tashedu | Неотсортированное

Telegram-канал tashedu - Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

963

🏢 Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi 📨 tashedu@xtv.uz 📲 instagram.com/tashedu 📲 facebook.com/tashedu.uz 🌐 www.tashedu.uz 📞 (71) 215-50-94

Подписаться на канал

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

Боши ☝️

Бир сўз билан айтганда, фарзандларимиз — Президентимиз истаганларидек, мактабдан камида иккита хорижий тилда сўзлашадиган, замонавий ахборот технологиялари билан бемалол тиллаша оладиган билимдон авлод бўлиб, катта ҳаётга қадам қўйсин. Бундай билим билан ҳеч бир ўқувчимиз ҳаёт йўлида қоқилмайди. Юртимиз ривожи, халқимиз фаравонлигини таъминлашда мустаҳкам таянч бўладиган мустақил шахс бўлиб улғаяди. Миллат зиёлилари ва юртдошларимизнинг энг катта орзуси ҳам шу.

Азиз фидойи ўқитувчилар!

Давлатимиз раҳбари нутқида таъкидланганидек, 2023 йилдан бошлаб юртимиздаги умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида мутлақо янги методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитишнинг йўлга қўйилиши замирида ҳам юқорида келтирилган мақсадлар мужассамдир. Зеро, “Замонавий жамият учун замонавий таълим” шиори асосида бошланган мазкур ташаббус доирасида ўқувчиларнинг олган билимларини ҳаётда қўллай олиш имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ҳар бир дарс бўйича амалий машғулотлар ўтказилиши ва ушбу жараёнларда ўқувчиларнинг ижодкорлик қобилиятларини янада ривожлантиришга урғу берилади.

Президентимиз ўз нутқида таълим жараёнлари ва ўқувчиларнинг замонавий талаблар асосида таҳсил олиш шартлари хусусида фикр юритар экан, ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, ушбу мезонни Конституцияда алоҳида белгилаш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Албатта, бугунги кунда таълим муассасалари ўқитувчиларини ўз вазифасига алоқадор бўлмаган турли ишларга жалб этиш, улар зиммасига ортиқча вазифалар юкланаётган ҳолатлари мавжуд. Буни яширишимизнинг кераги йўқ. Аммо айтишим лозимки, Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳудудий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу салбий ҳолатларга бутунлай барҳам бериш бўйича кескин чоралар кўрилмоқда, муаммо ечимининг қонуний асослари яратилмоқда.
Мурожаатномада айтилганидек, 2023 йилда ҳам янги мактаб биноларини қуриш ва мавжудларини мунтазам таъмирлаб бориш, бўш ер майдонларида қўшимча ўқув бинолари ташкил этиш бўйича ишлар жадал олиб борилади. Уларни замонавий ўқув жиҳозлари ва қўшимча мебеллар билан таъминлаш кўлами янада кенгайтирилади.

Президентимиз таклифига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги мактаблар бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқатлантириш мақсадида жорий этилган амалиёт келгуси йилдан бутун республика миқёсида амалга оширилиши хусусида янгилик миллионлаб ота-оналар қатори бизни ҳам чексиз хурсанд қилди. Келажагимиз бўлмиш фарзандларимизга оталарча қилинган бу ғамхўрлик албатта ўзининг ширин меваларини бериши шубҳасиз.

Муҳтарам ўқитувчилар, қадрли ҳамкасблар!

Келгуси йилги иш режаларимиз жуда катта. Шу боис Давлатимиз раҳбари томонидан соҳага берилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик бизни янада фаол ва фидойи бўлишимизни, ўз ишимизга катта масъулият билан ёндашишимизни талаб этади.

Шундай экан, фарзандларимиз камолоти ва мамлакатимиз келажаги учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз, халқимиз ишончини оқлаган ҳолда, таълим соҳасидаги улкан ўзгаришларга ўз меҳнатимиз ва ташаббусларимиз билан камарбаста бўлишимиз зарур.

Барчангизга ушбу шарафли ва заҳматли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаб қоламан.

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

#Диққат
⚡️⚡️Шавкат Мирзиёев 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилди

👉
@Uzbekistan24HD

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЙЎНАЛИШИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ УЧУН ДАВРА СУҲБАТИ
 
 
20 декабрь куни Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси доирасида марказнинг математика фани йўналиши тингловчилари билан мазкур институтнинг “Олий математика ва ахборот технологиялари” кафедраси мудири, доцент Ш.Р. Уроқов билан давра суҳбати ташкил этилди.
 
Давра суҳбатини марказ кафедра мудири, доцент С.Жуманазаров очиб берди ва тингловчиларга Фискал институти ҳақида маълумот берди.
 
Доцент Ш.Р.Уроқов умумтаълим мактабларида математика фанини ўқитишдаги муаммолар, касбий компетентлик, ахборот жамияти ва рақамли иқтисод шароитида битирувчиларнинг билим даражасига қўйилаётган замонавий талаблар ҳамда Фискал институтида таълим олаётган талабаларнинг математика фанига оид билим ва даражаларини атрофлича таҳлил қилиб берди.
 
Тадбир якунида Фискал институти билан яқиндан танишиш ва мазкур институтнинг тажрибали профессор-ўқитувчилари билан умумтаълим мактабларида математика фанини ўқитиш самарадорлигини ошириш бўйича доимий равишда маҳорат дарслари, давра суҳбатларини ташкил этиш режалаштирилди.
 
