the_bakiroo | Неотсортированное

Telegram-канал the_bakiroo - bakiroo

62303

Ўйиндан ташқари фикрлар Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo Инстаграм: https://www.instagram.com/the_bakiroo?igsh=MTZ0YXo0cmRtaHM2Yg== Youtube: https://youtube.com/@thebakiroo?si=VAN-I4yAp3zZBUcS

Подписаться на канал

bakiroo

Фақат қонун ишлайдиган давлат барқарор бўлади

Қўрқув устида қурилган давлат омонат.
Чет давлатларга ё ташқи кучларга таяниб қурилган давлат заиф.
Коррупцияга асосланган давлат мўрт.

Фақат қонун ишлайдиган давлат барқарор бўлади.

Кўринмас ва Кўринар Оталар фақат қонунга асосланган давлат қурсаларгина Тарихда Миллат Отаси бўлиб қоладилар.

Шунинг учун ҳам қонун керак, Конституция керак.

Кучсизларни Кучлилардан, Камчиликни Кўпчиликдан, Пулсизларни Пулдорлардан, Ҳокимиятсизларни Ҳокимиятлилардан ҳимоялайдиган Конституция керак.

Давлатни ҳокими мутлақдан ҳимоялайдиган Конституция керак!

Конституция керак! Конституция ишлаши керак!

Читать полностью…

bakiroo

Энергетикага оид хавотирлар инфляцион кутилмаларни 6 ойлик максимумга кўтарган

Ноябрь ойи сўровларида инфляцион кутилмалар аҳоли кўзқарашида 13,7%гача (+0,9%), бизнес наздида 12,7%гача (+0,7%) кўтарилган. Бу энергетика тарифлари оширилган май ойидан буён кузатилган янги максимум.

Ëқилғи ва энергия, коммунал хизматларнинг қимматлашувидан хавотирланаётган аҳоли улуши мос равишда 4 ва 5 фоиз бандига ошиб 51%га етган. Бизнес вакиллари орасида айни шу хавотирларни билдирганлар улуши мос равишда 6 ва 7% бандига ошиб, 48% ва 49%ни ташкил қилган.

Ҳудудлар орасида энг юқори инфляция хавотири яна Тошкентга қайтган. Пойтахтликлар 17,7%лик инфляция кутишмоқда (ўтган ойдаги аномал кутилма 11,6% эди). Тошкентликларнинг деярли ярми, аниқроғи 48%и келгуси 12 ойда 17% ва ундан юқори инфляция кутмоқда.

Бизнес наздида энг юқори инфляцион кутилма Навоийда шаклланмоқда - 14,7% (+0,3%).

Даромадга эга бўлмаганлар ва 4-5 миллион сўм даромадга эга бўлганлардан ташқари барча тоифанинг кутилмалари ёмонлашган. 15 миллион сўмдан юқори даромадга эга бўлган қатламнинг инфляцион кутилмалари бирдан 17,1%гача кўтарилган (+4,2%)

Читать полностью…

bakiroo

Нима учун янги ДХШ лойиҳалари қийматига лимит киритилмоқда?

2025 йил бюджети учун тақдим этилган асослантиришга кўра,
2024 йилнинг 20 август ҳолатига давлат реестрига олинган умумий қиймати 2 млрд АҚШ долларлик 990 та ДХШ лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Давлат бюджети олдида шартли мажбуриятларни келтириб чиқариши мумкин бўлган 18,5 млрд АҚШ долларлик 48 та инвестицион лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳаларда давлат томонидан қарз берувчи молиявий ташкилотга шунингдек инвесторга турли хил кафолатлар берилган.
Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёти банки ва бошқа халқаро молиявий ташкилотлар давлатнинг молиявий мажбуриятларини ҳисоблашда энергетика соҳасидаги ушбу инвестиция лойиҳаларини ДХШ лойиҳаларига тенглаштирган ҳолда ҳисоб-китоб қилади.

ДХШ лойиҳалари ва энергетика соҳасидаги инвестицион лойиҳаларнинг умумий қиймати 20,5 млрд АҚШ доллар бўлиб, 2024 йилдаги ЯИМининг қарийб 20% ни ташкил этади.
Халқаро молия
ташкилотларига кўра ушбу кўрсаткич ўта юқори ҳисобланади.

Шу муносабат билан, Давлат бюджети олдидаги хатарларни камайтириш мақсадида 2025 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ДХШ лойиҳалар учун 6,5 млрд АҚШ долларлик лимит белгилашга қарор қабул қилинган.

Энди шу қоидага яна йил тугамай, ўзгартирмасдан амал қилинса бўлгани (айниқса шонли энергетиклар янги ва янги, каррасига қимматлаштирилган, патрон хўжаларига кафолатланган пудрат яратадиган самарасиз лойиҳаларни туғишда давом этаётгани ҳисобга олинса).

Читать полностью…

bakiroo

Китоб жамғармаси қани?
Дарслик ижараси пуллик бўладими?

Депутатлар юмалоқ-ёстиқ қилиб 2025 йил учун тасдиқлаб берган бюджетида бир нечта давлат мақсадли жамғармалари рўйхатдан тушиб қолган. Яъни уларнинг даромад ва харажатлари бюджетда акс этмаган ёки шунчаки ёпиб қўйилган (ёпиқлик Янги Ўзбекистоннинг янги пардозига айланмоқда).

Бюджетда маълумотлари акс этмаган жамғармалардан бири бу Республика мақсадли китоб жамғармаси.

Бу нима учун муҳим?

Муҳимлиги шундаки, келаси йилда дарсликлар ижараси пулли бўладими ёки бепул қоладими, билиш учун Китоб жамғармаси даромад ва харажатларига қараш керак.

Лекин Китоб жамғармаси 2025 йил бюджети мундарижасида акс этмаган ёки шунчаки ёпиб қўйилган.

Хўп, бюджетда кўрсатмапсизлар, ҳеч қурса айтинглар: 2025 йилда дарсликлар ижараси бепул қоладими ёки пулли қиласизларми?

Читать полностью…

bakiroo

Ëмон хабар: Айланмадан олинадиган солиқни қатъий суммада тўловчилар дивиденд солиғи ҳам тўлайди, ҳисобот ҳам топширади

Давлат раҳбарининг ўзи кичик бизнес вакиллари фаолликни бошлаши ва мавжуд фаолиятни оқартиришлари учун таклиф этган ушбу механизмнинг иккита асосий афзаллиги қирқиб ташланмоқда.

