Россиялик шифокорлар Ўзбекистонга келди
Аввалроқ, Россиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган 40 нафарга яқин мутахассисдан иборат тиббий гуруҳ Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 16 август куни Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ҳамкорликда ишлаш учун россиялик мутахассислар етиб келди.
Россиялик меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари томонидан кутиб олинди.
Реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, вирусолог, кардиолог, эндокринолог каби мутахассислар бир ой давомида коронавирусга чалинганларни даволаш муассасаларида шифокорларимиз билан ҳамкорликда иш олиб боради.
Хусусан, россиялик мутахассислар Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти, Вируслогия илмий текшириш институти клиникаларида, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида, шунингдек қатор вилоятлардаги шу соҳага ихтисослашган шифохоналарда фаолият кўрсатиши кутилмоқда.
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
🔰 Бугун 16 август, якшанба.
1930 — илк овозли ва рангли мультфильм экран юзини кўрди;
1960 — Халқаро астронавтлар академияси ташкил топди;
🥳 Ушбу санада туғилганлар: машҳур қўшиқчи Луиза Чиккони — Мадонна (1958), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Абдуқаҳҳор Иброҳимов (1939), кино ва театр актёри Муҳаммадисо Абдулхаиров (1970).
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
Хакасияда мингрантлар орасида террорчиликни тарғиб қилган ўзбекистонлик қўлга олинди
Россия таркибида бўлган Хакасия республикасининг Абакан шаҳрида Ўзбекистон фуқароси мингрантлар орасида террорчиликни тарғиб қилганликда гумонланмоқда.
“ТАСС”нинг хабар беришича, унга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 205-2-моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.
“Ушбу шахс террорчилик ташкилоти уясини тузиш мақсадида терроризмни оммавий равишда оқлашга ва меҳнат муҳожирлари орасида ‘Ўзбекистон ислом ҳаракатиъ етакчилари фаолиятини тарғиб қилишга қаратилган баёнотларни тарқатган”, — дейилади хабарда.
Гумонланувчи айбига иқрор бўлган. Ундан терроризмни тарғиб қилувчи материаллар ва электрон алоқа воситалари олиб қўйилган.
Аввалроқ Украина пойтахти Киев шаҳрида банк бўлимини эгаллаб олиб, уни портлатиш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани хабар берилганди.
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
🔰 Бугун 15 август, шанба.
Халқаро археологлар куни;
1877 — Томас Эдисон илк бор телефон орқали суҳбатни "Алло" сўзи билан бошлашни таклиф қилди;
1914 — Панама каналидан биринчи кема ўтди;
1947 — Ҳиндистон мустақилликка эришди;
🥳 Ушбу санада туғилганлар: француз императори Напалеон I Бонапарт (1769), ўзбек маърифатпарвар шоири Аваз Ўтар (1884), Ўзбекистон халқ артисти Турсунxон Жафарова (1915), "Оскар" мукофотининг 2 карра соҳиби, машҳур актёр Бен Аффлек (1972).
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
Беларусдаги воқеликлар кенг ёритилаяпти. Назаримда, ўзбек сегментидаги фойдаланувчилар нима бўлаётганидан хабардор, лекин тинчлик ва осойишталикни сақлаб турган президент нима учун кетишини беларус халқи бунчалик талаб қилаётганини тушунмаётгандек. Яъни нима бўлаётганини биламиз, бироқ нимага бўлаётганини йўқ.
Шунинг учун билганларимдан келиб чиқиб, икки оғиз шу ҳақида тўхталишни лозим топдим. Чунки орамизда атрофдаги воқеликларга мустақил фикр ва позицияси бор одамлар қанча кўп бўлса, шунча яхши бўлади.
Нима учун Лукашенко президент сифатида эскирди?
1. Лукашенко шунча йиллик президентлигидан кейин хориж сиёсатчилари учун қанчалик таниш бўлса, маҳаллий амалдорлар учун ҳам шунчалик "ўзиники" бўлиб кетган. Яъни хорижликлар ҳам, маҳаллий сиёсатчилар ҳам Лукашенко нима қилишини, нима дейишини, қандай қаришини, нозик ва кучли тарафларини олдиндан билишади. Нима қилиб, Лукашенкога ёқишни билишади. Билишгани учун ундан фойдаланиш осон. Нозик тарафларини билганлар бемалол унинг чексиз ваколатидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишади. Амалдорлар айнан шунинг учун ҳам жамият фойдасига бирор нима қилишдан манфаатдор эмас. Чунки асосий фигуранинг кўнглини олишни билишади. Қолгани нега керак?!
