talim_va_men | Неотсортированное

Telegram-канал talim_va_men - Ta'lim va MEN

2732

Bizning kanal maktablardagi oʻqituvchilarning muammolarini mutasaddilarga yetkazuvchi koʻprikdir... 👨🏻‍💻 Admin bilan bog'lanish: @Talim_va_MEN_bot 📩 Reklama berish: @Talim_va_MEN_REKLAMA_bot

Подписаться на канал

Ta'lim va MEN

#Кадровик
Ходим 2022 йилда қолиб кетган таътилини 2024 йилда олиши мумкинми? Қолиб кетган таътилдан фойдаланиш тартиби.


Меҳнат кодексида ходимни ўтган йиллар давомида фойдаланилмаган таътилини олиши билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Ходим истаган вақтида иш берувчи билан келишган ҳолда ўтган йиллар давомида фойдаланмаган таътилини яхлит ва ёки қисмларга бўлган ҳолда олишга ҳақли.

Шундай бўлсада мазкур ҳолатда бизнинг эътиборимизни тортадиган иш берувчилар томонидан содир қилинадиган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари мавжуд. Агар иш берувчи томонидан ходимга 2022 йилда таътил берилмаган бўлса, бу ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Бу ҳолат учун маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда жавобгарлик бор (МЖтК-49-модда). Меҳнат кодексининг 230-моддаси 1-қисмига асосан Ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак.

Яъни иш берувчи ходимга иш йили тугагунга қадар меҳнат таътили бериши шарт. Агар бунинг имкони бўлмаган тақдирда ҳам камида 14 календарь кун таътил берилиши керак. Чунки, Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт деб белгиланган. (МК 230-модда 2-қисм)

Шу ўринда табиий савол туғилади ходим бу қолиб кетган таътилини пуллик компенсацияга алмаштирса бўладими? Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади. (МК-234-модда) Яъни қолиб кетган таътиллар учун пуллик компенсация фақат меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда тўланади.

Қолиб кетган таътилни олиш тартиби қандай расмийлаштирилади? Аввало ходим томонидан мазкур қолиб кетган таътилдан фойдаланиш тўғрисида иш берувчига ариза ёзилади. Шундан сўнг мазкур ариза асосида иш берувчининг буйруғи чиқарилиб ходим таътилга чиқарилади.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

​​Яхши томонга ўзгаришни бошлашга ёрдам берадиган 15 нарса!

1. Ўзингизга нисбатан ростгўй бўлинг!
2. Муаммолардан қўрқманг!
3. Керакли одамлар билан вақт ўтказинг!
4. Бахтингизни биринчи ўринга қўйинг!
5. Ўзингиз ҳалол ва мағрур бўлинг!
6. Ҳозирги вақтда сезишни ва яшашни ўрганинг!
7. Хатолардан олинадиган сабоқларни қадрлашни бошланг!
8. Ўзингизга яхши муносабатда бўлинг!
9. Сизда бор нарсалардан завқланинг.
10. Бахтни ўзингиз топишни ўрганинг
11. Ўзингизнинг ғояларингиз ва орзуларингизга имконият беринг!
12. Кейинги босқичга тайёр эканлигингизга ишонинг.
13. Янги муносабатлар ўрнатишни бошланг.
14. Сиз учрашган инсонларга имконият беринг.
15. Фақат ўзингизнинг олдинги ҳолатингиз билан рақобатлашинг!

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

✅️#Рост_ҳикматлар

Миллатни чиритишнинг икки йўли бор: Айбсизларни жазолаш ва айбдорларни жазоламаслик.

✍️Фридрих Энгельс

🌟Кунингиз хайрли ўтсин!

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

🌹 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙

💐 Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!

💐 Динимиз доим омон,
💐 Дилларда ишқу иймон.
💐 Эй муҳтарам мусулмон,
💐 Жума айём муборак!

🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

​​🖐🏼 ҚЎЛЛАРНИНГ ЕНГИЛ МАССАЖИ - ЭМОЦИЯЛАРНИ (ХИС ТУЙҒУЛАРНИ) БОШҚАРИШ УЧУН.

☝️🏼 Хар бир бармоқ ўзига хос эмоцияга жавоб берар экан.

👉🏼 Катта бармоқ - хавф сираш билан курашади;

👉🏼 Кўрсатгич бармоқ - қўрқув билан;

👉🏼 Ўртанча бармоқ - жахл ва хафа бўлиш туйғусга жавоб беради;

👉🏼 Номсиз бармоқ - қайғу ва иккиланиш билан курашади;

👉🏼 Кичик бармоқ - ўзингизда ишонч уйғотади.

