tayanch | Неотсортированное

Telegram-канал tayanch - ТАЯНЧ - TAYANCH

1944

Расмий канал! Миграцияга оид хабар ва янгиликлар. Иш эълонлари. Мурожаат ва реклама хизмати учун @tayanchbot

Подписаться на канал

ТАЯНЧ - TAYANCH

Сафарбарлик - урушга жалб қилиниш. Оддий қилиб айтсак, ҳозиргача фақат ҳарбийлар ва шартномачилар жангга юборилган бўлса, сафарбарлик Россия фуқароларига ҳаммаси учун бирдек тааллуқли.
Ҳозирча қисман экани айтилган.
Россияда қисман сафарбарлик 21 сентябрдан бошланади. Захирада турган 50 ёшгача бўлган фуқаролар сафарбарликка жалб этилади.


https://kun.uz/39683974

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

‼️ ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ ‼️

Бирин-кетин очиқланаётган қонунлардаги ўзгаришларга кўра, энди Россия фуқаролигини 1 йилдан ортиқ Россияда ёлланма ҳарбий бўлиб, хизмат қилганларга беришмоқчи. Яъни, Россия идораларининг бирортаси таркибида бир йилдан ортиқ хизмат қилсангиз, фуқаролик таклиф қилишмоқда.

Бу ҳақида қонун Госдумада уч муҳокамадан ўтган. Агар сенат маъқуллаб, президент имзо қўйса, қонун кучга киради. Ҳозирча 20.09.2022 йил ҳолатига кўра кучга киргани йўқ.

Шу ўринда эслатиб қўймоқчиман:

❗️Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ЖКнинг 154.1-моддасига кўра Чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёллангани учун 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бундан ташқари Ёлланиш учун ҳам ЖКнинг 154 моддаси бор.Ёлланма аскар бўлганлар 7 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилади.
❗️Тожикистон Республикаси фуқароси бўлсангиз Тожикистон ЖКнинг 401.1 моддасига кўра 12 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосига тортиласиз.
❗️Қирғизистон Республикаси фуқаролари Қирғизистон ЖКнинг 416 моддасига кўра 7 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосига тортилади.
❗️Қозоғистон ЖКсининг 162.1 моддасига кўра Қозоғистон фуқаролари 7 йилгача озодликдан маҳрум этилади.

Шунинг учун Сахаровода Москва мэри тарафидан эълон қилинган ҳарбий хизматга ёлланиш пунктларини 700 метр наридан АЙЛАНИБ ЎТИНГ, У ЕРГА ЯҚИНЛАШМАНГ.

Жудаям хунук ва бошқа давлатларга нисбатан ҳурматсизлик шаклида ташкил этилаётган ушбу пункт бежизга айнан Сахаровода йўлга қўйилмаяпти. Сахаровога оддий мигрантлар келади. Асосан патент учун келади.

Ҳали қабул қилинмаган қонун учун аллақачон ёлланма аскарларни расмийлаштирадиган инфратузилмани ташкил этиш очиқдан очиқ урушга тарғибот саналади.

ЭНГ МУҲИМИ - ФУҚАРОЛИКНИ ТАКЛИФ ЭТИШ, ФУҚАРОЛИКНИ БЕРИШНИ КАФОЛАТЛАЙМИЗ ДЕГАНИ ЭМАС. ХИЗМАТ ҚИЛИБ ТИРИК ҚАЙТГАНЛАР ФУҚАРОЛИКНИ ОЛАДИ, ДЕБ КАФОЛАТ БЕРМАЯПТИ ҲЕЧ КИМ.

Кафолат берганда қонунга кафолатли равишда фуқароликни бериш, деб ўзгартириш киритишни таклиф қилар эди.

Илтимос, постни иложи борича барча мигрантлар гуруҳида тарқатишворинг. Мани номимдан тарқатишга тортинсангиз ўзингизни номингиздан тарқатишга рухсат бераман. Бемалол. Мақсад битта - алданиб, ёлланиб кетишликни олдини олиш.

