taskinkitoblar | Неотсортированное

Telegram-канал taskinkitoblar - Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

3377

Qalbingizga taskin beruvchi kitoblar... Bizga murojaat @TaskinKitob https://instagram.com/taskinkitoblari?igshid=NTc4MTIwNjQ2YQ== @TaskinBooks

Подписаться на канал

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

Yo‘ldan ozorni olib tashlash iymondan hisoblansa, fikr va qalbdagi ozorni ketkazish haqida nima desa bo‘ladi?

Biz hammamiz o’zimizni boshqa insonlardan ko’ra ko’proq sevamiz.
Lekin baribir o’zimizning fikrimizdan ko’ra ularning fikri haqida ko’proq qayg’uramiz.

"Iymon va huzun" _ qalbingizni g‘uborlardan yuving!

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

“Muhtaram musulmonlar, iltimos, saflarni zich qilib, tekislab olaylik. Qo’l telefonlaringizni o’chirib qo’ysangiz. Ketayotganda o’z poyabzalingizni kiying. Kecha xufton namozidan keyin Solih amakining kalishini rosa izlab, topa olmadik. Yoshi ulug’ odam bo’lsa. Shunday ekan, o’z poyabzalingizni kiying. Har kim o’z poyabzalini kiysa nima bo’ladi? Mamlakatda huzur-halovat, tartib bo’ladi. Osoyishtalik bo’ladi. Ahillik yo’qolmaydi”.

“Hamza”

Yumshoq muqova, 202 sahifadan iborat.
Buyurtma uchun: @TaskinKitob

@TaskinKitoblar
Mahbublarga ulashing💞

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

Ikki kishining oʻrtasidagi masofalarning eng yomoni - tushunmovchilikdir.

Jubron Xalil Jubron ning "Kesik qanotlar" kitobidan.

⏳Sanoqli kunlarda hukmingizga havola etiladi⚖

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

🧩 Ikki dalil bir-biriga ziddyatli bo‘lib qolsa, ikkalasi(ning) ham (mo‘tabarligi) soqit bo‘ladi.
🧩 Ma'lum bir narsani tushunmaslik uning yolg‘on ekaniga dalil bo‘la olmaydi.

Ashraf Ali Tahonaviy (1863- 1943) rahmatullohi alayhning “Intibahatul mufiyda fi halli ishtibahatil jadida” (“Yangi paydo boʻlgan shubhalar yechimi haqidagi foydali eʼtiborlar”) kitobida toʻgri eʼtiqodga tegishli turli nozik savollarning javoblari jamlangan. Ushbu kitob Islom aqiydasi asoslariga tegishli boʻlib, unda yettita qoida va shu qoidalar asosidagi eʼtibor berish lozim boʻlgan oʻndan ortiq masalalar misollar bilan bayon qilingan.

Yumshoq muqova, 140 sahifa, 23ming
Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

«Эй қизгинам! Агар аҳли фазл ва аҳли одобларга насиҳат керак бўлмаганида, сенга ҳам насиҳат қилмасдим. Лекин насиҳат – ғофилга эслатма, оқилга ёрдамдир.
Агар қиз бола ота-онасининг камбағаллиги сабаблигина эрга берилиши керак бўлганида, сен ҳеч қачон узатилмаган бўлар эдинг. Чунки отангнинг бойлиги, мартабаси етарлидир. Лекин Аллоҳ белгилаб берган ҳаёт қонунларига кўра, аёллар эркаклар учун ва аксинча, эркаклар аёллар учун яратилганлар.
Қизгинам! Энди сен ўзинг ўсган ҳаводан айрилдинг. Ўзинг яйраб-яшнаган ошёндан чиқдинг ва нотаниш жойга бориб, аввал ўзинг билмаган шерикка учрайсан. У энди сенинг хожанг, дўстинг ва маҳбубингдир.
Сен унга чўри бўлсанг, у сенга қул бўлади. Сен унга ер бўлсанг, у сенга осмон бўлади. Сен унинг учун қуйидаги ўн хислатни адо этсанг, оилада масъуд ва бахтиёр ҳаёт кечирасизлар:
1. Қаноат соҳибаси бўл, ундан ҳайиқиб тур. Эринг уйга нима кўтариб келса, хушфеъллик ва одоб-назокат билан қабул қилиб ол, ташаккур айт.
2. Эрингга ҳамиша итоатда бўл, амрларини яхшилаб тингла ва бажар.
3. Эрингнинг назари тушадиган жойларга эътибор қил. У сенда хунуклик кўрмасин. Уй ичи ва ҳовлини ниҳоятда озода ва тартибли тут.
4. Эрингнинг бурнига ҳушёр бўл. Димоғига сендан ёмон ҳид кирмасин, фақат хушбўйлик сезсин.
5. Овқатни вақтида тайёрла, асло кечиктирма. Эринг уйга келиши билан, дастурхон сол.
6. Унинг уйқу вақтини, уйғониш пайтини билиб ол. Чунки очлик ва уйқунинг бузилиши эркакларнинг ғазабини қўзғайди.
7. Хожангнинг моли ва ашёсига эътиборли бўл, исроф қилма, авайлаб асра! Чунки унинг мол-дунёси сеникидир.
8. Эрингнинг қариндоши ва яқинларини иззат-ҳурмат қил. Бу билан хожангни ҳурмат қилган бўласан.
9. Эрингнинг сирларини бошқаларга айтувчи бўлма, унинг ишончини йўқотасан.
10. Хожангнинг амрига осий бўлма, унинг динга тўғри келадиган барча буйруқларини адо қил. Шуни яхши билиб олки, хожанг хафа бўлганда хурсанд кўринишдан, у қувонган пайтда ғамгин бўлишдан ўзингни эҳтиёт қил!»

