Мигрантларни «уруш» га юборишнинг янги йўли
Baza’нинг ёзишича ҳозир полициячилар сохта миграция ҳужжатларини тайёрлагани учун мигрантларга жиноий иш очиши ҳолати каррасига ортган. Аввал бундай ҳолатга ҳуқуқбузарлик сифатида қаралиб, маъмурий ҳуқуқ доирасида чора кўрилган бўлса, энди жиноий иш сифатида кўрилаяпти.
Табиийки, буларнинг барчаси мигрантларни жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида амалга оширилаяпти. Сохта ҳужжатларнинг мезони эса жуда оддий — “базада” бўлмаган ҳар қандай ҳужжат сохта. Кўпинча, бу нарса миграцион қайдларга (регистрациялар)га тегишли. Базадан чиқмаган регистрация сохта, деб кўрилади.
Кўчада “қоғозчилар” қилган регистрацияларнинг 70%и у ёки бу сабабларга кўра базада бўлмайди. Масштабни тасаввур қилаверинг.
Жиноятчилар қаерга юборилиши биламиз — қамоққа. Қамоқдаги маҳбусларнинг олдига кимлар келиб, қаерга ва нима учун боришни тарғиб қилинаётганини ҳам ўқияпмиз — Украинага юборишмоқда.
Кўчада ҳақиқатдан полициячилар кўпайган. Ростдан мигрантларни кўп тўхтатаяпти. Имкон қадар эҳтиёт бўлиб, ҳужжатларни тўғри қилиб олиб юриш керак.Ва энг асосийси — жиноий иш очилаяптими, ҳеч нарсани кутмай Россияни тарк этиш керак.
#янгилик
@zarnigor1
Sal avval qirgʻizistonlik doʻstimiz Nurjigit Asanov Moskvada ogʻir ahvolda qolayotgan Oʻzbekiston fuqarosiga yordam kerakligi haqida yozib qoldi.
50-55 yoshlar atrofidagi Dilshod ismli vatandoshimiz Moskvadagi Davidkovo (Давыдково) metrosida kunduzi tilanchilik qilib kun koʻrmoqda ekan.
Dilshod akaning eshitish va gapirishda nuqsoni bor ( goʻng-soqov), faqat telefonda matn yozish va uni koʻrsatish orqali muloqot qila oladi.
U kishi kunduzi sovuq metroda tilanchilik bilan vaqt oʻtkazadi, ammo kechasi metro yopilishi sababli koʻchada qolmoqda.
Qirgʻiz doʻstimizning aytishicha, ayni kunlarda Moskvada -30 darajagacha sovuq tushmoqda. Agar yordam qilinmasa, vatandoshimiz sovuqda muzlab qolishi mumkin.
Dilshod akaning telefon raqami: +7(965)3821244
Mas'ullardan va Moskvada bo'lib turgan yurtdoshlarimizdan Dilshod akaning holatiga befarq bo'lmay, kerakli yordamni ko'rsatishlarini so'rab qolaman.
Iltimos, postni o'zingiz bo'lgan guruh va kanallarda tarqating.
@haqiqatdaIlyos
Ишга таклиф қилиш ниқоби остида мигрантларни урушга юборишаяпти
🔎Автобус, ММЦ Сахарово ва бошқа жойдаги Махсус ҳарбий операцияда иштирокка чақирувлар, эвазига фуқаролик таклифлари очиқ тарғибот. Лекин ёпиқ, яширинч тарғибот ҳам бор.
❓Яширинч тарғибот қандай кетаяпти? Мигрантларга аталган иш гуруҳларда юзлаб иш эълонлари бор. Шулар орасида мигрантларга иш ниқоби остида аслида Махсус операцияга чақирувлар бор❗️Мигрант иш таклиф қилишаяпти, деб ўйлаб телефон қилади. Суҳбатга чақиришади. Суҳбатга боргунча баъзида паспорт ёки бошқа ҳужжатининг расмини юборишни сўрашади. Суҳбатга борганда "янги" ҳудудларда ⛏ер қазиш, бетон қуриш ва бошқа юмушлар учун ишчиликка чақиришмоқда. Гўёки уруш эмас, шунчаки ўша ерларда аскарларга керакли бунёдкорлик ишлари билан шуғулланиш керак.
📌Суҳбат рус тилида, жудаям мулойим ва ҳурмат асосида қурилмоқда. Ишончга кириш учун аллақачон у ерда ишлаётган бошқа ватандошлар билан суҳбат қилиб кўриш ҳам таклиф этилаяпти. Баланд нархдаги кунлик тўлов, ҳужжатлар муаммосининг ҳал қилиниши, еб-ичиш ва турар жой таклиф қилинмоқда.
‼️Фақат бундай ишларга боргандан кейин, яхши ният билан қайтиш борлигини ҳам унутмаслик керак.
Қайтганда эса жиноий жавобгарлик кутади. Шунинг учун минг марта ўйлаб кўриб, бу фикрдан воз кечиш керак.
⁉️Ҳақиқий иш эълонларидан Махсус ҳарбий операцияга чақирувни қандай ажратиб олса бўлади?
