#Рост_ҳикматлар
✅️Одамнинг мамлакат ва инсоният учун қилиши мумкин бўлган энг катта хизмати болаларни тарбиялашдир. Соғлом одам умуртқаси борлигини билмагандек, соғлом миллат ҳам миллатчиликни билмайди.
✍️ Бернард Шоу
🌟Кунингиз файзли ўтсин!
👉🏻 @Talim_va_MEN
🌤 Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Пайшанба тонги муборак бўлсин!
☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
👉🏻 @Talim_va_MEN
Ходимга берилган интизомий жазо чорасини муддатидан аввал бекор қилса бўладими?
@Yurist_Xizmati 4611-савол:
Ходимга қўлланилган Интизомий жазо чорасини муддатидан аввал бекор қилса бўладими? Бўлса қандай ҳолатда мумкин. Асос нима?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Интизомий жазо чорасини муддатидан аввал бекор қилиш мумкин.
Меҳнат кодексининг 315-моддаси учинчи қисмига кўра иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга.
Бунда интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Шунга кўра сиздаги вазиятда ҳам юқоридаги асослардан бири билан интизомий жазони бекор қилиш мумкин.
Бунинг учун интизомий жазо қўллашга сабаб бўлган ҳолат ходим томонидан бартараф этилганлиги ёки унинг яхши натижалар кўрсатганлиги инобатга олинади.
👉🏻 @Talim_va_MEN
Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг хавфсиз давлат деб топилди
Numbeo портали 2024 йилнинг биринчи ярми бўйича жиноятлар рейтингини эълон қилди.
Мазкур ҳисоботга кўра, Ўзбекистон 146 мамлакат ичида 120-ўринни эгаллади.
Ўзбекистонда жиноятчилик индекси 29, хавфсизлик индекси 71 баллни ташкил этган.
👉🏻 @Talim_va_MEN
Мохито тайёрлашни оддий усули
✅ Уйда тайёрлайдиган мохито рецепти:
• Sprite (0,5 л)
• Лимон ½ та
• Лайм ½ та
• Махсус ялпиз (мята) 5-6 та барги.
✅ Sprite ўрнига қайнаган сув (табга кўра ширинлаштиргич қўшиш керак), лайм бўлмаса фақат лимонни ўзидан фойдаланиш мумкин. Агар спрайтни 1,5 литрлигидан фойдалансангиз 1 та лимон (лайм бўлмаса 2 та) ва 1 та лайм қўшилади
Иссиқда кетадида. 👍
👉🏻 @Talim_va_MEN
Кўпқаватли уйларда ўз бошимчалик билан подвалларини хона қилганлар, деворларини ўзгартирганлар катта миқдордаги жаримага тортилади.
👉🏻 @Talim_va_MEN
Ҳиндистонда Бобур ҳақида фильм суратга олинди
Фильм номи – «Бобур – Мўғул императори».
Фильм сценарийси Бобурнинг хотиралари жамланмаси ҳисобланадиган «Бобурнома»га асосланади.
Картинада Болливуднинг машҳур кино юлдузлари асосий ролларни ижро этган.
Суратга олиш ишлари 2022 йилда бошланган ва ҳозирда пост-продюсерлик босқичида.
Картинанинг катта экранларга чиқиш санаси ҳозирча эълон қилинмаган, бироқ фильм 2024 йилда чиқиши ҳақида тахминлар бор.
👉🏻 @Talim_va_MEN
#Кулинария
Шоколадли наполеон
Масаллиқлар
Ун 750 гр
Маргарин 500 гр
50 гр какао
250 мл муздек сув
1та тухум
ярим чой қошиқ сода
1 чой қошиқ уксус
Креми учун :
1 л молоко
250 гр юмшоқ сарёғ
2 ош қошиқ какао
👉🏻 @Talim_va_MEN
❗️Фирибгарларнинг яна бир найранги очиқланди!
⌨️ Фирибгарлар кредит расмийлаштиришни тўхтатиш баҳонасида ўзини Марказий банк ходими сифатида таништириб, сохта ҳужжатлар юбориш орқали фуқаролар ишончига киришга уринишмоқда.
❗️ Юқоридаги каби сохта ҳужжатлар тақдим этган шахсларга асло ишонманг - видеоқўнғироқларга жавоб берманг ва мулоқотни давом эттирманг!