Амома бинти Ҳорис исмли аёл ўз қизининг келин бўлиб, куёвнинг уйига узатилишидан олдин саодатли оила асосларини баён қилувчи насиҳати.

“Бахтиёр оила” китобидан

Qattiq muqova, 527 sahifa, 67ming
Buyurtma berish
@TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

Iqtibos 1
Iqtibos 2
Iqtibos 3
Iqtibos 4
Iqtibos 5
Iqtibos 6

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

"Ishq imtihoni" kitobidan iqtibos

Boshlanishi Аllohni rozi qilmaydigan har qanday aloqa nihoyasi sizni ham rozi qilmaydi!

Odamzod uchun nikoh va iymondan boshqa hatto jannatda ham davom etadigan ibodat yoʻq. Oila shunday saodatmand bir bogʻki, hatto jannatda ham davom etadi. Har qanday shartnoma ham maʼlum muddatdan soʻng oʻz kuchini yoʻqotadi, ammo bir-biridan mamnun boʻlgan umr yoʻldoshlarning hayoti esa oʻlim bilan ham tugamaydi.

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

Кўпчилик хотирам паст дейди-ю, бироқ ҳеч ким ақлим паст демайди. Бу қизиқ, албатта. Яна шундай парадокс: ёш улғайган сайин хотира пасайиб, ақл эса ортиб боради. Хотира фақат эслаб қолиш ва эсда
сақлашдан иборат бўлса, ақл инсоннинг барча олий фазилатларини ўзида мужассамлаштирган ўта мураккаб жараён. Инсон юксак хотира эгаси бўлиши мумкин, бироқ юксак даражада ақлли бўлиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Шундай бир вазиятни тасаввур қилиб кўринг: Дейлик, қайсидир бир давлатнинг ёшу қариси ақлли инсонлардан иборат! Балки ўша халқ албатта тараққиётнинг учинчи минг йиллигини бошдан кечираётган бўлармиди. Хотираси кучли мингта одамдан битта ақлли
инсон афзал. Чунки хотираси кучли одам, ҳатто ўзини ҳам бошқара олмаслиги мумкин, бироқ ақлли инсон нафақат ўзини, балки бутун бир давлатни бошқаради ёки оламшумул кашфиётлар яратади. Демак, хотира билан ақлнинг ўзига яраша фарқ қилувчи томонлари кўп.

"Асаб ва руҳият"

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

... Keyinchalik musulmon bo‘lganlarni avvaldan musulmon bo‘lganlardan farqi keyinchalik musulmon bo‘lganlar iymonsizlik azobini boshdan kechirganlaridir. Shu sababli ular islomni ne'mat ekanligini bizdanda kuchliroq his etadilar...

Musulmonlar johil bo‘lgandagina islomni tark etadi!

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

Vaholanki, haqiqiy ziyolilar, olimlar, mutafakkirlardan iborat kengash boʼlsa, Аllohning rahmati va inoyati bilan bu kengashning xato qaror qabul qilish ehtimoli kam boʼladi.

Muqaddas dinimiz birgina kishiga soʼzsiz itoat etishga emas, balki maslahatlashib chiqarilgan qarorlarga itoat qilishga buyuradi.

