tayanch | Неотсортированное

Telegram-канал tayanch - ТАЯНЧ - TAYANCH

1944

Расмий канал! Миграцияга оид хабар ва янгиликлар. Иш эълонлари. Мурожаат ва реклама хизмати учун @tayanchbot

Подписаться на канал

ТАЯНЧ - TAYANCH

Қор тозалаш вақтида ишчи томдан йиқилаёзди.
Ўзингизни эҳтиёт қилинг, муҳожирлар!

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Бу аянчли расмни кўриб...

Боболардан сўз очманг, бас, сиз,
Буюк эдик дeманг халойиқ,
Тeмурийлар авлодимасмиз,
Бўлолмасак уларга лойиқ.

Шоҳ зотидан чиқсак-да, бeшак,
Қул, қалқонмиз “суворийларга”,
Дин ғамини ея олмасак,
Ҳeч киммасмиз Буҳорийларга.

Ё раб, бугун юрса ёнма-ён,
Ўзбeк сўзи билан мардикор,
Кўзингизни очинг оломон,
Қонимизда шохлар қони бор.

Ўзга тилга чалиблар қарсак,
Ўзга дилга кўчганларимиз,
Она тилни асраёлмасак,
Навоийнинг душманларимиз.

Қачонгача уй ва тўй дeя,
Қадрсиз қул бўлиб ўтамиз,
Қиёматда қайси юз билан,
Боболарни қўлин тутамиз.

Пайтавада юрарди улар
Мирзо юлдуз санаган пайтда,
Ҳозир юлдуз санайди улар,
Бизлар эса шу пайтавада.

Қадрингизни билингиз, илло,
Кўрсатмасин оёғи билан,
Ҳисобини олмоқда дунё,
Хоразмийнинг саноғи билан.

Юракларни босар хавотир,
Тарихимга боқсам, доғ бўлиб,
Мусофирга кeтганди Бобур,
Мардикормас буюк шох бўлиб.

Бўлай дeсак дунё билгувчи,
Халқ бўлайлик энди жон элим,
Бизни такрор буюк қилгувчи,
ИЛМ, ИЛМ ВА ЯНА ИЛМ....

Баҳодир Искандаров.

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

#video

Хориждаги ўзбекистонликлар ҳақидаги видеолавҳаларда давом этамиз. Бу галги қаҳрамонимиз - фарғоналик Гулчеҳра Акбарова.

https://www.youtube.com/watch?v=-ILXZU_7agE&t=103s

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

#видеолавҳа
Туркияга айланиш учун бормоқчи бўлсангиз, билетни оласизу йўлга отланишингиз мумкин. Аммо ишлаш, ўқиш, даволаниш ва бошқа ниятларда бўлсангиз, виза олишингизга тўғри келади.

Тошкентдаги "Sefa-visa" виза марказидан тайёрланган видеолавҳамиз Туркияга айланишдан бошқа мақсадларда борувчиларга фойдали бўлади, деган умиддамиз.

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Москвада мана шундай эълонлар, деворларга ёпиштириб чиқилаётган экан.

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Кайфиятни кўтарамиз: "Наташани севиб қолма"

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Қўшиқ ижросига баҳо беринг 🎧

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Ўзбеклар қаерда хўрланмай ишлайди?

Россия, Туркия ва Буюк Британияда меҳнат муҳожирлигида бўлган, Польшада ишлашга отланаётган фарғоналик Даврон Мўйдинов билан "ҳасратлашдик" 😊
Мазкур видеосуҳбатни бу ерда кўришингиз мумкин:

https://youtu.be/UcQIuL3PI9E?si=z-O8NmuTRo-7eG-h

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

⚡️ Ҳурматли савобталаблар диққат билан кўринг видеони.
Тожикистон Республикаси Хўжанд шаҳридан экан мана шу аёл.
Хозирда Санкт-Петербург шаҳри касалхонасида қаровсиз ва ҳечкимсиз оғир аҳволда қолмоқда.
Авто аварияга учраб ҳаммаёғи синиб касалхонада ёрдамга муҳтож бўлиб ётган экан.
Илтимос тарқатинг зора таниган билган ёки шунчаки ёрдам бермоқчи бўлганлар бордир.

Аниқ манзили видеода айтилган.

+79502135050
Мана шу рақам эгаси ўша аёл ётган касалхонада тез ёрдам машинасини ҳайдовчиси бўлиб ишлайди.
Исми Авазбек.

Опани ҳам шу йигит топган.

