Ўйиндан ташқари фикрлар Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo Инстаграм: https://www.instagram.com/the_bakiroo?igsh=MTZ0YXo0cmRtaHM2Yg== Youtube: https://youtube.com/@thebakiroo?si=VAN-I4yAp3zZBUcS
Пенсия ёши ва бадалларини оширишга мандат борми?
2024 йил октябрдаги парламент сайловларида биронта партия пенсия ислоҳоти, хусусан, пенсия ёши ва бадалларини ошириш масаласини кўтармаган. Яъни, партиялар ҳам, уларнинг кўп мандатли округларида кўрсатган номзодлари ҳам сайловчиларга қарата "биз кўп ўрин эгалласак, албатта, пенсия ёшини камида 5 ёшга кўтарамиз, бадалларни оширамиз, бюджетга босимни камайтириш учун бундан бошқа чорамиз йўқ" дея рўй-рост чиқмаган.
Қизиғи, сайлов натижалари бўйича ноябрда тақдим этилган 5 йиллик ҳаракат дастурида ҳам (яқин давр ва узоқ истиқболга мўлжалланган Ҳаракат дастури) пенсия ислоҳотига умуман тўхталинмаган.
Буям майли. 2 ой аввал қабул қилинган "2025 — 2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси"да ҳам бюджет мувозанати учун пенсия ислоҳотига зарурият мавжудлиги баён қилинмаган.
Энди сайловлардан 9 ой ўтиб-ўтмай, нафақат бугунги пенсионерларни, кейинги бир неча авлод авлод пенсионерларининг ҳам кайфияти ва аҳволини белгилайдиган, нафақат бугунги қарор қабул қилувчилар, келгуси янги ва янги даврларнинг қарор қабул қилувчилари кун тартибига таъсир этувчи пенсия ислоҳоти ҳақида сўз очилмоқда (очилгандаям, халқаро ташкилотлар воситасида).
Албатта, айтишингиз мумкин, биз эркин демократик давлат эмасмиз, халқдан сўраб ўтирилмайди, алоҳида мандат шартмас деб. Лекин унда, энг оғир ва бир неча ўнйилларга етадиган мураккаб оқибатли ислоҳотлар учун халқ олдидан ўтилмаса, очиғини айтиб мандат олинмаса, унда ишонч ва қўллов қандай бўлади? Ишонч бўлмаса, қўлловсиз бошланган ислоҳот қанчалик халқ фойдасига бўлиши мумкинми?
Ўзбекистон учун қувончли ҳодиса
Ўзбекистонда ўзбекистонлик жамоа томонидан яратилган BILLZ’нинг 53% акцияларини 9 млн. долларга сотилиши балки йил воқеаси эмасдир, лекин жуда қувончли ҳодиса.
Давлатдан масофа сақлаб ҳам очиқ бозорда миллионлик бизнеслар яратиш мумкин экан, Ўзбекистон иқтисодиёти ўсаверади, кенгаяверади ва унинг истиқболига ишонч йўқолмайди.
Пенсия ислоҳоти “энергетика ислоҳоти” хатоларини такрорламайдими?
ХВЖ хулосаларида Ўзбекистоннинг амалдаги пенсия тизими ислоҳотларга муҳтожлиги, пенсия ёшини ошириш, имтиёзли ставкаларни бекор қилиш ва тўловларни автоматик индексациялашга ўтиш каби таклифлари халқона ислоҳот умидларидан кўра, хавотирларни уйғота бошламоқда.
Бежизга Пенсия жамғармаси дарҳол Ўзбекистонда яқин кунларда пенсия ёши ошириш тўғрисида ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмагани ҳақидаги баёнот билан чиққани йўқ. Чунки маҳалла-кўйда, тармоқларда ва ишхоналарда одамлар навбатдаги ислоҳот ҳам уларнинг манфаатига ишламаслиги тўғрисида қайғура бошлаган. Очиғини айтганда, “энергетика ислоҳоти” чуқур муаммоларни ечмагани, таъминотни барқарорлаштирмагани ва эркин бозорга элтмагани, фақат нархларни ошириш билан билан якун топганидек, “пенсия ислоҳоти” ҳам пенсия ёшини ва бадалларни оширишдан бўлак мақсадларни кўзда тутмаётгани борасида улкан ижтимоий ишончсизлик мавжуд. Худди “энергетика ислоҳотида” бўлгани каби ўзгаришлардан кейин пенсия юкламасидан бўшаган бюджет маблағлари яна тор чўнтак манфаатлари учун тақсимланиши истиқболи бизни кутаётгандек.
