⚡ Юртимизда 1 августда бошлаб хорижий давлатларга авиарейслар қўйилади. Яъни чегара очилади
@tayanch
✈️Европа Иттифоқи Ўзбекистон фуқаролари учун ўз чегараларини очишга қарор қилди
Европа Иттифоқи 1 июль санасидан иттифоқ аъзолари бўлмаган айрим давлатлар учун ўз чегараларини очишни режалаштирмоқда. Мамлакатлар рўйхати Европа комиссияси тавсиялари асосида тузилган, деб хабар қилади Euronews.
🙅🏻♂️Марказий Осиё мамлакатларидан ушбу рўйхатда Қирғизистон йўқ. Рўйхатга шунингдек, АҚШ, Россия ва Бразилия ҳам киритилмаган.
📎Ўзбекистондан ташқари, рўйхатга Монако, Черногория, Ватикан, Андорра, Сербия, Босния ва Герцеговина, Украина, Албания, Туркия, Косово, Жанубий Корея, Туркманистон, Вьетнам, Хитой, Таиланд, Мьянма, Мўғулистон, Япония, Бутан, Ливан, Ҳиндистон, Тожикистон, Қозоғистон, Палау, Янги Зеландия, Австралия, Доминика, Багама ороллари, Сент-Люсия, Уругвай, Ямайка, Куба, Гайана, Парагвай, Венесуэла, Никарагуа, Коста-Рика, Грузия, Замбия, Канада, Ангола Маврикий, Руанда, Эфиопия, Марокаш, Жазоир ва Миср киритилган.
@tayanch
Уларни Россия мувофиқлаштирган – Украинада масжидни ёқишга уринган неонацистлар ушланди
Украинада қримтатарлар байроғи ва мамлакат Конституцияси куни арафасида Одесса вилоятида масжидга ўт қўйишга уринган неонацистлар қўлга олинди. Бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизмати хабар берди.
УХХ икки нафар неонацист теракт уюштириб, Украинадаги ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқаришга ва мамлакатдаги конституцион тузумни ағдаришга уринганини аниқлаган. Хавфсизлик хизмати ушбу режани Россия Федерацияси махсус хизмати вакиллари мувофиқлаштириб турганини тахмин қилаяпти.
25 июндан 26 июнга ўтар кечаси ўтказилган махсус операцияда масжидни ёқишга уринган неонацист ташкилоти аъзолари қўлга олинган. Улар ёнувчи суюқлик тўлдирилган иккита шиша идиш билан масжидни ёқмоқчи бўлган. УХХ қўлга олинганлардан бири узоқ РФда бўлиб қайтганини аниқлаган.
Алоҳида ўтказилган тинтувда қўлга олинганларнинг яшаш жойидан теракт уюштириш режалаштирилганини исботловчи қайдлар, ёнувчи воситалар топилган.
Ҳозир неонацистлар Украина Жиноят-процессуал кодексининг 208-моддаси билан қўлга олинган. Улар Украина Жиноят кодексининг 258-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиш билан айбланаяпти.
Ҳозирда судгача тергов ҳаракатлари олиб борилаяпти. Қайд этилишича, махсус операция Одесса вилояти прокуратураси раҳбарлигида ўтказилган
@tayanch
🇺🇿🇷🇺Ўзбекистонда миграция марказини очишда барча деталларни пухта ўйлаб чиқиш керак - эксперт
✍🏻РФ Федерал миграция маркази раҳбарининг собиқ ўринбосари Вячеслав Поставнин республика фуқароларини Россияда ишга жойлаштириш мақсадида Ўзбекистонда кўп функцияли миграция марказини очиш борасидаги ташаббус юзасидан изоҳ берди.
Ўзбекистон ҳукумати республикада Россия Федерациясининг кўп функцияли миграция марказини ташкил қилишни истамоқда, бу марказ "Россия Федерацияси ҳудудлари ва йирик иш берувчилари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш орқали Ўзбекистон фуқароларининг бандлигини ташкил этувчи оператор функцияни бажаради”.
📝Ушбу масалани Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов Россия Федерацияси бош вазир ўринбосари Алексей Оверчук, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ҳамда иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан икки томонлама учрашувида муҳокама қилди.
@tayanch
Қозоғистон Ўзбекистон билан авиақатновларни тикламоқда
Қозоғистон мамлакат ичкарисида карантин чораларини кучайтириш баробарида яна 11 давлат билан авиақатновларни тиклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда брифинг чоғида Қозоғистон транспорт соҳаси бош санитар врачи Садвакас Байгабулов маълум қилган.
20 июндан Қозоғистон Жанубий Корея, Грузия, Хитой, Таиланд ва Японияга парвозларни қайтадан бошлаганди. Байгабуловнинг сўзларига кўра, биринчи тоифадаги давлатлар қаторига Венгрия, Ҳиндистон, Германия, Чехия ва Малайзия ҳам киритилган, бу давлатлардан келувчилар учун ҳеч қандай чекловлар йўқ.
Иккинчи тоифадаги давлатлар қаторига Туркиядан ташқари Миср, Украина, Польша, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳам киритилган.