Карта МИР 2202 206294792127

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

❗️ Ленинград вилоятидагилар эҳтиёт бўлинг!

Қонунга хилоф иш қилманг, аёллар ва вояга етмаган қизчаларга умуман қайрилиб ҳам қараманг. Акс ҳолда мана бу расмдагилар қўлига тушасиз ва жазоланасиз.

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

⚡️⚡️⚡️

Президент Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

Ер юзидаги жамики ислом уммати қатори меҳр-мурувват, эзгулик ва саховат рамзи – муборак Қурбон ҳайитини катта шоду хуррамлик билан кутиб олаётган сиз, азизларни, барча юртимиз мусулмонларини, бутун халқимизни ушбу улуғ айём билан чин қалбимдан самимий табриклаб, ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман.

Ишончим комил, барчамиз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан Янги Ўзбекистонни, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаромиз тинч-осойишта, эркин ва фаровон яшайдиган, том маънодаги дўстлик ва бағрикенглик диёрига айлантирамиз!

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Ўзбекистонликларга запрет қўйилмаслиги ҳақида чиққан хабар бўйича

🔹 Baza берган хабарда расмий ҳужжат йўқ. Биздаги асосий қоида эса — расмий ҳужжат билан тасдиқланмаган ҳар қандай гап қуруқ гап холос.

🔹
Хабарда берилаётган рус-ўзбек ҳамкорлиги бўйича мигрантларнинг маъмурий жавобгарлиги бўйича ҳужжатлар қабул қилингани шу кунгача эълон қилинмаган.

🔹РФ қонунчилиги бўйича мулозимнинг қарори Федерал қонунлардан устун бўла олмайди. Қонунларда эса 15 июнгача депорт қилмаслик бўйича ҳеч қандай ўзгариш йўқ.

🔹Россияда барча маъмурий чоралар (Россияга келишга тақиқ/Россиядан мажбурий чиқариш/Россияга келиши маъқулланмайдиган мақоми ва ҳ.к.) суд ёки маъмурий текширув натижасида амалга оширилади. Бу дегани, агар ҳужжатсиз мигрант текширувга учраса уни Александр Горовойнинг қарори бўйича эмас, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида расмийлаштиришади. Тартиб эса ўша-ўша — протокол, постановление, штраф ва жавобгарлик.

Назаримда бу ёлғон хабарни маҳаллий аҳолининг реакциясини ўрганиш учун клич сифатида ташлашган. Шунга қараб миграция соҳасида бирор ҳатти-ҳаракатларни бошлашмоқчи.

Ёлғон хабарга ишониб, текширувларга ўлжа бўлманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Хулоса — расмий ҳужжатни кўрмагунча ҳеч нарсага ишонманг. Мигрантларни ўзларидан бошқа ҳеч ким ҳимоя қилишга шошилмайди.

#янгилик
@zarnigor1

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Бу ерда ёзилишича, Кубан тарафларда тақирбошлар изғиб юришганмиш.
Груҳларга бўлиниб мигрантларни калтаклаш ва ўлдиришни тарғиб қилаётган экан.
Аллоҳ кифоя қилсин уларга, эҳтиёт бўласизлар юртдошлар.

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH


Москва шаҳри учун 2023 йил рамазон тақвими

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Rossiyada ishlayotgan yurtdoshlarimizni ogohlikka chaqiramiz!

So‘nggi vaqtlarda Rossiyada ishlayotgan yurtdoshlarimiz orasida Internet orqali katta pul evaziga mahsulotlarni bir manzildan ikkinchi manzilga yetkazib berish haqidagi eʼlonlar bo‘yicha muammolar yuzaga kelmoqda.

Murojaatlardan maʼlum bo‘lmoqdaki, norasmiy kuryerlik xizmatlarida narkotik yoki taqiqlangan moddalar solingan buyurtmalarni yetkazib berish (zakladka) taklif qilinmoqda va buning oqibatida politsiya xodimlari tomonidan ular ushlanib, jinoiy javobgarlikka tortilmoqda.

Shu munosabat bilan, yurtdoshlarimizdan norasmiy kuryerlik xizmatlarida ishlamaslikni, katta miqdordagi pul evaziga shubhali buyumlarni bir manzildan ikkinchi manzilga yetkazib bermaslikni yoki mahsulotni albatta tekshirishni so‘raymiz.

Eslatib o‘tamiz, Rossiya qonunchiligiga ko‘ra, narkotik moddalarni sotish yoki yetkazib berish uchun uzoq muddatli qamoq jazosi belgilangan.

