#Рост_ҳикматлар
✅️Халқим деб югурар ҳовучлаб жонин,
Халқига бағишлар шуҳратин-шонин.
Лекин шу чопишда кета-кетгунча,
Тозалаб боради халқнинг ҳамёнин.
✍️ Абдулла Орипов
🌟Кунингиз файзли ўтсин!
👉 @Talim_va_MEN
Яшаганимиз учун эмас, севганимиз учун ҳам ҳаётни яхши кўрамиз. Севгида доим қандайдир телбалик бўлади... Бундай телбалик учун эса ҳар доим сабаб топилади.
🌙 Тунингиз осуда ўтсин азизлар!
👉 @Talim_va_MEN
Assalomu aleykum.
Ko'plab talab va istaklarga muvofiq
24-avgust 09:00da shanba kuni
Buxoro shahar 11-maktabida
"Ustozlar akademiyasi"ning
BOSHLANG'ICH TA'LIM fanlaridan kursi bo'ladi. Kursni respublikada ishlari ommalashtirilgan, turli respublika va viloyat tanlovi g'olibi, milliy sertifikatga ega oliy toifali trener-o'qituvchi
JUMAYEVA XONZODA RAHMATOVNA
olib boradilar.
Kurslarimizga marhamat.
📞+998905116645
📞+998914430089
Shanba kuni kelmoqchi boʻlganlar @Firdavs_727 ga ism sharifingizni yozib yuboring✅
Sahifamizga obuna bo’ling!
🌐Telegram | 🌐Instagram
Таътилдан ўз хоҳишим билан қайтсам бўладими?
@Yurist_Xizmati 4650-савол:
Ассалому алайкум! Мактабда укитувчи булиб ишлеман. Дикретдан 31 июль куни кайтдим. Хозирда мехнат таътилига чиққанман. Ўз хоқишимга биноан меҳнат таътилим тугамай ишга қайтсам буладими. Менга октябрда қайтасиз, дарсиз тарификация бўлмади деб жавоб беришди
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
🔠 Йўқ, сиз ўзингиз хоҳишингиз билан таътилдан қайта олмайсиз.
✅ Ходимни таътилдан чақириб олиш мумкин.
❗️Фақат бунда бир қатор талаблар бор. Агар иш берувчи сизни ишга чиқаришда рози бўлса ва ҳозирда сизда меҳнат мажбуриятлари мавжуд бўлса, унда ишга чиқишга имкониятингиз бор.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 232-моддасига мувофиқ ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Бироқ иш берувчида ҳақиқатда сизни меҳнат таътилидан чақириб олишга арзирли сабаб бўлиши керак.
Шунингдек, ушбу кодекс 231-моддасига асосан таътилдан чиқариб олиш учун таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги керак.
Бундан ташқари, МК 230-моддасига кўра таътилнинг қолган қисми шу иш йили ичида берилиши шарт.
✅ Демак, сиздаги ҳолатда ҳам ушбу талабларга жавоб берган ҳолда сизни таътилдан чақириб олиш мумкин. Бунда юқоридаги қоидаларга мувофиқ сиз ишга қайтасиз.
Бунда сизга таътил пули Мк 233-моддаси иккинчи қисмига кўра ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
✅ Бунда таътил пулининг қолган қисми компенсация сифатида қолдирилади.
👉 @Talim_va_MEN
❗️ 1 октябрдан жарималар ошади
1 октябрдан бошлаб давлат хизматлари учун солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва тўловлар миқдорини аниқлашда ишлатиладиган БҲМ 340 минг сўмдан 375 минг сўмга ошади.
Батафсил видеода танишинг.
👉 @Talim_va_MEN
👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️
🟢Сақлаб қўйинг!
💡Стрессдан чиқишнинг осон ва синалган усули ҳақида ушбу видео орқали билиб олинг ва яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг!
👉 @Talim_va_MEN
#ибрат
➖Агар бир умрнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – капалаклардан сўра.
➖Агар 10 йилнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – 20 ёшида ногирон бўлиб қолган 30 ёшли одамдан сўра.
➖Агар 1 йилнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – имтиҳондан йиқилган талабадан сўра.
➖Агар 1 ойнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – фарзанди 8 ойда туғилган онадан сўра.
➖Бир куннинг қадрини билмоқчи бўлсанг – ҳосили куз ёмғирида қолган дехқондан сўра.
➖Бир соатнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – уйига бир соат кеч келган тарбияли фарзанддан сўра.
➖5 дақиқанинг миқдорини билмоқчи бўлсанг – поездга кеч қолган йўловчидан сўра.