2. Куч ва ҳокимият бир одамда. Марказлаштирилган. Лукашенко = қонун. Лукашенко = армия. Лукашенко = халқ. Лукашенко = бойлик. Лукашенко = суд. Лукашенко = бахт. Яъни мамлкатлдаги барча жараёнлар Лукашенконинг буйруғи билан Лукашенконинг хоҳиш-истакларига кўра ва ҳудди ўша Лукашенконинг назорати остида, Лукашенко талабларига жавоб берган ҳолда Лукашенко тарафидан амалга оширилади. Ҳеч ким қаршилик билдиролмайди. Лукашенкодан ҳисоб сўрайдиган ёки унинг ҳукуматидан назорат йўқ. Агар бирор ким қаршилик қилса Бабарико, Цепкало, Прокопьевлардек якун топади. Одамлар иккинчи сорт (биринчи сорт Лукашенко ва унинг ҳукумати) бўлишдан чарчади.
3. Иқтисодий ҳолат. Охирги 10 йилда Лукашенко ҳеч қандай янгилик қилмади. Ислоҳот қилмади. Лукашенконинг барча ютуқлари 2009 йилгача қилинган. Кейин пенсия ёши келиб, Лукашенко эскирди. Хоккей бўйича жаҳон чемпионатидан бошқа ҳеч нарса қилолгани йўқ.
Мамлкатдаги деярли барча йирик корхоналар давлатга қарашли. Ҳудди Совет моделидагидек. Совет моделига 100 йил бўлади яқинда. Юз йил аввалги, эски модел билан мамлакатда кадрлар учун ҳам, ойлик маошда ҳам рақобат йўқ. Сифат учун ҳам кураш йўқ. Ҳаммаси давлатга қарашли. Давлат эса - Лукашенко. Ҳаммасининг фойдаси ҳам, зарари ҳам давлатга. Тўғрироғи фойдаси - давлатга. Зарари - халққа. Аслида 10тагача фундаментал давлат корхоналарини қолдириб, қолганларини 80% ишчи ўринларини сақлаган ҳолда сотиш яхшироқ бўларди ва беларус иқтисодчилари бу ҳақида жуда кўп гапиришади. Жуда кўп. Ҳаттоки Россия минбарларида ҳам. Лекин, ҳукумат назоратни қўлдан чиқариш, халқ учун ягона боқувчи бўлиш моделини йўқотишдан қўрқади. Ҳукумат эса 25 йиладн буён Лукашенко экани эсингиздадур.
4. Давлат қарзи. Айтганимдек, Лукашенко ҳозирги пайтда индустрия ўзгаргани туфайли умуман фойдага чиқмайдиган давлат корхоналарини тиклаш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ҳам ташқи қарзларни олаверган ва олаверади. Чунки у совет модели тарафдори. Совет модели эса аллқачон эскирган. Демак, Лукашенко ҳам фойдага чиқмаётган зараркунда корхоналари сингари долзарблигини йўқотган.
5. Юқоридаги топикни давом эттириш учун Лукашенко мамлакатда навбатдаги 50-60 йил яшайдиган ёшлар учун ҳам маънан эскирганини алоҳида таъкидлаш керак. Лукашенко ёшларни тушунмайди. Уларнинг талабларини тушунмайди Ёшлар Лукашенкони тушунмайди. Ва ҳоланки, мамлкатда навбатдаги 50-60 йил яшайдиганлар учун, уларнинг эртаси учун бугун эскирмаган, замонавий менежмент керак.
6. Катта солиқлар. Аввалги пунктлардан келиб чиқиб, бюджет учун даромадни ошириш мақсадида солиқлар баланд. Ҳозир ҳар бир ишчи беларус даромадидан 13% даромад солиғи, 29% пенсия учун, 6% фавқулоддаги ҳолатлар учун тўлайди. Жами 48% даромадидан тўлайдиган ҳар қандай фуқаро шунча солиқ тўлаганига яраша ҳукумат ҳам унинг талаб ва эҳтиёжлари қондиришини хоҳлайди. Айтганча, Италияда умумий ҳисобда 43% солиқ тўланади. Италия қаерда, Беларусь қаерда...
Президент Шавкат Мирзиёев Россияга боради
Бугун, 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг РФга бўлажак ташрифига тайёргарлик муҳокама қилинди.
Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар жабҳалардаги Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Вазирлар дунёда коронавирус атрофида кузатилаётган вазиятни ҳам муҳокама қилиб, савдо-иқтисодий алоқаларга пандемиянинг салбий таъсирини қисқартириш учун яқин ҳамкорликни давом эттиришнинг зарурлигини қайд этдилар.
Турли даражалардаги ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали, кун тартиби ва уларга тайёргарлик кўришнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди. Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистоннинг МДҲга раислиги доирасида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.
Вазирлар Ўзбекистон ва Россия Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши, шунингдек, икки давлатнинг Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 20-йиғилишида қабул қилинган қарорларнинг ижроси муҳокама этилди.
Бундан ташқари, Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда Марказий Осиёдаги хвафсизликни таъминлаш учун ҳамкорликни кучайтириш ва ЕХҲТдаги инқироз юзасидан фикр алмашилди.
Телефон орқали мулоқот чоғида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг алоҳида мавзулари ҳам кўриб чиқилди.
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
Россия вакцинасининг экспорт нархини айтилди
Коронавирусга қарши Россия вакцинасининг экспорт нархи икки дозада энг камида 10 долларни ташкил қилади. Бу ҳақда чоршанба куни "Россия-24" телеканали эфирида "Р-Фарм" компанияси директорлар кенгаши раҳбари Алексей Репик маълум қилди.
"Агар биз экспорт бозорлари ҳақида гапирадиган бўлсак, бизнингча, вакцинанинг икки дозаси камида 10 долларни ташкил қилиши мумкин, деди у. Катта эҳтимол билан биринчи сериялари етарли даражада қиммат бўлади”.
Репикнинг таъкидлашича, вакцина нархи ишлаб чиқариш етарли саноат ҳажмига етганда арзонлашади.
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
Яна 84 нафар фуқаро ишлаш учун Россияга жўнаб кетди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижий мамлакатлардаги меҳнат мигрантларининг мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш, вақтинча ишсиз қолган юртдошларимизни улар бўлиб турган мамлакатларнинг пандемиядан нисбатан камроқ зарар кўрган бошқа ҳудудларига ва карантин чекловлари сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни хорижга ишга жалб қилиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, яқинда Россия Федерациясининг Нефть ва газ илмий-тадқиқот ва лойиҳалаштириш институти раиси ўринбосари Д.Мишченко бошчилигида қатор иш берувчи компаниялар вакилларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида 4200 нафар фуқарони йирик қурилиш объектларига ишга жалб қилиш, улар учун қулай шароитлар яратиш, транспорт, ишлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш, иш ҳақи ва бошқа масалалар бўйича келишиб олинган эди.
Ушбу келишувга мувофиқ, бугун 84 нафар юртдошимиз Россиянинг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун чартер рейс орқали жўнаб кетди. Маълумот учун айтиш мумкинки, биринчи навбатда асосан мазкур заводда аввал меҳнат қилиб иш тажрибасига эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари ишга жалб қилинмоқда.
Уларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчида касаллик аниқланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланиши, шунингдек, ойлик иш ҳақи ўртача 40-60 минг рублни ташкил этиши белгиланган.
Юртдошларимиз 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.
Таъкидлаж жоиз, жорий йилнинг 31 июль куни 144 нафар фуқаро ташкиллаштирилган ҳолда мазкур завод қурилишида ишлаш учун чартер рейс орқали учиб кетган эди.
Шунингдек, йил якунига қадар 4000 дан ортиқ фуқароларнинг мазкур қурилиш объектига ишга жалб қилиниши режалаштирилган.
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
Энди Россияга кетаётган мигрантлар касб-ҳунарга ўқитилади, муваффақиятли битирувчиларга Skills паспорти берилади
Ўзбекистонда Россия Федерациясида фаолият юритаётган меҳнат мигрантларини ўқитиш бўйича чоралар белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Камбағал ва ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда айтилган.
Ушбу қарордан асосий мақсад – камбағал ва ишсизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитишнинг янги тизимини жорий қилиш, уларни касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш жараёнларини ташкил этиш, эҳтиёжманд аҳоли ва ногиронлар иш билан бандлигини таъминлашга оид қўшимча чораларни амалга ошириш ҳисобланади.
Ушбу қарор билан камбағал ва ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишчи кучининг рақобатбардошлигини ошириш дастури тасдиқланди.
