйди. Биз бу масалада шаҳар ЙҲХХга бордик, улар бу масалани ҳал қилолмаслиги айтди. Кейин республика ЙҲХХга бордик, улар эса бир гектардан кам бўлмасин ва ҳамма учун шароит бўлсин, деб турибди. Биз фақат битта тоифа бўйича ўқитадиган бўлсак, нега автодромимизда қолган тоифалар бўйича ҳам шароит қилишимиз керак ахир?», — дейди Тошкентдаги яна бир автомактаб вакили.

Ўзини қандай намоён этишидан қатъий назар оқ ит, қора ит, ҳаммаси ит. Ўзбекистонни талаётган олигархия у исми ва “бизнес”и қандай бўлишидан қатъий назар, халқни талаш модели битта: муаммо яратилади, тўсиқ ва чеклов қўйилади, нархлар сунъий равишда оширилади ва пул оқими бир чўнтакка қараб каналлаштирилади. Бўлди.

Читать полностью…

bakiroo

Рубль ортидан қозоқ тенгеси ҳам қадрсизланмоқда

Бугунги савдолар давомида халқаро платформаларда бир доллар учун 114 рублгача таклиф этилган. Москва биржасида юань курси 15 рублгача етган (санкция остидаги Москва биржасида долларда савдо қилинмайди).

Ҳозирча Россия Марказий банки ҳам, ҳукумати ҳам жиддий чораларга ўтгани йўқ. Кузатувчилар валюта тушумини сотиш ва назорат қилиш билан боғлиқ талаблар янада кучайтирилиши мумкинлигини айтишмоқда. Марказий банк асосий ставкани фавқулодда юқори даражага кўтариши ҳам мумкин.

Рублнинг қулаши ЕОИИдаги давлатлар валюталарига таъсир этишни бошлаган. Бугун учинчи савдо ҳамкоримиз Қозоғистонда доллар курси 502 тенгедан ошган. Айирбошлаш шохобчаларида доллар 510 тенгегача қийматда сотилмоқда.

Рубль ортидан тенгенинг ҳам қадрсизлана бошлагани, агар тенденция бирмунча муддат сақланиб қолса, экспортчилар рақобатбардошлигига салбий таъсирини ўтказади, шунингдек, импорт ва пул ўтказмалари каналлари орқали сўм курсига босим яратишни бошлайди.

Читать полностью…

bakiroo

Умумий тизимнинг самараси ҳақида

Президентнинг тегишли қарори билан Савдони ривожлантириш АЖ ташкил этилиб, бошқарув Савдо-саноат палатасига топширилганди. Келтирилишича, Компания томонидан 2024 йилда 798 та экспорт қилувчи корхоналарга 311,4 млрд сўм миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилган ҳамда 248 та корхонага экспортолди молиялаштириш кредитлари учун тижорат банкларига 241,2 млн доллар миқдорида молиявий ресурслар ажратилган бўлиб, мазкур корхоналар томонидан жами 1953,1 млн доллар миқдорида экспорт амалга оширилишига эришилди.

Шунингдек, 2023 йилнинг мос даврида 1340 та экспорт қилувчи корхоналарга 409,5 млрд сўм миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилган ҳамда 304 та корхонага экспортолди молиялаштириш кредитлари учун тижорат банкларига 262,3 млн доллар миқдорида молиявий ресурслар ажратилган бўлиб мазкур корхоналар томонидан жами 1661,6 млн доллар миқдорида экспорт амалга оширилишига эришилган.

Таҳлиллар натижаси Компания томонидан 2023 йилда сарфланган ҳар 1 долларга нисбатан ўртача 5,6 доллар экспорт амалга оширилган бўлса, 2024 йилда ушбу кўрсаткич 7,4 долларни ташкил қилганини кўрсатяпти. Бунда кўринадики, кўрсаткич 32 фоизга ўсган.

Савдо-саноат палатасида ягона ва умумий тизимнинг жорий этилиши натижасида маблағлар ўз мақсадларига кўпроқ хизмат қилмоқда ва иқтисодиётдаги ўзгаришларда ижобий тенденцияларни намоён этмоқда. Бу нафақат корхоналар балки, бутун жамият учун фойдали бўлиб, иқтисодий тараққиётга хизмат қилиши тайин.

Читать полностью…

bakiroo

Бўя, гул бос ва қиммат сот!

Жаҳон савдо ташкилотига кириш билан боғлиқ равишда экспортчиларга имтиёзларнинг бекор қилинаётгани тўқимачилик бизнесини ташвишга солаётгани аниқ.

