tashpmi_press | Неотсортированное

Telegram-канал tashpmi_press - tashpmi_press | rasmiy

3518

Toshkent pediatriya tibbiyot instituti yangiliklari / Новости Ташкентского педиатрического медицинского института 📞 71 262-33-20 📧 press@tashpmi.uz 🌐 www.tashpmi.uz 📲 instagram.com/tashpmi_press 📲 facebook.com/tashpmi.press © ToshPTI Matbuot xizmat

Подписаться на канал

tashpmi_press | rasmiy

❗️ССВ: Шу йил июнь ойида "Ўзбекистон — Россия" тиббиёт форуми ўтказилади

Аввал хабар қилганимиздек, шу кунларда Ўзбекистон Cоғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб турибди.

Хусусан, сафарнинг иккинчи куни вакилларимиз Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко билан учрашди. Мулоқотда икки давлат ўртасида тиббиёт соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

М. Мурашко делегациямиз аъзоларини Россияга ташрифи, хусусан, “Соғлом жамият” форумидаги иштироки билан қутлар экан, стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиши тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик кўлами кенгайишига хизмат қилаётганини мамнуният билан таъкидлади.

Шунингдек, 2019/2020 ўқув йилидан Ўзбекистоннинг 9 та тиббиёт олий ўқув юрти билан Россиянинг 12 та тиббий олий таълим муассасаси ҳамкорлигида қўшма таълим дастурлари асосида 6 та бакалавриат йўналиши, 2 та магистратура ва 11 та клиник ординатура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланаётгани алоҳида қайд этилди.

Икки мамлакат тиббиёт олимлари ва мутахассислари томонидан қўшма илмий-маърифий тадбирлар, маҳорат дарслари ўтказилмоқда.

Шунингдек, 2020-2022 йилларда Россия Федерациясининг етакчи клиника ва тиббиёт марказлари ва таълим муассасаларида 500 га яқин ўзбекистонлик мутахассислар малакаси оширилиб, қайта тайёрлангани амалий натижаларини бермоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашишда кўрсатилган кўмак, шу жумладан аҳолини эмлаш доирасида амалга оширилаётган самарали ҳамкорлик, қолаверса, мамлакатимизда онкогематология хизматини янада ривожлантириш йўлидаги ташаббуси учун россиялик ҳамкасбига алоҳида миннатдорлик билдирди.

Учрашувда томонлар янги қўшма таълим дастурларини рўёбга чиқариш, кадрлар малакасини ошириш, педиатрия, онкология, гематология, онкогематология, хирургия, трансплантология йўналишлари бўйича Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети билан илмий педагогик кадрлар тайёрлаш, мақсадли докторантура ва аспирантурани йўлга қўйишга келишиб олди.

Ўз навбатида, фармацевтика соҳасини ривожлантириш, арзон ва сифатли дори-дармонлар ишлаб чиқариш, болаларда суяк илиги трансплантациясини жорий этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Якунда шу йил июнь ойида мамлакатимизда "Ўзбекистон — Россия" тиббиёт форумининг ўтказилиши белгиланди. Мазкур форум доирасида соғлиқни сақлаш бўйича икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

❗️ССВ: Тиббиёт кадрлари тайёрлашда Россия олий ўқув юртлари ва тиббиёт марказлари билан ҳамкорлик кенгаяди

Айни пайтда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация “Соғлом жамият” форумида иштирок этиш учун Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида сафарда бўлиб турибди.

Ушбу нуфузли тадбир олдидан вакилларимиз илк учрашувни Санкт-Петербург шаҳри губернатори ўринбосари Олег Эргашев билан ўтказди.

Мулоқотда А. Иноятов
соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқалари кейинги йилларда изчил ривожланаётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлади.

Жумладан, ўтган йил 6-9-ноябрь кунлари Санкт-Петербург губернатори А.Бегловнинг Ўзбекистонга сафари давомида эришилган келишувлар ҳам бугун амалиётда ижобий натижаларини бермоқда.

Масалан, ҳозир юртимизда 22 та хорижий университет билан ҳамкорликда тиббиёт кадрлари тайёрланмоқда. Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети — шулардан бири.

Хусусан, мазкур университет ва Қорақалпоғистон тиббиёт институти ўртасида эришилган келишувга мувофиқ, халқаро қўшма таълим дастури асосида клиник ординатура ташкил этилган. Келгусида Оролбўйи минтақасида икки олий ўқув юртининг қўшма клиникасини очиш режалаштириляпти.