Шунингдек, камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини жорий этиш учун зарур бўладиган молиявий харажатлар ажратилди ҳамда уларнинг манбалари, йўналишлари ва кўламлари белгиланди.
Қарорда кўзда тутилган камбағал ва ишсизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш тизими Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Ишга марҳамат” мономарказларини, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларини, Тошкент шаҳри туманларида қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курсларини, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларини, нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ўз ичига олади.
Ҳужжат орқали аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга, тадбиркорлик асослари ва хорижий тилларга ўқитишга, нодавлат сектори имкониятларидан кенг фойдаланиш учун давлат ёрдамини бериш механизми жорий қилинади.
Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ташкил этиш учун Вазирликнинг “Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларининг бинолари, маҳаллий ҳокимият ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига кўра бошқа бўш турган бинолар ёки уларнинг бир қисми оператив бошқарувга ёки узоқ муддатли имтиёзли ижарага берилади.
Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларига ўқув дастурлари ва ўқитувчиларни мустақил танлаш ҳуқуқи берилади; касб-ҳунарга ўқитиш марказлари бинолари бир қисми берилган тақдирда – мазкур марказларнинг ўқув жиҳозлари ва анжомларидан имтиёзли фойдаланиш имкони яратилади.
Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан ўқитиш, бунда давлат буюртмасининг кафолатланган энг кам даражаси дан фойдаланиш белгиланган.
Қарорга мувофиқ “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари битирувчиларининг касбий малакасини халқаро WorldSkillsстандартлари асосида баҳолаш, шунингдек баҳолашдан муваффақиятли ўтган битирувчиларга мамлакатимизда ва хорижий давлатларда тан олинадиган Skills паспорти берилади.Таъкидлаш жоизки, мономарказлар ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари томонидан битирувчиларга берилган ўқишни тамомлаганликни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда Skills паспорти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дипломи даражасига тенглаштирилади.
Ушбу лойиҳалар ижросини таъминлаш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда 150 миллиард сўм маблағ ажратилади.
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
🇷🇺🇺🇿Россия COVID-19 га қарши курашишда ёрдам бериш учун Ўзбекистонга мутахассис юборади
“Биз халқаро фаолиятимизни ҳам давом эттирмоқдамиз. Шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, мутахассисларимиз Қозоғистон Республикасидан ўз вазифаларини бажариб қайтдилар. Ўзбекистонга жўнатиладиган мутахассислар гуруҳи тайёрланмоқда”, - деди Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко.
Аввалроқ у ҳозирда Россиянинг COVID-19 га қарши вакцинасини таркибида Ўзбекистон ҳам бўлган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти давлатларига етказиб беришга доир музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган эди.
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
Иш бор, ишончли
Эртадан хар кунлик иш бор. Пули кунлик 1500 рублдан, иш 9да бошланиб 7 гача штукатурка кафелга падгатовка метро Озёрная да, исмим Гайратбек 89772940357
Ростовдан Ўзбекистонга 918 нафар юртдошларимиз билан поезд йўлга чиқди
Республика махсус комиссияси томонидан Россиянинг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидаги ҳамюртларимизни олиб келиш учун “Тошкент-Ростов-Дон-Тошкент” йўналиши бўйича темир йўл рейсни ташкиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, бугун маҳаллий вақт билан соат 13:20 да 918 нафар юртдошларимиз билан поезд “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнади.
Ватанимизга қайтиб келганидан сўнг Ўзбекистон фуқаролари Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда карантинда бўлишлари шарт.
Ҳозирда Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон фуқароларини Ватанимизга тезроқ қайтариш учун Россиянинг турли ҳудудларидан рейсларни кўпайтириш, рейслар, жумладан темир йўл рейсларининг йўналиши ва турларини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
⚡️🇧🇾Беларусь МСК президентлик сайловининг тахминий якуний натижаларини эълон қилди.
Явка 84,23% фоизни ташкил этди
▪️Александр Лукашенко — 80,23%
▪️Светлана Тихановская — 9,90%
▪️"Ҳаммага қарши" — 6,02%.
Анна Канопацкая 1,68%, Сергей Черечень — 1,13%, Андрей Дмитриев — 1,04% овоз тўплади.
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
Россиядан поездда олиб келинган 918 нафар фуқаролар Наманган карантин зонасига жойлаштирилди
Россиядан мингга яқин ўзбекистонлик поездда Наманган вилоятига олиб келинди ва Поп туманидаги карантин ҳудудига жойлаштирилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 9 август куни Поп темир йўл вокзалида Самара—Бузулук—Тошкент—Поп йўналиши билан Россиядан олиб келинган 918 нафар ўзбекистонлик кутиб олинди.
