Нурсултан Назарбоев коронавирусдан тузалди
«Элбошининг коронавирусга топширган бугунги тести манфий натижа берди. Врачларнинг тавсиясига кўра, Нурсултон Назарбоев изоляция режимини сақлаш, масофадан ишлаш ва тоза ҳавода сайр қилишни давом эттирмоқда», — деб ёзади унинг матбуот котиби Айдос Укибай.
Бугун, шунингдек, Қозоғистон парламенти спикери Нурлан Нигматулин, мамлакат бош вазири ўринбосари Ерали Тугжанов ҳам касалликни енггани маълум қилинди.
@tayanch
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими? Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси жавоб берди
Бугун, 1 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
Дорихоналарда коронавирусдан ҳимоя қиладиган қиммат бейдж (вирус блокатор) сотилмоқда. Айтишларича, у 2 метр масофагача вирусдан ҳимоя қилармиш. Бейдж — сотиб олишга арзийдими?
Вируслар блокатори — Японияда кашф қилинган индивидуал бейдж, ҳозирги вақтда уни Россия компаниялари ҳам ишлаб чиқармоқда. Кашфиётчиларнинг таъкидлашича, бейджга киритилган диоксид хлорид моддаси инсон атрофидаги ҳавони зарарсизлантиришга ҳамда бактерия, вирус ва қўзиқоринларни йўқ қилишга ёрдам беради.
Афсуски, бундай баёнотлар бейджлар ҳақиқатан инсон атрофида тозаликни таъминлашга қодирлигини далилловчи бирор асосланган илмий мақолага таянмаган. Диоксид хлор буғ шаклида А грипп вируси фаоллигини пасайтиради, бунинг учун уни пластик ёки қоғозга киритиш эмас, балки сепиш керак. Бундан ташқари, тажрибада моддани фақат битта касаллик қўзғатувчисида синовдан ўтказишган, ишлаб чиқарувчилар эса барча мавжуд микроорганизмлардан 99 фоизга ҳимоялашини айтишмоқда.
@tayanch
Мутлақ ҳокимият ҳаваси: Россияда сайлов тугаш арафасида
Бугун, 1 июл куни Россия Федерациясининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумроссия овоз бериш жараёнининг сўнгги куни. Президент Путин барча карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда 2151-сайлов участкасига бориб, овоз берди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати маълум қилмоқда.
РФ Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, 1 июл куни эрталабгача 58 569 355 фуқаро олти кун давомида умумроссия овоз бериш жараёнларида қатнашган. Бу Россия Федерациясида рўйхатга олинган сайловчилар умумий сонининг 55,22 фоизини ташкил этади. Бунда юқори кўрсаткич Чеченистонда қайд этилган – 85,66%.
Шунингдек, Тува Республикасида ҳам овоз берувчиларнинг юқори – 86,32% иштироки қайд этилди.
Таъкидланишича, ҳозирги вақтгача овоз беришда Марказий сайлов комиссиясининг махсус йиғилишларини талаб қиладиган жиддий қоидабузарликлар аниқланмаган. Бу ҳақда Россия Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилова маълум қилди.
Барча ҳудудларда зарур хавфсизлик талабларига риоя қилинмоқда: кириш жойларида антисептиклар ўрнатилган ва барча фуқароларнинг ҳарорати ўлчанмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича умумроссия овоз бериш жорий йилнинг 22 апрелига белгиланган эди, аммо мамлакатдаги эпидемиологик вазият мураккаб бўлгани сабабли уни кейинга қолдиришга қарор қилинди. Кейинчалик Президент Путин овоз бериш 1 июл куни бўлиб ўтишини эълон қилди.
Масофавий овоз беришда икки синов ҳудуди – Москва ва Нижний Новгород вилояти аҳолиси иштирок этиши мумкин. РФ Конституциясига киритилган ўзгартишлар бўйича масофавий электрон овоз бериш 25-30 июн кунлари бўлиб ўтди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 январ куни Владимир Путин парламентга мурожаатида Конституцияга Президент ва Ҳукуматнинг ваколатлари бўйича ўзгартиришлар киритишни таклиф қилганди. Таъкидлаш керакки, Путин мурожаатидан кейин РФ Ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфо берди.
Путин айтган таклифлар бўйича қонун лойиҳаси тайёрланганди. Унда аввало бир одам икки муддатдан ортиқ Россия Президенти лавозимини эгаллашини тақиқлаш режалаштирилган. Бундан ташқари, Конституцияга пенсияларнинг мажбурий индексация қилиниши киритилади ҳамда иш ҳақининг энг кам миқдори яшаш минимумидан паст бўлмаслиги мустаҳкамланади.
Шунингдек, Россия Президенти ҳозирча қабул қилинмаган қонун бўйича мақоми белгиланадиган давлат кенгашини тузишга масъул бўлади.
Лойиҳада юқори лавозимли амалдорларга бошқа давлат фуқаролигига эга бўлишни тақиқлаш, Бош вазир ва Ҳукумат аъзоларини тасдиқлашни Президентдан Давлат думасига ўтказиш ва федерация кенгашига судяларни лавозимидан озод қилиш ҳуқуқини бериш кўзда тутилган.
@tayanch
Россия шаҳарларидан бирида карантин чекловлари 15 июлгача узайтирилди
Приморье шаҳрида карантин чекловлари 15 июлгача узайтирилди, деб хабар бермоқда РИА Новости нашри. Ушбу чекловлар коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ бўлиб, унда бир нечта корхона ва ташкилотларнинг фаолияти тўхтатилиши, тиббиёт ниқобининг мажбурий экани ва ижтимоий масофани сақлашга қатъий эътибор қаратилиши белгиланган.
Аввалроқ расмийлар 30 июндан бошлаб Приморье шаҳрида пандемия сабаб қўйилган бир қанча чекловлар, хусусан, спорт машғулотларини ўтказиш, музейлар ва кўргазмалар ишига рухсат берган эди. Агар 4 кун давомида эпидемиологик вазият барқарорлигича қолса, чекловларнинг яна бир қисми олиб ташланади. Хусусан, фитнес-клублар ва савдо марказларининг фаолиятига рухсат берилиши мумкин. 6 июль санасидан бошлаб эса овқатланиш шаҳобчалари, йирик дўконлар, савдо марказлари учун қўйилган чекловлар олиб ташланиши мумкин. Айтиш керак, ҳудудда ўз-ўзини изоляция қилиш режими 31 майдан буён амалда бўлиб, 30 апрелдан инсонларнинг тиббий ниқобда бўлишлари шарт этиб белгиланган эди. Маълумот учун айтиш керак, пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашгач шаҳарда 26 майдан бошлаб карантин чекловлари енгиллаштирила бошланган.