Kun kelib bu dunyoda nasibasi tugashini kuniga hech boʼlmasa bir marta oʼylamagan insonning qalbi qorayar ekan. Oʼsha qoraygan qalbiga dunyo sevgisi toʼlar ekan. Qalbiga dunyo sevgisi toʼlgan inson oxiratini unutar ekan.

"Hamza"
©Umar Foruq Doʼnmaz

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

“Yigirma bir yoshdaman, ammo yigit emasman. Yigit kishi, haqiqiy er kishi boʻlganimda Istanbulni qaytarib olardim. Mard boʻlganimda Rimga koʻz tikkan boʻlardim. Vaholanki, burnimning tagidagini ham koʻrishga ojizman. Nomardlar bizni qoʻgʻirchoqqa aylantirib qoʻydi. Jilovim ularning qoʻlida. Tayyorlov kursi, imtihon, universitet... Birgina qiladigan foydali ishim test yechish. Ancha avval oʻzgartirilishi lozim boʻlgan tizim izmida yuribman. Istanbulni yoʻqotdim, Bagʻdodni yoʻqotdim. Quddusni boy berdim. Rimni unutdim. Maqsadlarim oddiy: yaxshi fakultet, baland maoshli ish, iloji boʻlsa goʻzal rafiqa, ishlaydigan boʻlsa, yanada yaxshi. Axir bu davrda birgina erkakning topgani nima boʻlardi? Yashash qiyin. Keyin yaxshi uy, undan keyin yangi mashina, bola-chaqa, xullas, shu tarzda yashab oʻtamiz. Eh, meni kim shu koʻyga soldi?..”

Turk adibi Umar Foruq Doʻnmazning “Hamza” asaridan

Yumshoq muqova, 202 sahifa, 40ming
Buyurtma berish
@TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

Бир куни Ойша онамиз Расулуллоҳдан: “Сиз учун Уҳуддан ҳам оғирроқ кун бўлганми?” деб сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоиф куни ҳақида гапирдилар: “У ердан жуда ҳам ғамга ботган ҳолда чиқдим. Фақат Қарнус саъолибга етганимда ўзимга келдим. Бошимни кўтарсам, булутлар орасида Жаброил турибди...”

Эътибор беринг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қарнус саъолибга етганимда ўзимга келдим”, демоқдалар.
У зот динлари бир кун ғолиб бўлишини, Аллоҳ у зотни ташлаб қўймаслигини яхши билар эдилар. Аммо инсон барибир инсон экан-да. У киши ҳам хафа бўладилар, қалблари сиқилади, ғамга ботадилар. Ҳатто Тоифдан хаёллари паришон ҳолатда чиқиб, Қарнус саъолиб деган жойга етгунларича ўзларига келолмадилар. Бу жой 46 чақиримча узоқликда жойлашган. Тоифдан чиққанларида қадамлари қаёққа олиб кетаётганини ҳам билмаганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иймонлари билан барчамизнинг иймонимиз тарозида тортилса, у зотники босиб кетади. У зотнинг ишончлари бизнинг ишончимиздан жуда-жуда салмоқли! У зотнинг сабрлари бизнинг сабримиздан жуда катта. У зотнингки ҳолати шундай экан, энди, бизнинг баъзида синиб қолишга ҳаққимиз йўқми?! Мувозанатдан чиқиб кетишга ҳақсизмизми?!
Баъзан инсонни инсонлик табиатидан чиқарадиган, мувозанатини бузиб юборадиган, кучли деб билинган ақлини қувиб соладиган лаҳзалар ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Дўстимизни ғам устида кўрганимизда унинг ғами устига ғам қўшмаслигимиз лозим. Балки, дўстимиз учун ғамлар ниҳоясига етадиган “Қарнус саъолиб” каби бўлайлик. Бизни кўриб дўстимиз очилсин. Унинг маҳзунлигини эҳтиром қилайлик. Ёлғиз қолишни истаса, ёлғиз қолдирайлик. Тинчланганидан сўнг елкасидан тутайлик, қалбига ҳамдард бўлайлик. У билан кўнгилдан сўзлашайлик. Руҳимиз руҳи орқали гаплашсин. Мантиқни бироз чеккага қўйиб турайлик. Нафс синган пайтида насиҳатга эмас, қайноқ қучоққа эҳтиёж сезади. Руҳ адашган пайтида маърузага эмас, ҳамдардга муҳтож бўлади!
Биз иймоннинг озлигидан эмас, ҳаётнинг бешафқатлигидан заифлашамиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иймонлари Тоиф кунида кучсиз эмас эди. Аммо ўшанда ҳаёт бешафқат эди. Аллоҳ таоло у зотнинг оғриқлари кўламини, синиққанларини билди. Маҳзун бўлганлари учун танбеҳ бермади. “Менга бўлган иймонинг қани?!” демади. Балки у зотни ҳимоя қилиши ва ёрдам бериши учун фаришталарини юборди. Аллоҳ таоло Расулининг ҳам инсон эканини билар эди. Аллоҳ таоло инсонга бечоралик етганида у файласуфнинг ақли ёки хатибнинг тилига эмас, мушфиқ қалбга эҳтиёжли эканини билар эди!

