talim_va_men | Неотсортированное

Telegram-канал talim_va_men - Ta'lim va MEN

2732

Bizning kanal maktablardagi oʻqituvchilarning muammolarini mutasaddilarga yetkazuvchi koʻprikdir... 👨🏻‍💻 Admin bilan bog'lanish: @Talim_va_MEN_bot 📩 Reklama berish: @Talim_va_MEN_REKLAMA_bot

Подписаться на канал

Ta'lim va MEN

  

#ХАЙРЛИ_ТОНГ

🌤 Ассалому Алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин

Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин, иншааллаҳ!!!🤲

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Direktor va o‘rinbosarlar dars berishga haqlimi?

Yurist javobi:

Odatda, maktablarda direktor va o‘rinbosarlar birinchi o‘zlariga 10 soat dars olib, so‘ng boshqa o‘qituvchilarga dars taqsimlashadi.

❌ Biroq aslida mutlaqo noto‘g‘ri.

To‘g‘ri, direktor va o‘rinbosarlarning dars berish huquqi mavjud. Lekin u anchagina murakkab sanaladi.

Xalq ta’limi xodimlari mehnatiga haq to‘lash to‘g‘risidagi nizom 14-bandiga ko‘ra xalq ta’limi muassasasining rahbar xodimi tomonidan uning egallab turgan shtat birligidan qat’i nazar, asosiy lavozimning bir haftada 10 soatgacha hajmda o‘qituvchi lavozimi bilan qo‘shib olib borilishiga (o‘quv yuklamasi yuritilishiga) yo‘l qo‘yiladi.

Shu qoidaga ko‘ra direktor va uning o‘rinbosarlari o‘z mutaxassisligi bo‘yicha 10 soatgacha dars olishi mumkin.

Ushbu nizomning 12-bandiga muvofiq pedagog xodimlar mehnatiga soatbay haq to‘lash o‘rnini bosish tartibida umumta’lim muassasalari rahbarlari tomonidan o‘tilgan o‘quv soatlari uchun haq to‘lashda qo‘llaniladi.

❗️Bunda qoida bo‘yicha 10 soat vakant sifatida hududiy mehnat organiga chiqarishi shart.

Umumta’lim muassasalarida sinflarni komplektlash hamda tarifikatsiya ro‘yxatlarini shakllantirish tartibi to‘g‘risida”gi nizom (ro‘yxat raqami 3271) 15-bandida mazkur masala yanada aniq tartibga solingan.

Unga ko‘ra oliy ma’lumotli o‘qituvchilar bilan ta’minlanguniga qadar umumta’lim muassasasining tegishli mutaxassisligi bo‘yicha rahbar xodimlariga dars berish mumkin.

☝️E’tibor bergan bo‘lsangiz, rahbar xodimlar oliy ma’lumotli o‘qituvchilar bilan ta’minlangunga qadar dars berishlari mumkin.

Shunga ko‘ra direktor va o‘rinbosarlar barcha xodimlar dars bilan ta’minlangandan keyin soatlar ortib qolsagina, 10 soatgacha dars berishi mumkin. Bunda ularga ajratilgan dars soatlari vakant sifatida har oyda bandlik bo‘limiga chiqariladi.

‼️Agar ushbu vakant dars soatlari uchun o‘qituvchi kelsa, rahbar xodimlar darslarini mazkur o‘qituvchiga berishi shart.

Shunga oʻxshash foydali maqolalarni Yuristpro.uz loyihamizdan ham topishiningiz mumkin.

👉 @Talim_va_MEN 🌟

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#ибрат

Золим совет ҳукумати асосичиси нажас ленин ҳақида...

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 12.08.2024 йилдаги ПФ-108-сонли

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Қиёмат куни тўрт тоифа инсон тўрт зотга муҳтож бўлади:

1. Бойлар Сулаймон ибн Довуд алайҳимассаломга муҳтож бўлишади.
Бойлар: “Эй Раббимиз, бизнинг бойлигимиз кўп эди, бойлигимиз бизни Сенга ибодат қилишдан тўсиб қўйди”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: “Сулаймон сизлардан ҳам бой эди, лекин унинг бойлиги Менга ибодат қилишдан тўсмади”, дейди.