Бундан ташқари, Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети билан Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ўртасида кадрлар тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ўртасидаги келишув асосида 2018 йилдан қўшма таълим дастури асосида талабалар ўқитилаётгани ҳам ижобий натижа. Шу кунларда биргина Санкт-Петербургдаги мазкур нуфузли олий ўқув юртида 300 нафарга яқин ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда.

Шунингдек, мулоқотда Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Санкт-Петербург шаҳридаги Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Н.Петров номидаги онкология миллий тадқиқот маркази ўртасида клиник ординатура бўйича қўшма таълим дастурини амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.

Учрашувда тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ҳамда тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш истиқболлари муҳокама этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

Педиатрический университет объединяет страны и регионы.

Развитие системы последипломного образования и межвузовского сотрудничества с регионами России и странами СНГ в детском здравоохранении обсудили на пресс-конференции в ТАСС. Во встрече приняли участие ректор Педиатрического университета Дмитрий Иванов, проректор по послевузовскому и дополнительному образованию Юрий Александрович, ректор Ташкентского педиатрического медицинского института Ботир Даминов, ректор медицинского института Каракалпакстана Орал Атаниязова.
На связь с петербургской студией информационного агентства вышли представители делегации Донецкой Народной Республики. Педиатрический университет ведёт активную работу по организации и поддержанию системы последипломного образования медицинских работников.
Высокую оценку работе Педиатрического университета по поддержке регионов дала главный врач перинатального центра республики Марий Эл Ирина Виноградова.Подробнее: https://gpmu.org/news/news2905

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

#yoshlarovozi

👥 Yoshlar ovozi gazetasining bayramona kayfiyatga to‘la sonini e'tiboringizga taqdim qilamiz!

💳 Gazetaning Navroz bayrami arafasida nashr qilingan 14-sonida quyidagi maqolalarni oqishingiz mumkin:

- O‘lkada Navro‘z!
- Ot bosmagan joylarni toylar bosadi
- Kimlar yosh oila hisoblanadi?
- Yosh oila: Topgani qarzga!
- 60 ga yaqin loyiha muallifi
- F - 2, 136
- 2x2=5, yoxud “katta og‘a” seni kuzatyabdi!

➡️ Quyidagi havola orqali gazetani elektron shaklda mutolaa qilishingiz mumkin:

🌐 https://bit.ly/42IIOno

🤝Bizning sahifalarimiz:
📱 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

⚡️ПУТЕШЕСТВИЕ В БУХАРУ

В рамках повышения уровня Внутреннего туризма, в связи с общенациональным праздником «Навруз» группа Женщин и Девушек ТашПМИ, посетили исторический город Бухара. В предверии Рамазан, они посетили СЕМЬ ПИРОВ
_

⚡️BUXORO SHAHRIGA SAYOHAT

Ichki turizm darajasini oshirish doirasida «Navro‘z» umumxalq bayrami munosabati bilan ToshPTI bir guruh ayollar va qizlar tarixiy Buxoro shahriga tashrif buyurishdi. Ramazon oyi arafasida YETTI PIR ziyorat qildilar


@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

С подробной информацией о программе можно ознакомиться при помощи файла.
_

Dastur haqida batafsil ma’lumotni quyidagi fayl yordamida topish mumkin.

@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

Рўзадорлар қандай таомланиши зарур?

📑 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан рўзадорлар учун соғлом овқатланиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсияларга амал қилиб, ортиқча вазндан халос бўлиш, қон босими ва организмдаги холестерин миқдорини пасайтиришга эришиш мумкин.

Хусусан:

☀️ кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлган пайтда салқин ва соя жойларда қолиш ҳамда қуёшда узоқ юрмаслик тавсия этилади;

🫙 ифторлик ва саҳарлик оралиғида кўп миқдорда сув ичиш мақсадга мувофиқ, чунки кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлиши кўп тер ажралишига сабаб бўлади.

🫗Шу боис кун давомида йўқотилган суюқлик ўрнини қоплаш эҳтиёжи юзага келади. Бунинг учун эса камида 10 стакан сув ичиш тавсия этилади.

🍏 Серсув маҳсулотлар тановул қилиш орқали ҳам бу меъёрни қисман қоплаш мумкин. Масалан, саҳарлик пайтида ёки ифторликдан кейин дессерт сифатида ҳўл мевалардан ейиш фойдали.

