ТОШПТИ МАҲАЛЛАЛАРДА "КОНСТИТУЦИЯ -МЕНИНГ ТАҚДИРИМ" МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТЛАРИНИ ЎТКАЗМОҚДА
Бугун, 31 март куни Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Фармакология ва физиологиядан кафедраси профессор-ўқитувчилари, Тиббий-педагогика ва даволаш факультети тьютрлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент педиатрия тиббиёт институтидаги бошланғич ташкилоти аъзолари Тошкент шахар Юнусобод тумани Отчопар-2 маҳалла фуқаролар йиғинида бўлдилар.
Маҳаллага келган олийгоҳ вакиллари томонидан маҳалла фаоллари билан "Конституция - менинг такдирим" мавзусида давра сухбати ўтказилди.
Давра суҳбат давомида фуқароларга янгиланаётган Конститутциянинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, ўз келажагига бефарқ бўлмаган ҳолда жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишларига чақирдилар.
@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press
Янгиланаётган Конституцияда
суриштирув, тергов ва суд жараёнида
инсон ҳуқуқларига оид 9 та энг муҳим
кафолатдан хабардормисиз?
1. Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт.
2. Шахс ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
3. Айбдорликка оид барча шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.
4. Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.
5. Шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.
6. Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.
7. Ҳибсга олиш, қамоққа олиш ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади.
8. Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон ва бошқа хабарлар сир сақланишини чеклашга ҳамда уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
9. Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.
@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press
Отабек Хасановнинг "Лидерлар китоби" асари интерактив мобиль иловаси яратилди
Илова фойдаланувчилар учун қатор қулайликларни тақдим этади. Китобни эндиликда сиз ўзбек ва инглиз тилларида ўқишингиз мумкин. Яна бир ўзига хос жиҳати, "Premium" бўлими орқали сиз китобни тинглашингиз ҳам мумкин. Шунингдек, видео ва аудиолар муаллифнинг ўзи томонидан қизиқарли қилиб тайёрланганига гувоҳ бўласиз ва улар сизга манзур бўлади.
Ушбу нашрда янги ғоялар, ғолибликка интилиш, Ватан эртаси учун астойдил киришиш йўллари, илмнинг аҳамияти, ривожланиш ҳақида муваффақиятли инсонлар ҳикоялари мавжуд. Ҳаётимда янги қадамлар керак, деб ўйлаётган бўлсангиз, унда вақтни бой берманг.
Мобил интерактив илова давлат хизматчилари, хусусий сектор вакиллари, ёш олимлар, талаба ва бўлажак Лидерлар ҳаёт йўлида кўмакчи бўла олади.
Китобнинг мобил иловасини юклаб олиш:
▫️Google Play — http://surl.li/fteis
▫️ App Store — http://surl.li/ftejd
⚡️ССВ ташаббуси: Мамлакатимиз бўйлаб саломатлик сайилларига старт берилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимизда саломатлик сайиллари ойлиги эълон қилинди.
❗️Мамлакатимиздаги жами 208 та туман ва шаҳарда республикадан жалб қилинган 300 нафарга яқин нуфузли мутахассислар, шунингдек, 17,5 минг тиббий бригада ва 175 минг нафардан зиёд маҳаллий шифокорлар иштирокида профилактик тиббий кўриклар, скрининг дастурлари ва соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилади.
🦽Ижтимоий ҳимояга муҳтож, сурункали касаллиги бор беморларни ҳудудларнинг ўзида белгиланган тартибда юқори технологик муолажалар орқали соғломлаштириш чоралари кўрилади.
🗓 Саломатлик сайиллари ҳар бир ҳудудда 2 босқичда ўтказилади.
🩺 Биринчи босқичда аҳоли оммавий тиббий кўрикларга жалб этилади.
🩻 Иккинчи босқичда юқори технологияли тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларда ихтисослаштирилган марказларнинг малакали мутахассислари иштирокида зарур амалиётлар бажарилади.
🥗 “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати дебочаси сифатида бошланган ушбу тадбирлар доирасида профилактик ва скрининг текширувлар ўтказилади.
✅ Кўриклар давомида:
👨👩👦 1-18 ёшли болалар;
👨👩👦 18- 40 ёшли фуқаролар;
👨👩👦 15-49 ёшли фертил ёшдаги аёлларда чуқурлаштирилган тиббий ва профилактик тадбирлар амалга оширилади.
✅ Скрининг дастурлари:
👨👩👦 2-10 ёшли болаларда гельминтоз;
👨👩👦 3-18 ёшли болаларда онкогематологик касалликлар;
👨👩👦 40 ва ундан катта ёшдаги аҳолида юқумли бўлмаган хасталиклар;
👨👩👦 35 ёшдан катта аёлларда онкологик касалликларни эрта аниқлаш мақсадида ташкиллаштирилади.
✅ Сурункали хасталиги бор, вилоят ва республика даражасидаги тиббий ёрдамга муҳтож беморлар кўп тармоқли поликлиникалардаги кўрикларга таклиф этилади.
✅ Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар, ётиб қолган ногиронлиги бор шахслар учун мутахассислар томонидан хонадонларда сайёр текширувлар ташкил этилади.