@zarnigor1

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

❗️Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун 3 янги тартиб бугундан кучга кирди:

1️⃣ 1 йил учун 300 минг сўм тўлаб, қонуний равишда таксичилик қилиш мумкин. (тўлиқ маълумот)

2️⃣ “10 ёшга тўлмаган” машиналарни техник кўрикдан ўтказиш энди мажбурий эмас. (тўлиқ маълумот)

3️⃣ Ишончномани портал орқали ҳам расмийлаштирса бўлади, уни нотариус тасдиқлаши шартмас. (тўлиқ маълумот)

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Ростовдан яна 900 дан зиёд Ўзбекистон фуқароси олиб келинади.

Ростов вилоятидан (Россия) Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш мақсадида Тошкентдан навбатдаги махсус поезд 19 август куни жўнаб кетгани ҳақида хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

Гниловская – Тошкент йўналишида ушбу поезд орқали 918 ҳамюртимиз 26 август куни  Ўзбекистонга олиб келиниши мўлжалланган.

Поезд йўл давомида фақат техник кўрик учун тўхтатилади, станция-вокзалларда йўловчиларнинг платформага тушишига рухсат этилмайди.

Йўловчилар Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ходимлари кузатуви остида бўлади. Улар тўғри Наманган вилоятининг карантин зоналарига юборилади. Шу боис, йўловчиларнинг қариндошларидан кутиб олиш мақсадида вокзалга чиқмаслик сўралади.

👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Ўзбекистоннинг қанча қарзи борлиги маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ва давлат кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи 18,2 млрд AҚШ долларига тенг. Бу ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 31,3 фоизни ташкил этади.

Давлат ташқи қарзи (жами – 16,1 млрд AҚШ доллари) манбаларининг тақсимланиши:
• Осиё тараққиёт банки – 3,9 млрд AҚШ доллари;
• Хитой эксимбанки ва давлат тараққиёти банки – 3,6 млрд AҚШ доллари;
• Жаҳон банки – 2,7 млрд AҚШ доллари;
• Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва халқаро ҳамкорлик агентлиги банки – 2,0 млрд AҚШ доллари;
• Ислом тараққиёт банки – 0,8 млрд AҚШ доллари;
• Бошқа халқаро молиявий ташкилотлар – 2,1 млрд AҚШ доллари;
• Суверен халқаро облигациялар – 1 млрд AҚШ доллари.

👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Qashqadaryo hokimi Rossiyada chiqindi yig‘ib, onasini boqqan 11 yoshli Islombekning oilasiga 20 mln so‘m pul va o‘quv qurollari sovg‘a qildi

Qashqadaryo viloyati hokimi Zoir Mirzayev Rossiya davlatida chiqindi yig‘ib, onasini boqqan shahrisabzlik 11 yoshli Islombekning oilasiga 20 million so‘m pul hamda Islombek va uning opasiga o‘quv qurollari sovg‘a qilgan. Bu haqda “Daryo”ga ma’lum qilgan viloyat hokimligi axborot xizmati rahbari Ahror Sodiqovning aytishicha, mazkur voqea “hokimning bir kuni” loyihasi doirasida amalga oshirilgan.

Ma’lum bo‘lishicha, Zoir Mirzayev “hokimning bir kuni” loyihasi doirasida 21-avgust, juma kuni Islombekning oilasi bilan ko‘rishib, ular bilan suhbatlashgan.

“Islombekning oilasiga 20 million so‘m moddiy yordamdan tashqari, oshxona mebeli, shuningdek, Islombek va uning opasi uchun o‘quv qurollari sovg‘a qilindi. Quvonarlisi, Zoir Toirovichining topshirig‘iga ko‘ra, oilaga yangi qurilayotgan uylarning boshlang‘ich to‘lovi to‘lanib, uy ham beriladigan bo‘ldi”, — deydi Ahror Sodiqov.

Eslatib o‘tamiz, Islombekning muhojirlikda chiqindi yig‘ib, onasini boqayotgani tasvirlangan video ijtimoiy tarmoqlarda tarqalgach, oila yaxshi insonlar ko‘magi bilan O‘zbekistonga qaytgandi. Shundan so‘ng Islombekning otasidan onasi Shahnoza Jalolovaga undirilmay qolgan 5 million 270 ming 808 so‘m aliment pullari to‘liq undirilgandi.

👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

🔰 Бугун 21 август, жума.

Халқаро терроризм қурбонлари хотира ва қадрлаш куни;

1911 — «Мона Лиза» сурати ўғирланди;

1957 — биринчи қитъалараро баллистик ракетаси яратилди;

1991 — СССРда давлат тўнтаришга уриниш барбод бўлди;

🥳 Ушбу санада туғилганлар: Ўзбекистон халқ артисти Игор Кистанов (1954), Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ӯринбосари Очилбой Раматов (1962), 8 карра Олимпияда чемпиони Усэйн Болт (1986).

👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Россияда ноқонуний мигрантлар меҳнатидан фойдалангани учун корхона жаримага тортилди

Тверь шаҳрида жойлашган «Жилфинанспроект» корхонаси фаолиятида прокуратура томонидан ўтказилган текширув давомида қонунбузарлик, яъни ташкилот қурилиш ишларига рухсатномаси бўлмаган уч нафар чет эл фуқаросини ноқонуний равишда жалб қилгани аниқланган.

Шу билан бирга, улар полиция бўлимига олиб келингач, корхона вакили мазкур «ҳуқуқбузарлик бўйича баённома расмийлаштирмаслик учун» 15 минг рубль пора беришга ҳам уринган.

Натижада корхонанинг икки мансабдор шахси интизомий жавобгарликка тортилди. Бундан ташқари, 500 минг рубль миқдорида жарима белгиланиб, юридик шахс номидан «ноқонуний мукофот» учун корхонага нисбатан иш ҳам қўзғатилди.

👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Ўзбекистонда ўлим статистикаси

Январь —11.136
Февраль — 13.693
Март — 12.633
Апрель — 11.613
Май — 11.792
Июнь — 13.790
Июль — 17.369

Июль ойида ўлимлар сони кўпайган.

👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Ваниҳоят, #сивастополь’да «Фуқароларнинг сўз ва сиёсий эркинлигини янада такомиллаштириш ва кафолатлари тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

Қонун сивасларга ўзининг шахсий ва сиёсий қарашларини ёлғиз ва оммавий ҳолда изҳор қилиш бўйича қатор ҳақ-ҳуқуқларини белгилаб берди. Фақатгина қуйидаги ҳолатлар #истисно қилинган ҳолда, қонунда демократик жамиятда бўлиши керак бўлган фуқароларнинг барча ҳуқуқ эркинликлари кафолатланади:

— ҳафтанинг иш кунларида намойишлар ўтказиш;

— дам олиш кунлари намойишлар ўтказиш;

— биттадан кўп бўлган фуқаролар иштирокида оммавий намойишларни ўтказиш;

— намойишларни очиқ осмон (мусаффо осмон) остида ўтказиш;

— фақат эркаклар иштирокида намойишлар ўтказиш;

— фақат аёллар иштирокида намойишлар ўтказиш;

— эркак ва аёллар иштирокида намойиш ўтказиш;

— 18 ёшгача бўлганлар иштирокида намойиш ўтказиш;

— 18+ намойишларини ўтказиш;


Каналга уланиш 👉@fayzboguz

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

🔰 Бугун 20 август, пайшанба.

Ҳижрий янги йил (Исломий янги йил), 1442 йил, Муҳаррам ойининг 1-куни.

1953 — СССР водород бомбаси синовлардан муваффақиятли ўтганини эълон қилди;

1988 — Эрон-Ироқ уруши тугади;

🥳 Ушбу санада туғилганлар: Амир Темурнинг тўртинчи ўғли Шоҳрух Мирзо (1377), таниқли шоир Владимир Вишневский (1953), актриса Ситора Фармонова (1984).

👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

⚡️Кўчаларнинг исириқ ёрдамида «дезинфекция» қилиниши ҳазил бўлган - Қўқон шаҳар ҳокимлиги


Қўқон шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан берилган маълумотга кўра, корхона ходимлари шаҳар ва шаҳар атрофидаги маиший чиқиндиларни йиғиб олишлари давомида маиший чиқиндилар билан бирга олинган чўғланган исириқ қолдиқларини ўчириш мақсадида автомашина ҳаракатланаётганда бир-бирига ҳазил қилиб, ўйнашиб, ўзларини кўрсатиш учун исириқ тўлиқ ёниб тугагунча йўл-йўлакай тутатиб кетишган.

Уларнинг бу хатти-ҳаракатлари шаҳарда олиб борилаётган коронавирусга қарши дезинфекция ишлари билан боғлиқ эмас, дейилади Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотида.

👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

🔰 Бугун 18 август, сешанба.

