#Кулинария
Шоколадли наполеон
Масаллиқлар
Ун 750 гр
Маргарин 500 гр
50 гр какао
250 мл муздек сув
1та тухум
ярим чой қошиқ сода
1 чой қошиқ уксус
Креми учун :
1 л молоко
250 гр юмшоқ сарёғ
2 ош қошиқ какао
👉🏻 @Talim_va_MEN
🌱Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин 😊👍
🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🌱Кунингиз мазмунли ўтсин!
👉🏻 @Talim_va_MEN
Таъсирли
«Ҳаммаси ҳаётда бўлаётган воқеалардан олинган» – болалар ўлими билан боғлиқ таъсирли видеоролик.
Зўравонлик, қотиллик ва авариялар қурбони бўлган болаларнинг аянчли тақдирига бағишланган видеоролик жамоатчилик эътиборини тортди. Ижодкорлар шу орқали оммага оз бўлсада таъсир қилиб, бу каби ҳодисаларни камайтиришни ўйлаган.
👉@Talim_va_MEN
БИЛЛ ГЕЙТСНИНГ ЁШЛАРГА 11 МАСЛАҲАТИ
Ўқимишли бўлиш мияни билимга тўлдириб ташлаш ёки кўп билиш дегани эмас. Бу – нимани билишинг ва нимани билмаслигингни ажрата олиш дегани. Билл Гейтс дунёнинг муваффақиятли кишиси сифатида фахрий меҳмон бўлиб жуда кўп таълим муассасаларида иштирок этади, юқоридаги каби фикрлар билан ёшларнинг таълимга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлайди.
1-қоида:
Ҳаёт кўргазма эмас. Демак, ундан фойдаланса бўлади. Сиз ҳам ҳаётингизни қўлга олинг-да, уни ишга солинг.
2-қоида:
Дунё сен ўзингни қанчалар ҳурмат қилишинг билан ҳисоблашмайди. У сендан ўзингни ҳурмат қилишингдан олдин бирор ишни қойиллатиб қўйишингни кутади. Сиз ҳам аввал ҳурматга муносиб эканингизни исбот қилинг.
3-қоида:
Мактабни тамомламасдан туриб на ўзингиз хоҳлаганча яшаш, кези келганда ҳаттоки яшай олишнинг ҳам имкони йўқ. Шунинг учун ҳозир билим олинг.
4-қоида:
Агар бугун ўқитувчи талабчан эканидан шикоят қилсангиз, кун келиб раҳбар қўлига тушганингизда пушаймон ейсиз. Келажакка мактабдан бошлаб тайёргарлик кўринг.
5-қоида:
Эҳтимол, сиз ўзингизни энг қуйи ишга муносиб кўрмассиз. Аммо сизнинг ота-бобонгиз бу ишни бошқача, «имконият» деб номлаган. Сиз ҳам ишни қуйидан бошланг ва меҳнатга нисбатан кибрли бўлманг.
6-қоида:
Ҳаётда нимададир хато қилсангиз, бунда ота-онангизнинг айби йўқ, уларни қийнаманг. Хатоларингиз учун дод-фарёд солишни эмас, хулоса чиқаришни ўрганинг.
7-қоида:
Сизнинг туғилишингиз ота-онангиз учун фақат байрам эмас, катта масъулият бўлган. Уларни асранг ва қадрланг. Бу келажакда ўзингиз қадр топишингиз учун керак бўлади.
8-қоида:
Мактабни аълочилар ҳам, паст ўзлаштирувчилар ҳам битиради. Ёмон ўқийдиганларга тўғри жавобни топгунларига қадар қулай шароит яратиб берилади. Аммо ҳаётда тўғри йўлни танлаш учун саноқли имкон ва ишонч берилади. Шуни унутманг.
9-қоида:
Ҳаётда чораклик, йиллик имтиҳон, сўров ёки ҳисобот деган тушунчалар йўқ. Ҳаёт имтиҳонини ҳам, ҳисоботини ҳам барча бир марта – умр сўнгида ўз-ўзига топширади. Энг муҳими, мана шу имтиҳонга тайёр бўлинг.
10-қоида:
Телевизор, бу – ҳаёт дегани эмас. Акс ҳолда, ундаги қаҳрамонлар вақтларининг асосий қисмини меҳнат қилишга сарфлаган бўлар эдилар. Ўзингизни самарали ва мақсадли меҳнатга тайёрланг.