➖Бир дақиқанинг қадрини билмоқчи бўлсанг – меҳмон кутаётган ёлғиздан сўра.
➖Бир дақиқанинг ўндан бир қадр-миқдорини билмоқчи бўлсанг – беморнинг касалхонага олиб келаётган шофёрдан сўра. Интернетдан Акбаршоҳ Расулов тайёрлади
Хайрли кун, қадри баланд қадрдонларим...
Бу дунёни ташвишларидан асло бошингиз эгилмасин...
Аллоҳим ҳар бир муаммомизга Ўзи одилона ечим юборади...
Яхши нарсалар ҳақида ўйланг...
Сизларни яхши кўрувчи инсонларни қадрланг...
Манзил олис кўнгил яқин азизлар...
Ўзгалар камчилигини ҳеч кўрманг, ўзимизни ислоҳ қилайлик..
🍃
👉 @Talim_va_MEN
💨Кондиционер сарфлайдиган электр энергияни қандай қилиб тежаш мумкин?
Айни вақтда кўпчиликка зарур бўлган, фойдали маълумотни дўстларингиз билан ҳам бўлишинг.
👉 @Talim_va_MEN
#IQTIBOS
Biz yurtimizda qanday islohotlarga qo'l urmaylik, avvalo, siz kabi yoshlarga, sizlarning kuch-g'ayratingiz, azmu shijoatingizga suyanamiz.
#Рост_ҳикматлар
✅️Одам мамлакат ва инсоният учун қилиши мумкин бўлган энг катта хизмат – болаларини тарбиялашидир.
✍ Бернард Шоу
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
👉 @Talim_va_MEN
🌛ХАЙРЛИ ТУН
✨Сиздан йироқда юрсин ташвишу қайгу
✨Қалбингизда бўлсин бир ажиб туйгу.
✨Агар кипригингиз силаса уйқу
✨Сизга хайрли тун, хайрли уйқу!
✨Аллохга омонатсизлар!
👉 @Talim_va_MEN
🇺🇿Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни қонунийлаштириш бўйича тўлиқ видео
Бу қонун қандай уй ва биноларга амал қилади?
Бунинг учун фуқаролар қаерга боришлари керак?!
Барча саволларга жавобни видеода билиб олинг.
🇷🇺Полное видео о легализации произвольно оккупированной земли
На какие дома и постройки распространяется действие этого закона?
Куда гражданам для этого обращаться?!
Ответ на все вопросы узнайте в видео.
👉 @Talim_va_MEN
⚡️METOD KUNLAR QUYIDAGICHA ETIB BELGILANDI.
Kasbiy rivojlanish kunlari
➖ Dushanba-ijtimoiy fanlar (tarix, davlat va huquq asoslari, tarbiya)
➖ Seshanba- filologiya fanlari (ona tili va adabiyot, o‘zbek tili/rus tili)
➖ Chorshanba- tabiiy fanlar (fizika va astronomiya, kimyo, biologiya, geografiya va iqtisodiyot, tabiiy fan – Science)
➖ Payshanba- aniq fanlar (matematika, informatika va axborot texnologiyalari)
➖ Juma- xorijiy tillar
➖ Shanba- amaliy fanlar (tasviriy san’at, chizmachilik, musiqa madaniyati, texnologiya, jismoniy tarbiya, chaqiruvga qadar boshlang‘ich tayyorgarlik) va boshlang‘ich ta’lim
Asos: MMTV ning 2024-yil 7-avgust kungi 246-sonli buyurig'i
💰Oylik bot
👉 @Talim_va_MEN
🇺🇿Амир Темур шунақа деган экан, биз билмай юрган эканмиз! Абу Али ибн Сино буни кўриб, гўрида тик туради!