Масалан, бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизлик қийматининг қайтарилишидан фойдаланган тадбиркорлар саноқли. Ҳалиям аксар текстилчилар калава ип билан чувалашиб ётишипти.

Давлат рахбари ташаббуси билан буёкхона ускунасининг 10% субсидиялаш учун 25 млн доллар ажратилган. Қисқа муддат ичида 30 та янги буёқхонага 4 млн долл субсидия тўлаб берилган.

Давлатнинг узи субсидия орқали қўллаб-қувватлаётгани, хом-ашё сотишдан фойда катта бўлмаслиги текстилчилар учун аниқ сигнал бўлиши керак.

Мато бўялдими, гул босилдими, нархи, рақобатбардошлилиги ошади, бозори кенгаяди, харидори кўпаяди. Буялмаган мато 3$ , бўлгани эса 6$ дан сотса бўлади 3 млрд доллар эмас, 6 млрд долларлик экспорт қилиш мумкин.

Енгил саноат барибир бир кун якуний қайта ишлаш босқичига ўтади. Хом ашё сотиш хато эканини бизнес хам тушуниб етади, ускунани олиб келиб қайта ишлашни бошлайди. Лекин бу ишни Давлат субсидия бераётганида қилиш энг тўғри йўл.

Читать полностью…

bakiroo

Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Тошкентда Тадбиркор аёл-қаҳрамон аёл” хотин-қизлар форуми ўтказилмоқда

Тадбирда 250 дан зиёд меҳмонлар, жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, тадбиркорлар, фермерлар, ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги хотин-қизлар иштирок этмоқда.  

Жонли эфир

Читать полностью…

bakiroo

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз режим жорий қилинадими?

Тармоқларда Ўзбекистон ва Хитой визасиз режим ўрнатиши ҳақида хабарлар айланмоқда.

Маълумот учун, Хитой фуқароларига (хусусан, Гонконг ва Макаоликларга) Ўзбекистонга 10 кунлик визасиз режим 2021 йилдан буён ишламоқда. Лекин Хитой томони ўзбекистонликларга нисбатан виза режимини сақлаб қолмоқда.

Назаримизда тармоқлардаги хабарларга Дунё агентлигининг мана бу ахбороти сабаб бўлган бўлииши мумкин. Унда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаментида учрашувлар ўтказган Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари "хорижий давлатлар билан виза тартибини янада эркинлаштириш, хусусан, виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисида келишувларга эришиш" муҳимлиги ҳақида гапиришган.

Бирон бир битим ё дастлабки аҳдлашув ҳақида гап бормаган.

Хитойга визасиз режим очилиши ҳақида вақти-вақти билан сиздиргилар пайдо бўлаётганига қарамай, ҳалигача амалий қадамларга ўтилмаган.

Доим ўзимизни солиштирадиганимиз Қозоғистонликлар учун Хитойга, Хитойликлар учун Қозоғистонга 30 кунлик визасиз режим ўтган йили жорий қилинган. Шу билан бирга томонларнинг фуқаролари 180 кун ичида кўпи билан 90 кун визасиз юриши мумкин бўлади.

Читать полностью…

bakiroo

Тадбиркорлар учун қайси банкда қулайлиги муҳим

Бугунги замонавий тадбиркорлар ва бизнес эгаларига банкдаги майда комиссион ҳақ миқдорлари-ю, 1-2 фоизлик кредит фарқлари қизиқ эмас. Уларга иши тез битадиган, хизматлари қулай ва осон, қатнаб сарсон қилмайдиган банк керак. Шу жиҳатдан, тадбиркор учун қулай ва универсал экотизим яратиш банкнинг фойдасига хизмат қилади.

Кеча Davr Bank томонидан тақдимоти ўтказилган янги "Davr Business" платформаси ва мобил иловаси айнан шу мақсадда эканлигини кўриш мумкин. Тадбирда қатнашган бизнес вакиллари ва банкнинг турли соҳа вакилларидан иборат ҳамкорлари билан кичик, бироқ қизиқ ўтган тақдимотда илова ва платформанинг барча қулай тарафлари тушунтириб берилди.

Қулай ва хавфсиз ечимлар — давр талаби. Банклар ўзини ёппасига чаканага урган пайтда бизнес, айниқса кичик бизнесни ўзининг ядровий базаси деб билган Davr Bank'нинг шу йўналишга қилган инвестицияси ўзини оқлаши, табиий. Илова айниқса, автоматлаштириш ва инновацион ривожланишга интилувчи компаниялар учун жуда мос келади.