📋 Кўриклар натижасида касаллик аниқланган фуқаролар учун индивидуал соғломлаштириш режаси тузилади. Унга мувофиқ, беморлар амбулатор, уй шифохонаси ёки кундузги шифохона шароитида, туман–вилоят–республика даражасида даволанувчи тоифаларга ажратилади.
🤒 Амбулатор, уй шифохона ва кундузги шифохонада даволанадиган беморларга поликлиника ва оилавий шифокор пунктлари орқали мавжуд дори-дармон ва сарфлов материаллари бепул берилади.
💉 Туман ва вилоят даражасида даволанадиган беморларга тегишли йўлланмалар расмийлаштирилади.
📊 Республика ишчи гуруҳлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолида кўрсатмага асосан ҳудуднинг ўзида юқори технологик муолажалар ўтказилади.
🕰 Оммавий кўриклар рўзадор беморларга қулайлик яратиш мақсадида соат 10:00 дан 16:00 гача этиб белгиланди.
🏕 Саломатлик сайиллари локацияси туман марказларидаги соя-салқин, баҳаво боғларда ёки тиббиёт муассасалари ҳудудларида бўлишига алоҳида эътибор берилади.
♻️ Кейинчалик мунтазам ўтказиб борилиши кутилаётган ойлик доирасида 7 апрель — Халқаро саломатлик куни муносабати билан аҳоли кўп тўпланадиган жамоат жойлари – бозор, супермаркет, хиёбон, парк ва боғларда:
⛳️ “Саломатлик майдончаси”;
🍱 “Соғлом овқатланиш ярмаркаси”;
🚭 “Биз тамакига қаршимиз” акциялари;
🏫 таълим муассасаларида:
🙌🏻 “Тоза қўллар”;
😁 “Жозибадор табассум”;
🍛 “Менинг соғлом ликопчам” каби тадбирлар ўтказилади.
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги юртдошларимизни инсон қадрини улуғлаш ва барча аҳоли қатламларига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилаётган саломатлик сайилларига таклиф этади! Ўз соғлигингизга бефарқ бўлманг!
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Tanlov2023
📢“Olima ayollar” tashabbuskor amaliy va innovatsion loyihalar tanlovi eʼlon qilindi
💡Vazirlik huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi tomonidan o‘tkazilayotgan ushbu tanlovda quyidagi fan yo‘nalishlari bo‘yicha arizalar qabul qilinadi:
🔹Arxitektura, qurilish, dizayn va shaharsozlik
🔹Axborotlashtirish va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish fanlari
🔹Biologiya fanlari
🔹Biotexnologiya fanlari
🔹Filologiya va ijtimoiy fanlar
🔹Huquq fanlari
🔹Iqtisod fanlari
🔹Kimyo fanlari, kimyoviy texnologiyalar va nanotexnologiya
🔹Matematika, fizika va mexanika fanlari
🔹Pedagogika va psixologiya fanlari
🔹Qishloq xo‘jaligi va atrof-muhitni muhofaza qilish fanlari
🔹Tarix va arxeologiya fanlari
🔹Texnika fanlari
🔹Tibbiyot fanlari
🔹Veterinariya va chorvachilik yo‘nalishi
🔹Farmakologiya va farmasevtika fanlari
🔹Yer to‘g‘risidagi fanlar
📥Hujjatlar 5-mayga qadar www.grant.mininnovation.uz platformasi orqali qabul qilinadi.
👩💻Tanlovda ilmiy-tadqiqot va oliy taʼlim muassasalarida hamda ilmiy faoliyat bilan shugʻullanuvchi tashkilotlarda ishlayotgan ilmiy darajaga ega xotin-qizlar ishtirok etishi mumkin.
👉BATAFSIL
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
TOSHPTI TALABALARI ICHUN ILMIY-MADANIY TRENING O'TKAZILDI
Toshkent pediatriya tibbiyot institutining 2-son Talabalar turar joyida Gospital pediatriya va tibbiy biologiya kafedrasi tomonidan tayyorlangan maxsus ilmiy-ma'daniy trening o'tkazildi.
Mazkur treningni o'tkazish uchun kafedra pedagog xodimi Turg'un Beknazarov talabalar yotoqxonasiga tashrif buyurdi. Tadbir davomida tlabalar "Gospital pediatriya" fanidan ko'plab qiziqarli va kerakli ma'lumotlarga ega bo'lishdi va o'zlaridagi savollarga javob topishdi.
Tadbirni madaniy qismida Turg'un Beknazarov bilan talabalar o'rtasida suhbat bo'lib o'tdi. Suhbat hozirda yurtimizdagi ulkan islohotlarni, tinchlikni saqlash, qadrlashni talabalarga eslatish bilan boshlandi.
Shuningdek tadbir davomida ajoyib hotiralarni yodga olish, go'zal misralar, kuy-qo'shiqlar, qiziqarli savol javoblar shaklida bo'lib o'tdi. Bundan talabalar juda mamnun bo'lishdi va yana shunday uchrashuvlar bo'lishini kutib qolishini aytishdi.