⚡️ Ҳаётий энергияни тиклаш учун бир қўлнинг катта бармоғини иккинчи қўлнинг ҳамма бармоқлари билан ушаб олинг ва 1 - 2 дақиқа давомида ушлаб туринг. Сўнг ҳар бир бармоқ билан шу ҳаракатни қайтаринг.

😌 Тинчланиш учун қўл кафтининг ўртасига катта бармоқ билан эзинг ва 1 - 2 дақиқа давомида ушлаб туринг.

🎋 Ушбу усулни ҳар куни қўлласангиз ички мувозанат ва хотиржамликни сақлай оласиз.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Ўзбекистоннниг мустақил бўлганидан бошлаб, то ҳозиргача бўлган валюталари эволюцияси...

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Ўпкаларимизни текшириб кўрамиз🫁

Агар А нуқтадан Б нуқтагача нафасингизни ушлаб тура олсангиз, ўпкангиз нормал ҳолатда экан.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

❗️Аризамни мажбуран ёздиришди, ишга тиклансам бўладими?

@Yurist_Xizmati 4633-савол:

Men maktab direktor edim menga hamma direktorlar bilan birgalikda arizamga binoan otpuskaga chiqarishdi MMTB bo‘lim boshlig'imiz buyrug'i bilan lekin bir meni chaqirib olib avval ham maktabga kelib arizangni yozib ber bo'lmasa bir tomonlama bo'shatib yuboraman deb qo‘yishmadi oblana kadr buning sababi o'zining tanishini maktabga raxbar qilib qo‘yish edi qo'ydi ham men qistov yo'li bilan rayonadagi kadr bilan borganda qo'yarda qo'ymay arizamni yozdirdi ichiga chislo qo'ymay yozgan ekanman boshqa yozmasang bo'lmaydi deb ichida chislo bilan yozdirib kelishuvni tanishtirmasdan zam direktor qilamiz shuning uchun deb qo‘l qo‘ydirib oldi  bu holatga guvohlar ravona kadr va zamdirektorim asosiy guvoh bo'ldi maktabda kelib ariza yozib bo‘sha deganini uch to'rt kishi ko'rib guvoh bo'lib turibdi hattoki MMTB bo‘lim mudirimiz ham men ham ko'rganman borib sudda aytaman deb turibdi nima deysiz ishimni qayta tiklashga ariza bersam tiklab beradimi men otpuskadaman hali bugun otpuska oyligim olib sizlarga to‘lov qildim yutib chiqamanmi? Kadr to‘g‘ri chiqargan chiqarganmi buyruqni men otpuskadan qaytish haqida ariza yozmadim qistov yo‘l bilan yozdirib bo'shatish to‘g‘rimi? Oblana kadr noto'g'ri ishlab buyruq chiqargan yana bir kishiga asos bor o'rnimga qo'ygan direktor buyrug'in ham hato chiqargan

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Буйруқда меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси сифатида Меҳнат кодексининг 157-моддаси келтирилган. Бироқ бу модда билан ишдан бўшатишда ариза олинмайди. Аксинча тарафлар ўртасида ўзаро ёзма келишув тузилади.

Қаранг! Меҳнат кодексининг 157-моддаси биринчи қисмига кўра меҳнат шартномаси мазкур асос бўйича бекор қилинадиган сана ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

Эътибор беринг! Ушбу модданинг иккинчи қисмида меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув билан ёзма шаклда расмийлаштирилиши ҳамда унда меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана, қўшимча келишув тузилган сана ва тарафларнинг реквизитлари кўрсатилиши шартлиги белгиланган.

☝️Айнан шу қоидага кўра меҳнат шартномасини МК 157-моддаси билан бекор қилиш учун ходимнинг аризаси ўтмайди. Ҳудди меҳнат шартномаси тузилгани каби алоҳида қўшимча келишув расмийлаштирилади.

Олий суди пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон қарори 14-бандига асосан меҳнат шартномасини ушбу асосга кўра бекор қилиш юзасидан низо чиққан тақдирда, судлар мазкур тартибга ва қўшимча келишув шартларига риоя қилинган-қилинмаганлигини текширишлари лозим.

🚫 Демак, сизни ишдан бўшатиш ноқонуний бўлган деб ҳисоблаймиз.

❗️Бу вазиятда сиз фуқаролик судига ишга тиклаш бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз лозим.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсия қандай ҳисоблаб чиқарилади?

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддасига кўра, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.

Бунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар:

- ёшга доир пенсиялар учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан;

- I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсиялари учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан;

- II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсиялари учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 75 фоизидан;

- оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан;

- ҳам отаси, ҳам онасидан жудо бўлган (чин етим) ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

👉🏻 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Саломатлик

🇺🇿Қайси ичимликда қанча шакар бор?

Шакар - оқ ажал. Фақатгина оддий газланмаган сувда ушбу ”ажал” мавжуд эмас.

👉🏻 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

ЖУМА МУБОРАК!

Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

👉🏻 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

⚡️O'qishni ko'chirish uchun ariza qabuli 15-iyuldan boshlangan

Vazirlar Mahkamasining 20.06.2017 yildagi 393-son qaroriga muvofiq, har yili 15-iyuldan OTMlarda o‘qishni ko‘chirish jarayonlari boshlanadi.

🗂 O‘qishni ko‘chirish uchun arizalar Bilimni baholash agentligining my.uzbmb.uz sayti orqali 5-avgustga qadar qabul qilinadi.

O‘zbekistonning o‘zidagi xorijiy va xususiy OTM talabalari ham davlat OTMiga o‘tish uchun imtihon topshiradi.

💵 O‘tish ballini to‘plolmaganlar "super-kontrakt" bilan qabul qilinishi mumkin.

❌ Abituriyentlarga o‘qishga kirishda beriladigan imtiyozlar "perevod"chilar uchun amal qilmaydi.

👉🏻 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Вафот этган фуқаронинг жамғарилган пенсия маблағлари мерос сифатида қолдириладими?

Қонунчиликка мувофиқ, фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда мерос сифатида ўтади ва меросхўрга бир йўла тўлиқ ҳажмда тўланади.

👉🏻 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

❗️Контракт тўловидан 12% даромад солиғини қайтариб олишда нималарга эътибор бериш керак?

Контракт тўловидан 12 % даромад солиғини қайтариб олиш учун биринчи навбатда имтиёздан фойдаланувчи “my3.soliq.uz” сайтидан жами йиллик даромадлар тўғрисида декларация юбориш керак.

Декларация юборилганда, унинг шахсий карточкасида ортиқча тўлов шаклланади ва шундан сўнг ушбу ортиқча тўловни қайтариш тўғрисида банк пластик картаси реквизитларини кўрсатган ҳолда ариза тақдим этиши лозим.

Ариза 5 кун муддатда кўриб чиқилади. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар бўлмаса ортиқча тўлов суммаси ариза топширилган кундан этиборан 15 кун ичида қайтариб берилади.

Маълумот учун: профессионал ва олий таълим ташкилотларига жисмоний шахслар ўзи ва фарзандларининг,  шунингдек 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг таълим олиши учун йўналтирган иш ҳақи ва бошқа даромадлари солиққа тортилмайди.

Мазкур имтиёз ўқиш учун тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларини (фоизлари билан) қоплашга нисбатан ҳам қўлланилади.

👉🏻 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

«Оғзини юмган балиқни ҳеч ким овлай олмайди. Оғзингни юм, чунки кўпчилик хатоларинг туфайли сени тузоғига туширишни истайди».

👉🏻 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

АЖОЙИБ ЛУҒАТ 😉

🧔🏻‍♂ Ота - истеъфога, нафақага чиқолмайдиган доимий бошлиқ.
👩🏻 Она - маошсиз, «отпусксиз» туну кун ишловчи супер инсон!
🧓🏻 Қайнона - эски чориғини унутиб қўйган келин.
👴🏻 Қайнота -  икки аёл жангида мажбурий судья.
👩🏻‍🦱 Амма - ташқаридан қариндош уруғларни бошқарувчи ҳоким.
🧑🏻‍🦱 Хола - амма билан пинхоний рақобатчи.
👨🏻 Тоға - керак нокерак пайтда маслаҳатчи.
👨🏻 Амаки - фақат бирор муаммо ёки бирор ноқулай ҳолатдагина керак бўладиган запасдаги жигар.
👦🏻 Ўғил - икки ўт орасида қовуриладиган мазали қовурдоқ. (Мабодо куйиб кетмаса агар).
👧🏻 Қиз - палаҳмон тош. Эээ йўғ-ее, магнит. Ўзи билан бор йўқни илаштириб кетадиган.
👂 Қўшни - деворга ўрнатилган қулоқ. Яъни, локатор.
👱🏻‍♀ Овсин - ўз нафи учун ишлайдиган шпион.

Бу албатта ҳазил! Яқинларга ҳам юборинг!