Ман кўрган эълонларнинг барчасининг ажралиб турадиган бир жойи бор — автобус Москвадан олиб кетади, дейилган. 🚌 Яъни иш эълонида автобус сизни бошқа шаҳардаги иш жойига олиб кетиши айтилган бўлса демак бу ҳарбий операцияга чақирув. Бундай эълонларга телефон ҳам қилманг, гаплашиб қизиқиб ҳам ўтирманг.
Ишончингизга кириб, олдиндан ҳужжат сўраб олиш ҳолатлари борлиги учун таҳдид ёки исмингизни хоҳловчилар орасига қўшишдек ёмон оқибатли нарсалар бошланиб кетиши мумкин. Ишонинг, асабингизга арзийдиган ва осон ҳал бўладиган нарсалар эмас. Яхшиси, қизиқмай, бундай эълонларни ўтказиб юборинг.
Шу билан бирга, Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларига урушда қатнашгани учун қандай жавобгарлик борлигини эслатиб кетаман. Бу жавобгарликлар Украина воқеасидан 10 йиллар аввал киритилган ва чет эл армиясида хизмат қилиш доим жавобгарлик учун асос бўлган.
❗️Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ЖКнинг 154.1-моддасига кўра Чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёллангани учун 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бундан ташқари Ёлланиш учун ҳам ЖКнинг 154 моддаси бор. Ёлланма аскар бўлганлар 7 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилади.
❗️Тожикистон Республикаси фуқароси бўлсангиз Тожикистон ЖКнинг 401.1 моддасига кўра 12 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосига тортиласиз.
❗️Қирғизистон Республикаси фуқаролари Қирғизистон ЖКнинг 416 моддасига кўра 7 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосига тортилади.
❗️Қозоғистон ЖКсининг 162.1 моддасига кўра Қозоғистон фуқаролари 7 йилгача озодликдан маҳрум этилади.
@zarnigor1
2023 йилдан Москвада патент нархи 6600 рублга кўтарилади
Ҳозир Москвада патент нархи 5900 рубль. Бу бирданига деярли 12% га қимматлаш, дегани.
Ойликлар кўтарилмаса, даромадлар ошмаса, иш ўринлар қисқариб бораётган бўлса, миграцион қайд қийинлашиб қолаётган бўлса, нарх-наво ошиб кетаётган бўлса патент ошиши қандай оқибатларга олиб келади?
Тўппа-тўғри, патентсиз юриш (ноқонуний юриш) танловини оширади. Мигрантлар қонуний юрганидан кўра ноқонуний юриш танловига келишларини кучайтиради.
#янгилик
@zarnigor1
Цивилизация мигрантларнинг миграцион қайдигача етиб келди, ва ниҳоят
Энди чет эл фуқаросини Госуслуги орқали миграцион қайдга қўйиш мумкин. Яьни уй эгаси энди МФЦга бормай, Госуслуги орқали регистрацияга қўя олади.
Бир неча ой аввал ҳам шундай имконият ҳақида эълон қилинганди. Лекин барибир госуслуги орқали мигрантларни регистрация қилиб бўлмаётганди. Энди сервисдаги хатолар тўғирланибди шекилли, муаммосиз миграцион учетга қўйиляпти.
Госуслуги орқали регистрацияга қўйилганидан кейин МФЦ ёки МВДга бориб, регистрация қоғозини оволиш керак бўлади холос. Уй эгаси узундан узун навбатларда турмай, шунчаки телефон ёки компьютерни очиб, регистрацияга қўйиб беради.
Бориб-бориб, регистрация қоғозини олиб юриш ҳам бекор қилинса — регистрация институтининг тугатилишига эшиклар очилган бўлади.
Уйи бор мигрантлар госуслугидан фойдаланиб, изоҳларда таассуротларингиз билан бўлишсангиз зўр бўларди
#янгилик
@zarnigor1
Москвада Ўзбекистон фуқаросига повестка келди. Уни Россия паспорти ҳам, РВП ёки на ВНЖ си ҳам бўлмаган.
Читать полностью…Мигрантларни мобилизация қилиш ҳақидаги қарор қанчалик фейк ёки ҳақиқатлигини аниқ айтолмайман
Чунки фейк дейишгаям, ҳақиқат дейишгаям сабаблар етарлидек.
Фейк дейишимга нималар сабаб бўлаётганини келтирсам:
1️⃣Эътибор берсангиз, қарор рақами ортидан С ҳарфи келтириляпти. Одатда МВД қарорлари ҳарфларсиз бўлади. Лекин қарор рақамида ҳарф ишлатишса слэш (/) ва дефис (-) белгилари билан келтирилади. Рақам ва ҳарф ёпиштириб келтирилган МВД қарорларини шу кунгача кўрмаганман. Одатда МВД айтганимдек, ёки ҳарфни умуман ишлатмайди, ёки бирор белги билан ҳарфни рақамлардан ажратиб келтиради.
2️⃣Иккинчи диққатимни тортган катта сабаб, қарор охирида «контроль за выполнением приказа оставлю за собой» дейилган. Расмий ҳужжатларда ўзликка ишоралар «сам, собой, свой, своё, своя каби» ишлатилмайди. Чунки ҳужжат услубига ҳамда юридик тилга мос эмас ва мантиқан ҳам министрни якка ўзи бу вазифани мустақил бажара олмайди. Алоҳида штаб, алоҳида ишчи гуруҳи каби нарсалар ташкилланади.
