talimxabarlari | Неотсортированное

Telegram-канал talimxabarlari - Ta’lim xabarlari

50464

O‘zbekistondagi uzluksiz ta’lim tizimiga oid muhim xabarlar Savol va murojaatlar uchun: @talimxabarlariga_bot Reklama: @talimxabarlari_hamkorlik_bot Kril alifbosidagi kanal: @talimxabarlariuz

Подписаться на канал

Ta’lim xabarlari

#taklif

Magistratura mutaxassisligiga hujjat topshiruvchi abituriyentlarga ham bir nechta ta’lim yo'nalishlariga topshirishga ruxsat beriladimi?
____________
Yaqin orada bakalavriat bosqichini ko’plab talabalar tamomlashadi, ba’zilari magistratura mutaxassisligiga o’qishga kirish uchun harakat qilishadi. Shuningdek, imtihon oldi qo'rquv, hayajon va ishonchsizlik paydo bo’lishi tabiiy hol.

🔹Taklif:
Magistratura mutaxassisligi bo'yisha o’qishga hujjat topshiruvchilar uchun ham xuddi bakalavriat imtihonlari oldi tashkil etiladigan DTM imtihonlari o’tkazilib, o'z bilimlarini sinashi uchun imkoniyatlar yaratilsa, maqsadga muvofiq bo’lar edi.

🔹Taklif:
Hozirgi kunda bakalavriatga o’qishga kirishda abituriyentlarga beriladigan imtiyozlar qatorida bir nechta ta’lim yo'nalishlari va oliy ta’lim muassasalarini tanlash imkoni berilmoqda. Magistratura mutaxassisligiga hujjat topshiruvchi abituriyentlarga ham xuddi shunday bir nechta mutaxassislik ta'lim yo'nalishlariga hujjat topshirishga ruxsat berilsin.

Umid qilamizki, mutasaddilar takliflarimizni o’rganib chiqishadi.

✍️Nigina Ikromova,
Samarqand davlat chet tillar instituti talabasi.

Kanalga ulanish:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Профессионал таълим тизимида дуал таълим ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан профессионал таълим тизимида дуал таълим ташкил этилади.

Дуал таълим бу таълимни ўз йўналишига мос ташкилотда меҳнат қилиш билан бирга олиб борувчи тизимдир.

Дуал таълимни ташкил этиш учун ҳокимликлар ва манфаатдор вазирликлар томонидан ўрта бўғин кадрларига бўлган эҳтиёж аниқланади ва таклиф тайёрланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳар йили 1 июлгача дуал таълим бўйича кадрлар тайёрланадиган таълим муассасаларини белгилайди.

Танланган таълим муассасалари белгиланган квоталар бўйича ўқувчиларни қабул қилади.

Таълим муассасалари кадрларга эҳтиёжи бўлган ташкилотлар билан шартнома тузади. Шартнома ташкилот ва ўқувчи ўртасида ҳам тузилади. Бунда ўқувчи учун ташкилотда муайян иш ўрни ажратилади.

Ўқувчилар бир ҳафтада камида икки кун таълим олади қолган кунлар ишлайди.

Ўқувчига ишлаган кунлари учун ҳақ тўланади.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#диққат

❗️Педагог кадрлари учун малака (тест) синовларининг ўтказилиш жадвали

Умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим муассасаларининг биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрлар учун тест синовлари жорий йилнинг 31 мартидан бошлаб 20 апрелига қадар ўтказилади.

Мазкур малака (тест) синовлари санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда барча қулайлик, шарт-шароитлар яратилган, шунингдек, замонавий ахборот коммуникация технологиялари воситалари билан таъминланган Олий таълим муассасаларининг биноларида ўтказилади.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#мактаб

1 апрелдан айрим халқ таълими тизими ходимларининг маоши оширилади

1
апрелдан халқ таълими тизими методистлари ҳамда Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбарлари иш ҳақлари оширилмоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги методистларнинг иш ҳақи миқдори — олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилиши белгиланган.