2. Қуллар Юсуф алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар Аллоҳ таолога: “Бизнинг қуллигимиз Сенга ибодат қилишдан тўсди”, дейишади. Аллоҳ тало: “Юсуф ҳам қул эди. Лекин унинг қуллиги Менга ибодат қилишдан тўсмади”, дейди.

3. Фақирлар Исо алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар Аллоҳ таолога: “Бизнинг фақирлигимиз Сенга ибодат қилишдан тўсди”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Исо жуда фақир эди. Лекин унинг фақирлиги Менга ибодат қилишга моне бўлмади”, дейди.

4. Касаллар Айюб алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар: “Касаллигимиз туфайли сенга ибодат қила олмадик”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Айюб ҳам жуда оғир хаста эди, лекин унинг хасталиги Менга ибодат қилишга ғов бўлмади”, дейди.

Қиёмат куни ҳеч бир баҳона, важ, узр қабул қилинмайди. Шу боис ҳар бир банда охират тадоригини кўриб бориши, эзгу ишларнинг пайида бўлиши зарур. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Ҳисоб-китоб қилинмасдан аввал ўзларингизни ҳисоб-китоб қилинглар”, деган.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
mehrob_uz

Яқинларга улашинг!

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Дипломания ҳақида...

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#ибрат

Оиланинг қадрига етинг...

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

​​“Ғолиб ҳеч қачон таслим бўлмайдиган хаёлпараст.“
©Нилсон Мандела

“Ишонч - бу ҳаётнинг ёпиштирувчиси.  Бу самарали мулоқотнинг энг муҳим таркибий қисмидир.  Бу барча муносабатларни ушлаб турадиган асосдир.“
©Стивен Р. Кове

«Ҳаётдаги энг муваффақиятли одамлар - бу савол берадиганлар.  Улар доимо ўрганишади.  Улар доимо ўсиб борадилар.  Улар доимо юксаладилар.» 

©Роберт Киёсаки

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

✨ Сизга албатта бахт, омад келади.

✨ Сабабини ўзингиз билмайсиз!

✨ Лекин, ишонинг, бунинг учун кимдир ҳаққингизга чин қалбдан дуо қилгани, ёки

✨ Аллоҳ ризоси учун қилган ва эсингиздан чиқарган бирор яхши амалингиз сабаб бўлган бўлади.

✨Шунинг учун, кичик бўлса ҳам, арзимас санамай яхшиликларда давомли бўлинг!

🤲 Аллоҳ сизга ғам - андуҳ ораламайдиган бахт - саодат беришини сўраб, хайрли тун тилаймиз! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•
@Talim_va_Men

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Касбий сертификат олишга мажбурманми?

@Yurist_Xizmati 4647-савол:

Assalomu alaykum! Mening savolim shuki, men 2021-yildan boshlab maktabda faoliyat yuritib boraman, ona tili va adabiyot fanlaridan dars berib kelaman, lekin universitetda sirtqi boʻlimda oʻqirdim. Shu yili tugatib, diplom oldim. Menga kasbiy sertifikat olishimni aytishdi. Men kasbiy sertifikatga topshirishga majburmanmi? Javob uchun oldindan raxmat!

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-майдаги ПФ-79-сон Фармони 3-бандида 2024-йил 1-январдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик касбларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган талабгорларни касбий сертификатлаш тизими жорий этилиши белгиланган.

Бунда:
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.

Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 2-февралдаги 87-сон қарорига иловада тасдиқланган Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий Регламенти 2-бандига кўра давлат умумий ўрта таълим ташкилотида педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинган олий маълумотли жисмоний шахс – стажор ўқитувчи ҳисобланиб, улар касбий сертификат олиш учун назорат синовларига жалб қилинадилар.

🔠 Шунга кўра сиз биринчи марта ишга қабул қилинмаганлигингиз учун касбий сертификат олишингиз талаб этилмайди.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Пластик картага қанча миқдорда пул тушса шубҳали деб топилади ва блокланади (батафсил видеода).

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

​❗️ Энди фоизсиз таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган хотин-қизларга берилади

📑 Президентнинг Фармони (27.05.2024 йилдаги ПФ-82-сон) билан 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, эндиликда фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларга имтиёзли фоизсиз таълим кредити берилади.