Иккинчи тоифадаги давлатлардан келувчиларга айрим чекловлар амал қилади: коронавирус таҳлили натижаси олинганига 5 кундан кўп вақт бўлмаган йўловчиларга чекловлар йўқ. Агар ҳеч қандай маълумотнома бўлмаса, 48 соат ичида тест топшириши ва 14 кун давомида уй карантинида бўлиши талаб этилади.
Шу кунларда Қозоғистон ҳукумати карантин чораларини кучайтирмоқда ва аҳолидан уйдан туриб ишлашни сўрамоқда. Яқин кунларда яна бир қанча шаҳарлар ёпилиб, қатъий карантин жорий этилади: барча савдо марказлари, хиёбонлар ва кўнгилочар масканлар фаолияти тўхтатилади.
Хитой ва Россия билан чегарадош бўлган Қозоғистон коронавирус яна авж олишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча Россия билан чегарани очиш режалаштирилмаяпти.
«Ҳозирча Россия билан давлат чегараси ёпиқлигича қолади. Карантин чекловлари даврида истисноларсиз шахсий автотранспорт воситаси орқали чегарадан ўтиш мумкин эмас», деган Қозоғистон чегара хизмати чегара назорати департаменти бошлиғи ўринбосари Олег Фисенко.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 33 310 ҳолат қайд этилган, шундан 13 560 ҳолатда касаллик симптомларсиз кечган. Шу вақтгача беморларнинг 147 нафари вафот этган.
@tayanch
Россия ўрмонларни ҳимоя қилиш федераль авиациясининг маълумотларига кўра, қўриқлаш ишлари тўхтатилган назорат зоналаридаги ўрмон ёнғинлари майдони 1 миллион гектарга етди.
Минтақавий ўрмон хўжалиги диспетчерлик хизматининг маълумотларига кўра, 26 июнь куни Москва вақти билан соат 00:00 да (Тошкент вақти билан 02:00) Россия ўрмон фондининг чекка ва бориш қийин бўлган ерларида, маҳаллий ҳокимиятлар ёнғинга қарши курашмаслик тўғрисида қарор қабул қилган. 186 та ёнғин ўчоғи янада тезлашмоқда. Ушбу зоналарда ёнғин билан қопланган умумий майдон 1 011 307 гектарга етди.
Бундай ёнғинларнинг энг кўп сони Ёқутистонда қайд этилган. 822 042 гектар майдонни қамраб олган ҳудудда 113 та ёнғин ўчоғи борлиги айтилмоқда. Ўрмонларни ҳимоя қилиш авиациясининг маълумотларига кўра, бир кун давомида ёнғинлар майдони деярли 100 минг гектарга кўпайди. Мониторинг маълумотларига кўра, 25 июнь куни 905 430 гектар майдонда 158 та ўрмон ёнғини қайд этилган. 16 июндан 26 июнгача бўлган 10 кун ичида ўрмон ёнғинлари майдони деярли 18 баравар ошди – 57 минг гектарга.
Маълумотларга кўра, ушбу ёнғинлардан аҳоли пунктлари ва иқтисодиёт объектлари учун ҳеч қандай таҳдид йўқ. Уларни ўчириш бўйича тахмин қилинган харажатлар улар етказиши мумкин бўлган зарардан ошади. Ўрмон ёнғинлари ҳудуди доимий равишда ўрмон ёнғин гуруҳлари томонидан назорат қилинади ва космик мониторинг орқали кузатилади.
Вазирликнинг хабар беришича, ёнғин хавфи мавсуми Россия Федерациясининг 82 минтақасида очилган. Беш минтақада фавқулодда ҳолат режими, Федерациянинг 48 минтақасида махсус ёнғин режими жорий этилди.
@tayanch
“Аэрофлот” юк рейслари ниқоби остида хорижга йўловчи ташувчи рейсларни қайта тиклагани маълум бўлди
Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпанияси чегаралар ёпилгани ва Россия ҳукуматининг расмий чекловига қарамасдан, ёзнинг бошидан буён доимий халқаро авиақатновларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда учта авиакомпания, шу жумладан, “Аэрофлот” ходимларига таяниб, “Ведомости” хабар берди.
Авиаташувчининг чипталар савдоси тизимидаги маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда компаниянинг Москвадан Франкфурт, Париж, Лондон, Ню-Ёрк, Сеул, Тел-Авив, Нитса, Барселона, ва Римга учувчи рейслари мавжуд.
Нашрнинг ёзишича, бу рейслар эксклюзив характерга эга. Улар ҳеч қандай реклама қилинмайди, чипталар савдоси рейсларга бир ҳафтадан камроқ вақт қолганда очилади, уларнинг нархи эса бир неча баравар қиммат туради.
Европа чегараларининг ёпиқлиги сабабли бу рейсларга чипталарни фақатгина Европа Иттифоқи фуқаролари ёки Европа мамлакатларининг бирида доимий яшаш ҳуқуқига ёки унинг фуқаролигига эга бўлган россияликлар сотиб олиши мумкин. Бу рейсларга қайтиш чипталари сотилмайди.
