the_bakiroo | Неотсортированное

Telegram-канал the_bakiroo - bakiroo

62303

Ўйиндан ташқари фикрлар Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo Инстаграм: https://www.instagram.com/the_bakiroo?igsh=MTZ0YXo0cmRtaHM2Yg== Youtube: https://youtube.com/@thebakiroo?si=VAN-I4yAp3zZBUcS

Подписаться на канал

bakiroo

Пропан бир кунда 725 сўмга қимматлаган

Жума кунги савдоларда пропаннинг тоннаси 724,8 минг сўмга ёки 13,1%га қимматлаган. Ой бошидан ҳисоблаганда пропаннинг биржа нархи тоннаси 1 155 сўмга ёки 22,6%га ошган.

Ўтган йили ҳам айнан ёз ойларидан кузгача, токи потолок спред чекловлари ўрнатилмагунча, пропаннинг кескин қимматлашиши кузатилганди. Бу йил яна такрорланадими?

Читать полностью…

bakiroo

🏢 Diplomat University да 2025/2026 ўқув йили учун қабул давом этмоқда!

🎓 Diplomat University – бу халқаро майдонда рақобатбардош, замонавий билим ва кўникмаларга эга кадрлар тайёрловчи ақл маркази!

Нега айнан Diplomat University?
🔸Фавқулодда ва мухтор элчилар, халқаро сиёсатшунослар, хорижий профессор-ўқитувчилардан ташкил топган жамоа
🔸Халқаро стандартларга мос таълим дастурлари
🔸Эркин ижодий муҳит
🔸Карьера маркази
🔸Ўзбекистонда ҳамда хорижда тан олинадиган диплом

ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ:

Бакалавр мутахассисликлари бўйича:
✔️Халқаро муносабатлар;
✔️Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
✔️Иқтисодиёт;
✔️Бизнесни бошқариш;
✔️Маркетинг;
✔️Банк иши;
✔️Бухгалтерия ҳисоби;
✔️Ахборот тизимлари ва технологиялари;
✔️Инглиз филологияси;
✔️Араб филологияси;
✔️Хитой филологияси;
✔️Психология.

Магистратура мутахассисликлари бўйича:
✔️Халқаро муносабатлар ва замонавий сиёсий жараёнлар
✔️Рақамли иқтисодиёт
✔️Бизнесни бошқариш (MBA)
✔️Компьютер тизимлари ва уларнинг дастурий таъминоти

DU – инновацион таълим, креатив ёндашув

📄 Лицензия (№037196 20.12.2021 й.)

☎️ +998 88 126 88 88
☎️ +998 88 124 88 88

😎 Instagram
🖥Web
🔗Apply

👉 Ҳужжат топшириш учун
apply.diplomat.university

Реклама

Читать полностью…

bakiroo

«Энди сайлов бўлади, мен ҳам чарчадим, ораларингдан бошқа раис қидиринглар»

Газета Ўзбекистонда 1,5 ой давом этган маҳалла раислари сайловларидан жуда қизиқ материал тайёрлаган.

“Номзодларни сайлов куни эълон доскасида кўрдик — уч киши экан. Бир номзод нимагадир сайловга келмади. Иккинчиси келибоқ, номзодлигини қайтариб олди. Учинчиси ўзимизнинг аввалги маҳалла раисимиз…Кўриниб турибдики, шу кишини қайта сайладик”.

“Бир ой олдин маҳалла раисимиз… «энди сайлов бўлади, мен ҳам чарчадим, ораларингдан бошқа раис қидиринглар» деди. Шундан кейин номзодлар маълум бўлди. Бири Бекмурод ака, маҳалламизда кўпчиликка ёрдам бериб юради. Нариги номзодни унча танимайман. Лекин Бекмурод ака «шу опага ишонинглар, мени сайламанглар» дегандай қилди. Шунинг учун 90 фоиз овозимизни опага бердик”.

“Дейлик, президент сайловида номзодлар аввалдан ўзининг дастурларини оммага таништириб, раҳбар бўлишга арзишини исботлашга ҳаракат қилади-ку, раисликка номзодлар ҳам ўз маҳалласи учун қандай ўзгаришлар қила олишини, ўз ғояларини тушунтириши, одамларни бунга ишонтира олиши керак-да!”.

Читать полностью…

bakiroo

Қурилиш ишларининг чорак қисми норасмий секторда қолмоқда

Қурилиш соҳасида ҳам ўсиш тезлашган. Ўтган 5 ойда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 10,0%га ўсган. Энг юқори ўсиш Тошкент вилоятида юз берган (18,3%). Лекин жами қурилиш ишларининг энг катта қисми, 28,3%и пойтахтда амалга оширилган.

Январ-май ойларида бажарилган қурилиш ишларининг 25,2%и норасмий секторга тўғри келган. Норасмий секторнинг ўсиш суръати Ўзбекистон бўйича 7,2%ни ташкил этган бўлса, Самарқанд 30,7%га етган.

