Президент Шавкат Мирзиёев:
Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси – бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тасвирий ва амалий санъат соҳасини янада ривожлантириш учун алоҳида дастур қабул қилинади.
Хаттотлик ва миниатюра санъати таълимини амалиёт билан боғлаш мақсадида миллий усулда қоғоз тайёрлаш бўйича ўқув ишлаб чиқариш устахонаси ташкил этилади.
“Яна бир муҳим масала – маданият ва санъат соҳасида таълим сифатини ошириш бўйича жиддий ўзгариш қилишимиз шарт”,
- деди Президент.
Мутасаддиларга мусиқа ва санъат мактаблари муаллимларининг ойлигини ошириш, ушбу мактабларнинг коммунал харажатларини бюджетдан қоплаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.
Умуман олганда, маданият ва санъат, кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ойликлари 2024 йил 1 апрелдан 20 фоизга, 2025 йил 1 январдан яна 15 фоизгача бўлган миқдорда оширилади.
Facebook|Instagram|Twitter
"Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур.
Яқинда пойтахтимизда ўтказилган “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги конференция жаҳон илм-фан ва маданий жамоатчилиги ўртасида катта қизиқиш ва эътибор уйғотди.
Бу ишларни янада кенгайтириш ва янги босқичга кўтариш мақсадида Президент қарори қабул қилинади.
Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши табиий.
Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак. Чунки уларнинг ғоя ва дастурлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир",
- деди Президент.
Facebook|Instagram|Twitter
TerDU vakillari bemor bolajonlarga quvonch ulashdi
O'zbek filologiyasi fakulteti mas’ullari tashabbusi bilan viloyat Ftiziatriya va pulmonologiya markazida davolanayotgan bolajonlar uchun yangi yil konserti tashkil etildi.
🎁 Ayniqsa, universitet xodimlarining qorbobo va qorqiz, ertak qahramonlari, sovg'a-salomlar bilan tashrif buyurishgani bolajonlarga bir olam quvonch bag'ishladi.
Бизни кузатиб боринг👇🏻
🚀Telegram📷Instagram
🔵Facebook🎬You tube 🌐Sayt
🏛 Термиз давлат университети Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Йиғилиш аввалида Олий аттестация комиссиясининг тегишли қарори билан илмий даража ва илмий унвонлар берилган профессор-ўқитувчиларимизга фан доктори (DSc), фалсафа доктори (PhD) дипломлари ҳамда профессор ва доцент аттестатлари ректор А.Тошқулов томонидан топширилди. Шунингдек, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги II Халқаро фан олимпиадасида фахрли ўринларни эгаллаган совриндор талабалар рағбатлантирилди.
Шундан сўнг, кун тартибига мувофиқ университетда таълим сифати кўрсаткичларини ошириш ва бу борада қишки таътил даврида профессор-ўқитувчиларнинг иш самарадорлигини яхшилашга қаратилган ўқитишнинг модул-кредит тизимига асосланган семинар тренинг ва ўқувлар ташкил этиш шунингдек, 2022 йилги университет рейтинг натижалари муҳокама қилиниб эришилган ютуқлар ва йул қуйилган камчилликлар таҳлил қилинди.
2024 йилнинг январь ойи бошидан ходимларнинг меҳнат самарадорлигини ошириш ва университетнинг рейтинг кўрсаткичларини республикамиздаги Топ 20 талик ОТМлар қаторига олиб чиқишга хизмат қилувчи KPI рағбатлантириш тизимини амалда жорий этиш ва каби қатор масалалар Кенгашда кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Бизни кузатиб боринг👇🏻
🚀Telegram📷Instagram
🔵Facebook🎬You tube 🌐Sayt
#YangiYil_shukuhi
❄️ “Yangi yil — orzu-umidlar va ulkan niyatlar bayrami” bosh gʻoyasi asosida Termiz davlat universitetda “Yangi yil” karnavali tashkil etildi. Tadbirda talabalarga kuy-qoʻshiqlar, turli sovrinli viktorinalar orqali aʼlo kayfiyat ulashildi.
