talim_va_men | Неотсортированное

Telegram-канал talim_va_men - Ta'lim va MEN

2732

Bizning kanal maktablardagi oʻqituvchilarning muammolarini mutasaddilarga yetkazuvchi koʻprikdir... 👨🏻‍💻 Admin bilan bog'lanish: @Talim_va_MEN_bot 📩 Reklama berish: @Talim_va_MEN_REKLAMA_bot

Подписаться на канал

Ta'lim va MEN

​#кичик_ҳикоя

ТАРБИЯ

Бир эркак фарзандларини истироҳат боғига олиб борди. Чипта олиш учун касса олдига келиб, нархни суриштирди.
-Олти ёшдан катталар учун беш минг сўм, олти ёшдан кичикларга бепул. Сизга нечта чипта берай?
-Кичик фарзандим уч ёш, каттаси етти ёшда. Демак, иккита чипта оламиз, - дея эркак кассирга ўн минг сўм узатди.
Чиптачи ҳазиломуз деди:
-Ака, агар тўнғич фарзандингизни олти ёшда десангиз мен бунга ишонган ва пулни тежаб қолган бўлардингиз-ку? Бунақа ҳолат бўлиб туради, олти ёшми ё етти ёшми, фарқлаш қийин…

-Тўғри, сиз пайқамасдингиз. Лекин Аллоҳ кўриб-билиб турибди. Бизни кузатиб, гапларимизни эшитиб турган фарзандларим-чи? Арзимас пулни деб фарзандларимни ёлғонга ўргатишни истамайман.
Фарзандларимизга фақат сўзда эмас, амалда ҳам тарбия берсак, мукаммал натижага эришамиз.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Хитой мақоллари

Энг баланд минора ҳам ердан бошланади.

Тўғри сўз қулоққа ёқмайди, аммо тўғри иш қилишга ёрдам беради.

Йўлдан адашсанг, орқага қайтиш мумкин, тилдан адашсанг — йўл йўқ.

Инсон ҳаётининг охири бор, илмники — йўқ.

Ҳар куни бир тангадан жамғарсанг, уч йилда минг тангали бўласан.

Болангга бир сандиқ олтин қолдиргандан унга таълим берган афзал.

Китоб ўқишдан ортиқ ҳузур йўқ, болаларга таълим беришдан афзал юмуш йўқ.

Ўрганиш — оқимга қарши сузиш, бир дақиқа тўхтасанг орқага оқизиб кетади.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Кулинария

Шоколадли булочка

Масаллиқлар
Хамир учун
400 гр илиқ сут
2 қошиқ шакар
Чимдим туз
1қошиқ дрожа
2 та тухум
Ун
120 гр маргарин

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

🌤 Ассаламу Алайкум! Якшанба тонгги муборак бўлсин 🌱

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Assalomu aleykum.
Ko'plab talab va istaklarga muvofiq
har hafta soat 09:00da shanba kuni
Buxoro shahar 11-maktabida
"Ustozlar akademiyasi"ning
BOSHLANG'ICH TA'LIM fanlaridan  kursi bo'ladi. Kursni respublikada ishlari ommalashtirilgan, turli respublika va viloyat tanlovi g'olibi, milliy sertifikatga ega oliy toifali trener-o'qituvchi
JUMAYEVA XONZODA RAHMATOVNA
olib boradilar.
Kurslarimizga marhamat.

+998914430089

Sahifamizga obuna bo’ling!
Telegram | Instagram

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Биласизми

​​❗️Хорижий тил ўқитувчилари ишда қолиш ёки ишга кириш учун қуйидаги сертификатлардан бирини олиши керак!

2024/2025-ўқув йилига қадар барча хорижий тил устозлари Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликларининг қарори (29.05.2024, №3515) 1-иловасидаги миллий ёки халқаро сертификатларнинг биридан камида Б2 даражасига эга бўлиши лозим.