1868 — Пьер Жансен қуёш спектрида янги элемент — гелийни кашф этди;

1877 — Асаф Холл Марс йўлдоши — Фобосни кашф этди;

1980 — Тошкент метрополитени биринчи (“Чилонзор”) йўлининг иккинчи участкаси (3 бекат) фойдаланишга топширилди;

🥳 Ушбу санада туғилганлар: машҳур композитор Антонио Сальери (1750), Ўзбекистон халқ рассоми Чингиз Аҳмаров (1912), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жўрахон Раҳмонов (1917), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Қаҳрамон Абдураҳимов.

👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

🎲 “Россия ҳақидаги билимингизни синаймиз!
Кўп йиллардан бери яшаётган ёки энди бормоқчи бўлган давлатингиз ҳақида нималарни билишингизни текширмоқчимиз, қарши эмассиз деган умиддамиз! testi
🖊 7 ta savol · ⏱ 10 soniya

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Иш бор, ишончли
Ишдан кейин сразу наличка.

Эртадан хар кунлик иш бор. Пули кунлик 1500 рублдан, иш 9да бошланиб 7 гача штукатурка кафелга падгатовка метро Озёрная да, исмим Гайратбек 89772940357
89774582113
89002430038

@tayanch

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

⚡️Россия президенти Владимир Путин Россия Федерациясида қисман сафарбарлик эълон қилди

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Россия ўзбекларни қандай қилиб Украинага жангга юбораяпти?
Асирга тушган самарқандликлар:

https://youtu.be/SKwddSbO4ZI

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Расмий Анқара христианлар учун яна бир муҳим объект – Истанбулдаги Нажоткор Масиҳнинг черкови сифатида танилган Хор монастирини масжидга айлантириш режасини эълон қилди. У 1948 йилдан буён музей сифатида ишлаб келаётган эди.

Деярли 1500 йил олдин қурилган ва Истанбулдаги энг қадимий тарихий обидалардан биридир. Аё София сингари, у 1453 йилда Константинопол қулаганидан кейин масжидга айланди. 1945 йилда, Иккинчи Жаҳон Урушининг охирида масжид Карийе музейига айлантирилди. Буни Эрдўған Ҳукумати ноқонуний ҳаракат деб ҳисоблайди.

👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Ресурслар лаънати ва унинг оқибатлари ҳақида Гарварднинг Бизнес мактабида ҳам бу ҳақида ўқитиларкан. Жуда қизиқ бўлгани учун бўлишгим келди.

Табиий ресурсларга (нефть, минераллар,қимматли металлар ва ҳ.к.) бой давлатларнинг барчасида ресурслари чекланган мамлакатларга нисбатан ривожланиш сустроқ, демократия камроқ, ҳаёт сифати, аҳоли учун шароит ва қулайликлар пастроқ бўлади. Бундай мамлакатларда криминал фаоллик, тенгсизлик ва инсон ҳуқуқларининг поймол бўлиши кўп учрайди. Табиий ресурслари чекланган мамлакатларда эса аксинча демократик қадриятлар,аҳоли билан фаол ҳамкорлик, ҳуқуқнинг устуворлиги кабилар ҳисобига ривожланиш яхшироқ ва тезроқ рўй беради. Ушбу парадокс фанда "ресурслар лаънати" (“resource curse”), деб номланади.

Совет иттифоқи ўзгарувчан муваффақиятлари билан мазкур парадоксдан имкон қадар масофалашишга ҳарака қилган бўлса ҳозирги Россия батамом шу лаънат ичида. Ресурслар лаънатига учраган мисоллар сифатида узоқ тарафлардан Нигерия, Венесуэла, Ангола, Конго, Уганда каби мамлкатларни келтириш мумкин. Ресурслар игнасидан чиқа олган мамлакатлар сафида эса Канада, Норвегияларни келтириш мумкин.

Демократиянинг бостирилиши, чексиз президентлик муддати, куч ва ҳокимият бир шахс ёки озчиликнинг қўлида концентрациялашиши, автократия каби ҳолатлар катта миқдордаги ресурслардан осон фойдаланишнинг ва мутлақ назорат (ресурсларни қазиб олиш, бўлиш, экспорт, сотиш ҳамда фойдани тақсимлаш устидан назорат қилиш) нинг бевосита оқибати ҳисобланади.