Tashqi mehnat migratsiya agentligi

@KamoliddinRabbimov_rasmiy

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

🇹🇷 Turkiyada tadbirkorga aylangan kutubxonachi

Beknazar Raxmatovni Turkiyadagi o‘zbeklar yaxshi taniydi. U sayyohlik shirkatini yurgizish bilan birga, ijtimoiy tarmoqlarda 200 mingdan ziyod o‘zbekistonliklarga qiziqarli kontentlar va ma’lumotlar, migratsiya borasida maslahatlarini berib kelmoqda.

Yaqindagina Jizzaxda kutubxonachilik qilib yurgan yigit qanday qilib qisqa vaqtda Istanbulda muvaffaqiyatli tadbirkorga aylandi?

Batafsil: https://youtu.be/SZHurohK3nU

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

#video
Баъзан орзуларимизни амалга оширишда тўхтаб қоламиз. Бир турткига, бир қўлловга эҳтиёж сезамиз.
Ана шундай пайтларда яхши маслаҳат бизни яна олдинга ҳаракатга ундайди.
Бу видеони албатта кўринг, у сиз учун фойдали бўлиши аниқ:
https://www.youtube.com/watch?v=XDHqY7gznQk

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

#video #Turkiya

Касаллигим учун турмушим бузилди, бироқ Туркияда бахтимни топдим" - муҳожир ҳикояси

Муқаддас цирроз касаллигига чалингач, 10 йиллик турмуши бузилди. Эри уни ўғилчаси билан ота уйига жўнатди. Аёл даволаниш учун Туркияга кетди, касал ҳолида ишлаб пул топди. Иш жойида турк йигити билан танишди.

Турк оиласи Муқаддасни оғир ҳаста ҳолида ўғли билан қабул қилишди. Тўйдан кейин аёлнинг аҳволи оғирлашди.

Муқаддаснинг кейинги ҳаёти қандай кечди?
Истанбулдан тайёрланган видеолавҳамизни кўринг.

Батафсил: https://youtu.be/d_WBoXHa_ro?si=SJXK4LWrQMakb6Qz

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

#эълон
Азизлар, биз янги лойиҳа бошладик.

@vatandosh_tv да хориждаги ўзбекистонликлар ҳаёти, муҳожирлик машаққатлари, ҳижратдаги умрнинг қувончу ташвишлари, мусофир тақдирининг пасту баландликлари ҳақида видеолавҳалар бериб борамиз.

Сиз бизни обуна бўлиш, видеолавҳаларимизга муносабат билдириш билан қўлланг, биз сизга қизиқарли, ажойиб кўрсатувлар тақдим этамиз.
Дастагингиз учун олдиндан рахмат!

Телеграм каналимиз:
/channel/vatandosh_tv

YouTube каналимиз:
youtube.com/@vatandosh_tv

Инстаграм саҳифамиз:
https://www.instagram.com/vatandosh_tv

Facebook саҳифамиз:
https://www.facebook.com/vatandoshtv

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

2024 йилдан патент нархи Москва областидагилар учун 7500 рублга кўтарилиши ҳақида хабарингиз бўлса керак

Москва области думаси ҳудудий меҳнат бозори коэффициентини ошириш бўйича қонунни қабул қилгани муносабати билан Москва областида ишлайдиган меҳнат муҳожирлари тўлайдиган ойлик патент тўловлари янги йилдан 7500₽ни ташкил қилади.

Ҳисобларга кўра Москва области бюджети мигрантларнинг патенти нархи ошиши ортидан 2,5 миллиард рубл фойда кўради.

Шу жойда, 2024 йилгача олдиндан тўланган патент пуллари эски нархда 6600₽дан тўланишини эслатиб кетмоқчиман. Олдиндан тўлаб қўйсангиз қимматлаган нархдаги фарқни тўлашингиз керак эмас.


@zarnigor1

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

#video
Жонли таксини кўрганмисиз?

Тошкентлик ҳайдовчи Дилшодбек Ғафуров мижоз кўпайтиришнинг антиқа усулини қўллайди. У машинасида манзилига ошиққан йўловчиларга жонли ижрода қўшиқ куйлаб беради.
- “Бу ҳеч бўлмаганда, уларнинг кайфиятини кўтаради”, дейди Дилшодбек.
Йўловчилар-чи? “Жонли такси” ва унинг жонли куйловчи ҳайдовчисини қандай қабул қилишаяпти?