🥗 “Ачиқ-чучук” салати таркибидаги бодринг ва помидор ҳам серсув неъматлар ҳисобланади.

🫕 Шўрва ёки сабзавотли салатлар сингари сувга бой таомларни ҳам истеъмол қилиш мумкин.

🚫 Таркибида кофеин мавжуд бўлган кофе, чой, кола каби ичимликлардан воз кечиб турган маъқул. Чунки бу модда инсон организмида сув миқдори камайиши (дегидрация)га олиб келади.

🥤Шунингдек, газланган шакарли ичимликлар калорияга бой бўлишини эсдан чиқармаслик зарур.

🚶🏻‍♂️Кун давомида жуда кўп ҳаракат қилиш организмнинг кўп миқдорда сув йўқотишига олиб келади. Қисқа муддатли сайр ёки чигалёзди машқлари сизни тонусда ушлаб туриши мумкин. Аммо кун бўйи ҳаракатсиз ўтириш ҳам тавсия қилинмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

“Янги Ўзбекистон” боғида Наврўз шодиёнаси бўлиб ўтди. Байрам тадбирига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюриб, халқимизни самимий табриклади.

В парке "Янги Узбекистон" состоялись торжества по случаю Навруза. Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил праздничное мероприятие и сердечно поздравил народ нашей страны.

#Mirziyoyev #bayram #Navruz #shodiyona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

⚡️TOSHPTI TALABALAR TURAR JOYIDA “ZAKOVAT” INTELLEKTUAL O‘YINI BO‘LIB O‘TDI

16 mart 2023yil Toshkent pediatriya tibbiyot institutidagi 1-sonli Talabalar turar joyida Patologik fiziologiya, gistologiya kafedrasi professor o‘qituvchilari tomonidan Zakovat intellektual o‘yini tashkillashtirildi.

Zakovat intellektual o‘yinida 4 jamoa ishtirok etishdi.

1. Skalpel jamoasi
2.Pediatr jamoasi
2.Mediklar jamoasi
3.Jarroxlar jamoasi

4 jamoadan birinchi o‘rini Pediatr jamoasi kulga kiritdi.
Barcha jamoalarimiz ishtirokchilari professor o‘qituvchilarimiz tomonidan esdalik sovg‘alar bilan taqdirlandilar.

Zakovat intellektual uyini juda xam ko‘tarinki ruxda o‘tdi. Jamoa ishtirokchi talabalari o‘zlarining bilim va ko‘nikmalaridan xursand bo‘lishdi.

Talabalar tomonidan takliflar berishdi, yana ko‘proq Zakovat intellektual o‘yini o‘tkazishlarini aytishdi.

@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

⚡️В ТАШПМИ ПРОШЁЛ МАСТЕР-КЛАСС СПЕЦИАЛИСТА ИЗ ИЗРАИЛЯ ПО ВНЕДРЕНИЮ ИСКУССТВЕННОГО ИНТЕЛЛЕКТА В МЕДИЦИНУ

13 марта 2023 года в актовом зале Ташкентского педиатрического медицинского института прошла уникальная, авторская лекция профессора, руководителя проекта «Врачи без границ», главного врача Медицинского центра Хорев (Хайфа, Израиль) Романа Барака по возможностям использования искусственного интеллекта в медицине. На мастер-классе принимали участие представители администрации и профессорско-преподавательского состава института, докторанты и магистры.

В ходе лекции на тему: «Революционные технологии в медицине Израиля. Искусственный интеллект в медицине, продление жизни человечества до 100 лет» профессор Роман Барак представил аудитории последние достижения медицины Израиля, инновационные разработки в различных областях медицины, поделился современными достижениями в сфере искусственного интеллекта и его использованию в медицине.

_

⚡️TOSHPTIDA ISROILDAN KELGAN  MUTAXSSIS TOMONIDAN SUN'IY INELLEKT BO'YICHA MASTER-KLASS O'TKAZILDI

2023-yil 13-mart kuni Toshkent pediatriya tibbiyot instituti majlislar zalida professor, “Chegara bilmas shifokorlar” loyihasi rahbari, Horev tibbiyot markazi (Hayfa, Isroil) bosh shifokori Roman Barakning "Sun'iy intellektni tibbiyotda qo'llash imkoniyatlari" mavzusida noyob, mualliflik ma’ruzasi bo‘lib o‘tdi. Mahorat darsida institut rahbariyati va professor-o‘qituvchilari, doktorant va magistrlar ishtirok etdi.