"Ресурслар лаънати" ташқи эмас, ички босим. Яъни Ғарб ёки бошқалар четдан босим ўтказиб, мамлакатнинг таназзулини хоҳламайди. Аксинча ички бошқарув аппарати ресурсларнинг фойдасини ўзлаштириш мобайнида ғойибона ташқи душман ҳақида эртаклар тўқийди. Чунки ташқи ва мавҳум душмансиз халқда бошқарувга нисбатан ишончсизлик ва норозилик юзага келиши мумкин. Ғарб ёки дунёнинг бошқа давлатларига бирор мамлакат ички ресурсларини сотаяптими ёки йўқми, қизиқ эмас, уларга фарқи йўқ. Чунки бу суверен давлатнинг ички иши, улар аралишиб ёки кўра олмай, душманлик қилмайди.

Бой бўлмаган давлатларда ҳокимият бир одам ёки озчиликнинг қўлида марказлашиши аввалига вазият яхшиланаётгани эффектини беради. Чунки эски режим билан таққосланади. Лекин вақт ўтган сари вазият ва шароит ёмонлашаверади- ёмонлашаверади. Яхшиланмайди. Ҳеч қачон. Чунки бундай ҳокимият ер шарининг қайси нуқтасида шаклланмасин халқ билан суст алоқа/муносабат (фидбэк) олиб боради. Бундай ҳокимиятнинг муаммоси халқнинг фикри, хоҳиш-истаклари билан ҳисоблашмайди. Бошқарув аппарати ўз истакларини халқникидан аҳамиятлироқ, муҳимроқ, ўзини халқдан ақллироқ, кучлироқ, деб ҳис қилади. Чунки юқорида айтилгандек, ресурслар, улардан чексиз ва назоратсиз "фойдаланиш" (доступ) бор.

@zarnigor1

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

🔰 Бугун 22 август, шанба.

1864 — Женева конвенцияси имзоланди;

1865 — суюқ совун патентланди;

🥳 Ушбу санада туғилганлар: токарлик станоги ихтирочиси Генри Модсли (1771), машҳур ёзувчи Рэй Брэдбери (1920), "Миллий тикланиш" партиясидан президентликка номзод бўлган Сарвар Отамуратов (1973).

👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Самарада яна 400 дан ортиқ ўзбекистонлик тўпланди



Россиянинг турли минтақаларида ишловчи Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтиш илинжида яна Қозоғистон билан чегарадош Самара вилоятига тўпланяпти. Бу сафар улар айнан чегарага яқин жойга эмас, Кинель темир йўл станцияси яқинида йиғиляпти. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Кинель Самара шаҳридан шарқда жойлашган, бироқ Қозоғистон чегарасигача масофа узоқ. Б ерга Россиянинг турли шаҳарларидан ўзбекистонликлар келяпти. Айнан шу ердан поезд мигрантларни Ўзбекистонга қайтариши ҳақида миш-мишлар тарқалган.

Ҳозиргача Кинелга 400 нафардан кўпроқ одам тўпланган. Улар перрон ва Кинел станциясининг вокзали биносига жойлашган. Аммо уларни олиб кетиш учун поезд бориши ҳақида расмий маълумот йўқ. Маҳаллий ОАВнинг таъкидлашича, уларни Самарага олиб келаётган таксичилар ҳам ўзбекистонлик. Улар ҳамюртини поездга чиқариб юборишни ваъда қилиб, улардан 20 минг рубль олгач, йўл ўртасида ташлаб кетади.

Аввалроқ, Самара ва Оренбург вилоятларида Қозоғистон билан чегара яқинида тўпланиб қолган Ўзбекистон фуқароларини қайтариш учун поездлар йўлга қўйилганди.

👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

⚡️Энди хусусий бандлик агентликлари фуқародан пул олмайди

🔸 Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубнинг «Меҳнат миграцияси: хавфсиз, тартибли ва қонуний» мавзусида сессия бўлиб ўтмоқда.

🔹 Ундан иштирок этаётган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов қуйидаги фикрни билдирди.

❗️"Эндиликда хусусий бандлик агентликлари фуқаролардан пул олмайди. Улар фақатгина иш берувчидан пул олиши белгиланди.

👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Ўзбекистонда жамоат жойида ҳижобда юриш учун ўрнатилган тақиқ бекор қилиниши мумкин



Ўзбекистонда фуқароларнинг жамоат жойларида диний либосларда юришига рухсат берилиши мумкин. Бу ҳақда янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасида белгиланган. Лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилиняпти.