3️⃣Учинчи аҳамиятли нарса — Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқароларига «разрешение на работу» деган ҳужжат берилмай қўйганига 8 йил бўлаяпти. Визасиз давлатдан келганларга мавжуд ҳужжатлар РВП (Разрешение на временное проживание), ВНЖ (Вид на жительство) ва патент (патент на осуществление трудовой деятельности) холос. Айтилган учта давлат фуқаролари хоҳласа ҳам Разрешение на работу, деган ҳужжатни ололмайди. Бу ҳужжат фақат визалик давлатлардан келган фуқаролар учун мавжуд холос.
4️⃣Кичик бўлсада тўртинчи эьтиборталаб деталлардан бири бу Қирғизистон Республикасининг номи қандай ёзилгани. Ҳали расмий бирор идора Қирғизистонни расмий ҳужжатларда Кыргызская Республика , деганини кўрмаганман. Доим Республика Кыргызстан деб келинарди. Қирғизистоннинг ўзини идораларигина ўзларини шундай Кыргызская Республика дейишади. Россия идоралари эмас.
5️⃣Яна министрнинг имзоси ҳам бошқачароқ кўринаяпти кўзимга. Ким билсин.
Энди нима учун ҳақиқатга ўхшаётгани ҳақида ўйлашиб кўрсак.
❌Ҳеч ким бу буйруқни фейк, деб чиқмаяпти.
❌МВДнинг ичида биз билмаган қандай буйруқлар ва қарорлар бор — бизга номаълум. Акс ҳолда МВД иштирокисиз ММЦда бунчалик очиқ ойдин ҳарбийликка тарғиботнинг олиб борилиши мумкин эмасди.
❌Қарорда 1 ноябргача 75 мигрантни ҳарбийликка жалб қилиш айтилган. Президент Путиннинг кузги ҳарбий чақириқ тўғрисидаги қарорида ҳам 1 ноябрь санаси белгиланган. Одатда ҳар йилги кузги ҳарбий чақириқлар 1 октябрда бошланарди. Бу йил эса бир ойга кечиктирилган. Тасодиф бўлмаса керак. 🤔 Аммо шу ердаям кечаги Путиннинг қарорига қараб, 1 ноябрь деб фейклаштиришган дейишимиз мумкин. Чунки Путиннинг қарори чиққунча биз муҳокама қилаётган министрнинг буйруғи ҳам йўқ эди.
❌ Ҳужжат ростан ҳақиқий буйруққа жудаям ўхшатиб тузилган. МВДнинг номи, буйруқ номи, чиқиш санаси жойи, барча пробел ва нуқта вергуллар ҳақиқий буйруқларники билан бир хил. Агар жудаям жудаям диққат билан қарамасангиз умуман шубҳа уйғотмайди. Агар фейк бўлса жудаям моҳирона тузилган фейк бўлади.
❌ Ҳаммаси шунчалик тез ўзгараяпти-ки, бундай буйруқларнинг бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. Нега бўлмасин, деган саволга тутуруқли жавобимиз ҳам йўқ.
❌Ва яна ўзингиз билган кўплаб гумонлар билан ҳам ҳақиқат дейиш мумкин.
Бу бахсли мавзуни расмий идораларнинг муносабати баён қилингунча ёпиб туришни маслаҳат бераман. Чунки бизнинг муҳокамамиз шу нуқтадан узоғига рационал йўсинда кетолмайди. Биз МВДга, мобилизация бўйича алоқа манбаларига ва элчихоналарга ростми, деб мурожаат қилишимиз мумкин. Лекин ростлиги тасдиқланмаган ҳужжатни тарқатишимиз жавобгарликка олиб келиши мумкин.
#маълумот
@zarnigor1
Похоже, у нас первый контракт о "добровольной военной службе", подписанный обманом в ММЦ Сахарово. Подписавшим рядом со штрих-кодам ставят "галочку"
Читать полностью…Агар шунақа ноинсоф ва нопрофессионал формадаги жонзотларга дуч келсангиз:
1. Видео/диктафонга (аудио) ҳаммасини ёзиб олинг.
2. Ҳодимнинг кийимидаги “значок”ни расмга олинг
3. Зудлик билан элчихона ва юристларга мурожаат қилинг. Ҳодим устидан ариза ёзиб, шикоят қилишингиз керак.
4. Видео/аудио шаклида ёзиб олганлаоингизни тарқатинг. Ҳамма билсин, омма эътибори қаратилсин.
Агар шунақа ҳолатлар юзасидан шикоят ёзмасангиз, омма эътиборини воқеага қараимасангиз ҳамма форма кийганлар шу ишни қиладиган бўлиб олади. Ҳамма мигрантларни тўхтатиб олиб, пўписа қиладиган бўлишади. Ҳарбийлик таклифи аста секин мажбуриятга айланиб қолмаслиги учун айнан омма эътибори жуда муҳим. Жуда ҳам.
Илтимос, тошга ўйиб ёзиб қўйинг — мигрантлврни Россияда ҳарбий хизматга бориб мажбурияти йўқ. Мигрантларга бундай пўписа ва таҳдид қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ҳаққи йўқлигини орган ҳодимларига етказиш учун оммага жар солиш керак, шикоят аризаларини қўрқмай ёзиш керак.
P.S. Ариза ёзгани учун мигрантни ҳеч ким депорт/запрет қилмайди.