🔝 Матбуот хизмати

🔝 Instagram
🔝 Facebook
🔝 Website

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

❗️ Diqqat yangilik !!!

👉 Matematika fani o‘qituvchisi - Yo‘nalishi bo‘yicha qayta tayyorlov kursi ochilmoqda.

☎️ Murojaat uchun
: +998 998936370
📍Manzil
: Yakkasaroy tumani - Mirobod 14 uy

Telegram | Instagram | Facebook | Website

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

1000 DOLLAR MAOSH OLADIGAN O‘QITUVCHI
 
Zamonaviy taraqqiyot umumta’lim maktablarida kimyo fanini o‘qitishga yangicha yondashuvni, o‘quvchilarning bilim va ko‘nikmalarining mazmuni va darajasiga yuqori talablarni qo‘ymoqda. Axborot hajmining haddan tashqari ko‘payganligi o‘quvchilarga nafaqat bilim berish, balki ularni “o‘qish va o‘rganishga o‘rgatish”ni talab qilayapti.
  
Toshkent shahar  pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazida dekabr oyida tashkil etilgan “Aniq va tabiiy fanlar metodikasi” kafedrasi kimyo yo‘nalishi malaka oshirish kursida Shayxontohur tumanidagi
102-ixtisoslashtirilgan umumiy o‘rta ta’lim maktabining kimyo fani o‘qituvchisi G‘olib Ikromov malaka oshirmoqda.
 
G‘olib Ikromov mamlakatimizda ta’lim tizimini xalqaro standartlar asosida rivojlantirish, o‘quv-tarbiya jarayoniga milliy va ilg‘or xorijiy tajribalar, innovatsion texnologiyalarni keng joriy etish ishlariga qo‘shgan munosib hissasi, o‘quvchilarga ilm-fan asoslarini o‘rgatish, ularning intellektual salohiyatini yuksaltirish yo‘lidagi katta xizmatlari hamda ijtimoiy hayotdagi faol ishtiroki uchun joriy yilning 1 oktabrida “Shuxrat” medali bilan taqdirlandi.
Munosib mehnati uchun 1000 dollar maosh oladigan ijodkor o‘qituvchi doimiy izlanishda.
Malaka oshirish davomida G‘olib Ikromovning murakkab masalalar yechish yuzasidan ilg‘or ish tajribasi kurs tinglovchilariga taqdim etildi.
 
🔝 Матбуот хизмати

🔝 Instagram
🔝 Facebook
🔝 Website

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

Олмаота минтақавий конференцияси
 
Жорий йилнинг 9-10 декабрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида “Марказий Осиёда аёллар тадбиркорлиги кун тартибида” минтақавий конференцияси бўлиб ўтди.
 
Конференция WAGE (Women and girls empowered) Аёллар ва қизларнинг имкониятларини кенгайтириш консорциуми ташаббусига кўра АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) билан ҳамкорликда ташкил этилди.
 
Унда 10 дан ортиқ давлат (АҚШ, Бразилия, Испания, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон) вакиллари қаторида Ўзбекистон делегацияси таркибида Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенат вакиллари, соҳа экспертлари иштирок этдилар.
Конференцияда минтақадаги тадбиркор аёллар учун ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган илмий ёндашувлар, хотин-қизлар тадбиркорлигига тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш, қиз болаларнинг релевант ижтимоийлашуви, гендер тенглиги муаммолари ҳақида сўз борди.

Мазкур тадбирда Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази директори, WAGE экспертлар кенгаши аъзоси, профессионал медиатор, гендер масалалари бўйича эксперт Моҳира Халикова иштирок этди ҳамда оилада қизлар тарбияси, таълимда гендер тенглиги, шахс ижтимоийлашуви, ҳаёт давомида таълим дискурсида касбий ва шахсий компетенцияларни ривожлантириш бўйича ўз таклифларини берди.
Ҳозирги кунда гендер тенглиги Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, хотин-қизлар барча жабҳада, хусусан, илм-фан ва таълим соҳасида самарали фаолият олиб бормоқда.
Айтиш керакки, хотин-қизларнинг жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш, релевант ижтимоийлашувига хизмат қиладиган билим ва кўникмаларни ривожлантириш замонавий таълимнинг долзарб вазифаларидан биридир.
 
🔝 Матбуот хизмати

🔝 Instagram
🔝 Facebook
🔝 Website

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

Ҳурматли юртдошлар, қадрли халқ таълим тизими ходимлари!
 
Аввало, барчангизни бугунги унутилмас кун – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан самимий табриклайман!

Айтиш лозимки, жонажон Ватанимизда истиқомат қилаётган ҳар бир инсон, ҳар бир фуқаро учун бу қутлуғ сана чексиз ғурур ва ифтихор билан нишонланадиган унутилмас кундир.

Сабаби Ўзбекистон ўтган вақт давомида ўз Конституцияси ва мустақиллигига эга суверен давлат сифатида катта тараққиёт йўлини босиб ўтди, жаҳонда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди, халқаро ҳамжамият доирасида қўлга киритган ютуқларимиз муносиб эътироф этилмоқда.

Бош Қомусимиз мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, эркин ва фаровон жамият барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш каби эзгу мақсадларни ўзида мужассам этган адолат рамзи сифатида халқ фаравонлигини таъминлашда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.
 
Муҳтарам устозлар ва соҳа ходимлари!
 