“Аэрофлот”нинг икки ходими айтишича, компания мазкур йўловчи ташиш рейсларини юк ташувчи рейс кўринишида амалга ошириб, чекловларни четлаб ўтмоқда. “Халқаро юк ташувчи рейсларга рухсат берилган. Бу рейслар юк ташувчи рейс сифатида расмийлаштирилган, бироқ ʼРосавиацияънинг рухсати билан уларга чипталар сотилмоқда”, — дея маълум қилган компания вакиллари.
Коронавирус пандемияси сабабли Россия март ойининг охиридан бошлаб халқаро авиақатновларни тўхтатган. Авиакомпанияларга фақат чартер рейсларини амалга оширишга рухсат берилган.
Аввалроқ Россия 15-июлдан бошлаб халқаро авиақатновларни қисман тиклашни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.
@tayanch
Пандемия даврида Ўзбекистонда ишсизлар сони 2 миллионга етди
Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистонда ишсизлар сони 600 минг кишига кўпайди ва 2 миллионга етди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов “Кун.уз” нашрига берган суҳбатида маълум қилди.
"Жорий йил бошида ишсизлар сони 1 миллион 400 минг атрофида эди. Шундан кейин пандемия таъсирида айрим корхоналар фаолиятини тўхтагани сабабли ишсизлар сони 2 миллион нафарга яқинлашди. Бундан ташқари, хориждаги ишига бора олмаётган 500 минг нафарга яқин фуқароларимиз ҳам бор”, -деб айтган вазир.
Фоиз ҳисобида олинадиган бўлса, Ўзбекистонда пандемияга қадар ишсизлик кўрсаткичи 9,3 фоиз эди. Айни пайтдаги тахминий ва бирламчи ҳисоб-китобларга кўра бу кўрсаткич 14-15 фоизга етди.
Аввалроқ Bloomberg агентлиги Халқаро валюта фонди Ўзбекистонда жорий йилда ишсизлик даражаси 16,5 фоизга етиши мумкинлигини билдиргани ҳақида хабар берган эди.
Хабарда айтилишича, аввалроқ Ўзбекистонда ишсизлик жорий йилда 8,9 фоизга етиши прогноз қилинган. Агентликнинг ёзишича, Ўзбекистон ҳукумати ишсизлик кўрсаткичини расман бундан озроқ қилиб кўрсатмоқда.
@tayanch
Биз ҳалол ейиш деганда дастурхонимизда чўчқа ва ароқ бўлмаслигини тушунамиз холос. Аслида, олдимиздаги ҳалол таомлар ҳалол йўл билан топилган бўлиши керак. Пора, монополия, откат, алдов, электр ва газ тўловидан ўғирлаш, тарозидан уриш, бировни ҳаққини тортиб олиш, ҳатто муомаладаги қўполлик ҳам уни ҳалолликдан узоқ қилади.
Бу биргина нотўғри тушунчамиз...
Мубашшир Аҳмад
@tayanch
Ўзбекистон-Россия авиақатновлар қачон тикланиши аниқ бўлди
Ўзбекистон Россия билан авиақатновларни июль-август ойларида қайта йўлга қўяди.
Маълумки, мунтазам авиапарвозларни қайта йўлга қўйишнинг биринчи босқичи Туркия, БАА ва Қозоғистонга рейсларни тиклашни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 15 июндан халқаро авиақатновлар қайта бошланди.
Бундан олдин Turkish Airlines ва Air Astana авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозлар қайта тикланганини маълум қилганди. Аммо Транспорт вазирлиги матбуот хизмати ушбу компанияларга ҳеч қандай расмий рухсат берилмаганини билдирди
@tayanch
Россиялик эксперт очиқ сув ҳавзаларида коронавирус билан касалланиш эҳтимолини баҳолади
Айни вақтда коронавирус очиқ ҳавзаларда чўмилиш орқали юқиши мумкинлиги тўғрисида илмий далиллар йўқ. Бу ҳақда “Роспотребнадзор” эксперти Михаил Лебедевга таяниб, “ТАСС” хабар берди.
“Коронавирус инсондан инсонга, асосан, ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Очиқ сув ҳавзаларига келадиган бўлсак, у ерда бактериал ёки паразит инфексияси билан касалланиш эҳтимоллиги мавжуд, бироқ коронавирус эмас”, — дейди Лебедев.
Унинг таъкидлашича, очиқ сув ҳавзаларига жуда кўп қуёш нури тушгани сабаб бу коронавируснинг йўқ бўлишига олиб келиши мумкин.
Лебедевнинг қўшимча қилишича, сув орқали А гепатит вируси, паразит касалликлар, ўткир ичак инфексияларини қўзғовчилар юқиши мумкин. Шу сабабли эксперт “Роспотребнадзор”нинг ҳудудий органларидан чўмилиш рухсат этилган сув ҳавзалари рўйхатига аниқлик киритиб олиш лозимлиги ҳақида огоҳлантирган.