🎁 P/S. Universitet jamoasining sayʼ-harakati bilan joriy yildagi “Open budjet” portali orqali yutib olingan, ichki sayohatlarga moʻljallangan 31 kishilik SAZ HD 50 avtobusining aynan bayram arafasida universitetga keltirilishi koʻp sonli olimlar jamoasi va talabalar uchun haqiqiy bayramona tuhfa boʻldi.
___
Новогодний карнавал состоялся в Термезском государственном университете под девизом «Новый год – это праздник надежд и великих намерений». Мероприятие сопровождалось культурной программой и викторинами с различными призами.
🎁 31-местный автобус для внутренних поездок, выигранный на портале «Открытый бюджет» в этом году усилиями коллектива вуза, был привезен в университет прямо накануне праздника, что стало настоящим подарком для ученых и студентов.
Bizni kuzating👇🏻
Facebook | Instagram | Twitter | YouTube
#Kun_hikmati
Siz ilmga bor-yo'g'ingizni bermaguningizcha, u sizga biror narsa bermaydi.
Imom G'azzoliy
———————————————-
✅Telegram |🌐 Instagram |✅ Facebook |📹 You tube|🌐Sayt
✅ #Тайинлов
Термиз давлат университети ректорининг буйруғи билан Ҳасанов Илёс Тўйчиевич спорт фаолияти ва бошқаруви факультети декани этиб тайинланди.
Илёс Ҳасанов 1981 йил Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида туғилган.
У 2006 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган.
“Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича профессор
Тайинловга қадар Термиз давлат педагогика институти ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори лавозимида ишлаган.
Бизни кузатиб боринг👇🏻
🚀Telegram📷Instagram
🔵Facebook🎬You tube 🌐Sayt
✅ #Тайинлов
Термиз давлат университети ректорининг буйруғи билан Раҳмонов Исломбек Тошмуродович бош муҳандис лавозимига тайинланди.
Исломбек Раҳмонов 1993 йил Сурхондарё вилояти Термиз туманида туғилган.
У 2020 йилда Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган.
Бизни кузатиб боринг👇🏻
🚀Telegram📷Instagram
🔵Facebook🎬You tube 🌐Sayt
🎼 ТерДУда мусиқа таълими ва фольклор санъати ривожланиши учун замонавий шароитлар яратилади
Миллий либос ва санъат факультети мусиқа таълими йўналиши профессор-ўқитувчи ва талабалари томонидан тайёрланган ҳисобот концертида иштирок этган университет ректори тадбир якунида сўз олиб, факультет профессор-ўқитувчилари билан мулоқот қилди.
📌 Имкониятдан келиб чиқиб ташкил этилган концертдаги ҳар бир чиқишга юқори баҳо берган олийгоҳ ректори мавжуд шароит, мусиқий асбоб-ускуналарнинг етарли эмаслиги ҳамда уларнинг маънан эскирганлигини қайд этиб, қисқа фурсатда профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун энг замонавий шароитларни яратишга қаратилган ҳаракатлар бошланишини таъкидлади.
Факультетда янги таълим йўналишларини очиш, маданият ва санъатнинг ривожланиши учун замонавий шароит ҳамда имкониятлар яратиш, профессор-ўқитувчилар ва истеъдодли талабаларни қўллаб-қувватлаш борасида масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, университет қошида ташкил этилган «Жайҳун» халқ фольклор ансамблининг фаолиятини ривожлантириш, жамоанинг моддий техник базасини бойитиш, гастрол концерт сафарларини ташкил этиш каби масалалар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
✅ Якунда жамоага университетнинг 70 йиллик юбилейи олдидан мусиқа таълим йўналиши талабалари ва ансамблининг репертуарларини янада бойитиш, бу орқали юбилей тадбирлари иштирокчиларига байрам шукуҳини бериш вазифаси юклатилди.
Шундан сўнг, факультет профессор-ўқитувчилари билан учрашув ўтказилди.
Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Бизни кузатиб боринг👇🏻
🚀Telegram📷Instagram
🔵Facebook🎬You tube 🌐Sayt
Ректор университет АРМ фаолияти билан танишди
Дастлаб ахборот-ресурс марказида китобхонлар учун яратилган шароитлар, моддий техник база, адабиётлар фонди ва рақамлаштириш жараёни кўздан кечирилди. Мавжуд камчиликлар ва қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан топшириқлар берилди.
Танишув давомида олийгоҳ раҳбари томонидан мутасаддиларга АРМни таъмирлаш ишларини бошлаш, жиҳозлаш, фонддаги китобларни қайта рўйхатдан ўтказиш, маънан эскирган адабиётларни ҳисобдан чиқариш бўйича ишчи-гуруҳ тузишга доир топшириқлар юкланди.
Якунда АРМни тўлиқ рақамлаштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа тақдимоти билан танишилиб, унга оид таклифлар билдирилди. Масъулларга АРМда мазкур рақамлаштириш ишларини якунлаш учун 3 ой муддат белгиланди ҳамда дастурни HEMIS тизимига интеграция қилиш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар қатновини мониторинг қилиш топшириғи берилди.
Бизни кузатиб боринг👇🏻
🚀Telegram📷Instagram
🔵Facebook🎬You tube 🌐Sayt
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи
—
Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на церемонии вручения высокой Международной премии по борьбе с коррупцией
—
Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the ceremony of awarding the International Anti-Corruption Excellence Award
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Тошкентда коррупцияга қарши курашни ифодаловчи монументни очдилар
—
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Эмир Катара шейх Тамим бин Хамад Аль Тани открыли в Ташкенте монумент, символизирующий борьбу с коррупцией
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
РЕКТОР СОАТИ
Навбатдаги “Ректор соати” бўлиб ўтди
Унда соҳа проректорлари, факультет деканлари ва бўлим бошлиқлари иштирок этди.
Йиғилишда ўтган ҳафтада берилган топшириқлар ижроси таҳлил этилди ва масъулларга тегишли вазифалар берилди.
Хусусан, ижро интизоми, оралиқ ва жорий назоратларни адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш, таълим сифатини янада яхшилаш, факультетларда янги йил байрами тадбирларини кўтаринки руҳда ва юқори савияда ўтказиш, талабаларнинг ўзбошимчалик билан оммавий байрам йиғинларини ташкил этмасликлари бўйича тушунчалар бериш ҳамда турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, уларнинг таътил муносабати билан ўз уйларига хавфсиз етиб боришларини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
———————————————-
✅Telegram |🌐 Instagram |✅ Facebook |📹 You tube|🌐Sayt
🎄🎄🎄
Universitetda “Yangi yil — orzu-umidlar va ulkan niyatlar bayrami” bosh gʻoyasi asosida tadbirlar tashkil etilmoqda
Xorijiy filologiya fakultetida Yangi yil!
Yangi yil - yangi maqsadlar demakdir
Sport faoliyati va boshqaruv fakultetida yangi yil tarovati
Yil sarhisobi: faol talabalar e’tirof etildi
Orzu, umidlarga to’la yangi yil karnavali
Бизни кузатиб боринг👇🏻
|Telegram|Instagram|Facebook|You tube |Sayt
Биз бугунги кескин шароитда ғоявий-мафкуравий соҳада рақобатга тайёрмизми? Ёш авлодимиз тарбияси мураккаб замон талабларига жавоб бераяптими?
"Булар оддий саволлар эмас. Одамни жиддий ўйлантирадиган, ташвишга соладиган саволлар. Агар биз бу ёруғ дунёда “ўзбек”, "ўзбекистонлик", “Ўзбекистон” деган номлар билан яшаб қолишни истайдиган бўлсак, бу саволларга бугун жавоб топишимиз ва уларни ҳал этиш бўйича амалий ҳаракатларни айнан бугун бошлашимиз шарт. Эртага кеч бўлади",
- деди давлатимиз раҳбари.
Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Читать полностью…👍👍👍
Термиз давлат университети Кенгашининг навбатдаги йиғилишидаги эътиборли жиҳатлар:
- Охирги икки ойда университетдаги фаолиятни яхшилаш учун бир қанча тайинловлар амалга оширилганлиги (2 нафар проректор, 6 нафар деканлар, 8 нафар бўлим бошлиқлари, 2 нафар декан ўринбосарлари, 5 нафар кафедра мудирлари ва Кенгаш котиби — жами 24 та лавозимларга янги кадрлар тайинланган) айтиб ўтилди;
- 2023 йилнинг ўзида университетдаги диссертация ҳимоялари сони 106 та бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилги миқдордан 34 тага, яъни, 47%га ўсгани эътироф этилди;
- 23 нафар профессор-ўқитувчиларга берилган ҳайфсан интизомий жазоси кенгаш аъзолари тасдиғи билан олиб ташланди;
- Профессор-ўқитувчиларнинг кредит-модулни билиш даражасини аниқлаш мақсадида 2023 йилнинг 23 декабрь куни барча ўқитувчилар учун тест синови ўтказилиши ҳамда натижалари 25 декабрда бўлиб ўтадиган кенгайтирилган йиғилишда муҳокама қилиниши белгиланди;
-Талабалар учун берилган қишки таътил вақтида барча профессор-ўқитувчилар учун таълим жараёнлари, кредит-модул тизими бўйича семинарлар ташкил этилиши белгиланди;
- Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида университет профессор-ўқитувчилари ҳамда ишчи-ходимларига моддий рағбат ва байрам совғаларини беришга келишиб олинди.
Бизни кузатиб боринг👇🏻
🚀Telegram📷Instagram
🔵Facebook🎬You tube 🌐Sayt
IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.
Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишида янги имкониятлар ҳисобига 2024 йилда IT хизматлари ҳажмини 2 баробар ошириб, экспортини 800 миллион долларга етказиш зарурлиги қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари бу марраларга эришиш учун чет тили ва ITни биладиган кадрлар зарурлигини кўрсатиб ўтди.
Рақамли технологиялар вазирлиги олдига келгуси йилда 8 минг нафар энг иқтидорли ёшларни саралаб, нуфузли халқаро компаниялар талабига мос дастур асосида ўқитиш, уларни IT компанияларидаги юқори даромадли ишларга жойлаштириш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, келгуси йилдан “Ҳар бир маҳаллада камида икки нафар дастурчи” лойиҳаси бошланади. 30 минг ёшларни инглиз тилига ўқитиб, IELTSдан камида 7 балл, немис ва бошқа тиллардан B2 сертификати олиши учун шароит яратилади.
Шунингдек, АҚШлик ҳамкорлар билан “Инклюзив рақамлаштириш” лойиҳаси доирасида камида 20 минг нафар ёшлар, аёллар ва ногиронлиги бўлган аҳоли бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Бизни кузатиб боринг👇🏻
🚀Telegram📷Instagram
🔵Facebook🎬You tube 🌐Sayt
🎄 🎄 🎄
TerDUda yangi yil shukuhi...
❄️ “Yangi yil — orzu-umidlar va ulkan niyatlar bayrami” bosh gʻoyasi asosida universitetda “Yangi yil” karnavali tashkil etildi. Tadbirda talabalarga kuy-qoʻshiqlar, turli sovrinli viktorinalar orqali aʼlo kayfiyat ulashildi.
🎁 P/S. TerDU jamoasining sayʼ-harakati bilan joriy yildagi “Ochiq budjet” portali orqali yutib olingan, ichki sayohatlarga moʻljallangan 31 kishilik SAZ HD 50 avtobusining aynan bayram arafasida universitetga keltirilishi koʻp sonli olimlar jamoasi va talabalarimiz uchun haqiqiy bayramona tuhfa boʻldi.