"Isroil tibbiyotidagi inqilobiy texnologiyalar. Tibbiyotda sun’iy intellekt, insoniyat umrini 100 yilgacha uzaytiradi” mavzusidagi ma'ruza professor Roman Barak tinglovchilarga Isroil tibbiyotining so‘nggi yutuqlari, tibbiyotning turli yo‘nalishlaridagi innovatsion ishlanmalar, sun’iy intellekt sohasidagi zamonaviy yutuqlar va undan foydalanish bo‘yicha fikrlari bilan o‘rtoqlashdi.

@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

⚽️🇺🇿 OʻZBEKISTON FINALDA!

Oʻzbekiston U-20 terma jamoasi penaltilar seriyasida 🇰🇷 Janubiy Koreyani mag’lub etib, Osiyo kubogining finaliga yoʻl oldi.

Barakalla, yigitlar! Qoyil!

Ayniqsa, darvozabonimiz Otabek Boymurodov penaltilar seriyasida naq 3 ta zarbani qaytarib, haqiqiy qahramonga aylandi.

Endi yigitlarimiz finalda 🇮🇶Iroq bilan kuch sinashadi. Final 18-mart, shanba kuni soat 19:00 da boshlanadi.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

⚡️"Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг тўлиқ матни эълон қилинди

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

#Mutolaa

USTOZ

Ushbu asar qahramoni hozir hayot, oliy ta’lim dargohlaridan birida talabalarga dars berib kelmoqda.

U shunday hikoya qiladi...

👉https://online.pubhtml5.com/jesg/mcku/

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

⚡️ДОГОВОР О СОТРУДНИЧЕСТВЕ МЕЖДУ ТАШПМИ И КЛИНИКОЙ ACIBADEM В ДЕЙСТВИИ

В период с 6 по 12 марта 2023 года сотрудник кафедры Травматологии и ортопедии, детская травматологии и ортопедии, нейрохирургии и детской нейрохирургии Ташкентского педиатрического медицинского института Алиев Талъат Гафурович прошел краткосрочную, клиническую стажировку по направлению «спинальная хирургия» в клинике ACIBADEM в городе Стамбул, Турция.

Надо отметить, что данная стажировка состоялась благодаря успешной реализации договора о сотрудничестве между Ташкентским педиатрическим медицинским институтом и клиникой ACIBADEM, целью которого является содействовать развитию сотрудничества в области медицинского образования, посредством регулярных программ обмена специалистов из различных областей медицины, внедрять и совершенствовать качество медицинских услуг данных учреждений, реализацию совместных разработок и проведение совместных научно-исследовательских и образовательных мероприятий.

__

⚡️TOSHPTI VA ACIBADEM KLINIKASI O'RTASIDA HAMKORLIK AMALDA

2023-yil 6-12-mart kunlari Toshkent pediatriya tibbiyot instituti Travmatologiya va ortopediya, bolalar travmatologiyasi va ortopediyasi, neyroxirurgiyasi va bolalar neyroxirurgiyasi kafedrasi xodimi Aliev Talat G‘ofurovich Turkiyaning Istanbul shahridagi ACIBADEM klinikasida "orqa miya jarrohligi" mavzusi bo’yicha qisqa muddatli stajirovka o’tadi.

Ta’kidlash joizki, ushbu amaliyot Toshkent pediatriya tibbiyot instituti va ACIBADEM klinikasi o‘rtasidagi hamkorlik to‘g‘risidagi shartnomaning muvaffaqiyatli amalga oshirilishi tufayli bo‘lib o‘tdi, uning maqsadi tibbiy ta’lim sohasida hamkorlikni rivojlantirishga ko‘maklashish, muntazam almashinuv dasturlar orqali, tibbiyotning turli sohalari mutaxassislarining malakasini oshirib, tibbiy xizmatini sifatini oshirish, qo'shma tadqiqot va ta'lim faoliyatini amalga oshirish.

@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

Айни пайтда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация “Соғлом жамият” форумида иштирок этиш учун Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида сафарда бўлиб турибди.

Ушбу нуфузли тадбир олдидан вакилларимиз илк учрашувни Санкт-Петербург шаҳри губернатори ўринбосари Олег Эргашев билан ўтказди.