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Кулинария

Осон ва тез тайёр бўладиган сомса

Масаллиқлар
300-400 гр ун
Сув
Туз
Маргарин

🔸️Начинкаси учун
Гўшт
Картошка
Пиёз
Зираворлар
Тухум
Кунжут

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

⚡️❗️Аёлингизга пул берсангиз, эҳсон қилсангиз, нафақа ҳаққи берсангиз нималар ўзгаришини билиб олинг 😊

Яқинларга ҳам улашинг!

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Ҳаётимиздаги барча кечикишлар Аллоҳ хоҳлаган бир ҳикмат туфайлидир.

• Турмуш қуришингиз кечикяптими, билингки, бир ҳикмати бордир.

• Ризқингиз кечикса, билингки, бир ҳикмати бордир.

• Бирон дўстингиз сиздан узоқлашдими, билингки, бир ҳикмати бордир.

• Бошингизга бирон мусибат етдими, билингки, бир ҳикмати бордир.

• Бирон нарсангизни йўқотдингизми, билингки, бир ҳикмати бордир.

• Йўлда машинангиз бузилиб қолдими, билингки, бир ҳикмати бордир.

Қанчадан-қанча нарсаларни бир мунча вақтдан сўнг ҳикматини кўрганмиз, шундай эмасми?

Агар ўша нарсалар биз хоҳлаганимиздек ва биз шошилганимиздек бўлганида, хайрсиз бирон ҳодиса ёки бирон ёмонлик бўлар эди. Лекин Аллоҳ таоло бирон нарсани кечиктирса, муҳаққақ уни бир ҳикмат туфайли кечиктирур.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

2050 йилга бориб, дунё аҳолисининг ярми кўр бўлиб қолиши мумкин...

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Саломатлик

🇺🇿Олимлар ва шифокорлар овқатланиш учун энг яхши вақтни аниқлашди

▪︎
Нонушта: 07:00 дан 08:30 гача, лекин 10:00 дан кечиктирмай;
▪︎ Тушлик: 12:30 дан 14:00 гача, лекин 16:00 дан кечиктирмай"
▪︎Кечки овқат: 18:00 дан 19:30 гача, лекин 21:00 дан кечиктирмай ётишдан камида 3 соат олдин истеъмол қилиш тавсия этилади.

🇷🇺Ученые и врачи определили лучшее время для еды

▪︎Завтрак: с 07:00 до 08:30, но не позднее 10:00;
▪︎Обед: с 12:30 до 14:00, но не позднее 16:00»
▪︎Ужин: с 18:00 до 19:30, но не позднее 21:00, принимать пищу рекомендуется не позднее, чем за 3 часа до сна.

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

😂

👉🏻 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Саломатлик

🇺🇿Куллердан сув ичманг!

👉🏻 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Рост_ҳикматлар

✅️Ҳаётий тажрибалар шуни кўрсатадики, муваффақиятларга қобилиятлардан кўра кўпроқ тиришқоқлик билан эришилади.
Ўз ишига жон-у жаҳдини бериб ишлаган инсон албатта ғолиб бўлади.

✍️ Томас Фауэлл Бакстон

🌟Кунингиз файзли ўтсин!


👉🏻 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

🍃Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

👉🏻 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Биласизми

⚡️Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган мактаб раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2024 йилдаги 263-сон Қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб, янги тизимни самарали жорий этган, таълим бериш йўналишида юқори кўрсаткичларга эришган ўқитувчиларга Давлат бюджетидан лавозим маошига ҳар ойлик 40 фоизгача устама берилиши белгилаб қўйилган.

Бунинг учун, Раҳбар ва педагог кадрларига устама тўланадиган умумтаълим мактаблари рўйхатини шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида доимий равишда ишлайдиган Мониторинг гуруҳлари тузилади.

Шунингдек, Раҳбар ва педагог кадрларига устама тўланадиган умумтаълим мактаблари рўйхатини шакллантириш қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:

а) I босқичда Мониторинг гуруҳи томонидан баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган мактабларнинг электрон журнал маълумотлари асосида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг йиллик ўртача баҳолари таҳлил қилинади ҳамда тегишли ҳудуднинг жами умумтаълим мактаблари сонига нисбатан энг яхши натижа кўрсатган биринчи 20 фоиз умумтаълим мактаблари саралаб олинади;

б) II босқичда I босқич доирасида саралаб олинган умумтаълим мактаблари Мониторинг гуруҳи томонидан қуйидаги мезонлар асосида таҳлил қилинади:

• баҳолашнинг янги тартиби бўйича тарғибот ишлари олиб борилганлиги ҳамда ўқувчилар билими белгиланган мезонлар асосида баҳоланганлиги;
• баҳолаш ишларининг тўғри йўлга қўйилганлиги;
• фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалар БСБ таҳлиллари олиб борилганлиги ва ўқувчилар томонидан бажарилган лойиҳа ишлари таҳлили;
• сўровномалар ўтказилганлиги ва уларнинг таҳлили.