Шунингдек, Президентнинг “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида 2021 йил 1 апрелдан бошлаб умумтаълим муассасаларининг Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари — Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбарининг иш ҳақи миқдорини умумтаълим мактабининг олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчиси базавий тариф ставкасига тенглаштириш кўрсатилган.

Унга кўра:

🔹2021 йил 1 апрелдан бошлаб умумтаълим муассасаларининг Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари — Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбарининг иш хақи миқдори умумтаълим муассасаларининг барча гуруҳлари учун ягона 2 090 399 сўм ҳамда методистлар учун 2 881 828 сўм этиб белгиланганлигини жойларга етказиш;

🔹мазкур лавозимлар учун жорий йил апрель ойи аванс тўловларини оширилган иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаш ва тўлаш;

🔹жойларда ушбу лавозимлар учун белгиланган иш ҳақи тўловлари бўйича муаммолар ва ноаниқликлар юзага келганга зудлик билан бартараф этиш ва тегишли тушунтириш ишларини олиб бориш;

🔹бир ҳафта муддатда юқоридаги топшириқлардан келиб чиқиб амалга оширилган ишлар юзасидан вазирликка ёзма ахборот тақдим этилиши каби вазифалар ҳудудий халқ таълими бўлинмалари раҳбарларига юклатилди.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#Мактаб

Мактабларда 4-чорак 29 мартдан бошланади

2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланиши ҳақида аввалроқ хабар қилгандик.

Ҳозирда юртдошларимиздан баҳорги таътил узайтирилдими деган жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Мазкур саволга жавобан Халқ таълими вазирлиги баҳорги таътил 28 мартгача давом этиши, 4-чоракнинг илк куни 29 март эканлигини яна бир бор маълум қилади.

Шунингдек юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганлигини, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#OTM_yangiliklari

Toshkent moliya institutida o‘quv jarayoni 26-martdan 8-aprelga qadar (14 kun) masofaviy shaklda davom etadi

​​Koronavirus infeksiyasi tarqalishini oldini olish maqsadida Toshkent moliya institutida o‘quv jarayoni 2021-yil 26-martdan 8-aprelga qadar (14 kun) bosqichma-bosqich masofaviy shaklda tashkil etiladi.

Institutda o‘quv jarayonini masofaviy shaklda tashkil etish bo‘yicha barcha sharoitlar yaratilganligini inobatga olib, darslar fakultetlarga o‘rnatilgan Wi Fi qurilmalari hamda yuqori tezlikdagi internetga ulangan kompyuter xonalaridan foydalangan holda, ZOOM videoaloqa dasturi orqali, dars jadvalida belgilangan vaqtlarda o‘tilishi ta’minlanadi.

Shuningdek, barcha talabalar to‘g‘risidagi ma’lumotlar Oliy ta’lim jarayonlarini boshqarish HEMIS elektron ta’lim platformasiga kiritilganligini inobatga olib, fanlar bo‘yicha kontentlar va topshiriqlarni tizimga kiritish va o‘quv jarayoni natijalarini rasmiylashtirish ushbu axborot tizimida qayd etib boriladi.

Eslatma: Ikki hafta muddatli masofaviy ta’lim talabalar uchun belgilanmoqda. Barcha xodimlar, professor-o‘qituvchilar karantin qoidalariga rioya etgan holda o‘z vazifalarini bajaradilar.

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

▪️ TATUda yangi taʼlim yo‘nalishi ochiladi.

📃 Muhammad al-Xoraziy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universitetining “Raqamli kutubxona”si (Digital library) tashkil etiladi. Va shu maqsadda Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Oliy va o‘rta maxsus taʼlim vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambag‘allikni qisqartirish vazirligi tomonidan 2021/2022 o‘quv yilidan boshlab Universitetda Elektron kutubxona bakalavriat taʼlim yo‘nalishi bo‘yicha kadrlar tayyorlashni yo‘lga qo‘yiladi.

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

​​Toshkent moliya instituti rahbariyati Yashnobod tumanidagi “Shirinobod” mahallasida “Navro‘z” umumxalq bayramini mahallabay tashkil etish maqsadida ushbu mahallada istiqomat qilayotgan kam ta’minlangan, temir daftarga kiritilgan, nogiron va ijtimoiy himoyaga muhtoj aholi vakillari holidan xabar oldilar va bayram dasturxonini tashkil etdilar.