Adham Sharqoviyning ''Nabaviy tarbiya'' kitobidan.

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

Mazkur kitobda allomalarning ilmiy-nazariy qarashlari, ularning taʼlimotini asoslash, tasdiqlash maqsadida tarixiy voqealar, hayotiy tajriba va kechmishlari, hikoya, masal hamda naqllar bilan keltirib oʻtilgan.

📋Asar oʻzbek tiliga tarjima qilingan avvalgi nashrlardan mukammalligi bilan ajralib turadi.

Murojaat:
@TaskinKitob

@TaskinKitoblar 📚
Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

Zulmat mavjud emas, Nursizlik bor xolos...

Kitob insonni, inson dunyoni o'zgartiradi...

"Insonning ozgina narsaga juda xursand yoki xafa bo'lishi uning qalbi zaif ekanligidan dalolat".


''Iymon va huzun'' kitobidan.

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

Mohiyatni yo‘qotish...

/channel/oqvaqora_uz

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

KOʻPAYIB KETAYOTGAN VAZIRLIKLAR, QOʻMITALAR VA AGENTLIKLAR HAQIDA ERTAK (Mehnatkash chumoli rolida xalqimiz)

... Pashsha raislik qilgan majlisda bir xodimni qisqartirish masalasi koʻndalang qoʻyiladi. Uzoq baxs-munoza
ralardan soʻng chumolini ishdan boʻshatishga qaror qabul qilishadi. Chumolini ishdan bo’shatilishiga quyidagi muhim asoslarni keltirib oʻtishadi:
1). Chumoli doim ishi koʻpligidan nolishi;
2). Chumoli doim boshqa xodimlardan oyligi kamligidan nolishi;
3). Pul mukofotlari olmaganligi uchun eʼtirozlari;
4). Doim qoʻshimcha chumoli olish haqidagi talablari;
5). Ishdan kech ketib, ertasiga ishga kech qolib kelishi va xokazolarni inobatga olib bir ovozdan chumolini ishdan bo’shatishadi.

Ishdan boʻshagan chumoli oʻzini avvalgi sevimli ishiga qaytganidan bagʻoyat xursand va baxtiyor holatda oʻz sevgan ishini davom ettiribdi...

Buyurtma berish
@TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

“...baxtsiz millatning biri ikki boʻlmay, shu qolajagi boʻlsa, muteʼlik unga sharafli qismat boʻlib bitilmish ekan...”

"Qonli gullar vodiysi"

1918-1920 yillarda Fargʻonaning minglab erksevar yigitlari boshini bir qilib, din va millat shaʼni uchun kurashdi. Mana shu kurash Baxtiyor Abdugʻafurning “Madaminbek. Qonli gullar vodiysi” roʻmonida badiiylashtiriladi. Bu roʻmon nafaqat kurash, balki soʻngsiz afsus-nadomatlar, armonlar haqida hamdir. Millatimizning qora kunlarga batamom hukm qilinishi haqidagi bir tarixdir. Bu armonli kechmishni har bir musulmon oʻqishi lozimdir. Zero, tarix ulugʻ murabbiydir!

Oʻzligini anglashni, salaflaridan ibrat olishni va kelajagini mustahkam asosga qurishni istagan millat kishilariga Baxtiyor Abdugʻafur qalamiga mansub “Madaminbek. Qonli gullar vodiysi” kitobini oʻqishni tavsiya qilaman.

©️Mubashshir Ahmad

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

Шуларми эртанинг хўжайинлари?