Демак, 2025 йилдан бошлаб қатъий белгиланган суммада солиқ тўловчилар қўшимчасига дивиденд солиғи ҳам тўлашади, солиқ органларига ҳисобот ҳам топшириш мажбурий бўлади.

Афзаллигини йўқотаётган ушбу солиқ механизми 2026 йилдан бутунлай бекор бўлади.

Солиқ кодексининг 470-1 моддаси бутунлай чиқариб ташланишини ким сайлаганини ва кимларнинг вакиллари эканини аниқлаштириш керак бўлган параламент биронта савол бермай тасдиқлаб берган. Кичик бизнес манфаати учун эътироз билдирадиганлар топилмаган.

Ҳеч бўлмаса, ушбу содда механизмни кичик бизнесга киришилаётган фаолиятнинг илк йили ёки 2 йили учун қолдириш ҳақида ўйлаб ҳам кўришмаган. Нима учун ўйлашлари керак? Ахир параламентда ёки ҳукуматда кичик бизнес вакиллиги бормидики, ўйлашса?

Энди ҳокимлар ва оқсоқоллар ўтирадиган сенат ушбу кичик бизнесга қарши уртўқмоқ қонунни тасдиқлаб беришини кутамиз. Мўъжиза рўй бериб қайтариб юборишмаса керак.

Читать полностью…

bakiroo

Давлат ташқи қарзининг йиллик лимити 5 млрд.доллардан 7,3 млрд.долларгача оширилган

Параламент депутатлари уч ўқишда битта савол бермай, юмалоқ ёстиқ қилиб тасдиқлаб берган масалалардан бири давлат қарзининг чекланган ҳажмини ошириш билан боғлиқ бўлган.

Демак, 2024 йил учун ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган
янги битимларнинг чекланган ҳажми 7,3 млрд АҚШ доллари, шундан Ўзбекистон Республикасининг Давлат
бюджетини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш учун —
3,2 млрд АҚШ доллари, инвестиция лойиҳаларини
молиялаштириш учун — 4,1 млрд АҚШ доллари

миқдорида белгиланган.

Тасдиқланган қарз лимити жами 5 млрд.доллар эди, бюджетга 2,5 млрд.доллар, инвестиция лойиҳаларига 2,5 млрд.доллар.

Демак, Ҳукумат ўзи йил бошида белгилаган 5 мдрд.долларлик қарз лимитига сиғмаган ва лимитни 7,3 млрд.долларгача оширган. Бу лимит доирасида аллақачон қарзлар олинган, шунчаки йил тугашига 3 ҳафта қолганида орқа сана билан тасдиқлаб қўйишмоқда.

Ташқи қарз йиллик лимитининг бундай кескин оширилиши 2020 йилдан бери биринчи марта кузатилмоқда.

Параламентда чиқиш қилган Ҳукумат вакили ташқи қарз лимити оширилиши бўйича асослантирилган тушунтириш бермаган. Эҳтимолки, қарз лимитининг оширилиши ташқи қарз ҳисобидан молиялаштирилаётган лойиҳалар қиймати ошгани билан боғлиқ бўлиши мумкин (айнан қайси?).

Ички қарз лимити 25 трлн.сўмдан 30 трлн.сўмгача кўтарилган.

P.S. Яширин иқтисодиётни ЯИМга қўшиб кўрсатиш муддаоларидан бири оқартиришдан ҳам янада кўпроқ қарз олишга имкон яратиш бўлиши мумкин.

Хусусан, 2030 йилда ЯИМ 150 млрд.доллар эмас, 200 млрд.доллар кўрсатилса, бюджет қоидаси бўйича бемалол қарз қолдиғини 100 млрд.долларгача кўпайтирса бўлаверади.

Читать полностью…

bakiroo

“Ҳаммага тенг рақобат бўлиши шарт”

Хорижий маркетплейсларга давлатнинг муносабати қандай, рўйхатдан ўтиш, солиқчилик, истеъмолчилар олдидаги масъулият нуқтаи назаридан муносабат қандай бўлиши керак?

Дарё нашрида бозор иштирокчилари билан шу мавзуда мулоқот қилдик.

Аввалроқ Ўзбекистон бозорини жадал эгаллаётган TEMU мисолида мавзу кўтарилган эди.

Мулоқот давомида янграган айрим мулоҳазалар:

“Гап фақат мен каби истеъмолчининг ёки тадбиркорларнинг саволида эмас, бу ўринда рақобат масаласи ҳам бор-да. Тенг рақобат, тенг имкониятлар бўлиши лозим. Тенг рақобат бўлмайдиган бўлса, тадбиркор жуда катта маблағ, вақт, ресурс сарфлайди, кутилган натижага эга бўлолмайди, бозор синади.
Қайсидир тадбиркор ёки қайсидир платформа қатъий қоидалар йўқлиги туфайли тирқишлардан фойдаланиб бозорни эгаллаб олади, бундан давлат ҳам ютмайди, истеъмолчи ҳам ютмайди, чунки истеъмолчининг олдидаги жавобгарлик мавжуд эмас”.

“Аввало, уларнинг вакиллиги бўлсин, Ўзбекистонда юридик шахс кўринишида ваколатхона ташкил этилиши керак. Шунингдек, истеъмолчи билан икки томонлама муносабатлар бўлиши керак. Шу каби муносабатларни тартибга солиш учун регулятор керак. Рақобат қўмитаси бўладими ёки Истиқбол лойиҳалар бўйича миллий агентлик бўладими... Мен ҳозир саволларимни кимга йўналтиришни ҳам билмайман”.

“Шундай яратилиши керакки, истеъмолчилар ютқазмасин. Биз танловга эга бўлишимиз, лекин танловимиз қонун қоидаларига бўйсуниши керак. Хоҳласа ушбу компаниядан фойдаланиши, хоҳласа бошқасидан. Мана шу манфаатлар ҳимоя қилиниши керак ва тенглик яратилиши керак”.

Читать полностью…

bakiroo

4 млрд.долларлик GTL заводи “таъмирлаш учун” ёпилган

Ишлаб чиқаришни бошлаганига 2,5 йил тўлмаган, пудрат қироллари қийматини 4 млрд.долларгача шиширган Uzbekistan GTL заводи 1 декабрдан яна фаолиятини тўхтатган. Очилганидан буён ҳали бирон марта 50 фоиз қувватига чиқмаган, газ йўқлиги учун ўтган икки қишда ишламаган гигант завод бу сафар гўёки “ремонт учун” ёпилган.