Аввалроқ олимлар бассейн ва сув ҳавзалари орқали коронавирус юқтириб олиш эҳтимолини баҳолагани тўғрисида хабар берилганди.
@tayanch
Транспорт вазирлигининг хабар беришича, Turkish Airlines’га Ўзбекистонга парвозларни тиклашга рухсат берилмаган
Келиша олишмаяпти, шекилли.
Миллий авиакомпаниямизнинг ракобатга дош беролмаслигиданми ёки карантин чоралари борасида имкониятларни етмаётганиданми?!
@tayanch
Саудия Арабистонида вирус тарқалишининг иккинчи тўлқини кузатилмоқда.
Коронавирус пандемияси сабабли Саудия Арабистони хорижлик зиёратчилар учун бу йилги ҳаж зиёратини бекор қилди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали хабар берди.
"Ҳаж мамлакат ҳудудида яшайдиган турли миллатларга мансуб чекланган миқдордаги зиёратчилар иштирокида амалга оширилади", - дея қироллик ҳукумати баёнотидан иқтибос келтирмоқда телеканал.
Бу йилги мавсум 28 июль – 2 август оралиғига тўғри келиши тахмин қилинган.
Dhaka Tribune нашри 6та мамлакат фуқароларини бу йилги ҳаж мавсумига юбормаслигини эълон қилгани ҳақида хабар берганди.
Нашрга кўра, дунёда энг кўп мусулмонлар яшовчи Индонезиядан ташқари, Малайзия, Сингапур, Таиланд, Камбожа ва Бруней бу йилги зиёрат дастурини қолдиришга қарор қилган.
Аввалроқ Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган комендантлик соати бекор бўлишини маълум қилганди.
Охирги маълумотларга кўра, Саудия Арабистонида коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 161 мингдан ошган, кунлик ўсиш 3,393тага етган.
П.с : Афсус😔, биз мусулмонлар учун яна бир қайғу.
Илоҳим тез даф бўлсин бу бало.
@tayanch
Хориждан келганлар карантинни меҳмонхонада ҳам ўтказиши мумкин
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида уларнинг ҳоҳишига кўра 14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиш ҳуқуқи берилди.
Эндиликда юқоридаги тоифа давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёхуд ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиши мумкин бўлади.
Фуқаролар карантин назорати даврини ўтказиши мумкин бўлган меҳмонхоналар рўйхатини Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан шакллантирилади.
Фуқаролар карантин назорати даврини меҳмонхонада ўтказишда Карантин назорати даврини меҳмонхоналарда ўтказишнинг вақтинчалик тартибига қатъий риоя этишлари талаб этилади.
@tayanch
Мигрантларга ишни тақиқлаган губернатор ўзбекларни қурилишда ишлатмоқчи.
Россиянинг Забайкал ўлкасидаги 20 дан ортиқ қурилиш объектларига 1400 дан зиёд ўзбекистонлик ишга чақирилмоқчи.
2020 йилда меҳнат муҳожирларини сотувчилик, такси ҳайдовчилигига, ўрмон хўжаликларига ишга олишни тақиқлаш тўғрисидаги қарори эълон қилинган. Бу соҳаларда ишлаётган мигрантларни ишдан бўшатиш учун 1 апрелгача муддат берилган эди.
Бундан ташқари Забайкал ўлкаси ҳукумати йилдан йилга мигрантлар учун ажратилаётган кваоталар миқдорини камайтириб бормоқда.
Ўтган йили бу ҳудудда 5000 дан ортиқ меҳнат патенти берилган бўлса, энг катта қисми ўзбекистонликларга тегишли бўлган ва бу йил ўлка ҳукуматининг мигрантларга иш беришни тақиқловчи қароридан кейин ишсиз қолганларнинг энг кўпи ҳам ўзбекистонликлардир.
Жиноятларга алоқадорлик
Москванинг Новопеределкино туманида номаълум шахслар ўзбекистонлик мигрантнинг йўлини тўсиб, пичоқ тираб пул талаб қилишган. Маълум бўлишича, йўлтўсарлар қирғизистонлик мигрантлар бўлган ва ўзбекистонликнинг ёнида бор пули - 100 рублни олишган.
Хвалинск бульварида эса полиция 25 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган. Шу ҳудуддаги хостелларнинг бирида яшовчи мигрант педофилликда айбланмоқда.
Тамбов вилоятида эса гиёҳванд моддаларни сотишда айбланаётган 2 нафар ўзбекистонликнинг устидан суд ҳукм ўқиди.
П.с: Мигрантларсиз иложи йўқлигини секин тушуниб боришяпди. Аммо орамизда бизни уялтираётганлар ҳам йўқ эмас-да.
@tayanch
Вирусологлар Россияда коронавируснинг иккинчи тўлқини қачон бошланишини маълум қилди
Биомедитсина мактаби Микроорганизмлар экологияси лабораториясининг мудири Михаил Шелкановнинг сўзларига кўра, Россияда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланиши мумкин, деб хабар беради “РИА Новости”.
“Икки ҳафтадан кейин биз Европа мамлакатларида кузатилаётган кескин ўсишни сезамиз”, — дейди мудир.
