Ҳақиқий ўғри ким?
Ўғри банкдаги барчага бақирди:
“Қимирламанг. Пул давлатники. Жон эса сизники”.
Банкдаги барча одам жимгина ерга ётиб олди. Бунга “Фикрни чалғитувчи усул” дейилади. Одатий фикрлардан чалғитиш.
Бир аёл бориб столнинг устига ётиб олди, шунда ўғри унга бақирди: “Уят-е! Бу ерга ўғрилик учун келдик. Ишрат учун эмас!” Бунга “Моҳирлик” дейилади. Фақат қойиллатиб қиладиган ишингизнигина бажаришга қасд қилинг!
Банк ўғрилари уйга қайтишганда, кичик ўғри катта ўғридан сўради:
“Ака, қанча ўғрилаганимизни бир санамаймизми?”
Катта ўғри ёқтирмай жавоб берди:
“Аҳмоқ. Шунча пулни қачон санаб бўламиз? Кечроқ телевизорда қанча ўғрилаганимизни ўзлари айтишади”. Бунга “Тажриба” дейилади.
Бугунги кунда ҳаётий тажриба қоғозда битилган малакадан кўра анча муҳим. Ўғрилар банкдан чиқиб кетишганида банк раҳбари ишчисига тезроқ милиция чақиришни тайинлайди. Аммо ишчи раҳбарига:
“Тўхтанг! Келинг банкдан ўзимиз учун яна 10 миллион олиб, аввал банкдан ўмарган 70 миллионга қўшиб қўямиз”.
Бунга “Оқимга қараб сузиш” дейилади. Ҳар қандай қийинчиликни ўз фойдасига буриб олиш!
Ишчи яна:
“Қани эди ҳар ой шунақа ўғрилик бўлиб турса” деди. Бунга “Кўнгилхушлик” дейилади. Ички қувонч ишдан муҳим.
Кейинги кун, Телевизорда банкдан 100 миллион ўғирлангани айтилди. Ўғрилар ишонмай пулларини санаб чиқишди, аммо улардаги пул 20 миллион эди. Ўғриларнинг жаҳли чиқиб шундай деди:
“Биз ҳаётимизни хавфга қўйиб атиги 20 миллион олдик. Банк раҳбари кўз очиб юмгунча 80 миллион ўмарди-я! Бунақагн ўғри бўлгандан кўра, ўқимишли ўғри бўлганим яхши эди!” Бунга “Билим олтиндир!” дейилади.
Банк раҳбари мамнун. Унинг қилмишларини мазкур ўғрилик қоплаган эди. Бунга “Вазиятдан унумли фойдаланиш” дейилади. Ҳақиқий ўғри ким?
@tayanch
Ўртасаройдаги карантин марказида ўзини осган фуқаро ҳақида янги маълумотлар берди
Аввалроқ, Юқоричирчиқ туманидаги карантин марказида сақланаётган фуқаро ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат бўйича суриштирув ишлари бошланганди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳолат бўйича суришитирув ўтказиб, натижаларни эълон қилди.
Аниқланишича, Фарғона вилоятида яшаган фуқаро С.С. жорий йилнинг 20 июнь куни “Ўртасарой” карантин марказида ўзи ётган хонага ўрнатилган кондиционернинг ташқи томондаги паррагига чойшаб билан номаълум сабабларга кўра ўзини осганлиги оқибатида вафот этган.
Иш ҳужжатларига кўра, С.С. 15 июнь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан ташкил қилинган чартер рейс орқали “Москва-Тошкент” йўналишида мамлакатга олиб келинган ва COVID-19 коронавирусига чалинган ёки чалинмаганлигини аниқлаш мақсадида Юқоричирчиқ туманидаги “Ўртасарой” карантин марказига жойлаштирилган ва ундан коронавирусга суртма олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тушунтириш берган А.Э. жорий йилнинг 15 июнь куни чартер рейс орқали “Москва-Тошкент” йўналишида Ўзбекистонга келганлиги ва “Ўртасарой” карантин марказига олиб келинганлигини, шу куннинг ўзида 1 та хонага тўрт киши бўлиб киришганлигини, уларнинг бири яъни С.С. ўзини ёмон тутиб касалликка чалинганлигини айтиб улар билан туришни хоҳламаганлигини, ярим соатларча хонанинг ҳовлисида ўтирганлигини, шундан сўнг шифокорлар келиб у билан суҳбатлашиб, уни алоҳида хонага жойлаштирганлигини баён қилган.
Шунингдек, “Ўртасарой” карантин марказига хизматга келган, Тошкент шаҳар Олмазор туман кўп тармоқли марказий поликлиника шифокори Ш.М. нинг ҳолат юзасидан берган тушунтиришида фуқаро С.С. карантин ҳудудига жойлаштирилган кундан бошлаб ўзини агрессив тута бошлаганлигини, овқат ейишни хоҳламаганлигини, вирусга чалинганлигини айтиб у билан бирга жойлаштирилган шахсларга касаллигини юқтириши мумкинлигини ва улар билан бирга туришни хоҳламаган ҳолда бошқа контейнерга жойлаштиришларини талаб қилганлигини, шундан сўнг блокда тинчлик сақлаш мақсадида С.С. бошқа хонага ўтказилганлигини, 16 июнь С.С. психиатр кўригидан ўтганлигини баён қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вирусология маркази томонидан тақдим қилинган йўлланма натижасига кўра С.С.да COVID-19 коронавируси аниқланмаган
Яна қўшимча янгилик бўлса хабар берамиз.