Завод яна қачон ишга туширилиши номаълум. Нима бўлгандаям, GTL заводининг газ йўқлиги учун ёпилиши ўтган йилдагидан 15 кун, аввалги йилдагидан бир ой аввалроқ юз бермоқда (газ омборларида ҳар йилдагидан кўпроқ, 5.1 млрд.куб газ “йиғилгани” эсингиздами?).

Қизиғи, ўтаётган ҳафтада рўйхатга тушган 15 минг тадбиркорлик субъекти газдан ўчирилган, мана энди GTL завод ҳам тўхтатилгани қарамай, газ экспорти тўхтагани йўқ. Шимолдагилар таъбири билан айтганда, “кому война, кому мать родна”.

GTL заводнинг ёпилиши пропан ва дизель нархларини яна қимматлаша бошлаши, шимолдагиларга ёқилғи импорти бўйича қарамликни янада кучайтириши мумкин (балки “многоходовочка” мақсад ҳам шудир).

Дарвоқе, шонли энергетиклар очиқламай, яшириб ётган пессимистик сценарий хусусан, GTL заводига газ беришни тўхтатишни ҳам назарда тутган. Балки, ҳали ҳарорат суткалик нолга тушмай, пессимистик сценарий ишга тушгандир?

Читать полностью…

bakiroo

Пахта ҳосили 5 йиллик минимумда: сабаб об-ҳавода эмас, зараркунанда ўзбек чиновнигида

Ҳосил айни пишган вақтда бюрократик йўл билан фьючерс битимлари бўйича пахта нархини мажбурий пасайтирилгани, фермерларга нисбатан кучайиб бораётган зўравонлик, теримга нисбатан рағбатнинг ўлдирилиши ва кечиккан тузатишлар натижасиз қолмаслиги аниқ эди.

Ўзбекистонда 2019 йилдан бери энг кам миқдорда, 3,1 млн.тонна пахта хом-ашёси йиғиб олинган. Бу келгуси йил давомида тўқимачилик, ёғ-мой ва озуқа ем ишлаб чиқариш кўрсаткичларида ҳам пасайиш юз беради дегани. Чорвачиликда ем таклифи ва дефицити доим гўшт ва сут нархларини белгилаб келган.

Эркин Абдулахатов ёзмоқда:

“Агарда, ҳосилдорлик кам бўлса, унинг сабаблари ҳам айтилиши керак эди. Жорий йил пахта толаси бўлиқ-бўлиқ етилишида жорий иқлим пахта физиологияси учун жуда ҳам комфорт бўлди. Жорий Эль-Ниньо даврида ёзда пахтанинг кўсакчаларидан тортиб, гулигача тўкиб ташлайдиган иссиқ, қурғоқчил ҳаволи гармсел кузатилмади ҳисоб, сув ресурслари билан боғлиқ вазият ҳам сезиларли барқарор кузатилди. Йил пахта учун зўр келди.

Аммо, пахта сиёсати билан боғлиқ муаммолар сабаб, минглаб тонна пахта толалари далаларда қолиб кетди. Аслида, биз жорий йил ўтган ва ундан олдинги йилларга нисбатан кўпроқ ҳосил яратишимиз мумкин эди”.

Энди келаси йилга нима бўлади, ҳеч ким билмайди. Кайфиятлар сўнган. Қоидалар ҳар йили ўзгартирилмоқда, ўзгартирилгани майли, ҳеч бўлмаса мавсум охиригача амал қилинаётгани йўқ. Фермерларнинг овози, ҳимояти ва вакиллиги йўқ, на параламентда, на ҳукуматда.

Читать полностью…

bakiroo

Ҳар йили 3 декабрь куни дунё бўйлаб ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади. Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиши ва меҳнат бозорига қўшилиши учун кенг имкониятлар яратишга жиддий эътибор қаратилаётгани аҳамиятли.

Мисол учун, “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳам ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари яратиш ва уларни ижтимоий ҳаётга интеграция қилиш йўналишида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Халқаро ногиронлар куни нафақат уларга ҳурмат ва эътибор билдириш, балки жамиятда ҳар бир инсон учун тенг имкониятларни яратиш муҳимлигини уқтирадиган сана сифатида катта аҳамиятга эга.

Читать полностью…

bakiroo

Дарсликлар ижараси учун тўлов тикланса, тежалган 376 млрд.сўм нима мақсадда ишлатилади?

Балки ҳукуматнинг айта олмаётган истакларини овоза қилаётган Алишер Қодир яна дарсликлар ижараси масаласини кўтарган.

Лекин на Алишер Қодир, на бошқаси шу тежамоқчи бўлишаётганинг 376 млрд.сўмни нимага ишлатасизлар, деган саволни қўйган. Мақсад шунчаки тежашми ё қайсидир ўғри олигархнинг чўнтаги учун 376 млрд.сўм пул топиб беришми?

Худди тарифлар каррасига ширилганидан кейин энергетикани субсидиялаш тўхтамагани сингари навбатдаги алдовми?

Буям майли, агар гап тежашда бўлса, биронта депутат оддий альтернатива таклиф қилмаган. Масалан, давлат бюрократиясини шишириш, коррупция ва самарасизлик намунасига айланган ҳоким ёрдамчилари институтини тугатсак, ажратилаётган 430 млрд.сўм тежалади деган таклиф киритмаган. Ëки бўлмасам Нуроний жамғармасига 504 млрд.сўм нима учун ажратилаётгани мақсади ва самараси билан қизиқиб кўрмаган (маҳалланинг ўзбек чиновникларини қўллайдиган чолларига камбағалликдан чиқаришдаги иштироки учун рағбатлантирилармуш, шу пулни камбағалнинг ўзига бер дейдиган мард йўқ).

Нима бўлгандаям, шаклланаётган кун тартиби Ўзбекистон ижтимоий давлат эмаслиги, қанақадир ҳоким ёрдамчилари ва ҳар доим амалдорларнинг дуосидаги штатдаги чоллар мактаб ва мактаб ўқувчиларидан устунроқ эканига яққол ишора беради.

Читать полностью…

bakiroo

Инфляция статистикаси реалликдан ортда қолмоқдами?

Ўзбек статистикасига ишонилса, ноябрь ойида пропан 11,1%га, бензин эса 4,7%га қимматлаган. Пропан ва бензин (80 шиптир) биржа ва чакана нархи ноябрнинг биринчи ҳафтасида потолок спред ўрнатилгач, ўсишдан тўхтаган эди. Ажабланарлиси, пропан ва бензин нархи икки хонали фоизда потираб ошган октябрь ойида расмий статистика бензининг 1,5%лик, пропаннинг эса 1,2%лик қимматлаганини кўрган эди холос.