Ростанам, узуқ-юлуқ ахборотлардан билиш мумкинки, пенсия тизимида кутилаётган ноу-хау базавий қоидаларни эмас, техник ўзгартиришларни ўз ичига олган холос. Пенсия тизимининг юкламасини демография ва меҳнат бозоридан ташқарида шаклланиши, жамғариб бориладиган пенсия тизими, шунингдек, мустақил пенсия фондларидан иборат мутлақо янги тизим муҳокамада умуман йўқ. Бугунги қарияларга бугунги ёшлар пенсия тўлайди. эртанги қарияларга эртанги ёшлар пенсия тўлайди, қабилидаги советча тизимга бироз косметик фасад пуркашдан нарига ўтилмаса, нафақат бугунги 5 миллион пенсионер, яқин 20-30 йилда пенсия ёшига етадиганлар ҳам қариликни қашшоқлик ва муҳтожлик хатари билан қарши олишга тайёр бўлаверишлари керак.
Энг ёмони нима биласизларми, халқаро экспертлар, казо-казо ташкилотлар ва ёпиқ кабинетларда муҳокамалар бўлаётган бўлиши мумкин. Лекин пенсия муаммоси ва ташвиши елкасида бўлган Ўзбекистонликлар билан бу борада ҳеч қандай диалог йўқ.
Тошкентда очиқ мулоқот: уюшмалар раҳбарлари ва тадбиркорлар бир майдонда
Айни дамда Тошкентда Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан саноат ва тармоқ уюшмалари раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ва Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев иштирок этмоқда.
Йиғилишнинг асосий мавзулари — тадбиркорлик фаолиятида кузатилаётган тизимли муаммолар, солиқ юкламалари, ортиқча бюрократик тўсиқлар ва уларни бартараф этиш бўйича амалий ечимлар.
Мулоқот очиқ, конструктив ва натижага йўналтирилган шаклда ўтмоқда. Ҳар бир билдирилган фикр эшитиляпти ва масъуллар томонидан аниқ муносабат қайтарилмоқда.
Бизнес муҳитидаги муҳим масалалар ва муаммолар муҳокамасини онлайн кузатиш имконияти мавжуд. Жараённинг ичида бўлинг.
Ушбу ҳавола орқали жонли эфирни кўришингиз мумкин:
https://youtube.com/live/xLugqxnvKqo?feature=share
Саволларингизга янги ташкил этилаётган Jahon School мактаби асосчиси ва директори жавоб беради!
🚀 Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилмоқда. Сиз бу кунда барча саволларингиз жавобини Jahon School асосчиси Жаҳонгир Пўлатов ҳамда мактаб директори Жавоҳир Иззатуллоҳдан олишингиз мумкин.
🎁 Тадбирда қатнашган ота-оналар учун махсус чегирмалар мавжуд.
Тадбир санаси: 29 июнь (якшанба)
Манзил: Нурафшон кўчаси 83 ҳавола
Мўлжал: Тинчлик метроси
❗️Ўз жойингизни банд қилиш учун қуйидаги рақамларга боғланинг.
📞 78 777 07 07
Реклама
“Трастбанк” Германиянинг “Helaba” банки билан янги ҳамкорликни йўлга қўйди
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Германиянинг “Helaba” банки билан 10 млн евролик ҳамкорлик шартномасини имзолади. Унга кўра, “Helaba” банки “Трастбанк”ни Австрия назорат банки кафолати остида икки йил муддатга молиялаштиради.
Ушбу келишув Ўзбекистон ва Германияда халқаро савдо лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда бизнесни ривожлантиришга қаратилган кредит ресурсларининг тақдим этилишини назарда тутади. “Трастбанк”нинг “Helaba” банки каби нуфузли халқаро молия муассасаси билан ҳамкорлиги Ўзбекистон банк секторининг ўсиб бораётган салоҳиятини тасдиқлайди.
“Helaba” банки Германиянинг Франкфурт шаҳрида жойлашган бўлиб, активлари ҳажми 212 млрд еврони ташкил этади. Банкнинг «Aa3» (Moody’s) ва «A+»(Fitch) кредит рейтинглари унинг молиявий барқарорлигидан далолат беради.
Emart — энди ўзбек тадбиркори учун ҳам очиқ!
Мўғулистоннинг етакчи чакана савдо тармоғи — Emart ўз эшикларини ўзбек маҳсулотлари учун ҳам очмоқда. Энди Made in Uzbekistan ёзуви Улан-Батор дўконларида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бу — янги бозор, янги истеъмолчи ва янги имконият дегани.
Яқин кунларда Савдо-саноат палатаси ташкилотчилигида Мўғулистонга чартер рейс орқали ўзбекистонлик тадбиркорлар махсус ишбилармонлик сафарига йўл олади. Сафар доирасида:
– бозорни жонли ўрганиш;
– савдо тармоқлари билан тўғридан тўғри мулоқот қилиш;
– маҳсулотларни Emart сингари йирик дўконларга киритиш масалалари муҳокама этилади.
Бу ташаббус Ўзбекистон Президентининг расмий ташрифи ортидан йўлга қўйилди ва иккала мамлакат ўртасида янги иқтисодий воқеликни бошлаб берди.
Йўл очиқ. Бозор тайёр. Энди қадам қўйиш тадбиркорнинг ўзига боғлиқ.
Қонун ҳам, мораторий ҳам ишламаяпти: давлат корхоналарини кўпайтириш тўхтагани йўқ
Рақобат қўмитаси давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинмаётганига эътибор қаратмоқда.