Иш юзасидан кўпинча одамлар назаридаги нуфузли бир олий ўқув юрти биноси ёнидан ўтаман. Аксарият ҳолда, танаффусга тўғри келадими, йўлакни талабалар тўлдириб туришади. Атай кузатмасам-да, хатти-ҳаракатлари дарров кўзга ташланади: кимлар ҳазил-ҳузул қилган, қийқириб кулишган, бирови бошқасини сўккан…
Эътибор бермасликка уринаман. Ёшлик шўхликлари-да.

Йўл бўйи уларнинг гаплари қулоққа чалинади:
“Қаерда овқатланамиз?”
“Машинангни олиб келдингми?”
“Кечқурун қаёққа борасан?”
“Кейинги дарсга кирмайман, уйга бориб ухлайман”…

Деярли ҳар сафар шунақа гаплар. Неча йилки, бу шўринг қурғурлар “У ёққа борамиз, бу ёққа борамиз”ни қўймайди. Неча йилки, шунақа такасалтанглар ҳаётини эслатадиган манзарага дуч келаман. Бу туришда улар қачон ўқишга вақт топаркин?

Дарвоқе, ўқиш ҳақида ҳам эслаб қолишади. Сессия арафасида мана бундай сўзлар эшитилади: “Гаплашса бўлармикан?”, “Баҳони кўтариб бермайдими?”, “Бирон нарса сўрадими?”…

Худо кўрсатмасин, эртага бундайлар бирор идорага ишга жойлашса, мансаб курсисини эгалласа борми! Кунимизни кўрсатади-я…

Ҳа, айтганча, улар аллақачон қайсидир курсиларни эгаллаб, халқни қақшатишни бошлаб юборган...

P. S. Буларни бир неча йил аввал йўл-йўлакай ёзиб қўйгандим. Фейсбук шуни эслатди яна. Аммо ҳали ҳам ўша аҳвол!😔😔😔

Behzod_Fazliddin


Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

❓“Bo’sh vaqtimda kitob o’qiyman” nima degani?

O’sha “Bo’sh” deyilgan vaqtimizni ham, albatta, kitob o’qib, o’z foydamizga bo’ysundirishimiz kerak. Biroq buning uchun kitob mutolaasi rad etib bo’lmas ehtiyojlar ro’yxatidan joy olishi va kunimizning muayyan qismida oz bo’lsa ham o’rni bo’lishi kerak. Bu o’zimizni isloh etib borish va atrofimizdagilarga yanada manfaatli bo’lishi uchun zarur.

“Safar” bilan safar 🏔

@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

Inson hamyonini yoʻqotganini, qoʻl telefonini yoʻqotganini, soatini yoʻqotganini... Qoʻyingki, har qanday mayda-chuydani yoʻqotganini juda tez anglaydi. Ammo OʻZLIGINI yoʻqotganini bir umr farqlamay oʻtishi mumkin...

"Jannatga taklifnoma" kitobidan.

(Yusuf alayhissalom uzoq muddatli ayriliqdan so‘ng otasi bilan uchrashganida "Ota meni sog‘inganingiz sabab yig‘lab ko‘r bo‘lib qoldingizmi?! Deya so‘raydi. Shunda Yoqub alayhissalom "Yoq sog‘inganimdan emas! O‘zligingni (e'tiqodingni) yo‘qotib qo‘yishingdan boshqa din vakillari seni mahv etishlaridan havotirlanib yig‘laganim uchun ko‘zim ko‘rmay qoldi" deb javob beradi... Shoi raytganidek:
"Sen meni shunchaki yaratganing yo‘q!
Shunchaki yashashni men odat qildim!"

Butun koinot insonni Robbisini tanishi Unga bandalik qilishi uchun yaratildi! Ushbu kitob zalolat botqog‘idan azizlik martabasiga ko‘tarilgan muslimlar haqida so‘zlaydi.

Shu o‘rinda Nabiyimiz sallollohu alayhi vasallamni yaqinlari bo‘laturib iymon ne'matidan bebahra ketgan insonlarni islom diyorida muaulmonlar ichida yashab iymon va islomni anglamay, his etmay o‘tayotganlarga qiyoslasa bo‘ladimi?!

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

“Va har bir mahzun kishi Yusuf surasini eshitgach taskin topadi”

Adam Uzkusaning ''Tutqun'' asaridan

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

Insonga aql va farosat berilgan ekan, haqiqatni izlash va topish uchun gʻayrat qilishi shart!

"Chuqur uyqu. Gʻofillar" kitobidan

Yumshoq muqova, 256 sahifa, 44ming
Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

Hamma zolim bilib qoʻysinki, ortida uning ismini tarixga yozib qoʻyadiganlar turibdi...