Статистиканинг ойлик ҳисоби ой давомидаги нарх сакрашларини гўёки бўлмагандек ўтказиб юбораётгани алоҳида муаммо. Инфляция статистикаси нормал давлатлардагидек ҳафталик ўлчовга (ва йиғма ойлик) ўтказилиши керакка ўхшайди.

Яна бир жиҳат, статистикамиз наздидаги бензиннинг таркибий вазни қанақа эканлиги. Расмий статистикага кўра бензин йил давомида 10%га қимматлаган. Шунчаки маълумот учун, Ўзбекистондаги энг арзон 80 шиптир лақабли бензиннинг энг арзони ўтган йил ноябрида 5700 сўм бўлган, ҳозирда 6900 сўм (совға қилинган UNG Petro шохобчаларида). Яъни, энг катта истеъмолдаги 80 шиптир нисобида олинса ҳам бензин бир йил ичида 21,0%га ошган (бошқа шохобчалардан янаям кўпроқ).


Шу маънода ноябрда ойлик инфляция 13 йиллик минимумга тушгани (0,9%), озиқ-овқат инфляцияси йиллик 2,0%гача пасайгани ҳеч кимни, айниқса Каримов даврида йиллик 3,7%лик инфляция кўрганларни ҳайратга солмайди.

Декабрда ойлик инфляция 0,8%дан паст бўлишини, инфляция плани 9,5% даражасида бажарилишини кутиб қоламиз.

Читать полностью…

bakiroo

Қилса бўлар эканку

Пропаннинг биржадаги нархи 5 ой ўтиб, ниҳоят тоннасига 7,5 млн.сўмдан пасайди. Бу агар котировкалар яна сакраб кетмаса, бир неча ҳафтадан кейин пропаннинг литри 6 минг сўмгача пасайишига туртки беради.

Охирги марта бундан пастроқ нархлар 29 июлда қайд этилганди.

5 ой давомида олигархик ва монополистик тузилмаларнинг тил бириктириши натижасида пропаннинг тоннаси 10 млн.сўмдан ҳам ошиб кетди. Афсуски, бу нафақат пропан, бошқа товар ва хизматлар нархида аллақачон ортга қайтмас бўлиб акс этиб бўлди.

Кечикиб бўлсада, ўрнатилган потолок спред аввалига нархларни барқарорлаштирди ва аста-секин пасайишига имкон яратди.

Ўша гап: хоҳиш бўлса, қилса бўлади.

Читать полностью…

bakiroo

Хато қарорларни хато қарорлар билан тузатиб бўлмайди

Ўзбекистонда банклар балансидаги иссиқхоналар, қайта ишлаш цехлари ва музлаткичли омборларни ишончли бошқарувга беришмоқчи. Бу жудаям хато қарор, шунчалик хатоки ўзи хато бўлган аввалги хато қарорларнинг товони ва зарарини янада кўпайтиради.

Муаммодан бехабар одам банклар балансида иссиқхона, цех ва омборлар қаердан келиб қолди, дейиши мумкин. 2017-2020 йилларда Ўзбекистон банклари оммавий равишда иссиқхоналар ва бу билан боғлиқ бўлган инфратузилма учун мажбурий равишда, ҳукуматнинг ва ҳокимтўраларнинг маъмурий босими остида юзлаб миллиард (ҳозирдаги қарздорлик триллионлаб) кредитлар ажратган. Кредитлар арзон бўлган, бюрократия бор жойда, табиийки ўғирлик бўлади, иссиқхона учун йўналтирилиши керак бўлган кредитларнинг анча мунча қисми меҳмонхона, кўп қаватли уйлар, савдога ҳам йўналтирилган. Келтирилган ускуналар, қурилиш, монтаж ишлари каррасига қимматлаштирилган. Бундай ҳолатда кредитни ўз вақтида сўндириб бўладими? Миллион долларлик кредитнинг амалда ярми иссиқхонага йўналтирилган бўлса, де факто 500 минг долларлик иссиқхонадан чиққан маҳсулот 1 миллион долларлик кредит мажбуриятларини ёпа оладими? Йўқ, албатта. Арзон ва деярли текин кредит берилаётганда биринчи навбатда ўғри муттаҳамлар пашшадек ёпирилади, иссиқхонани умрида кўрмаган фирибгарлар айниқса. Чиновниклар билан чатишиб кетган айрим лойиҳа ташаббускорлари, давлат мажбурлаб бераяптими, давлат ўзи воз кечворади қабилида иш тутган. Пандемия даврида ва ундан кейин иссиқхоналарнинг кредитлари камида уч марта реструктуризация қилинди. Натижаси бўлмади (фойдаси бўлмаслиги аниқ эди, шунчаки вақтдан ютишмоқчи бўлишди). Кейин бу аллақачон шалағи чиққан иссиқхоналарни банклар балансига олди (яна ихтиёрий мажбурий равишда). Орада шонли энергетикларнинг яратган газ муаммолари қўшимча баҳона бўлди (ҳамма ўғирликларни "списать" қилишга)

Энди шу иссиқхоналарни "ишончли бошқарув"га топширишмоқчи. Ўзбекистонда ишончли бошқарув нима эканини ўғри олигархияга топширилган металлургия заводлари, ИЭСлар мисолида кўрган бўлсангиз керак. "Ишончли бошқарувчи" активнинг қолган қутган сувиниям сиқиб ичади, қарзларини оширади, таннархини шиширади ва уч йилда сўрилган, бир тийинга қимматга айлантирилган вайронани давлатга (бу ўринда банкка) қайтаради. Бу қийшиқ қарор ишга тушса, яна камида 3 йил вақт йўқотиш ва активларнинг нархини янада пасайтириш дегани.

Шунинг учун, энг тўғри йўл банклар балансидаги иссиқхоналарни ва уларга боғлиқ инфратузилмани (цехлар ва омборхоналар) қанчага кетса шунчага аукцион орқали сотиш бўлиш керак. Бунда иссиқхона фаолиятини давом этиш мажбурият бўлмаслиги керак. Чунки бу талаб активнинг нархини туширади, жозибадорлигини ўлдиради. Бугунги энергетика посангиси бузилган реалликларда иссиқхона бизнеси умуман самарасиз, истиқболли ва рентабелли эмас.

Читать полностью…

bakiroo

Танлов ойболта билан чопилмаслиги керак

Банклар томонидан битта жисмоний шахсга карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш таклифи жудаям ёқимсиз ва деструктив.