☝️Ёдда тутинг! Марказий банк фуқароларнинг тижорат банкларидан кредит олиш ёки омонат жойлаштириш жараёнларида иштирок этмайди.
👉🏻 @Talim_va_MEN
Дунёдаги энг қиммат мактаб Англиядаги "Халқаро хонимлар ва жаноблар мактаби" ҳисобланади. Бу мактабда ўқиш учун бир ойлик тўлов $80,000.
👉🏻 @Talim_va_MEN
“Қоғоз гапиради” ёки ҳужжатлар инсон ҳаётида қанчалик муҳим?
Шахсни аниқлаш ҳар доим муҳим. Идентификация – бу ҳуқуқ. Ҳуқуқки, хавфсизлик, ҳимоя, давлат хизматлари, имтиёзлар ва имкониятлардан фойдаланиш учун дарвозаларни очади.
👉🏻 @Talim_va_MEN
#Бизнес_солиқ
ХАРИДОРГА ЧЕК БЕРИШ МАЖБУРИЙМИ?
Man apteka sohasida ishliman. Biz hozzir virtual kassa ishalatamiz kassadan chiqqan har bir dori nalogda korinadi. Kecha bizga nalogdan hodimlar kelib sizga 12 may kuni soliq hamkor tomonidan ariza kelib tushgan siz mijozga chekini bermagansiz db protokol tuzib ketibdi. Endi savol biz sotgan har bir mahsulot nalogda korinsa biz klentlarga chek berishga majburmizmi, soliq 3 oydan keyin tekshirishga kelishga haqlimi, keyin shundey sporni vaziyatlarda biz qandey yol tutishimix kerak
❗️ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 185-сон қарори билан тасдиқланган "Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реалазиция қилиш тўғрисида"ги Низомнинг 24-бандига кўра, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан бирга сотиб олувчига идентификация маълумотлари(номи, дозаси, қадоқлаш миқдори), дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг номлари, уларни берувчи шахсга оид маълумотлар, бериш санаси ва нархи кўрсатилган товар чеки берилиши керак.
Шунингдек, виртуал касса фискал модулга боғланиш имкониятига эга бўлган, фискал ҳужжатларни ҳосил қилувчи ва ҳосил қилинган фискал ҳужжатларни фискал маълумотлар операторига реал вақт режимида узатишни таъминловчи, чекларни қоғозга чоп этиш ёки уларни электрон шаклда юбориш функциясига эга бўлган дастурий маҳсулот ва уларнинг комплекслари ҳисобланади.
“Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида”ги
НИЗОМга кўра 2020 йилдан бошлаб виртуал касаларга ўтиш бошланди. Сизлар ҳам дорихоналарда матрицали штрихли кодни (QR-код) сканерлаш ёки чекларнинг фискал белгисини киритиш орқали солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилиши мумкин бўлган чеклар тақдим этишингиз керак.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5813-сонли Фармонида қуйидагилар белгиланган:
- тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга терминал чеки билан бирга онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши шарт;
-харид чекида товарлар (ишлар, хизматлар) номи, миқдори, қиймати (нархи), суммаси, қўшилган қиймат солиғи ставкаси, шунингдек QR код ва фискал белги мажбурий тартибда акс эттирилади. Ушбу маълумотлар акс эттирилмаган чеклар ҳақиқий ҳисобланмайди.
Юқоридагилардан келиб чиқадики, ўзи солиққа боришидан ташқари, ҳар битта сотиб олувчига QR кодли чек беришингиз керак. Бўлмаса Солиқ кодексининг 221-моддаси тартибида жавобгарликка тортилишингиз мумкин.
👉🏻 @Talim_va_MEN
Инсон ақли нимани тушуниши ва нимага ишониши мумкин бўлса, унга эришиши мумкин
©Наполеон Хилл, журналист ва ёзувчи
Муваффақиятга эмас, балки у берадиган қийматларга интилинг
©Aлберт Эйнштейн
Мен муваффақиятимга ҳеч қачон баҳона қилмаганим ва бошқалардан бахоналарни қабул қилмаганим туфайли қарздорман.
©Флоренс Нигхтингале
🔹 Бошингиз қаттиқ айланиб, беҳол бўлаётган бўлсангиз бу рецепт сиз учун
👉🏻 @Talim_va_MEN
📆 Август ойида туғилган инсонлар ҳақида...
Шу ойда туғилганларга жўнатиб қўямиз!