2024 ва 2025 йилларда норасмий сектордаги қурилиш ишлари кескин ўсгани кузатилади (бу методология ва унинг қамрови билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин).

Читать полностью…

bakiroo

Ўзбекистон ва Германия минтақавий иқлим лойиҳасини бошлади

20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” кўргазмаси доирасида “Марказий Осиёда шаҳарларнинг барқарор ва иқлимга мос ривожланиши” номли лойиҳанинг бошланиши эълон қилинди. Лойиҳа Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) кўмагида амалга оширилади. Ташаббус Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон шаҳарларини барқарор ва яшил ривожланиш жараёнига жалб этишни мақсад қилган.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Экология вазири Азиз Абдуҳакимов шаҳарларни иқлимга мос равишда ривожлантириш нафақат экологик, балки иқтисодий барқарорлик, жамият фаровонлиги ва аҳоли саломатлиги учун ҳам муҳим эканини таъкидлади.

Вазирнинг таъкидлашича, мазкур ташаббус, айниқса, Фарғона водийсидаги шаҳарларга — Фарғона, Наманган, Андижон, Қўқон ва Марғилонга қаратилган. Бу ҳудудларда урбанизация тез кечаётгани боис, иқлимга мос ва амалий ечимлар зарур.

Лойиҳа GIZ томонидан амалга оширилаётган “Green Central Asia” ташаббусининг бир қисми ҳисобланади. Бу орқали Марказий Осиёда шаҳар ривожланишига халқаро тажриба асосида ёндашиш имкони яратилиши кутиляпти.

Реклама

Читать полностью…

bakiroo

Ниҳоят: Ўзатомнинг нодавлат тилида овози чиқди

АЭС қурилиши бўйича лойиҳа параметрлари тубдан ўзгариб кетгани тўғрисида шимолдагиларнинг топшириқ-ишораларининг ўнинчи кунига келиб, ниҳоят Ўзатомнинг овози чиқди.

Ҳозирча фақат рус тилида (қизиқ, ким учун?). Ўзбекча гапирса томоғи оғримайдиган чулчит таржимон топишса, давлат тилидаям чиқиб қолса керак.

Узуқ-юлуқ ахборотнинг учта хатбошиси Украинага ҳужум ортидан Запорожье АЭСини босиб ва эгаллаб олган, халқаро санкциялар остидаги Россия компанияси - Росатом директори Лихачевга ҳавола билан боғлиқ. “Азиз ва Мухтарам оғамиз Лихачев таъкидлаганларидек”, деб ёзилмаган холос.

P.S. 2 соат деганда давлат тилига таржима қилишди.

Читать полностью…

bakiroo

Тиқиштирилган битим

Одатда ихтиёрийлик, ўзаро манфаатдорлик, самара ва тенгликка асосланмаган битимларнинг биринчи белгиси шу: уни тиқиштирган томон овоза қилади. Тиқиштирилган томон эса чурқ этмай туришни маъқул кўради.

Депутат Бобур Бекмуродов ҳақ:

“йирик атом электр станцияси қурилиши ҳақидаги янгиликларни фақат ва фақат Ўзбекистон расмийларидан олишимиз мақсадга мувофиқ”.

Қонли Пропаганда машинаси ТАССдан эмас, ЗАЭСга ҳужум қилиб Росатомга қўшиб олган, санкциялар остидаги, ўзини ҳурмат қилганлар асло қўл бермас Лихачевдан эмас.

Биз эса такрорлашдан чарчамаймиз: Ўзбекистонда АЭС қурилмаслиги керак!

Читать полностью…

bakiroo

ХВЖ: олтин нархининг юқорилиги сабабли давлат харажатларининг процикликлигига йўл қўймаслик муҳим

Халқаро валюта жамғармаси Ижроия кенгаши IV моддага мувофиқ 2025 йилги маслаҳатлашувлар якунлари бўйича қатор тавсияларни берган. Хусусан:

макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда барқарор ва изчил ўсишни қўллаб-қувватлаш мақсадида Жамғарманинг техник кўмаги ёрдамида таркибий ва институционал ислоҳотлар суръатини давом эттириш;

бюджет имкониятларини яратиш мақсадида солиқларнинг ЯИМга нисбатини ва харажатлар самарадорлигини ошириш;

инфляцияни пасайтиришни қўллаб-қувватлаш учун ташқи қарз олиш лимитларига риоя қилиш ва олтин нархининг юқорилиги сабабли давлат харажатларининг процикликлигига йўл қўймаслик;

алмашув курсининг мослашувчанлигини ошириш ва Марказий банкнинг бошқарув тизими ва мустақиллигини мустаҳкамлаш учун ҳимоя механизмлари бўйича таклифларни амалга ошириш;

давлат банкларининг тижорат йўналишини ва уларнинг корпоратив бошқарувини кучайтириш, директив ва имтиёзли кредитлашдан босқичма-босқич воз кечиш;

нархлар ва савдони либераллаштиришни якунлаш, давлат корхоналарини қўллаб-қувватлашни босқичма-босқич тўхтатиш ва хусусийлаштиришни жадаллаштириш, шунингдек, уни илғор халқаро амалиётга мувофиқ амалга ошириш.