Тошкентда ва республика бўйича ўнлаб давлат корхоналари ва ташкилотлари қонунга зид равишда янги давлат корхоналарини урчитиб, туғдириб ётипти. Чунки ҳар бир давлат корхонаси бу самарасизлик ва зараркунандалик, пул ўзлаштириш, садоқатли шотирларни жамлаш ва номенклатура занжиридаги коррупцион мавқени мустаҳкамлаш дегани.
Бу майли. Давлат раҳбари 2 ой аввал давлат корхоналарини тузишга 5 йиллик мораторий эълон қилган. Мазкур мораторий ҳам умуман ишламаяпти. Мораторийга 15 кун ўтмай,
Энергия самарадорлиги агентлиги ҳузурида UzESCO МЧЖ компаниясини тузиш тўғрисида қарор қилинган. Давлат бонкалари янги ва янги шўъбаларини очиб ётипти.
Бу абадий жараёнга айланиб қолган. Бир қўл билан ўзбек чиновниклари зараркунанда давлат корхоналарини тузиб пул ўзлаштираверади, иккинчи қўл эса уни сувтекинга ёки сопини ўзидан чиқариб “хусусийлаштириб” бераверади.
Ўзбек чиновниги ўзини ўзи ҳеч қачон чекламайди. Айниқса қонунни бузишгаям, мораторийга амал қилмаганлик учун ҳам ҳеч қанақа жазо йўқлигида, ҳеч қурса, ўша нолегитим тузилган давлат корхонаси корхонани тузган чиновник ҳисобидан мажбурий тугатилмагунча.
Ўзбек тадбиркорлари ишғол қилиш эмас, савдо қилиш кераклигини кўрсатмоқда
24 июнь куни Ўзбекистон тадбиркорлар делегацияси Мўғулистонга расмий ташриф доирасида Улан-Батор яқинидаги Чингизхон ҳайкалига борди. Бу дунёдаги энг йирик ҳайкаллардан бири ҳисобланади ва мамлакатнинг миллий рамзи сифатида танилган.
Тадбиркорлар ҳайкал атрофидаги музей ва кўргазмаларни кўздан кечириб, Мўғулистон тарихи, маданияти ва давлатчилик анъаналари ҳақида кўпроқ маълумот олди. Бу ташриф икки халқ ўртасидаги маданий яқинликни ҳис этишга ва тадбиркорлар ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Ўзаро муносабатларни фақат иқтисодий эмас, балки маънавий жиҳатдан ҳам бойитишга интилиш — ташрифнинг энг асосий жиҳатларидан бири бўлган. Энг асосийси, ўзбек бизнеси ўзининг фаол ҳаракатлари билан 21-асрда энди улуғ Чингизхон давридагидек ишғол қилиш эмас, савдо қилиш манфаатли эканини намоён этмоқда. Фақат ўзаро эркин савдо бизни, халқларимизни яқинлаштиради, бойитади ва фаровон қилади.
Кредит портфелининг ўсиши яна секинлашган
Май ойи давомида банкларнинг кредит қўйилмалари 2,1 трлн.сўмга ўсган (солиштириш учун, апрелда 13,8 трлн.сўмга ўсиш юз берган). Бунда чакана кредитлар қолдиғи 3,3 трлн.сўмга ўсган бўлса, корпоратив, яъни бизнесга ажратилган кредитлар қолдиғи 1,2 трлн.сўмга қисқарган.
Гарчи ўсиши секинлашаётган бўлсада, микроқарзлар банкларнинг асосий маҳсулоти бўлиб қолмоқда (+2,9 трлн.сўм).
Ипотеканинг ўсиши ҳам секинлашишда давом этмоқда. Ой давомида банкларнинг ипотека кредитлари қолдиғи атига 770 млрд.сўмга ўсган холос.
Негизини автокредитлар ташкил этадиган истеъмол кредитлари қолдиғи 513 млрд.сўмга қисқарган.
Май ойи давомида муаммоли кредитлар қолдиғи 130 млрд.сўмга, 23,5 трлн.сўмгача қисқарган (NPL улуши 4,2%дан 4,1%гача пасайган). Муаммоли кредитларнинг қисқариши асосан Ўзсаноатқурилишбанк (-119 млрд.сўм), Миллий банк (-100 млрд.сўм) ва Ипотекабанк (-96 млрд.сўм) ҳисобига юз берган. Айни пайтда Агробанк (+67 млрд.сўм), Зираат банк (+65 млрд.сўм) ва Капиталбанкда (+43 млрд.сўм) муаммоли кредитлар қолдиғининг юқори ўсиши кузатилган.
Июнь ойида нархлар қандай ўзгарди?
Июнда қайси товар ва хизматларда юқори нарх ўсиши кузатилди? Хавотирлар пасайдими ё ошдими?
Арзонлашган доллар нархларга таъсир ўтказдими ё йўқми?
Инфляцион кутилмалар бўйича сўровларда иштирок этинг.