@tayanch
#кераклиинфо
⚡️РОССИЯГА КИРИШГА ТАҚИҚ (ЗАПРЕТ) ҚЎЙИЛИШИГА ОЛИБ КЕЛУВЧИ САБАБЛАР:
1) Россия давлат чегарасини кесиб ўтиш пунктида чегарани кесиб ўтиш қоидалари, божхона қоидалари, санитария нормаларига риоя қилмаслик – ҳуқуқбузарлик бартараф қилингунича Россияга киришга тақиқ қўйилади;
2) Ўзи ёки РФ ҳудудига кириш мақсади (цель визита) ҳақида ёлғон маълумот тақдим этиш, қонунбузарлик даражасига қараб 3 ойдан 5 йилгача тақиқ қўйилиши мумкин;
3) Россияда сўнгги 3 йил мобайнида камида икки марта маъмурий жавобгарликка тортилиш – маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги охирги қарорнинг кучга кирган кунидан 3 йилга тақиқ қўйилади;
4) Россияда 1 йил мобайнида камида икки марта жамоат хавфсизлиги, тартиби ёки чет эл фуқаросининг Россияда яшаш ва ишлаш тартиби билан боғлиқ маъмурий жавобгарликка тортилиш – маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги охирги қарорнинг кучга кирган кунидан 5 йилга тақиқ қўйилади;
5) РФ да вақтинча яшаш муддати (регистрация) тугагандан сўнг 30 кундан ортиқ бўлиш (истисно тариқасида тан олинувчи ва РФ да қонуний яшаш муддатини узайтирувчи бир қатор жиддий ҳолатлар мавжуд) – Россиядан чиқиб кетган кунидан 3 йилга тақиқ қўйилади;
6) РФ да вақтинча яшаш муддати (регистрация) тугагандан сўнг 180 кундан ортиқ ва 270 кунгача бўлиш - Россиядан чиқиб кетган кунидан 5 йилга тақиқ қўйилади;
7) РФ да вақтинча яшаш муддати (регистрация) тугагандан сўнг 270 кун ва ундан ортиқ муддат бўлиш - Россиядан чиқиб кетган кунидан 10 йилга тақиқ қўйилади;
8) Россия ҳудудида 180 кун ичида ҳаммаси бўлиб 90 кундан ортиқ патент, РВП, вид на жительство, қочоқлик мақоми каби ҳужжатларсиз ёки ўқиш, даволаниш каби асосларга эга бўлмаган ҳолда юриш - Россиядан чиқиб кетган кунидан 3 йилга тақиқ қўйилади;
9) Фуқарога нисбатан мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш (административное выдворение - суд қарорига кўра мамлакатдан маъмурий тарзда чиқариб юбориш ҳолати), депортация (мажбурий чиқариб юбориш) қилиш ёки реадмиссия тўғрисидаги давлатараро шартномага мувофиқ уни бошқа давлатга юбориш ҳақида қарор қабул қилиниши – қарор кучга кирганидан 5 йилга тақиқ қўйилади;
10) Фуқарога нисбатан мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш (административное выдворение - суд қарорига кўра мамлакатдан маъмурий тарзда чиқариб юбориш ҳолати), депортация (мажбурий чиқариб юбориш) қилиш ёки реадмиссия тўғрисидаги давлатараро шартномага мувофиқ уни бошқа давлатга юбориш ҳақида камида икки марта қарор қабул қилиниши – қарор кучга кирганидан бошлаб 10 йилга тақиқ қўйилади;
11) Фуқарога нисбатан реадмиссия жараёни ҳаражатларни қоплаган ҳолда Россияни тарк этишга тайёрлиги сабаб бекор қилингани - Россиядан чиқиб кетган кунидан бошлаб 3 йилга тақиқ қўйилади;
12) Фуқаро Россияда солиқ ёки маъмурий жаримани тўлашдан бош тортгани ёхуд унинг маъмурий чиқариб юборилиши ёки депортация қилиниши билан боғлиқ ҳаражатларни қопламаган тақдирда – тегишли тўловларни тўлиқ амалга оширмагунича тақиқда қолади;
13) Фуқаро қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган тақдирда, ҳуқуқбузарлик турига қараб 3 йилдан 5 йилгача тақиқ қўйилади;
14) Фуқарода Россия ҳудуди ёки ундан ташқарида қасддан содир этган жинояти учун олиб ташланмаган ёки тугатилмаган судланганлик ҳолатининг мавжудлиги, жиноят даражасига қараб 5 йилдан то умрбодлик муддатгача тақиқ қўйилади;
15) Россияда фаолияти ёқланмайдиган (фаолияти номаъқул деб топилган)ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш - 5 йилдан то умрбодлик муддатгача тақиқ қўйилади;
16) Фуқарога нисбатан унинг Россия ҳудудида бўлиши номаъқул деб топилган тақдирда 5 йилдан то умрбодлик муддатгача тақиқ қўйилади;
17) Бу нарса давлат ҳавфсизлиги ва мудофаасини, жамоат тартибини таъминлаш ёки аҳоли соғлиғини ҳимоя қилиш учун керак бўлганда ҳам 5 йилдан то умрбодлик муддатгача тақиқ қўйилади.
@tayanch
НИҲОЯТ. Андижондаги ҳолат юзасидан ИИВ узр сўрабди.
Узр қуйидагича:
"30 май куни Андижонда содир бўлган ҳодиса бизнинг камчиликларимиз тўғрисида эслатиб туради.
Андижонда бўлган ҳолат юзасидан ҳар бир айбдор жавобгарликка тортилади ва тизимимизни шаффофлаштирамиз. Ҳолат юзасидан барчадан узр сўраймиз».
Эслатиб ўтаман, кеча Президент селекторида терговдаги қийноқлар масаласи қаттиқ танқид қилинган. Унда шундай дейилганди:
"Ушбу фожиа оқибатида 2 нафар инсон ҳаётдан эрта кўз юмди. Уларнинг оилалари бу ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларидан эмас, давлатдан норози.