👉🏻 @Talim_va_MEN
Qo'rqma filmidan parcha
Hurmatli talabalar siz nima uchun o'qiyapsiz?
👉🏻 @Talim_va_MEN
#иқтибос
Инсон хато қилиб, уни тузатмаса, яна битта хатога йўл қўйган бўлади.
✍️ Конфуций
👉🏻 @Talim_va_MEN
«Одамлар китобга ўхшайдилар. У китоблар орасида муқоваси билан кишини чалғитадигани ва мундарижаси билан кишини ҳайратга соладигани бор».
👉🏻 @Talim_va_MEN
Ҳикматли сўзлар
📖 Шошма - шошарлик ҳамма нарсани барбод қилади.
📖 Китобнинг номини ўқибоқ у ҳакида ҳукм чиқарма.
📖 Бировга сирингни айтсанг, унинг қулига айланасан.
📖 Ким иккита қуённинг ортидан қувса, биттасини ҳам ушлай олмайди.
📖 Одамларнинг айбларини мис асбоб билан кавлаймиз, аммо уларнинг фазилатларини эса сув устига ёзамиз.
📖 Гохида унчалик ялтирамаган нарса жуда қиммат нарса бўлиб чиқади.
📖 Юмшоқ енгил берилган жавоб ғазабни ҳам босади.
📖 Сафар ақлли одамнинг ҳикматини кўпайтирса, ахмоқ одамнинг ғафлатини кўпайтиради.
📖 Кечангни кечадек ўтказ, яьни дам ол, кундузингни кундуздек ўтказ, яьни мехнат қил, бахтли бўласан.
📖 Ўз сирини яширолмаган киши одамларнинг энг заифидир.
👉🏻 @Talim_va_MEN
☀️Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин... 😊
🌹Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!
Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли бўлсин!
✨Тавбаларимиз қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокатли бўлсин!
👉🏻 @Talim_va_MEN
🇺🇿Бугун соат 19:00да «Сомонийлар» истироҳат богида турли миллат вакиллари ҳамда ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари иштирокидаги гала-концерт бўлади
Концерт меҳмони Сардор Мамадалиев.
Концертга кириш мутлақо бепул.
🇷🇺Сегодня в 19:00 в парке развлечений «Саманидоы» состоится гала-концерт с участием представителей разных национальностей и ярких звезд узбекской эстрады.
Гость концерта – Сардор Мамадалиев.
Вход на концерт абсолютно бесплатный.
👉🏻 @Talim_va_MEN
"Умумий ўрта таълим мактабларида юритиладиган ўқув-педагогик ҳужжатларни мақбуллаштириш тўғрисида" 17.05.2024 йил
Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 163- буйруғи
👉🏻 @Talim_va_MEN
🏃♂️ Ta'lim va MEN kanaliga a'zo bo'ling!
Bizning kanalda👇👇👇
✅ Ta'limga oid yangiliklar
✅ Kun yangiliklari
✅ Qiziqarli savollar
✅ Kun tarixi
✅ Huquqiy savodxonlik
✅ OB-havo va namoz vaqtlari
✅ Motivasion roliklar
⚡️Qiziqarli video va yangiliklardan xabardor bo'ling!
🔔Kanalimizga a'zo bo'lib do'stlaringizga ulashing! 👇👇
🌐@Talim_va_MEN ✅
#Бизнес_солиқ
Soliq imtiyozlaridan foydalanish bo‘yicha murojaat yuborish
Avval xabar berganimizdek, “Soliq imtiyozlaridan foydalanish bo‘yicha murojaat yuborish” interaktiv xizmati my3.soliq.uz portalida test rejimida ishga tushirilgan.
Ushbu xizmatdan yuridik shaxslar, QQS va AOS to‘lovchilari bo‘lgan YTTlar foydalanishi mumkin.
Interaktiv xizmat orqali imtiyoz mavjud bo‘lgan ko‘chmas mulk egalik huquqi yoki maydoni o‘zgarganda ham ushbu obyekt uchun murojaat yuborish mumkin.
Buning uchun “Sotib yuborilgan yoki yer maydoni o‘zgargan maydonlar” oynasida tegishli ma’lumotlar (davr, hudud va kadastr ma’lumotlari) ko‘rsatilishi lozim.
👉“Soliq imtiyozlaridan foydalanish bo‘yicha murojaat yuborish” xizmatidan foydalanish bo‘yicha QO‘LLANMA
👉🏻 @Talim_va_MEN