Россия фуқароси, келиб чиқиши қирғизстонлик ўзбек бўлган Абиджонов Шахбозбекка урушга повестка келибди. Телефонда гаплашдим, интервю беришдан бош тортди, эртага жўнатар экан урушга.
Читать полностью…Бугун, 24.09.2022 йилдан бошлаб, Россия Федерациясининг “Фуқаролик ҳақида” ги қонунининг 13 моддаси, 4 қисмига биноан Россия қуролли кучлари таркибида хизмат қилиш учун бир йилдан кам бўлмаган муддатга шартнома тузган чет эл фуқаролари осонлаштирилган тартибда РВП ва ВНЖсиз Россия фуқаролигини олишлари мумкин. Бу ҳақида қонун бугун, Владимир Путин тарафидан имзоланиб, эьлон қилинди ва кучга кирди.
Ўйлаб кўришингиз учун фикрларим кейинги постда бўлади
@zarnigor1
Россияда «Федерация мигрантов России» деган нодавлат ташкилот бор, Вадим Коженов деган одам раҳбарлик қилади. Шу ташкилот мигрантларга телефон қилиб, урушга қатнашишни таклиф қилиб чиқаяпти экан.
Бу ташкилот ўзларини мигрантларнинг ёрдамчиси, вакили, деб устакорона кўрсатишади. Видеоларини миллионлаб мигрантлар кўради. Улардан пуллик ёрдам олиш учун қанчадан қанча мигрантлар мурожаат қилган. Россия ҳукуматининг катта мигрантлар билан ишлаш бўйича грантларини олишган. Ҳамма ерда “мигрантларнинг ҳуқуқлари учун курашамиз”, деб жар солишади…
Уларнинг таклифини баланд ва дадил овозда рад этувчилар сони миллионлаб бўлади, деган умиддаман.
@zarnigor1
❗️Айни вақтларда Москва, Кремлда жуда катта митинг бошланмоқда.
❗️Ҳурматли Москвадаги ватандошларимиз, кўчаларга чиқманг, митингларга аралашманг. Огоҳ бўлинг!
Мусофирларга бу хабарни етказиб, огоҳлантириб қўйинглар!
👉 @Proverka 👈
* Бугун: Путин мобилизация эълон қилди. Унга кўра заҳирадаги 300 минг аскар Украинага ҳужумга сафарбар этилади
* Россия аҳолиси бу қарорга қарши митинглар уюштиришга киришган.
* Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзбек ватандошларини бу митингларда қатнашмасликка чақирган.
* Россиядан оммавий "суриш" бошланди. Кассаларда билет қолмади.
* "Роскомнадзор" мобилизация ҳақида нотўғри маълумот тарқатган нашрларни ёпиш билан таҳдид қилди.
* "Ҳарбий операция"да қатнашган хорижликларга Россия фуқаролиги бериш тўғрисида қонун маъқулланди. (Бизнинг ватандошлар бу қопқонга тушмасликларини хоҳлардим)
* Халқаро сиёсатчилар мобилизация қарорини Путиннинг навбатдаги хатоси, дея баҳоламоқдалар.
Қочмоқда, россияликлар оёғини қўлга олиб қочмоқда
Шуҳрат Латипов бугунга ва эртанги кунга Москвадан Тошкентга билетлар қолмагани ҳақида ёзмоқда. Мобилизация эълон қилинишига ишоралар кеча пайдо бўлганди. Кечанинг ўзидаёқ минглаб хушёр россияликлар қочишга улгуришди, лекин бугун билет топган тақдирда ҳам уларни қочишга имконияти бўлармикан?
Тентакка қарши чора йўқ, ундан фақат қочиб қутулиш мумкин. Қариб мияси айниган тентакнинг қўлида ядро бомбаси бўлса ва ўзига, давлатига, фуқароларига қўшиб, бутун дунёни асфаласофинга жўнатмоқчи бўлиб турса айниқса.
Мен нафақат россияликлардан, ўзимизнинг қоракўз мигрантлардан ҳам хавотирдаман.
II- жаҳон уруши даврида жангда ҳалок бўлган аскарларнинг оиласига «қорахат» келган бўлса, Россияга тирикчилик, оила боқиш учун кетиб, уруш майдонларига тушиб қолаётган ўзбекистонликлардан яқинлари телефонига «қорахабар» кела бошлади. https://www.youtube.com/watch?v=tvxwYQnvczo&t=87s
Читать полностью…Ҳамма бир-бирига таҳдид қилиши жуда "мода" бўлган
Кредит олиб тўлолмаяпсанми — қўрқитишади. Телефон қилиб, тўламасанг фалон-пистон қиламиз, дейишади.
Бундай вазиятда қўрқманг, тўлашга шароитингиз йўқлигини айтиб, хат ёзиш учун манзил сўранг.
Иш жойингизни ташлаб кетмоқчимисиз — қўрқитишади. Кетмайсан, патентга ва йўлкирангга пул кетказганмиз, тўла, дейишади.
Синергияга кириб, кейин ўқимайман дедингизми — қўрқитишади. Ўқиш пулини тўла, бўлмаса ФМСга чиқамиз, запрет қўямиз, дейишади.
Ким биландур тортишиб қолдингизми — қўрқитади. Танишларим уёқда ишлайди, танишларим буёқда ишлайди ва ҳ.к.