👉 @Talim_va_MEN
Тарбия, Табиий фан ва Информатика ўқитувчиларининг тоифалари ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 27 майдаги 168-сон буйруғи
“Табиий фан”, “Тарбия”, “Информатика ва ахборот технологиялари” фанларидан дарс берадиган педагог кадрларнинг малака тоифаларини белгилаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2024 йил 16 апрелдаги 30/1-1782-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:Читать полностью…
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2024 йил 16 апрелдаги 30/1-1782-сон топшириғи асосида:
а) “Бошланғич таълим” ўқитувчилари бошланғич синфларда “Табиий фан (Счиенче)”, “Тарбия” ва “Информатика ва ахборот технологиялари” фанлари бўйича;
“География”, “Биология” ва “Физика” фанлари ўқитувчилари 5-6-синфларда “Табиий фан (Счиенче)” фани бўйича;
“Тарих”, “Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ” мутахассислигига эга ўқитувчилар 5-11-синфларда “Тарбия” фани бўйича дарс ўтишларига рухсат берилганлиги;
б) “Табиий фан (Science)”дан дарс берадиган “Бошланғич таълим”, “География”, “Биология” ва “Физика” фанлари ўқитувчиларига амалдаги малака тоифасига мос равишда;
5-11-синфларда “Тарбия” фанидан дарс берадиган “Тарих”, “Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ” мутахассислигига эга ўқитувчиларга “Тарбия” фанидан малака тоифаси бўлмаган ҳолларда амалдаги малака тоифасига мос равишда ҳақ тўланиши маълумот учун қабул қилинсин;
❗️Бунда, “Тарбия” фанидан дарс ўтиш ҳуқуқига эга бўлган ўқитувчиларда бир вақтнинг ўзида “Тарбия” ҳамда тегишли фанлардан малака тоифалари бўлса, бунда “Тарбия” фанидан дарс берганда фақатгина ушбу фан бўйича малака тоифаси татбиқ этилади ва мос равишда ҳақ тўланиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
➖Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан белгиланган, олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслик тартиби 2022 йил 2 августга қадар 15 йиллик узлуксиз иш стажига ҳамда олий малака тоифага эга (бунда олий тоифага эга бўлганлик даври муҳим эмас) бўлган педагогларга нисбатан татбиқ этилмаслиги;
➖Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорининг 9-бандида келтирилган талабларни иккинчи хорижий тил педагогларига нисбатан татбиқ этилмаслиги инобатга олинсин.
3. Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш департаменти (С.Рахимбоев) 2024 йил 1 декабрга қадар амлалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга топшириқдан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2024 йил 16 апрелдаги 30/1/1782-сон топшириғида келтирилган бандлар ижросини тегишли ходимларга етказиш ва ўз вақтида тўловларни амалга ошириш чораларини таъминласин.
5. Молия-иқтисод департаменти (И.Сираджев) зарур ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан тақдим этилган талабномаларига мувофиқ тегишли маблағларни молиялаштириш чораларини кўрсин.
6. Девонхона (Д.Исхакова) ўрнатилган тартибда ушбу буйруқни тегишли таркибий бўлинмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига етказсин.
7. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари С.Раджабов зиммасига юклансин.
👉 @Talim_va_MEN
Хайрли кун хайрли Пайшанба
Табассум қилинг☺️
Оила аъзоларингиз билан бўлган чоғда табассумла ўтиринг. Оилали бўлишни орзу қиладиган қанча қанча кимсалар бор.
Табассум қилинг☺️
Зотан, сиз сиҳат-саломатсиз. Қанчадан қанча кимсалар борки, бетоб ва бор пулига саломатликни сотиб олишни орзу қилишади.
Табассум қилинг☺️
Зотан,сизнинг дуоингизни ижобат қиладиган Роббингиз бор!
Қанчадан қанча кимсалар эса сигирга сиғинишмоқда.
Табассум қилинг☺️
Зеро, сиз бу сизсиз.
Сиздек бўлишни орзу қилаётганлар қанча!
👉 @Talim_va_MEN
💤 Siz necha soat uxlayapsiz?
Jahon olimlarining tadqiqotiga ko‘ra, inson bir kunda 6-9 soat davomida uxlashi shart ekan. Bu orqali inson organizm ishlash mexanizmi muvofiqlashtiriladi hamda unda normal, ko‘p funksiyaviy, muayyan barqaror ruhiyat shakllanadi. Shunga ko‘ra, inson normal uxlashi, har doim psixik va funksional tiklanish ishlarida faol qatnashishi juda zarur.
❗️6 soatdan kam vaqt uxlaydiganlar esa, asosan, kuchli stress, depressiya, psixik sustkashliklardan aziyat chekib, diabet va hattoki onkologik va ruhiy kasalliklarga mubtalo bo‘lishi mumkin.
Siz kuniga necha soat uxlayapsiz?
💬Izohlarda yozib qoldiring!
👉 @Talim_va_MEN
ҒАМ-ҚАЙҒУСИЗ ЯШАШ УЧУН 7 ҚАДАМ
• Саҳоватда, ҳимматда оқар дарё каби бўл;
• Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл;
• Ўзга айбин ёпишда қоронғу тун каби бўл;
• Ғазабда ва жаҳлда худди ўлик каби бўл;
• Тавозе - камтарликда майин тупроқ каби бўл;
• Бағрикенглик — меҳрда улкан денгиз каби бўл;
• Қандай бўлсанг — шундай кўрин ё кўринганинг каби бўл.