Улар Поп тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан дезинфекциядан ўтказилди.
Қайд этилишича, Россиядан олиб келинган фуқаролар Попдаги карантин ҳудудига жойлаштирилди ва 10 кун давомида тиббиёт ходимлари кузатувида бўлади.
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
Меҳнат миграциясини қонуний амалга ошириб, қайтган меҳнат мигрантлари учун имтиёзлар бор
Бугунги кунда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан мамлакатимиз фуқароларини хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун уюшган ҳолда жўнатиш жараёни ҳамда чет элда ишлаш истагида бўлган фуқароларнинг хорижда ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишини олдини олиш мақсадида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Таъкидлош жоизки, пандемия инқирози шароитида фуқароларнинг хорижда ва мамлакат ичида мавжуд иш жойларини сақлаб қолиш ҳамда ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидар бири ҳисобланади.
Мазкур тарғибот ишлари доирасида Андижон вилояти Асака туманида сайёр қабул ўтказилди. Унда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтган ва чет мамлакатларга ишлаш учун кетмоқчи бўлган 62 нафар фуқаро иштирок этди. Улар томонидан билдирилган масалалар ўрганилиб, ўрнатилган тартибда ишлар амалга оширилиши белгиланди.
Сайёр қабулда вақтинча меҳнат миграциясини қонуний амалга ошириб, ватанга қайтган меҳнат мигрантлари учун давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар, ёрдам турлари, имтиёз ва имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди.
@tayanch
Ўзбекистонга чартер рейсларнинг навбатдаги жадвали эълон қилинди
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун навбатдаги чартер рейсларининг жадвали тасдиқланди. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг 17 августдан 30 август кунлари давомида 23 та рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади.
17 - 23 август кунларига белгиланган рейслар жадвали:
17 август Сеул – Тошкент – Сеул
17 август Тошкент – Москва – Самарқанд
18 август Тошкент – Қозон – Самарқанд
18 август Тошкент - Санкт-Петербург – Самарқанд
18 август Тошкент – Москва – Самарқанд
19 - 20 август Тошкент – Сеул – Тошкент
20 август Тошкент - Санкт-Петербург –Тошкент
21 август Тошкент – Истанбул – Тошкент
21 август Тошкент – Қозон – Тошкент
21 август Тошкент – Дубай – Тошкент
22 август Тошкент – Владивосток – Тошкент
23 август Тошкент – Москва – Тошкент
24 - 30 август кунларига белгиланган рейслар жадвали:
24 август Сеул – Тошкент – Сеул
24 август Тошкент – Новосибирск – Тошкент
24 август Тошкент – Минск – Тошкент
25 август Тошкент – Қозон – Тошкент
26 август Тошкент – Москва – Тошкент
27 август Тошкент-Сеул-Тошкент
27 -28 август Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент
27 август Истанбул – Тошкент – Истанбул
28 август Тошкент – Қозон – Тошкент
29 август Тошкент – Москва – Тошкент
30 август Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
Уфадаги черковда ўғрилик содир этган 23 ёшли ўзбекистонлик судга берилди
Россиянинг Уфа шаҳридаги ибодатхонада ўғрилик содир этган 23 ёшли ўзбекистонлик судга берилди. Бу ҳақда Бошқирдистон прокуратураси матбуот хизматига таяниб “АИФ” хабар берди.
Қайд этилишича, ўғрилик 2020-йилнинг январ ойида содир этилган. Ўзбекистонлик йигит Авлиё Симеон Верхотурский черковида иконанинг заргарлик буюмлари эҳсон қилинадиган қутисини синдириб, олиб қочган. Уни черков хизматчиси кўриб қолиб, тутишга ҳаракат қилган, аммо бунинг уддасидан чиқа олмаган.
Йигит қочаётганида ўғриланган буюмларнинг бир қисмини тушириб қолдирган ва машинасига ўтириб воқеа жойидан яширинган. Ўғирланган буюмларни Татаристонда сотган ва ўша ерда қўлга олинган.
Ҳодиса оқибатида черковга келтирилган зарар миқдори 40 минг рубл (тахминан, 550 доллар)га баҳоланмоқда. Айни пайтда ўзбекистонлик йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ишни кўриб чиқиш Уфадаги Совет туман судига юборилган.