Бугунги кунда Халқ таълими тизимидаги 10 мингдан ортиқ умумтаълим мактабида таълим олаётган 6 млндан зиёд ўқувчиларга 500 мингга яқин сиз каби фидойи ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келмоқда. Азиз фарзандларимизнинг ўз ҳуқуқларини тўла англаган ҳолда, ҳар томонлама баркамол авлод бўлиб вояга етишида сиз — қадрли инсонларнинг ўрнингиз беқиёс.

Бу борада умумтаълим мактабларида ўқитилаётган “Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи”, “Конституциявий ҳуқуқ асослари” фанлари ҳамда тегишли фанлар таркибидаги мавзуларга сингдирилган ҳолда ўтиб келинаётган ‘‘Конституция алифбоси”, “Конституция оламига саёҳат” курсларидаги зарур билим ва маълумотларнинг аҳамияти катта.
Сизларга ушбу машаққатли фаолиятингизни шараф билан амалга оширишда сўнмас шижоат ва катта муваффақиятлар тилайман.
 
Азиз ватандошлар, қадрли халқ таълим тизими фидойилари!
 
Фурсатдан фойдаланиб, сизларни яна бир бор Бош Қомусимиз қабул қилинганининг 30 йиллиги байрами билан чин қалбимдан қутлайман ҳамда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат тилайман!
 

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

КОНСТИТУЦИЯ – ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИНГ ГАРАНТИ

Конституция давлатнинг сиёсий-ҳуқуқий асоси, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг гаровидир.
Конституция (лотинча “constitutio” – тузиш, ўрнатиш, белгилаш) – давлат тузилиши, ҳокимият ва бошқарув органлари тизими, уларнинг ваколати, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатларини белгилаб берадиган асосий қонун.
Дунёдаги илк давлат Дажла ва Фрот дарёлари оралиғида жойлашган  Шумерлар давлати – Месопотамиянинг ҳам ўз қонунлари бўлган. У Хаммурапи қонунлари деб аталган.
Ўтган қарийб 50 аср ичида Ер сайёрасида юзлаб давлатлар ва конфедерациялар барпо этилди: Чин императорлиги, Турк ҳоқонлиги, Сомонийлар давлати, Византия, Рим, Усмонийлар  империяси, Темурийлар давлати, Европа Иттифоқи ва ҳ.
 
Ҳар бир барпо этилган давлатнинг ўз сиёсий-ижтимоий ҳаётини тартибга солувчи қонунлари бўлган: Чингизхон “Ясоқлар”и, Мангу ёрлиқ, Темур “Тузуклар”и, Домострой, Хартия вольностей, Билль о правах (ҳуқуқлар тўғрисида Билль), Рим ҳуқуқи, Habeas Corpus Act.
 
Хусусан, ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда,  марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси соҳибқирон Амир Темур аввалги давр мутафаккирлари, давлат арбобларининг сиёсий қарашларини, шу жумладан, “Ясоқлар”, “Мангу ёрлиқ” сингари давлат бошқарувига оид ҳужжатларни чуқур ўрганган ва «Тузуклар» номли қонун-қоидалар тўпламини яратган.

Батафсил: https://bit.ly/3Bh8MSy

🔝 Матбуот хизмати

🔝 Instagram
🔝 Facebook
🔝 Website

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

ЖАҲОН БАНКИ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА

Маълумки, таълим сифатини таъминлашда хорижий тажрибаларни ўрганиш, халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик катта аҳамиятга эга.
Жорий йилнинг 3 декабрь куни Жаҳон банкининг бир гуруҳ экспертлари таълим ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш, соҳа фаолиятини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказига ташриф буюрди ва тизим фаолиятига доир саволлар муҳокамаси билан бир қаторда марказ томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Экспертлар шунингдек, профессор-ўқитувчилар томонидан янги таълим моделлари ва амалиётлари, замонавий таълим технологияларини тарғиб қилиш бўйича олиб борилаётган фаолият,  ўқув машғулотларининг амалий аҳамияти бўйича тингловчилар билан суҳбат қилдилар.

🔝 Матбуот хизмати

🔝 Instagram
🔝 Facebook
🔝 Website

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

"УЗЛУКСИЗ КАСБИЙ ТАЪЛИМ" ПЛАТФОРМАСИДА ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН КУРСЛАР ТАҲЛИЛИ ВА ИМКОНИЯТЛАРИ

2022 йил 1 декабрь куни Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказида "Узлуксиз касбий таълим" платформасида ташкил этилаётган курслар таҳлили ва имкониятлари мавзусидаги семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти масъул ходимлари, педагогика маркази профессор-ўқитувчилари, ТШХТББ ва туман методистлари иштирок этди.

Марказ директори Моҳира Халикова профессор-ўқитувчилар томонидан янги методикаларни тарғиб қилиш, соҳага инновацияларни жорий этиш бўйича олиб борилаётган фаолият ҳақида сўзлаб берди.

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти “Рақамли таълим технологияларини такомиллаштириш” илмий тадқиқот бўлими бошлиғи Элёр Алкаров ҳамда бўлим ходими Баҳодир Хуррамов замонавий таълим, унинг рақамли имкониятлари, узлуксиз касбий таълим платформасининг касбий кўникмаларни оширишдаги ўрни муаммоларига эътиборни қаратдилар.

Семинар конструктив диалог, жонли мулоқот тарзида ўтказилди ва асосий эътибор онлайн таълимни ташкил этишда мавжуд услубий-ташкилий муаммоларни бартараф этиш бўйича ечимлар устида изланишга қаратилди.