Мавлоно Жалолиддин Румий
👉 @Talim_va_MEN
🔖 ИШОНЧ ВA МИННAТДОРЧИЛИК
🗯 Бирор киши Сиз билан қолишни хоҳласа, сизнинг ҳеч қайси камчиликларингиз унга тўсқинлик қилмайди.
🗯 Бирор киши Сиздан кетишни хоҳласа, Сизнинг ҳеч қайси фазилатингиз уни ушлаб қолмайди.
🗯 Қандайдир камчиликларга эга бўлсангиз-да, Сизни яхши кўрувчи инсон бор.
🗯 Aгар Сиз рад этилсангиз-да, бу сиз ёмонсиз дегани эмас. Сизни кимдир қабул қила олмаслиги табиий ҳолат.
🗯 Ёки аксинча, агар Сиз қабул қилинган бўлсангиз, бир кун келиб айрилишингиз мумкин. Ҳаётда эмасдир, балки ўлим сабабли.
🗯 Шуни унутманг, ҳаёт йўлингиз давом этади, афсусланманг ҳамда йўқотишдан қўрқманг.
🗯 Эркин бўлинг. Туйғуларда эркин бўлинг. Қанчалик кўп севсангиз, шунчалик севги таратасиз ва қабул қиласиз.
🗯 Нима бўлиши мумкинлигини ўйламанг, ҳозир ва шу ерда яшанг!
🗯 Пулга сотиб олинган нарсалар фақат пулга арзийди. Сиздаги ноёб ички ресурс эса бебаҳо!
🗯 Ўзингизга ишонч билдиринг ва ўзингиздан миннатдор бўлинг!
👉 @Talim_va_MEN
Magistraturadagi o’qish mehnat stajiga o’tadimi?
Savol: Magistraturaning 2 yil o’qish muddati “trudovoy”ga o’tadimi? Magistraturani kontraktga o’qib, 2 yillik trudovoyimga yozilgan mehnat staji bilan diplomni olish mumkinmi? Magistraturaning 2-kursida maktabda 1 yil ishlagandim ham.
Javob: Ozbekiston Respublikasida mehnat staji bilan bog
liq masalalar “Fuqarolarning davlat pensiya taminoti to
grisida”gi Qonun bilan tartibga solinadi.
lim muassasalarida kunduzgi o
Mazkur Qonunning 37-moddasi “e” bandiga asosan, oliy taqish ish stajiga qo
shib hisoblanadigan faoliyat turi sanaladi. Yani, sizning magistraturada ta
lim olgan 2 yillik oqish davringiz mehnat staji hisoblanadi. Shuningdek, magistraturaning 2-kursida maktabda 1 yil ishlagan davriz ham mehnat stajiga qo
shib hisoblanadi.
Magistraturada kontraktda bitirgan bolsangiz, diplomni darhol olishga huququngiz bor. Magistraturada kontrakt asosida o
qiganlarga nisbatan mehnat staji yoki boshqa shunga oxshash shartlarni talab qilish mutlaqo asossizdir. Chunki, “Magistratura to
grisidagi Nizom”da diplom olish uchun “mehnat staji shart”ligi talabi ko
rsatilmagan.
Sizning holatingizda sizdan “mehnat stajini talab qilgan” shaxs xatti-harakatlari noqonuniy bolib, uning ustidan o
sha talim muassasasi rektoriga, Mehnat vazirligi yoki uning viloyatlardagi boshqarmalariga yoxud sudga shikoyat bilan murijaat qilishiz mumkin. Shikoyat qilishga yozma asos bo
lishi uchun avvalambor siz talim olgan muassasa rektori nomiga diplomni berish to
grisida ariza yozing va sizga yozma ravishda javob berishni talab qiling. Arizani ikki nusxada yozib, bir nusxasiga qabul qilib olgan shaxs ismi bilan sanasini yozdirib oling. Agar murojaatingizga 30 kun muddat ichida javob berilmasa, topshirilgan ariza nusxasi yuqori turuvchi idoraga shikoyat qilishingiz uchun asos bo
ladi. Arizangizga rad javobini (yozma) olgan taqdirda ham yuqorida nomi ko`rsatilgan mutasaddi shaxslarga yoki sudga murojaat qilishingiz mumkin.
👉 @Talim_va_MEN
Овқат ейиш одоби...
Ҳозирги пайтда бу оддий нарсаларни кўпчилик унутган.
Яқинларга ҳам улашинг!