@kutilmalar_iyun2025_bot
Пропан раллиси давом этади
Кечаги савдоларда пропаннинг тоннаси яна 235,9 минг сўмга қимматлаб, 6 510,5 минг сўмга етган. Ой бошидан буён пропаннинг биржа нархи 1 390,9 минг сўмга ёки 27,2%га қимматлаган.
Биржада нархларнинг сакраши чакана савдода ҳам акс эта бошлаган.
Ўзбекистон-Япония маркази тадбиркорлар учун бизнесларини ривожлантириш имкониятини тақдим этмоқда
Ўз бизнесини кейинги босқичга олиб чиқмоқчи бўлган тадбиркорлар марказ ташкил қилган 8 модулдан иборат "Бизнес Менежмент Дастури"да қатнашишлари мумкин.
Дастурда бизнес дунёсидаги етакчи мутахассислар тренинглар ўтказиши белгиланган:
• Митсуо Тамада — KAIZEN
• Диёр Мирзааҳмедов — Маркетинг;
• Козимхон Тўраев — Инсон ресурсларини тўғри бошқариш;
• Ҳасан Мамасаидов — Сотувлар бўйича;
• Нодира Абдуллаева — Молия бошқаруви;
• Дурбек Муҳамедов — Лойиҳа бошқаруви ва муаммоларни бошқариш.
Дастур қамраб олган йўналишлар:
🔹 Савдо ҳажмини оширишнинг замонавий стратегиялари
🔹 Компания молиясини тўғри бошқариш
🔹 Реклама, PR ва ижтимоий тармоқларни самарали юритиш
🔹 Жамоадаги иш самарадорлигини ошириш
🗓 Давомийлиги: 28 июнь — 31 август
⏰ Ўтказилиш вақти: 10:00 дан 17:30 гача
Дастур бошланишига 4 кун қолди! Қабул 27 июнгача давом етади!
Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола.
Дастур ҳақида батафсил
✈️ @UJC_Business_Course
📞 +998-78-120-73-94
📞 +998-78-120-73-95
Telegram | Instagram | UJCnew?feature=shared">YouTube | Facebook | Реклама
Банк хизматларида янги босқич: Ҳамкорбанкдан веб-ариза орқали онлайн кредит!
Ҳамкорбанк Ўзбекистонда биринчи бўлиб иловани юклаб олмасдан онлайн кредит олиш учун веб-ариза топшириш имкониятини тақдим этади. Илова фақатгина пулни картангизга қабул қилиш учун керак бўлади.
Бу қандай ишлайди? Атиги 5 қадам:
1. Сайтга ташриф буюрасиз;
2. Аризани тўлдирасиз;
3. Шахсни аниқловчи текширувдан ўтасиз;
4. Аризангизга жавоб 1 дақиқа ичида берилади;
5. Пул маблағларингизни картага туширишда Hamkor иловаси керак бўлади.
Хавотир олманг — маълумотларингиз замонавий ахборот хавфсизлиги стандартлари бўйича ҳимояланган.
Интернетингиз ёмонми ёки телефонингизда хотира сиғими камми? Бу энди муаммо эмас — биз жараённи максимал даражада қулай қилдик!
Ҳамкорбанк билан молиявий ёрдам тез, хавфсиз ва замонавий бўлади. Батафсил маълумот ва ариза топшириш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
Реклама
Газ қазиб олиш яна қисқара бошлаган
Икки ойлик барқарорликдан кейин газ қазиб олишнинг қисқариши бошланган. Уч ярим йил узлуксиз давом этган қулаш жараёни май ойида яна кузатилган.
Май ойи давомида 3 353,5 млн.куб газ қазиб олинган, бу ўтган йилнинг майига нисбатан 244,9 млн.кубга кам. 5 ойлик умумий қисқариш 553,3 млн.кубга етган.
Шунингдек, ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда бошқа муҳим ёқилғилардан нефть (56,5 минг тонна, -7,2 минг тонна) ва газ конденсати (86,9 минг тонна, -8,8 минг тонна) қазиб олиш, бензин ишлаб чиқариш (98,2 минг тонна, -7,4 минг тонна) ҳам қисқаришдан тўхтагани йўқ.
Дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш 18,8 минг тоннага, 116,1 минг тоннагача кўпайган.
Электр энергияси ишлаб чиқариш 200 млн. кВт.соатга, 6 599,1 млн.кВт.соатгача ошган (ижобий тенденция фақат янги қувватлар ҳисобига юз бермоқда).
“Сентябрда совутгич керак бўлмайди”
Кечаги учрашувда қонунсизликдан чорасиз қолаётган қатор тадбиркорларнинг дод-фарёди эшитилган.
