Фарзандингизни машинада қолдирманг!
Жазирамада машинангиз салони саноқли дақиқаларда хавфли бўлиши мумкин.
👉🏻 @Talim_va_MEN
#Фарзандимга
Қадрдон фарзандим! Сиру сирдошим, борлиғим менинг!
Умрни хайрли, баракотли яшаб ўтиш ўз қўлингда. Бунда, ақлни – ҳушёр ва содиқ дўст, ёшликни – ғайрат ва жасурлик тимсоли, кўнгил майлини – бевафо ёр фироғи, илмни – бахтли яшаш асоси, фаҳму фаросатни – камолот чўққисига элтувчи шамчироқ, деб бил!
Ушбуларнинг барчасини бир зумда барбод қиладиган бир нарса борки, у ҳам бўлса, сенинг нафсинг! Уни измингга бўйсиндира олсанггина, бу дунёда иззат тўнини киясан, ҳиммат мартабасига эришасан, одамийлик тожига даъвогар бўласан...
Бу йўлда сенга омад, бахт, зафар ёр бўлсин, азиз, жигарларим!
👉🏻 @Talim_va_MEN
#Кулинария
Бўғирсоқ
Масаллиқлар
ёғ
сут
маргарин
сув
шакар
ун
🔸Орасига суриш учун
3 ош қ оқ ёғ
3 ош қ салат ёғ
3 ош қ шедрое лето маргарин
👉🏻 @Talim_va_MEN
«Умумий ўрта таълим мактабларида юритиладиган ўқув-педагогик ҳужжатларни мақбуллаштириш тўғрисида» мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 163-сонли буғруғи (17.05.2024 йил)
👉🏻 @Talim_va_MEN
💕Доим ўзингизни руҳлантириб туринг.
“Бугун мен кечадан кўра яхшироқ бўламан”.
“Бугун энг яхши кун бўлади”.
“Бугун мени омадлар кутяпти”.
деган гапларни такрорланг.
Ишонинг, кун давомида ижобий кайфият сизнинг ҳамроҳингиз бўлади. Ва ҳеч ким, ҳеч қандай ҳолатда сизнинг кайфиятингизни буза олмайди!
👉🏻 @Talim_va_MEN
💥🦥 Bugun, 29-iyul — butun dunyoda, hech narsa qilmaslik kuni ekan 😅
Bugun hech narsa qilmaydigan va shunchaki dam oladigan kun. Kundalik tashvishlarning barcha shov-shuvlaridan dam oling. Hech narsa qilmasdan stressni yengillashtiring.
Xar kuni shunday o‘tayotganlarga yuboramiz, bugun ularning kuni )
👉🏻 @Talim_va_MEN
#Биласизми?
Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир
1. Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4. Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.
Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:
1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.
2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4.Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9. Ота-она учун молини сарфлаш;
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.
👉🏻 @Talim_va_MEN
#Рост_ҳикматлар
✅️Шўро давридан бошлаб жамиятни ҳадик билан яшашга ўргатиб қўйдик. Бу ҳадик ҳали кўнгилдан чиқиб кетгани йўқ. Ижтимоий-сиёсий пассивликни оқлайдиган ўзбек халқининг мақоллари кўп: «Оч қорним – тинч қулоғим», «Яримта нон – роҳати жон». Буларни фазилат санашади. Аслида бу фазилат эмас, қусур.
✍️ Мурод Муҳаммад Дўст
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
👉🏻 @Talim_va_MEN
#Хайрли_тонг
🍃Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.
🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
☘️ Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
☘️ Кўнглингизни хотиржам,
☘️ Чеҳрангизни нурли қилсин.
☘️ Танангизни саломатлик,
☘️ Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
☘️ Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!!
👉🏻 @Talim_va_MEN
Ким билан юрганингга, ким билан дўст тутинганингга эътибор бер. Чунки булбул гулга, қарға ахлатга етаклайди.
©️ Мавлоно Румий
👉🏻 @Talim_va_MEN
#Кадровик
Иш берувчи томонидан ходимни ишга олаётган вақтида қуйидаги тоифадаги ходимларга даслабки синов муддати берилмайди.
👉 ҳомиладор аёл, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);
👉 захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;
👉 давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан уч ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;
👉 тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан бир йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;
👉 ўзи билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;
👉 ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;
👉 ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;
👉 ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;
👉 жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.
Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.