🔝 Матбуот хизмати

🔝 Instagram
🔝 Facebook
🔝 Website

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

БИОЛОГИЯ ФАНИ ЙЎНАЛИШИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ УЧУН АКАДЕМИК ЛИЦЕЙДА МАШҒУЛОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
 
26 ноябрь куни Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси доирасида марказнинг биология фани йўналиши тингловчилари учун мазкур лицейда машғулотлар ташкил этилди.
 
Марказнинг “Аниқ ва табиий фанлар методикаси” кафедраси мудири, т.ф.н., доцент Сирожиддин Жуманазаров академик лицей ҳақида қисқача маълумот берди. Мазкур академик лицей 2008-2021  йилларда дунёнинг турли давлатларида бўлиб ўтган кимё ва биология фани олимпиадаларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, жами 83 та (13 та “олтин”, 24 та “кумуш” ва 46 та “бронза”) медалларни қўлга киритган.
 
Лицей директори, профессор О.Э. Эшонқулов биология фанини ўқитишда янги методикалар, мураккаб мавзуларни ўқитиш технологиялари, синфдан ташқари машғулотларни лойиҳалаш, фан олимпиадаларига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар билан таништирди.
Биология фани ўқитувчиси Х.З.Собиров томонидан фанни ўқитишдаги илғор тажрибаларга оид амалий машғулот ташкил этилди.
 
Машғулот якунида кўргазма намойиш этилди ҳамда биология фани ўқитувчиларининг касбий компетенциясини ривожлантириш, умумтаълим мактабларида таълим самарадорлигини ошириш бўйича ҳамкор режалаштирилди.
 
Матбуот хизмати

Instagram | Facebook | Website

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

ЮСАИД КОНФЕРЕНЦИЯСИ
 
25 ноябрь куни АҚШ тараққиёт агентлиги (ЮСАИД) томонидан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши кураш: ютуқлар, таҳдидлар ва истиқболлар” номли халқаро конференция ташкил қилинди.
 
Конференция Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси вакиллари, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва халқаро экспертларни бирлаштириш, хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадларини кўзлаган. Хусусан, ЮСАИДнинг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Микаэла Мередит хотин-қизларнинг ижтимоий имкониятларини кенгайтириш, тенгсизликка қарши кураш бўйича кенг қамровли режаларни амалга ошириш муаммоларига тўхталди.
 
Анжуманда ХТВ топшириғига кўра Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази директори, фалсафа доктори, доцент, профессионал медиатор, гендеролог Моҳира Халикова “Барқарор ривожланиш контекстида таълимда гендер тенглиги масалалари” мавзусида маъруза билан иштирок этди.
 
Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадлари муваффақият билан амалга оширилмоқда. Тўртинчи мақсад ҳаёт давомида таълим,  таълимда гендер тенглиги, инклюзив таълим, барқарор ривожланиш учун зарур бўлган кўникмалар, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида халқаро ҳамкорлик каби масалаларни қамраб олади.
 
М.Халикова маърузасида таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, Lifelong learning дискурсида катталар таълими, халқаро экспертлар иштирокида такомиллаштирилган миллий ўқув дастурлари, уларга татбиқ этилган компетенциялар (фаол фуқаролик, танқидий фикрлаш, медиасаводхонлик, гендер тенглиги ва б.), узлуксиз касбий ривожланиш масалаларига тўхталди.
 
Матбуот хизмати

Instagram | Facebook | Website

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

А. ГЕРЦЕН НОМИДАГИ РОССИЯ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ПРОФЕССОРИ ИШТИРОКИДА СЕМИНАР

22 ноябрь куни Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказида А.Герцен номидаги Россия (Санкт-Петербург) давлат педагогика университети математика профессори Наталья Подходова томонидан семинар ташкил этилди.
 
Хорижий эксперт семинар давомида педагогика ва андрагогика таълимида мавжуд янги тенденциялар, замонавий таълим трендлари, ўз иш тажрибасига тўхталиб, соҳа ривожига оид таклиф ва тавсиялар берди. Хусусан, таълимда фанлараро метадисциплинарлик, таълим олувчининг когнитив, креатив ва танқидий тафаккурини ривожлантириш муаммолари таҳлил қилинди.

Марказ директори Моҳира Халикова томонидан мамлакатимиз таълими, хусусан, андрагогика - катталар таълими тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, XXI аср ахборот-таълим муҳитини замонавий талаблар асосида ташкил этиш тажрибалари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, А.Герцен номидаги Санкт-Петербург давлат педагогика университети билан ҳамкорликда илмий лойиҳалар, академик мобиллик, амалий тадқиқотлар режалаштирилди.

Матбуот хизмати

Instagram | Facebook | Website

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

20-noyabr - Butunjahon bolalar kuni

▪️Xalq ta'limi vazirligi huzuridagi Respublika “Barkamol avlod” bolalar maktabi barcha bolajonlarni 20-noyabr - Butunjahon bolalar kuni munosabati bilan samimiy muborakbod etadi!

✔️Shuningdek, e'tiboringizga, Qashqadaryo viloyatidagi 17-Imkoniyati cheklangan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan davlat ta'lim muassasasida tashkil etilgan tarmoq toʻgarak a'zolari ishtirokida tayyorlangan videolavhani e’tiboringizga havola etamiz!

Bayramingiz qutlug‘ bo‘lsin, aziz bolajonlar!