@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press
⚡️Тиббиёт ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги тегишли қонунни имзолади.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги 197-7-модда билан тўлдирилиб, унда тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Мазкур қилмиш учун фуқароларга – 1,5 млн сўмдан 2,1 млн сўмгача (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача), мансабдор шахсларга эса 2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача (7 баравардан 10 бараваргача) жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ тарзидаги жазо белгиланди.
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
"Yoshlar parlamenti" aʼzolari saylandi
Joriy yilning yanvar-fevral oylarida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi huzuridagi “Yoshlar parlamenti” aʼzoligiga saylov boʻlib oʻtdi. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi huzuridagi “Yoshlar parlamenti” aʼzoligiga “Adolat” SDP tomonidan saylangan va Oliy Majlis Qonunchilik palatasining Yoshlar masalalari boʻyicha Respublika komissiyasiga tavsiya etilgan yoshlar roʻyxati eʼlon qilinmoqda.
RO'YXAT
adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
⚡️ Siz ingliz tilida gaplashishni xohlaysiz ammo vaqtingiz kam(mi)?
“Ibrat farzandlari” dan yangi loyiha “English Speaking” 8 ta xorijiy tilda erkin muloqot qila oladigan Sarvinoz Sarvarovna darslari asosida ravon va eng asosiysi bepul o’rganishingiz va ko’plab foydali ma’lumotlar olishingiz mumkin.
Darslarni boshlash 👉 https://youtu.be/j75ut4gp4CQ
@alisher_sadullaev
⚡️TOSHPTIDA «YANGI O‘ZBEKISTONDA YANGI TAXRIRDAGI KONSTITUTSIYA» MAVZUSIDA TARG‘IBOT TADBIRI O'TKAZILDI
25 mart kuni Toshkent pediatriya tibbiyot instituti kafedralarida professor-o‘qituvchilar va talabalar o‘rtasida «Yangi O‘zbekistonda yangi taxrirdagi konstitutsiya» Referendum to‘g‘risida targ‘ibot-taqdimotlar o‘tkazildi.
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi O‘zbekiston Respublikasining yangi tahrirdagi Konstitutsiyasi to‘g‘risidagi qonunni qabul qildi. Qonun umumxalq referendumida ovozga qo‘yiladi. Referendum 30 aprel, yakshanba kuniga belgilandi.
Yangi tahrirga asosan, O‘zbekiston Konstitutsiyasidagi moddalar soni hozirgi 128 tadan 155 taga, undagi normalar esa 275 tadan 434 taga oshirilyapti. 128 ta moddaning 91 tasiga konseptual o‘zgarishlar kiritilmoqda. Umuman olganda, konstitutsiya 65 foizga o‘zgartirilyapti.
Institutning kafedralari professor-o‘qituvchilari va talaba-yoshlari o‘rtasida Referendum bo‘yicha targ‘ibot- taqdimot o‘tkazildi.
_
⚡️В ТАШПМИ ПРОВЕДЕНО МЕРОПРИЯТИЕ ПОСВЯЩЁННОЕ ТЕМЕ «НОВАЯ РЕДАКЦИЯ КОНСТИТУЦИИ В НОВОМ УЗБЕКИСТАНЕ»
25 марта профессора и студенты Ташкентского педиатрического медицинского института провели мероприятие на тему: «В Новом Узбекистане Новая Редакция Конституции».
Законодательная палата Олий Мажлиса приняла Закон о новой редакции Конституции Республики Узбекистан. Закон будет вынесен на голосование на всенародном референдуме. Референдум был назначен на воскресенье, 30 апреля.
Согласно новой редакции количество статей в Конституции Узбекистана увеличено с нынешних 128 до 155, а ее норм с 275 до 434. Концептуальные изменения вносятся в 91 статью из 128. В целом меняется 65% конституции.
Среди профессорско-преподавательского состава и студентов института была проведена разъяснительная работа по Референдуму.
@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press
❗️ССВ: Вазир Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университетида ўзбекистонлик талабалар билан учрашди
Бугун Ўзбекистонда 22 та хорижий олий ўқув юрти билан ҳамкорликда тиббиёт кадрлари тайёрланмоқда. Россиянинг Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети — шулардан бири.
Эътиборли жиҳати, ҳозир қўшма таълим дастурларига мувофиқ, ушбу нуфузли муассасада тиббиётнинг қатор йўналишлари бўйича 300 нафарга яқин ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган “Соғлом жамият” форумидаги иштирокидан сўнг ана шу умидли ёшларимиз ҳузурига бориб, улар билан мулоқот қилди.
Учрашувда вазир ёшларнинг фикр-мулоҳаза ва таклифларига қулоқ тутди. Уларни қизиқтираётган саволларга жавоб берди, муаммоли масалалар ечими юзасидан ўз хулосаларини айтди.
— Сизлардан давлатимиз ва халқимизнинг умиди катта, — деди А. Иноятов. — Келгусида юртимиз тиббиёт муассасалалари фаолиятини трансформация қилишда сиз каби салоҳиятли мутахассисларга суянамиз. Илғор диагностика ва даволаш усуллари, инновацион ёндашувларни Ватанимизда янада кенг татбиқ этишингизга ишончим комил.