МК-129-модда
👉🏻 @Talim_va_MEN
Иммунитетни туширувчи одатлар
• Кўп ширинлик истеъмол қилиш
• Кўп туз истеъмол қилиш
• Кам ёки ёмон ухлаш
• Кўп ёғли овқатлар ейиш
• Кам суюқлик (сув) ичиш
• Кам клетчатка ейиш
• Кам оқсил истеъмол қилиш
• Кам сабзавот ва мева ейиш
• Камҳаракат ҳаёт тарзи
Иммунитетни кўтариш учун нима қилиш керак?
✓ Юқоридагиларни аксини қилиш керак!
✅Ps: маълумотларни бошқа илмий доираларга ҳам юбориб қўйинг.
👉🏻 @Talim_va_MEN
Har doim bir xil xatolarni takrorlab, yaxshi natijani kutish – aqllilik emas, balki vaqtni zoye ketkazishdir.
Haqiqiy o‘zgarishga erishish uchun, muammolaringizni aniqlab, yangi yechimlar va yangi yo‘llar qidirish kerak.
Har kuni o‘zingizni yaxshi tomonga o‘zgartirish uchun kichik bir narsani o‘zgartirishdan boshlang.💪
👉🏻 @Talim_va_MEN
🎸🎸🎸🎸🎸🎸🎸🎸🎸 Batafsil
🔹 Аномал иссиқда Қуёш нури таъсирида пайдо бўлган доғ, ажин, куйиш ва қорайишлар барчасига фойдали рецепт 🥵
👉🏻 @Talim_va_MEN
Бугун, 30 июль - Халқаро дўстлик куни!
Дўстларинг бўлсин
Бир кам дунё. Сен ҳам бир банда.
Майли, каму кўстларинг бўлсин.
Лек кўрганда шод, кўрмаганда
Соғингувчи дўстларинг бўлсин.
Уларга дил тўла ҳимматинг,
Меҳр тўла кўзларинг бўлсин.
Қайдасан, деб, бузиб хилватинг,
Босиб келар дўстларинг бўлсин.
Севин, улар тегса жонингга,
Ишдан қўйса кул, яйра, кулдир.
Келмай қўйса биров ёнингга
Дунё охир бўлгани шулдир.
Дўстларимизга юборамиз!
👉🏻 @Talim_va_MEN
Қайғуни ёлғиз енгиш мумкин, лекин қувончни тўлиқ ҳис қилиш учун уни ким биландир баҳам кўриш керак...
© Марк Твен
👉🏻 @Talim_va_MEN
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
👉🏻 @Talim_va_MEN
МТТ тарбиячиларига (талаба-тарбиячи) қанча миқдорда ҳақ тўланади?
@Yurist_Xizmati 4617-савол:
Ассалому алейкум мени маълимотим тугаланмаган 3 курс олий, мен махсус боғчада 1 ставкада тарбиячи бўлиб ишлайман,иш соатим 10;30 соат,ота оналар билан шартномада 10 ярим соат деб тузилган ,лекин ҳисобчимиз 10 соатга иш ҳақи тўлайман,уставда шундай деди,бир йилдан ошди биз 10 ярим соат ишлаб келаяпмиз лекин 10 соатли иш ҳақи олаяпмиз, биз вазирлика ҳам чиқдик,ҳеч ким тўғри жавоб бермади,қайрга мурожат қилишимиз керак,сизга мен 23 июл куни мурожат ёздим олий маълимотлилар ойлигини жадвалида 3 қаторида тарбичси ойлик суммаси ошган нархи бор лекин шундай белги йўқлиги учун ҳисобчим тўламайман ошган ойликни деганини ташладим шуни жавобини тўлиқ жавоб бермагансиз,илтимос шуни ҳам нима учун қўйилмаган жавоб беринг
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Меҳнат кодекси 244-моддасида иш берувчи ўз молиявий аҳволидан қатъи назар, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ходимлар томонидан бажарилган иш учун ҳақ тўлашни амалга ошириш мажбурияти мустаҳкамланган.
☝️Мана шу қоидага кўра сизга меҳнат шартномасида ва бошқа локал норматив ҳужжатларда (лавозим йўриқномаси, ички меҳнат тартиб қоидалари) белгиланган меҳнат мажбуриятларингизни бажарганлигингиз учун иш ҳақи тўланиши лозим.
✅ Шунга кўра, сизларга амалда ишлаган вақтингиз учун иш ҳақи тўланиши керак.