Олди-берди қилиб, нимадур ўхшамай қолдими — қўрқитишади. У қилиб юбораман, бу қилиб юбораман, тўла, қайтар, бўлмаса пушаймон бўласан ва ҳ.к.
Бундай вазиятлар жуда кўп. Санаб охирига етмайсиз.
Юрист сифатида ҳар бир ҳолатдан чиқиш мумкин ва қийин эмаслигини айтмоқчиман. Ҳаттоки кредит ва қарз борасида ҳам профессионал юрист ёрдами билан муаммолардан осон қутилишингиз мумкин.
Бунинг учун қиладиган ишингиз:
1️⃣ Қўрқитаётганларга “ҳозир гаплаша олмайан, барча гапингизни ёзма равишда ватсап/телеграм/электрон почтамга юборинг”, денг.
2️⃣Юрист топиб, маслаҳатлашинг.
3️⃣Расмий ёзма мурожаат билан ўртадаги муносабатларга бархам беринг.
Ва энг муҳими, сиқилманг. Ҳозир ҳеч кимга осон эмас. Қўрқманг. Ҳар бир вазиятнинг ечими бор.
@zarnigor1
Патент нархи
Патент нархи ҳозирча фақат Москва шаҳрида кўтарилди. Москва шаҳрида ишлаш учун патент қилганлар ойига 6600 рублдан тўлов ўтказади.
Ноябрь охири, Декабрь ойларида қолган регионлар ҳам маҳаллий меҳнат бозори коэффициентини қайта кўриб чиқади. Агар коэффициентни кўтаришадиган бўлса бирин-кетин бошқа регионларда ҳам патент солиқлари қимматлайди.
Агар патентга ортиқча нарх тўлаш истагингиз бўлмаса, унда 2023 йил бошига қадар эски нархда патентга тўловларни олдиндан ўтказиб қўйишингиз керак. Иш берувчингиз ёки полиция ходимлари эски нарзда тўлабсан, дейдиган бўлса ҳужжатларнинг ортга қайтиш кучи йўқлигини тушунтириб, ҳуқуқ саводхонлигидан дарс ўтасиз ёки кўк ёзув билан ажратиб қўйган манбаларимни кўрсатасиз 😉
Патентга нарх ошишидан аввал тўлаб қўйганлар қўшимча фарқни тўламайди. 2023 йил 1 январ кунига қадар эски нархда патент тўлаб қўйганлар қўшимча фарқни тўлаши керак эмас.
Саволлар?
#маълумот
@zarnigor1
Орёл вилоятида ўзбекистонлик мигрантларга повестка келган
Россиянинг Орёл вилоятида меҳнат қилаетган ўнлаб мигрантларимиз мобилизация чақирувини олишган.
Ватандошларимиз Давлатимиз раҳбарига ҳам ёрдам сўраб мурожаат қилишгани айтилмоқда.
/channel/echoonline_news/382
t.me/the_bakiroo
Россияда Вид на жительство си бор мигрантларга ҳам повестка берилгани ҳақида хабарлар бор. Сизнинг ҳам хабарингиз бўлдими шундай воқеалардан?
Читать полностью…Патентга борганда ҳарбий шартномага алдаб, қўл қўйдириб олишаётгани ҳақида
Агар ҳарбий шартномага билиб-билмай қўл қўйиб қўйган бўлсангиз, олдингизда учта йўл турибди:
1️⃣ Чақирув келганида (телефон қилишганида) айтилган жойга бормай, ишлаб юриш.
2️⃣ Россиядан зудлик билан чиқиб кетиш
3️⃣ Судлашиш
Биринчи вариант хатарли. Нега? Чунки ҳарбий шартномага имзо қўйиб, мажбуриятларни бажармаганларга ҳозир Россияда жавобгарлик бор. Жиноий жавобгарлик 10 йилгача қамоқ билан белгиланган.
📸Жавобгарликка тортиш учун сизни қидирувга бериб қўйишса, яшириниб, ишлаб юрганингиз биринчи фэйс камерагача ёки текширувгача бўлади. Камералар орқали ёки текширув вақтида сизни топишса, жиноий жавобгарликка тортишмаса — урушга юборишади.
Иккинчи вариант хавфсиз. Айниқса сизга телефон қилиб, шартнома бўйича хизматга чақиргунларича чиқиб кетишга улгурсангиз умуман хавфсиз. Фақат билетларнинг нархини кўриб турибсиз, поезд ёки машинада эса навбатлар борлигини ҳисобга олинг.
Учинчи вариант қиммат. Алданганингизни исботлаб судлашиш керак бўлади. Юрист, таржимон, нотариусларга пул сарфлаш, судда иштирок этиш учун вақт ажратиш, аппеляция ва кассация судларига йўлкира каби харажатлар бор. Вақтингиз кўп бўлса, пулингиз кўп бўлса, Россиядан кетишни истамасангиз унда шу вариантни танласангиз яхши.
❗️Патентга топширишни энди режалаштираётган эркак мигрант бўлсангиз, унда ММЦга (Сахарово) ўзингизни тайёрлаб боринг.
Қандай қилиб?
✅Шошилманг.