Ушбу иккита босқич доирасида жами тўпланган баллардан келиб чиқиб, уларнинг ҳудудлар кесимидаги рўйхатини шакллантиради ҳамда I босқич якуни бўйича саралаб олинган ва II босқич доирасида таҳлил қилинган 20 фоиз умумтаълим мактабларининг раҳбар ва педагог кадрларига ушбу мактаблар томонидан иккита босқич доирасида жами тўпланган балларга қараб қуйидаги миқдорларда устама белгиланади:

👉 таҳлил қилинган жами мактаблар сонига нисбатан баллар кетма-кетлигида энг яхши натижа кўрсатган биринчи 5 фоиз умумтаълим мактаблари - 40 фоиз;

👉 таҳлил қилинган жами мактаблар сонига нисбатан баллар кетма-кетлигида энг яхши натижа кўрсатган кейинги 10 фоиз умумтаълим мактаблари - 30 фоиз;

👉 таҳлил қилинган жами мактаблар сонига нисбатан баллар кетма-кетлигида энг яхши натижа кўрсатган кейинги 15 фоиз умумтаълим мактаблари - 20 фоиз;

👉 таҳлил қилинган қолган умумтаълим мактаблари - 10 фоиз.

👉🏻 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

SAVOL: O‘qituvchi bir maktabdan boshqasiga ishga o‘tganda ustamasi saqlanadimi?

JAVOB: Qonunchilikka ko‘ra, bir maktabda tayinlangan ustama boshqa maktabda hisobga olinmaydi. Chunki bu vaziyatda ish beruvchi o‘zgarmoqda.

🛡 Har bir maktabning direktor jamg‘armasi mablag‘lari alohida ajratiladi va ishchi guruh qarori asosida ustama tayinlanadi.

✉️ Mehnat kodeksining 19-moddasiga muvofiq mulkchilik shaklidan va idoraviy mansubligidan qat’i nazar, tashkilotlar ish beruvchi hisoblanadi. Shunga ko‘ra, har ikki maktabning direktori alohida ish beruvchi sanaladi.

🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 30.09.2019-yildagi 823-son qaroriga ko‘ra, direktor jamg‘armasidan to‘lanadigan ustama maktabda asosiy xodim sifatida ishlayotgan xodimlarga to‘lanishi belgilangan.

✔️Shundan kelib chiqib, bir maktabda tayinlagan ustama boshqa maktabda hisobga olinmaydi.

👉🏻 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

⭕️⭕️⭕️❗️

📣Hurmatli ota-onalar!

1-sinfga qabul uchun mikrohududdan tashqari maktablarga ariza yuborish ertaga — 1-avgust kuni soat 11:00 da boshlanadi


Avval xabar berilganidek, my.maktab.uz platformasi orqali mikrohududdan tashqari hududda joylashgan maktablarga 1-sinfga qabul uchun bo’sh o’rinlar bo’yicha ariza topshirishingiz mumkin.

Arizalar yuborilgan vaqt ketma-ketligida qabul qilinadi. Belgilangan kvotaga mos ravishda arizalar qabul qilingandan so‘ng, qabul jarayonlari avtomatik tarzda to‘xtatiladi.

❗️Bola mikrohududdan tashqari maktabga qabul qilinganidan so‘ng, mikrohudud bo‘yicha avval yuborilgan arizasi asosiy maktabga avtomatik ravishda o‘tkaziladi.

👉 Qabul jarayonlari bo‘yicha qo‘shimcha maʼlumotlarni @mymaktab_uz telegramm kanali yoki ☎️71 203-07-04 telefon raqami orqali olish mumkin.

——-

Уважаемые родители!

Прием заявок в 1-ый классы школ, расположенных вне микроучастка начинается завтра — 1 августа с 11:00.

Как мы сообщали ранее, через платформу my.maktab.uz вы можете подать заявку в школы со свободными местами, расположенные за пределами микроучастка.

☝️После принятия заявлений в порядке их подачи и в соответствии с установленным графиком приема, процесс приема будет автоматически приостановлен.

После того, как ребенок зачисляется в школу за пределами микроучастка, его ранее поданное заявление в школу в районе микроучастка автоматически передается в основную школу.

Дополнительную информацию о процессе приема можно получить в телеграм-канале @mymaktab_uz или по телефону ☎️71 203-07-04.

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#сарказм

Бизга ўзи нима муҳим!?

👉🏻 @Talim_va_MEN

Читать полностью…
Подписаться на канал