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

⚡️Qarshi davlat universiteti huzurida ham Pedagogika instituti tashkil etildi

Hukumatning 2021 yil 16 martdagi 141-son qarori bilan Qarshi davlat universitetining Pedagogika instituti faoliyati yo‘lga qo‘yildi.

Yangi institut Toshkent davlat pedagogika universitetining Shahrisabz filiali hamda Qarshi davlat universitetining pedagogika ta’lim sohasining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlari va magistratura mutaxassisliklari negizida tashkil etildi.

Institutda o‘quv jarayoni 2021/2022 o‘quv yilidan boshlanadi.

2021/2022 o‘quv yilidan boshlab QarDUda pedagogika ta’lim sohasida bakalavriat va magistraturaga qabul to‘xtatiladi. Hozirda ushbu yo‘nalishda o‘qiyotgan talabalar o‘qishni QarDUda tugatadi.

Institutga qabul kvotasi har yili respublika OTMlariga o‘qishga qabul qilish parametrlaridan kelib chiqqan holda belgilanadi.

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Абитуриентлар диққатига!

Давлат комиссияси томонидан бу йилги кириш имтиҳонларида саволлар тушадиган фанлар мажмуаси ва уларни баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

❗️Демак, бу йилги абитуриентлар 5 та фандан имтиҳон топширади.

Барча тест топширувчилар учун 3 та фан мажбурий ҳисобланади. Максимал тўплаш мумкин бўлган балл – 94,5 балл.

1. Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар) – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл. Максимал балл – 31, 5.
2. Математика – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл. Максимал балл – 31, 5.
3. Ўзбекистон тарихи – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл. Максимал балл – 31, 5.

Бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фандан саволлар. Максимал тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

👉 1-фан
– 30 та савол, тўғри жавоб учун – 3,1 балл. Максимал балл – 93.
👉 2-фан – 30 та савол, тўғри жавоб учун – 3,1 балл. Максимал балл – 93.

‼️ Абитуриентлар бу йилги кириш имтиҳонларида 5 та фандан жами 105 та савол ишлашади. Максимал балл – 280, 5

Kanalga ulanish
👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Янги ўқув йилида Наманган давлат университетида тиббиёт факультети ташкил этилади

📌 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2021 йил 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқлари бўйича Баён қарорига мувофиқ:

✅ Вилоятдаги тиббиёт ходимларига бўлган эҳтиёжни таъминлаш максадида Наманган давлат университетида 2021/2022 ўкув йилидан тиббиёт факультетини ташкил этиш чоралари кўрилади. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

🔹2021/2022 ўкув йилидан бошлаб, тиббиёт факультетига талабаларни қабул қилинади;

🔹тиббиёт факультетида кадрлар тайёрлашда методик ёрдам бериш учун Андижон давлат тиббиёт институтини бириктирилади;

🔹тиббиёт факультети талабаларининг амалий кўникмаларини шакллантириш максадида вилоятдаги тиббиёт муассасаларига интеграциялаштирилади;

🔹вилоятдаги илмий салоҳиятли ва малакали тиббиёт ходимлари педагогик фаолиятга жалб этилади.

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

​​#Қонунчилик_янгиликлари

Хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони 2 мингтага етказилади, муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни маҳалий ҳокимият органлари ва давлат ОТМлари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади

“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади, эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони икки бараварга ошириш орқали икки мингтага етказилади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб базавий тўлов-контракт асосида давлат ОТМларига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасалари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади.

✅ Бунда, ўқиш учун тўлов пуллари:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 100 нафардан хотин-қизлар учун ҳар йили маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан;

👉 молиявий барқарор давлат ОТМлари томонидан уларнинг Кенгаши қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар учун давлат ОТМларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Қарорга кўра, бир ой муддатда бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлаб, хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим, илмий ёки бошқа муассасаларига “Эл-юрт умиди” жамғармасининг стипендиялари асосида ўқишга юбориладиган стипендиатлар орасида хотин-қизлар улушини камида 20 фоизга кўпайтирилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Тошкент шаҳридаги олий ва биринчи малака тоифали ҳамда мазкур малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синовларини ўтказиш жадвали ўтказиш жадвали

Жараёнлар 9-16 март кунлари Таълим инспекцияси биносида (Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси-21 уй) ўтказилади.