Нима учун тезкор-қидирув ва терговни назорат қилувчи прокурорлар, ички ишлар раҳбарлари бунга биз айбдормиз, деб чиқиб айтмайди. Ўша ходимларнинг билимини оширмадик, қонун билан ишлаш, одамлар билан муомала қилишга ўргатмадик, деб нима учун халқдан кечирим сўрамайсизлар? Бу каби нохуш ҳолатлар такрорланмаслиги учун қайси тизим ёки ҳудудий идора раҳбари аниқ режа ёки дастур ишлаб чиқди?", деган эди давлат раҳбари.
@tayanch
Россия АҚШ аскарлари ўлимига алоқадорлиги бўйича янги маълумотлар пайдо бўлди
“Нев Ёрк Тимес” Россия Афғонистондаги АҚШ аскарларини ўлдириши учун “Толибон” ҳаракатига мукофот бергани бўйича навбатдаги мақоласини эълон қилди.
Унда нашр учта манбага асосланиб, америкалик расмийлар қўлига россиялик ҳарбий разведкачиларга тегишли бўлгани иддао қилинаётган ҳисобдан толибларга тегишли экани тахмин қилинаётган ҳисобга пул ўтказмаси амалга оширилгани ҳақида электрон маълумотлар келиб тушган.Ушбу факт Россия АҚШ аскарлари ўлими учун жангариларга мукофот ваъда қилганига исбот бўлган.
Қайд этилишича, мутахасислар бошқа разведка маълумотларига таяниб, бу пул ўтказмалари мукофотлаш дастурининг бир қисми бўлган. Нашр маълумотига кўра, ушбу операцияга алоқадор афғонларнинг исми ҳам аниқланган. Шунингдек, Россия берган маблағларни жангарилар ўртасида тақсимлаган воситачи кимлигига ҳам ойдинлик киритилган. У ҳозир ҳам Россияда бўлиши мумкин.
Таъкидланишича, сўнгги олти ойда Афғонистонда рус разведкачилари ва толиблар ўртасида воситачилик қилишда гумонланган бир қанча ишбилармонлар қўлга олинган. Улардан бирининг уйида ярим миллион доллар пул топилган.
Аввалроқ, “Нев Ёрк Тимес” аноним манбага асосланиб, РФнинг ҳарбий разведкаси Афғонистондаги халқаро коалиция таркибидаги АҚШ аскарларини ўлдириши учун “Толибон”га мукофот ваъда қилгани ҳақида хабар эълон қилганди. Унда Трамп бу ҳужумдан бир неча ой аввал огоҳлантирилгани айтилганди.
Ҳужум ҳақидаги хабарни Оқ уй расмийлари, Президент Доналд Трамп ҳамда АҚШ разведкаси рад қилди. Россия томони ҳам бу ёлғон ахборот эканини айтди.
“Толибон” эса бунга муносабат билдириб, ҳаракат 19 йиллик кураши давомида ҳеч бир давлатнинг разведка ташкилоти олдида мажбурияти бўлмаганини таъкидлади.
@tayanch
Анапа: пляжда ўйнаб юрган ака-укалар кенжа инисини тириклай кўмиб қўйишди
Краснодар ўлкасида пляжда акалари билан ўйнаётган саккиз ёшли болакай нафас етишмаслиги туфайли вафот этди. Бахтсиз ҳодиса Анапа яқинидаги Витязево қишлоғида юз берди. Сайёҳлар оиласи учта ўғлини пляжда ўйнаш учун қолдирган. Натижада акалари кенжа инисини боши билан бирга қумга кўмиб қўйишган. Бу ҳақда 30 июнь куни «Анапское Черноморье» нашри ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари маълумотларига таяниб хабар берди.
«Кубань» давлат телерадиокомпаниясининг хабарига кўра, қутқарувчилар болани қумдан чиқариб олишган. Лекин ҳар қанча уринишмасин, боланинг ҳаётини сақлаб қолишолмаган.
@tayanch
Қодиров Путин бўйича маддоҳона таклиф билдирди
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров маҳаллий ҳокимият вакиллари билан мажлисда Россия Федерациясининг амалдаги Президенти Владимир Путинни умрбодга мамлакат раҳбари қилиш таклифини билдирди.
“Мен ҳар доим айтаман: биз Владимир Путинни умрбодга Президент қилиб сайлашимиз керак. Бугун ким унинг ўрнини тўлдира олади? Дунё миқёсида бундай лидер йўқ”, деди Қодиров.
У шунингдек, Конституцияга киритилаётган ҳар қандай ўзгартириш “давлат позициясини мустаҳкамланиши”га дахлдор эканини, шунинг учун, ҳар бир россиялик овоз беришда иштирок этиши кераклигини таъкидлади.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Қодировнинг таклифисиз ҳам Путин РФ президентлигига қайта сайланиш учун ўзига замин ҳозирлаяпти. Бунинг учун мамлакат бош қомусига ўзгартириш киритиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, РФ Конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича Умумроссия овоз бериши 25 июнь куни бошланган. Ҳозирда Москва ва Новосибирскда онлайн овоз бериш жараёни кетяпти. 1 июль куни бутун мамлакат бўйлаб овоз бериш ўтказилади.
@tayanch
Туроператорларга хориждаги ўзбекистонликларни олиб келишга рухсат берилди
Жорий йил 1 июль санасидан Ўзбекистонда Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.
Унга кўра, коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан (қизил рейслар) Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга ўз хоҳшига кўра 14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди. Хусусан:
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан шакллантирилган рўйхатга киритилган меҳмонхоналар уларга тегишли объектларни 24 соат узлуксиз қўриқлаш бўйича Миллий гвардия билан шартнома тузади;
- ушбу меҳмонхоналарда тиббиёт муассасалари томонидан шартнома асосида кундалик тиббий хизмат ташкил этилади;
- фуқаролар республиканинг халқаро аэропортлари ва чегара ўтказиш пунктларидан меҳмонхоналаргача йўл патруль хизмати вакиллари кузатуви остида транспорт воситалари билан етказилади.
Бундан ташқари барча юқорида қайд этилган талабларга қатъий риоя этган ҳолда, карантин назорати даврини ўтказиш учун меҳмонхоналарда жойлаштириш шарти билан хорижий мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларни туроператорлар ва авиаташувчилар томонидан ҳам республикага етказиб келиш рейслари ташкил қилинишига рухсат берилди.
Учинчидан, Ўзбекистон Республикасига карантин даврида инвестиция лойиҳалари доирасида визасиз 30 кунгача келиши мумкин бўлган давлатлардан жалб қилинган мутахассислар учун:
- истисно тариқасида Ўзбекистондан ҳудудидан чиқмасдан туриб ишбилармонлик кириш визаси (бизнес виза) олишга рухсат берилади.