Бунда МК 319-моддасига биноан иш берувчи ходимга иш ҳақи тўлаш ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловлар кечиктирилганда унга етказилган зиённи қоплаши шарт.
Меҳнат кодексининг 560-моддасида бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ой муддатда судга даъво қилиш мумкинлиги белгиланган.
Сиздаги ҳолатда ҳам иш ҳақи ундириш бошқа турдаги меҳнат низолари тоифасига кирганлиги туфайли, сиз ҳам фуқаролик судига иш ҳақи ундириш бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз лозим.
➡️ Иккинчи саволингизга келсак, янги қўшма қарорга кўра оширилган ставкада талаба-ходимларга ҳақ тўлаш фақат унда тўғридан тўғри кўрсатилганлар учун қўлланилади.
✅ Шунга кўра сизга ушбу илованинг 3-устунида кўрсатилган меёр бўйича ҳақ тўланади.
Чунки Мактабгача таълим вазирининг 2021 йил 30 декабрдаги 255-сонли “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим тизими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси лавозимининг малака талаблари белгиланган бўлиб, унга кўра:
👉 мактабгача таълим йўналиши бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот;
👉 бошқа йўналиш бўйича ўрта махсус маълумотлилар мактабгача таълим йўналишидаги касбий қайта тайёрлов курсини ўтаган бўлиши лозим;
👉 амалий иш стажи талаб қилинмайди.
☝️Мана шу қоидага мувофиқ тарбиячи лавозими учун ўрта махсус маълумот талаби қўйилган.
Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 5-январдаги 10-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Низомга илова 3-бандига асосан тил ўқитувчилари, ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед, психологлар, олий маълумотли тайёргарлик (5 ёшдан 6-7 ёшгача) гуруҳи тарбиячилари лавозимига олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар ишга қабул қилиниши мумкинлиги белгиланган.
✅ Шундай экан сизга 3-устундаги меёр бўйича ҳақ тўлаш шарт.
📩 Юристга савол юбориш
👉🏻 @Talim_va_MEN
Бухорода ногирон болага нисбатан қўпол куч ишлатган ўқитувчи ишдан бўшатилган
Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги 27-махсус мактаб интернатининг бошланғич синф ўқитувчиси ўз ўқувчисига қўпол тарзда муносабатда бўлиб, унга нисбатан куч ишлатганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди.
Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълим бошқармасининг маълумот беришича, махсус мактаб интернати билан боғлиқ мазкур ҳолат 2024 йилнинг феврал ойида аниқланган бўлиб, педагоглик мажбуриятларини бузганлиги ва ўқув-тарбия жараёнида ўқувчига нисбатан куч ишлатганлиги учун мактаб-интернатининг бошланғич синф ўқитувчиси Н.Х. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
👉🏻 @Talim_va_MEN
Жорий йилдан мактаб формаси мажбурий бўлади(ми)?
2022 йил 19 май куни ҳукуматнинг 271-сонли қарори билан мактаб формаси 2024-2025 ўқув йилидан эмас балки, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб мажбурий бўлиши ҳақида қарор қабул қилинган эди.
Бироқ ота-оналар ва кенг жамоатчилик томонидан мактаб формасининг жорий қилиниши турли хил эътирозларга сабаб бўлди.
Шундан сўнг жамоатчиликнинг эътирозлари инобатга олиниб, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги 558-сонли қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини жорий этиш талаби расман бекор қилинди.
Аммо бу дегани бутунлай йўқолди дегани эмас. Эндиликда ягона мактаб формаси босқичма-босқич жорий этиб борилади.
Таъкидлаш лозим, сўнгги қабул қилинган қарорда ягона мактаб формаси жорий этишнинг аниқ муддати белгиланмаган.
👉🏻 @Talim_va_MEN
#Lifehack
🇺🇿Бу лайфҳак уйнинг ҳар жойини чиннидек қилишингизда асосий ёрдамчингиз бўла олади
👉🏻 @Talim_va_MEN
#Кулинария
Қовурилган музқаймоқ ҳақида билармидингиз?