ССВ Матбуот хизматининг ушбу лавҳасида учрашув тафсилотлари ҳақида батафсил сўз боради.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

⚡️TOSHPTIDA «NAVRO‘Z» BAYRAMIGA BAG'ISHLANGAN TADBIR BO'LIB O'TDI

2023-yil 18-mart kuni Toshkent pediatriya tibbiyot instituti Talabalar turar joyida "Assalom, Navro‘z — yangilanish, mehr-oqibat va qadr-qimmat ayyomi!" shiori ostida talabalar Navro‘z sayli tashkil etildi.
Mazkur tadbirda institut rahbariyati, professor-o‘qituvchilari va xodimlari hamda 600 ga yaqin talaba-yoshlar ishtirok etdilar.
Tadbirni institut rahbariyati vakillari kirish so‘zi bilan ochib berdilar. Navro‘z umumxalq bayramining o‘ziga hosligi, xalqimiz hayotida tutgan o‘rni haqida so‘z yuritib, tadbir ishtirokchilarini bayram bilan qutladilar.
Bayram tadbiri doirasida talabalar tomonidan tayryolangan konsert dasturi, milliy raqs va folklor chiqishlari, talabalar tomonidan milliy qadriyatlarimizni aks ettiruvchi sahna ko‘rinishlari, badiiy kompozitsiyalar, turli sahna ko‘rinishlar, hunarmandchilik va milliy taomlar ko‘rgazmalari, intellektual o‘yinlar va milliy sport turlari bo‘yicha musobaqalar o‘tkazildi. Shu bilan birga, ko‘klam taomlari tayyorlanib, dasturxon bezatildi.
Ishtirokchilarning milliy urf-odatlarimizni, an’analarimizni aks ettiruvchi chiqishlari barchaga manzur bo‘ldi. Tadbir davomida yangragan go‘zal kuy-qo‘shiqlar ishtirokchilarga yanada koʻtarinki kayfiyat bagʻishladi.
_

⚡️В ТАШПМИ ПРОШЛО МЕРОПРИЯТИЕ, ПОСВЯЩЕННОЕ ПРАЗДНИКУ «НАВРУЗ»

18 марта 2023 года в студенческом общежитии Ташкентского педиатрического медицинского института. Под лозунгом «Здравствуй, Навруз – день обновления, добра и достоинства!» был организован праздник студентами.
В мероприятии приняли участие руководство института, профессора, преподаватели и сотрудники, а также около 600 студентов.
Мероприятие открыли представители руководства института. Говоря об уникальности национального праздника Навруз, его роли в жизни нашего народа, они поздравили участников мероприятия.
В рамках праздничного мероприятия состоялась концертная программа, подготовленная студентами, национальные танцевальные и фольклорные номера, сценические выступления студентов, отражающие наши национальные ценности, художественные композиции, различные сценические представления, выставки ремесел и национальной еды, интеллектуальные игры и национальные виды спорта проводились соревнования. При этом были приготовлены вкусные блюда и украшен стол.
Всем понравились выступления участников, отразившие наши национальные обычаи и традиции. Красивые песни, прозвучавшие во время мероприятия, придали участникам еще больше настроения.

@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

#E’lon

Xizmat ko‘rsatish sohasiga oid startap loyihalar tanloviga start berildi

💡Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi iqtidorli yoshlarning ilmiy-innovatsion g‘oyalarini qo‘llab-quvvatlash maqsadida tanlov e’lon qiladi.

Startap loyihalarni qabul qilishda qo‘yiladigan shartlar:

➖ 1 ta ishtirokchi 1 ta loyiha bilan qatnashadi;

➖ loyihalar asosida dasturiy mahsulot, xizmatlar va ijtimoiy mahsulotlar yaratishning eng uzoq muddati 1 yildan oshmasligi lozim.

➡️Arizalarni ko‘rib chiqishda quyosh panellariga xizmat ko‘rsatishga qaratilgan startap loyihalarga ustuvorlik beriladi.

📥Quyidagi hujjatlar (asl nusxalari) PDF shaklida 👉https://forms.gle/fNwJeUH6i3WDnCrMA elektron manzili orqali joriy yil 16-aprelgacha qabul qilinadi.

☝️Dastlabki texnik ekspertizadan o‘tmagan loyihalar tanlovning keyingi bosqichiga tavsiya etilmaydi!

📞Loyihani elektron ro‘yxatdan o‘tkazish bilan bog‘liq texnik masalalar bo‘yicha qo‘llab-quvvatlash xizmati: 71-203-32-23 (ichki raqam 216).