@tayanch
Бугун ижтимоий тармоқларда Самарқандда сиам эгизаклари туғилгани ҳақида хабар тарқалди.
Ушбу камёб ҳодиса – икки чақалоқнинг битта танада ривожланиши ва дунёга келиши юзасидан марказ бош врачи ўринбосари Дилшод Раҳмонов билан суҳбатлашдик.
«Бу ҳолат тиббиёт тили билан айтганда, сиам эгизаклари дейилади. Чақалоқ айни вақтда марказимизнинг реанимация бўлимида парваришланмоқда. Чақалоқ бир қатор текширувлардан ўтказилди. Айтиш мумкинки, чақалоқнинг ички органлари иккита танага тегишли, жинсий аъзоларигина биттадан ривожланган, шунингдек, бош қисми ҳам иккита.
Бу касаллик дунёда жуда кам кузатиладиган ҳолат. 200-220 минг ҳолатда бир марта кузатилади. Ҳаётда бундай болалар кўп йил умр кўргани, масалан, 30-50 ёшга кирган ҳолатлари ҳам учрайди. Лекин биздаги ҳолат бироз мураккаб, яъни, танаси тўлиқ битта бўлиб кетган. Шу сабабли биз мураккаб текширувларни ўтказишни режалаштириб турибмиз. Ҳозирги вақтда боланинг умумий аҳволи ёмон эмас, уни даволаш чораларини кўряпмиз. Овқатланиш, қон айланиш ҳолати яхши, ҳозирча фақат кислород танқислиги кузатиляпти. Келгусида чақалоқнинг яшаб кетиши учун барча чораларни кўрамиз, албатта», деди Д.Раҳмонов.
Шифокорларнинг айтишича, бола дунёга келишидан аввал икки марта – 16-21 ҳафталик даврида скрининг текшируви ўтказилган. Болаларнинг ривожланиши мутахассисларга маълум бўлган ва чақалоқнинг қўшалоқ туғилиши ҳақида ота-онасига хулоса берилган. Аммо ота-онасининг талаби билан чақалоқ туғруқ жараёнигача етиб келган. Туғруқдан олдин ҳам вазият аниқ бўлгани учун шифокорлар кесиш амалиётини қўллашгани айтилди.
Айни вақтда она туғруқ бўлимида шифокорлар назоратига олинган.
«Бу ҳолатга бир қатор омиллар сабаб бўлиши мумкин. Масалан, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳ, оналарнинг ёши ўтгандан кейинги туғруқ ҳолатларида бундай ҳолат кузатилади. Бундан ташқари, турли радиация нурлари ва экология бузилишида ҳам сиам эгизаклари дунёга келиши мумкин», дейди шифокор.
Марказ шифокорлари фаолияти давомида биринчи марта шундай ҳолатга дуч келишганини маълум қилишди. Шу сабабли нафақат мамлакатимиздаги малакали шифокорлар, балки тиббиёт ривожланган мамлакатлар тажрибасидан ҳам фойдаланиш режалаштирилмоқда.
@tayanch
Россиядан 220 нафар ўзбекистонлик талаба олиб келинди
Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг Россия университетларида таҳсил олаётган 220 нафар талабалари Москвадан Тошкентга чартер рейс билан олиб келинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар берди.
Олиб келинган барча талабалар Тошкент темир йўл муҳандислари институти талабалар турар жойида карантинга олинди. Таъкидланишича, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан карантин даврида талабалар учун барча зарур маиший шароитлар яратиб берилган. Уч маҳал иссиқ овқат, онлайн тарзда ўқишни давом эттираётган талабалар учун юқори тезликдаги интернет хизмати мавжуд. 14 кунлик карантин давридан сўнг барча талабалар уйларига юборилади.
Шунингдек, яқин кунларда Шимолий Кавказ кон-металлургия институтида таҳсил олаётган яна 102 нафар талабанинг Ватанга қайтаришни ташкил этиш режалаштирилган.
Аввалроқ, Россиянинг Волгоград вилоятида 10 нафар ўзбекистонлик талаба коронавирусга чалингани ҳақида хабар берган эдик
@tayanch
Европанинг Россия билан чегарадош шимолий қисмида радиоактив моддалар даражаси ошиб кетгани аниқланди. Россия эса буни рад этмоқда
Норвегия, Финляндия ва Швеция радиацион мониторинг датчиклари июнь ойида радиоактив моддалар даражаси бироз ошганини қайд этди, деб хабар беради Тҳе Баренц Обсервер.
Июнь ойининг бошида Норвегияда — Россиянинг Кола яримороли чегараси яқинида Ёд-131 аниқланган. Июнь ойининг ўрталарида Финляндия ва Швецияда цезий радионуклиди, кобальт ва рутений топилган — Цезий-134, Цезий-137, Кобальт-60 ва Рутений-103.
Нидерландия атроф-муҳит ва соғлиқни сақлаш миллий институти олинган маълумотларни таҳлил қилиб, радионуклидлар Россиянинг ғарб томонидан келгани тўғрисида хулоса берган. Ташкилотнинг маълум қилишича, радиоактив моддалар ҳавода АЭСдаги ёқилғи элементига етган зарардан сўнг пайдо бўлган бўлиши мумкин. Институтнинг таъкидлашича, изотоплар миқдори шу қадар камки, у атроф-муҳит ёки инсон соғлиғига зарар етказмайди.
Ядро синовларини бутунлай тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ташкилоти Тайёрлов комиссияси раҳбари Лассина Зербо 22—23-июнь кунлари топилган изотопларнинг тахминий харитаси билан бўлишди. Ушбу ҳудудлар Болтиқ денгизи, Европанинг шимолий мамлакатлари, шунингдек, Россия ғарби ва Санкт-Петербургни ўз ичига олади.
“Росгидромет” Болтиқ денгизи ҳудудида радиоактив моддалар даражаси ошгани қайд этилмаганини маълум қилган. Уларнинг таъкидлашича, денгиздаги станцияларда гамма-нурланиш миқдори нормада. “Росенергоатом” эса июнь ойида Ленинград ва Кола АЭСларида бирорта ҳолат қайд этилмаганини, станциялардан чиқаётган изотопларнинг умумий миқдори назорат қийматидан ошмаганини билдирган.