@tayanch
Тошкентлик депутат Россияда коронавирусга чалингани ҳақида ёзди
Тошкент шаҳар кенгаши депутати Вячеслав Кан Россияда коронавирусга чалингани ва даволаниб чиққани ҳақида ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
МyWаy ривожланиш ва касбга йўналтириш маркази раҳбари, OLX Узбекистан компаниясининг собиқ бош директори Вячеслав Каннинг ёзишича, у 16 мартдан бошлаб Ўзбекистон авиақатновларни тўхтатгани учун Тошкентга қайтишга улгурмаган.
Шундан сўнг Кан 20 мартгача Санкт-Петербургда, 20 мартдан то шу кунгача Москвада яшашга мажбур бўлган.
“Мен бу ерда карантинга қатъий риоя қилдим. Ҳеч жойга чиқмадим, ҳеч ким билан алоқа қилмадим. Шу сабабли COVID-19 билан касалланишимни мутлақо кутмаган эдим”, -деб ёзган Кан вирус унга қариндошиникига меҳмонга борганида юққанини билдирган.
Касаллик аломатларини у 25 май куни сезган. Коронавирус унда енгил ўтган ва уни шифокорлар уйда даволашган.
“Касалликни енгил шаклини бошдан кечираётган беморларни уйда даволаш мумкин ва лозим. Бу ресурсларнинг иқтисод бўлишига (Ўзбекистонда 32 миллион сўм сарфланмоқда) олиб келади ва бемор учун ҳам оғриғи кам. Мониторинг қилишнинг онлайн тизимларини жорий этиш керак. Ўзбекистон учун, масалан, камида Telegram-бот яратиш мумкин. Россиядагидек иловани қилиш ҳам у қадар мураккаб иш эмас. Фикримча, ҳозир 1-2 нафар касалга сарфланаётган харажатлар етарли бўларди”, - деб ёзди депутат.
@tayanch
21 июнь Россияда тиббиёт ҳодимлари куни
Мигрантлар орасида шахсан ўзим танийдиган тиббиёт ҳодимлари кўп - ҳамширалар, шифокорлар, тозаловчилар, шифохонанинг ошпазлари ва ҳ.к. Барчангизни тиббиёт ҳодимлари кунида оддий меҳнатдан ташқари одамларнинг ҳаётини сақлашга қўшаётган ҳиссангиз учун яхши кўришимизни эслатиб қўймоқчиман. Сиз оддий мигрантлар эмассиз. Сиз замон зайли билан қаҳрамонсизлар. Мамлакатлар миллионлаб пулларини армияларга сарфлаганига қарамай, шундай душман келдики, асл аскарларга сизсизлар айландингиз!
Мигрантман деманг, қаҳрамонман, денг. Барчангизни яхши кўрамиз.
Суръатда Дилноза исмли мигрант аёл. Тиббиёт ҳодими. Москвадаги шифохоналарнинг бирида ҳамшира бўлиб ишлайди. Биринчилардан бўлиб, ҳимоя воситалари етишмагани туфайли коронавирус юқтирган. Шифохона юқтиргани учун бир тийин ҳам компенсация бермай, мажбурий карантинга чиқариб юборган. Карантинда қўлимиздан келган ёрдамни бердик. Кучли ва иродали аёллиги туфайли тузалиб, яна ишга чиқиб кетди. Одамларнинг ҳаётини сақлашда давом этаяпти. Мақсади уй олиш. Икки фарзанди, онаси, 3 синглиси, ногирон жияни билан биргаликда сиғадиган кичиккина бўлса ҳам уйим бўлса дейди. Ёшлигимиздан уйимиз бўлмаган, ижарада яшаймиз, деганди. Илоҳим шунча одамни уйига соғлом қайтаришда хизмат қилаяпти, ўзи ҳам орзусига тезроқ етишсин.
Бундай Дилнозалар мигрантлар орасида жуда кўп.
@zarnigor1
Путин кейинги сайловда ҳам номзодини қўйишини истисно этмади.
Россия президенти Владимир Путин Конституцияга тегишли тузатишлар киритилса, янги президентлик муддати учун номзодини қўйишини истисно этмади.
«Мен ҳали ўзим учун ҳеч қандай қарор қабул қилмади. Мен бундай эҳтимолни истисно этмайман», - деган Путин «Россия 1» канали эфирида намойиш этилган «Россия. Кремль. Путин» ҳужжатли фильмида.
«Агар бу Конституцияда ифодасини топса - сайловга номзодимни қўйишим мумкин. Кўрамиз. Ўшандан кейин барчаси ойдинлашади», - дея қўшимча қилган у.
«Зарурий тузатиш»
Шу билан бирга, Владимир Путин мамлакат конституциясига тузатишлар киритиш таклифи тўғри бўлганига ишонч билдирди.