Директорлар расмий идораларни давлат бошқаруви ислоҳотларини янада такомиллаштиришга, жумладан, шаффофлик ва ҳисобдорликни оширишга, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш миллий стратегиясини тасдиқлашга чақирган.

Читать полностью…

bakiroo

Бекатлар инсоний шароитга эга бўладими?

Рақобат қўмитаси 2 800 дан ортиқ автобус бекатлари ҳолатини ўрганган. Ёзда қуёшдан, қишда ёмғир ва қордан ҳимоя қилмайдиган автобус бекатлари, айниқса пойтахт Тошкентда соққа қилиш ва бюджет ўзлаштириш манбаига айланиб бўлган. Ҳар 4-5 йилда бекатлар янги конструкциялар баҳона ўзгартирилади, энг ликвидли манзилларда дўкондорларга ижара ҳуқуқи қайта ва қайта сотилади. Айрим дўкондорлар борки, бекатдаги ҳуқуқни еттинчи марта сотиб олган.

Яна бир ой ўтиб, пойтахтда 2 500та бекат янгиланади (айтаяпманку, бу ер сотиш даражасида соққали иш, балки бозор бузиб сотишдан ҳам фойдалироқ). Лекин таклиф этилаётган бекат типлари ўша-ўша: ёзда жазирама иссиқ ва зарарли нурдан, қишда совуқ ва ёмғир-қордан ҳимоя қилмайди. Имконияти чекланганлар учун ҳеч нарса ўзгармайди. Лекин бекатларда реклама жойлаштириш учун ижара ҳуқуқи сотилади. Бекат алмаштириш бўйича навбатдаги махсус операциянинг умумий қиймати маълум эмас (барча соққали ишлар ёпиқ қилинади).

Хўп. Амалда ҳеч нарса ўзгармаётган бўлса, миллиардларни қайта ва қайта совуришдан не наф?

Читать полностью…

bakiroo

Нима учун шу осмонўпар биноларни Янги Тошкентда қуришмайди?

Янги Тошкентнинг 20 минг гектар ҳудуди инвесторларга жозибали эмасми?

Ё дордан қочган инвесторлар учун инфратузилмага ортиқча юкламалардан бўғриқаётган эски Тошкентда бузиб, қуриб сотиш ва ура қочиш манфаатлими?

Нима учун энди барча хусусий инвесторларга уй-жой ва бизнес марказлар билан боғлиқ лойиҳалар фақат Янги Тошкентда амалга оширилишини эълон қилиш мумкинмас?
Марҳамат, Янги Тошкент сизларни кутмоқда. Очиқ майдонда кўрсатинглар ўзларингни!

Эски Тошкентда етишмаётган мактаб, боғча, парк қуришмоқчими, марҳамат, лекин лойиҳа бизнесга оидми, Янги Тошкент тараф кўрсатилиши тўғри эмасми?

Ҳозиргидек иш тутишда Янги Тошкент қачон оҳанграбога айланади?

Читать полностью…

bakiroo

Бош режага амал қилинмаса, у нега қабул қилинди?

Ўзимиз қабул қилган қоидаларга ўзимиз амал қилмас эканмиз, учинчи дунёнинг думида қолаверамиз.

Инфратузилмасига ортиқча ва ҳаддан зиёд юклама тушаётган пойтахт осмонўпар бинолар қурилишининг навбатдаги тўлқинига рўпара бўлиш арафасида турипти.

Агар кўз-кўз қилинган тақдимотлар ижрога қабул қилинса, Ислом Каримов, Шевченко кўчалари ва яна Бешёғоч бозори ўрнида яқиндагина қабул қилинган Бош режага зид равишда 53 қаватли бизнес офислар ва 30 қаватли чумолихоналар қад кўтаради.

Хусусан, Ислом Каримов кўчаси боши, Фотон АЖ ўрнида 53 қаватли минора пайдо бўлади. Нима учун завод “хусусийлаштирилган” ўзи ё аввал бошдан завод ўрнида осмонўпар минора қуриш режаси бормиди, деган саволлар ҳам керак (хусусийлаштириш шартларини бир кўтарингларчи, Давактивдаги жаноблар ва ошхўр консультантлар). Лекин бу зонада бош режа бўйича 25 қаватдан юқори бино қуриш мумкин эмаслигини кимдир уларга айтганми? Ё санкцияларга рўпара келганларга умуман фарқи йўқми? Бу бесўнақай алламбало қурилса, ҳар куни свет ва сув ўчадиган, барча кесишувчи кўчалари стоянкага айланган Сенат атрофида нималар содир бўлишини тасаввур қилганми кимдир?