Унинг сўзларига кўра, касаллар сони мамлакатнинг Европа ҳудуди билан чегарадош қисмида, хусусан, йирик шаҳарларда кузатилиши мумкин. Бундан ташқари, Владивостокдаги вазият ёмонлашиши мумкин. Вирусологнинг таъкидлашича, бошқа мамлакатларда бўлган хитойликлар ўз юртига Узоқ Шарқдаги Россия ҳудуди орқали қайтмоқда, бу эса минтақадаги эпидемиологик вазиятга таъсир кўрсатади.
Олий иқтисодиёт мактаби Соғлиқни сақлаш институти директори Лариса Поповичнинг таъкидлашича, агарда фуқаролар эҳтиёт чораларига риоя қилмаса, коронавируснинг Россияда тарқалиш жараёни кучайиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, ЦОВИД-19ънинг четдан кириб келиш эҳтимоллиги жуда кам.
Бошқа мутахассисларнинг қайд этишича, Россияда коронавируснинг иккинчи тўлқини кузатилмайди, чунки мамлакат хориж давлатлари билан мунтазам ва чартер рейсларни бекор қилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга чалинганлар сони 620 минг кишидан ошган, ҳозирга қадар 384 минг одам соғайган, 8,7 мингдан ортиқ одам вафот этган.
Аввалроқ Жанубий Корея ҳам коронавирус билан касалланишнинг иккинчи тўлқини бошланганини маълум қилинганди.
@tayanch
Россияда мигрантлар патент олиш учун коронавирусга тест топшириши керак бўлади
Россияда патент ёки ишлаш учун рухсатнома олиш, шунингдек вақтинча рўйхатдан ўтиш учун ариза бериш учун энди чет элликлар аввал COVID-19’ни текширувдан ўтиши керак. Тегишли буйруқ Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан чиқарилди.
Буйруқ билан янги коронавирус инфекцияси тегишли касалликлар рўйхатига киритилди. Энди агар ушбу инфекция аниқланса, бошқа давлатлар фуқароларига Россияда яшаш ва ишлаш имконияти рад этилади.
Коронавирусдан ташқари, ушбу рўйхатга ОИВ, сил, сифилис (захм) ва мохов ҳам киритилган.
Буйруқда айтилишича, Россияда қонуний бўлиш учун чет элликлар юқумли касалликлар бўйича шифокорга бориши ва нуклеин кислотасини кучайтириш усулларидан фойдаланган ҳолда COVID-19’га лаборатория текширувидан ўтиши керак, яъни коронавирус учун ПЗР тестини топшириш лозим.
Илгари, рўйхатдан ўтиш ва шартнома асосида Ўзбекистон ҳамда Тожикистон фуқаролари бир йил муддатга патент олишлари мумкин эди, шундан кейин улар расмий меҳнат шартномаси бўйича ишлаган бўлса, мамлакатдан чиқмасдан яна бир марта қайта рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эга эдилар. 17 апрель куни Давлат думаси чет эл фуқароларининг Россиядан чиқиб кетмасдан меҳнат патентларини узайтириш ҳуқуқини қонунийлаштирди.
Москва учун 2020 йилда патентнинг ойлик қиймати 5350 рубль (76,6 АҚШ доллари) миқдорида белгиланган.
@tayanch
Транспорт вазирлиги самолёт чипталари масаласида фуқароларни огоҳлантирди
Дунёда ва шу жумладан Ўзбекистонда коронавирус пандемияси давом этаётган бир шароитда халқаро парвозларни тиклашга ҳаракат бошланган. Шундай бир вазиятда Туркия, Қозоғистон каби давлатларнинг авиакомпаниялари 1 июлдан Ўзбекистонга парвозларни тиклаши ҳақида хабарлар бериляпти.
Транспорт вазирлиги фуқароларга мурожаат йўллаб, келаси ой бошидан парвозлар тикланиши 100 фоиз аниқ эмаслигини маълум қилди ва чипталар сотиб олмасликка чақирди.
“Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси ҳамда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 14 июндаги қўшма йиғилиши 29-сон баёнига мувофиқ республика ҳудудида кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақланиб қолиши белгиланган. Бунда кучайтирилган санитария-гигиена назорати даврида Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган коронавирус инфексияси кенг тарқалишининг олдини олишга қаратилган барча чекловчи чоралар сақланиб қолади.
Шу муносабат билан Транспорт вазирлиги томонидан хорижий давлатлар авиация маъмуриятларига Ўзбекистон Республикасига авиакомпанияларнинг мунтазам парвозларни амалга оширишга ҳали руҳсат берилмаганлиги тўғрисидаги ноталар юборилган”, дейилади вазирлик баёнотида.
Таъкидланишича, айни вақтда Республика махсус комиссиясининг 29-сон баёнига мувофиқ санитария-епидемиологик вазият барқарор бўлган ҳамда коронавирус инфексияси билан касалланиш ҳолатлари камайган мамлакатлар билан “яшил”, “сариқ” ва “қизил рейслар”га ажратилган ҳолда мунтазам парвозларни қайта тиклаш устида иш олиб борилмоқда.