Тадбиркор Альфия Мусина музлатгич ва совутгичларнинг мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш (сертификатлаш) Президент фармонига кўра бекор қилинган бўлсада, 3 ойдан бери растаможкага рухсат бўлмаётганидан шикоят қилган. Акмал Жуманиёзов бош Техник тартибга солиш агентлиги Президент фармони имплементация қилинмагани (!) баҳонаси билан рухсат беришни пайсалга солаётгани айтилмоқда. Тасаввур қилинг, буларга Давлат раҳбарининг фармониям таъсир қилмайди. Яна 2 ой чўзишса, кузда совутгич ҳам, музлатгич ҳам керак бўлмайди. Улар ўтган йили бу каби методичкани қўллашган, ҳеч қандай жазо йўқлиги учун, қутуриб, яна такрорлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Техник тартибга солиш агентлиги ва UzTest ўтган йили ҳам бутун ёз мавсум ускунаси бўлмасада, кондиционер ва совутгичларни энергосамарадорлик синовларидан ўтказмай тадбиркорларни сарсон қилган, миллиардлаб зарарларга тиққан.
Нотариф чекловлардан мазахўрак паразит олигархиянинг феълан шотирига айланган, истеъмолчилар танлови ва эркин бозорнинг кушандаси, Техник тартибга солиш агентлигини ислоҳ қилиб бўлмайди, агентлик қоровулидан бошлиғигача люстрация қилиниши керак!
Шундагина тадбиркорларнинг ва истеъмолчиларнинг елкасига офтоб тегади.
Оммавий рейдлар натижасида айни маркалар доимий равишда учрамоқда
Охирги вақтларда ОАВ билан биргаликда Ўзбекистонда тамаки, дори-дармон ва спиртли ичимликлар контрабандаси бўйича кузатувлар олиб борилмоқда. Бу каби муаммоларга тегишли идоралар томонидан эътибор қаратилаётгани ижобий ҳолат, айниқса, фақат расмий баёнотлар билан чекланиб қолинмасдан, кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда тадбирлар ва ахборот акциялари ўтказилаётгани қувонарли.
Anhor.uz' мухбирлари Наманган вилояти ва шаҳри солиқ бошқармалари, бозор маъмурияти ва кўнгиллилар иштирокида аҳолига флайерлар тарқатилган тадбир ҳақида материал тайёрлаган. Унда тамаки маҳсулотлари контрабандаси давлат бюджетига ҳамда фуқаролар саломатлигига жиддий таъсир кўрсатаётгани таъкидланган.
Бу каби ҳамкорликдаги ишларни қўллаб-қувватлаш керак. Бироқ рейдлар давомида доимий равишда айни бир маҳсулотлар — “Milano” ва “Oris” маркалари кўзга ташланаётгани жуда қизиқ.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети мутахассислари тадқиқотларига кўра, ноқонуний сигареталарнинг энг кўп қисми қисми айнан “Milano”га (5,4%гача) ва “Gulbahar Tobacco” компаниясининг “Oris” (2,5%гача) маҳсулотига тўғри келиши қайд этилган.
Балки кузатув ва ўрганишларни инобатга олган ҳолда, бу масалада тегишли чоралар кўрилиши мақсадга мувофиқ бўлар?
🛍 Фермер бўлиш — бу нафақат меҳнат, балки катта масъулиятни ҳам англатади.
Айниқса, молия масаласида. Шу сабабли кўплаб фермерлар ўз бизнесини Open Biznes орқали юритишни танламоқда.
Энди сиз қаерда бўлишингиздан қатъи назар — далада, йўлда ёки офисда — иш жараёнини тўхтатмасдан:
• имтиёзли кредит тўловларидан фойдаланишингиз;
• ходимларга иш ҳақи юборишингиз;
• ҳисоботларни юклашингиз мумкин.
Бизнес учун молиявий амалиётлар — барчаси бир иловада.
📥 Иловамизни юклаб олинг:
App Store | Google Play
📱 Instagram | 📱 Telegram
📱 Facebook | 📱 Veb-sayt
☎️ 95-115-55-85
Реклама
Fitch 7 йил деганда Ўзбекистон суверен рейтингини оширди
Охирги бир ойда S&P ва Moodyʻs рейтинг прогнозини яхшилаган бўлса, Fitch Ўзбекистон чет эл валютасидаги суверен кредит рейтингини “BB-“дан “BB” даражасигача оширди.
Агентлик ўз қарорини ислоҳотлар жадаллиги ва ўрта муддатли истиқболда иқтисодий ўсиш барқарорлиги туфайли макроиқтисодий хавфларнинг жиловланиши ва таркибий кўрсаткичларининг доимий яхшиланиши кутилмаларига боғлаган. Fitch ислоҳотлар пул-кредит сиёсатининг ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш, хусусийлаштириш режалари фаоллиги ва давлат муассасаларининг шаффофлигини кучайтириш чораларини ўз ичига олади, деб ҳисобламоқда. Шунингдек, энергия тарифининг либераллаштирилиши ва субсидиялаш камайтирилиши 2024 йилда молиявий кўрсаткичларнинг кутилгандан яхшироқ бўлишига хизмат қилгани таъкидланган (субсидиялаш аввалбошда мўлжал қилинганидек, тўлиқ тўхтатилгандами?).