«Биласизми, мен ҳозир мутлақо очиқ гапираман: агар бу рўй бермаса [конституцияга тегишли тузатиш киритилмаса], ўз тажрибамдан биламанки, икки йилдан кейин, одатий тартибда ишлаш ўрнига ҳукуматнинг кўплаб қатламларида ўринбосарлар излаш ишлари бошланиб кетади», - деган РФ президенти.
Июнь ойи бошида Владимир Путин Конституцияга тузатишлар киритиш бўйича умумхалқ референдуми 1 июлга белгилангани ҳақида эълон қилганди (амалда овоз бериш 25 июндан бошланиб, 1 июлгача давом этади). Референдум 22 апрель куни ўтказилиши керак эди, аммо коронавирус эпидемияси туфайли кейинроққа қолдирилганди.
Конституцияга ўзгартиришлар президентлик муддатини ҳам ноллаштиришни назарда тутади: агар россияликлар асосий қомуснинг янгиланган лойиҳаси учун овоз беришса, Путин 2024 йилда навбатдаги 6 йиллик учун, бу муддат якунида эса яна бир марта сайловда қатнашиши ва 2036 йилгача ҳокимиятни сақлаб қолиши мумкин.
Аввалроқ Россия Олий суди Киров областининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти» раҳбари Геннадий Рудякнинг президентнинг 1 июль куни референдум ўтказиш тўғрисидаги фармони бўйича шикоятини рад этганди.
Суд аввалига Рудякнинг даъвосини қабул қилган, аммо даъво кўп ўтмай канцелярияга қайтарилган.
10 июнь куни Россия олий суди бошқа бир россиялик Виктор Мещеринов томонидан берилган худди шу мазмундаги даъвони қайтарганди.
18 июнь куни Россия коммунистик партияси депутатлари Евгений Ступин ва Олег Шереметьев, сиёсатшунос Валерий Соловей ва ҳуқуқшунос Сергей Бочаров Россия Олий судига президент Владимир Путиннинг фармонини ноқонуний деб тан олиш талаби билан ариза топширишди.
«Ҳар куни ўнлаб одамлар, баъзида юзлаб кишилар вирусдан ҳалок бўлишмоқда. Бундай шароитда референдум ўтказиш - жиноятдир. Путиннинг фармонини бекор қилиш кўпчиликнинг ҳаётини сақлаб қолади», - дея ёзган Ступин фейсбукдаги саҳифасида.
@tayanch
Россияда ишсизлик 8 йиллик рекордни янгилади
Жорий йилнинг май ойида Россияда ишсизлар сони 4 миллион 513 минг кишига етди. Бу ҳақда Росстатдаги дастлабки маълумотларда келтирилган.
Ўтган ойда ишсизлик даражаси 6,1 фоизни, апрель ойида 5,8 фоизни, март ойида эса 4,7 фоизни ташкил қилди.
Сўнгги бор мамлакатда ишсиз фуқаролар сони саккиз йил аввал - 2012 йилда 6 фоиздан ошган эди.
Шу билан бирга, 2019 йил август ойида ушбу кўрсаткич кузатувлар тарихидаги энг паст кўрсаткич эди — 4,3 фоиз.
@tayanch
#Вакансия
Санкт-Петербург!
✅ Рус тили укитувчиси керак
Аудитория билан ишлай олиши, олий маълумотли булиши шарт!
✅ Иш укув марказида, рус тилини ургатиш керак
📲 Мурожаат учун:
+7(968)577-27-29
Эртага, 19 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар
Тошкент — Истанбул — Тошкент
Тошкент — Москва — Тошкент
Тошкент — Истанбул — Тошкент
❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.
▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.
📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.
😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.
Кеча Тошкент — Москва — Тошкент чартер рейси амалга оширилган эди.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
@tayanch
Канадада ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига!
Канадада турли соҳаларда қуйидаги йўналишлар бўйича ишлар таклиф этилади:
Эркаклар учун:
✅ Қурилиш ишларига (маляр, пайвандчи), иш ҳақи – 2500-3000 $;
✅ Фермер хўжалиги ишларига, иш ҳақи – 1600-2500 $;
✅ Меҳмонхона ишларига, иш ҳақи – 2500-3000 $;
✅ IT мутахассиси, иш ҳақи – 3500-8000 $;
✅ Авточилангар, иш ҳақи – 2500-3000 $;
✅ Маиший техника устаси, иш ҳақи – 2500-4000 $.
Аёллар учун
✅ Энагалик, иш ҳақи – 2500-3000 $;
✅ Уй ишчиси, иш ҳақи – 2500-3000 $;
✅ Кассир (ҳисобчи), иш ҳақи – 2500-3000 $;
✅ Фермер хўжалиги ишларига, иш ҳақи – 2500-3000 $;
✅ Гўзаллик салони ишчиси, иш ҳақи – 2500-3000 $;
✅ Мактабгача таълим муассасаси ишчиси, иш ҳақи – 2500-3000 $.
Тиббиёт соҳасида:
✅ Анестезиолог, иш ҳақи 3500-5000 $;
✅ Хирург, иш ҳақи 3500-6000 $;
✅ Кардиолог, иш ҳақи 3500-6000 $;
✅ Тиббиёт ҳамшираси (биродари), иш ҳақи 3500-4000 $.