Мулоқотдан сўнг вазир бошчилигидаги делегация бу ерда ўзбекистонлик талабаларнинг ўқиш ва яшаш шароитлари билан яқиндан танишди.
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Янгиланаётган Конституция: “Энди болалар меҳнати тақиқланади. Пахта, супурги, кетмон болаларники эмас”
Янги таҳрирдаги конституциянинг 44-моддасида мажбурий меҳнат, болаларнинг баркамол ривожланишига салбий таъсир қиладиган ҳар қандай болалар меҳнати тақиқланиши белгилаб қўйиляпти. Ушбу муҳим ўзгариш айнан мажбурий меҳнат, хусусан, болалар мажбурий меҳнатига тўлиқ барҳам берилиши билан боғлиқ.
Каналга уланиш ➡️
/channel/adolat_sdp_toshkent_shahar
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Маҳалла тизимининг кечаги ва бугунги куни ҳақида;
- Мамлакатимиз етакчисининг саховат ва адолат сиёсати;
- Ўзбекистон халқи ўз Конституциясини янгилашга интилмоқда.
Кўрсатувни бугун, 25 март куни соат 20:20 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.
Эртага, 26 март куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.
Facebook|Instagram|Twitter
❗️Минздрав: В июне этого года пройдет медицинский форум «Узбекистан — Россия»
Как мы сообщали ранее, в эти дни делегация во главе с министром здравоохранения Узбекистана Амрилло Иноятовым находится в городе Санкт-Петербург Российской Федерации.
В частности, во второй день поездки представители нашей страны встретились с министром здравоохранения Российской Федерации Михаилом Мурашко. В ходе диалога были рассмотрены вопросы дальнейшего расширения практического сотрудничества в области медицины между двумя странами.
Приветствуя членов нашей делегации, в частности, поздравляя с участием в форуме «Здоровое общество», М. Мурашко отметил, что укрепление отношений стратегического партнерства также служит расширению объема сотрудничества в области медицины.
Также было отмечено, что начиная с 2019/2020 учебного года 9 медицинских вузов Узбекистана в сотрудничестве с 12 медицинскими вузами России на основе совместных образовательных программ ведут подготовку кадров по 6 направлениям бакалавриата, 2 — магистратуры и 11 — клинической ординатуры.
О масштабах сотрудничества свидетельствует и тот факт, что ученые-медики и специалисты двух стран проводят совместные научно-образовательные мероприятия, мастер-классы.
Также свои практические результаты дает повышение квалификации и переподготовка в 2020 — 2022 годах около 500 узбекистанских специалистов в ведущих клиниках и медицинских центрах и учебных заведениях Российской Федерации.
Министр здравоохранения А. Иноятов выразил особую признательность своему российскому коллеге за поддержку, оказанную в борьбе с пандемией коронавируса в Узбекистане, в том числе за эффективное сотрудничество в рамках вакцинации населения, а также за его инициативу по дальнейшему развитию онкогематологической службы в нашей стране.
На встрече стороны договорились о реализации новых совместных образовательных программ, повышении квалификации кадров, организации подготовки научно-педагогических кадров, адресной докторантуры и аспирантуры с Санкт-Петербургским государственным педиатрическим медицинским университетом по направлениям педиатрии, онкологии, гематологии, онкогематологии, хирургии, трансплантологии.
В свою очередь обсуждались такие вопросы, как развитие фармацевтической промышленности, производство доступных и качественных лекарств, внедрение трансплантации костного мозга у детей.
В завершении было принято решение о проведении в нашей стране в июне нынешнего года медицинского форума «Узбекистан — Россия». В рамках данного форума планируется подписать ряд документов, направленных на развитие двусторонних отношений в сфере здравоохранения.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Янгиликлар 24 | Янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти тарғиботи
#29mar #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#Forum
Jahon banki guruhi Xalqaro rivojlantirish assotsiatsiyasi ishtirokida “Oliy taʼlimni modernizatsiya qilish” loyihasi doirasida “Oliy taʼlimda sifatni taʼminlash tizimini takomillashtirish” mavzusiga bagʻishlangan forumi oʻz ishini boshladi.
Forumni Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining birinchi oʻrinbosari Komiljon Karimov ochib berdi.
– Soʻnggi yillarda oliy taʼlimdagi islohotlar tufayli respublikamizda oliy taʼlim qamrovi 38 foizga yetdi, talabalar soni 4 baravarga oshdi. Buni gapirish oson, ammo raqamlarning ortida 100 minglab yoshlarning hayoti kelajagi turibdi. Jahon Banki bilan hamkorlikda amalga oshirilgan loyiha doirasida oliy taʼlim sifatini taʼminlash boʻyicha Tashqi taʼlim sifatini nazorat qilish hamda Ichki taʼlim sifatini taʼminlashga qaratilgan ishlar amalga oshirildi. Mazkur loyiha natijalari oliy taʼlimdagi sifatni yangi bosqichga koʻtarishga, oliygohlar tomonidan iqtisodiyotimiz uchun zarur yetuk mutaxassislarni yetkazib berilishiga xizmat qiladi.