Агентликка кўра, рейтингни пасайиши хусусан, хом-ашё нархларининг доимий арзонлашуви сабабли ташқи савдо тақчиллигининг ошиши ёки пул ўтказмаларининг камайиши каби омиллар туфайли халқаро захиралар сезиларли даражада камайиши, шунингдек, паст иқтисодий ўсиш, бюджет тақчиллигининг ошиши, валюта курсининг кескин қадрсизланиши ёки давлат шартли мажбуриятларининг давлат томонидан қопланиши туфайли давлат қарзининг кескин ошиши ёки фискал буферлар камайиши ҳолатларида юз бериши мумкин.
Пропан қимматлашишдан тўхтаётгани йўқ
Пропан раллисида, агар антимонополия органининг бевосита аралашуви бўлмаса, тўхташ бўлмайди, ҳаммаси худди ўтган йилдаги схема бўйича кетмоқда.
Бешинчи сессия кетма-кет қимматлаган пропаннинг тоннаси 6 763,6 минг сўмга етган. Бу ой бошидан буён нархлар 1 644 минг сўмга ёки 32,1%га қимматлаганини англатади.
1 майдан кейин Ўзбекистонда чакана савдода пропан 4 000-4 200 сўм атрофида, метан эса 5 000 сўмдан сотилган бўлса, ҳозирда пропаннинг литри метан нархини яна қувиб ўтиб, 5 200-5 500 сўмгача етган. Агар биржа нархларининг сунъий шиширилиши тўхтатилмаса, бу охири эмас.
💙Офис ва бизнес учун барча товарлар — бир жойда
Электроника, канцелярия, қадоқлаш, қурилиш материаллари, мебель ва бошқа кўплаб товарлар — барчаси битта платформада жойлашган.
Сайтдан-сайтга ўтмасдан ва ортиқча қўнғироқларсиз.
💙 Буюртмаларни Open Marketda тез ва қулай тарзда расмийлаштиринг!
📲 +998 78 333 1550
💻 Open-Market.uz
📱 Telegram | 📱 LinkedIn | 📱 Instagram | 📱 Facebook
Реклама
АЭС керакмас, товон ҳам керакмас
Чунки АЭС қурилмаса, ядровий объект бўлмаса, фалокат эҳтимоли ноллашади, радиациядан кимдир омон қолса, товон тўлашга зарурият ҳам бўлмайди.
Ўзбекистон сенаторлари ядровий фалокат юз берган тақдирда Ўзбекистон халқига товон тўланишини таъминлаш кўзда тутилган Вена конвенциясига қўшилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллашган.
Вена конвенциясининг мақсади — ядровий қурилма оператори томонидан бошқариладиган иншоотларда содир бўлган ҳодисалар натижасида юзага келган ядро зарари учун операторнинг жавобгарлигини, шунингдек, ядро зараридан молиявий ҳимояни таъминлаш учун минимал талабларни белгилашдан иборат.
Конвенцияга мувофиқ операторнинг ядровий зарар учун мутлақ жавобгарлиги белгиланган. Агар зарар қуролли можаро, фуқаровий уруш, исён ёки фавқулодда табиий офатлар натижасида юзага келган бўлса, ёхуд ядровий иншоотнинг ўзига ёки операторга тегишли мулкка зарар етказилган бўлса, оператор жавобгарликдан озод этилади.
Фуқаролик жавобгарлиги ҳақидаги саволга “…жаҳон амалиётини биз ўрганиб чиқдик. Беларус, Қозоғистон, Россия тажрибаларини ўрганиб чиққанимизда, демак, жаҳон амалиёти асосида фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш тартиби ҳам жорий қилинади», — дея жавоб қайтарган «Ўзатом» раҳбари Ахмедходжаев.
ХВЖнинг даромад солиғини табақалаштириш таклифига асло ва асло рози бўлмаслик керак
Халқаро валюта жамғармаси солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ тушумларининг ЯИМга нисбати пасайиши тенденциясини тўхтатиш мақсадида
жисмоний шахсларнинг даромади солиғи бўйича амалдаги 12 фоизли текис ставкадан ошиб борувчи табақаланган шкалага ўтишни таклиф қилмоқда.
Бу жуда ёмон ва қанчалик ғалати эшитилмасин, антиижтимоий таклиф. Қизиғи, ўзбек расмийлари бир йил аввал шимолдаги босқинчи моховлардан андоза олиб шундай ишораларнинг учини чиқаришганди. Энди бу таклифлар гўёки ХВЖ экспертлари оғзидан бирга бир янграмоқда.
Хўп, нима учун бу ёмон ва антиижтимоий таклиф?
Биринчидан, охирги йилларда даромад солиғидан тушумлар улушда ҳам, суммада ҳам тезроқ ўсмоқда, биринчи чоракда ҳам бу тенденция давом этган. Яъни меҳнат бозори оқаришдан, даромад солиғи тўловчилар сони ўсишдан тўхтагани йўқ, буни расмийлар ҳам парламентдаги охирги чиқишида тан олган. Ўсиб борувчи шкалага ўтиш солиқ тушумларини бир марталик ўстириши мумкин, лекин меҳнат бозорининг оқариши тақа-тақ тўхтайди, яна оммавий конвертга қайтиш бошланади.