Қонун лойиҳаси ҳар кимнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқини, динга бўлган муносабатдан ташқари фуқаролар тенглигини, жамиятда миллатлараро ва конфессионлараро келишувни таъминлаш борасида давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

Қонуннинг янги таҳрири лойиҳасида 1998 йил 1 майда қабул қилинган таҳрири 14-моддасига (диний урф-одатлар ва маросимларни ўтказиш тартибини белгиловчи модда) ўзгартиришлар киритилган.

Амалдаги Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди.

Лойиҳада эса диний маросим ва ибодатларга оид тартиб 13-моддада белгиланган ва унда “жамоат жойларида ибодат либосларида юришга” оид чекловлар назарда тутилмаган. Яъни амалдаги Қонуннинг мазкур чекловга оид қисми чиқариб ташланмоқда.

Маълумот учун, шу кунга қадар жамоат жойида ибодат либосида, жумладан аёлларнинг ҳижобда юришлари тақиқланганди. Бунга “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси асос қилиб кўрсатилган.

Шу билан бирга “ибодат либоси” тушунчаси атрофида ҳам турли тушунмовчиликлар келиб чиқаётган эди. Аммо бу тушунчага янги қонун лойиҳасида ҳам аниқлик киритилмаган.

👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

📊 Хорижда ишлаётган ўзбекистонликларнинг энг кўп қисмини қайси вилоят аҳолиси ташкил этиши маълум қилинди

Маълумотларга кўра, 2 миллиондан ортиқ, яъни меҳнатга лаёқатли аҳолининг 12 фоизи хорижда ишламоқда.

• Россияда — 1,5 миллион;
• Қозоғистонда — 240 минг;
• Кореяда — 71 минг:
• Туркияда — 43 минг;
• БААда 5 минг ва дунёнинг бошқа давлатларида 120 минг ўзбекистонлик меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.

Ушбу меҳнат мигрантлари вилоятлар ҳиссасида қанча нафарни ташкил қилиши айтилди:
• Самарқанддан — 268 минг;
• Фарғонадан — 247 минг;
• Қашқадарёдан — 178 минг;
• Сурхондарёдан — 164 минг;
• Хоразмдан — 140 минг;
• Андижондан — 132 минг;
• Тошкент вилоятидан — 102 минг;
• Тошкент шаҳридан — 90 минг;
• Бухородан — 88 минг;
• Жиззахдан — 88 минг;
• Намангандан — 69 минг;
• Қорақалпоғистондан — 66 минг;
• Сирдарёдан — 57 минг;
• Навоийдан 25 минг киши хорижда ишлайди.

❕P.S. Нима деб ўйлайсиз, йил охиригача бу рақамлар ошадими ёки камаядими? Умуман, юртдошларимиўнинг хорижда ишлашига муносабатингиз қандай

👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний заҳарланди


Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. У ҳозир кома ҳолатига тушиб қолган. Аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Навальний Омскдаги 1-сонли тез тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилган. Сиёсатчи сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши кураш фонди Матбуот котиби Кира Ярмиш Twitter саҳифасида маълум қилди.

“Алексей аввалгидек ИВЛ аппаратига уланган. У комада, аҳволи оғир. Таҳлил натижалари ҳали чиқмади”, деган у.

Навальний комадалигини уни даволаётган шифокор Анастасия Васильева ҳам тасдиқлади.

“Мен ҳозир Омскка учяпман. Дастлабки ташхис қўёлмайман. У ҳозир комада ИВЛга уланган. Шифокор билан гаплашишга қўйишмаяпти, аммо Алексейда ҳеч қачон ҳеч нимага аллергия бўлмаган”, деган Васильева.

Омск вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилинишича, навальнийнинг аҳволи оғир.

Маълумот учун, Навальний Томск аэропортидан самолёт учганидан кейин тоиб қочган. Самолёт зудлик билан Омскда қўнган.

👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Исириқ билан боғлиқ инновацияни давом эттириш керак. Вертолетдан шаҳар узра одамлар устига қўй ёғи тўкиш керак

©Nozimsafari

👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

🔰 Бугун 19 август, чоршанба.