———————————————-
✅Telegram |🌐 Instagram |✅ Facebook |📹 You tube|🌐Sayt
Спорт фаолияти моддий-техник базаси мустаҳкамланади
Ректор А.Тошқуловнинг факультет жамоалари билан учрашувлари давом этмоқда. Навбатдаги манзил спорт фаолияти ва бошқаруви факультети бўлди. Мазкур факультетнинг моддий-техник базаси, футбол стадионининг бугунги ҳолати ўрганилди.
Шундан сўнг мазкур факультет профессор-ўқитувчилари иштирокида ўтказилган йиғилишда факультет фаолиятини яхшилаш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режасини бажариш бўйича масъулларга топшириқ берилди. Факультетда янги замон талабларига мос йўналишлар очиш, спорт жиҳозлари, ускуналари ва инвентарларини харид қилиш, футбол майдонига сунъий қопламалар ётқизиш ишларини бошлаш белгиланди.
Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Бизни кузатиб боринг👇🏻
🚀Telegram📷Instagram
🔵Facebook🎬You tube 🌐Sayt
✅ #Тайинлов
Термиз давлат университети ректорининг буйруғи билан Тўраев Хумойиддин Абдуғаффорович миллий либос ва санъат факультети декани вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Хумойиддин Тўраев 1991 йил Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган.
У 2012 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган.
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Тайинловга қадар Термиз давлат университети бадиий графика ва дизайн кафедраси мудири лавозимида ишлаган.
Бизни кузатиб боринг👇🏻
🚀Telegram📷Instagram
🔵Facebook🎬You tube 🌐Sayt
🎼 ТерДУ мусиқа таълими йўналиши профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг репертуаридан
Бизни кузатиб боринг👇🏻
🚀Telegram📷Instagram
🔵Facebook🎬You tube 🌐Sayt
Президент Шавкат Мирзиёев: Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегияни ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этамиз.
—
Президент Шавкат Мирзиёев: Мы разработаем и реализуем Национальную стратегию по борьбе с коррупцией до 2030 года
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
✅ #Тайинлов
Термиз давлат университети ректорининг буйруғи билан Тоғаев Ғафур Эркин ўғли халқаро алоқалар бўйича проректор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Ғафур Тоғаев 1992 йил Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган.
У 2015 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган.
Тайинловга қадар Термиз шаҳридаги Президент мактаби ижрочи директори лавозимида ишлаган.
Бизни кузатиб боринг👇🏻
🚀Telegram📷Instagram
🔵Facebook🎬You tube 🌐Sayt
#Kun_hikmati
Yigitlikda yigʻ ilmning maxzani, Qarilik chogʻi sarf qilgʻil ani.
———————————————-
✅Telegram |🌐 Instagram |✅ Facebook |📹 You tube|🌐Sayt
#Mulohaza
“Hayotdagi eng muvaffaqiyatli hodisa nima?” soʻrashdi donishmanddan. “Fidoyi oʻqituvchi qoʻlida taʼlim olishdir!”, javob berdi u.
———————————————-
✅Telegram |🌐 Instagram |✅ Facebook |📹 You tube|🌐Sayt
Бир куни бир одам уйига келган меҳмонга ўғлини мақтаб турса, эшикдан ўғли кўриниб қолибди. Шунда ҳалиги одам ўғлига қараб:
- Ўғлим, томдан бир боғ ўтин олиб тушинг, - дебди.
Ўғли:
- Дадажон, кечиринг, бу айтганингизни қила олмайман, - дебди.
Буни эшитган меҳмон:
- Ўғлингни шунча мақтаб ўтирган эдинг. Битта айтганингни қилмади-ку, - деб истеҳзо қилибди.
Шунда ҳалиги одам ўғлига юзланиб:
- Ўғлим, нимага айтганимни қилмаяпсиз? - деб сўрабди.
Ўғил эса:
- Отажон, минг бор узр. Аммо, мен Сиз турган уйнинг томига чиқа олмайман, - деб жавоб қилибди.
@terdu340