❌ Аввалги, 2021 йилда тасдиқланган қарор билан солиштирганда қуйидаги сертификатлар рўйхатдан чиқариб юборилган:

🚫 APTIS for teachers
🚫 Linguaskill
🚫 Test of English for International Communication (TOEIC)


Агар ўқитувчилар қарор кучга киргунга қадар (2024 йил 29 майга қадар) рўйхатдан чиқариб юборилган сертификатларни олган бўлсалар уларнинг олинган кунидан бошлаб амал қилиш муддати тугагунга (муддати чекланмаган (белгиланмаган) сертификатлар учун сертификат олинган кундан бошлаб уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида) қадар имтиёз ва устамалар қўлланилади.

❗️Қуйидаги сертификатлар билан хорижий тилларни билиш даражаси эмас, балки хорижий тиллар бўйича малака ва кўникмалар аниқланади:

➖Teaching Knowledge Test (TKT)
➖ Teaching English for Speakers of Other Languages (TESOL)
➖ Teaching English as a Foreign Language (TEFL)
➖ Teaching English as a Second Language (TESL)
➖ Certificate in English Language Teaching to Adults (CELTA)
➖ Diploma in Teaching English to Speakers of Other Languages (DELTA)

Шу сабабли улар ушбу рўйхатга киритилмаган.

2024 йил 29 майдан кейин фақат янги қарорда кўрсатиб ўтилган сертификатлар амал қилади.

Таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларнинг расмий рўйхатидан ўтган тест марказларига (authorized test centers) ташриф буюрмасдан, ташкилот вакилларининг бевосита назорати остида топширмасдан, масофадан (Remote, Home Edition ва бошқа турлари) олинган сертификатларга имтиёз ва устамалар қўлланилмайди.

Эслатиб ўтамиз, педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган чет тили сертификатлар рўйхати ушбу янги қарорнинг 3-бобида алоҳида тасдиқланган бўлиб, ишга киришда сўраладиган ва устама тўланадиган сертификатлар рўйхати қисман фарқ қилади.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

2025-yilda sun’iy intellekt maktab o‘quvchilariga dars berishni boshlaydi

Janubiy Koreyaning LG va Samsung kabi texnologiya gigantlari sun’iy intellektni maktab ta’lim dasturlariga faol integratsiya qilmoqda.

2023-yildan beri LG 18 ta maktabda “kelajak sinfxonalari”ni joriy qilishga ulgurdi.

Batafsilhttps://xalqtaliminfo.uz/post/795

Telegram I Facebook I xalqtaliminfo">YouTube

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Инсонларнинг орасига кирганингда кўзи ожиз одам каби бўл. Уларнинг орасидан чиққанингда кар инсон каби бўл. Одамлардан кўрган ва эшитганларингни яширувчи бўл. Зеро, одамларнинг айбларини очиб, шарманда қилувчи жаннатга кира олмайди.

​©️ Мутавалли Шаъровий раҳимаҳуллоҳ


👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

​​Орзуларингиз устида ишланг, акс ҳолда ўзга орзулар устида ишлаш учун ёлланасиз.
Фаррах Грей

Ҳеч қачон адашмаган инсон, ҳеч қандай янги нарсани қилишга ҳаракат қилиб кўрмаган. А.Эйнштейн

Ниманидур бошлашнинг энг оқил йўли гапиришни бас қилиб, харакатни бошлаш.
У.Дисней

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Ҳаётимиздаги барча кечикишлар Аллоҳ хоҳлаган бир ҳикмат туфайлидир.

• Турмуш қуришингиз кечикяптими, билингки, бир ҳикмати бордир.

• Ризқингиз кечикса, билингки, бир ҳикмати бордир.

• Бирон дўстингиз сиздан узоқлашдими, билингки, бир ҳикмати бордир.

• Бошингизга бирон мусибат етдими, билингки, бир ҳикмати бордир.

• Бирон нарсангизни йўқотдингизми, билингки, бир ҳикмати бордир.

• Йўлда машинангиз бузилиб қолдими, билингки, бир ҳикмати бордир.

Қанчадан-қанча нарсаларни бир мунча вақтдан сўнг ҳикматини кўрганмиз, шундай эмасми?