Борганда шошилмай ҳужжатларни текширишга тайёр туринг. Сизни шошилтиришлари, қўполлик қилишлари мумкин, бунга эьтибор қилманг. Шошилмай, сизга беришаётган ҳар бир ҳужжатни диққат билан ўқинг. Бутун ҳужжатни ўқишга сабрингиз етмаса, ҳеч йўқ биринчи абзацини ўқинг.
✅Савол беринг
Вооруженные силы, контракт, служба каби сўзлар ёзилган ёки патентга алоқаси йўқ бирор ҳужжат бўлса тортинмай, "извините, а что это за документ?" деб сўранг. Уялманг, ҳижолат бўлманг, қўрқманг.
🔸Саволларингиз ёқмаслиги, жавоб бераётиб қўполлик қилишлари, жахллари чиқишлари аниқ. Қўполликлари сиз ҳурматга лойиқ эмаслигингиз учун эмас, балки "яширинч операция"ни фош қилганингиз сабабли эканини ёдингизда тутинг. Қўполлик, шошилтириш ва тез-тез гапириб, саволингизга тушунарсиз жавоб беришлари мумкин. Бундай психологик босим ўтказишларига қўйманг.
✅Кечирасиз, йўқ
Сиздан фойдаланиб, ҳарбий шартнома тиқиштиришаётганини тушуниб қолсангиз, оғир босиқлик билан "Извините, но нет, мне нельзя, я не буду это подписывать" деб жавоб беринг. 🔸Хато талаффуз қилсангиз ҳам баланд овозда шу жавобни айтиб, ҳужжатни қайтариб беринг. Сизга гезаришлари, устингиздан кулишга ҳаракат қилишлари мумкин. Бундай муносабатдан ранжиманг. Чунки ниҳоясида барибир сиз ғолибсиз. Агар уларнинг режаси ўхшаганида сизга мулойимлик қилишлари мумкин эди. Устингиздан кулишга бўлган ҳаракатлар эса улар ўз ишини эплай олмагани намунаси холос.
🔎Агар аллақачон патентга топишириб келган бўлсангиз паспортингизни орқасидаги штрих кодга қаранг.
🕵️♀️Валентина Чупик патентга топширгани борганда ҳарбий шартномага қўл қўйганларнинг паспортини орқасига "галочка" қўйишаётганини тахмин қилаяпти.
❕Агар сизда ҳам галочка бўлса, пост бошида айтган уч вариантдан бирини танлаю, ҳаракат қилинг.
👌🏼Агар галочка йўқ бўлса, омадингиз бор экан. Бемалол ишлаб юрсангиз бўлади. Асосийси бошқа жойда умуман кутилмаган ҳолатда алданиб қолманг.
❗️Диққат, фирибгарлар!
Россиядаги кўплаб мигрантларни телефонига расмдаги каби хабарлар келишни бошлаган. Ўзларини гўёки ҳарбий комиссариатдан деб таништириб, ҳарбий сафарбарликка сизни ҳам тортмоқчи бўлишади ва "повестка" расмини ҳам юборишади. Бормасангиз жиноий жавобгарлик билан қўрқитишади. Ёки 100 минг рубль тўлов эвазига сизни рўйхатдан ўчириб беришни таклиф қилишади.
Огоҳ бўлинг, булар фирибгарлар! Сиз Россия фуқароси бўлмасангиз, ҳарбий сафарбарликка сизни мажбурлашга ҲЕЧ ҚАНДАЙ қонуний асос йўқ! Содда бўлманг!
👉 @Proverka 👈
Мигрантлар Россиядан кетгани яхшими?
Яхшилар, ваҳимангиз ва қўрқувингизни жуда яхши тушанаман. Ишонинг, хавотирларингиз ўринли. Бироқ, вазиятга ахборот шовқинини олиб ташлаб, реал қарайлик.
Агар мигрантларни мажбуран урушга юбориш мақсадлари бўлганида қонунчиликка бу ҳақида ўзгартириш киритишар эди. Кўрдингиз, қонунчиликни ўзгартиришмоқчи бўлса уларга бу учун 4 соат вақт етиб, ортаяпти. Лекин ҳалигача мобилизация ва ҳарбий ҳолат бўйича қонунчиликда чет эл фуқаролари ҳеч қандай мажбурий акт иштирокчилари эмас.
Ҳозирда амал қилиб турган қонунчиликка кўра фақат Россия фуқаролиги борлар мажбурланади. Россия фуқаролиги йўқлар учун мажбурлаш ва ҳарбий хатар йўқ.
Чегара ёпилишидан қўрқаётган бўлсангиз — карантинда чегаралар ҳамма учун ёпиқлигида ҳам Россиядан чиқиб кетишга тақиқ бўлмаганини эсланг. Россия фуқаролариям, мигрантлар ҳам Россиядан бемалол чиқиб кета олган.
Чиқиб кетишга тақиқ бўлмаганидан кейин хоҳлаган вақтингиз кетаверасиз. Ҳозир ҳамма нарсани ташлаб, тайёргарликсиз кетиб, уйда оилангиз билан бирга оч қолишингиз шарт эмас.
Мабодо, фавқулодда қандайдур ҳолат бўлиб қолса карантиндагидек чартер рейслар ва бошқа эвакуация чоралари кўрилади. Хавотир олманг.
Мигрантлардан ҳозир нима талаб қилинади?
✅Ҳарбийликка бўлган тарғиботга алданиб, ёлланиб кетиб қолмаслик талаб қилинади.