Айниқса, бу таклиф доим танлов кенглиги ва чуқурлиги тарафдори бўлиб келган, иқтисодий эркинликларни дастакловчи Марказий банк томонидан янграётган бўлса.

Биринчидан, карта бизнеси бўйича хатарларни қабул қилиш ва бошқариш энг аввало тижорат банкларининг вазифаси бўлиши керак. Карта сони бўйича регуляторнинг Миқдорий чекловлари банклар ўртасидаги кучайиб бораётган рақобатни ўлдиради (ва биздан илғорроқ бўлган бирон нормал давлат тажрибасида мавжуд эмас).

Иккинчидан, айтилаётганидек мақсад шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида жисмоний шахсларга тегишли ҳисобварақлар ва банк карталари иштирокини камайтириш бўлса, қанақадир етти мингта гумондорни деб миллионлаб мижознинг танловини чеклаш йўлидан юриш шарт эмас. Айтайлик, бир ой ичида 20тадан ортиқ банк картаси орқали базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаридан ортиқ миқдорда транзакция ўтказишни шубҳали операциялар деб топиш ёки шундай тоифадаги мижозларни лозим даражада текширилиши талаб қилинадиган юқори рискли тоифага қўшиш кифоя.

Учинчидан, агар регулятор ўз таклифини яна қанақадир ҳозир очиқланмаётган омиллар билан далиллаган тақдирда, карта чеклови киритилса, фуқароларнинг ўз карта ва омонатларидан бошқа банклардаги ўзининг карта ва омонатларига пул маблағларини бепул ўтказиш имконияти тақдим этилиши керак. Шунда ҳам тўртта банкка боғлиқлик, ҳам "иш ҳақи" лойиҳалари бўйича банкка "картақуллик" бекор бўлади. Рақобат ўлмайди. Мижозлар хизмати қониқтирмаган ёки маҳсулот нархлари ёқмаган банкдаги карталарини ёпиб пул маблағларини йўқотишларсиз бошқа танлаган банкига кўчириб олиб кета олади.

Нима бўлгандаям, ўтган ёмон замонда қолиб кетган ойболта усулида бозорни ўлдириш йўлидан юрилмайди, деб умид қиламиз.

Читать полностью…

bakiroo

Сезилган инфляция 15 ойлик максимумга етган

Расмий инфляция ноябрда 13 йиллик минимумга туширилгани фонида аҳолининг сезилган инфляцияси 14,1%гача кўтарилган (+0,9%). Бу 2023 йил августдан бери қайд этилган янги максимум.

Аҳоли бензин ва ёқилғи (сўралганларнинг 42%и), электр ва табиий газ (39%) нархлари юқори ўсишда давом этаётганлигини кўрсатган. Шунингдек, ўсимлик ёғи, мева-сабзавотлар, кийим ва пойафзал, йўлкира ва ташиш хизматлари ва тухум нархлари юқори даражада ошганини кўрсатганлар улуши ошган.

Энг юқори сезилган инфляция Тошкентда - 18% (+4,7%).

Аҳоли гуруҳлари орасида пенсионерлар инфляциядан энг кўп жабр кўришмоқда. Улар 16% инфляция сезишган.

15 млн.сўмдан кўп даромад олувчилар сезган инфляция 17,8%га етган (+3,9%).

Читать полностью…

bakiroo

Ўзбекистонликларга 10 минг доллардан қиммат бўлмаган автомобиль/электромобиль керак

Монополист ўта қимматлиги учун сотилмаётган ва талабгир бўлмаган Onix ва Tracker учун навбатдаги акция эълон қилмоқда. Унга кўра, хусусан Onix учун 19 миллион сўмгача чегирмалар берилган.

Акция доирасида Onix’нинг энг арзон механика позицияси 157,9 млн.сўмга ёки 12 250 долларга тушади. Бу жуда қиммат. Onix’нинг топ позицияси нархи янаям чақадиган: 211,6 млн.сўм ёки 16 450 доллар.

Монополистнинг манипуляцион марҳаматига учмаслигингиз учун эслатиб ўтаман: Onix’нинг аслида қизил нархи 9 минг доллардан бошланиши керак. Буни мен эмас, монополист компаниянинг ўзи эълон қилган.

Монополист 146 марта презентация қилиши-ю, миллион долларлик хорижий консультантларни ёллаши бефойда. Ўзбекистонликлар учун 10 минг долларгача қийматдаги электромобиль/автомобиль керак.

Буни 5 йил аввал монополист компаниянинг ўзи ҳам тан олган. Хотираларни титкилаш учун яна бир бор эслатиб ўтамиз:

2019 йил 7 июнь санасида "Ўзавтосаноат" Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси" тақдимотини ўтказган. Унда хусусан, биринчи 5 йилликда нархи 10 000 АҚШ доллари атрофида бўлган арзон автомобиллар ишлаб чиқарилишига эътибор қаратилиши эълон қилинган.

Худди шу стратегия бир кун ўтиб Давлат раҳбарига ҳам тақдим этилган. Раҳбар автомобиллар нархини барқарор сақлаб, сифатини ошириш, янги ҳамёнбоп моделлар ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштиришни кенгайтириш орқали маҳсулотларнинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаган.

Мана бу ҳаволада “2025 йилгача Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини ривожлантириш концепцияси” лойиҳасини кўришингиз мумкин.

Шундай экан, ўзбекистонликларга нархи 10 минг доллардан ошмайдиган Onix ва шартли Seagull' керак. Ëки ёпиқ бозорни очиб, бизга эркин танлов беринг.

Читать полностью…

bakiroo

Айтишларича, 10 трлн сўмнинг тақдирини бирор савол бермасдан, 10 дақиқага қолмай осонгина ҳал қилиб юборишга қодир суперпарламентимиз мактаб дарсликлари учун ижара тўлови масаласида “сўнгги дақиқаларгача қаттиқ курашиб”, унинг қайта тикланмаслигига эришганмиш.

Қизиқ. Нимаси қизиқки, масалан, “Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодиров мактаб дарсликлари учун ижара тўлови қайта тикланишига у ва унинг партияси қарши эмаслигини айтганига ҳали бир ҳафта ҳам бўлгани йўқ. Иккинчидан, Супер Мажлис 10 трлн сўмнинг тақдирини 10 дақиқага қолмай ҳал қилганини ҳамма кўрди, лекин дарсликлар бепул бўлиши борасида талашганини ҳеч ким кўргани йўқ, ҳатто ўқигани ҳам йўқ, бугун ҳам ўқимаяпти - янгилик манбаси сифатида собиқ депутат чиқяпти.