Koʻplab suriyalik yoshlar singari, men ham isyon paytida oʻlib ketishim mumkin. Lekin bir yoshli qizim bu yurtda biz kabi qul boʻlib yashamaydi. Men qizimga erkin yashashi mumkin boʻlgan mamlakatni sovgʻa qilmoqchiman. Ota qiziga ozodlikdan ortiq sovgʻa bera oladimi?

Adam Uzkusaning ''Tutqun'' kitobi sotuvda🎉

Yumshoq muqova, 220 sahifa, 38ming
Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

Yusuf alayhissalom zindonband etilgandan keyin zindonlar hikmat uyiga aylangan...

Yusuf alayhissalom quduqqa tashlashdan avval akalari tomonidan do‘pposlanganlarida tabassum qilgan ekanlar, akalari nega tabassum qilayapsan deganlarida ''Kuchli akalarim bor, hech kim meni urolmaydi!'' deb yurardim Alloh meni sizlarga urdirdi...
Allohdan o‘zgaga suyanishning oqibatini ko‘rib kulyapman...

Adam Uzkusaning ''Tutqun'' kitobi sotuvda🎉

Yumshoq muqova, 220 sahifa, 38ming
Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

Bu holat uchun kim aybdor? Shu tarzda harakat qilayotganlarmi yoki ularni shunday qilib tarbiyalayotganlarmi? Balki ularni tarbiyalayotganlarnining tarbiyachilaridir? Sholizordan atirgul o‘sib chiqadi deb umid qilish mantiqqa to‘g‘ri keladimi? Insonlarga din “ahmoqlik” hosilasi deb uqtirilgandan keyin, taraqqiyotdan ortda qolishga din aybdor deb ko‘rsatilgandan keyin, diniy ta’lim turli bahonalar bilan ta’qiqlanishi tabiiydir. Buning ortidan bir kun kelib, qishloqlarda janoza namozini o‘qish uchun odam qolmaydi. Ahvol shu tarzda davom etsa, hozirgi avlod emas, balki bundan keyingi avlodlar albatta shunday ahvolga tushishlari muqarrar.

Raif Jilasunning Chuqur uyqu kitobidan.

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

Bizning cheksiz yoʻqotishlarimizning eng katta va asl sababi, yozilgan satrlar satrligicha, aytilgan gaplar gapligicha, qilingan nasihatlar nasihatligicha qolib ketishidir...

Jubron Xalil Jubron ''Kesik qanotlar''

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

Qalam islomiy do'koni
Samarqand shahar, Panjakent ko'chasi 29-uy
Mo'ljal: Registon non bozori

Ippo korea kocmetik va islomiy do'koni
Samarqand shahar, Namozgoh masjididan o'tganda

Al amin islomiy do'koni
Samarqand shahar, Yangi bozor
Mo'ljal: Masjidga kirish ko'chada

Kitoblar islomiy do'koni
Samarqand shahar, Dahbet ko'chasi, mostni tagida
Mo'ljal: Diniy idora yonida

Murojaat uchun +998915451995

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

Qish: “Bahor mening qalbimda” desa, unga kim ham ishonardi?

Jubron Xalil Jubronning ''Kesik qanotlar'' kitobidan...

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

Bir kishi undan oʻgit istadi.
– Oyoq boʻl, bosh boʻlma, shu oʻgit senga yetgay,– dedi.

Bir kuni Bishri Hofiy undan soʻradi:
– Zuhd ustunroqmi, rizomi?
– Rizo ustunroq,– dedi,– chunki, bir kishi rizoga erishgach, boshqa manzilat istamas.

“Tazkirat ul-avliyo”dan.

Qattiq muqova, 525 sahifa, 85ming
Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…

Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books

Turmush qurish kechiktirilsa nomzodlar yana-da kamolotga yetadimi? Birorta mevani yaxshiroq pishsin deb kutib yuraversangiz pishib ketib, chirishga o’tadi-da, yeya olmay qolasiz.

Nikoh cho‘zilgani sayin sovuqchilik, muammolar ko‘payaveradi, ishoning muhabbat qo‘yganlar uchun nikohdan o‘zga har narsa ozordir...

''Ishq imtihoni yoxud ko‘rganingga ishonma'' kitobidan...

Yumshoq muqova, 193 sahifa, bahosi 23ming

Buyurtma berish :
@TaskinKitob

@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Читать полностью…
Подписаться на канал