@tayanch
Путин ҳар уч кунда коронавирусга тест топшираётганини айтди
Россия президенти Владимир Путин “Россия 1” телеканалининг “Москва. Кремль. Путин” кўрсатуви эфирида ўзи коронавирусга топширган тестларининг натижаси манфий чиқаётганини маълум қилди. РФ давлат раҳбари ҳар уч кунда тест топшираётганини ҳам айтиб ўтган.
“Ҳар уч ёки тўрт кунда мунтазам равишда тест топшираман”, — деган РФ президенти журналистларнинг бу борада берган саволига жавобан.
Тестларнинг жавоби ҳар доим манфийми, деган мазмунда берилган саволга у: “Ҳозирча ҳа”, — дея жавоб қилган.
Путин интервью давомида пандемия давридаги масофадан туриб ишлаш тартиби ҳақида ҳам тушунтириш бериб ўтди.
“Дарҳақиқат, маълум даражада бу синов дея оламан, чунки менга одамлар билан мулоқот қилиш ёқади. Одамлар билан тўғридан тўғри суҳбатдан ички қониқиш ҳосил қиламан”, — дейди Владимир Путин.
Путин Коммунаркадаги Қизил ҳудуд касалхонасига боришини айтганида уни бу йўлдан қайтаришга уринишганини ҳам ошкор этди.
“Бу йўлдан қайтаришга уринишган, ҳатто ҳамма ушбу қарорга қарши чиққан. Ҳўш, у ерга нима учун бордим? Аввало, у ерда нима қандай жойлаштирилгани, шароит қандайлигини ўз кўзим билан кўришни хоҳладим. Ҳисоботлар орқали маълумот олиш бошқа, ўзинг жойига чиқиб ҳаммаси қандайлигини кўриш бошқа”, — дея қўшимча қилган у.
Эслатиб ўтамиз, Путин март ойи охирида Коммунаркадаги касалхонага борган, у ерда бош шифокор Денис Протсенко билан учрашганди. Орадан бир неча кун ўтгач Протсенкода коронавирус аниқланган. Умуман Протсенко Россияда коронавирус аниқланган биринчи таниқли шахс эмас, ундан кейин бош вазир Михаил Мишустин, қурилиш вазири Владимир Якушев ва ўринбосари Дмитрий Волков, маданият вазири Олга Любимова ҳамда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам коронавирус инфекциясига чалинган.
@tayanch
Австралия радиоси шахматда оқ доналар биринчи бўлиб юришни бошлагани учун уни ирқчилик спорт тури деб атади
Австралия радиоэшиттириш корпорациясининг Сидней радиостанцияси шахматни ирқчилик спорт тури деб атади. Бу ҳақда Эуроспорт хабар берди.
Радиостанция шахматда оқ доналар биринчи бўлиб юришни бошлаб бергани учун уни ирқчилик спорт тури деб ҳисоблаган.
Интернетдаги кўплаб фойдаланувчилар ушбу айбловни аҳмоқона деб атаган. Афсонавий гроссмейстер Гарри Каспаров ўзининг Твиттеръдаги саҳифасида шахматни ирқчилик ўйини деб атаётган барчага Хитойнинг го ўйинини ўйнашни тавсия қилди — унда ўйинни қора доналар бошлаб беради.
Каспаровни австралиялик ҳамкасби, шахматчи Жон Адамс ҳам қўллаб-қувватлаган. Спортчи шахматдаги ирқчилик мавзусини коронавирус сабаб жаҳонда юз бераётган инқироз вақтида кўтарилганидан ҳайратда.
Ирқчилик мавзуси май ойи охирида афроамерикалик Жорж Флойдни Миннеаполисда полиция ходимлари қўлга олиб, кўчада бир нафар ходим томонидан тизза билан бўғиб қийноққа солингани, якунда Флойд касалхонада вафот этганидан сўнг бошланди. Унинг ўлими АҚШ ҳамда Европада ирқчилик ва ижтимоий тенгсизлик муаммоларига қарши норозилик намойишларининг бошланишига туртки бўлди.
АҚШдаги Блацк Ливес Маттер (“Қора танлиларнинг ҳаёти муҳим”) ҳаракати ўз акциялари давомида қулчилик ва расизмга алоқадорлиги тахмин қилинган тарихий шахсларнинг ҳайкалларини бузиб ташлаш ёки қулатиш ҳаракатларини амалга оширмоқда
П.с:
Шахсан ўзим эса, футбол, волейбол ва баскетбол спорт турларини ҳам қоралайман. Сабаби тўп думалоқ бўлгани ва уни уриш / тепиш мумкинлигини ҳисобга олсак, бу семизларга нисбатан ҳақорат деб биламан)))
Нима деппўйдим?🙊🤦♂
@tayanch
Россия конституциясига таклиф қилинган тузатмалар бўйича овоз бериш иштирокчиларининг 78,03 фоизи тузатмаларни қўллаб-қувватлади. Бундан 99 фоиз баённомалар қайта ишлангандан кейинги маълумотлар дарак бермоқда.
Таъкидланишича, конституцияга тузатмаларга овоз берувчиларнинг 21,16 фоизи қарши чиққан. Овоз беришдаги иштирок 65 фоизни ташкил қилган.
Чеченистон, Доғистон ва Тивада тузатмаларни овоз берувчиларнинг 90 фоиздан кўпроғи қўллаб-қувватлаган. Ненец автоном округи овоз берувчиларнинг кўпчилиги (54 фоизга яқини) тузатмаларга қарши овоз берган ягона регион бўлган.
Россияликлар тузатмалар учун 25 июндан 1 июлгача овоз бера олишган.
Россия Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилованинг таъкидлашича, овоз бериш даврида жиддий қоидабузарликлар қайд қилинмаган.
Қонунга кўра, тузатмалар кучга кириши учун уларни овоз берувчиларнинг ярмидан кўпроғи қўллаб-қувватлаши керак.
Тузатмалар орасида Россия президент Владимир Путинга президент лавозимига яна номзодини илгари суришга ва ҳокимият тепасида 2036 йилгача қолиш имконини берувчи тузатма ҳам бор.
@tayanch
Дунёда қарийб 340 млн киши ишсиз қолиши мумкин
2020 йил охирига келиб, дунёда қарийб 340 миллион киши ўз ишини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоботида маълум қилинган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, коронавирус туфайли карантин чекловларининг қайта жорий этилиши оқибатида одамларнинг ишини йўқотиши даражаси кескин ошиши эътимоли мавжуд. Агар пандемия билан боғлиқ вазият ижобий томонга ўзгарса, табиийки, бу кўрсаткич ҳам пасайиши мумкин.
Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларига кўра, жорий йилнинг иккинчи чорагида дунё бўйлаб 400 миллион киши ўз иш жойидан айрилган, бу аввал тахмин қилинганидан 10,7 фоизга кўпдир.
Пандемия туфайли Россияда 15 миллион киши ишсиз қолган.
@tayanch
1 июлдан Uzbekistan Airways АЖ авиачипталар ва хизматлари учун янги қоидалар амал қилади
Йўловчилар диққатига!
2020 йил 1 июлдан Uzbekistan Airways АЖ авиачипталар ва хизматлар учун тўланган суммалар қайтарилишининг янги қоидалари амал қилади.
Йўловчилар томонидан авиачипталар ва қўшимча хизматлар учун 2020-йил 31-декабргача тўланган суммани қайтаришни таъминлаш учун 2020-йил 1-июлдан депозит ваучерларни расмийлаштириш амалга оширилади.
Депозит ваучерини расмийлаштириш, қайтарилиши лозим бўлган чипта нархи суммасига, плюс авиачиптани харид қилган жойи бўйича шу суммадан 5%га тенг бонус тақдим этилади.
Депозит ваучерлари уларни расмийлаштириш санасидан бошлаб йил давомида йўловчилар томонидан Узбекистан Aирwайс AЖнинг рейсларидаги ҳар қандай бошқа ташув тўловлари ёки қўшимча хизматлар тўловлари учун фойдаланилиши мумкин.
Ваучерни расмийлаштириш санасидан бир йил ўтиши билан депозитнинг фойдаланилмаган суммаси йўловчига дастлабки тўлов шаклида қайтарилади.
Депозит ваучерларини қўллаш
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг карантин даврида транспорт тизими барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича 2020-йил 25-майдаги йиғилиши қарори асосида киритилмоқда.
@tayanch
Карантин ва пандемиядан олган баъзи хулосаларим:
1. Бизни иқтисодиёт Россия ва Қозоғистондаги ҳамюртларимизга жуда қарам. Уларсиз халқни боқиш жуда қийин.
2. Хоҳласак, тўйларни қисқартироламиз. 30 ёки 20 киши билан тўй қилсак ҳам ўлиб қолмаймиз.
3. Одатда энг кўп камситилган касб эгаларидан бири бўлган шифокорлар ва яна кам маош оладиган деҳқон, нонвойлар мамлакат учун баъзи элита касблардан кўра муҳимроқ экан.
4. Халқимиз жуда саховатпеша. Энг оғир кунларда ҳам бир-бирига ёрдам бериб, пулсиз қолган оилани оч қолдирмаяпти.
5. Назорат ва шаффоф тизим бўлмаса, ҳатто хайрия пулларини ҳам ейдиган ноинсофлар топиларкан.
6. Оғир кунда давлат ҳам, халқ ҳам тадбиркорга суянар экан.
Фируз Аллаев
@tayanch
Россияда уй-жой коммунал хизматлари нархи бугундан бошлаб оширилди.
Москвада таърифлар 5% қимматлади.
Пандемия даврида енгиллик бериш таклифи айтилган бўлса-да,
Владик тоға қўймаганлар шакилли))
@tayanch
Самарқандда туғилган сиам эгизакларининг оиласи ундан воз кечди
Жорий йилнинг 27 июн куни Самарқанд вилоятида икки бошли чақалоқ дунёга келгани ҳақида хабар берган эдик.
Сиам эгизакларининг оила аъзолари чақалоқдан воз кечишга қарор қилишган. Бу ҳақда “Замон” информацион дастури лавҳасида маълум қилинди.
Эгизакларнинг бобоси билан ўтказилган телефон суҳбатида у чақалоқларни оиласига қабул қила олмаслигини айтган.
“Қаерга олиб кетамиз уни? Унинг қанча яшашини ҳам билмаймиз. Бир мартага адашдим, келинни қийнаб болани олдириб ташламадим. Яхши бола туғилади деб ўйладим”, дейди боланинг бобоси.
Қайд этилишича, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида сиам эгизаклари оғир қолмоқда.
Она бугун жонлантириш бўлимидан чиққан. Саломатлиги ёмон эмас.
Эслатиб ўтамиз, ҳомила 16 ҳафталигидаёқ олинган скрининг натижаларида боланинг боши иккита экани, у носоғлом туғилиши мумкинлиги маълум бўлган. Нуробод тумани тиббиёт бирлашмаси оналик ва болаликни муҳофаза қилиш комиссияси чақалоқнинг ота-онаси ва яқинларини огоҳлантирган, ҳомилани тушириш тавсия этилган. Бироқ, оила ҳолатни диний нуқтайи назардан рад этиб, чақалоқни дунёга келтириш бўйича қарорини ўзгартирмаган.
@tayanch
Россияда терроризмни молиялаштиришда айбланган ўзбекистонликка ҳукм ўқилди
Кеча, 30 июн куни Сахалин суди ўзбекистонлик шахсни терроризмни молиялаштириш бўйича жиноий ишни кўриб чиқди ва айбдорни тўққиз йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда бугун, 1 июл куни Сахалин вилояти прокуратураси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Суд 2018 йил октябр-декабр ойларида ўзбекистонлик бўлган шахс Россия Федерациясида тақиқланган халқаро террорчилик ташкилотини молиялаштириш учун Углегорск туманидаги (Сахалин) электрон банк ҳисоб рақамига боғланган телефон рақамига тўлов терминаллари ёрдамида пул ўтказмаларини амалга оширганини аниқлади", дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, Биринчи Шарқий округ ҳарбий суди ушбу шахсни терроризмни молиялаштириш шаклида террорчилик фаолиятини амалга оширишда айбдор деб топган. Унга нисбатан 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган ва у жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.
Таъкидланишича, ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган.
@tayanch
Карантин даврини ўтказиш учун меҳмонхоналар рўйхати
Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиши мумкинлиги маълум қилинган эди.
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 июндаги қарорига мувофиқ, фуқароларни меҳмонхоналарда карантинга олиш тартиби белгиланди.
Ҳозирги кунда 300 минг сўмгача нархдаги 599 та ўринга мўлжалланган жами 13 та, 301-500 минг сўм нархдаги 4256 та ўринга мўлжалланган жами 54 та, 501 минг сўмдан юқори нархдаги 3616 ўринга мўлжалланган жами 35 та меҳмонхоналар рўйхати шакллантирилган.