Агар ўша нарсалар биз хоҳлаганимиздек ва биз шошилганимиздек бўлганида, хайрсиз бирон ҳодиса ёки бирон ёмонлик бўлар эди. Лекин Аллоҳ таоло бирон нарсани кечиктирса, муҳаққақ уни бир ҳикмат туфайли кечиктирур.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Рост_ҳикматлар

Ёлғизлик ҳалокатга олиб келади. Зеро, инсон ўзига керакли нарсаларни фақат жамият ёрдамида қўлга киритиши мумкин.

✍️
Абу Али ибн Сино

Кунингиз хайрли бўлсин!

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Ҳаётнинг аввали ва охири заифлик, ўртаси эса қувватдир. Қувватингизни нимага сарфлаётганингизга эътибор беринг.

БИЗГА ҚЎШИЛИШНИ УНУТМАНГ!
👇👇👇
👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

🌹Атиргул хиди хотира ва билимни фаоллаштириши аниқланди.

✍️Британиялик олимлар абитруентлар ва ўқув жараёнида имтихонга тайёрланаётган ўртасида тажриба ўтқазишди. Тажриба давомида 300 дан ортиқ талаба қатнашди. Ярим талабалар хонасига атиргул олиб кирилди Ярмига эса атиргулсиз ўқишди.

👨‍💻Тажриба натижасига кўра 30 фоиз кўпроқ атиргул хидидан бахраманд бўлган ўқувчилар хотираси кўпроқ ва интелект қобилияти кучлироқ номоён бўлган.

🧞‍♂Нейрофизиолог олим айтишича бу холат ўқув жараёнида хидлов марказини хам активлашиб хотира марказига қўшилиши билан изохлади. Демак атиргул иси хуш кайфият ва билим бериши тасдиқланди.

🌹Хулоса :  Хонангизга гуллар қўйиб қўйинг. Сизни кайфиятингиз ва билимлилигингиз ўзингизга керак.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Огоҳ бўлинг биродарлар, уч нарсани севамиз, лекин уччаласи ҳам бизники эмас:

1. Жонимизни яхши кўрамиз, жон эса Аллоҳники;
2. Молу давлатни яхши кўрамиз, у эса меросхўрларники;
3. Дунёни севамиз, уни эса барибир тарк этамиз.

Абу Туроб Нахшабий қуддиса сирруҳу

Яқинларингизга ҳам улашинг!👇

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Оталар икки хил бўлади:

1. Тарбия экувчи оталар.

Улар ҳар куни тарбия ёки ахлоқ асосларини фарзандларига уқтириб борадилар. Улар фарзандларининг хато қилишини кутиб ўтирмасдан тўғри йўлга соладилар. Бундай оталар кам, аммо уларнинг таъсири кўпдир.

2. Ахлоқ тузатувчи оталар.

Улар хато содир бўлгунча юраверадилар, фарзандлари хато қилгандан кейингина аҳволни тўғрилайдилар. Улар жуда кўп, лекин таъсирлари оз.

Сен тарбия экувчи оталардан бўл, хатодан кейин уни тўғриловчи оталардан бўлма!

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Нонушта учун қовурилган тухум тўғри танловми?

Тонгда тухум истеъмол қилиш орқали юқори калорияга эга бўласиз. Унутманг, нонушта кунлик энергиянинг 25-30 фоизини ташкил этиши лозим.

Кўп миқдорда оқсил мушак массасининг ўсиши учун муҳим. Тухумдаги А, E витаминлари тери, тирноқ ва сочни соғлом сақлаш учун муҳим компонент бўлган антиоксидантлардир.

Албатта, тухумни сувда пишириб ейиш уни қовуриб истеъмол қилишдан фойдалироқ.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

✅️#Рост_ҳикматлар

Ёлғон тарқалиб аллақачон дунёнинг ярмини айланиб бўлганида, ҳақиқат энди оёқ кийимини кияётган бўлади.

✍️Марк Твен

🌟Кунингиз хайрли ўтсин!

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Биласизми

Оғир сумкалар мактаб ўқувчиларининг бўйи ўсиши секинлашишига ва умуртқа поғонаси қийшайишига олиб келиши мумкин.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Бухородаги Ашуро маросимлари учун пишириладиган кулча нонлари ҳақида биласизми?