© Respublika "Barkamol avlod" bolalar maktabi
Axborot xizmati

Web-site Telegram 📒Facebook 📸Instagram 📹YouTUBE

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

А.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети профессори ташрифи

Бугун Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказига А.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети профессори Наталья Подходова ташриф буюрди.
Хорижий эксперт билан учрашув конструктив мулоқот тарзида бўлиб ўтди. Унда марказ директори Моҳира Халикова томонидан мамлакатимиз халқ таълими, хусусан, андрагогика - катталар таълими тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, XXI аср ахборот-таълим муҳитини замонавий талаблар асосида ташкил этиш муаммолари ҳақида маълумот берилди.
Тингловчилар билан суҳбат чоғида эксперт томонидан таълим сифатига оид услубий тавсиялар берилди. Шунингдек, ҳамкорликда янги илмий лойиҳалар асосида фаолият режалаштирилди.

Instagram | Facebook | Website

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

Ҳурматли халқ таълими тизими ходимлари, қадрли устозлар!

Куни кеча Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасини барчамиз катта ҳаяжон ва қизиқиш билан тингладик. Унда билдирилган халқ таълими тизимига доир барча масалалар бизга келгуси йилдаги фаолият йўналишимизни белгилаб бериш асносида, зиммамизга катта масъулият ва жавобгарлик юклаганлиги шубҳасиз.

Мурожаатномада инсон қадри ва унинг орзу-умидларининг рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор мақсадларидан бири ҳамда бунда энг аввало, таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш, фарзандларимизнинг халқаро стандартлар асосида билим олишларини таъминлаш бугунги куннинг муҳим талаби эканлигига алоҳида урғу берилганлиги катта аҳамиятга эга.

Албатта, давлатимиз томонидан ёшларнинг сифатли таълим олишларини таъминлаш борасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар замирида келажак авлод камолоти, уларни билимли ва ватанпарвар инсонлар қилиб тарбиялаш ғояси мужассам эканлиги барчамизга яхши маълум.

Шу маънода Муҳтарам Президентимиз томонидан кириб келаётган 2023 йилга мамлакатимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”, деб ном беришнинг таклиф этилгани, таълим соҳаси фидойилари қатори барча юртдошларимиз томонидан катта хурсандчилик билан қабул қилинди.

Мурожаатномада Янги Ўзбекистонни “Ижтимоий давлат” тамойили асосида қуришнинг дастлабки шарти сифатли таълим эканлиги ва энг катта инвестиция, аввало, таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилиши лозимлиги, шу мақсадда келгуси йилдан бошлаб мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланиши айтиб ўтилди.

Қадрли ҳамкасблар, муҳтарам ўқитувчилар!

Аминманки, мактаб таълимини ривожлантириш ва барча ўқув муассасаларимизда сифатли таълимни кенг жорий этиш, соҳада меҳнат қилаётган барча фидойи устозларимиз, заҳматкаш ўқитувчиларнинг энг катта мақсадидир. Шу боис тизимдаги барча ходимлар бир жамоа ва ҳаммаслак инсонлар сифатида фарзандларимизнинг комил ва билимдон шахс бўлиб вояга етиши йўлида тинимсиз изланмоқда, ҳаракат қилмоқда.

Муҳтарам Юртбошимиз ўз Мурожаатномасида таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўли эканлиги хусусида жуда долзарб фикрларни ўртага ташлади. Хусусан, таълим соҳасидаги ислоҳотларни янада ривожлантириш, муаммоларни манзилли ҳал этиш мақсадида ўқитувчи ва мураббийлар билан доимий мулоқот муҳитини яратишга доир ҳаётий ташаббусларни билдириб ўтди.

Албатта, бу борадаги вазифаларни тизимли амалга ошириш мақсадида вазирлик томонидан алоҳида иш олиб борилиб, ҳудудлардаги таълим масканларининг реал ҳолати ҳамда ўқув сифати, ўқитувчиларнинг меҳнат шароитлари жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда). Ўқитувчилар ва мактаблар раҳбарияти билан мулоқот давомида келтирилган масалаларни биргаликда ҳал этиш бўйича бамаслаҳат иш олиб борилди, ечилмаганлари бўйича ҳозирда зарур чоралар кўрилмоқда.

Эндиги масала эса, бевосита ўқитувчилар фаолиятига оид муаммолар ва таълим жараёнларини пастдан ўрганишни янада жадаллаштиришга қаратилиши лозим. Бунинг учун вазирлигимизнинг келгуси йил иш режаларини янада пухта ва самарали тузиш бўйича аниқ ва қатъий ишлар давом этмоқда.

Аниқроқ айтганда, халқ таълими тизимидаги ҳар бир раҳбар ва масъулларнинг иш фаолияти эндиликда қуйи бўғинларда, мактаб ва ўқитувчилар орасида, ўқувчиларнинг дарс жараёнларида олиб борилади. Жамиятнинг муҳим асосларини ташкил этувчи маҳалла ва оила билан олиб борилаётган ўзаро ҳамкорлик ишларини фаол давом эттирган ҳолда, ҳар бир ўқувчининг қизиқиш ва дунёқараши, келажак мақсадларини руёбга чиқаришда барча жамоатчилик вакиллари билан мавжуд алоқалар янада мустаҳкамланади.