Бутунжаҳон фотография куни;

Xалқаро гуманитар ёрдам кўрсатиш куни;

1947 — витамин А илк бор синтезланди;

1960 — тарихда илк бор «Спутник-5» ракетаси орқали фазога саёҳат уюштирилди (Белка и Стрелка кучук космонавтлар орқали);

🥳 Ушбу санада туғилганлар: машҳур модельер, "Chanel" асосчиси Коко Шанель (1883), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Фируз Ғариб (1946), АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтон (1946).

👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

2020 йил тугашига ҳам оз қолди. Декабрга бориб-бормай давлат идоралари йил давомидаги фаолияти натижалари билан таништиради. Жумладан, Туризм қўмитаси ҳам бу йил коронавирус бўлганига қарамай гўзал юртимизга келган минглаб меҳмонлар ҳақида ҳисобот тақдим этади. Шу ҳисобот тақдим этилганда бир нарсани ёдда тутишингизни хоҳлардим. Бошқа мамлакатларнинг меҳмонларидан фарқли равишда бизнинг юртимизга турист бўлиб хорижликлар эмас, ўзимизнинг мигрантлар келаяпти.

Схема жуда оддий. Мигрантлар уйга боришим керак, деб элчихонага мурожаат қилади (чунки ҳозир кетадиганлар билан фақат элчихона ва консулликлар шуғулланади). Элчихонада мигрантга касал, ҳомиладор, қария бўлмаса чартер билан кетиш имкони йўқлиги айтилиб, "оддий" рейсда кетиш таклиф қилинади.

Оддий рейслар эса туристик компаниялар тарафидан ташкил қилинади. Бор йўғи 10 403 000 сўмга мигрант бир тарафга авиачипта, 3 маҳал овқатли меҳмонхонада 10 кун истиқомат қилишдек имкониятга эга бўлади. Буларнинг барчаси очиқчасига 23 июлдан буён ташкил қилиниб келинаяпти. Хусусий рейсларга ижозат теккан туристик компаниялар саноқли. Ҳаммаси Тошкент шаҳрида жойлашган. Тўлов Ўзбекистон карталарига, миллий валютада қабул қилинади.

Ўз юртига миллий паспорт билан турист бўлиб бориш имконияти ҳеч кимда йўқ. Шунинг учун бундай феноменга баҳо беришни ушбу постни ўқиётганлар зиммасига қолдираман. Лекин яқин орада коронавирус бўлишига қармай кун ора юртимизга бир ёки икки самолёт тўла туристлар келди, деб ҳисобот беришгани, аслида у туристлар кимлигини билишимизни истайман. Туризм соҳасини "ўлимдан", меҳмонхоналарни инқироздан қутқариб, юртимиз иқтисодиётига ҳозирда чинакам ҳисса қўшаётган асл туристлар билан яқиндан танишишингиз хоҳлардим.

Улар оддий мигрантлар.
Кўча тозаловчи, энага, фаррош, сартарош, қурувчи, уста, сотувчи, юк ташувчи каби асосан "қора" ишларда ишлайдиган, меҳнат бозорида энг ҳуқуқсиз бўлиб қолган юртдошларимиз. Аксарияти Ўзбекистон фуқаролари ва бунинг тасдиғи ўлароқ қўлларида паспортлари бор. Яна Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлган резидентлар ҳам бор. 15-20 йил аввал Ўзбекистонга кўчиб келиб, уни Ватан сифатида танлаган резидентлар. Лекин ҳаммаси мигрант. Мигрантларнинг мана шундай фидоийиликларини одамлар билиши керак. Шунда уларга нисбатан баъзи ижтимоий қатламлардаги кескин кайфият ҳам ижобий тарафга ўзгара бошлайди.

@zarnigor1

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

Ўзбекистондаги 13 ёшли абитуриент ёшини кичрайтирганликда гумон қилинмоқда. У футбол билан шуғулланади

Давлат тест маркази жорий йилда ОТМга ўқишга топширган энг ёш абитуриент 13 ёш ва энг ёши катта абитуриент 95 ёш эканлиги тўғрисида хабар берганди. ЎзА 13 ва 95 ёшли абитуриентларнинг ҳаёти ҳам ёшлар учун, ҳам кексалар учун ибрат, мотивация бўлишини ҳисобга олиб, улар билан суҳбат қуришни ниятида суриштирув олиб борди.