“Шу ўринда, йўловчиларга эслатиб ўтамиз, турли авиакомпанияларнинг Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлаши тўғрисида тарақалаётган расман тасдиқланмаган хабарларга ишониб авиачипталарни сотиб олманг”, дея фуқароларни огоҳлантирган вазирлик.
Мунтазам рейслар тиклангунга қадар фақат Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ чартер рейсларигина амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларнинг айнан қачондан бошлаб тикланиши юзасидан Республика махсус комиссияси қарор қабул қилади.
@tayanch
“Ҳеч қандай имконият йўқ”. Россия Порошенконинг Қрим ҳақидаги гапларига жавоб берди
Аввалроқ, Украинанинг собиқ Президенти Пётр Порошенко мамлакат Қримни Россиядан қайтариб олиш учун "ноёб имконият"га эга бўлгани ҳақида гапирган эди. Собиқ давлат раҳбарининг ушбу гапларига Россия томони муносабат билдирди.
Украинада "Қримни қайтариш учун ноёб имконият йўқ". Тегишли баёнотни россиялик сенатор Алексей Пушков берди.
"Украинанинг Қримни қайтариб олиш имконияти йўқ, Порошенко ҳатто “ноёб имконият” ҳақида гапирмаса бўларди. Эпидемия ва нефть нархи бунга таъсир қилмайди", деб ёзди Пушков Твиттеръдаги ўз саҳифасида.
Порошенкога нефть нархининг пасайиши ва Россия Федерациясидаги "чуқур инқироз" Киевга халқаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга ва Россияни Қримни тарк этишга мажбур қилиши мумкинлиги ҳақида гапирган эди.
Сенаторнинг таъкидлашича, 1991 йилда тарих Киевга Қримни қутқариш учун имконият берган, аммо Украина бу имкониятдан фойдаланмади ва 2014 йилда яриморолни бутунлай йўқотди.
Маълумот ўрнида, Қрим Россияга 2014 йил баҳорида, яриморол аҳолиси ўртасида ўтказилган референдумдан кейин қўшилган. Қрим ҳудуди Россия томонидан босиб олинди, деб ҳисобловчи Киев, АҚШ ва ЕИ мамлакатлари ушбу референдумни ҳалигача тан олмайди.
@tayanch
Москва шаҳрида коронавирусга қарши иммунитетни аниқлаш учун антителалар тест қилиш бошланган.
Биринчи 90000 одамда ўтказилган тестлардан сўнг, ҳар олтинчи одамда коронавирусга антитела аниқланган. Бу ҳозирча ҳар олти одамдан биттаси ўзи билмасдан коронавирус юқтириб, тузалиб ҳам кетганлигини англатади. Бу кўпчиликда симптомларсиз ўтган бўлиши ҳам мумкин.
@tayanch
Россияда 10 нафар ўзбекистонлик талаба коронавирусга чалинди
Россиянинг Волгоград шаҳрида 10 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.
Волгоград давлат аграр университетида таҳсил олувчи ўзбекистонликларда коронавирус аниқланган. Улар коронавирус беморларини даволаш учун ихтисослаштирилган шифохонага ётқизилган.
Беморлар билан алоқада бўлган шахслар университет ётоқхонасида карантинга олинган.
Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги Бош консулхонаси университет маъмурияти билан алоқа ўрнатган ва вазият назоратга олинган.
@tayanch
🇷🇺Россияда МДҲ давлатлари билан парвозларни қайта тиклаш таклиф қилинди
🛫Росавиация халқаро парвозларни қайта тиклаш режасини тайёрлади ва чекловларни босқичма-босқич олиб ташлашни таклиф қилди.
Ушбу масала юзасидан Росавиация раҳбари Александр Нерадько Роспотребнадзод ва бош вазир ўринбосари Татьяна Голиковага хат юборди.
Унинг фикрига кўра, ҳозирги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, бошқа давлатлар, хусусан биринчи галда МДҲ давлатлар билан парвозларни тиклаш зарур.
Голикованинг котибияти парвозларни очиш масаласи кўриб чиқилаётганлигини маълум қилди. Бироқ, якуний қарорлар бошқа давлатлар билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
@tayanch
"Путин Конституцияси"га овоз бериш бошланди
Россияликлар 25 июндан бошлаб Конституцияга киритилган ўзгартиришлар бўйича овоз беришлари мумкин, Москва ва Нижний Новгород вилояти аҳолиси учун бундан буён электрон масофадан овоз бериш имконияти мавжуд, дея хабар беради РИА Новости.
Овоз бериш 1 июлга белгиланган, аммо россияликлар 25 июндан бошлаб овоз бериш имкониятига эга. Марказий сайлов комиссияси котиби Майя Гришинанинг сўзларига кўра, сайловда қатнашиш учун ҳеч қандай декларация талаб қилинмайди: фақат сайлов участкасига боринг ёки сайлов комиссиясига бинонинг ташқарисида овоз бериш истаги ҳақида хабар беринг.
Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова аввалроқ мамлакат бўйлаб 96 ярим мингдан ортиқ сайлов участкалари очилишини маълум қилди.
Москвада 3,6 мингдан кўпроқ учаатка мавжуд. Улардан 178 киши вақтинча яшаш жойларида: тергов ҳибсхоналари ва касалхоналар, станцияларда, шунингдек, яна еттита участка вокзал ва Внуково аэропортида ташкил қилинган.
Россия янгиланаётган Конституцияси мамлакатнинг ипмериалистик қарашларини ифода этади. Жумладан, рус халқига устуворлик бериш, Конституцияда худонинг номини бериш масалалари ҳам бор. Бундан ташқари ушбу Конституцияни қабул қилиш орқали амалдаги президент Путиннинг аввалги президентлик муддатлари "ноллаштирилади". Бу эса Владимир Владимировичга 2036 йилгача "рус тахтида" қолиш имкониятини беради.
Ушбу ҳужжат аввалроқ Россия парламенти томонидан қабул қилинган эди. Президент Путин ҳам унга қўл қўйган. Айрим мутахассислар референдумни "шунчаки" ўтказиляпти деб ҳисоблашмоқда.
@tayanch
‼️ DIQQAT ‼️
Hurmatli vatandoshlar!
O'zbekiston bilan Rossiya o'rtasida transport aloqasining to'xtatilishi munosabati bilan so'nggi kunlarda o'zini O'zbekistonning Moskvadagi Elchixonasi xodimlari sifatida tanishtirib respublikamizga charter reyslari uchun aviachiptalarni sotib olishni taklif qilayotgan firibgarlar soni keskin ortdi. Ular to'lovni oldindan va faqat bank kartasida amalga oshirilishi talab qilmoqdalar.
Shuni e'tiborga olish kerakki, Elchixonasi aviabiletlar sotish bilan shug'ullanmaydi va xodimlarimiz hech qachon kartaga pul o'tkazish talab qilinmaydi.
Bu kabi firibgarlar bergan e'lonlarni va ularning takliflarini e'tiborsiz qoldiring.
Barcha charter va/yoki boshqa reyslarga aviachiptalarni faqat "Uzbekistan Airways" AJ rasmiy agentlaridan sotib olish lozim.
O'zbekistonning Moskvadagi Elchixonasi huzuridagi
Operativ shtab.
@tayanch
Кремль: Москванинг қўшни давлатларга ҳудудий эътирози йўқ
Кремль президент Владимир Путиннинг “собиқ Совет республикалари Россия ерларини ўзлаштириб олгани” тўғрисидаги баёноти “қўшни давлатларга Москванинг ҳудудий иддаолари борлигини англатмайди”, деб билдирди.
“Россиянинг қўшни давлатларга ҳудудий эътирозлари мавжуд эмас”,-деди 22 июнь куни матбуот анжуманида Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.
Россия президенти Владимир Путин "Россия 1" телеканалида 21 июнда ўтган навбатдаги "Москва. Путин. Кремль" кўрсатувида собиқ Совет республикларини Россия ерларини ўзлаштириб олганликда айблаган эди.
Путинга кўра, Совет Иттифоқи тузилаётган пайда унинг таркибига қўшилган республиклар “Россияга тегишли катта ерларни” ва “анъанавий тарзда Россия ҳудуди ҳисобланган жойларни олган”.
Шу билан бир қаторда, Путин Қримнинг 2014 йилда Россияга қўшиб олинишини “яриморол аҳолисининг демократик танлови” сифатида баҳолади.
“Қрим ҳар доим бизники бўлган, ҳатто юридик нуқтаи назардан ҳам”, -деди Путин.
@tayanch
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Москва-Тошкент чиптаси нархини нега 750$га оширганига изоҳ берилди
АОКА ҳузуридаги штабда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов иштирокидаги брифингда халқаро авиақатновлар тикланиши юзасидан муҳим маълумотлар тақдим этилди:
Савол: Карантин давридаги халқаро парвозлар чоғида йўловчилар жойлашуви бўйича низом ишлаб чиқилганми? «3 қаторлик чеклов» парвозларни қоплайдими?
Жавоб: Халқаро авиақатновлар фаолиятини қайта тиклашда белгиланган карантин чекловларига қатъий риоя этилади.
Чекловлар парвозларга маълум миқдорда молиявий зарар келтириши табиий. Чипталар сотилмасдан қолиб кетишининг олдини олиш мақсадида биринчи навбатда йўловчи оқими катта бўлган йўналишларда, паритет асосида қатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Савол: Нега «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Москвадан Ўзбекистонга қайтиш авиачиптасини 750$га кўтариб юборди? Бошқа компаниялар нархини ўзгартирмаганку?
Жавоб: Хориждан ўзбекистонлик фуқароларни олиб келиш учун ташкиллаштирилаётган чартер рейслар учун аввалида авиачипталар нархи минимал тарифдан ошмаслиги белгиланган эди. Бироқ минимал тариф бўйича белгиланган нархлар чартер рейсларнинг хориж давлати ва яна Ўзбекистонга қайтиш харажатларига салбий молиявий таъсир кўрсатди. Нархлар шундан келиб чиққан ҳолда белгиланган.