Масаллиқлар
1 кг пломбир музқаймоқ
0,5 кг кукурузний хлопия
🔸Кляр учун Тухум 3 дона
Сут 100 мл
Ун 250 гр
Сахарная пудра 30 гр
👉🏻 @Talim_va_MEN
Мактабдан моддий ёрдам олишни адлия тасдиқлади, лекин бухгалтер рад этмоқда. Бухгалтерга қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 4615-савол:
Assalomu alaykum! Hozirda dekret ta'tilidaman, turmush o'rtog'im og'ir kasallikka (insult) chalinib qoldilar. Maktabdan Moddiy yordam olish uchun ariza yozdim, Adliya tasdiqladi, lekin buhgalter oylik to'lanadigan bazada bu xodimning familiyasi yo'q deb rad etibdi, bu vaziyatda qonunchilikda qanday yo'l tutiladi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Бухгалтернинг гаплари асоссиз.
✅ Ходимларга моддий ёрдам мактабларда директор жамғармасидан берилади.
Моддий ёрдам олиш учун ходим шу ташкилотда меҳнат шартномаси асосида ишлаши ва моддий ёрдам олиш учун асос бўладиган ҳолатлар содир бўлишининг ўзи етарли.
💁♂ Шунга кўра моддий ёрдам олиш учун ариза мактаб раҳбарига ариза ёзиш керак.
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йилдаги 425-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823-сон қарори 33-бандига ўзгартириш кирилган.
Унга кўра умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача:
• ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда;
• ёки оғир касалликка чалинганда;
• ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.
Қоиданинг мазмунига кўра ходим мактабда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган даврда юқоридаги ҳолатлар содир бўлса, директор жамғармасида маблағ етарли бўлган тақдирда ходим 2 лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам олишга ҳақли.
✅ Мана шу қоидага кўра ходим 1 календар йилида жами 2 лавозим маошигача моддий ёрдам олиши мумкин.
Бунда ходимга моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳ қарори асосида директор буйруқ чиқаради.
Оғир касаллик – ўлим хавфи юқори бўлган ва инсоннинг кундалик фаолиятига ёки ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатадиган ёки уларга ғамхўрлик қилувчиларга ҳаддан ташқари қийинчилик келиб чиқарадиган, баъзан ногиронликка олиб келувчи соғлиқ ҳолати ҳисобланади.
❗️Бу масалада сиз бухгалтернинг ҳаракатлари устидан туман адлия бўлимига шикоят қилишингиз лозим.
👉🏻 @Talim_va_MEN
ЛИМОН ПЎСТИ ВА ҚАНДЛИ ДИАБЕТ
🔶Сиз қандли диабетнинг енгил шакли билан оғриётган бўлсангиз, лимон пўстлоғидан тайёрланадиган дамламадан фойаланишингиз мумкин.
Бунинг учун 2 ош қошиқ майдаланган лимон териси устига 2 стакан сув солинади ва оғзи ёпиқ ҳолда паст оловда 30 дақиқа давомида қайнатилади. Ушбу дамлама тиндирилгач, ½ стакан миқдорда кунига 3 маҳал, овқатланишдан ярим соат олдин ичиб турилади.
Муолажа давомийлиги – 1 ҳафта
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
👉🏻 @Talim_va_MEN
‼️Farzandi yoki nabiralariga ism qidirib yurgan doʻstlaringizga yuborib qoʻying!
✅Turg‘un Fayziyevning “Temuriy
malikalar” asari haqida bu yerda tanishing.
Bu asar orqali ham o‘zingiz qidirgan ismlarni topishingiz mumkin.
⚡️ Бугун 28 июль – Халқаро бир-бирига пул бериш куни экан
Яқинларим, бу беш кунлик дунёда бир-биримиздан пулни аямайлик. Узоқда бўлсак, картага ўтказсак ҳам бўлаверади! )
Оқибатимизга кўз тегмасин!
👉🏻 @Talim_va_MEN
Энг оғир касб бу уй бекаси:
• Ойлик йўқ
• Дам олиш куни йўқ
• Отпуска йўқ
• Эртароқ кетолмайсан
• Иш умуман тугамайди
Энг ачинарлиси хамма сени, у ишламайди, у уйда ўтиради дейишидир
Уй бекаларига юбориб қўямиз, соғ бўлсинлар!
👉🏻 @Talim_va_MEN
✅️#Рост_ҳикматлар
Ожизлар кечиришни билишмайди. Кечира олиш – кучлиларга хос фазилат. Кечиримлилик – руҳий камолот белгиси.
✍️ Маҳатма Ганди
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
👉🏻 @Talim_va_MEN