✅Ҳужжатларни тўғирлаб, ноқонуний мигрантга айланиб қолмаслик сўралади. Чунки текширув кўп.
✅Сизга нисбатан бирор ножўя ҳаракат бўлса зудлик билан элчихона, ҳуқуқ фаоллари ёки журналист/блогерларга мурожаат қилиш тавсия этилади.
Ишингиз тайин бўлса, ҳарбийликка ҳеч ким ҳеч нарса, деб сизни чақира олмаслигига 100% ишончингиз комил бўлса ҳозирча Россияда ишлайверинг.
Алданиб қоламан ёки Ўзбекистонда ҳам ишларим яхши, бу ерда юришим шарт эмас, десангиз унда албатта кетганингих яхши. Ўзингизни ҳам, яқинларингизни ҳам хавотирга қўймайсиз.
Тушунганингиздек, ҳозир зудлик билан кетиш керак бўлган вазият йўқ. Агар қолаётган бўлсангиз, илтимос, яқинларингиз билан ҳар куни алоқада бўлиб туринг. Уларни хавотирга қўйманг. Яхшилигингизни билиб, тинч ўтиришсин. Сиздан хавотир олиб, бирор касаллик орттиришса яхши иш бўлмайди.
Бирор ўзгариш бўлса албатта хабар бераман
@zarnigor1
Расмда кўриб турганингиздек кафолатли равишда фуқаролик бериш, деб ҳеч қаерга ёзилмаган. Бу дегани бир йил хизмат қилиб келганларни ҳеч ким нон ва туз билан кутиб олмайди. Фуқаролик олиш учун урушдан қайтгач (агар тирик қолсангиз) ўзингиз югуришингиз керак бўлади. Агар у вақтга келиб, сиёсат ўзгармай ҳозиргидек туради, деб олсак ҳам қандайдур техник сабаб туфайли фуқароликка аризангизни қабул қилмасликлари мумкин.
Буни Россия фуқароси бўлган хотини/боласи/ота-онаси борларниям Сахаровога борганида нечча марталаб аризаларидан хато топиб қайтариб юбораётганлар яхши билади. Техник сабаблар билан қайтариб юборишлари янгилик эмас, асло.
Урушга ҳарбий тайёргарликсиз борганлар тирик қайтмайди. Биринчидан, ҳарбий тайёргарлик кўриб, қуролли кучларда ишлаб юрган ҳарбийлар ҳалигача урушни юта олгани йўқ. Ҳарбий тайёргарлиги бўлмаганлар қандай ютади, энди ўзингиз ўйлаб кўринг. Иккинчидан, ҳозирги замон урушлари кинолардагидек эмас. Сиз рақиб тарафни кўрмай ҳам тўсатдан келган ракета ёки яшириб қўйилган минани босиб, яраланишингиз мумкин. Ёки вафот этишингиз. Мурдаларни ҳеч ким Исломий қоидаларга кўра кўммаслигини тушунтиришнинг ҳам кераги йўқдур. Бу уруш. Урушда эса жаноза ўтказишга шароит йўқ. Уйингиздаги ва маҳалангиздагилар учун жанозангизни ўқиш қандай оғир бўлишини тасаввур қилинг. Устига Ўзбекистон уламолари бу уруш ҳаром экани ҳақида фатво чиқарган.
Мабодо, урушга бориб, тирик қайтган ҳолингизда Россия давлати сизга собиқ аскар/яраланган фахрий сифатида моддий ёрдам бера оладими ёки йўқ — катта савол остида. Бунга оддий мисол — Афғон урушидан қайтганлар ҳалигача ижтимоий ёрдам ололмаётганига қаранг. Ютубда бу ҳақида жуда кўп таъсирли ҳужжатли фильмлар бор. Айниқса, ҳали фуқаролиги йўқ одамга энди фуқаролик бериб, устига моддий ёрдам бериши керак бўлса, сиз учун бюджетдан пул сарфлаш истаги қанчалик кучли бўлади, деб ўйлайсиз? Афғонларга ҳалигача ёрдам берилмаган бўлса, украиначиларга ёрдам ва нафақа берилишига қанча вақт кетаркин?!
Сиёсат ўзгарувчан нарса. Бугун урушни бошлаганлар яна қанча муддат ҳокимиятда бўлишларини ҳисоблаб кўринг. Афғон уруши қатнашчилари таҳминан ҳозиргидек вазиятда қолишган. Улар урушга бошқа давлат номидан кетишган. Урушдан қайтишгач эса ўзларини умуман бошқа давлатга қайтгандек ҳис қилишган экан. СССР анча замонавийлашиб, эркинлашиб, афғон қатнашчилари фахрий саналмайдиган муҳитга қайтиб қолишган. Сиёсат албатта ўзгаради. Бундай шармандали уруш иснот, деб кўрилади. Иснотда қатнашганлар эса фахрий саналмайди. Сизнинг фидокорлигингиз, жонингизни хатарга қўйганингиз ҳеч кимга керак бўлмаганини, ҳеч ким бунга зор бўлмаганини тушуниб, хўрлигингиз келади. Лекин аввалгидек мигрант бўлиб ишлаш учун ҳаттоки саломатлигингиз ҳам, қувватингиз ҳам, психикангиз ҳам қолмаган бўлади.