Бизнинг асосий мақсадимиз, мактабга келаётган ҳар бир ўқувчи ҳар куни мактабдан янги билим, янги фикр ва ғоя олиб кетсин. Эртага ким бўлади, ўзини қайси касб ичида кўради ёки қайси ҳунарни эгаллаш орқали катта муваффаққиятга эришади — ўқувчи мазкур саволларга мактабнинг ўзида жавоб топсин. Ўқитувчилари ва мураббийларидан мотивация олиб, ўз келажагини қуришда қатъий масъулият ва бурчли бўлиш ҳисларини тўла англасин.

Давоми👇

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

Президент таъкидлаганидек, болаларимиз мактабдан она тили ва чет тилларини пухта ўзлаштириб, компьютерда ишлашни ўрганиб чиқиши зарур. Фарзандларимизни касб-ҳунарларга, санъат ва маданиятга қизиқтиришимиз лозим.

Ўқувчиларда эркин, танқидий ва креатив фикрлашни, жамоада ишлаш ва мулоқот кўникмаларини шакллантириш зарур.

Шу боис, 2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланади.

Келаси йили 70 та янги мактаб қурилади, 460 таси кенгайтирилади. Хусусий инвестициялар иштирокида 100 та мактаб қуриш лойиҳалари бошланади, келаси беш йилда уларнинг сони 1 мингтага етказилади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда йўлга қўйилган бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш амалиёти келаси ўқув йилидан ушбу қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилиши таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

РОССИЯЛИК ҲАМКАСБЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА
ВЕБИНАР ЎТКАЗИЛДИ
 
 
Жорий йилнинг 19 декабрь куни А.Герцен номидаги Санкт-Петербург университети билан ҳамкорлик доирасида проф. С. Березина, проф. А. Леонтьева ҳамда марказимизнинг профессор-ўқитувчилари     С.Жуманазаров, М.Абдуллахўжаева, И.Хуррамов иштирокида вебинар ташкил этилди.
 
Вебинарда маданиятлараро мулоқот даврида таълим олувчининг жамиятларга оид хусусиятларни тушуниш, бошқа этник-миллий-тарихий-ментал муҳитда ижобий фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган кўникмалар, хусусан, ўқувчиларнинг танқидий фикрлашини ривожлантириш мақсадлари таҳлил этилди.
 
Вебинар давомида самарали усуллар ҳақида фойдали маслаҳатлар берилди. Масалан, диққатни жалб қилиш, маълумотларни мазмунли етказиш, фикр-мулоҳазаларни қабул қилиш, табассум қилишга олиб келувчи вазиятларни ҳосил қилиш, ҳамкорлик технологияси, космополитизм, контекстли таълим, blended learning, STEAM model каби воситаларга батафсил таъриф берилди.
 
Яна бир қизиқарли воситалардан бири бу 5C деб номланди:
 
Cовершенствование (такомиллаштириш)
Cортировка (тартибга солиш)
Cоблюдение порядка (тартибни сақлаш)
Cодержание в чистоте (тозаликни сақлаш)
Cтандартизация (стандартлаштириш).
 
Айтиш керакки, бундай тадбирларнинг янги методикаларни ўрганиш, тарғиб қилиш ва тингловчиларга етказишда аҳамияти катта.
 
🔝 Матбуот хизмати

🔝 Instagram
🔝 Facebook
🔝 Website

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

❗️ Diqqat yangilik !!!

👉 Tarix fani o‘qituvchisi - Yo‘nalishi bo‘yicha qayta tayyorlov kursi ochilmoqda.

☎️ Murojaat uchun
: +998 998936370
📍Manzil
: Yakkasaroy tumani - Mirobod 14 uy

Telegram | Instagram | Facebook | Website

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

КАСБИЙ КОМПЕТЕНЦИЯЛАР ТИЗИМИДА СТРЕСС-МЕНЕЖМЕНТ

XXI аср менежментига оид муҳим компетенцияларидан бири бу стрессни бошқариш, стрессга чидамлиликдир.
Стресс-менежмент (stress - босим, зўриқиш), стрессни бошқариш инсоннинг ўз ҳаёти учун масъулиятни ўз зиммасига олиш, вазиятга бўлган муносабатни ўзгартириш қобилиятидир.

Стрессни бошқариш бахтли ва муваффақиятли ҳаёт, ташвиш ва муаммоларга қарши курашиш ҳамда умумий фаровонликнинг омили сифатида  талқин этилади.

Генетиклар, физиологлар, психонейроиммунологларнинг фикрича, нерв тизими иммун тизим билан узвий боғлиқ, енгил стресс иммунитет тизимининг функцияларини фаоллаштиради, аммо кучли стресс таъсирида унинг функциялари сусаяди, сурункали ва жиддий стресс остида эса иммунитет тизимининг фаолияти бузилиши натижасида инсон турли хил касалликларга чалинади.

Жамиятдаги шахслараро муносабатлар билан боғлиқ руҳий-ижтимоий стресслар миянинг кўплаб нейрокимёвий тизимлари фаолиятида, ген даражасида экспрессив ўзгаришларни келтириб чиқаради. Натижада, узоқ вақт давом этадиган, танадаги ўзгаришларнинг каскадини бошлаб берадиган психоэмоционал дистресс шаклланади.

🔝 Батафсил: https://bit.ly/3Ft7wNI

🔝 Instagram
🔝 Facebook
🔝 Website

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

"Мен фақат Ватаним олдидаги бурчимни бажардим"

“Кўпчилик мендан Сингапурнинг ривожлангани ҳақида сўраб, шундай савол беришади: “Қандай қилиб улкан давлатдан ажралиб чиқиб, миттигина ҳудуд билан ривожланган давлатга айландинглар? Бу “мўъжиза”ни қандай амалга оширдингиз?”