Batafsil: https://edu.uz/uz/news/view/5218

Telegram|Instagram|Facebook | YouTube

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

“Ibrat farzandlari” orqali 10 dan ortiq chet tillarini bepul o‘rganing!

🇬🇧 Ingliz tilini “0”dan o‘rganish;
🇷🇺 Rus tilini “0”dan o‘rganish;
🇹🇷 Turk tilini “0”dan o‘rganish;
🇩🇪 Nemis tilini “0”dan o‘rganish;
🇰🇷 Koreys tilini “0”dan o‘rganish;
🇨🇳 Xitoy tilini “0”dan o‘rganish;
🇪🇦 Ispan tilini “0”dan o‘rganish;
🇯🇵 Yapon tilini “0”dan o‘rganish;
🇸🇦 Arab tilini “0”dan o‘rganish;
🇮🇳 Hind tilini “0”dan o‘rganish;
🇫🇷 Fransuz tilini “0”dan o‘rganish;
🇮🇹 Italyan tilini “0”dan o‘rganish;
🇺🇿 O‘zbek tilini “0”dan o‘rganish.

Xorijiy tillarni o'zingizga qulay vaqtda va istalgan joyda “ibratfarzandlari">Ibrat farzandlari” bilan oson, kreativ va mutlaqo bepul usulda o‘rganishingiz mumkin.

🤝Bizning sahifalarimiz:
📱 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

Форма для подачи заявки на участие в тренинге приводится ниже.
_

Treningda qatnashish uchun ariza shakli quyida keltirilgan.

@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

⚡️ПРОЕКТ MNEF ПРИГЛАШАЕТ НА ТРЕНИНГ В УНИВЕРСИТЕТЕ ËНСЕЙ (КОРЕЯ)

MNEF — это проект по расширению возможностей образования и научных исследований для Ташкентского педиатрического медицинского института (ТашПМИ).

Это программа-приглашение для обучения призванная предоставить возможности для расширения медико-педагогического потенциала и укрепления исследовательских возможностей профессоров и исследователей путем обмена уникальным опытом и навыками, накопленными в Системе здравоохранения Университета Ëнсей, с ТашПМИ.

Всего будет приглашено 20 стажеров, в том числе 2 по медицинскому образованию, 6 по сестринскому образованию, 6 по краткосрочным (3 месяца) и 6 долгосрочным (6 месяцев) медицинским исследованиям. В области медицинских исследований каждый год в течение трех лет с 2023 по 2025 год будут отбираться два стажера.

В 2023 году в рамках этого проекта будет отобрано в общей сложности 12 стажеров: двое по медицинскому образованию, шесть по сестринскому образованию, четыре по медицинским исследованиям (двое на краткосрочную и двое на долгосрочную перспективу).

_

⚡️MNEF LOYIHASI KOREYANING YONSEI UNIVERSITETIDA TRENINGGA TAKLIF ETADI

MNEF loyihasi – Toshkent pediatriya tibbiyot institute (ToshPTI) uchun ta’lim va ilmiy tadqiqotlarni kuchaytirish loyihasi hisoblanadi.

Bu Yonsei universiteti Sog’liqni saqlash tizimida to’plangan noyob tajriba va ko’nikmalarni ToshPTI bilan bo’lishish orqali tibbiy pedagogik salohiyatni kuchaytirish va professor-o’qituvchilarning ilmiy-tadqiqot qobiliyatini mustahkamlash uchun taklif etilgan o’quv dasturidir.

Dastur doirasida jami 20 nafar stajyorlar taklif etiladi, shu jumladan 2 nafari tibbiy ta’limn, 6 nafari hamshiralik ta’limi, 6 nafari qisqa muddatli (3 oy) va 6 nafari uzoq muddatli (6 oy) tibbiy tadqiqotlar bo’yicha. Tibbiy tadqiqotlar sohasida 2023 yildan 2025 yilgacha uch yil davomida ikkita stajyor tanlanib olinadi.

2023 yilda ushbu jarayon orqali jami 12 nafar stajyor tanlanadi: 2 tasi tibbiy ta’lim, 6 tasi hamshiralik ta’limi, 4 tasi tibbiy tadqiqotlar bo’yicha (2 tasi qisqa muddatli va 2 tasi uzoq muddatli).