11-қоида:
Муваффақиятга эришиш учун аввал унинг ҳақини тўлаш керак бўлади. Бу эса вақт ҳамда машаққатли меҳнат дегани.
👉@Talim_va_MEN
#Рост_ҳикматлар
✅️Қушлар каби ҳавода учишни ўргандик. Балиқлар каби денгизларда сузишни ўргандик. Лекин, ҳозиргача ер юзида ака-укадек яшашни ўрганмадик.
✍️ Мартин Лютер Кинг
🌟Кунингиз файзли ўтсин!
👉@Talim_va_MEN
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌸 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
👉 @Talim_va_MEN
Россиядан "депорт" қилоладими?
@Yurist_Xizmati 4613-савол:
Ассалом алейкум Яхшимисиз 2023 йил декабр ойи 13 санада айолим вафот етганди хозрда 2 йошли угил фарзандим бор Мен айолим вафотидан кейин унинг оиласидагилар билан келишолмай колдим улар харкун келиб оглимни олиб кетмокчи болишди бермадим хозр оглимни олиб оилавий россия кеганман айолим уйидагилар махала бориб учаскавойга телефон номеримни берган менга учаскавой махала бошлиги агар болани курсатмасанг булар сани судга беряпти сани россиядан депорт килиб чакириб олади дейапти Кандай маслахат берасиз мани росиядан депортатсия килиб узбекистон чакириб олиб биладими. Жавоб учун рахмат
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Россиядан депорт қилолмайди. Бундан умуман қўрқманг. Лекин улар судга берса, суд уларга бола билан кўришиш ҳуқуқини белгилаб бериши мумкин.
✅ Фарзандингиз бобо-бувиси билан ва бобо-бувиси ўзининг невараси билан кўришиш ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқдан сиз уларни маҳрум қила олмайсиз.
Оила кодексининг 66-моддасига кўра бола отаси, онаси, бобоси, бувиси, ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ота-онасининг никоҳдан ажралиши, никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилиши ёки ота-онанинг бошқа-бошқа яшаши боланинг ҳуқуқларига таъсир қилмайди.
Ушбу кодекс 77-моддасига асосан бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.
💁♂ Бунда ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкин.
Энди қаранг! Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 7-бандига мувофиқ:
👉 боладан алоҳида яшаётган ота-онанинг ҳуқуқидан келиб чиққан ҳолда у билан кўришишда, шунингдек вояга етмаганнинг шу ота-она билан кўришиш ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш заруратидан келиб чиқиб, суд ҳар бир аниқ ишнинг ҳолатларини инобатга олиб ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида кўрилиш тартибини (вақти, жойи, кўришиш давомийлиги ва ҳ.к) баён этиши лозим.
✅ Демак, бу вазиятда юқоридаги орган ёки суд уларга фарзандингиз билан кўришиш муддати ва тартибларини белгилаб бериши мумкин.
👉@Talim_va_MEN
#танқид
Шу фикрга тўла қўшиламан. Спортни давлат томонидан қўллаб-қувватлашдан тўла воз кечиш керак. Бизнинг ҳозирги аҳволимизда таълимдан бошқа муаммо бўлмаслиги керак. Чунки ҳамма муаммоларимиз бориб таълимга тақалади.
Вафо Мўминнинг мана бу шеъридаги дардни ҳукуматдагилар ҳали англаб етмаяпти, шекилли...
✍️ Девонайи Ҳақгўй
👉@Talim_va_MEN
#ибрат
Психологик таҳлил
1. Агар инсон оддий нарсаларга ҳам кулаверса демак, у жуда ёлғиз.
2. Агар одам жуда кўп ухласа демак, у ғамгин.
3. Агар инсон тез, лекин кам гапирса демак у ниманидир яширмоқда.
4. Агар инсон жуда кўп миқдорда ва тартибсиз равишда овқат еса билингки унда стресс бор.
5. Агар кимдир йиғлаб ўз ғамини чиқара олмаса у жудаям кучсиз.
6. Агар инсон кичик нарсаларга ҳам йиғласа, у айбсиз ва юмшоқкўнгилдир.
7. Агар инсон кичик ва арзимас нарсаларга ҳам жахл қилса, демак бу инсоннинг мухаббатга мухтожлигини билдиради.