Уларга жавобан шундай дедим: “Мен Сингапурда мўъжиза яратмадим. Мен фақат Ватаним олдидаги бурчимни бажардим, холос. Давлат бюджетини таълимга йўналтирдим. Муаллимни энг қуйи табақадан Сингапурдаги энг юқори мартабага кўтардим. Давлатдаги “мўъжиза”ларни қилган инсонлар – муаллимлардир. Улар илм, ахлоқ, меҳнат ва ҳақиқатни севадиган, камтар авлодни етиштириб чиқардилар. Бунинг учун улардан миннатдормиз!”

© Ли Куан Ю (Сингапур собиқ бош вазири)

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

https://uza.uz/posts/433125

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

KONSTITUTSIYA –
INSON HUQUQ VA ERKINLIKLARINING GAROVI

2022-yil 7-dekabr kuni Ijtimoiy-iqtisodiy amaliy fanlar metodikasi kafedrasi professor-oʻqituvchilari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganining 30 yilligi munosabati bilan Tarix guruhi tinglovchilari orasida davra suhbati tashkil etildi.
Unda tinglovchilarga Konstitutsiyaning mazmun-mohiyati, inson huquq va erkinliklarining himoyalanganligi, inson shaʼni qadr-qimmati va pedagoglarning jamiyatdagi oʻrni hususida fikr muloxazalar bildirildi.
Shuningdek, mavzu yuzasidan davra suxbati ishtirokchilari oʻzlarini qiziqtirgan barcha savollarga javob oldilar.  

🔝 Матбуот хизмати

🔝 Instagram
🔝 Facebook
🔝 Website

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

"А.Авлоний платформасидан рўйхатдан ўтиб, малака сертификати олиб берамиз, нархларини келишамиз"

Ижтимоий тармоқлардаги тарқалаётган юқоридаги ачинарли "савдолашиш"га
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Афсуски, "гуруч курмаксиз" бўлмаганидек, сўнгги вақтлада педагог устоз, деган улуғ номни булғаётганлар ҳам йўқ эмаслигига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Ҳақиқий ва ҳаққоний ўқитувчи бўлишни ўз олдига мақсад қилган минглаб устозларимиздан узр сўраган ҳолда, шуни маълум қиламизки, ўқитувчи ўз устида ишлаши учун уч хил шаклда, яъни, онлайн, офлайн, мустақил таълим олишини ташкил қилган А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг меҳнатини обрўсизлантираётган бундай хабарлар фонида ҳар қандай шароитда ҳам ўз устида ишлашни, замонавий педагогикани ўрганишни эмас, осонликча моддий маблағ топишни кўзлаётган, бошқача қилиб айтганда халқига хиёнат қилаётган айрим кимсалар борлиги ачинарли.

Коррупцион тизимни парчалаш дастурлари асосида тубдан янгиланган малака ошириш тизимида малака иши ва имтиҳон тизими йўқ қилиниб, қулай ва қўрқинчли талабларсиз (ўзлаштирмагунча чексиз қайта имтиҳон топшириш имконияти мавжуд бўлган) тизим яратилди.

Бундан маълумки, барчаси фақат виждон, савия, дунёқараш ва шахсий танловга қолдирилган.

Жамиятда таълим олиш маданияти бўлмаса, биз уни шакллантириш учун бор кучимизни сарфлаяпмиз. Аммо, ора-сирада ҳали ҳам ўзини "эски тизимда малака ошираяпман", деб ҳис қилаётганлар борлиги таълим ислоҳотларига аввало, ҳар бир педагог шахсан тайёр бўлиши кераклигини кўрсатмоқда.

“Узлуксиз таълим” платформасида мобил, ноутбук орқали рўйхатдан ўтган, малака ошираётган ўқитувчиларнинг IP манзили, исм-шарифи, иш жойи маълум бўлиб, фойдаланувчи неча маротаба уриниш қилгани, бир кунда сайтда ўтирган соат ва вақтлари, бир қурилмадан нечта одам номидан платформага кирилганлиги ҳақида институт томонидан маълумот тўпланган.

Платформа ишга тушгач, қинғир йўллар қидираётганлар неча фоизни ташкил қилаётгани илмий томондан ҳам ўрганилган ва унга қарши тезкор дастурлар ишлаб чиқилган. Мавзулар ва курслар оралиғидаги узилиш соатлари платформани айрим шоввозлар томонидан “бозор” қилинишига йўл қўймайди.

Юқоридаги ҳолатлар мутлақо ноқонуний хатти-ҳаракат бўлиб, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тез орада мониторинг ишлари бошланади. Унинг натижасида “соҳта ўқиган устозлар”га кескин чоралар кўрилиши ҳақида маълум қиламиз.

Ҳурматли педагогларимиздан турли фирибгар каналлар рекламасига учмасликни ва бошқа фидойи ўқитувчилар обрўсини тўкмаслигингизни илтимос қиламиз.

Мақсадимиз соҳага малакали мутахассисларни тайёрлаш ва мактаб таълими сифатини ҳақиқатдан ҳам кўтаришдир.