@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

Президент Шавкат Мирзиёев Наврўз байрами тантаналарида иштирок этди

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в торжествах по случаю празднования Навруза

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

⚡️СТУДЕНТКА ТАШПМИ ПОБЕДИЛА НА МЕЖДУНАРОДНОЙ НАУЧНОЙ ОЛИМПИАДЕ

Студентка 5 курса второго педиатрического факультета Ташкентского педиатрического медицинского института Лазизжонова Умида, заняла ПЕРВОЕ место на III международной олимпиаде для студентов медицинских ВУЗов «От учения Абу Али ибн Сина до третьего Ренессанса» по направлению «Психиатрия» организованной Бухарским государственным медицинским институтом имени Абу Али ибн Сино

Руководство и коллектив института поздравляют Лазизжонову Умиду и ее научного руководителя Рогова Алексея Владимировича и заведующую кафедрой «Психиатрия, наркология и детская психиатрия» проф. Абдуллаеву Василю Каримбековну с этим достижением и желают им больших успехов в профессиональной и научной деятельности.
_

⚡️TOSHPTI TALABASI XALQARO ILMIY OLIMPIADADA G‘OLIBI BO‘LDI

Toshkent pediatriya tibbiyot instituti II pediatriya fakulteti 5-kurs talabasi Lazizjonova Umida tibbiyot oliy o‘quv yurtlari talabalari o‘rtasida o‘tkazilgan, Abu Ali ibn Sino nomidagi Buxoro davlat tibbiyot instituti tomonidan tashkil etilgan «Abu Ali ibn Sino ta’limotidan uchinchi Renessansgasha» III Xalqaro olimpiadada “Psixiatriya” yo‘nalishi bo‘yicha BIRINCHI o‘rinni egalladi.

Institut rahbariyati va jamoasi Umida Lazizjonovani va uning ilmiy rahbari Rogov Aleksey Vladimirovich hamda “Psixiatriya, narkologiya va bolalar psixiatriyasi” kafedrasi mudiri prof. Abdullaeva Vasila Karimbekovnani ushbu muvaffaqiyat bilan tabriklab, ularning kasbiy va ilmiy faoliyatida ulkan muvaffaqiyatlar tilab qoladi.

@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

#befarqemasman

Huquqshunos va bloger Xushnud Xudoyberdiyev o’z tajribasidan kelib chiqib, oliy ta’lim muassasalariga o’qishga qabul qilish jarayonlaridagi o’zgarishlar haqida so’zlab berdi.

“Loqaydlik dunyodagi eng kuchli zilzila va bo’rondan ham yomonroq, befarq bo’lmang” deydi u.

Telegram I Facebook I Instagram I YouTube I TikTok

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

#tibbiy_kurik
#surxondaryo

#FOTOFAKT| ОПЕРАЦИЯЛАР БЕПУЛ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

‼️Сурхондарё вилоятида ўтказилаётган "Эзгулик манзили"нинг учинчи кунидан фоторепортаж

🩺Акциянинг учинчи куни жами бўлиб, 400 дан ортиқ бемор болажонларга тиббий-кўрик ўтказилди ва керакли маслаҳатлар берилди.

‼️55 нафар болада операция ўтказиш ишлари давом этмоқда

@bolalarfondiuz

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

Студентка Педиатрического университета - лидер конкурса «Горизонт 2100»

Международный молодежный Форум «Мир 2100: глобальные тренды и будущее глазами молодых», прошел в Москве 5-8 февраля.
Форум — это заключительный этап проекта «Горизонт 2100». В 2022 году в нем приняли участие молодые люди в возрасте от 14 до 26 лет, чьи работы были связаны с тем, каким они видят будущее на рубеже 2100 года. К конкурсу были допущены 424 работы из 21 страны мира.

В специальной номинации «Потенциал будущего науки» члены жюри выделили Диёру Ачилову. Студентка 4-го курса Санкт-Петербургского государственного педиатрического медицинского университета обучается по совместной программе с Ташкентским педиатрическим медицинским институтом. Конкурсная работа девушки «Резистентность к противомикробным препаратам на рубеже 2100» вызвала большой интерес организаторов.

Подробнее: https://gpmu.org/news/news2881

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

#E’lon

Yosh olimlar qisqa muddatli ilmiy stajirovkalarga yuboriladi

Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi iqtidorli yoshlarning ilmiy g‘oyalarini rag‘batlantirish, ularning xorijiy universitetlar va ilmiy markazlarda qisqa muddatli stajirovkalarini tashkil etish maqsadida tanlov e’lon qiladi.