Номзодлардан талаб этиладиган ҳужжатлар:
✅ Хорижга чиқиш паспортининг электрон нусхаси;
✅ Резюме (CV) электрон нусхаси;
✅ Инглиз тилини билиш даражаси – камида IELTS 5.0 сертификати.
Танловда иштирок этиш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва унинг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишингиз мумкин:
Тел: ☎️ (+998 71) 202 33 55.
❗️Изоҳ: иш ҳақи ўртача ойлик маоши миқдорида кўрсатилган. Ушбу маълумот Канададаги иш берувчиларнинг талабларига тўғри келадиган номзодларни аниқлаш ва уларнинг базасини шакллантириш учун эълон қилинмоқда.
@tayanch
Россиядаги меҳнат мигрантлари бугундан патент расмийлаштириши зарур
Коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши хавфи муносабати билан 2020 йил 18 апрелда қабул қилинган Россия Федерацияси Президентининг 274-сонли фармонига мувофиқ, мамлакат ҳудудида чет эл фуқароларининг қонуний бўлиши ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатлар, шу жумладан патентларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 15 июнгача узайтирилган эди.
Россия Президентининг 2020 йил 15 июндаги 392-сонли фармони билан киритилган ўзгартиришларга кўра, бугундан, яъни 16 июндан бошлаб Россия Федерацияси ҳудудида чет эл фуқароларининг ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома, шу жумладан патент расмийлаштириш зарур бўлади.
Шунингдек, фармон билан:
- чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия Федерациясида вақтинча бўлиш, вақтинча ёки доимий яшаш, яшаш жойида рўйхатда туриш муддатлари 2020 йилнинг 15 сентяригача тугаши кўзда тутилган бўлса, ушбу муддатларни тугатмаслик;
- Россия Федерациясидан маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатдан ихтиёрий чиқиб кетиш, депортация қилиш муддатларини 2020 йилнинг 15 сентябрига қадар узайтириш белгиланган.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
@tayanch
#кераклиинфо
Россияда сотилаётган UzAuto Motors автомобилларининг нархлари эълон қилинди
"UZAUTO MOTORS" АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, 2020 йилни 15 июнда General Motors билан тузилган келишув доирасида UzAuto Motors Россия Федерациясида Chevrolet русумли оммавий автомобиль сегментини сотуви бошлади.
"Россиялик харидорларга тақдим этиладиган илк моделлар Chevrolet Spark, Nexia ва Cobalt бўлади" - дейилади компания хабарида.
UzAuto Motors'нинг Россия бозоридаги расмий дистрибютори «Келес Рус» МЧЖ автомобилларни қуйидаги нархларда сотмоқда:
"Chevrolet Spark — бу Россия автомобиллар бозорида автомат узатмали А синфига мансуб энг рақобатбардош модель таклиф саналади. Ихчам Spark шаҳар хетчбеки 1,25 литр (85 от кучи) двигатель ва Япониянинг AISIN Seiki Co Ltd. ишлаб чиқарувчисидан автоматик узатма билан жиҳозланган. Модель учта комплектацияда мавжуд: LS AT, LT AT ва LTZ AT. Нархи 719 900 рублдан. (Марказий банкнинг 2020 йил 16 июндаги курси бўйича 105 миллион сўм атрофида)
В синфига мансуб Chevrolet Nexia ва Chevrolet Cobalt 6 босқичли автомат узатма қутиси мавжудлиги билан ажралиб туради, Cobalt эса бошқа қулайликлар билан бир қаторида қулай, кенг ички ва энг катта юкхонасига (563 литр) эгалиги билан истеъмолчи учун муҳим.
1,5 литр (105 от кучи) двигателига эга Chevrolet Nexia тўрт комплектацияда тақдим этилган: LS MТ, LT MT, LT AT ва LTZ AT моделларида тақдим этилади. Нарх 699 900 рублдан (Марказий банкнинг 2020 йил 16 июндаги курси бўйича 101,7 миллион сўм атрофида).
1,5 литрли двигателга эга (106 от кучи) Chevrolet Cobalt тўрт комплектацияда мавжуд: LS MТ, LT MT, LT AT ва LTZ AT. Нархи 749 900 рублдан (Марказий банкнинг 2020 йил 16 июндаги курси бўйича 109 миллион сўм атрофида)
Шунингдек, савдо бошланиши билан бир вақтда «Келес Рус» МЧЖ ҳамкорлар билан биргаликда Chevrolet моделларини имтиёзли шартларда сотиб олишни таъминлайдиган бир қатор молиявий дастурларни ва трейд-ин (мижознинг автомобилини янгисига алмаштириш) йўлга қўйишини маълум қилган.
Олаверинглар ватанни ҳиди келиб туради😊
@tayanch
15 сентябргача В.Путиннинг 274 сонли қарори ўзгаришлар билан узайтирилибди:
1. Патентга энди пул тўлаш керак.
2. Патент олиш учун Россияга қачон ва нега келганингиз муҳим эмас.
3. Патентсиз ишга олиш учун рухсат бекор қилинди.
4. Регистрациялар 15сентябргача узайди
@zarnigor1
Батафсилроқ маълумот керакми?