Яна бир 30 қаватгача осмонўпар бинолар мажмуаси Шевченко кўчасининг биқинида, собиқ Давлат геология қўмитаси ўрнида жой эгаллайди (бу жой ҳам “хусусийлаштирилгани” эсингиздадир?). Лекин бош режага кўра, мазкур зонада фақат 5 қаватдан ошмаган биноларни қуришга рухсат берилган.

Учинчи лойиҳа Бешёғоч бозори ўрнида У 10,6 гектар майдонда баландлиги 30 қаватгача бўлган (бош режа бўйича 9 қаватдан баланд бўлмаслиги керак) турар жой мажмуасини қуришни назарда тутади. Қизиғи шундаки, 5 ой аввал мазкур манзилда 9 қаватдан баланд бинолар қуришга Қурилиш вазирлигининг ўзи қарши чиққанди? Энди мумкин бўлиб қолдими? Агар Тошкент ва тошкентликлар ҳақида ўйланса, Бешёғоч бозори ўрнида ҳеч нарса қурилмаслиги, тарихий бозор тикланиши керак. Magic city лақабли бутафория билан ўзи Бешёғочнинг юзи йўқ бўлди. Бу кетишда Бешёғочнинг номиям қолмайди.

Барака топгурлар, иш шунақа кетса, Бош режани қабул қилмай, билганича ер сотиб, бузиб, пойтахтнинг юзини йўқ қилиб, Янги Тошкентга кўчкунча, яна 10 йил чўзиб юраверганинглар яхшимасмиди? Баҳонангиз ҳам тайин бўларди.

Читать полностью…

bakiroo

📣 Ezgu Residence’да сўнгги имкониятлар!

🏡 Кадастри тайёр бўлиш арафасидаги уйлар сотувда!
Xонадонлар сони чекланган — энди охирги босқич!

✅ Қулай режалаштирилган хонадонлар
🏢 Савдо ва хизмат кўрсатиш учун нотурар жойлар ҳам мавжуд

📍 Ўзгариш 2 метро бекати
Тошкент шахар, Сергели тумани

Локация

⏳ Сотувда қолган квартира
сони 14 дона - шошилинг!
📲 Батафсил маълумот ва кўрик учун бизга қўнғироқ қилинг:
📞 +998 97 448 89 44
📞 +998 55 520 07 77
📞 +998 77 173 07 41

📌 Ресурсларимиз:
📲 Telegram: @ezgu_residence_sotuv
📸 Instagram: @ezgu_residence
Реклама

Читать полностью…

bakiroo

Сиз-чи?

Мана шунақа каналларни яхши кўраман. Сиз-чи? Сизга ҳам ёқадими?

Ҳа, Ўзбекистонда факторинг бозори гуркираб ўса бошлагани ҳақида очиқ шарҳ ва батафсил ҳисоботлар лозим ва лобуд.

Айни пайтда янги ва кичик тадбиркорларни факторингдан фойдаланишга бу етарли эмас.

Барча имкониятлар Халққа томон юриш, Халқ тилида тушунтириш, Халқни қувватлашда!

Читать полностью…

bakiroo

Энергожаноблар, ўзингизга ўзингиз раддия берасизми?

Ижтимоий тармоқларда “Кеча пойтахтнинг учта тумани уч соатгача светсиз қолди” мазмунида эълон қилинган маълумот асоссиз, дея раддия бермоқда Энергетика вазирлиги.

Вазирликка кўра, таъминот бир ярим соат ичида тикланган. Авариягача ва авариядан кейин ҳам 3-4 соатлаб узилишлар юз бергани ва бугун ҳам давом этаётгани ҳақида лом-лим дейилмаган. Бунинг учун тармоқларга бирров қаралса кифоя бўларди.

Дарвоқе, вазирлик Тошкент туманида кечаги нечанчидир марта юз берган авария неча соатда бартараф этилганини ҳали ёзгани йўқ. Балки туманда айни дамда яна авария юз бергани учун айтишга уялишган.

Читать полностью…

bakiroo

2025 йил 13 июнь куни Moody’s халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги бўйича прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га кўтарган эди.

Ушбу ижобий ўзгариш ортидан Агробанкнинг халқаро рейтинги ҳам оширилиб, банкнинг молиявий барқарорлиги эътироф этилди.

Читать полностью…

bakiroo

Чакана савдода Чегирма ва акциялар ўтказиш тартибга солинади

Рақобат қўмитаси Чакана савдо қоидаларини акциялар ва чегирмаларни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби билан такомиллаштиришни таклиф этмоқда.

Лойиҳага кўра, хусусан:

Сотувчи аввалги нархни кўрсатган тақдирдагина чегирма деб ҳисобланади. Аввалги нарх — охирги 30 кундаги энг паст нарх бўлиши шарт.
Чегирмада кўрсатилган нарх одатий нарх шрифтидан каттароқ қилиб ёзилиши мумкин эмас. Нархни сунъий ошириб, кейин арзонлаштирилганини чегирма сифатида кўрсатиш тақиқланади.