Менинг хотирам ҳам, афсуски, борган сари балиқларникига яқинлашиб боряпти, хотираси ҳали анча-мунча яхши дўстларимизнинг айтишича, учинчидан, Янги Ўзбекистонда дарсликлар ижараси биринчи марта бепул деб эълон қилинганида, буни собиқ ё амалдаги депутатлар эмас, балки давлатнинг катта-катта раҳбарлари овоза қилган экан. Яъни, юзлаб эмас, минглаб эмас, миллионлаб одамлар ҳаётига таъсир қилувчи бу воқеа аслида “битмас-туганмас сиёсий очко манбаи” ва бу очкони ишлаш ҳуқуқи бирор депутатга бериб юборилмаса керак.

Ҳали тасдиқланиб-тасдиқланмаган сўнгги янгиликлар менга арман радиоси ҳақидаги эски латифани эслатяпти:

— Шахматчи Петросян лотереядан минг сўм ютиб олгани ростми?
— Рост, фақат шахматчи Петросян эмас, балки “Арарат” футболчиси Акопян ва минг эмас, балки ўн минг ва сўм эмас, балки доллар ва лотереяда эмас, балки қиморда ва ютган эмас, ютқазган.


Ҳа-я, айтиб қўяй - дарсликлар ўқувчиларга бепул тарқатилиши керак. Мен дарсликлар ижараси пуллик бўлишига қаршиман.

Читать полностью…

bakiroo

Рубль мустаҳкамлана бошлади

Йил охирида шимолдан ватанга қайтадиган меҳнат мигрантларимиз бироз енгил тортса бўлади. Рубль курси мустаҳкамлана бошлади ва бугунги савдоларда бир доллар 20 ноябрдан бери биринчи марта 100 рублдан пастлаган ва ҳатто 98,5 рублгача арзонлашган. Ўтган ой максимумларида доллар курси 115 рублдан ошганди.

Рублнинг мустаҳкамланишини ўтаётган ҳафта Россия Марказий банки 2024 йил охиригача ички валюта бозорида валюта сотиб олишни тўхтатишини эълон қилгани бошлаб берган бўлса, кечадан Россия гази учун тўловлар энди фақат Газпромбанк ва рублга боғлангани талаби бекор қилиниши кучли омил бўлган.

Ўрта муддатли истиқболда рублнинг 1 доллар учун 97-98 рублгача мустаҳкамланиши ҳақида расмий ишоралар берилган.

P.S. Юқори волатиллик ва хатарлар сабабли пул ўтказмалари тизимларида доллар курсининг пасайиши секинроқ юз бериши мумкин. Лекин шу кунларда бу тизимларда ҳам доллар нисоби 103-105 рублгача пасайишини кутса бўлади.

Читать полностью…

bakiroo

UzGasTrade ўртамчи Topcon limited’дан газ сотиб олган

Табиий газ учун акциз солиғини 20%дан 12%гача пасайтиришни асослаш учун депутатларга тақдим этилган тушунтиришда UzGastrade 2023 йил октябрь-декабрь ойларида Россиянинг Topcon Limited компаниясидан 921 млн.куб газ сотиб олгани кўрсатилган.

Яъни, шимол гази бизга 2 йилдан бери таъкидлашаётганидек, Газпром ёки унинг шўъбаларидан эмас, қанақадир дордан қочган ўртамчилар орқали сотиб олинмоқда.

Ўзбекистонга газ сотаётган Topcon limited тўғрисида очиқ манбаларда бирон бир маълумот йўқ, ўзи бу шимолники дея сотиб олинаётган газ жисмонан кимники ўзи деган савол ҳам туғилади (туркманникими, ўзбекникими ё русникими).

Маълум бўлишича, UzGasTrade 2022 йилда 4,2 млрд.куб, 2023 йилда 6,0 млрд.куб, 2024 йилнинг биринчи чорагининг ўзида 4,3 млрд.куб газ импорт қилган.

Ташкил этилганидан буён ҳукуматнинг ёпиқ бассейни бўлиб қолаётган UzGasTrade молиявий натижаларини очиқламайди, импорт ва экспорт нархларини жамоатчиликдан яшириб келади.

Дарвоқе, асослантирувчи ҳужжатда импорт ва маҳаллий газ битта трубага тушгач, амалда қайси газ ва ким учун етказилаётган газ субсидияланаётганини аниқлаб бўлмаслиги тан олинган. Биз кўп бор таъкидлаётганимиздек, олигарх чўнтаклар яширин қарор билан экспорт қилаётган газ аслида субсидияланаётган импорт газ бўлиши мумкин. Триллионлаб бюджет субсидияси олигарх чўнтакларга оқаётган бўлиши мумкинлигини аниқлаш учун шонли энергетиклардан мустақил аудит ва суриштирув керак.

Ирода ҳам.

Читать полностью…

bakiroo

Дарслик ижарасини қоплашга бюджетда 376 млрд.сўм пул йўқ, лекин зараркунанда давлат банкига 600 млрд.сўм (жами 4 трлн.сўм) топилади

Алишер Қодир ва компания дарслик ижарасини пулли қилиш ва 376 млрд.сўм “тежаб қолиш”, аёллар ва болалар учун ижтимоий нафақалардан 2 трлн.сўм иқтисод қилишни муҳокама қилаётган шу кунларда Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳамда ФРРУ икки йилдан бери зарардан ўтирган ва бу йил ҳам зарарда чиқадиган Бизнесни ривожлантириш банки акцияларини сотиб олишга 600 млрд.сўм йўналтиришга пул топган.

3 йиллик тўпланган зарари триллион сўмдан ошадиган зараркунанда банкнинг акциялари бозор нархидан 1,5 баробар қиммат нархда, 119,25 сўмдан сотиб олинган. Бир кун аввал ва бир кун кейин акцияларнинг бозор нархи 71 сўм атрофида бўлган.

Бу фақат бошланиши, 3 йилда триллион зарар тўплашдек мўъжизавий натижага эришган банк учун жами 300 млн.доллар, яъни 4 триллион сўм йўналтирилиши керак (акциялар сотиб олиш ва суборд кўринишида). Бундай қарорга келганларнинг ҳеч бири хусусийлаштирилиши керак бўлган бу банкни ҳеч қурса биронта аҳмоқ инвесторга 50 млн.долларга сотса бўладими, деган саволни қўйишмагани аниқ.

Нима бўлгандаям бузуқ приоритетлар тушунарли. Дарслик ижарасига пул йўқ, аёллар ва болаларга пул йўқ. Зараркунанда банкларга пул доим топилади.