⚡️Жорий йилнинг 15 июнидан фуқароларга ўқиш ва меҳнат фаолиятини давом эттириш учун авиақатновлар орқали санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатларга Ўзбекистондан чиқишга рухсат берилди.
Бунда, авиақатновлар санитария қоидалари ва нормаларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилади.
@tayanch
Эртага, 13 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар
Тошкент — Москва — Тошкент
❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.
▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.
📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.
😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.
Бугун
Тошкент — Москва — Тошкент,
Тошкент — Истанбул — Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
@tayanch
Сибирь федерал округидаги Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бугун, 11 июнь куни “Uzbekistan airways” томонидан Тошкент – Новосибирск – Тошкент йўналиши бўйича HY-3668 рақамли чартер рейс амалга оширилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан тақдим этилган асосий рўйхатдаги 175 нафар фуқаролардан соат 12:00 да, захирадаги 17 нафар фуқаролардан соат 15:00 да Новосибирск шаҳридаги «М.Покрышкина» (Толмачево) номидаги халқаро аэропортга етиб келишлари сўралади.
Изоҳ: Чипталар мазкур аэропорт кассасида рўйхат асосида сотилади.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
@tayanch
Байкалорти ўлкасига 1400 дан ортиқ ўзбекистонлик ишга жалб этилади
Россия Федерациясининг Байкалорти ўлкаси губернатори таклифига биноан у ердаги қурилиш объектларига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жалб қилиш масалалари юзасидан видеоконференцалоқа шаклида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Э.Мухитдинов, Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси консули А.Мухамедов, Байкалорти ўлкаси губернатори А.Осипов, шунингдек, Россия Федерацияси Байкалорти ўлкаси қурилиш, йўл хўжалиги ва транспорт вазири А.Гончаров ва бошқалар иштирок этиб, икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, коронавирус пандемияси сабабли Россия Федерациясига вақтинча ишлаш учун кетолмаган ва ишсиз қолган ўзбекистонлик фуқароларни Байкалорти ўлкасидаги йирик қурилиш объектларига ишга жалб қилиш масаласини муҳокама қилди.
Мулоқот давомида пандемиядан кейин меҳнат бозорини тиклаш, эпидемиологик вазиятда ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари хавфсизлигини таъминлаш, уларни тартибли, манзилли ва ташкиллаштирилган ҳолда ишга жойлаштириш юзасидан таклифлар билдирилди.
Хусусан, Россия томони таклифига биноан ўтказилган учрашувда ўлкадаги 20 дан ортиқ қурилиш объектларига бир ярим мингга яқин фуқароларни ишга жалб қилишга келишилди ҳамда ишчилар учун барча зарурий меҳнат шароити яратилиб, бунинг учун иш берувчи кафиллиги белгиланди.
@tayanch
Тушунча:
“Рус халқи совғалари” ҳақида гапирганда Путин кимни назарда тутган эди?
Кеча “Россия 1” телеканали эфирида Россия президенти Владимир Путиннинг журналист Павел Зарубинга берган катта фильм-интервьюси эълон қилинди.
Унда Владимир Путин, журналистнинг Россия конституциясига киритилаётган ўзгаришлар ҳақидаги саволига жавоб бераркан, Совет Иттифоқига аъзолик даврида айрим республикаларнинг майдони Россия ерлари ҳисобидан сезиларли даражада кенгайганини айтиб ўтди.
“Рус халқи совғаси” ҳақида гапирганда Путин, биринчи навбатда, албатта, Украинани назарда тутган эди. Чунки 1917 йилдан 1991 йилга қадар Украина Республикаси ҳудуди Россия ерлари ҳисобидан сезиларли миқдорда кенгайган.
1917-1922 йилларда Украина Совет Иттифоқига қўшилганидан сўнг Одесса, Херсон, Запорожье, Донецк, Луганск, Днепропетровск, Харьков ва яна бир неча вилоятлар Коммунистик партия раҳбарияти томонидан Украина республикаси таркибига қўшилган эди.
1954 йилда эса Хрушев КПССнинг биринчи котиби бўлган вақтида эса Қрим ярим оролини Украина таркибига киритилган.
@tayanch
🇷🇺🇺🇿✈️Ўтган ҳафта ичида Россиядан 1,1 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари олиб чиқилди
“14 июндан 20 июнга қадар Россия Федерациясидан Ўзбекистонга 1118 нафар фуқароларимиз олиб чиқилди", - дейилган Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси хабарида.
Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш учун Москва шаҳридан 4та парвоз, Қозондан 1та парвоз ташкил қилинган. Ватанига қайтарилиши керак бўлган фуқаролар рўйхатини тузишда биринчи навбатда кексалар, даволанишга муҳтож кишилар ва ёш болали аёлларга устуворлик берилган.
Шунингдек, элчихона “Меҳр” лойиҳаси доирасида кўрсатилган ёрдам миқдорини ҳам айтиб ўтган. Ўтган ҳафта давомида "Меҳр" лойиҳаси бўйича 3 нафар имконияти чекланган шахсларга, 118 нафар ҳомиладор аёлларга, Москвада 32 нафар ва Санкт-Петербургда 54 нафар турар жойсиз қолган фуқароларга, шунингдек 10 нафар коронавирусга чалинган Ўзбекистон фуқароларига жами 6,3 млн. рублдан ортиқ ёрдам кўрсатилган.