Шунингдек, Акция ва чегирмалар ҳақидаги маълумотлар тадбир бошланишидан 10 кун олдин солиқ органларига тақдим этилиши қоидаси киритилмоқда.

Читать полностью…

bakiroo

Наманганда тадбиркор томонидан мактаб реконструкция қилиняпти

Наманган шаҳридаги 3-сонли умумтаълим мактаби тўлиқ реконструкция қилинмоқда. Ташаббус маҳаллий тадбиркор, “Aisha home textile” корхонаси раҳбари Жобир Камалитдинов томонидан илгари сурилган. У шу мактабнинг собиқ ўқувчиси экан. Айтилишича, мактаб 1966 йили қурилган бўлиб, 2008 йили қисман таъмирланган. Лойиҳавий сиғими 1500 ўринни ташкил ҳолда, ҳозир бу муассасада 2015 нафар ўқувчи ўқимоқда.

Маълум бўлишича, тадбиркорнинг маблағлари ҳисобига мактаб биноси тубдан янгиланяпти, синфхоналар таъмирланмоқда. Бундан ташқари, спорт зали, ошхона ва фаоллар зали қурилиши, электр таъминотини барқарорлаштириш учун трансформатор ҳам ўрнатилиши режалаштирилган.

Бундай ишлар таълим инфратузилмасидаги мавжуд кемтик ва муаммоларни ҳал этишда маҳаллий ресурсларни сафарбар қилишнинг бир йўли сифатида қаралиши мумкин. Айни пайтда унинг моҳияти бир марталик эмас, балки тизимли ёндашув доирасида, белгиланган стратегик йўналишлар асосида кўпроқ амалга оширилиши мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.

Читать полностью…

bakiroo

Ўзбек бизнеси Мўғулистонни ҳам забт этадими?

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарлигидаги 150 нафардан ортиқ тадбиркордан иборат делегация Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтадиган икки мамлакат ўртасидаги бизнес-форумда иштирок этиш учун йўлга чиққан.

Айтишларича, ташриф доирасида икки томонлама учрашувлар, экспорт-импорт операциялари, саноат кооперацияси ва инвестициявий лойиҳалар юзасидан музокаралар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Бу Ўзбекистон тадбиркорлари учун янги бозорларга чиқиш имкониятларини яратиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ташқи савдо айланмасини оширишга ёрдам беради..

“Лолазор”нинг Япониядаги сонида ҳам Ўзбекистон халқаро бозорларга ҳам кириб бораётгани, масалан, бу Афғонистонда жуда яққол кўзга ташланаётгани, ҳақида сўз кетганди. Биз эгаллайдиган бозорлар сони ҳали яна кўпайиши керак, деб гаплашгандик. Энди шу рўйхатни Мўғулистон давом эттираётганга ўхшайди.

Охирги йилларда ўзи давлат томонидан кўрилган тизимли чора-тадбирлар натижасида тадбиркорлар учун ташқи бозорларга кенг йўл очилди. Бугун ўзбек бизнеси географияси тобора кенгайиб, тадбиркорлар қадами етмаган мамлакат деярли қолмаяпти ҳам. Бу жуда яхши ўзгариш.

Читать полностью…

bakiroo

Хизматлар бу даромадлар динамикасини кўрсатувчи лакмус қоғози

Яхши яшаётганингизни, фаровонлигингиз орта бошлаётгани биринчи белгиси бу сизда озиқ-овқат учун харажатлар улуши камайиб, хизматлар улушининг ортиши ҳисобланади.

Фаровонлигингиз ортга кета бошлашининг биринчи ишораси ҳам шу: сиз энг аввало хизматлардан воз кечасиз.
Оддий мисол: Бойлар банкрот бўлса, ошпаз, боғбон, энага ва ҳайдовчини ишдан бўшатади. Ўрта синфнинг даромади камайса, саёҳатлар, ресторан, гўзаллик салони ва буюртма хизматларни қисқартиради.

Камбағаллар пулли хизмат истеъмол қилмайди (ижтимоий хизматлар мустасно). Камбағалликдан росмана чиққан одамда энг аввало хизматларга эҳтиёж пайдо бўлади.

Хизматлар минг йиллик турмуш тарзини трансформация қилади.

Анъанавий уй хўжаликларида аксар хизматлар аёллар зиммасида (уй тозалаш, овқат қилиш, бола қараш). Даромадлар ошиши мана шу хизматларни босқичма-босқич харид қилишга ўтишга, аёлларни эса меҳнат бозорига фаол киришига туртки беради. Аёлларнинг даромадга эга бўлиши хизматлар бозорини янада кенгайтиради. Чунки қоида тариқасида аёллар ўз даромадларидан кўпроқ улушни хизматларга сарфлашади (хусусан, ўзларига юкланган хизматлардан озод бўлиш учун ҳам).

Назаримда, Маҳалла банкири (“менинг банкирим” деб номланса инсонийроқ бўларди) лойиҳаси кўпроқ ҳудудларда айнан хизматларни кенгайтиришга (хусусан, аёлларни юмушлардан озод қиладиган ва бўш вақт берадиган) қаратилиши керак.