Иккинчидан, юқори даромад эгалари, яъни бойлар Ўзбекистон шароитида даромадларини корпоратив харажатлар орқали ёки дивиденд орқали чиқариб олишади, асло иш ҳақи орқали эмас. Шунинг учун, ижтимоий адолат ҳақида гап кетса, дивиденд солиғини ошириш (даромад солиғи ставкасигача) ёки шахсий истеъмолга кетаётган корпоратив харажатларни солиқ базасига киритишни илгари суриш лозим. Ўзи нима учун меҳнаткаш даромадидан 12%, буржуй эса дивидендидан 5% (ундаям мингта имтиёз) солиқ тўлаши керак? Шуми ижтимоий адолат?
Учинчидан, агар даромад солиғи ставкалари оширилса ва прогрессив шкалага ўтилса, тинимсиз ўсаётган қарзларни тўлаш юкини халқ бўйнига солиқларни ошириш кўринишида (тарифлар кўринишида илиниши аллақачон бошланган) илиниши тезиси амалда тасдиқланади. Бу яна тийиқсиз ошаётган қарзлар ва уларнинг самарасизлиги масаласини кўндаланг қўяди.
Ва тўртинчидан, ижтимоий сиёсатни кучайтириш учун солиқ тушумларини кўпайтириш керакми? Албатта керак. Лекин меҳнаткашлар ҳисобидан эмас. Яширин ва ноқонуний имтиёзларни қўлга киритган, умуман бож тўламаган, шунинг ҳисобидан охирги 8 йилда доллардаги миллиардерларга айланган шоввозлар ниҳоят солиққа тортилиши керак. Қани ўзбек газ ва нефть конларини эгаллаб олганлар, каррасига солиқ ставкаси пасайтирилганлар? Шуларни чўнтагини бўғиш пайти келмадими? Қани божсиз мошин олиб кириб сотаётганлар? Шулардан ҳисоб сўраш керакмасми? Ё улар яп-янги джетларда учсин, саройларда яшасин, қора халқ улар учун солиқ тўласинми?
Кечириб қўясиз. 2 йил аввалги сизники, бизники дейилган янги ижтимоий шартномада бизга бунақа банд кўрсатилмаган.
Аҳоли омонатларининг ўсиши яна тезлашган
Май ойида банклардаги жами депозитлар қолдиғи 6,5 трлн.сўмга ўсган ва 345,6 трлн.сўмга етган. Бунда аҳоли омонатлари қолдиғи 4,6 трлн.сўмга, корпоратив депозитлар қолдиғи 1,9 трлн.сўмга кўпайган.
Жами депозитларнинг энг фаол ўсиши давлат бонкалари — Ўзсаноатқурилишбанк (+1,5 трлн.сўм), Миллий банк (+920 млрд.сўм) ва Агробанкда (+677 млрд.сўм) қайд этилган.
Аҳоли омонатларини жалб қилишда Капиталбанк мутлақ фаол бўлган (+821 млрд.сўм).
Кредит қўйилмалари ўсиши секинлашгани, депозитлар ўсиши барқарорлиги фонида май ойида банк тизими ликвидлилиги кескин ўсган. Хусусан, юқори ликвидли активлар қолдиғи 44,6 трлн.сўмга ўсиб, 144,6 трлн.сўмга етган.
Сбербанк шўъбаси Ўзбекистон орқали яширин импортни амалга оширган
АҚШ, Буюк Британия ва Евроиттифоқ санкциялари остидаги Сбербанк импорт қилиш тақиқланган ёки чекланган ғарб товарларини Россияга келтириш тизимини яратган.
Хроники нашри суриштирувларига кўра, Сбербанк шўъбаларидан бўлган Умный импорт МЧЖ миллионлаб долларлик ғарб люкс ва лакшери товарларини учинчи мамлакатлар, хусусан, Ўзбекистон орқали параллел импорт қилиш билан машғул бўлиб келган.
Ўзбекистон каналларидан умумий қиймати 14 миллион доллардан ортиқ Delonghi, Adidas, Michael Kors ва Calvin Klein кийим, пойафзал ва аксессуарларини етказишдан фойдаланишган. Бунда айнан қайси ўртамчи ўзбек компаниялари хизматларидан фойдаланилганлиги очиқланмаган.
Нашр самарали мониторинг ва халқаро мувофиқлаштиришсиз санкциялар барча томонлар ўзларининг манфаатини топадиган яширин иқтисодиётнинг бир қисмига айланиб қолаётгани ҳақида хулоса қилган.
👤 Ҳар бир ғоя эътиборга лойиқ, ҳар бир ёш авлод имкониятга муносиб
AloqaBank бугун бу шунчаки тижорат банки эмас. Балки ғояларига ишонган, бизнес орзуларни ҳақиқатга айлантирувчи куч. Ёшлар банки: янгича руҳ, янги миссияси. Энди AloqaBank — бу илҳом, қўллаб-қувватловчи ҳамрох ва стартаплар учун мустаҳкам молиявий асос ҳисобланади.