📌 Аттестацияга жалб қилинган педагогларни белгиланган муддатларда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан иштирок этишлари лозим бўлади (талаб қилинади).

❗️Заруратга кўра малака (тест) синовлари ўтказиш жадвалига ўзгартириш киритилса, бу ҳақида Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi) орқали қўшимча хабар берилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Respublika taʼlim markazi faoliyatini takomillashtirish bo'yicha Hukumat qarori imzolandi

🔹Respublika taʼlim markaziga Milliy oʻquv dasturi, darslik va oʻquv-metodik majmualar, oʻqitish metodikasi va baholash, zamonaviy taʼlim muhitini tatbiq qilish boʻyicha tajriba-sinov ishlarini tashkil etish maqsadida Toshkent shahridagi umumiy oʻrta taʼlim maktablaridan birining Markazga biriktirilishi belgilandi.

Batafsil: https://telegra.ph/Respublika-ta%CA%BClim-markazi-faoliyatini-takomillashtirish-boyicha-Hukumat-qarori-imzolandi-02-27

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#Olimpiada

⚡️⚡️ TALABA-QIZLAR O’RTASIDA MATEMATIKA FANIDAN OLIMPIADA

Matematika instituti va O’zbekiston Milliy universiteti hamkorligida 2021 yilning 4-5 mart kunlari soat 14:00da Toshkent shahrida joylashgan OTMlar talaba-qizlari o’rtasida matematika fanidan an’anaviy tarzda fan olimpiadasi o’tkazadi.

Olimpiada g‘oliblari bir martalik pul mukofoti bilan taqdirlanadi.

Keyingi bosqichda olimpiadani hududlarda o`tkazish rejalashtirilgan.

Batafsil: /channel/milliymatematikauz

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#Муҳим

Энди педагогикадан бошқа йўналишда ўқиганлар ҳам мактабда дарс бериши
мумкин

Янги ўқув йилидан бошлаб, нопедагогик мутахассисликда ўқиётган юқори курс талабалари махсус педагогик тайёрлов модулларида ўқиб, сертификат олгач, мактабда дарс бериш ҳуқуқига эга бўлади.

🔹Маълумот учун, 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда педагог кадрлар тайёрлайдиган ОТМлар ва лицензияга эга хусусий таълим ташкилотларига халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларнинг малакасини ошириш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, 2021/22 ўқув йилидан бошлаб, Авлоний номидаги институт ва унинг ҳудудий марказларида ОТМларнинг педагогик бўлмаган бакалавриат таълим йўналишларида ўқиётган талабалари учун педагогик тайёргарлик модуллари амалиётга киритилади. Бунда:

🔹модуллар бўйича бакалавриатнинг сўнгги икки босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишга қабул қилинади;

🔹модуллар бўйича ўқитиш талабаларнинг ОТМда таҳсил олишдан бўш вақтида, Халқ таълими вазирлигининг гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Вазирлик гранти эҳтиёж юқори бўлган педагогик мутахассисликлар бўйича ажратилади;

🔹модулларни грант асосида ўзлаштирган талабалар ОТМни битирганидан сўнг камида икки йил ишлаб бериш учун вазирлик томонидан давлат умумий ўрта таълим ташкилотларига тақсимланади;

🔹модулларни ўзлаштирганлик тўғрисидаги сертификатга эга шахсларга ОТМда ўқишни битирганидан сўнг қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан, мутахассислигига оид фанлардан умумий ўрта ва профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Президентнинг «2021-2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ 2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси қабул параметрларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:

👉давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрларини 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 25 фоизга оширилган ҳолда белгилаш;

👉«ижтимоий лифт» тамойили асосида хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини кенгайтириш мақсадида алоҳида грант ўринларини икки баробарга ошириш;
Давлат олий таълим муассасаларига Давлат буюртмаси параметрлари:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

🔹кундузги таълим шаклига – 115 343 нафар;
🔹сиртқи таълим шаклига – 36 211 нафар;
🔹кечки таълим шаклига – 6 325 нафар;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 914 нафар;

в) нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрлари 56 нафар этиб тасдиқланади.

Шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича 2000 нафар қўшимча давлат гранти ажратилиши белгиланган.

Шу билан бирга:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 100 нафардан хотин-қизлар учун ҳар йили маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан;

🔹молиявий барқарор давлат олий таълим муассасалари томонидан уларнинг Кенгаши қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар учун давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши кўзда тутилмоқда.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#Қонунчилик_янгиликлари

ОТМларда яна бир проректорлик лавозими жорий қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, таълим ташкилотларида маданий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилади.

Унга кўра: ҳар бир умумтаълим муассасасида жорий этилган ижтимоий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимини молиялаштириш учун 2021 йил 1 апрелдан бошлаб давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 0,5 штат бирлиги ажратилади ҳамда унинг иш ҳақи миқдори умумтаълим муассасаси олий маълумотли ўқитувчиси учун ўрнатилган базавий тариф ставкаси миқдорида белгиланади;

❗️давлат олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида, талабалар сонидан қатъи назар, ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор (директор ўринбосари) лавозими жорий этилади. Бунда, олий таълим муассасаларида мавжуд ёшлар билан ишлаш бўйича проректор (директор ўринбосари) лавозими қисқартирилади.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Иккита ОТМга раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасалари раҳбарларини лавозимларга тайинлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга биноан:

Қаҳрамон Мадаминович Ибадуллаев Тошкент шаҳридаги "А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ижрочи директори этиб тайинланди.

Нозимжон Солиевич Тўйчибоев Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ректори этиб тайинланди.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

⚡️ Педагог кадрлар аттестацияси бўйича онлайн мулоқот ўтказилади

Бугун, 26 март куни соат 16:00 дан 17:00 га қадар Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали педагог кадрлар аттестация бўйича инспекциянинг масъул ходимлари иштирокида онлайн мулоқот ўтказилади.

🎙Мулоқот телеграмнинг овозли чат хизматидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.

📌 Ўқитувчилар мавзу бўйича инспекция ходимларига навбат билан ўзларини қизиқтирган саволларни беришлари мумкин.

❗️Онлайн мулоқотда иштирок этиш учун Таълим инспекцияси телеграм каналига обуна бўлинг: /channel/uztdi

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#OTM_yangiliklari

Samarqand davlat chet tillar instituti tadqiqotchisining monografiyasi 8 ta tilga tarjima qilinib, dunyo bo’ylab sotuvga qo’yildi

Germaniyaning Lambert nashriyoti taklifiga ko’ra Samarqand davlat chet tillar institutining ilmiy tadqiqotchisi Rustamova Adash Eshanqulovnaning “The Main Concepts of Teaching English Pronunciation in Kindergartens” nomli monografiyasi ingliz, rus, nemis, ispan, fransuz, portugal, italyan, polyak kabi tillarga tarjima qilinib, nashr etildi.

Hozirda ushbu monografiya dunyo bo’ylab sotuvga qo’yildi. Tadqiqotchi ayni damda “Maktabgacha yoshdagi bolalarda chet tilini o’qitishda talaffuzni shakllantirish va rivojlantirish” mavzusida ilmiy tadqiqot ishini olib bormoqda.

Monografiyada dunyo davlatlari va O’zbekistonda maktabgacha ta’limda chet tilini o’qitishda talaffuzni shakllantirish va rivojlantirishning zamonaviy usullari va vositalari xususida keng hamda aniq ma’lumotlar berilib, taklif va tavsiyalar ishlab chiqilgan.

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Yangiliklar 24 | 500 o‘rinli talabalar turar joyi foydalanishga topshirildi

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

🥳 Navruzni Zoodmall bilan birga nishonlang! Aksiya 24-chi martga qadar davom etadi!