👉@Talim_va_MEN
ХАНДА
Кеча ишхонамизда "Ҳақиқат куни" қилдик. Ҳаммамиз ҳақиқат изладик. Бугун бўлса, барчамиз янги иш излаяпмиз...
* * *
Ньютоннинг ҳали эълон қилинмаган қонуни:
“Пора билан қўлга тушган амалдорнинг қаршилиги 0 га тенг”.
* * *
Учта қизиқ факт бор:
1) Ҳеч бир одам чап кўзи билан ёзувни ўқий олмайди.
2) Буни ўқиган содда одам дарров шу ишни қилиб кўради.
3) Алданганини билиб, кулиб қўяди.
👉@Talim_va_MEN
ОШҚОВОҚ ТАНАНИ ТОЗАЛАЙДИ
Ошқовоқнинг саломатлик учун фойдали эканлиги ҳеч кимга сир эмас. У организмни тозаловчи ва моддалар алмашинувини яхшиловчи ажойиб воситадир.
Бунинг учун кунига 3 маҳал ярим стакандан янги чиқарилган қовоқ шарбатини истеъмол қилиб туриш кифоя.
👉@Talim_va_MEN
#Кулинария
Қуймоқли котлет
Масаллиқлар;
Тухум - 8 та
Фарш (қийма) - 400 гр
Пиёз - 2 та ўртача
Картошка - 1 та ўртача
Туз мурч ва зираворлар - таъбга кўра
👉@Talim_va_MEN
БУГУНГИ КУН УЧУН МОТИВАЦИЯЛАР:
Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим.
© Цезарь
️Ҳар доим ўзингиздан кучлилар орасида бўлинг! Қийналасиз, аммо ривожланасиз.
© Уорен Бафет
Билгувчилар амал қилсин, тушунганлар сабоқ берсин.
© Конфуций
️Секин ҳаракат қилишдан қўрқманг, қотиб қолишдан қўрқинг.
© Брюс Ли
️Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак.
© Бодо Шефер
Қўрқсанг бажарма, бажаряпсанми қўрқма, бажардингми ачинма!
© Чингизхон
👉🏻 @Talim_va_MEN
⚡️БАРЧА УЧУН КЕРАКЛИ ИШОНЧ РАҚАМЛАР
Ҳуқуқни муҳофаза қилишга оид фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларнинг ишонч рақамлари:
➖ 1198 – Солиқ қўмитаси
➖ 1108 – Божхона қўмитаси
➖ 1007 – Бош прокуратура
➖ 1008 – Адлия вазирлиги
➖ 1107 – Мажбурий ижро бюроси
➖ 1102 – Ички ишлар вазирлиги
➖ 1050/101 – Қутқарув хизмати (ФВВ)
➖ 1000 – Президент виртуал қабулхонаси
➖ 1101 – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
➖ 1253 – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
➖ 1096 – Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакил (Омбудсман)
❗️Шунингдек, барча билиши зарур бўлган ишонч рақамлари:
➖ 101 – ўт ўчириш хизмати
➖ 102 – милиция
➖ 103 – тез тиббий ёрдам хизмати
➖ 104 – газ хизмати
➖ 1050 – қутқарув хизмати
➖ 1157 – табиатга зарар етказиш ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун.
➖ 1159 – Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги Call-маркази.
➖ 1001 – об-ҳавони билиш учун алоқа хизмати.
➖ 1004 – аниқ вақтни билиш учун алоқа хизмати.
➖ 1054 – “Сувсоз” ДУК авария хизмати.
➖ 1069 (78)140-19-19 – дорихона ва дори-дармонларни топиш учун алоқа хизмати.
➖ 1347 – иссиқлик ва иссиқ сув таъминотидаги муаммолар бўйича мурожаат қилиш учун.
➖ 1009 – барча ташкилотлар манзили, телефон рақами, томошалар намойиши, кўргазмалар иш жадвали, халқаро ва шаҳарлараро телефон кодлари, шаҳарлар индекслари ва бошқа маълумотларни тақдим этувчи алоқа хизмати.
👉@Talim_va_MEN
Таътил даврида устама тўланмайдими?