Исталган нормал мамлакатда бундай битим учун вазир парламент гиламига чақирилиб роса пўстаги қоқилган ёки парламентдаги сиёсий кризис туфайли жамоатчилик талаби билан муддатидан олдин сайловларга сабаб бўлган бўларди. Лекин фақат янги Ўзбекистонда эмас. Параламентимизда худди мозористон каби жимлик.

Читать полностью…

bakiroo

Битта бўлсаям депутат керак

Параламент анъанасига содиқ қолиб, йил давомида аллақачон ортиғи билан ишлатиб бўлинган бюджет харажатларини 9 минутда тасдиқлаб берган.

Қонунчилик палатаси залида қўр тўкиб ўтирган биронта пўрим мавжудот 10 трлн.сўмга ошган бюджет харажатлари ҳақида биронта савол беришни лозим кўрмаган. шунинг учун ҳам бизга, ўзбекистонликлар иродаси ва манфаатларини ҳеч қурса эслатиб туриш учун Параламентда росмана сайланган битта бўлсаям мустақил депутат керак.

Нархи ошган олтиндан бебилиска тушумларни совураётган ФРРУ, зараркунанда ва паразит банкларга берилаётган триллионлар ёки сингапур-сомали дарсликлари учун ажратилаётган триллионлар ҳақида сўрашга уларнинг ақли етмас ёки қўрқишар.

Лекин келиб келиб, кам таъминланганлар ва болалар нафақасидан тежаб қолинган 2 трлн.сўм ҳақида икки оғиз сўров беришга битта инсофли топилмагани қизиқ. Ахир шу икки триллион ночорлардан олиниб, бошқа мақсадларга сарфланмоқдаку. Наҳотки, аёллар ва болалардан қисиб олинган 2 трлн.сўм қаёққа йўналтирилиши қизиқ бўлмаган бўлса? Сизлар ўзи кимсизлар?

Нима бўлгандаям, бир таскин бор: буларни мен сайламаганман, ким буларни тайинланганининиям билмайман, булар менинг хоҳиш иродаларимни, қадриятларимни ифода етмайди.

Читать полностью…

bakiroo

Нони туя қилинган фермерларнинг туя қилинган нониям берилмаяпти

Фьючерс шартномасига асосан етиштирувчилардан қабул қилинган пахта хом ашёси учун тўловларнинг 80 фоизи пахта хом ашёси қабул қилиб олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми молия йилининг 31 декабрь кунига қадар амалга оширилиши белгиланган.

Фьючерс битимларидаги нархни мажбурий босим билан 6 800 сўмга туширганлар қани? Пулингни 3 кунда оласан, деб фермерларни алдаган кластерларнинг де-юре жиноий шериклари ҳокимтўралар, жавоб деб оғиз йиртган шотиртўралар қани?

Бугун 4 декабрь.

Ўзбекистон бўйлаб минглаб фермерлар топширган пахтаси учун 80 фоиз тўловни ололгани йўқ. Кредитлар учун оширилган фоизлар, пенялар ҳисоблаш бошланган. Фермерларнинг тракторлари, автомобиллари, бошқа мол-мулклари тақиқ ва ҳисобга тушмоқда.

Фермер ўзининг ҳақини ундириш учун кластерни судга берса, ютса, ижро йўқ. Лекин фермернинг ҳақи бўла туриб, фермер мажбурияти бўлса, “шессекундда” ижро бор.

Барака топгурлар, фермернинг ҳақини туя қилдинглар, ўша туя қилинган ҳақини беринглар ҳеч қурса. Муттаҳам кластерларга келганда, 3 соатда қарор тердириб имзога киритганлар, фермерниям бир эслаб қўйинглар.

Келаси йил бор ҳали, пахтани қамчи ва ойболта билан ҳам экмайди фермерлар бу кетишда.

Читать полностью…

bakiroo

Ноябрда ҳам давлат бюджети плюсда чиққан

Ўтган ойда давлат бюджети даромадлари ўсишда давом этган ва 27,5 трлн.сўмни ташкил этган. Харажатлар эса 23,6 трлн.сўм миқдорида барқарорлашган.

Даромадлар ва Харажатлар фарқи иккинчи ой кетма-кет ижобий шаклланмоқда. 11 ойда йиғилган дефицит 31,1 трлн.сўмгача қисқарган.

Мазкур тенденциялар Консолилациялашган бюджетнинг таркибий қисмлари ўртасидаги трансфертлар ҳисобига юз бераётган бўлиши мумкин.

Читать полностью…

bakiroo

Дарсликлар табудаги мавзу, ижара эса ҳозирча йўқ

2019 йилдан кейин пайдо бўлган, кейин фақат кенгайиб бораётган табу мавзулардан бири бу —ҳар йили бюджетдан триллионлар йўналтириб “янгиланаётган”сингапурми ё сомалими стандартларидаги дарсликлар муаммоси.

Ўтган йилдан бери биронта катта нашр бу мавзуга қўл уришни истамайди. Балки шуниси тинчдир. Балки триллионлар ишлаш учун болаларимиз устида ўтказилаётган соққа эксперимент оқибатлари саксон тўртинчи ренессанс вақтида кўтарилар. “Оғир дамлар эди” қабилида ҳеч қурса.

Нима бўлгандаям, дарсликлар ижарасининг пулли бўлиши ҳақида ёзиш ҳозирча тақиқда эмас, шунинг учун савол қўйса, қўйишда давом этса бўлади.

Айтиш керакки, сайлов-палов кампанияси пайтида на бир мандатли, на рўйхат бўйича номзодлар дарслик ижараси пулли бўлиши масаласини кўтармаган (Агар Алишер Қодир кўтарган бўлса, айтсин). Яъни, бунинг учун халқдан мандат олинмаган. Халқ ҳам дарслик ижараси пуллик бўлсин деб уларга мандат бермаган. Шундай экан, дарсликлар ижараси пуллик бўлиши ҳақида қарорга келинса, бу қарорнинг легитимлиги савол остида бўлади.

Читать полностью…

bakiroo

Алишер Қодир чақириқларига амал қилиш бошландими?

Қуёш панелларига мажбурлаш янги Ўзбекистондаги энг ҳимоясиз ва ҳуқуқсиз қатлам ўқитувчилар гарданига ҳам етганига анча бўлди. Панелга ойлигидан ушлаб қолинаётганлар номини айтмасликлари, ҳатто мактаб рақамини айта олмасликлари тушунарли, ҳақини сўраган ўқитувчи қийшиқ ва бузуқ тизимга қарши кураша олмайди, уни камида моховга айлантиришади ёки дарсини қирқиб эзишади. Деградациялашган қишлоқ туманларида давлат ягона иш берувчи, қашшоқлаштирилган, ҳуқуқсизлаштирилган ўқитувчи шаҳарга кўчиб кетадими? Яна ўқитувчиларнинг аксари аёллар бўлса.