Ajoyib bayram sharafiga ZoodMall sizga sovg'alar tayyorladi. Sizni yoqimli bonuslar va chegirmalar kutmoqda. Bundan tashqari, buyurtmani foizsiz va ortiqcha to'lovsiz bo’lib to'lash orqali sotib olishingiz mumkin.

To'lovni rasmiylashtirish uchun sizga pasport va boshqa hujjatlar kerak emas. Faqatgina Uzcard plastik kartasi bo’lsa bas. To'lov onlayn tarzda ZoodMall dasturida amalga oshiriladi.

👉Telegram
-kanalga o'tish:
@zoodmalluzbekistan

🚚 ZoodMall ko'p mahsulotlarni Oʻzbekistonning istalgan nuqtasiga bepul yetkazib beradi.

📲 Ilovani hoziroq yuklab oling va smarfon, kiyim-kechak va avtotovarlar va ko'plab maxsulotlarga buyurtma bering:

https://rpst.uz/bDA

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#Қонунчилик_янгиликлари

⚡️⚡️ Термиз давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди

“Термиз давлат университетининг Педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

📌 Қарорга кўра, Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали ҳамда Термиз давлат университетининг педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Термиз давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди.

❗️ Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

⚡️⚡️Tezkor!

Test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasi tasdiqlandi

O‘zbekiston Respublikasi ta’lim muassasalariga o‘qishga qabul qilish bo‘yicha Davlat komissiyasining 10-son bayoni bilan 2021-2022-o‘quv yili uchun respublika oliy ta’lim muassasalarining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga mos test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasi, test topshiriqlari soni hamda baholash mezonlari tasdiqlandi.

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Зўр хабар!

Телеграмда 8 мартга мос зўр бот бор экан! Бу бот ёрдамида онажон ва опа-сингилларингизнинг исми ёзилган чиройли табрикнома оларкансиз😊

Синаб кўринг, фойдаланиш мутлақо бепул! Кимнинг исмини ёзсангиз, ўшанга аталган суратли табрикнома пайдо бўлаверади. Ҳар гал қайта ёзганингизда суратлар ҳам янгисига алмашади. Хуллас, зўр бот экан😍

Онажон ва опа-сингилларингизга ажойиб табрик йўллаш учун қуйидаги ботга ўтиб, исмини ёзинг: 👉 @hordiquzbot

Ҳа айтганча, кириб келаётган 8 март байрамингиз муборак бўлсин, азиз онажонлар ва опа-сингиллар🌹🌷💐🌸

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

⚡️⚡️Kimyo va biologiya fanlari bo‘yicha talabgorlarni onlayn ro‘yxatga olish boshlandi

IELTS, TOEFL kabi xalqaro baholash tizimlari orqali ingliz tilini bilish darajasi baholangani kabi, bizda ham umumta’lim fanlarini bilish darajasini baholashning milliy test tizimi joriy etilmoqda.

Bugundan kimyo va biologiya fanlari bo‘yicha talabgorlarni onlayn ro‘yxatga olish boshlandi. Ro‘yxatga olish my.dtm.uz sayti orqali amalga oshirilmoqda.

Mazkur xizmat “Milliy sertifikatlar” bo‘limida joylashgan bo‘lib, shu yerdan tegishli fan (kimyo yoki biologiya) ni tanlagan holda test sinoviga ariza berish mumkin.

Test sinovi natijasi bo‘yicha eng yuqori ballning kamida 60 foizini to‘plagan shaxslarga 3 yil muddatga sertifikat beriladi.

Eslatib o`tamiz, joriy yildan boshlab kirish imtihonlarida mazkur sertifikatga ega bo‘lgan abituriyentlarga sertifikatdagi o‘zlashtirish foiziga mos ravishda test sinovlarida ushbu fandan belgilangan maksimal ballga nisbatan tabaqalashtirilgan (proporsional) ball beriladi.

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

«Prezident granti» stipendiyasi va «Qizlar uchun maxsus stipendiya» joriy etiladi

Bu haqda muhokamaga chiqaprilgan Hukumat qarorida ko‘zda tutilmoqda.