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Педагогларни 1 синфларни рўйхатга олишга жалб қилиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4628-савол:

Ассалому алайкум. Микрохудуд буйича саволим бор эди. Мактабдаги укитувчилар микрохудудга уйларга бориб фарзандингиз 1 чи синфга бориши керак деб юришга микрохудудга боришга мажбурми? Шу масала буйича кандайдир хукукий жужжатми ёки конун борми. Бу масалага ёрдам берсангиз.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу мажбурий меҳнат эмас.

Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасига мувофиқ педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, қоидада касбий фаолиятга боғлиқ бўлмаган ишларга дейилган. Бунда ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш, аҳолининг солиқлар, коммунал тўловлар, кредитлар ва бошқа қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни, битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш ва бошқалар педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишлар тоифасига киради.

❗️Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумтаълим мактаби тўғрисида”ги низомнинг 39-бандига кўра мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.

Бунда бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ва ҳақиқатда яшовчи оила фарзандлари инобатга олинади.

Эътибор берган бўлсангиз, болалар умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиниши белгиланган.

✅ Шунга кўра бу масалада мактаб директор бу вазифани бажариш учун мактаб ходимларни жалб қилишга ҳақли.

Бунда Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларини тасдиқлаш ҳақидаги Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-илова асос бўлади.

📩 Юристга савол юбориш

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

⚡️​​Директор жамғармаси ҳисобидан бериладиган устамалар ёзда ҳам яъни июнь-август ойлари учун ҳам тўланадими?

Юқоридаги савол бўйича Устозлардан кўплаб мурожаатлар келди! Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига 1-илова “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандига кўра, умумтаълим муассасалари психолог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарорига 1-илова “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 24-бандига кўра, ўқув йили умумтаълим муассасаларида 2 сентябрдан келгуси йилнинг 25 майига қадар давом этади ва тўртта чоракка бўлинади.

Низомнинг 26-бандига кўра эса, ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:
👉 кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
👉 қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
👉 баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
👉 ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

❗️Шунга кўра умумтаълим муассасаларида ўқув йили сентябрь ойидан бошланиши ва ёзги таътил 1 сентябргача давом этишини инобатга олиб, ўқитувчининг директор жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили бошлангунга қадар белгиланади.

Айнан шу масала юзасидан қуйида Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарини жавоб хатини қуйида илова қилдик.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

‼️Қачонки илмий интеллектуал элита шаклланса жамият барча жабҳаларда ижобий натижаларга эришади.

✅Ҳақиқатдан ҳам олимлик урфда бўлиш керак, мода бўлиш керак.

"Ўқиб олим бўласанми?!" деган жумлалар ўрнига ота-оналар фарзандига "Кўпроқ ўқи олим бўл" дейиши зарур.


👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

САВОЛ – ЖАВОБЛАР


– Энг гўзал нарса нима?
✅– Одам. Чунки у Тангрининг маҳсулидир.

– Энг тез нарса нима?
✅– Ақл. У ҳамма нарсани ортда қолдиради.

– Ҳаммадан донороқ нарса-чи?
✅– Вақт. Чунки ёлғиз вақтгина ҳамма нарсани ойдинлаштиради.

– Ҳамма учун энг умумий нарса нима?
✅– Умид. Чунки у ҳеч вақоси йўқларда ҳам мавжуддир.

– Энг кучли нарса нима?
✅– Зарурият. Чунки у ҳамма нарсанинг устидан ҳукмронлик қилади.

– Энг қийин нарса нима?
✅– Ўзни англаш.

– Энг осон нарса-чи?
✅– Ўзгаларга маслаҳат бериш.

– Кимни бахтли санаш мумкин?
✅– Жисмоний соғлом, руҳий хотиржам ҳамда истеъдодини ўстира олган кишини.

– Бахтсизликка дош беришнинг осон йўли нима?
✅– Ғанимларнинг сендан-да ёмон аҳволга тушиб қолганига гувоҳ бўлиш.

Акбаршоҳ Расулов

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Кулинария

Блинчикли десерт

Масаллиқлар
500мл сут.
3та тухум.
Ёғ 100гр.
0,5 чой қошиқ туз
50гр шакар
4-5ош қошиқ какао.
200 грамм ун.