👉 @Talim_va_MEN
🇺🇿Ҳозирда ҳавоси энг тоза ҳудуд Бухоро бўлиб турибди
IQAir порталидан олинган маълумотларга кўра, ҳозирда ҳавоси энг тоза ҳудуд Бухоро, Урганч ва Нукус бўлиб турибди.
Инфографикада IQAir портали датчиклари ўрнатилган ҳудудлардаги ҳаво сифати кўрсатилган.
👉 @Talim_va_MEN
❗️ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти: Ўз мулкингизни қаровсиз қолдирманг!
👉 @Talim_va_MEN
Соғлом турмуш тарзига эришиш учун психологлар қуйидаги 20 та фойдали ишни кун тартибига киритишни тавсия этишган:
1. Доим бир хил вақтда ухланг, бир хил вақтда уйғонинг.
2. Нонушта, тушлик, кечки овқатни ҳар куни бир вақтда тановул қилинг.
3. Бир суткада 8 соатдан кўп ухламанг.
4. Ётишдан олдин бир оз пиёда юринг, тоза ҳаводан баҳраманд бўлинг.
5. Кун давомида камида 1,5 литр сув ичинг.
6. Ҳар куни мева-сабзавотлар енг.
7. Ётишдан олдин бир стакан қатиқ ичинг.
8. Кун давомида компьютердан 2 соатдан ортиқ фойдаланманг.
9. Ташқи кўринишингизга эътибор беринг.
10. Саҳарда югуринг ёки пиёда юринг.
11. Спорт билан шуғулланинг.
12. Табассум қилинг.
13. Ҳар куни 5 та янги сўз ўрганинг.
14. Ҳар куни уйингизни тартибга солинг, кераксиз нарсалардан воз кечинг.
15. Эрталабки бадантарбияни канда қилманг.
16. Ҳар куни янги нарса ўрганишга ҳаракат қилинг, бугунги кунингиз кечагисидан фарқ қилсин.
17. Ҳар куни камида 10-15 саҳифа китоб ўқинг.
18. Ўзингизда сабр-қаноат фазилатини шакллантиринг.
19. Инсонларга чиройли муомалада бўлинг.
20. Фақат яхши ният қилинг.
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
👉 @Talim_va_MEN
🌤 Aссалому алайкум
Бугун Душанба! Барчага омадли ва зафарли бўлсин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг🤲
@Talim_va_MENk
⚡️Ўзбекистон дунё бўйича Олимпиадада медаль йиғиш бўйича 13 ўринда
➖ Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи;
➖ МДҲ давлатлари орасида биринчи;
➖ Мусулмон давлатлари орасида биринчи;
➖ Туркий давлатлар орасида биринчи!
Мана буни натижа деса бўлади.
📩 Юристга савол юбориш
👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️Чегара фақат онгда бўлади. Ҳаётда эса кимдир чегара белгилайди ва сиз бунга ишонганингиз учун ундан ўтолмайсиз.
✔️ Видеода буни исботи...
Оддий жонзот мисолида
👉 @Talim_va_MEN
⚡️METOD KUNLAR QAYTA JORIY ETILDI.
Endi kasbiy rivojlanish kuni belgilangan darslarda qatnashmagan o‘qituvchining oyligi tegishli tartibda ushlab qolinadi. Kasbiy rivojlanish kundagi davomat elektron holda yuritiladi.
Kasbiy rivojlanish kuni. Kasbiy rivojlanish soati.
MMTV ning 2024-yil 7-avgust kungi 246-sonli buyrug‘i.
💰Oylik bot
👉 @Talim_va_MEN
❗️ Турли йилларда 10 000 сўмга нима сотиб олган бўлардингиз?
• 2010 йил - ярим килограмм мол гўшти, 2 та нон, 1 кг шакар, 1 кг гуруч, 1 кг товуқ.
• 2011 йил - ярим килограмм мол гўшти, 2 та нон, 10 дона тухум.
• 2014 йил - 300 грамм мол гўшти, 2 та нон, 10 дона тухум.
• 2017 йил - 300 грамм мол гўшти.
• 2019 йил - 250 грамм мол гўшти.
• 2021 йил - 160 грамм мол гўшти.
• 2023 йил - 110 грамм мол гўшти.
• 2024 йил - 🤷♂️
👉 @Talim_va_MEN
⚡️Олий таълим битирувчиларининг 59 фоизи ҳали иш тополмагани аниқланди
⁉️Қайси соҳа вакиллари кўпроқ ишсиз юрибди?
Батафсил видеода
👉 @Talim_va_MEN