Hujjatga ko‘ra, 2021/2022 o‘quv yilidan boshlab OTMlar kunduzgi bo‘limiga kirish imtihonlarida eng yuqori ball to‘plagan 200 nafar yoshlar uchun butun o‘qish davri davomida “Prezident granti” stipendiyasini joriy etiladi.

Shuningdek, a’lo baholarga o‘qiyotgan hamda ijtimoiy himoyaga muhtoj, davlat granti va to‘lov-kontrakt asosida ta’lim olayotgan qizlarni moddiy qo‘llab-quvvatlash uchun oyma-oy to‘lanadigan “Qizlar uchun maxsus stipendiya” tayinlash ko‘zda tutilgan.

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

📥 Нима учун Информатика, Тарбия, Иқтисодий билим асослари, Технология ва яна бир нечта фанлардан онлайн-репетициялар ташкил этилмаяпти?

✅ Ўқув дастурлари ва дарсликларда бўлган ўзгаришлар сабабли, мазкур фанлардан саволлар базаси тўлиқ янгиланмоқда. Ушбу фанлардан онлайн репетициялар кейинги ҳафталарда ташкил этилади!

📥 Мутахассис малака тоифасидаман. Онлайн репитицияга уланишни хохлайман. Нима учун мутахассисга Онлайн репитицияда иштирок этиш имконияти берилмаяпти?

Низомнинг 64-банди: Ўқув фани бўйича малака синовига оид ёзма ва ижодий иш (жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун назарий ва амалий синовлар) ҳамда иккинчи малака тоифасига ва катта ўқитувчи лавозимига талабгор педагог кадрларнинг тест синовларини ўтказиш тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда таълим турлари бўйича Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан амалга оширилади.

🔰 2-саволга берилган жавобга шарҳ! Репетицияларнинг асосий мақсади асосий синовларга тайёргарлик кўришдан иборат бўлганлиги сабабли, асосий синовларни ўтказишга масъул бўлган вазирлик ва идоралар томонидан ўтказилиши мақсадга мувофиқ!

📥 Онлайн-репетицияда бир ўқитувчи неча марта иштирок этиши мумкин?

✅ Агар репетиция жараёнларидан тўғри фойдаланиб, якунида "тестни якунлаш" тугмачаси орқали якунлаб, мониторда натижа чиққанидан кейин қайта кирилса, бир неча марта фойдаланиш мумкин. Шунингдек, репетиция жараёнларида бир фойдаланувчи ҳар хил компьютер ёки телефондан кирмасдан шуларнинг биттасидан фойдаланиши мақсадга мувофиқ.

❗️ Таълим инспекцияси томонидан иккинчи малака тоифасига талабгор педагоглар учун ҳам онлайн-репетициялар ташкил этишга тайёргарлик кўрилмоқда. Жараёнларнинг ўтказилиш муддатлари ҳақида Таълим инспекциясининг Телеграмдаги расмий канали(@uztdi) ооқали маълумот берилади.

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Диққат🔥🔥🔥
“Ҳордиқ плюс” газетасини олиб ўқиш энди жуда осон!

Газета дўконига боришга вақтингиз етмаяптими?
Обуна бўлган газетангиз кеч етиб боряптими?
Бу муаммонинг осон ечими бор!
📲“Ҳордиқ плюс” газетаси энди телефон орқали уйингизга ўзи кириб боради!
Бунинг учун телефонингизда интернетни ёқиб, қуйидаги ҳаволаларни босиш кифоя. “Ҳордиқ плюс” газетаси саҳифалари бир зумда телефон экранида пайдо бўлади! Фақат экрандаги сўровномага телефон рақамингизни ва SMS-паролни киритиб, тармоққа улансангиз, бўлди, ҳар ҳафта газета излаб овора бўлмайсиз.
Марҳамат, ҳозироқ кириб кўринг, хурсанд бўласиз!
Газетани телефонда ўқиш учун ҳавола:

👉 https://pressa.beeline.uz/magazines/145/2313/156187?lang=uz

👉 https://pressa.beeline.uz/magazines/144/2313/156370?lang=uz

👉 https://pressa.beeline.uz/magazines/145/2313/156615?lang=uz

Биз сизга мароқли ҳордиқ тилаймиз!

Читать полностью…
Подписаться на канал