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
"Россия президенти, Путин билан боғланиш керак, у билан ҳозир гаплашиб олишим зарур. Нега деганда, бу фақатгина Беларус учун таҳдид эмас. <…> Мен шуни айтмоқчиманки, Беларус ҳимояси, бу бизнинг бутун ҳудудими, Иттифоқдош давлат ҳимоясидан кам эмас. Бошқаларга ўрнак бўлади. Агар беларуслар дош беролмаса, бу тўлқин улар томонга қараб йўналиш олади. Шу учун ҳам бизга ёпишиб олишган", - деб қатъий таъкидлади Лукашенко.
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
Россия меҳнат мигрантлари учун ишчи визасини жорий этмоқчи
Россия мамлакатга ишлаш ишлаш учун келувчиларга ишчи визаларини жорий қилмоқчи. Бунга пандемия даврида ишсизлар сони ортгани ва улар ўртасида жиноятчилик кўпайгани асосий сабаб этиб белгиланди.
Мамлакат Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев мамлакатнинг бир қатор субъектларида мигрантлар орасида жиноятчилик ўсаётгани ва бу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳудудий раҳбарлар қўшимча чоралар кўриши лозимлигини айтган.
Ушбу топшириқдан сўнг Superjob тадқиқотлар маркази мамлакат аҳолиси ўртасида сўровнома ўтказди ва унда иштирок этганларнинг қарийб 60 фоизи меҳнат мигрантлари учун ишчи визаларини бериш тартибини мураккаблаштириш таклифини қўллаб-қувватлаган.
“Янги қоидаларга кўра, меҳнат мигранти иш берувчи унинг иш жойини тасдиқлаган тақдирда Россияга кириши мумкин бўлади. Коронавирус пандемияси даврида меҳнат мигрантларининг 40 фоизи ишсиз қолган ва бу Россияда жиноятчиликнинг ўсишига сабаб бўлиши мумкин”, дейди Дмитрий Медведев.
Маълумот учун, Россия мигрантлар сони бўйича Германиядан кейин Европада иккинчи ўринда туради. Мамлакатга 2019 йилда 11,6 миллион муҳожирлар кириб келган.
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
🔰 Бугун 14 август, муборак жума.
1867 — спорт ва санъат уйғунлигини ўзида мужассам этган "Коррида" шоуси пайдо бўлди;
1947 — Покистон мустақилликка эришди;
2019 — Маҳбуслар илк маротаба Ҳаж амалини адо қилишди.
🥳 Ушбу санада туғилганлар: машҳур ёзувчи Эрнест Сетон-Томпсон (1860), Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Миркарим Осим (1907), Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева (1930).
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
+79055147813 рақамидан телефон бўлаяпти. Бир соат олдин.
- Зарнигор Омониллаева?
- Да
- Меня зовут Евгений Ушаков, я сотурдник Сбербанка. У вас накопилось 8000 баллов, мы хотим их вам перевести. Скажите, карта с последними номерами 9308 принадлежит вам?
- Да
- Можем мы баллы перевести вам на карту?
- Да
- Хорошо, возьмите в руки свою карту, чтобы проверить номер. Назовите цифры на вашей карте
Мошенниклигини тушунганим учун картамнинг рақамларини айтмадим. Балл керак эмас, дейишимга қарамай, агар каратнгни рақамини бермасанг картангни блоклаймиз, картангни хавфсизлигига жавоб бермаймиз, деб таҳдид қилиб, қўрқитишга тушди. Оғир босиқлик билан мошенниклик қилаётгани учун жавобгарлик борлигини эслатгандим, "тутаб" кетганидан сўкиниб кетди 😂
Истималаб ётган жойимда кайфиятим зўр кўтарилди. Мазза қилиб кулдим. Кулганим сари фирибгарнинг жахли чиқиб, баттар валдирашни бошлади-да, ўртада таҳдидлари орасида бир қизиқ жумлани айтиб кетди:
"Қаерданам келиб қолишдинг бизнинг юртимизга. Ҳаммангни депорт қилиш керак, документларингни ФСБ текширади ҳали" ва ҳ.к. Тушунаётган бўлсангиз, исм-фамилия русча бўлмагани учун фирибгарнинг психологик босим ўтказиш услубилан бири "депорт" билан қўрқитиш бўлаяпти. Шунинг учун бу ҳақида ёзиб қўйишни тўғри, деб билдим.