@tayanch
Россияда ўртача иш ҳақининг ўсиши кутилмоқда
Россияда ўртача иш ҳақи 2023 йилгача ўн минг рублга ўсиши режалаштирилмоқда. Бу ижтимоий суғурта жамғармаси бюджетининг асосий тавсифлари лойиҳасидан келиб чиқади.
Ҳисоб-китобда бир қатор кўрсаткичлар, шу жумладан, бир ходимга номинал ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинган. Бу кўрсаткич 2019 йилда 47867 рублни, 2020 йилда 47531 рублни ташкил этмоқда, 2021 йилда 51066 рубль, 2022 йилда 54131 рубль, 2023 йилда 57675 рубль бўлиши кутилмоқда.
Ҳужжат лойиҳаси Россия Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланиб, Россия ижтимоий ва меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича уч томонлама комиссиясига тақдим этилган.
Бугунги кунда мамлакатдаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 49,306 минг рублни (701.591 USD) ташкил
@tayanch
ЧАРТЕР РЕЙСЛАР ⤵️
5 июлгача фуқароларни хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар рўйхати тасдиқланди
Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун навбатдаги чартер рейслариинг жадвали тасдиқланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра жорий йилнинг 22 июндан 5 июл кунлари давомида 21 та рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади.
22-28 июнь кунларига белгиланган рейслар жадвали:
22 июнь. Санкт-Петербург – Тошкент - Санкт-Петербург
23 июнь. Тошкент - Москва – Тошкент
24 июнь. Тель-авив – Тошкент – Тель-авив
24 июнь. Тошкент – Новосибирск – Тошкент
25 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
25 июнь. Тошкент – Нью-Йорк
26 июнь. Нью-Йорк – Тошкент
26 июнь. Тошкент – Истанбул – Тошкент
27 июнь. Тошкент – Шаржа – Тошкент
28 июнь. Тошкент – Нью-Йорк
28 июнь. Нью-Йорк – Тошкент
28 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
29 июлдан 5 июл кунларига белгиланган рейслар жадвали:
29 июнь. Сеул – Ташкент – Сеул
29 июнь. Тошкент – Истанбул – Тошкент
30 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
1 июль. Тошкент – Москва – Тошкент
2 июль. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
2 июль. Тошкент – Рига – Тошкент
3 июль. Тошкент – Новосибирск – Тошкент
3 июль. Тошкент – Қозон – Тошкент
4 июль. Тошкент – Екатеринбург – Тошкент
4 июль. Тошкент – Москва – Ташкент
5 июль. Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент
@tayanch
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвада бўлади
24 июнь куни Ўзбекистон раҳбари Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23-24 июнь кунлари Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.
Ташрифнинг биринчи куни дастурига мувофиқ, олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Кўп қиррали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
“24 июнь куни давлатимиз раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этади”, дейилади хабарда.
10 июнь куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Молдова, Ўзбекистон, Тожикистон, Сербия ва Хорватия расмийлари жорий йил ташкил этилаётган Ғалаба байрамида иштирок этиши ҳақида айтганди. Аммо кейинроқ Туркманистон ва Хорватия раҳбарлари Москвага бора олмаслигини маълум қилди. 22 июнь ҳолатига кўра, меҳмонларнинг якуний рўйхати эълон қилинмади.
Маълумот учун, Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабадан сўнг, собиқ СССРда Ғалаба байрами илк марта 1945 йил 24 июнда нишонланган эди. Шундан сўнг байрам 1965 йилгача нишонланмаган.
@tayanch
«Турк ҳаво йўллари» авиакомпанияси Марказий Осиё республикаларига парвозларини тиклади
Туркиянинг «Турк ҳаво йўллари» (Turkish Airlines) компанияси Марказий Осиё мамлакатларига парвозларни тиклаётганини маълум қилади. Рейслар жадвали авиакомпаниянинг сайтида эълон қилинган.
Коронавирус пандемияси туфайли мазкур йўналишдаги парвозлар март ойида тўхтатилганди. Истанбул аэропортидан 6 июндан бошлаб халқаро рейслар амалга оширила бошланди.
Ҳозирги кунда Туркия чет элликларнинг мамлакатга ташриф буюришига имкон берган, лекин чегарада йўловчилар тиббий назоратга олинган, айримлардан коронавирусга тест олиниши мумкин.
Туркиядан келган йўловчилар термотетрия, анкеталашдан ташқари, сўнгги беш кун ичида коронавирусга чалинмаганлик тўғрисида тиббий маълумотномага эга бўлишлари керак.
«Тожик Эйр» ва «Сомон Эйр» авикомпаниялари 25 июндан тожикистонликларни Россиядан олиб келишга ваъда бердилар.
П.с: Бу дегани :
Россиядан - Туркияга , Туркиядан - Ўзбекистонга учса бўлади дегани, тўғрими?
Рахмат, ҳеч бўлмаса айланма йўл билан уйимизга етиб олар эканмиз!
@tayanch