@tayanch
#бирозкулгу
👉 Пессимист қоп-қоронғи туннелни кўрди. Оптимист туннел охиридаги ёруғликни кўрди. Реалист туннелда келаётган поездни кўрди. Машинист эса релсда ўтирган уч нафар аҳмоқни кўрди...
@tayanch
#ишбор
Тикувчилар керак.
Ойлик 50-60 минг рубль
Иш Москва шахридаги фабрикада.
Телефон +79204957703
@tayanch
Чартер рейсларга қандай қилиб чипта олиш мумкин?
Ўзбекистон томонидан ташкил этилаётган чартер рейсларга қандай қилиб ёзилиш ёки уларга билет олиш мумкин? Ушбу масалага Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Авазбек Ходжиметов ойдинлик киритди.
“Ватанга қайтишни истаган хориждаги ҳамюртларимиз чет элдаги дипломатик ваколатхоналарга телефон орқали ёки онлайн мурожаат қилишлари талаб этилади”, деди Авазбек Ходжиметов.
Бунда паспорт нусхаси, боғланиш маълумотлари, агар мавжуд бўлса “Uzbekistan Airways” АЖ рейсларига амалдаги авиачипта нусхасини юбориш cўралади.
Маълум қилинишича, амалга оширилаётган чартер рейслар орқали ватанга биринчи галда кекса, касал, ҳомиладор фуқаролар ва ёш болали аёллар қайтарилади.
Рўйхатга киритилган фуқароларга “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан билет сотилади.
@tayanch
Россияда иш қидираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Россия Федерациясининг турли ҳудудларида қуйидаги йўналишлар бўйича 860 дан ортиқ бўш иш ўрнига фуқаролар таклиф этилади.
✅Москва шаҳрида:
- электрик-сантехник – 5 киши;
- том ёпиш ишларига – 10 киши;
- ишлаб чиқариш ва офисларни тозалаш ишларига – 2 киши;
- ғишт териш ишларига – 28 киши;
- сотувчи-кассир (сменали иш) – 5 киши;
- ошпаз, ошпаз ёрдамчиси, таомлар учун буюртмаларни қабул қилиш ва етказиб бериш ишларига – 41 киши;
- Хитой ошхонаси ошпази – 6 киши;
- компьютер дастурчи – 2 киши;
- қассобчилик ишларига – 25 киши;
- газэлектропайвандлаш ишларига – 15 киши;
- қурилиш-монтаж ишларига – 12 киши;
- пайвандлаш ишларига – 5 киши;
- тикувчилик ишларига – 10 киши.
✅Москва вилоятида:
- қадоқлаш ишларига – 20 киши.
✅Санкт-Петербург шаҳрида:
- кунлик ишларга – 50 киши;
- тикувчилик ишларига – 5 киши;
- ҳайдовчиликка (такси) – сони чекланмаган;
- қишлоқ хўжалиги ишларига – 100 киши;
- юк машинаси ҳайдовчиси – 4 киши.
✅Ленинград вилоятида:
- қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик ишларига – 20 киши.
✅Иркутск вилоятида:
- ёғоч кесиш ва кунлик ишларга – 3 киши.
✅Улан-Удэ шаҳрида (Бурятия):
- бетон қуйиш ва ғишт териш ишларига – 60 киши.
✅ Қрим Республикасида:
- қишлоқ хўжалиги ишларига – 11 киши.
✅Курган вилоятида:
- дурадгорлик ишларига – 1 киши;
- газэлектропайвандчи – 4 киши.
✅Амур вилоятида:
- гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш – 1 киши.
✅Владивосток шаҳрида:
- юк ортиш ишларига – 2 киши;
- электр монтаж ишларига – 4 киши.
✅Якутияда:
- газэлектропайвандчи – 5 киши.
✅Ханты-Мансийск автоном вилоятида:
- станокда арралаш ишларга – 10 киши.
✅Киров вилоятида:
- станокда арралаш ва кунлик ишларга – 10 киши.
✅Ростов-на-Дону шаҳрида:
- ғишт териш ва гипсокартон ишларига – 10 киши;
- қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ишларига – 100 киши;
- пайвандчи, муҳандис, бетон қуйиш ишларига – 11 киши.
✅Тюмень шаҳрида:
- юк ортиш ишларига – 1 киши;
- ғишт териш ва кунлик ишларга – 10 киши.
✅Челябинск шаҳрида:
- товарларни ташиш ва жойлаштириш ишларига – 5 киши.
✅Самара шаҳрида:
- кунлик ишларга – 20 киши;
- офис ишларига – 11 киши.
✅Красноярск шаҳрида:
- кунлик ишларга – 12 киши;
- юк ортиш ва тушириш ишларига – 2 киши.
✅Бошқирдистон Республикасида:
- қишлоқ хўжалиги техникалари мутахассиси – 13 киши;
- газэлектропайвандчи – 2 киши.
✅Татаристон Республикаси:
- кунлик ишларга – 6 киши.