Албатта, Энергетика вазирлиги яна бир бор “панелга мажбурлаш йўқ” дея баёнот тўқиши ва навбатдаги марта ишонч телефонларини бериши мумкин. Бу билан моҳият бойимайди ва ўзгармайди.

Ўйлаб қолдим, балки бу сафар Алишер Қодирнинг ноябрь чақириқларига амал қилишни бошлашгандир? Ҳам ўқитувчини жазолаш, ҳам соққа ишлаш дегандек.

50 трлн.сўмнинг 6%и 3 трлн.сўм бўлади. Бизнесни ё фермерни панелга мажбурлашдан ўқитувчини бўйнига илиш осонроқ ва жозибалироқ кўринади.

Қуёш панелиниям бир қўлли чўнтакларга айлантираётган муттаҳамлар учун йил бўйи кафолатли тушум. 10 минг мактаб, қарийб бир миллион ўқитувчи. Ўқитувчи - бойиш манбаи.

Шундай эмасми?

Читать полностью…

bakiroo

Яна бир яхши хабар

"Аниқ бюджети ҳалигача номаълум, қурилишига бир неча юз миллион кетадиган «Тошкент — 2025» ёзги Осиё ўйинлари мезбонлигидан воз кечиш керакми", дейилган икки йил аввалги твит сўровга 77,7% овоз берганлар "Ҳа" деб жавоб беришган эди.

2025 йилда бўлиб ўтиши керак бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги Ўзбекистондан олиниб, Баҳрайнга топширилган.

Тежаладиган миллиардларни, балки юзлаб миллиардларни ижтимоий муаммоларни ечишга, инсон сифатини оширишга ва инклюзивликни таъминлашган сарфлаш тўғри бўлади.

Читать полностью…

bakiroo

Газлашмаган уй хўжаликлари учун электр энергиясига 50 фоизлик чегирма 1 январдан кучга кирадими?

Энергетика вазири газлашмаган уй хўжаликлари учун ҳам худди газлаштирилмаган кўп қаватли уйлардаги хонадонларда бўлгани сингари электр энергиясига 50 фоизлик чегирма берилиши ҳақида
эълон қилганди.

Бу, масалан, газлашмаган қишлоқ жойларда ойига 200 кВт.соат электр энергияси ишлатадиганлар кВт.соатига 225 сўм, 200-1000 кВт.соат электр энергияси ишлатадиганлар кВт.соатига 450 сўм ҳақ тўлаш мумкин дегани.

"Буни 1 январдан жорий этишга ҳаракат қиламиз", — дейилганди ўшанди. Ваъда айтилганига деярли 2 ой бўлди, ижро қилиниши керак бўлган муддатгача 29 кун вақт қолди. Агар масала ўзбекистонликлар учун қанақадир янги тақиқ ёки ўғри олигархлар учун имтиёзларга оид бўлганида аллақачон қарор қабул қилиб бўлинган бўларди.

Газлашмаган ҳудудларда ҳар бир хонадонга 35 кунда битта пропан балони етказилиши тартиби узлуксиз ишлаётгани йўқ. Пропан балони етказиш даврийлиги 2-3 ойга чўзилиб кетиши, бунинг устига нархлардаги фарқлар туфайли коррупциялашгани муаммога айланган.

Биратўла 50 фоизлик чегирма билан бирга, масалан энергосамарадорлиги А тоифадаги электр плиталар учун аждарҳо божлар ҳам бекор қилиниши керак.

Читать полностью…

bakiroo

Тошкент тумани ҳокими ҳайфсан олиши эмас, мукофотланиши керак

Тўғриси, кулишниям, йиғлашниям билмайсан.

Шонли энергетикларга кўра, бошқа бир неча туман ҳокимлари қаторида Тошкент тумани ҳокими С.Эргашевга электр энергияси ва табиий газни иқтисод қилиш бўйича белгиланган режага амал қилмагани учун ҳайфсан берилган.

Товба, Тошкент ва унинг атрофида свет ва газ энг кўп ўчирилиши Тошкент туманида бўлса, яна қанақа тежаш керак?Бирон бир кун йўқки, туманнинг қайсидир мавзесида ё свет, ё газ ўчирилмаса. Масалан, индингаям Ҳасанбой тарафда газ ўчирилади.

Туманда 99 фоиз иссиқхона, цехлар газдан узилган бўлса. Бузуқ режангизни бажариш учун яна нима қилиши керак, айтинглар. Балки ҳокимимиз (ўлай агар танимайман) кўпроқ халқпарварлик қилвораяптими, наздингизда?

Ўрнатган KPIларинг тарих китобларига киради. Латифалар тўқилади ҳали.

Читать полностью…

bakiroo

Пул ўтказмалари йиллик ҳисобда ўсмоқда, лекин ойлик ҳисобда камаймоқда

2024 йилнинг январь-октябрь ойлари давомида Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари 12,6 млрд долларни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга кўпайган.

Лекин июлдаги максимумдан кейин пул ўтказмалари ҳажми ойма-ой камайишни бошлаган. Россия ва Қозоғистон валюталари курси пасайиши тезлашгани ҳисобга олинса, ноябрда ҳам камайиш давом этган бўлиши мумкин.

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ўзлаштираётган юқори даромадли бозорлардан ўтказмалар юқори ўсаётгани эътиборли. Трансчегаравий пул
ўтказмалари ҳажмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан АҚШдан 37 фоизга, Жанубий Кореядан 71 фоизга, Буюк Британиядан 76 фоизга ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатларидан 41 фоизга ўсиш кузатилган.

2024 йил бошидан ишлаш истагида бўлган 113 минг нафардан зиёд фуқаролар, асосан, ривожланган мамлакатларга расмий, хавфсиз ҳамда уюшган ҳолда ишга юборилган, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,6 баробарга ошган.

Пул ўтказмаларини Р2Р ёки SWIFT орқали юбориш тобора оммалашмоқда.

Ўзбекистондан чет элга юборилган пул ўтказмалари ҳажми 2,3 млрд.долларни ташкил қилган (ўтган йилнинг тегишли даври маълумотлари келтирилмаган).

Читать полностью…
Подписаться на канал