➖➖➖
Форум на тему «Совершенствование системы обеспечения качества в высшем образовании» начал свою работу в рамках проекта «Модернизация высшего образования» с участием Международной ассоциации развития Группы Всемирного банка.
Форум открыл первый заместитель министра высшего образования, науки и инноваций Комилжон Каримов.
– Благодаря реформам качества высшего образования в последние годы охват высшим образованием в нашей республике достиг 38%, количество студентов увеличилось в 4 раза. За цифрами стоит будущее сотен тысяч жизней молодых людей. В рамках проекта, осуществляемого совместно со Всемирным банком, проведена работа по обеспечению качества высшего образования, направленная на контроль качества Внешнего образования и обеспечение качества Внутреннего образования. Результаты проекта служат поднятию качества высшего образования на новый уровень, обеспечению вузами специалистов, необходимых нашей экономике.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#EʼLON
31-mart kuni soat 10:00 da Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan Jahon banki guruhi Xalqaro rivojlantirish assotsiatsiyasi ishtirokida “Oliy taʼlimni modernizatsiya qilish” loyihasi doirasida “Oliy taʼlimda sifatni taʼminlash tizimini takomillashtirish” mavzusida forum oʻtkaziladi.
Anjumanda “Yevropa oliy taʼlim sifatini taʼminlash boʻyicha standartlar va koʻrsatmalar (Standards and Guidelines for Quality Assurance in the European Higher Education)” asosida oliy taʼlim muassasalarida ichki va tashqi sifatni taʼminlash boʻyicha amalga oshirilgan ishlar va erishilgan natijalar boʻyicha maʼruzalar taqdimoti boʻlib oʻtadi.
Shu bilan birga, kelgusida xalqaro standartlar asosida Oʻzbekiston oliy taʼlim muassasalarida sifatni taʼminlash, ularning faoliyatini transformatsiya qilish hamda xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish masalalari yuzasidan hamkorlikni navbatdagi bosqichga olib chiqish boʻyicha vazifalar muhokama qilinadi.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
ТАШПМИ РАСШИРЯЕТ СОТРУДНИЧЕСТВО С ВУЗАМИ КОРЕИ
28 марта 2023 года в Ташкентском педиатрическом медицинском институте состоялся официальный визит делегации Кёнвунского Университета (Kyungwoon University, South Korea) во главе с президентом универститета профессором Kim Dong Je.
В рамках визита был подписан меморандум о сотрудничестве, целью которого является содействовать развитию сотрудничества в области медицинского образования, посредством регулярных программ обмена специалистов из различных областей медицины, внедрять и совершенствовать качество образовательных услуг данных учреждений, реализацию совместных разработок и проведение совместных научно-исследовательских и образовательных мероприятий.
В ходе визита в Ташкентский педиатрический медицинский институт ректор института профессор Даминов Б.Т. представил делегации инфраструктуру вуза, созданную в виде кампуса, институтский IT-park на базе Центра передовых технологий и стратегических инициатив, который оснащен современным техническим оборудованием, где студенты и молодые специалисты института работают над созданием и внедрением новых технологий и программ в практику.
Также делегация ознакомилась с учебными аудиториями и лекционным комплексом института с высокотехнологическим оснащением.
@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press
#Qonunchilik_yangiliklari
⚡️Pedagoglar faoliyatiga noqonuniy aralashgan mansabdor shaxslar javobgarlikka tortiladi
Pedagog xodimlarning xizmat vazifalarini bajarishiga toʻsqinlik qilganlik uchun javobgarlik kuchaytirilishi munosabati bilan Prezident tomonidan imzolangan Qonunga (OʻRQ–826, 27.03.2023-y.) asosan Jinoyat hamda Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodekslarga qoʻshimcha va oʻzgartishlar kiritildi.
🔰 Jinoyat kodeksiga kiritilgan koʻshimchaga koʻra:
🔹 Mehnatga biron-bir shaklda maʼmuriy tarzda majburlash taʼlim tashkiloti pedagog xodimiga nisbatan xuddi shunday qilmish uchun maʼmuriy jazo qoʻllanilganidan keyin sodir etilsa, quyidagi jazo choralaridan biri qoʻllanilishiga sabab boʻladi:
▫️BHMning 150 baravaridan 200 baravarigacha (45 mln soʻmdan 60 mln soʻmgacha) miqdorda jarima;
▫️3 yilgacha muayyan huquqdan mahrum qilish;
▫️3 yilgacha axloq tuzatish ishlari.
Ilgari bunday norma mavjud emas edi.
☑️ Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksga koʻra, mehnatga biron-bir shaklda maʼmuriy tarzda majburlash BHMning 50 baravaridan 100 baravarigacha (15 mln soʻmdan 30 mln soʻmgacha) miqdorda jarima solishga sabab boʻladi.
❗️Endilikda mazkur Kodeksga kiritilgan oʻzgartish va qoʻshimchaga koʻra, xuddi shunday huquqbuzarlik taʼlim tashkiloti pedagog xodimiga nisbatan sodir etilsa, BHMning 100 baravaridan 150 baravarigacha (30 mln soʻmdan 45 mln soʻmgacha) miqdorda jarima solishga sabab boʻladi.
Ilgari bunday norma mavjud emas edi.