Оилавий тадбиркорликда йўл қўйилгани каби самарасиз бўлган ёки нисбий афзаллиги кўламли ишлаб чиқаришдан анча паст мол, қўй, товуқ боқишдек натурал хўжаликларни яратиш каби хатолар такрорланмаслиги зарур.

Читать полностью…

bakiroo

Шартли тошкентлик шартли сурхондарёликдан 11 карра кўп хизмат истеъмол қилади

Ўзбекистонда хизматлар соҳасининг ўсиши юқорилигича қолмоқда. Ўтган 5 ойда хизматлар сектори 13,3%га ўсган.

Айни пайтда хизматлар соҳаси Тошкентда концентрациялашган ва энг юқори ўсиш ҳам айнан пойтахтда давом этмоқда. Жами кўрсатилган хизматларнинг 38%и пойтахт ҳиссасига тўғри келади ва айни пайтда марказда энг юқори 17%лик ўсиш қайд этилган.

Жон бошига хизматлар истеъмоли энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида (45,4 млн.сўм), энг паст кўрсаткичи эса - Сурхондарёда (4,3 млн.сўм). 11,4 карра фарқни нафақат даромадлардаги юқори табақаланиш, балки қатор хизматларни олиш учун Тошкент шаҳрига келишга тўғри келиши ҳам белгиламоқда.

Хизматларнинг энг катта улуши меҳмонхона ва овқатланиш (20,3%), транспорт (18,9%) ва молиявий хизматлар (17,0%) ҳиссасига тўғри келади.

Ҳисобот даврида алоқа ахборотлаштириш хизматлари энг юқори даражада (23,5%) ўсишни қайд этган.

Читать полностью…

bakiroo

Ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаймиз

Бундан 35 йил аввал, миллий давлатчилигимизнинг қайта тикланиши учун асос ҳужжат Мустақиллик декларацияси қабул қилинган.

Декларация преамбуласида “ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини таъминлашдан иборат олий мақсад ҳақи” учинчи хатбошида эсланган.

35 йил аввал тақдиримиз, ўшанда 18 миллионлик, энди 38 миллионлик нуфусимиз учун қарорлар ўзимизда, халқимиз хоҳиши ва иродаси билан қабул қилиниши, ўзимиз ўз келажагимизни яратишимиз ҳақида қадриятларимизни белгилаб олганмиз.

Тақдиримиз, болаларимиз тақдири Москвада ё Петербургда ҳал бўлади, биз уни индамайгина қабул қиламиз, деб ёзмаган Мустақиллик декларацияси оталари.

Читать полностью…

bakiroo

Яна шимолдан ишора: Россия Ўзбекистонда 2 ГВт қувватли катта АЭС ва 110 МВт қувватли кичик станция қуради

Бу сафар шимолликларнинг ҳукумат раиси ўринбосари Новак Петербург форумида изҳори дил қилган:

“Бугун [АЭС қурилиши] нинг аниқ иқтисодий параметрлари муҳокама қилинмоқда. Бу 1000 МВт қувватга эга иккита [катта] энергоблок ва 55 МВт қувватга эга иккита [кичик] блок бўлади. Биринчи марта Ўзбекистонда кичик қувватли атом станциясини (ҳали ҳеч жойда синовдан ўтмаганини мана тан олишди, таъкид бизники) амалга оширамиз”.

Spot'нинг ёзишича, Александр Новак бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаевга юзланиб, Ўзбекистон атом энергетикаси соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳамкор сифатида Россияни танлагани учун миннатдорлик билдирган.

Лойиҳанинг камида 10 карра қимматлашишишга олиб келадиган жиддий ўзгаришларга нима туртки бўлгани ҳақида бирон бир маълумот берилмаган. Энг қизиғи, бутун сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва экологик юки ва оқибатлари ўзбек халқи бўйнига тушадиган лойиҳадаги ғалати ўзгаришлар ҳақида ўзбек расмийлари яна сукут сақлашмоқда.

Читать полностью…

bakiroo

Фирибгарларга ўзингиз зарба беринг!

Сиз фирибгарларга қарши туришга тайёрмисиз?

TBC Bank Молиявий химояланиш академияси буни сизга ўргатади! Машҳур боксчи Баҳодир Жалолов бунда сизга мураббийлик қилади.

Агар қисқача айтсак — “мен билан бундай бўлмайди” деганларга ҳам фойдали.
Кўринг, айниқса “бу чинакам банк-ми?” деб сўрайдиганларга юборинг.

Читать полностью…

bakiroo

Eco Expo Central Asia 2025 — нафақат кўргазма, балки экологик уйғониш нуқтаси

Тошкентдаги CAExда экологик технологиялар бўйича тарихдаги энг йирик халқаро кўргазма — Eco Expo Central Asia 2025нинг очилиши бўлиб ўтди. Бу тадбир нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё учун янги босқични бошлаб берди.