Яхшилар, бировга карта рақамингизни бермаганингиз учун депорт қилмайди. Ҳаққи йўқ. Ҳеч кимга бу керак ҳам эмас.
Ман мобил иловалардан кўп фойдаланаман. 90% ҳолатда онлайн харидлар қиламан. Шунинг учун номерим ва картамнинг охирги 4 рақамини бирор мобил иловани бузиб олиш муаммо эмас. Сизларга ҳам бир кун келиб фирибгарлар телефон қилиб қолиши мумкин. Тез-тез ва ўта жиддий гапиришидан ҳақиқатдан ҳам банк ҳодими шекилли, деб ўйлашингиз мумкин. Балки исм ва фамилиянгизни айтиб, картангизни охирги 4 рақамини айтса банк ҳодимилигига шубҳа қилмассиз.
Энг асосий бир қоидани эсда тутинг:
Банк ҳодими онлайн равишда бирор нарсани сизга мажбурлатиб бажартирмайди. Агар бирор ким банкданман, деб телефон қилса, "эртага банкка бораман", деб телефонни қўйиб қўйинг. Ҳеч қандай маълумотларингизни айтманг. Таҳдид (угроза, шантаж)ларига ишонманг. Алданманг. Бир бал - бир рублга тенг, деб нафсингизни қитиқласа ҳам, банкка ўзингиз бориб, шахсан, нима гап, нима сўзлигини билиб келинг.
Эслатаман! Банкларнинг ҳеч бири "регистрация", "миграционка", патентларни, деб Сизга хизмат қилишдан бош тортмайди. Ҳужжатларни деб, Сизни полицияга топширмайди! Қўрқманг! Ҳуқуқ идоралари дўстингиз бўлмаслиги мумкин , лекин хусусий сектор учун Сиз мижозсиз! Улар Сизни мижоз сифатида қабул қилади ва хизмат қилади (жазоламайди).
Яна саволлар, шунаг ўхшаш фирибгарликлар бўлса комментларда хабар беришингизни хоҳлардим. Балки ман билмаган қандайдур бошқа фирибгарлик усулларидан бехабардурман. Ҳар биримизнинг тажрибамиз бошқаларга фойдали огоҳлантириш бўлади.
@zarnigor1
🔰 Бугун 13 август, пайшанба.
Халқаро чапақайлар куни;
1907 — Нью-Йоркда биринчи такси йўлга тушди;
1932 — қисқа тўлқинли радиоешиттиришнинг биринчи синови ўтказилди;
🥳 Ушбу санада туғилганлар: Нобель мукофоти совриндори Альфред Хичкок (1899), сиёсий арбоб Фидел Кастро (1926), Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим (1950), Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев (1964).
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
🔰 Бугун 12 август, чоршанба.
Халқаро ёшлар куни;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати ташкил топган кун;
1851 — биринчи тикув машинаси патентланди;
1981 — IBM компанияси илк шахсий компьютерни ишлаб чиқарди;
🥳 Ушбу санада туғилганлар: Нобель мукофоти совриндори Эрвин Шредингер (1887), таниқли адиб ва шоир Йўлдош Сулаймон (1935), ўзбек актрисаси Матлуба Алимова (1954).
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
Коронавирусга қарши биринчи вакцина рўйхатга олинди
Россия президенти В.Путин коронавирусга қарши дунёда биринчи вакцина Россияда рўйхатга олинганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, вакцина самарали ва барқарор иммунитетни шакллантиради. Президентнинг қизларидан бири коронавирусга қарши ушбу вакцина билан эмланган.
Шундай қилиб, Россия янги коронавирус инфекциясига қарши вакцина рўйхатга олинган дунёдаги биринчи мамлакатга айланди.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири М.Мурашконинг маълум қилишича, Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлар маркази ва «Биннофарм» компаниясида вакцинани ишлаб чиқариш бошланади.
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
🔰 Бугун 11 август, сешанба.
1906 — кинофильмга овоз бериш техникаси патентланди;
1979 — "Пахтакор" футбол жамоаси ўйинчилари авиаҳалокат оқибатида вафот этишди;
1999 — тўлиқ қуёш тутилиши кузатилди.
🥳 Ушбу санада туғилганлар: Германия қироли, Рим императори Генрих V (1086), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози Рустам Акрамов (1948), машҳур актёр Крис Хемсворт (1983), Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази раҳбари Гулнора Бобожонова.