Кредит кимларга берилади?
🔷 Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
🔷 Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?
🔷 Кундузги;
🔷 Сиртқи;
🔷 Кечки.

Масофавий таълимга берилмайди.

14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти?
🔷 Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради.

Тўлаш қачондан бошланади?
🔷 Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади.

Қандай ҳужжатлар керак?
🔷 Банкка ариза;
🔷 Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
🔷 Таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
🔷 Талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

❗️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#no_comment

🇺🇿Тадбиркор Мурод Назаров Президентга улкан раҳматлар айтди!

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

🔹 Дунёнинг энг гўзал манзаралари 😍

Кунингиз аъло кайфиятда ўтсин

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Ижобий фикрлаш муваффақият калитидир!

Деярли 3 дақиқалик ушбу роликда ижобий фикрлашнинг ҳаётдаги муваффақият учун муҳимлиги содда қилиб кўрсатилган. Вақтингизни аямай уни кўриб чиқинг, ҳамда ўз фарзандингизни ижобий фикрлашга ва юқори натижаларга эришишга унданг!

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Хайрли тун, Қадрдоним...

Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин...

Сизни Аллоҳ учун яхши кўрамиз!

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН !


•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•
🌟 @Talim_va_Men

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

🇯🇵 Токио, Япония

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#ибрат

Мусулмонлар бундан 11 аср олдин учиш ғояси устида бош қотиришганини билармидингиз?

Милодий 810 йилда таваллуд топган Аббос ибн Фирнас Такарруний турли хил услубларда учишга ҳаракат қилиб кўради. Бир неча уринишлари муваффақиятсиз якунланади. Шунда ҳам шижоатини сўндирмаган Ибн Фирнас 70 ёшида қушнинг қанотига ўхшаш мосламада учишга муваффақ бўлади ва минглаб одамлар устидан учиб ўтади, аммо қўниш омадсиз кечади ва олим жиддий жароҳатланади.

Кейинчалик қўнишни осонлаштириш мумкинлигини айтиб ўтган олим 887 йилда вафот этган. Бугунги кунда Ойдаги кратерлардан бири, Кордовадаги улкан кўприк ва бошқа бир қанча нарсаларга Ибн Фирнас номи берилган.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Assalomu aleykum.
Ko'plab talab va istaklarga muvofiq
24-avgust 09:00da shanba kuni
Buxoro shahar 11-maktabida
"Ustozlar akademiyasi"ning
BOSHLANG'ICH TA'LIM fanlaridan  kursi bo'ladi. Kursni respublikada ishlari ommalashtirilgan, turli respublika va viloyat tanlovi g'olibi, milliy sertifikatga ega oliy toifali trener-o'qituvchi
JUMAYEVA XONZODA RAHMATOVNA
olib boradilar.
Kurslarimizga marhamat.

📞+998905116645
📞+998914430089

Shanba kuni kelmoqchi boʻlganlar @Firdavs_727 ga ism sharifingizni yozib yuboring

Sahifamizga obuna bo’ling!
🌐Telegram | 🌐Instagram

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

❗️Malaka toifasiga ega o‘qituvchilar kasbiy sertifikat sinovlariga jalb qilinmaydi

Hukumat qarori(02.02.2024 №87)ga asosan 2023/2024-o‘quv yilidan boshlab pedagog kasbiga birinchi marta ishga qabul qilingan stajor-o‘qituvchilar, 2024/2025-o‘quv yilidan boshlab esa bosqichma- bosqich umumiy o‘rta ta’lim tashkilotlarining tegishli toifaga ega bo‘lmagan pedagog kadrlari kasbiy sertifikatlash sinovlariga jalb etilishi hamda qaror bilan tasdiqlangan reglamentdatalabgor — kasbiy sertifikat olishga da’vogar bo‘lgan davlat umumiy o‘rta ta’lim tashkilotidagi stajor-o‘qituvchi yoki mutaxassis lavozimidagi o‘qituvchi” — ekanligi belgilab qo‘yilgan.