Кўргазмада 30 дан зиёд давлат, 3000 га яқин иштирокчи ва 40 дан ортиқ расмий меҳмон қатнашди. Илғор технологиялар, “яшил” ечимлар ва ҳозирча кам муҳокама қилинган ёндашувлар битта майдонда тақдим этилди.

Тадбирда БМТнинг CITES Конвенцияси бош котиби Иза Игеро ҳам қатнашди. Бу Ўзбекистоннинг глобал экологик жараёнлардаги ролини янада мустаҳкамлайди.

Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси экология вазири:

«Бугунги кўргазма — бу шунчаки технологиялар намойиши эмас, балки минтақалар, тармоқлар ва давлатлар ўртасидаги чуқур ҳамкорлик учун бошланғич нуқтадир. Ўзбекистон Марказий Осиёда экологик технологияларни илгари суриш бўйича минтақавий платформага айланишга тайёр».


Мен учун кутилмаган ва муҳим жиҳат, Оролбўйига алоҳида эътибор қаратилиши бўлди. Бу ҳақда кўп гапирилган, лекин бу сафар аниқ амалий таклифлар илгари сурилди. БМТ, Жаҳон банки, KOICA, UNDP, FAO, Франция, Япония, Германия, Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва бошқа давлатлар вакиллари билан очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Ёшлар, стартаплар ва IT-ташаббуслар кўргазмани фақат намойиш эмас, балки янгиланиш ва мулоқот майдонига айлантирди. Барқарор шаҳарлар, иқлим молияси, яшил қурилиш каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

Менимча, бу шунчаки кўргазма эмас, балки экологик онг шаклланишига қаратилган жиддий қадам бўлди. Ўзбекистон бу йўналишда минтақавий етакчига айланмоқда. Аммо энг муҳими, бу ерда айтилган ғоялар ҳаётга татбиқ этилса, натижалар янада салмоқли бўлади.

Табиат билан муносабатни ўзгартириш бу нафақат давлатлар, балки ҳар бир инсон зиммасидаги масъулият. Ечим кутмасдан, ечим таклиф қилиш вақти келди.

Реклама

Читать полностью…

bakiroo

🎨 Янги ранглар, янги қулайликни – уйингиздан бошланг!

👤 AloqaBank томонидан xонадонингизни таъмирлаш учун махсус кредит: энди орзудаги интерьерни ўзингиз яратасиз!

— Кредит фози: Йиллик 27%
— Муддати: 10 йилгача
— 200 млн сўмгача — кўп квартирали уйдаги квартирани таъмирлаш учун
— 300 млн сўмгача — якка тартибдаги уй-жойни таъмирлаш учун

Таъмирни ортга сурманг — қулай шартларда бошланг!

📞 71 230-77-77

Telegram | Facebook | Instagram | JSCAloqaBank?si=J5gWArY-BHJBHyVw">YouTube

Реклама

Читать полностью…

bakiroo

Бозор ярата олишмадими, жарима тўлашсин

Тўғри айтаяпти энергожабрдийда Курбанов, энергошоввозлар тўдаси истеъмолчини бир тийинга олмайди, токи узилишлар учун қуртдек жарима тўлашмагунча, токи свет ўчиши билан пеня чиккилаб йиғилишни бошламагунча.

Лекин булар ўзини ўзи жазолармиди? Курбановни тизимли энергоқурбонга айлантириб ҳар куни жазолаш осонроқку.

Шонли энергетикларнинг гўёки график асосида, авария ва таъмирлаш баҳонасида суткасига 1 соатдан, ойига 5 соатдан ортиқ ўчиришлари бўйича аҳолига ҳам, бизнесга ҳам жарима тўлаши қонунчилик кун тартибига кўтарилиши лозим.

Балки бу масалани Рақобат қўмитаси кўтарар, балки формал бўлсада, ижтимоий қатламлар учун жон куйдириши керак бўлган ХДП ё Адолат кўтарар.

Бир нарсани билиш керакки, энергокасофатлардан энг кўп жавр чекаётган айнан ижтимоий қатлам бўлмоқда (тарифларнинг юки ҳам энг кўп ижтимоий қатлам белини эгди). Пули бор олигархлар ё уларнинг югурдак шотирлари қиш совуғида ё ёз иссиғида свет бўлмаса ҳам ўзига комфорт ярата олади. Ўқитувчи, дўхтир, пенсионер ва нафақачида бундай имконият йўқ.

P.S. Бир ярим соатлар аввал Тошкент тумани ярмида яна свет кетган. Яна 5 соатлардан кейин тиклашмоқчи, лекин тажрибадан келиб чиқсак, бу унча аниқмас.

Читать полностью…

bakiroo

Нима учун уч соатдан ортиғи ортиқ?

Уч йилча аввал Энергетика вазирининг собиқ ўринбосарларидан бири айтганди: свет ҳамманикида ўчади, менкидаям ўчади, қариндошларимникидаям ўчади. Уларга узилиш уч соатдан кўпга чўзилиб кетмаса, мени безовта қилманглар дейман.