Карантин даврини ўтказиш учун меҳмонхоналар рўйхати ва йўриқномаси илова қилинади.
@tayanch
#бирозкулгу
Айтишларича, Россия федерацияси вилоятларидан бирининг губернатори ўз ҳамёнини касалхонада эсидан чиқариб қолдирибди ва буни бюджет пулларининг тўлиқ ҳолатда тиббиёт муассасаларига етиб келишига оид биринчи воқеа деб ҳисоблашибди 😂😂😂
@tayanch
33 нафар фуқаро ишлаш учун Қозоғистон Республикасига жўнаб кетди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Қозоғистон Республикаси иш берувчилари ўртасида пандемия даврида Ўзбекистон фуқароларини хорижда иш билан таъминлаш мақсадида олиб борилган музокаралар натижасида мамлакатнинг турли ҳудудларида мингдан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилиб, уларга Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган эди.
Ушбу келишувга мувофиқ, ишчиларнинг биринчи гуруҳи - 33 нафар фуқаро 29 июнь куни “Ғишт Кўприк – Жибек Жоли” чегара пости орқали йирик қурилиш объектларида белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда ишлаш учун Қозоғистон Республикасининг Шарқий Қозоғистон вилоятига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди.
Таъкидлаш жоиз, жорий йилнинг апрель ойида Қозоғистон Президенти Ўзбекистон ва Қозоғистон меҳнат мигрантлари фаолияти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди.
Мазкур ҳужжатда икки давлат ҳудудларида миграция оқимини тартибга солиш ва ноқонуний меҳнатнинг олдини олиш, шунингдек, келишувга биноан, Қозоғистонда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ҳамда Ўзбекистонда ишлаётган қозоғистонлик меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш таъминланади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Қозоғистон Республикасига ишга кетаётган фуқароларга хорижда ишлаш даврида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган вақтда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган тарқатма материаллар тарқатилди.
@tayanch
Россияда 15 июлдан кинотеатрлар фаолияти тикланади
Россияда коронавирус пандемиясига қарши карантин чоралари сабаб ёпилган кинотеатрлар жорий йилнинг 15 июлидан фаолиятини қайта тиклайди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири ўринбосари Дмитрий Чернишенко Бош вазир Михаил Мишустин билан суҳбатда маълум қилди.
Россияда кинотеатрлар жорий йилнинг март ойи охирида коронавирус пандемияси авж олгани сабаб Бош вазир ўринбосари Татяна Голикованинг ташаббуси билан ёпилган эди. Чернишенко эса жорий ой бошида ўтган брифингда кинотеатрлар июл ойи ўрталарида очилишини ваъда қилганди.
Ҳукумат раиси ўринбосарининг қайд этишича, мамлакатдаги маданият ва туризм ташкилотлари фаолиятини қайта тиклаб, нормал ҳаётга қайтмоқда.
“Биз барча кўнгилочар марказлар ва ҳордиқ чиқариш масканлари фаолиятини тиклаётгани, қайта туғилиш даврини бошидан кечираётганини кўриб турибмиз. Туризм, спорт ва маданият соҳаси вакилларининг иштиёқини ҳис қиляпмиз. Одамлар ҳақиқатан ҳам ишларини соғиниб, нормал ҳаётга қайтмоқда”, дейди Бош вазир ўринбосари.
Шунингдек, у ҳудудлардаги маданий ҳаёт музейлар фаолияти тикланишидан бошланганини айтади.
Маълумот ўрнида, Россия коронавирусга чалиниши ҳолатлари кўплиги бўйича дунёда учинчи ўринни эгалламоқда. Федерацияда 640 246 киши коронавирусга чалинган бўлиб, 402 778 нафари соғайган. 9152 киши коронавирус сабаб вафот этган.
@tayanch
Хориждан қайтиш истагидаги фуқаролар диққатига!
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида айрим хорижий авиакомпаниялар жорий йилнинг 1 июль санасидан эътиборан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни қайта тиклаши ва шу муносабат билан авиа чипталар сотуви бошлангани тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Транспорт вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси ҳамда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 14 июндаги қўшма йиғилиши 29-сон баёнига мувофиқ, республика ҳудудида кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақланиб қолиши белгиланган. Бунда кучайтирилган санитария-гигиена назорати даврида Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга қаратилган барча чекловчи чоралар сақланиб қолади.
Шу муносабат билан, Транспорт вазирлиги томонидан хорижий давлатлар авиация маъмуриятларига Ўзбекистон Республикасига авиакомпанияларнинг мунтазам парвозларни амалга оширишга ҳали рухсат берилмаганлиги тўғрисидаги ноталар юборилган.
Айни дамда Республика махсус комиссиясининг 29-сон баёнига мувофиқ санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган мамлакатлар билан “яшил”, “сариқ” ва “қизил рейслар”га ажратилган ҳолда мунтазам парвозларни қайта тиклаш устида иш олиб борилмоқда.
Шу ўринда, йўловчиларга эслатиб ўтамиз, турли авиакомпанияларнинг Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлаши тўғрисида тарқалаётган расман тасдиқланмаган хабарларга ишониб авиачипталарни сотиб олманг.
Мунтазам рейслар тиклангунга қадар фақат Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ чартер рейсларигина амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларнинг айнан қачондан бошлаб тикланиши юзасидан Республика махсус комиссияси қарор қабул қилади.
@tayanch
#кераклиинфо
☘Фарзандингизга касб танлашга қандай ёрдам бериш керак?
🐳Ҳар бир ота-она болага касб танлаш муаммосига дуч келади. Табиийки, уларнинг истаклари доимо бир хил – муваффақиятли лавозим ва унинг ўсиши, яхши молиявий даромад ва омма орасида тан олиниш. Баъзилар ўзининг тақдирини зурриёди такрорлашини истайди, бошқалари – аксинча.
Aммо кўплаб касблар йўқолиб кетадиган бўлса ёки катта ўзгаришларга дуч келса, болаларга қандай ёрдам бериш керак бўлади? «Kelly Services» халқаро кадрлар агентлиги мутахассислари нима қилиш ва ўзини қандай тутиш кераклигини айтиб беришди.
1. Янги касбларни кашф қилинг
2019 йилда ушбу компания томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, 11% ота-оналар ўз фарзандлари блоггер бўлишидан қўрқишади. Уларни тушунишингиз мумкин, чунки боланинг обрўси хавф остида, аммо бошқа томондан, блог юритиш ҳозирги кунда энг фойдали фаолият турларидан бирига айланди.