❌ Biroq, ayrim umumiy o‘rta ta’lim tashkilotlari direktorlari tomonidan pedagogik ish stajiga ega bo‘lgan, turli sabablarga ko‘ra ish joyini o‘zgartirayotgan nomzodlarni ham stajor-o‘qituvchi lavozimiga ishga qabul qilish hamda oliy, birinchi va ikkinchi malaka toifalariga ega bo‘lgan pedagoglarni kasbiy sertifikat sinovlariga jalb qilish holatlariga yo‘l qo‘yilgan.

Shu munosabat bilan, vazir o‘rinbosari imzolagan xatda hududiy boshqaramalarga mazkur ko‘rsatib o‘tilgan tavsiya asosida barcha umumiy o‘rta ta’lim tashkilotlari rahbarlariga tegishli tushuntirish ishlarini olib borish hamda muammoli holatlar yuzaga kelganda bartaraf etish choralarini ko‘rish so‘ralgan.

MMTVning 2023-yil 9-avgustdagi 02-01/3-1188-son xatida stajor-o‘qituvchini ishga qabul qilish tartibi bo‘yicha zarur tasviyalar berilgan.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#мотивация

Сен ҳаёт учун нима қилдинг?

​​Ҳаёт сенга ҳеч нарса учун мажбур эмас. Агар сен шу муносабатда бўлсанг, унда сен ҳаммаси учун миннатдор бўласан.

Сен 30 йилдан буён кислород билан тўйинган тоза ҳавога лойиқ бўлиш учун нима қилдинг?

Сен, ҳатто ухлаганингда ҳам уриб турадиган юрак учун нима қилдинг?

Сен умуман сенга ҳаёт берган ҳамма нарса учун нима қилиб бердинг?

Айтчи, сен ўзинг кимсан?

Агар бу ҳақда чуқур ўйлаб кўрсанг, сен ортиқ ҳасрат чекмас эдинг ва ҳаётни барча кўринишларини миннатдорчилик билан қабул қилган бўлардинг.

Ҳаёт сен ҳақингда қанчалик ўлкан севги билан ғамхўрлик қилаётганини англасанг, ўша ондаёқ барча азобларинг, кўз ёшларинг ва қайғуйингдан фориғ бўласан...

Ва сенда фақат миннатдорчилик қолади.
Сен тўлақонли сингиб кетадиган чексиз МИННАТДОРЧИЛИК...

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Кулинария

Мазали нонушта

Масаллиқлар

тухум 4 та
сут 100 мл
ичимлик содаси ч/қ
туз 0,5 ч/қ
ун 3 ош/қ
помидор 1 та
кўк пиёз таъбга кўра
сир 100 гр

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Ҳайрли тонг!

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
🕌 Яқинларимизни табриклашни унутманг!

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

🌺Assalomu Alaykum Buxoroliklar,

Bizning AREA INFO ACADEMY IT ta'lim yo'nalishlarimiz taklif kilamiz:

🟤 Kompyuter savodxonligi 0 dan

🔴 Dasturlash
🟢 Grafika dizayni
🟡 Veb dizayn
🟣 Motion dizayni
🔵 SMM va Mibilografiya

💯 О‘z kelajagingiz, hamda farzandlaringiz va nevaralaringiz kelajagiga e’tiborsiz bо‘lmang.

Obuna bо‘ling: www.instagram.com/areainfo.academy
/channel/areainfoacademy

⏰💵 Ta’lim bu - xarajat emas, bu farzandlaringiz kelajagiga sarmoyadir!

❗️Telefon kiling va bolalaringizni olib keliing!
- - -
🧲 «AREA INFO ACADEMY»
✅ Birinchi darsimiz bepul!
☎️ +998652217085 📲 +998907442012
Mo’ljal: Istiqlol TV (chap tomonidan)

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️

📌 Мутахассислар майизнинг бир қатор тиббий фойдаларини санаб ўтишган. Булар қуйидагилар

➡️ Юқори қон босимини туширади.
➡️ Қондаги холестеринни камайтиради.
➡️ Юрак саратонидан асрайди.
➡️ Майиз сувда қайнатиб ичилса, йўтални босади.
➡️ Балғамни ҳайдайди.
➡️ Микроб ва вирусларга қарши курашади.
➡️ Антиоксидловчи хусусиятга эга.
➡️ Тишларга тош йиғилишига йўл қўймайди.
➡️ Танани заҳарли моддалардан тозалайди.
➡️ Ҳайз қонини камайтиради.
➡️ Қораталоқ, жигар ва ошқозонни фаоллаштиради.
➡️ Хотирани кучайтиради.
➡️ Йўғон ичак саратонидан асрайди.
➡️ Кўзни хасталиклардан асрайди.
➡️ Яллиғланишларнинг олдини олади.
➡️ Ични юмшатади.
➡️ Қонни тозалайди.
➡️ Овозни тиниқлаштиради.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#ибрат

Кўпчилимиз қўрқинчли киноларда қутурган одамларни "зомби" дейилишини кўрамиз. Хўш, аслида Зомби ким эди ва бу ном қандай келиб чиққан?

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Ўша машҳур сок. Чет элники 🤦‍♂️

Хуллас, нима олсангиз ҳам ичишдан олдин текшириб кўринг. Акс холда соғлиғингизга зарар етиб қолиши мумкин

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

🇺🇿"Прописка" чеклови тўғрисидаги Қонун бутунлай бекор бўлди

«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун бекор қилинди. Эндиликда республика бўйича фуқароларнинг яшаш жойига асосан рўйхатдан ўтишининг ягона тартиби жорий этилади, шунингдек, вақтинча турган жой бўйича рўйхатдан ўтиш тартибини такомиллаштирган ҳолда турар жой бўйича хабардор қилиш тизими амалиётга татбиқ этилади.

🇷🇺Закон об ограничении «прописки» полностью отменен

   Отменен Закон «О перечне категорий граждан Республики Узбекистан, которые должны быть зарегистрированы по месту постоянного проживания в городе Ташкенте и Ташкентской области». Теперь по всей республике будет введен единый порядок регистрации граждан по месту жительства, а также внедрена система уведомления по месту жительства, что улучшит процедуру регистрации по месту временного пребывания.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Энди давлат банклардаги омонатни тўлиқ кафолатламайди

Куни кеча ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Маълум қилинишича, бугунги кунда омонатларни кафолатлаш тизими билан барча тижорат банклари қамраб олинмаган. Хусусан, мижозлари асосан жисмоний шахслар бўлган Халқ банки омонатларни кафолатлаш тизимида иштирок этмаган ҳолда, унга жойлаштирилган омонатлар давлат томонидан кафолатланади.

Бу ҳолат молия хизматлари бозорида рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари, банклардаги омонатлар Фуқароларнинг омонатларини кафолатлаш фонди томонидан тўлиқ ҳажмда кафолатлангани билан қизиқмасдан омонатчилар маблағларини юқори фоизли омонатларга жойлаштирилишига сабаб бўлаётгани маълум қилинди.

Шу боис лойиҳада аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш мақсадида кафолатланган омонат миқдорининг юқори чегараси 200 млн сўм этиб белгиланмоқда.

Мазкур юқори чегарани белгилашда омонатларнинг амалдаги ҳолати тўлиқ таҳлил қилинди. Хусусан, ушбу миқдор бугунги кунда мамлакатимизда 99,7 фоиз омонатчиларнинг банклардаги маблағлари тўлиқ кафолатланишини таъминлайди.

Қонун ташаббускорларининг маълум қилишича, кафолатланган омонат миқдорининг чеклангани билан банклар фуқаровий жавобгарликдан озод этилмайди ва улар омонатчилари олдида ўзининг мол-мулки билан жавобгар бўлишади. Бу омонатчилар пул маблағларининг кафолатланган ҳажмдан ошган қисмини ҳам банкдан талаб қилиш ҳуқуқига эга, дегани.

П.С. Кафолатланган омонат миқдорининг юқори чегарасини белгилашда инфляция инобатга олинганми? Йиллар ўтиши билан 200 млн сўм қадрсиз сумма бўлиши ҳисобига қонун яна ўзгартирилиши давр тақазоси бўлииши мумкин. Шу сабабдан кафолатланган омонат миқдорининг юқори чегараси нархлар ошишига қараб ўзгариб борадиган БҲМга нисбатан ҳисобланиши керак эмасмиди?

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Кулинария

Оғизда эрийдиган рогалик рецепти

Масаллиқлар

маргарин 250 гр
ун 500± гр
разриҳлител ярим чой қошиқ
қаймоқ 200 гр
тухум сариғи 1 дона

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…
Подписаться на канал