✅Белгород вилоятида:
- қассобчилик ишларига – 20 киши;
- газэлектропайвандлаш ва сантехника ишларига – 10 киши;
- слесарь, фаррошлик ва қурилиш ишларига – 5 киши.
✅Старый Оскол шаҳрида:
- токарь – 10 киши.
✅Волгоград вилоятида:
- қурилиш-монтаж ишларига – 10 киши.
✅Твер вилоятида:
- кунлик ишларга – 2 киши;
- токарь – 1 киши.
✅Пенза вилоятида:
- ошпазлик ва нон ёпиш ишларига – 4 киши;
- автомобилларни ювиш ишларига – 2 киши;
- қўриқлаш хизматига – 1 киши.
✅Смоленск вилоятида:
- қурилиш ишларига – 15 киши.
✅Жанубий Сахалинск вилоятида:
- қурилиш-монтаж ишларига – 10 киши.
✅Усолье-Сибирское шаҳрида:
- молярлик ишларига – 5 киши.
✅Климовск шаҳрида:
- кунлик ишларга – 5 киши.
✅Салехард шаҳрида:
- слесарь – 5 киши.
✅Бирск шаҳрида:
- нон ёпиш ва юк ортиш ишларига – 10 киши.
✅Волжский шаҳрида:
- газэлектропайвандчи – 20 киши.
✅Волгодонск шаҳрида:
- тикувчилик ишларига – 5 киши.
Ушбу ҳудудларда ишлаш истагидаги фуқаролардан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари сўралади:
Хорижда иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтиш
☎️ +998 71 202 33 55
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
@tayanch
#Вакансия
Санкт-Петербург!
✅ Рус тили укитувчиси керак
Аудитория билан ишлай олиши, олий маълумотли булиши шарт!
✅ Иш укув марказида, рус тилини ургатиш керак
📲 Мурожаат учун:
+7(968)577-27-29
Москва метроларидаги часпик ҳақида ҳаммамиз билсак керак. Часпикка тўғри келиб қолган одамнинг оёқларига ерга тегмай ҳаракатланади. Оломон кўтариб, олиб кетади йўналиш бўйича 😅 Хуллас, шу часпикдаги зичликни енгиллаштириш учун Москва ҳукумати сентябрь ойидан бир эксперимент жорий қилиб кўрмоқчи. Экспериментга кўра метродаги ҳаракат йўналишининг бирида саҳар (часпикдан эртароқ соатларда) пайти метро билети нархи арзонлаштиришмоқчи. Яъни айтайлик соат 8гача билет нархи 55 рубль эмас, 35 рубль бўлади. Эксперимент шу тариқча арзонроқ кетиш учун одамлар часпикка бормай ҳаракатланишади ва часпик вақтида метродагилар сони камайишини кузатишмоқчи.
Манимча, яхши ғоя!
Чунки, саҳарлабдан ишга кетадиганлар орасида мигрантлар сони кўп. Деярли фақат мигрантлар бўлади. Бу дегани мигрантлар ҳозир мигрантлар саҳар метрода юриб, 55 рубльдан билет сотиб олса бир ойда бир тарафнинг ўзига 1705 рубль сарфлайди. Агар эксперимент жорий қилинса 1085 рубль сарфлайди. Бу дегани бир йилда саҳар юрадиган мигрантлар 7440 рубль эконом қилишади. Юз долдир!
Экспериментларини тезроқ ва иложи бўлса метронинг ҳамма линияларида жорий қилишсин, мигрантлар ҳамжиямияти Москва ҳокимининг ушбу экспериментини бажонидил қўллаймиз, фойдаланамиз😁
Москва шаҳри мэрияси экспериментига 7 минглик ҳурмат билан, Таянч маъмурияти ❤️
Каналга обуна бўлишни унутманг 👉🏼 @tayanch
СРОЧНО ИШ БОР #ишбор
Внутренняя отделка ишлари (малярлар, штукатурщиклар, гипсокартонщиклар)га 40 та уста керак. Бригадалар керак эмас, ҳамма алоҳида алоҳида расман, яъни официально ишга олинади. Ойлик картага договор бўйича ташлаб берилади. Яъни договордаги ойлик ҳам, картага ташланадиган ойлик ҳам бир хил. Ойлик маош ойига 65.000 рубль. Москва шаҳрини патенти бўлиши керак. Шунга ўхшаш областга ҳам иш вакансиялари бор. Мурожаат учун телефон +79067123257 Мухаммадали
@tayanch
Ўқ очган таксист эмас, учинчи шахс экан. Ўқ очган шахснинг кимлиги аниқланиб, жиноий иш очилибди. У 25 ёшлик Ингушетиядан бўлган Ратмир Галаев экани аниқланди. Барча яраланганлар ГАИ ҳодимлари, таксист ва Ратмирнинг ўзи ҳам шифохонага олиб кетилган.
Лекин бир неча дақиқа олдин Ратмир Галаев вафот этгани ҳақида РИА Новости хабар берди.
Бу дегани мигрантларга нисбатан ҳеч қандай босим бўлмайди. Лекин кавказликларга ўхшаб юрадиганлар эҳтиёт бўлаверсин.