Читать полностью…

bakiroo

Етакчи микромолия ташкилотларидан бири билан ривожланиш ва муваффақиятга эришиш учун ажойиб имконият!

Мавжуд бўш иш ўринлари:

– Ходимлар билан ишлаш бўлим бошлиғи
– Тўлов-мониторинг бўйича директор ўринбосари
– Маркeтинг бўлим бошлиғи
– Алоқа маркази опeратори
– Ҳуқуқшунос (барча вилоятлардаги филиаллар учун)

Батафсил маълумотлар бу ерда

Таклифлар қуйидагилардан иборат:

• Рақобатбардош иш ҳақи ва тегишли ижтимоий тўловлар тўплами.
• Малакавий ўсиш ва ривожланиш имкониятлари.
• Ҳамкорлик ва инновацияларга асосланган муҳитда ишлаш.
• Микромолия соҳасида муҳим лойихаларни амалга ошириш имконияти.

Малакангиз, тажрибангиз ҳамда касбий маҳоратингиздан келиб чиққан ҳолда, сизга муносиб меҳнат шароити ҳамда иш ҳақи белгиланади.

Резюмеингизни
hr@fortunabiznes.uz электрон манзилига юборинг.

Батафсил маълумот учун: +998732440402

Реклама

Читать полностью…

bakiroo

Мактаблар, боғчалар аа касалхоналар ер майдонларини сотворишда давом этиш мумкинми?

Истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланиши тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилгани эълон қилинди. Зўр янгилик, дея чапак чалишга шошилманг. Нормал давлатларда бунинг номини сиёсий алдов, сайловчилар манипуляцияси дейилади.

Чунки сайлов-палов кампанияси вақтида янграган қонунчилик ваъдаси бошқачароқ ва кенгроқ эди: Одолотчилар
боғлардан ташқари болалар оромгоҳлари, таълим ва тиббиётга оид давлат объектлари ва уларнинг ҳудудларини сотиш, хусусийлаштиришни қонунчилик даражасида тақиқлашни ваъда этишганди.

Ё бу одолотчиларнинг эсидан чиқиб қолган ё мактаб, боғча ва касалхоналар ер майдонларини сотиб чайишда давом этишни истаётган муттаҳам ҳоким ва аёнларнинг режалари бошқа.

Эслатиб ўтамиз, янги Ўзбекистонда юзлаб мактабларнинг ер майдонлари сотиб юборилган. Мактаб майдонларини сотиш тўхтамай давом этмоқда.

Боғчалар, шифохоналар сотилмоқда.

Бу битта, иккита ҳолат эмас. Тизимга айланган. Мактаб, боғча, кутубхона ва касалхоналар ўрнини сотиш бўйича бутун бошли Дастур қабул қилинган. Давактив бош, вазир ва ҳокимлар ёнбош.

Шу ишларнинг ҳаммаси бир ярим йил аввал ижтимоий давлат деб эълон қилинган Янги Ўзбекистонда рўй бермоқда.

Читать полностью…

bakiroo

Рубль қулашда давом этадими?

Россия рублининг АҚШ долларига нисбатан қиймати охирги уч ойда 17 фоиз, охир бир ойда 8 фоиздан зиёдга пастлади. Рубль қулашда бугун ҳам давом этмоқда, айни соатларда глобал платформаларда бир доллар учун 103,9 рубль таклиф этилмоқда (Москва биржасида доллар билан савдолар санкция тушгач тўхтаган). Пул ўтказмалари тизимлари бир доллар учун 106-107 рубль нисоб олишмоқда.

Рублнинг қадрсизланиши рубль курси учун асосий омил бўлган нефть котировкалари динамикаси ўзгаришсиз қолаётганида саволли бўлиб қолмоқда. Рус иқтисодий нашрлари билан суҳбатда бўлган эксперт ва банкирлар яқин орада долларнинг 100 рублдан пасайишига ишонишмаяпти.

Рублнинг қулашда давом этаётгани газ ва нефть экспорти тушумлари жамланадиган асосий бассейн Газпромбанкка қарши SDN санкциялар эълон қилингани билан ҳам боғлиқ. Россия банклари ва биржада асосий валютага айланган юаннинг ликвидлиги қисқариб бораётгани ҳолати вазиятни янада мураккаблаштирмоқда, яъни импорт учун валюта таклифи барча манбалардан камаймоқда.

Қонли босқинчилик урушини давом эттириш истаги, шунингдек реал юқори инфляция рубль паст курсини жиноий элита учун афзал қилиб қўяди.

Читать полностью…
Подписаться на канал