Шифокор, ҳуқуқшунос ёки муҳандис бўлиш нуфузли бўлган пайтлар ўтмишда қолди. Aйнан ундай эмас. Бугунги кунда шифокорлар нафақат ўз соҳасида билимга эгаларни, балки, масалан, IT-кўникмаларига эга бўлганларни қадрлашади.
Шунинг учун, биринчи навбатда, болангиз қандай кўникмаларни эгаллай олишига эътибор беринг.
2. Иш/бандликнинг янги шаклларига очиқ бўлинг
Бошқа бир тадқиқот шуни кўрсатдики, респондентларнинг деярли ярми ўз фарзандларининг классик иш услуби – 5/2 турғун компания офисида кўришни хоҳлашади. Aммо бандликнинг бошқа шакллари ҳам кенг тарқалмоқда – фриланс, вақтинчалик ва лойиҳавий иш, масофадан туриб ишлаш. Улар одатдагидан самараси кам эмас.
3. Трендларни кузатинг ва йўналтиринг
Бола ўсиб улғаяр экан, ота-оналар уларга фойдали кўникма ва ваколатлар бериш имконияти бор. Миллий тадқиқот университети «Олий иқтисодиёт мактаби»да ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, энг муҳими қуйидагилар:
ҳиссий интеллект;
танқидий фикрлаш қобилияти;
креативлик ва мослашувчан қарор;
ўрганиш қобилиятининг юқори даражаси;
мураккаб, ноаниқ вазиятда имкониятларни кўриш қобилияти.
Aммо бола ўсишда ўзгариши мумкин, шунинг учун трендларга риоя қилиш муҳимдир.
4. Ўз-ўзини тарбиялаш
Болани ўзи ёқтирмайдиган тўгаракларга олиб боришни тўхтатиш ва унга ўқишни ёқтирмаслик хусусиятини тарбиялаш керак. Дунё бўйлаб узоқ вақтдан бери курслар, китоблар ва интернет орқали ўз-ўзини ўқитиш тизими кенг тарқалган бўлиб, инсон ўз билимини оширишни истаган фаолият турини танлаши мумкин.
@tayanch
Россия коронавирусга қарши ваксинани жаҳон бозорига етказиб беришга тайёр
Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко мамлакат COVID-19 га қарши ваксина ва тест тизимларни жаҳон бозорига етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда у “Глобал мақсад – келажак учун бирлашамиз” онлайн саммитдаги чиқиши давомида сўз юритди.
Мурашко Россия пандемиянинг биринчи кунларидан бошлаб Европа, Африка ва турли халқаро ташкилот, жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ёрдам кўрсатиб келаётганини эслатди.
“Пандемиянинг иккинчи тўлқини хатарини инобатга олган ҳолда Россия жаҳон бозорига тўғридан-тўғри вирусга қарши, жумладан, даволаш учун дорилар, тест тизим ва ваксина воситаларини етказиб беришга тайёр”, дейди Мурашко.
Вазир Москва халқаро ташкилотлар билан мулоқот қилишга тайёрлигини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, коронавирусга қарши ваксинанинг клиник тадқиқотлари Москва шаҳридаги иккита тиббиёт муассасада кўнгиллилар гуруҳида ўтказилмоқда. Июл охирига қадар уларни якунлаш режалаштирилмоқда.
@tayanch
Ҳисобот: Россия разведкаси Толибонга АҚШ аскарларини ўлдириш учун мукофот берган
АҚШ разведкаси расмийлари ҳулосасича, Россия ҳарбий разведкаси Толибонга алоқадор жангариларга АҚШ ва АҚШ етакчилигидаги коалиция қўшинларига ҳужум қилиш эвазига мукофот таклиф қилган. Бу ҳақда The New York Times газетаси хабар қилди.
26 июнь куни эълон қилинган мақолада ёзилишича, исми ошкор қилинмаган АҚШ расмийлари Россиянинг ГРУ ҳарбий разведкасининг махфий бўлими ўтган йилда жангариларга мукофот ваъда қилганини маълум қилишган.
Европада қотилликларни амалга оширишга уринишлари билан ном чиқарган ГРУ Россия Федерацияси қуролли кучларининг разведка идорасидир.
Вашингтондаги Россия элчихонаси The New York Times мақоласини дарҳол «асоссиз ва аноним айбловлар» дея рад этди.
Элчихона Twitterда «#русларни айблашга сабаб қолмаганда, @nytimes фейк хабарларни ўйлаб топади», деб ёзди.
Элчихона мақолани ёзган уч мухбир «Афғонистондаги тинчлик жараёни бўйича Россия ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик, Сурия, Шимолий Корея, Венесуэла ва Эрон кун тартиблари ҳақида маълумотга эга эмаслиги аён», дея қўшимча қилди.
The New York Times мақоласига кўра, Россиянинг Афғонистондаги бу ҳаракатлари ҳақида март ойида президент Дональд Трампга ҳисобот берилган, аммо Оқ уй ҳали қандай жавоб қайтариш масаласида бир қарорга келгани йўқ.
Мақолада қайд этилишича, Толибонга алоқадор жангарилар ваъда қилинган пулнинг бир қисмини аллақачон олган. Аммо мақола муаллифлари жангарилар олган маблағ ўтган йилда Афғонистонда ҳалок бўлган 20 нафар америкалик аскар ўлимига алоқадор эканлиги ёки йўқлиги номаълум эканлигини эътироф этишди.
АҚШ разведкаси бу маълумотларни асир олинган афғонистонлик жангари ва жиноятчилар кўрсатмаларига таянган ҳолда тўплаган.
Жорий йилнинг февралида эришилган келишувга биноан АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши мумкин.
The New York Times мақоласига кўра, коалиция аскарларига ҳужум қилиш кўрсатмасини Россия ҳукуматида айнан ким бергани, бундан асл мақсад нима бўлгани номаълумдир.
Айрим АҚШ расмийлари Москва 2018 йилда Сурияда АҚШ ҳарбийлари рус ёлланма аскарларини ўлдиргани учун ўч олишга уринаётганини тахмин қилишди.
Яна бир қарашга кўра, Россия Афғонистондаги АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетиш жараёнига халал беришга уринаётган бўлиши мумкин.
Совет Иттифоқи 1979 – 1989 йилларда Афғонистонда мужоҳидларга қарши олиб борган уруш давомида АҚШ афғонистонлик ва хорижлик жангариларни қўллаган.
@tayanch