@Yurist_Xizmati 4612-савол:
Assalomu alaykum. Turmush o'rtog'im maktabda ingliz tilidan dars beradi. 50 % ustama beradigan xalqaro sertifikati bor. Hozirgi kunda hisobchi telefon qilib otpuska vaqtida ustama to‘lanmaydi. O‘tgan yili otpuska vaqtida to‘langan ustamalarni oylik ish haqidan qaytarib qolamiz deyapti. Shu to‘g‘rimi. Otpuska vaqtida ustama to‘lanmaydimi
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Таътил даврида устама тўланмаслиги тўғри, чунки таътил вақтида ходимларга иш ҳақи ва қўшимча тўловлар (шу жумладан устама) ўрнига таътил пули тўланади.
Қаранг! Меҳнат кодексининг 233-моддасига мувофиқ ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.
Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).
Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади.
Мана шу қоидага кўра сиздаги вазиятда таътилга чиқишингиздан олдинги ойларда тўланган барча тўловлар, шу жумладан устамалар ҳам сизнинг ўртача иш ҳақингизни ҳисоблашда қўшилади. Шунинг учун таътил даврида алоҳида устама тўланмайди.
🙅♂ Бироқ аввалги таътил даврида алоҳида устама тўланган бўлса, унда бу устама қайтариб олинмайди.
🙅♂ Меҳнат кодексининг 269-моддасига биноан ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи (шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар нотўғри қўлланилганда) ундан ундирилиши мумкин эмас.
👉@Talim_va_MEN
O‘zbekiston parlamenti qanday ishlaydi, deb so‘rashsa, mana shu videoni qo‘yib bersangiz yetadi
Ko‘pchilikning ovozi bir tiyinga qimmatligi, baribir yuqori rahbariyat nimani xohlasa shu bo‘lishining juda bir chiroyli isboti bo‘libdi :)
Qisqa izoh: Spiker tanaffus e’lon qilamizmi yoki ishni davom ettiramizmi, deb so‘radi. Birinchi ovoz berishda 89 kishi (75,4%) davom ettiramiz dedi, 13 kishi (11%) tanaffus e’lon qilaylik dedi. Spiker kutilmaganda yana ovozga qo’ydi. Yana 89 kishi davom ettiramiz dedi, 22 kishi (18%) tanaffus e’lon qilaylik dedi.
Spiker esa xulosa o‘rnida oltinga teng gaplarni aytdi:
“Ko‘pchilikning fikrini e’tiborga olamiz, ammo tanaffus e’lon qilamiz”😂
👉@Talim_va_MEN
Nodavlat OTM litsenziyasini tekshirishning eng oddiy va ishonchli usulini sinab koʻring!
Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi Matbuot kotibi boʻlib ishlagan Shavkat Xoʻjaqulov nodavlat universitetlar litsenziyasi haqiqiyligini tekshirishning eng oddiy usulini koʻrsatib berdi.
“Soʻnggi vaqtlarda menga eng koʻp berilgan savol bu shubhasiz “Nodavlat oliygoh litsenziyasi haqiqiyligini qanday tekshirish mumkin?” ligi haqidagi savollardir.
Fuqarolarimizning turli firibgarlarga aldanib qolishlarining oldini olish maqsadida nodavlat OTMlar litsenziyasi haqiqiyligini tekshirishning eng oddiy usulini koʻrsatib berdim. Instagramdagi sahifamda bu haqida yangi video eʼlon qildim.
Agar ushbu video Sizga maʼqul kelsa boshqalarga ham ulashing oʻzingizni qiziqtirgan savollarni videoga izoh sifatida qoldiring javob berishga harakat qilaman.“ deydi Shavkat Xoʻjaqulov oʻz telegram kanalida.
Videoni Instagramda ko'rish: https://www.instagram.com/p/CuPkA9aKzA6/
👉@Talim_va_MEN
#Кулинария
Қовоқ кўринишидаги қовоқ сомса
Масаллиқлар
Сут 400гр.
Туз 1 қошиқ.
Шакар 2 ош қошиқ.
Дрожжа 2 чой қошиқ.
Ёгғ 6-7ош қошиқ.
Ун керагича.
🔸Начинка учун;
800гр тозаланган қовоқ.
2-3та пиёз.
Туз.
Зира.
Шакар.
👉@Talim_va_MEN
Ўзбекистонда ҳарбий машина ишлаб чиқариш бошланди
Ўзбекистон Мудофаа саноати агентлиги НАТО стандартлари асосида янги «Арслон» зирҳли ҳарбий машинасини тайёрлаган.
Ҳозирда амалий синов жараёнлари кетмоқда.