Агарда, платформа билан боғлиқ саволларингиз бўлса, 24/7 форматида ишлайдиган расмий телеграм гуруҳимизга аъзо бўлиб, бизга мурожаатингизни юборинг👉/channel/+dcbeoS6DQvhmOTU6

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти мамлакат таълимини яхшилаш мақсадида барча ҳаракат ва имкониятларини ишга солишга тайёр.

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

АХБОРОТ ЖАМИЯТИДА КАТТАЛАР ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ  МАСАЛАЛАРИ

Ахборот ва билимлар жамияти, техноген тамаддун, рақамли иқтисодиёт, билим ва соҳаларга оид маълумот олиш ёш кўрсаткичлари жиҳатидан чекланмаслиги омилларини жиддий англаш таълимни концептуал янги парадигмасини қабул қилишни тақозо этди ҳамда Lifelong learning - ҳаёт давомида таълим феноменининг пайдо бўлишига имкон берди.

Lifelong learning дискурсида андрагогика - катталар таълими мейнстрим хусусият касб этмоқда.

Андрагогика (юнон тилида andros – катта ёшдаги инсон, эркак, ago - бошламоқ) катта ёшдагиларнинг илмий-назарий ва прагматик муаммоларини тадқиқ этишга йўналтирилган концепция сифатида катталарни самарали ўқитишнинг қонуниятларини ўрганади.

Батафсил: https://bit.ly/3u6B4LK

Instagram | Facebook | Website

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

ХАЛҚАРО ФОРУМ
   
23-24 ноябрь кунлари А. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети ҳамда А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш МТИ ҳамкорлигида умумий ўрта таълим муоммоларига бағишланган «Замонавий мактабда ўқитиш усуллари: муаммолар ва инновацион ечимлар» мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди.
 
Форумда мактабда ўқув фанларини ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди ҳамда энг яхши таълим моделлари ва амалиётлари, замонавий таълим технологиялари соҳасида тажриба алмашилди.
 
Ушбу форумда Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази профессор-ўқитувчиси Нилуфар Халикова иштирок этди.
Марказ профессор-ўқитувчиларининг таълимни янги парадигмасини қабул қилиши, ахборот жамияти дискурсида ўз фаолиятига татбиқ этишида бу каби илмий тадбирларнинг аҳамияти катта ҳисобланади.

Матбуот хизмати

Instagram | Facebook | Website

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

“BENCHMARK”
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИГА ОИД ТРЕНИНГ

22-24 ноябрь куни Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази профессор-ўқитувчилари Нилуфар Халикова ҳамда Шаҳноза Отамуродова ХТВ топшириғига кўра ЮСАИД томонидан ташкил этилган “Benchmark” (жараённи самарадорлигини аниқлаш кўрсаткичлари) технологияларига оид компетенцияларни белгилашга оид тренингда  иштирок этдилар.
 
Мазкур тренингда мамлакатимиз таълим тизимидаги энг долзарб муаммолардан бири бўлган дарсликлар яратиш, дарсликлар контентига компетенциявий ёндашувни татбиқ этиш, таълим стандартлари, таълим олувчининг “Angoff” усулидан фойдаланган ҳолда нутқ ва математик кўникмаларини ривожлантиришга оид янги методикалар ўрганилди.
 
Матбуот хизмати

Instagram | Facebook | Website

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

ПЕДАГОГНИНГ КОММУНИКАТИВ КЎНИКМАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ТЕХНОЛОГИЯЛАР
   
Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази “Педагогика, психология ва таълим технологиялари” кафедраси мудири, фалсафа доктори PhD Дилноза Тайлакова томонидан “Педагогнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантириш” мавзусида олиб борилган амалий машғулот дарсида янги таълим парадигмаси аспектида замонавий педагогнинг профессиограммаси, педагог масъулияти ва мослашувчанлик, педагогнинг нутқ маданияти, коммуникатив кўникмаларини ривожлантириш жараёнлари таҳлил қилинди.
 
Матбуот хизмати

Instagram | Facebook | Website

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

ХОРИЖИЙ ЭКСПЕРТ ИШТИРОКИДА
МАҲОРАТ ДАРСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

18 ноябрь куни Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказига ташриф буюрган хорижий эксперт, А.Герцен номидаги Россия (Санкт-Петербург) давлат педагогика университети профессори Наталья Подходова математика гуруҳи тингловчилари учун маҳорат дарси олиб борди.
Маҳорат дарси математика фанини ўқитишнинг янги методикаларига бағишланди. Унда математик моделлаштириш, фанлараро метадисциплинаризм, математик мисол ва масалаларни ечишда танқидий ва ижодий фикрлаш компетенцияларини ривожлантириш муаммолари батафсил таҳлил қилинди ҳамда тингловчиларга зарур услубий тавсиялар берилди.
Маҳорат дарси интерфаол тарзда, конструктив диалог шаклида бўлиб ўтди.

Матбуот хизмати

Instagram | Facebook | Website

Читать полностью…

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi “Ijtimoiy-iqtisodiy va amaliy fanlar metodikasi” kafedrasi mudiri, dotsent Dildora Xakimova 2022-yil 1-noyabr kuni Xalq ta’limi vazirligining A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti, O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi hamda Rossiya ta’lim akademiyasining Ta’limni rivojlantirish strategiyalari instituti bilan hamkorlikda tashkil etilgan Xalq ta’limidagi dolzarb muammolarga bag‘ishlangan xalqaro ilmiy-amaliy onlayn konferensiyada faol ishtirok etdi.

Instagram | Facebook | Website

Читать полностью…
Подписаться на канал