Шундан бери мен ҳам кун давомида бир марталик ёки кетма-кет ўчишлар 3 соатдан ошсагина, тармоқда ёзаман. Чунки бу пайтга келиб очиқ мурожаатдан бошқа чора ҳам қолмайди. Қандай кўринишда ва кимга мурожаат қилишингиздан ташқари алдайверишади, тўғри гапиришмайди, ҳеч қурса аниқ маълумот беришмайди. Тизимда энг кенг тарқалган касаллик бу истеъмолчини мижоз сифатида кўрмаслик, унинг ҳақига ҳурматсизлик ва ҳуқуқига беписандлик, деб биламан.

Шунинг учун ҳозирда Тошкентдаги Курбановдан тортиб қишлоқдаги ҳеч ким танимайдиган энергоистеъмолчигача фақат бир йўл қолган: тармоққа мурожаат ва жамоатчиликка аппеляция. Тўғри, ҳар доим ҳам самарали эмас, лекин қолган қонуний чоралардан умуман наф қолмаганку.

Читать полностью…

bakiroo

«MINEX Central Asia 2025» форумига рўйхатдан ўтиш якунланишига оз қолди!

ТМК Сизни 24-25 июнь кунлари Марказий Осиёдаги энг етакчи ва нуфузли соҳа тадбирларидан бири — «MINEX Central Asia 2025» форумида иштирок этишга таклиф қилади.

✅ Ушбу форум критик минераллар бўйича глобал келажак масалаларига бағишланган бўлиб, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон технологик металлар комбинати мезбонлигида ташкил этилмоқда.

📍 Агар Сизнинг фаолиятингиз камёб минераллар, барқарор таъминот занжирлари, яшил трансформация ёки минтақавий шериклик билан боғлиқ бўлса, бу Форум айнан Сиз учун!

📎 Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш: https://2025.minexasia.com/ru/registracziya-slushatelej-foruma-minex-central-asia-2025/

✅ ТМК Сизни «MINEX Central Asia 2025» форумида кутмоқда!


Реклама

Читать полностью…

bakiroo

Пойтахтликлар Тошкент тумани деярли ҳар куни ҳис қиладиган ҳолатни бошдан ўтказмоқда

Кеча пойтахтнинг учта тумани уч соатгача светсиз қолгани тармоқларда блекаут дея баҳоланди. Лекин ростини айтиш керак, бу кўламига кўра тизимли ва занжирли блекаут эмас, ҳатто бугун ва эрта яна қайта такрорланса ҳам.

Айни пайтда пойтахтнинг шундоқ биқинидаги Тошкент тумани йиллар давомида шундай оғир энергетик режимда яшамоқда. Фақат туманнинг шовқини ОАВга, ОАВ орқали қарор қабул қилувчиларга етиб бормайди холос. Табиийки, эътибор ҳам берилмайди. Масалан, кеча туманда 6, айрим маҳалла ва ҳудудларда 7 соатгача свет бўлгани йўқ. Ва анчадан буён биринчи марта Энергетика вазирлиги Тошкент туманидаги узилишлар ҳақида тан олиб ёзди.

Энергетика ниҳоят генерация қилишни ўрганди, лекин тақсимот, тизимнинг бардошлилигини сақлаш ва таъминлашда ҳали жуда кўп иш қилиниши керак (мисли кўрилмаган маблағлар ажратилаяпти лекин). Унгача янги Ўзбекистон фасади пойтахт минус 5 даражали “аномал” совуқда ҳам, + 38 даражали “аномал” иссиқда ҳам Тошкент туманига айланиб қолаверади.

Читать полностью…

bakiroo

Ўзбекистон аҳолиси табиий ўсишиши секинлашаверади, лекин камида 2079 йилгача давом этади

Миркомил Холбоев БМТ прогнозларига таяниб, Ўзбекистонда туғилиш даражаси ҳозирги 3,49дан кейинги 30 йилда 2,46 гача пасайишини, фақат 2079 йилдан кейингина 2,1 дан (яъни аҳолининг ўрнини босиш даражасидан) пастга тушиши ҳақида ёзмоқда.

Шунингдек, туғилиш даражаси Туркманистонда 2053 йилда, Қирғизистонда 2061 йилда, Тожикистонда 2068 йилда ҳамда Қозоғистонда 2075 йилда  тикланиш даражасидан пастга тушиши прогноз қилинмоқда.

Фертиллик даражаси, яъни бир аёлга тўғри келадиган туғиш кўрсаткичи 2,1дан тушмаса, аҳлли табиий ўсиши давом этаверади.

Айни пайтда туғилиш сони бўйича 2023 йилда қайд этилган рекорд (977 минг) такрорланмаслиги эҳтимоли мавжуд (оптимистик прогнозларда туғилиш сони бўйича янги рекордлар яна тикланади)

Читать полностью…
Подписаться на канал