👉@Talim_va_MEN
#ибрат
УЧТА НАРСА ЖИСМНИ КАСАЛ ҚИЛАДИ
1. Кўп ейишлик;
2. Кўп гапиришлик;
3. Кўп ухлашлик.
БАДАННИ БУЗУВЧИ ТЎРТТА НАРСА
1. Қайғу-ғам;
2. Хафалик;
3. Очлик;
4. Уйқусизлик (бедорлик).
РИЗҚНИ КЕНГАЙТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА
1. Кечаси ўқиладигон намоз;
2. Саҳарларда айтиладиган кўп истиғфор;
3. Садақа беришга одатланиш;
4. Эрталаб ва кечқуранги зикрларда бардавом бўлиш.
РИЗҚНИ ТАНГЛАШТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА
1. Саҳар маҳал ухлашлик;
2. Кам намозлик;
3. Дангасалик;
4. Хиёнат.
👉@Talim_va_MEN
#ибрат
Соғлик учун фойдали тавсиялар
1. Телефонда чап қулоқда гаплашинг.
2. Бир кунда икки марта кофе ичманг.
3. Таблеткани совуқ сув билан қабул қилманг.
4. Соат 17:00 дан кейин тўйиб овқатланманг.
5. Ёғли таомлардан бироз тийилинг.
6. Эрталаб кўпроқ кечда камроқ сув ичинг.
7. Қўл телефонлари қувватчиларидан (зарядник) узоқроқ юринг.
8. Телефон орқали узоқ гаплашманг.
9. Ухлаш учун энг яхши вақт кеч 22:00 дан эрталаб 06:00 гачадир.
10. Тиббий муолажадан сўнг дарров ухлаш учун ётманг.
11. Телефон қуввати жуда оз қолганда қўнғироққа жавоб берманг, чунки радиация миқдори 1000 баробар ортади.
👉@Talim_va_MEN
Ходим хоҳлаган вақтда БС (иш ҳақи сақланмаган таътил) олиши мумкинми?
✅ Юрист жавоби:
❗️БС олиш ходимнинг ҳуқуқларидан бири. Лекин ходим хоҳлаган вақтида иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил (БС) ололмайди.
💁♂️ Буни қуйидагича тушунтирамиз. Меҳнат кодексининг 241-моддаси иккинчи қисмида ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календар йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак.
🚫 Мазкур қоидага кўра ходим ўзи хоҳлаган вақтда иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил ололмайди. Бу таътил ва унинг муддатини албатта иш берувчи билан келишиши шарт. Агар иш берувчи бунга қарши бўлса, ходимга таътил берилмайди.
Иш берувчи розилигисиз иш ҳақи сақланмаган таътил олиш ҳуқуқига эга ходимлар МК 242-моддасида келтирилган. Унга кўра ходимнинг хоҳишига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил қуйидагиларга мажбурий тартибда берилади:
👉 1941 — 1945-йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга — ҳар йили ўн тўрт календар кунгача;
👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — ҳар йили ўн тўрт календар кунгача;
👉 икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани ҳақиқатда парваришлаётган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига), бувисига, бобосига ёки бошқа қариндошига;
👉 ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ нафар болани ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онасининг бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) — ҳар йили ўн тўрт календар кунгача;
👉 қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ходимларга.
✅ Юқоридаги ҳолатларда ходим ушбу тоифадаги ходимлар қаторига кирсагина, ўз ҳисобидан иш берувчи билан келишмасдан таътил олишга ҳақли. Бошқа ҳар қандай ҳолатда албатта келишув талаб этилади.
❗️Агарда иш берувчи келишмаган бўлса, унда ходимга таътил бермай, уни ишга чиқмади деб табелга тегишли белги қўйиши мумкин.
👉@Talim_va_MEN
ҚУЁШ УРИШИДАН САҚЛАНИНГ!
Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқамаси огоҳлантиради!
Юртимизда об-ҳавонинг кескин исиши, болалар, кексалар, қариялар ва беморлар соғлигига салбий таъсир қилиши мумкин. Ҳаттоки, соғлом одамлар ҳам маълум бир қоидаларга риоя этишига тўғри келади. Қуёш уриши очиқ ҳавода тўғридан-тўғри тушадиган қуёш нурлари остида содир бўлади, бироқ иссиқ таъсир қилгандан сўнг 6-8 соат ўтгач ҳам белгилар бошланиши мумкин.