Таъкидланишича, суриштирувларни ўтказиш жараёнида Халқ таълими вазирлигига журналистик сўрови юборилган ҳамда вазирлик томонидан ҳолатга аниқлик киритилишида катта амалий ёрдам кўрсатилган.

Дастлаб 13 ёшли (14 ёшга тўлмаган) эканлиги айтилаётган X.А. исмли абитуриент мактабдаги ўқиши даврида синфдан синфга кўчирилган, яъни халқ тилида айтганда “сакраган” бўлса керак, деган вариант кўриб чиқилган. Аммо аниқланишича, у 2009/2010-ўқув йилида 1-синфга қабул қилинган ҳамда 2019/2020-ўқув йилида ўша мактабнинг 11-синфини тамомлаган.

X.А. ўқиш жараёнида 1-синфдан 11-синфгача тўлиқ таълим олган, яъни ўқиш даврида синфдан синфга кўчирилмаган.

Ушбу маълумотлардан сўнг ўз-ўзидан савол туғилди, қандай қилиб 13 ёшли абитуриент 2009-йилда мактабга чиқиши мумкин, ахир бу пайтда у атиги 2,5 ёш бўлади-ку?

Шундан сўнг, Халқ таълими вазирлиги кўмаги билан X.А. истиқомат қиладиган туманнинг ФҲДЁ бўлими орқали унинг туғилган вақтига аниқлик киритилди. Берилган расмий маълумотга кўра, X.А. 2003-йил 3-декабрда таваллуд топган. Бундан келиб чиқадики, қаҳрамон аслида 16 ёш (декабр ойида 17 ёшга тўлади) ҳамда мактабнинг 1-синфига қабул қилинган пайтда қарийб 6 ёш бўлган.

Шундан сўнг нима учун Давлат тест маркази ушбу абитуриентни 13 ёш дея эълон қилганига аниқлик киритиш учун суриштирув давом эттирилган. Аниқлаган маълумотларга кўра, X.А.га 2019-йил апрел ойида туман ички ишлар бўлими томонидан 2006-йил 3-декабрда туғилганлиги акс этган фуқаролик паспорти берилган. Фуқаролик паспорти расмийлаштирилаётганда, ҳозирча маълум бўлмаган сабабларга кўра, X.А.нинг ёши 3 йилга кичрайтирилган.

Шунингдек, суриштирувлар давомида X.А. футбол билан шуғулланиши ҳақидаги дастлабки маълумотлар қўлга киритилган. Шундан сўнг Ўзбекистон професционал футбол лигаси билан боғланиб, бу маълумотлар қанчалик рост ёки ёлғонлигини текширилган.

“Дастлаб бундай футболчи ЎзПФЛда рўйхатдан ўтмагани маълум бўлган. Аммо ёшни кичрайтириш масаласига қарши кескин кураш олиб борилаётганлиги, ЎзПФЛ ҳам бу каби қонун бузилиши ҳолатларининг фош бўлишидан манфаатдор эканлигини инобатга олиб, бошқа ҳамкор ташкилотлар орқали мазкур фактни текшириб беришларини таъкидлашди”, — дейилади хабарда.

ЎзПФЛ аниқлаган маълумотларга кўра, вояга етмаган X.А. ҳақиқатан футбол билан шуғулланади ва туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида рўйхатда турган, професционал футбол лигасида ҳозирча ўйинлар ўтказмаган.

Суриштирув давомида аниқланган юқоридаги ҳолатларда ҳужжатларни қалбакилаштиришга оид жиноят аломатлари бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, айбсизлик презумпсияси нуқтайи назаридан, хабарда абитуриентнинг исми, яшаш манзили ва таҳсил олган мактаби ошкор қилинмаган. Суриштирувлар давомида тўпланган барча материаллар қонун доирасида кўриб чиқилиши учун Бош прокуратурага тақдим этилган.

👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈

Читать полностью…

ТАЯНЧ - TAYANCH

🔰 Бугун 17 август, душанба.

1771 — Жозеф Пристли фотосинтезни кашф қилди;

1933 — суюқ ёқилғида учадиган илк ракета синовдан ўтказилди;

1950 — Индонезия мутақилликка эришди;

🥳 Ушбу санада туғилганлар: Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом (1939), машҳур қўшиқчи Муслим Магомаев (1942), машҳур актёр Роберт Де Ниро (1943).

👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈

Читать полностью…
Подписаться на канал