Урушга бориб, келгач фуқаролик ололмасангиз ватанингизда сизни жиноий жавобгарлик кутади.
Урушдан ҳеч ким аввалгидек жисмоний ва руҳий саломатликда қайтмайди.
Ҳамма нарса ўткинчи. Уруш ҳам ўтиб кетади. Лекин ёшлик қайтмайди. Вақтингиз, умрингиз, ҳаёлингиз яқинларингиз билан ўтмаслиги, ташвишигиз тирик қолишдан иборат бўлиши ва бу учун ҳеч ким сизга раҳмат айтмаслигини ўйланг. Қўлингиз қонга, тарихий иснотга буланади.
Шуларни ёзаяпман-у, параллел равишда телеграмимга push келаяпти: "Урушга борганларга ростан 205 минг берарканми?"
#таҳлил
@zarnigor1
Москвада патент берадиган Кўптармоқли миграция марказида (Сахарово) патент берувчи дарчаларнинг токчаларида «Россия паспортини тезда олишни хоҳлайсизми?» деган реклама қоғози турибди экан.
Ламинация қилинган ва дарча токчасига атай мигрантга қаратиб қўйиб қўйилган аги ация қоғози 3 та тилда — ўзбек, тожик ва рус тилларида экан. Эркак мигрантларга ҳодимлар тўғридан тўғри “ҳарбий хизматга бормайсанми, қўрқмайсанми?”, деб таклиф қилишаяпти экан.
Аввалига диаспоралар, кейин ММЦ Сахарово ва энди мигрантларга ёрдам берувчи ташкилотлар ҳам урушга тарғибот учун жалб қилинибди. Яъни ҳақиқий “ов” бошланибди. Ўлжа эса содда ўзбеклар ва тожиклар.
Яна ва яна айтишдан чарчамайман — ким нима деса ҳам урушга бормайман, денг тамом. Борманг. Алданманг.
@zarnigor1
Ижтимоий тармоқларда мигрантлардан ҳарбий билет сўрашаётгани, қамоқдаги мигрантларни урушга олиб кетаётгани каби хабарлар тарқалаяпти.
Бундай вазиятда нима қилиш кераклигини кеча ҳам айтгандим — зудлик билан элчихона ва жамоатчиликдан, журналист ва блогерлардан ёрдам сўраш керак. Қанча кўп жойда мажбурлашаётганини/текширишаётганини гапирсангиз шунча яхши. Фойдангизга тезроқ ҳал бўлади.
Тўғриси, Ўзбекистон элчихонаси,Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳалигача мигрантларнинг ҳарбий чақирувларга алданмаслиги бўйича баёнот қилганини кўрмадим. Сабаби нимада бўлиши мумкин?
Бугун тожикистонликлар кенгашининг раиси Абдулло Довлатов ҳарбий шартнома ва урушда қатнашиш аъло вариантлигини, бундан ҳамма хурсандлигини, ваниҳоят паспорт орзуси амалга ошишини айтибди. Биринчидан, бунақа ташкилот борлигини биринчи марта эшитишим. Иккинчидан,энди ўзбекистонлик аллакимсалар ҳам урушга чақирувларни маъқуллаб чиқишига тайёр бўлиш керак.
Тайёр бўлиш нималардан иборат бўлади?
1. Ҳарбий чақирув ва текширувларга қарши курашиш учун Россия бўйлаб колл-центр тузиш керак. Одамлар телефон қилиб мажбурланаётганлигидан шикоят қилишлари осонлашиши учун.
2. Ҳарбийликка мажбурланаётганларга ҳуқуқий ҳимоя билан шуғулланадиган оператив ишчи гуруҳ шакллантириш керак. Ушбу гуруҳ мажбурланаётганларга зудлик билан амалий ҳуқуқий ёрдам бериб, қутқариб қолади.
3. Тарғибот кампаниясини бошлаш керак. Шусиз ҳам кеч қолинаяпти. Агар эътиборсизлик давом этаверса эртага Ўзбекистон Россия ва Украина уруши ветеранларига ижтимоий ёрдам ва пенсиялар бериш билан шуғулланишга мажбур бўлади.
@zarnigor1
‼️ Норозилик намойишларига чиқманг!
Ташқи миграция агентлигиги Россиядаги ўзбекистонликларни митингларга чиқмасликка чақирди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда юрган ўзбекистонликлардан Россия ҳудудида “давлат расман рухсат бермаган оммавий намойишлар”да иштирок этмасликни, одамлар кўп тўпланаётган жойларга бормасликни сўради.
“Бу каби расман рухсат берилмаган тадбирларда қатнашиш чет эл фуқаролари учун Россия Федерацияси қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин”, дейилган агентлик хабарномасида.
Аввалроқ ““Весна” ҳаракати президент Владимир Путин томонидан эълон қилинган қисман сафарбарликка қарши “Нет могилизации” (“Йўқолсин қабрга тиқилиш”) деб номланган бутунроссия норозилик намойиши бошлашини эълон қилган эди. Фаоллар одамларни 21 сентябрь куни соат 19:00 да Россия шаҳарларидаги марказий кўчаларга чиқишга чақиришган.
Владимир Путин Россияда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилди.
🔥Озодлик радиоси👇
/channel/+h9T2X4VmdzQ3OGYy