Келажак бугундан бошланади, ғояларингиз биз билан қадрланади!
Telegram | Facebook | Instagram | JSCAloqaBank?si=J5gWArY-BHJBHyVw">YouTube
Реклама
Савдо-саноат палатасида Штаб ташкил этилади
Кеча бўлиб ўтган йиғилишда Давлат раҳбари Яқин Шарқда янада кескинлашган нотинч вазиятда юк оқимини хавфсиз портларга йўналтириш зарурлигини таъкидлаб, ташқи савдо ва транспорт йўналишларини қайта кўриб чиқишни топширганди. Маълумот учун, Ўзбекистон экспорти ва импортнинг салмоқли қисми, жумладан, Туркия ва Европадан келаётган юкларнинг 60 фоизигачаси шу йўлак — Эрон орқали амалга оширилади.
Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Эрон ва Туркия йўналишларида юк ташиш билан боғлиқ муаммоларни тезкор ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида махсус штаб ташкил этилади.
Мазкур Штаб ташқи савдода юзага келиши мумкин бўлган логистика тўсиқларини бартараф этиш, юкларни ўз вақтида ва узлуксиз етказиб беришни таъминлашга қаратилган.
Айни пайтда ҳар бир ташқи савдо йўналиши учун икки ёки учта муқобил маршрутни ишлаб чиқиш устида ишлар олиб борилмоқда.
Штаб Савдо-саноат палатаси қошида ташкил этилган.
Ҳукумат ташқи иқтисодий фаолиятда тадбиркорлар манфаатини таъминлашга ва юзага келаётган муаммоларни зудлик билан ечишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Логистика ва транспорт масалалари бўйича муаммога дуч келган тадбиркорлар Штабнинг қуйидаги рақамлари орқали алоқага чиқишлари мумкин:
📞 1094
ёки
+998 90 961 09 04
💬 @TashmatovB
Сўм мустаҳкамланаётганига қарамай, импорт гўшт қимматлашишда давом этмоқда
Охирги ҳафталарда сўмнинг асосий валюталарга, хусусан АҚШ долларига нисбатан мустаҳкамлангани кузатилмоқда. Лекин бу ҳозирча импорт товарлар нархида арзонлашиш кўринишида ҳали акс этгани йўқ.
Айрим импорт товарларда, масалан, импорт гўшт нархида қайтанга қимматлашиш қайд этилмоқда.
Масалан, охирги кузатувимиз 5 июндан буён 24 июнга қадар совутилган импорт мол гўшти 85 минг сўмдан 88 минг сўмгача, 3,5%гача, совутилган қўй гўшти эса 96 минг сўмдан 103 минг сўмгача, 7,3%га қимматлаган. Маълумот учун, мазкур даврда сўм 3,3%гача мустаҳкамланган.
2024 йилги газ экспорти статистикаси ясалганми? Ким ва нима учун?
Газ экспорти билан боғлиқ ғалати статистика май ойида ҳам шубҳалигича қолган.
2025 йилнинг дастлабки 5 ойи статистикаси динамикага ишонилса,2024 йилнинг дастлабки 5 ойида 177,0 млн.долларлик газ газ экспорт қилинган бўлиб чиқади. Лекин 2024 йилнинг 5 ойи статистикаси бўйича 59,9 млн.долларлик газ экспорт қилинган холос. Келиб чиқаяптики, агар бу йилги маълумотларни асосли деб билсак, ўтган йилнинг газ экспорти статистикада ҳақиқатда рўй берганидан деярли 3 карра камайтириб кўрсатилган.
Бунга қандайдир изоҳ борми? Ёпиқ контора UzGasTrade бирон марта тушунтириш берадими? Олигархия яширин қарорлар билан экспорт қилаётган газни каррасига кам кўрсатишдан муддао нима? Газ экспортини камайтириб кўрсатиш схемаси субсидияланаётган импорт газга қандай боғланган?
Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида “Made in Uzbekistan” савдо уйи иш бошлади
Бу — ўзбек маҳсулотларини доимий намойиш этиш, янги экспорт келишувлари ва ҳамкорлик учун очиқ эшик демакдир. 1053 кв.м. майдонда тўқимачилик, электротехника, қурилиш материаллари, мебель, фармацевтика, авто қисмлар каби маҳсулотлар тақдим этилмоқда.
Савдо уйининг доимий ишлаши маҳаллий дистрибьюторлар учун Ўзбекистонда нималар ишлаб чиқарилаётганини яққол ва доимий кўриб бориш имконини яратади.
Ўзбекистон Ҳукумати ташаббуси билан ташкил этилган ушбу майдон экспорт қилувчи тадбиркорларнинг маҳсулотини янги бозорга олиб чиқиш учун катта имконият. Ишлаб чиқараётганимиз бор, энди дунёнинг турли нуқталарида кўрсата олиш вақти келди.