Видеолавҳанинг тўлиқ шаклини “Migrant.uz”нинг Ютубдаги саҳифасида кўришингиз мумкин.

https://youtu.be/YHKoTa_lIZs

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

📢 Ижодкор мигрантлар учун янгилик!

Сиз муҳожирликдамисиз? Ишдан, ўқишдан ташқари ижод билан шуғулланиб турасизми? Шеър ёзасизми ёки қўшиқ куйлайсизми? Балки расм чизишга қизиқишингиз бордир?!

Агар сизда шундай қобилият бўлсаю уни оммага кўрсатишга имконингиз бўлмаса, сизга ана шундай медиа макон берамиз.

Ижод намуналарингизни ушбу рақамга телеграм орқали юборинг.

Биз албатта сизнинг ижодингизни оммага олиб чиқамиз.

📞 Тел. рақам. +998(90)356-04-93
📧 Телеграм: @BaxtiyorXonkeldiyev83

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

«Одам контрабандаси: сотувдаги ҳаёт» видеолавҳасини кўринг.

Одам савдогарлари кимлар?

Содда қилиб айтганда, паспортини олиб қўйиб одамларни ишлатиш, иш ҳақини бермаслик меҳнат қуллигидир. Танишларини шундай ишга жалб қилган, унинг ортидан пул ишлаётган кишилар одам савдогарларидир.

Бу иш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

https://www.youtube.com/watch?v=UJfWqxlE-V0&t=50s

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Доллар курсининг бугунги аҳволи.

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

#Истеъдод

Меҳнат муҳожирлари орасида Санкт-петербург шаҳрида ҳам ишлаётган ҳам жонли куйлашни қоил қилаётган йигитларимиз бор экан. 👏

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Сочи шаҳрини сув босгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Сочида меҳнат қилаётган юртдошларимиз борми орамизда?

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Ҳозир ҳужжатсиз юриш айниқса хавфли — Россиядаги ўзбек юристи билан суҳбат

Россиянинг Украинага қарши олиб бораётган босқинчилик уруши оқибатида ўзбекистонликлар ҳам жабр кўряпти. Улар дуч келган муаммоларни ечишда ёрдам бераётган фаоллардан бири – ҳуқуқшунос Зарнигор Омонуллаева. Kun.uz у билан РФдаги ватандошлар дуч келаётган хавфлар ҳақида суҳбатлашди.

📹 СУҲБАТНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Марказий осиёлик мигрантларнинг 1 апрель кунги бу оммавий муштлашувида 126 киши қўлга олинган, 20 тасини депортация қилишлари кутилмоқда.

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

2023 йилнинг 5 мартидан бошлаб баъзи пул ўтказмалари тизимлари, жумладан, “Золотая Корона” бир нечта Россия банкларининг карталаридан онлайн пул жўнатишларини чеклади. Бу Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга пул ўтказишда шу усулдан фойдаланган кўплаб мигрантлар учун катта муаммога айланди. Айни пайтда юртдошларимиз учун пул жўнатишнинг қандай усуллари мавжудлигини аниқлашга қарор қилдик. 2023 йил март ойидан бошлаб сиз қуйидаги тарзда пул ўтказишингиз мумкин: «СберБанк Онлайн», «Тинькофф», «Contact» и «Мир привилегий» иловалари орқали телефон рақами орқали; «Юнистрим» пул ўтказмалари тизими орқали. Бунда ўтказмалар компаниянинг пул олувчининг шаҳридаги кассасидан олиш мумкин бўлади. “Contact” ёки “Paysett” каби бошқа пул ўтказмалари тизимлари орқали; «Золотая Корона» филиалларида оффлайн ўтказиш. “Золотая Корона” ва бошқа пул ўтказмалари тизимлари билан ҳамкорликни давом эттираётган Россиянинг бошқа банкидан карта очинг ва шу тизимдан фойдаланиб, пул ўтказмаларини юборишда давом этинг.
https://migrant.mobi/uz/2023-jil-mart-ojidan-ya-inlaringizga-andaj-ilib-pul-utkazishingiz-mumkin/

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Видеони албатта кўринг, сизлар учун азиз аёллар!

Ўз меҳри, меҳнати ва фидойилиги билан инсониятнинг умидворлиги бўлган барча аёлларимизни 8 март Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклаймиз.

Севги ва ҳурмат билан оналаримизга, турмуш ўртоқларимизга, қизларимизга, шунингдек мамлакатимиздаги ва дунёдаги барча аёлларга бахт тилаймиз.

Читать полностью…
Подписаться на канал