Бундай кунларда соғлигингиз билан боғлиқ муаммолар бўлмаслиги учун чекишдан, спиртли ичимликлар ичишдан тийилиш ҳамда меъёрда овқатланиш ва жисмоний ҳаракатни камайтириш тавсия этилади. Қуёшда терининг куйиши организм учун жиддий салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.
Қуёш уришининг олдини олишда қуйидагиларга амал қилинг!
* кун қизиган вақтда жазирама қуёшда жисмоний ишларни бажарманг;
* ҳаво ўтказадиган юпқа, табиий матодан бўлган оч рангли кийим кийинг;
* енгил, оқ рангли бош кийим кийинг;
* кўзингизга қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақинг;
* совутилган чой, ҳар хил шарбатлар ва минерал сувдан кўпроқ ичинг;
* қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлардан фойдаланиш тавсия этилади;
* қуёшда бўлиб қайтганингиздан сўнг душ қабул қилинг ёки ҳўл сочиқ билан артининг;
* спиртли ичимликлар истеъмол қилманг.
Қуёш ёки иссиқ уриши белгилари:
* ҳолсизлик, чарчоқ, бош оғриғи ва чанқаш;
* бош айланиши, қулоқларда шовқин, бутун танада оғриқ, пульс ва нафаснинг тезлашуви;
* баъзан кўнгил айниши ва қусиш, кўп терлаш, бурундан қон кетиши;
* эс-ҳушни йўқотиш, айрим ҳолларда тутқаноқ, алаҳсираш (галлюцинация) кузатилиши мумкин.
Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш:
* беморни салқин жойга ўтказиш, бошини салгина кўтариб қўйиш, кийимларини ечиш, бутунлай тинч муҳит яратиш ва тоза ҳаво келишини таъминлаш;
* аччиқ чой ёки совуқ сув ичириш (сувга 0,5 литрга 0,5 чой қошиқда туз қўшиш мумкин);
* бошини совуқ сув билан ҳўллаш ёки бошига нам сочиқ қўйиш;
* оғир ҳолатларда беморни ҳўлланган чойшаб билан ўраб қўйиш ёки устидан совуқ сув қуйиб туриш;
* беморни яқин ўртадаги даволаш муассасасига олиб бориш, оғир ҳолларда эса зудлик билан тез ёрдам бригадасини чақириш зарур.
Азиз юртдошлар! Жазирама иссиқ кунлари ўзингиз ва яқинларингиз соғлигига эътиборсиз бўлманг!
Бошқарманинг 1064 - тезкор алоқа “Ишонч телефони” доимо Сизнинг хизматингизда!
👉Каналга уланиш👈
Ҳаётда 3 нарсага пулимизни тежамаслигимиз керак:
1. Соғлом овқатга.
2. Ўз билим ва кўникмаларини оширишга
3. Соғликка.
Бу 3 та нарсага пулингизни ўйламасдан сарфланг!
👉@Talim_va_MEN
Оила – бу муҳаббат, севги, ҳурмат, самимият.
Оила – бу ёзда биргаликда тоққа чиқиш.
Оила – бу якшанбани бирга ўтказиш учун кутиш.
Оила – бу фарзандлар туғилиши, биринчи қадам ва илк бор ойи ва дада деб айтилган сўз.
Оила – бу биргаликда орзулар қилиш ва ўша томон биргаликда ҳаракат қилиш
Оила – бу бир-бирига ғамхўрлик. Аёл эрини кутиб овқат емаслиги, эркакнинг аёли учун ширинлик олиб келиши.
Оила – яхши ва ёмон кунларда бирга суянч бўла олиш
Оила – меҳнати қийин, аммо меваси ширин.
Оила – муқаддас. Аммо буни кўпчилик тушунмайди ёки ҳаёти кинолардагидай бўлишини кутиб яшайди.
Ҳозир билинмас, аммо кексайганингизда оиланинг ўрнини ҳеч нима боса олмаслигини тушуниб етасиз.
👉@Talim_va_MEN
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН.
Ҳаёт боғларида ғам, алам сўлсин,
Умр йўлларингиз гулларга тўлсин,
Нурларга беланди бу кун замин ҳам,
Жума айёмингиз муборак бўлсин !
Кўзлардан оқмасин кўз ёшу унлар,
Қалбларда қотмасин дарду тугунлар,
Эй, Аллоҳ меҳрига ташна мўминлар,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
👉@Talim_va_MEN