📝 Shuningdek, pedagog xodimning kasbiy faoliyatiga taʼlim oluvchilarning bilimini toʻgʻri va xolis baholashiga taʼsir koʻrsatish bilan ifodalangan tarzda qonunga xilof ravishda aralashish yoki uning xizmat vazifalarini bajarishiga toʻsqinlik qilish:
➖fuqarolarga BHMning 7 baravaridan 10 baravarigacha (ilgari 5 baravardan 7 baravargacha), mansabdor shaxslarga esa 10 baravaridan 15 baravarigacha (ilgari 7 baravardan 10 baravargacha) miqdorda jarima solishga sabab boʻladi.
📌 Bundan tashqari, xuddi shunday huquqbuzarliklar maʼmuriy jazo chorasi qoʻllanilganidan keyin 1 yil davomida takror sodir etilsa:
➖fuqarolarga BHMning 10 baravaridan 15 baravarigacha (ilgari 7 baravardan 10 baravargacha), mansabdor shaxslarga esa 15 baravaridan 20 baravarigacha (ilgari 10 baravardan 15 baravargacha) miqdorda jarima solishga yoki 15 sutkagacha maʼmuriy qamoqqa olishga (ilgari ushbu jazo chorasi qoʻllanilmagan) sabab boʻladi.
Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
🟡Ташкентский педиатрический медицинский институт и ООО «in Science» приглашает Вас на I-ую Республиканскую научно-практическую конференцию «АКТУАЛЬНЫЕ ПРОБЛЕМЫ ПЕДИАТРИЧЕСКОЙ ФАРМАКОЛОГИИ». Данная конференция проводится в рамках поддержки науки и образования, а также для определения лучших инновационных идей, способствующих дальнейшему решению актуальных проблем в сферах практического здравоохранения в Республике Узбекистан.
🟡🟡🟡🟡🟡🟡🟡🟡🟡🟡🟡
💬Ссылка приглашения: https://us06web.zoom.us/j/82287684510?pwd=MkJsUnNSY2orV3RmYnlIcmJjbG03dz09
🟡Идентификатор конференции: 822 8768 4510
🟡Код доступа: 040439
💬/channel/+SYAadfpiYWv9wQub
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН
📣“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2023 йилги 1 стипендия танловини эълон қилади!
🔰Танлов 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, бакалавриат таълим дастури учун 75 ўрин, магистратура учун 275 ўрин, докторантура учун 150 ўрин стипендиялар ажратилади.
❗️Номзодларнинг ҳужжатлари 2023 йил 1 апрелдан – 1 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.
🪧Саралаш босқичлари 2023 йил 1 майдан 1 июнга қадар давом этади.
📎Номзодлар учун барча зарур маълумотлар Жамғарманинг Онлайн ҳужжат топшириш платформасида батафсил ёритиб берилган: http://admission.eyuf.uz
⚡️Танловда ғолиб бўлган стипендиатларнинг хорижий университетларда таълим олишлари учун барча харажатлар Жамғарма томонидан қоплаб берилади.
💥“Эл-юрт умиди” жамғармаси юртимизнинг умиди, ишончи ва таянчи бўлган сиз ёшларни ўз танловларида кутиб қолади.
Батафсил: 👉 https://eyuf.uz/site/view?id=890
Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️TOSHPTI YOSHLARI XALQARO FAN OLIMPIADASIDA G‘OLIB BO‘LDILAR
2023-yil 23 mart kuni Qirgʼiziston Respublikasi Bishkek shahrida tibbiyot oliygohlari tаlаbаlаri o’rtasida I-Xalqaro fan olimpiadasi bo’lib o’tdi. Mazkur xalqaro olimpiadada Qozogʼiston, Qirg’iziston, Oʼzbekiston davlatlarining 17 ta tibbiyot oliygohlari talabalari qatnashdi.
Shu jumladan, olimpiadada Toshkent pediatriya tibbiyot institutining Gistologiya va patologik fiziologiya kafedrasining katta oʼqituvchisi Obloqul Muratov va Аnatomiya, patologik anatomiya kafedrasining katta oʼqituvchisi Baxriniso Eshankulova boshchiligida 9 nafar iqtidorli talabalaridan institut jamoasi oflayn tarzda ishtirok etdi. Institut nomidan ishtirok etgan talaba-yoshlar jamoasi jami 8 ta fan bo’yicha bellashdi va 1 ta ilmiy maʼruza bilan ishtirok etdi.
Toshkent pediatriya tibbiyot institutining jamoasi olimpiadaning “Videovizitka” tanlovida “Eng yaxshi videovizitka” mukofotini qoʼlga kiritdi. Olimpiadaning yoʼnalishlarida o’z bilimlari bilan bellashgan quyidagi 9 nafar talabalarning barchasi g‘oliblar qatorida bo‘ldi:
1-o‘rin – “Biokimyo” fanidan – Subxonkulov Jamshid – 1-Pediatriya va xalq tabobati fakultetining 3-bosqich talabasi. Ilmiy rahbar: Tibbiy va biologik kimyo, tibbiy biologiya, umumiy genetika kafedrasi dotsenti Karimova Sh.F.