Shu munosabat bilan, oliy ta’lim va ilmiy tashkilotlar (buyurtmachilar) stajirovka o‘tashga tavsiya qilinuvchi nomzodlar to‘g‘risidagi ma’lumot (hujjat)larni 1- va 2-ilovalarga muvofiq joriy yilning 6-aprel sanasiga qadar Agentlikka taqdim etishlari mumkin.

Nomzodlar to‘g‘risidagi ma’lumot (hujjat)lar buyurtmachilar tomonidan “Yosh olimlarni yetakchi xorijiy ilmiy tashkilotlarga qisqa muddatli ilmiy stajirovkalarga yuborish tartibi to‘g‘risida”gi Nizom talablariga muvofiq rasmiylashtirilgan va umumlashtirilgan holda Agentlikning info@mininnovation.uz yoki exat@mininnovation.uz elektron manziliga yuboriladi.

Qo‘shimcha ma’lumotlar olish uchun:
Tohirov Sarvarbek, (71) 203-32-23 (ichki raqam 655);
Sultonov Sulaymon, (71) 203-32-23 (ichki raqam 655).

💾 1-ilova
💾 2-ilova

Telegram|Instagram|Facebook | YouTube

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

⚡️ЦИКЛ МАСТЕР-КЛАССОВ ВЕДУЩЕГО СПЕЦИАЛИСТА ИЗ ВЕЛИКОБРИТАНИИ

По приглашению администрации Ташкентского педиатрического медицинского института и Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра нефрологии и трансплантации почки, а также при поддержки Международного общества нефрологии (ISN).
С 13 по 17 марта состоится цикл мастер классов и лекций профессора Королевского госпиталя Престона, (Великобритания), консультанта нефролога Почечного отделения (Royal Preston Hospital, Lancashire Teaching Hospitals NHS), старшего лектора Манчестерского Университета (University of Manchester), образовательного посла Международного общества нефрологии (ISN Renal Educational Ambassador) доктора Аймун Ахмед.

__

⚡️BUYUK BRITANIYANING YETAKCHI MUTAXASSISI TOMONIDAN MASTER-KLASSLAR TSIKLI

Toshkent pediatriya tibbiyot instituti hamda Respublika ixtisoslashtirilgan nefrologiya va buyrak transplantatsiyasi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi ma’muriyatining taklifiga binoan, shuningdek, Xalqaro nefrologiya jamiyati (ISN) ko‘magida.
13-17-mart kunlari Qirollik Preston kasalxonasi professori (Buyuk Britaniya), buyraklar bo‘limining maslahatchi-nefrologi (Royal Preston Hospital, Lancashire Teaching Hospitals NHS), Manchester universiteti katta o‘qituvchisi Xalqaro Nefrologiya Jamiyatining ta'lim elchisi (ISN Renal Educational Ambassador) doktor Aimun Ahmad tomonidan master-klass va ma’ruzalar seriyasi oqiladi.

@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press

Читать полностью…

tashpmi_press | rasmiy

⚡️YUNUSOBOD TUMANI YOSHLARO O'RTASIDA “ZAKOVAT” INTELEKTUAL O’YINI BO'LIB O’TDI

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 19-yanvardagi PQ 92-sonli "Mahallalarda yoshlar bilan ishlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi qarori ijrosini ta‘minlash hamda yoshlarni bo‘sh vaqtini mazmunli o‘tkazish maqsadida poytaxtimiz Yunusobod tumanidagi mahallalar yoshlari o‘rtasida “Zakovat” intelektual o‘yini tashkil etildi.

Tadbirda Toshkent pediatriya tibbiyot instituti va Xalqabog‘, O‘zbekiston Mustaqilligi, Bobodehqon, Sevinch mahallarining bilimdon yoshlari faol ishtirok etdilar.

O‘yin natijalariga ko'ra Toshkent pediatriya tibbiyot institutining talabalari g'olib bo'ldi.

Tadbir yakunida o'tkazilgan “Zakovat” intelektual o‘yini ishtirokchilari va g'oliblariga "Adolat" sotsial-demokratik partiyasi va Xalq deputatlari Toshkent shahar Kengashi deputati Daminov B.T. tomonidan esdalik sovg‘alari topshirildi.

@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press

Читать полностью…
Подписаться на канал