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
Иш бор
Разнорабочие, ЕЖЕДНЕВНАЯ ОПЛАТА Проживание и питание на объекте. Смена с 9 до 20. Оплата 1500 за смену. Адрес Раменский район дер. Каменное тяжкино. Телефон 89167424475 Елена
Жой бор.
М Октябрьское поле'да квартирада 2 та аёл кишига жой бор, эркаклар керак эмас. Мурожат учун 89262305766
♨️ Бугун 10 август, душанба.
Халқаро табиий ёқилғи (биодизель) куни;
1500 — Мадагаскар ороли кашф этилди;
1793 — Лувр музейи очилди;
1876 — илк маротаба шаҳарлараро телефон қўнғироғи амалга оширилди;
🥳 Ушбу санада туғилганлар: қозоқ шоири Абай Қўнонбоев (1845), Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам (1950), машҳур актёр Антонио Бандерас (1960).
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
Сенаторлар Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматга сўров юборади
Олий Мажлис Сенатининг 7-август куни бўлиб ўтган олтинчи ялпи мажлисида Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу парламент сўрови фуқароларнинг турли давлат ташкилотларига юборган мурожаатлари асосида шакллантирилган.
Сенаторлар икки томонлама битимлар борлигига қарамай, фуқароларни ишга ташкилий тарзда жойлаштириш кўрсаткичлари пастлигича қолаётганини таъкидлаган.
Юқори палата маълумотларига кўра, 2019-йилда Россияда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хусусий агентликлар томонидан ташкилий тарзда қабул қилиш орқали 1425 киши ишга жойлаштирилган. Бундан ташқари, Россияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонлик барча меҳнат мигрантларининг 25,4 фоизи тегишли патентни расмийлаштирмай ишламоқда.
Сенатда таъкидланишича, меҳнат мигрантларининг жамиятга мослашуви паст даражадалиги, рус тилини, Россия меҳнат ва миграция тўғрисидаги қонун ҳужжатларини яхши билмаслиги фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлашда кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг долзарб муаммоларини ҳал этиш масаласи Сенатнинг диққат марказида турганлиги, Ўзбекистон—Россия парламентлараро ҳамкорлик бўйича қўшма комиссияси фаолиятининг марказий мавзуларидан бири эканлиги билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Сенат раиси Танзила Норбоева ўзбекистонлик мигрантлар масаласида россиялик ҳамкасбидан ёрдам сўрагани, Россияда оғир ҳаёт шароитларига тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам бериш учун “Саховат” маркази ташкил этилгани хабар берилганди. Май ойида эса Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда иш қидираётган Ўзбекистон фуқаролари мурожаат қилиб Россиянинг турли ҳудудларида ҳар хил йўналишлар бўйича 600 дан ортиқ бўш иш ўринларига фуқароларни таклиф этганди
👉👉👉👉👉 @tayanch 👈👈👈👈👈
Лукашенко коронавирус устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди
Бугун, 2 июл куни Беларус Президенти Александр Лукашенко мамлакат коронавирус устидан ғолиб келганлигини эълон қилди. Бу ҳақда БелТА ахборот агентлиги хабар бермоқда.
28 феврал куни Беларусла коронавируснинг биринчи ҳолати аниқланди. Инфексия Беларус миллий техник университетининг (БМТУ) эронлик талабасида учради. Унда касаллик аниқланишидан бир ҳафтда олдин у Бокудан мамлакатга учиб келган эди.
Бемор Минск юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилади. У билан алоқада бўлган одамлар текширилди, аммо уларда касаллик аломатлари топилмади.
Ушбу оғир вазият билан боғлиқ ҳолда Беларус Президенти мамлакат чегараларини ёпиш зарур, деб ҳисобламади. Аммо беморларни аниқлаш учун баъзи чоралар жорий этилди.
“Бизнинг соғлиқни сақлаш тизими оёққа турди. Аммо биз кураш даражасини пасайтирмаяпмиз, шу сабаб бугун биз ғалаба қозондик, деб айта оламиз”, деди Лукашенко.
Беларус раҳбари мамлакат "сиёсий ақл-идрок" ва "халқ донолиги"ни намойиш этганини таъкидлади. У шифокорларнинг хизматларини эътироф этиб, улар билан учрашувни ташкил қилишга ваъда берди.
Беларус Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатда 62 424 та коронавирус инфексияси аниқланди. Мамлакатда курашнинг бутун даври давомида 398 киши вафот этган.
@tayanch