1-o‘rin – “Mikrobiologiya” fanidan – Pirimov Nazimjon – Xalqaro fakultetning 3-bosqich talabasi. Ilmiy rahbar: Allergologiya, klinik immunologiya, mikrobiologiya kafedrasi dotsenti Karimova Z.K.
2-o‘rin – “Anatomiya” fanidan – Maxmudov Asilbek – Tibbiy-pedagogika va davolash fakultetining 2-bosqich talabasi. Ilmiy rahbar: Аnatomiya, patologik anatomiya kafedrasi katta oʼqituvchisi Primova G.А.
2-o‘rin – “Patologik anatomiya” fanidan – Larin Evgeniy – 1-Pediatriya va xalq tabobati fakultetining 3-bosqich talabasi. Ilmiy rahbar: Аnatomiya, patologik anatomiya kafedrasi dotsenti Karatayeva L.A.
2-o‘rin – “Nevrologiya” fanidan ilmiy dokladi uchun – Eshonboboyev Firdavs – Tibbiy-pedagogika va davolash fakultetining 4-bosqich talabasi. Ilmiy rahbar: Asab kasalliklari, bolalar asab kasalliklari va tibbiy genetika kafedrasi mudiri, professor Madjidova Y.N.
2-o‘rin – “Sud tibbiyoti” fanidan – Maxrumov Javlon – Tibbiy-pedagogika va davolash fakultetining 4-bosqich talabasi. Ilmiy rahbar: Sud tibbiyoti va tibbiyot huquqi kafedrasi dotsenti Kuziyev O.J.
3-o‘rin – “Pаtologik fiziologiya” fanidan – Yusupova Gulasal – 1-Pediatriya va xalq tabobati fakultetining 5-bosqich talabasi. Ilmiy rahbar: Gistologiya, patologik fiziologiya kafedrasi katta oʼqituvchisi Xakimova G.А.
3-o‘rin – “Normal fiziologiya” fanidan – Shayusupov Jasur – 2-Pediatriya va tibbiy-biologiya fakultetining 3-bosqich talabasi. Ilmiy rahbar: Farmakologiya, fiziologiya kafedrasi dotsenti Аskaryants V.P.
3-o‘rin – “Topografik anatomiya” fanidan – Turdialiyev Shaxzod – 2-Pediatriya va tibbiy-biologiya fakultetining 3-bosqich talabasi. Ilmiy rahbar: Umumiy xirurgiya, topografik anatomiya va operativ xirurgiya asoslari kafedrasi dotsenti Dexkanov K.А.
Institut rahbariyati va jamoasi talabalarni va ularning ilmiy rahbarlarini mazkur yutuqlar bilan tabriklaydi va kelgusidagi faoliyatida ulkan muvaffaqiyatlar tilaydi.
@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press
📢 EʼLON!
⚡️27-mart, dushanba kuni soat 12:00 da AOKAda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilimlarni baholash agentligining 2022-yildagi faoliyati tahlili hamda 2023-yildagi asosiy vazifalariga bag‘ishlangan matbuot anjumani boʻlib oʻtadi.
Unda agentlik rahbariyati va mutasaddilari ishtirok etadi.
✔️Masalalar yuzasidan savollarni @Rasmiy_aloqabot manziliga yoʻllashingiz mumkin.
📲 Matbuot anjumani vazirlik va AOKAning facebook sahifalari orqali jonli efirga uzatiladi.
Telegram | Instagram | Facebook|You Tube
⚡️TOSHPTI TALABALARI O‘RTASIDA FUTBOL BO‘YICHA MUSOBAQA BO‘LIB O‘TDI
Toshkent pediatriya tibbiyot instituti talabalari o‘rtasida fakultetlararo futbol musobaqasi tashkil etildi. Musobaqa davomida talabalar g'oliblik uchun o'zaro bellashdilar borishdi. Jami 4 ta jamoa musobaqada qatnashdi. G‘olib bo‘lgan jamoa talabalari sertifikat va sovg‘alar bilan taqdirlandi.
_
⚡️СОСТОЯЛОСЬ СОРЕВНОВАНИЕ ПО ФУТБОЛУ СРЕДИ СТУДЕНТОВ ТАШПМИ
Среди студентов Ташкентского педиатрического медицинского института было организовано межфакультетское соревнование по футболу. В ходе соревнований студенты соревновались за первенство в институте. В соревновании приняло участие 4 команды. Студенты команды-победителя были награждены грамотами и подарками.
@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press
⚡️ Xalqaro yosh olimlarning ilmiy-amaliy konferensiyasi
⚡️ Toshkent tibbiyot akademiyasi Sizni “Zamonaviy tibbiyotning dolzarb mavzulari” mavzusiga bag'ishlangan (Oflayn/Onlayn) Xalqaro yosh olimlarning ilmiy-amaliy konferensiyasiga taklif etadi.
✅ Konferensiya ushbu seksiyalar bo'yicha bo'lib o'tadi:
➡️ Jarrohlikning dolzarb muammolari va rivojlanish istiqbollari;
➡️ Terapiyaning dolzarb muammolari va rivojlanish istiqbollari;
➡️ Profilaktik tibbiyotning zamonaviy muammolari va rivojlanish istiqbollari;
➡️ Reabilitatsiya, sport tibbiyoti va an'anaviy tibbiyoti.