🔸️Кремига:
Творог5% 400гр
100 гр қуйилтирилган сут

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

🌱Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🌱Кунингиз мазмунли ўтсин!


👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

200 кВт лимит бўйича ўтган суднинг аҳволи

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

❗️ Maktablardagi B2 sertifikatiga ega boʻlmagan oʻqituvchilar bilan mehnat shartnomasi bekor qilinmaydi

Maktabgacha va maktab ta’limi vazirining birinchi o‘rinbosari Usmon Sharifxo‘jayev tomonidan imzolangan xatga ko‘ra faoliyat yuritayotgan xorijiy til o‘qituvchilari kamida B2 darajadagi milliy yoki xalqaro sertifikatga ega bo‘lishi talabi 2025/2026-o‘quv yiliga qadar uzaytirilmoqda (mazkur masala yuzasidan Vazirlar Mahkamasining roziligi olingan).

Mazkur holatni inobatga olib, 2024/2025-o‘quv yili oldidan B2 darajadagi sertifikatga ega bo‘lmagan maktablarda amalda ishlab turgan xorijiy til o‘qituvchilari bilan tuzilgan mehnat shartnomalarini bekor qilmaslik so‘ralgan.

Shu bilan birga, tegishli darajaga ega bo‘lmagan, hozirda faoliyat olib borayotgan xorijiy til o‘qituvchilari tomonidan belgilangan sertifikatlar 2024/2025-o‘quv yili yakuniga qadar olinishi hududiy boshqarmalar tomonidan nazoratga olinishi talab etilgan.

❌ 2021-yilda tasdiqlangan qaror bilan solishtirganda qaysi sertifikatlar va nima uchun roʻyxatdan chiqarib yuborilgani haqida quyida ma’lumot bergan edik: 👉 /channel/uztdi/8474

⛔️ Taʼlim sohasida xizmat koʻrsatuvchi vakolatli xalqaro tashkilotlarning rasmiy roʻyxatidan oʻtgan test markazlariga (authorized test centers) tashrif buyurmasdan, tashkilot vakillarining bevosita nazorati ostida topshirmasdan, masofadan (Remote, Home Edition va boshqa turlari) olingan sertifikatlarga imtiyoz va ustamalar qoʻllanilmaydi.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Дарс тақсимотида пенсионер ўқитувчиларга неча соат дарс берилиши керак?

Юрист жавоби:

🙅‍♂ Нафақага чиққан шахс ишламаслиги керак деган қоида йўқ.

Аксинча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 167-сон фармонига кўра пенсия ёшига етганларни ишдан бўшатиш тақиқланиши ҳақидаги қоидалар келтирилган.

Ундан ташқари, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига мувофиқ (161-модда) иш берувчи ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига ега эмас.

Бу ҳолатда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 3271) 15 ва 16-бандлари дарс тақсимотига нисбатан қўлланилади. Бунда низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар инобатга олинади.

Мазкур кўсаткичларга мувофиқ дарс соатларини тақсимлашда ўқитувчининг эришган ютуқлари (бунда ўқувчиларининг олимпиадаларда олган ўринлари, чет тили бўйича олинган сертификатлар, кўрик танловларда иштироки ва бошқалар) ҳамда малака тоифаси, маълумоти кабилар инобатга олиниши лозим.

Низомнинг 19-бандига асосан ишловчи пенсионерларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.

✅ Юқоридаги қоидага кўра пенсионерлар ҳам ўзларининг натижаларига қараб дарс олишлари мумкин.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Buyuk_sarkardalar

Bugun yakshanba. Ota-onalar uchun farzandlari bilan suhbatlashish, muzey, teatrlarga borish, birga kino ko‘rish uchun qulay kun.

Biz esa sizga “Buyuk sarkardalar” loyihasining navbatdagi qismini taqdim etamiz.

Abdullaxon II haqida nimalarni bilasiz? Tarix uning jasorati va mardligiga ko‘p guvoh bo‘lgan.

Farzandlaringiz bilan birgalikda ko’rib, ularni qiziqtirgan savollariga javob bering, bilganlaringiz haqida aytib bering. Ishoning, bunday suhbatlar farzandlaringizning uzoq yillar xotirasida qoladi.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…
Подписаться на канал