Қонун бўйича Ратмирни видеода ГАИ ҳодими қанчалик қийнагани кўриниб турибди. Бу ҳолат бўйтча ҳам қарама қарши равишда жиноий иш очилиши керак. Эсингизда бўлса, Миннеополис (АҚШ)даги тартибсизликлар айнан Ратмир каби полиция томонидан жиноят устида ушланган қора танликнинг ўлими ортидан келиб чиққанди.
Лекин россияликларнинг менталитетини билган одам сифатида Россияда ҳеч қандай тартибсизликлар бўлмаслигини кўра билишим мумкин. Чунки бу ер Америка эмас. Балки бўлиши керак ҳам эмасдир. Яна ким билсин...
@tayanch
✈️ Қайси хорижий давлатлардан келган фуқаролар карантинга олинмаслиги маълум қилинди
1️⃣ Ўзбекистонга санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар) – Япония, Жанубий Корея, Хитой ва Исроил давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди;
2️⃣ коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар) – Европа Иттифоқи, Малайзия, Таиланд, Сингапур давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади;
3️⃣ коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейлар – эвакуация рейслари) – қолган бошқа давлатлар, шу жумладан, БАА, Туркия, Эрон, Афғонистон, Россия ва бошқа МДҲ давлатларидан кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.
Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган
ва яхшиланаётган мамлакатларда авиарейс қатнови кунига қадар узлуксиз 14 кундан кам бўлган, шунингдек, оғир санитария-эпидемиологик вазият сақланиб қолаётган давлатлардан транзит орқали келаётган шахсларга Ўзбекистонга келиш учун авиабилетлар реализация қилинмайди.
@tayanch
#кераклиинфо
Карантиндан сўнг вазн йўқотиш усуллари айтилди
Британиянинг "Cambridge Weight Plan" марказининг диетологлари карантиндан сўнг 14 кун ўтгач қандай қилиб вазн йўқотиш мумкинлиги ҳақида маълум қилишди. Уларнинг тавсиялари "The Mirror" нашри томонидан нашр этилган.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, британияликларнинг деярли ярми ўз-ўзини изоляция қилиш даврида вазн йиғишган. Бунинг сабаби кўпчилик аввалгидан камроқ ҳаракат қила бошлаган, кўпроқ ичган ва тартибсиз овқатланилган. Диетологлар шундан келиб чиқиб тезда аввалги ҳолатга қайтиш учун бир қатор тавсиялар бердилар.
Аввало, мутахассислар ресторанлардан етказиб бериладиган ва ярим тайёр маҳсулотлардан тайёрланадиган овқатлардан воз кечишни маслаҳат беришади. Мутахассислар одамларга Ўрта ер денгизи парҳезига риоя қилишни тавсия этадилар.
Бу қандай парҳез? Бу усул сизга кам оқсилли таомларни кўп истеъмол қилишингиз кераклигини англатади. Бундай таомлар рўйхатида товуқ, балиқ, тухум, ловия ва ясмиқ аввалги ўринларда туради. Овқатларни зайтун ёғида пишириш албатта фойдадан ҳоли эмас. Бундан ташқари, сизнинг менюингизда кўпроқ мева, сабзавот ва кам углеводли маҳсулотлар, масалан, "қора нон" бўлиши керак.
"Cambridge Weight Plan" диетологи Линда Фостернинг таъкидлашича, юқоридаги озиқ-овқатлар танани энергия билан тўлдиради ва очлик туйғусини сусайтиради, мева ва сабзавотлар сувсизланишни олдини олади. Шу билан бирга, у мевалардан кўра кўпроқ сабзавот истеъмол қилишингиз кераклигини маслаҳат берди, аммо картошкадан бутунлай воз кечишингизни тавсия қилади. Шунингдек, у иложи борича кўпроқ сув, чой, ва қаҳва ичишни маслаҳат берди. Фостернинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда алкогол ва кўп углеводли, масалан, печенье ва бошқа ширинликлар, шунингдек ортиқча туз ва шакарни истеъмол қилишдан воз кечиш керак.
Диетолог овқатланиш одатларининг кескин ўзгариши стрессга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Шунинг учун кунига камида ўн дақиқа дам олиш, медитация, ванна қабул қилиш ёки яхши китоб ўқиш каби машғулотлар билан шуғулланиш мақсадга мувофиқ
@tayanch
Эртага, 12 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар
Тошкент — Москва — Тошкент
Тошкент — Истанбул — Тошкент
❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.
▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.
📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.
😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент — Новосибирск — Тошкент чартер рейси амалга оширилади.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
@tayanch
Самарқандлик А. шу йилнинг 27 май куни Санкт-Петербургдан чартер рейс орқали Ўзбекистонга келган ва Карантин марказида тиббий кузатувга олинган, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Унда 1 июнь куни «Covid-19» инфекцияси тасдиқланиб, Тошкентдаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.
«Коронавирус инфекциясига чалинган ушбу бемор (эркак) узоқ йиллар давомида ўткир лейкоз, сурункали анемия оғир даражаси ва нафас етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган.
Шу йилнинг 1 июнь куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган. Шу кунгача унга бош мутахассислар томонидан консультациялар, мамлакатимиздаги тегишли ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг шифокорлари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.
Бироқ стандартлар бўйича кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган», – дейилади вазирлик хабарида.
@tayanch