✅ Konferensiyaning rasmiy tili: o'zbek, rus, ingliz
👉 Konferensiyada ishtirok etish uchun ro'yxatdan o'tish va ilmiy ishlarni topshirish tta_ilmiybolim@mail.ru pochtasi orqali 2023-yil 8-aprelgacha amalga oshiriladi.
👥 Onlayn ishtirok etish uchun :
Meeting ID: 890 7260 6586
Passcode: 118489
Kanalga ulanish✅👇
®️/channel/rizayev_jasur
®️/channel/rizayev_jasurTMA
Менимча...
#25mar #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#Xalqaro_forum
Oʻzbekiston-Koreya oliy taʼlim muassasalari rektorlari forumi oʻtkaziladi
Oliy taʼlim fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan 27-mart kuni Oʻzbekiston-Koreya oliy taʼlim muasalalari rektorlari forumi oʻtkaziladi. Toshkent davlat iqtisodiyot universitetida boʻlib oʻtadigan xalqaro forumda 100 dan ortiq oliy taʼlim muassasalari rahbarlari, vazirlik va idoralar masʼullari ishtirok etadi.
Anjumanda ikki mamlakat oliygohlari o‘rtasida ta’lim va fanni yanada integratsiyalashtirish, salohiyatli kadrlar tayyorlash, malaka oshirish va ilmiy faoliyatdagi hamkorlikni rivojlantirish masalalari muhokama qilinadi.
Forum yakunida qator hamkorlik shartnomalari imzolanishi kutilmoqda. Bitimlar asosan ikki mamlakat oliy o‘quv yurtlari o‘rtasida to‘g‘ridan to‘g‘ri hamkorlikni yo‘lga qo‘yishga qaratiladi.
Shuningdek, forum doirasida mehmonlar poytaxtimizdagi bir qator oliy o‘quv yurtlari, texnoparklar bilan tanishishlari hamda Samarqand shahriga ham tashrif buyurishi rejalashtirilgan.
➖➖➖
Состоится Узбекско-корейский форум ректоров высших учебных заведений
Более 100 руководителей высших образовательных учреждений, уполномоченных лиц министерств и ведомств примут участие в международном форуме, который пройдет в Ташкентском государственном экономическом университете 27-28 марта текущего года.
На конференции будут обсуждаться вопросы дальнейшей интеграции образования и науки, подготовки кадров с интеллектуальным потенциалом, повышения квалификации и развития сотрудничества в научной деятельности между высшими образовательными учреждениями двух стран.
По итогам форума ожидается подписание ряда соглашений о сотрудничестве, которые послужат важной площадкой для всестороннего расширения сотрудничества в сфере образования между двумя странами и вывода его на новый уровень. Соглашения в основном направлены на установление прямых отношений между высшими образовательными учреждениями двух стран.
Также в рамках форума запланировано посещение гостями ряда ВОУ нашей столицы и города Самарканда.
👉@eduuz
#Edusession
✅ 29-mart kuni soat 16:00 da IT-Park Toshkent filialida Edusession doirasida navbatdagi uchrashuv bo‘lib o‘tadi
✅ Navbatdagi uchrashuvning mavzusi “O‘zbekistonning IT kelajagi”.
Sessiyada O‘zbekiston IT-hamjamiyati rahbari, tadbirkor va top-menejer, Rossiya va AQShdagi bir qancha kichik kompaniyalar egasi Shavkat Karimov ma’ruza qiladi.
Oxirgi uch yil davomida u Microsoft qidiruv tizimini optimallashtirish boʻlimi boshligʻi boʻlib ishlagan va "Answers" nomli dunyodagi eng yirik texnologik hamjamiyatlardan birini boshqargan.
Sana: 29-mart, 16:00
Manzil: IT Park Tashkent
Narx: bepul
Til: Rut tili
Ro'yxatdan o'tish: https://bit.ly/3nbdc9u
Ro'yxatdan o'tish yakuni: 28-mart
Batafsil: https://bit.ly/40f8uX7
____________
✅ 29 марта в 16:00 в Ташкентском филиале IT Park пройдёт очередная встреча в рамках «Edusession»
✅ Тема новой встречи — «Будущее IT Узбекистана».
Спикером сессии выступит Шавкат Каримов — глава IT Сообщества Узбекистана, предприниматель и топ-менеджер, владелец нескольких небольших компаний в России и США.
В течение последних трех лет он работал главой департамента поисковой оптимизации Microsoft, управляя одним из крупнейших в мире технических сообществ под названием «Answers».
Дата: 29 марта в 16:00
Адрес: IT Park Tashkent
Стоимость: бесплатно
Язык: Русский
Регистрация: https://bit.ly/3nbdc9u
Дедлайн регистрации: 28 марта
Подробно: https://bit.ly/40x9WUm
❗️Эртага 25 март (шанба) барча учун иш куни
Президент Фармонига кўра, 25 март шанба дам олиш куни 22 март чоршанба кунига кўчирилган.
Шу муносабат билан, 25 март, шанба, иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram