✅️#Рост_ҳикматлар
Ўз миллатининг тилини, урф-одатларини, турмуш тарзини билмайдиганларнинг бахти нуқсонлидир.
✍️ Азимжон Қосимов
🌸Кунингиз хайрли ўтсин!
👉@Talim_va_MEN
#live #matbuot_anjumani
⚡️Ta’lim granti asosida tahsil olgan bitiruvchilarning 3 yil ishlab berish majburiyati bekor qilinadi
Taqdimotda shuningdek, oliygohlarga o‘qishga qabul qilish jarayonlari bo‘yicha quyidagilar taklif qilindi:
➖ o‘qishga kirish uchun minimal o‘tish bali 2 bosqichda oshirilib, sog‘liqni saqlash, huquq, biznes va boshqaruv yo‘nalishlari uchun – 94,5 ball, boshqa yo‘nalishlar uchun – 75,6 ball etib belgilanadi (amalda barcha yo‘nalishlar uchun – 56,7 ball);
➖ davlat granti talabalar uchun ta’lim granti va ijtimoiy-rag‘batlantiruvchi grant shaklida ajratiladi. Bunda:
🔹 ta’lim granti – talabalarga bir o‘quv yili uchun ajratiladi hamda 1-kursda o‘qishga kirish natijalari bo‘yicha, 2-kursdan boshlab reyting ko‘rsatkichlari bo‘yicha eng yuqori ball to‘plagan talabalarga ajratiladi;
🔸 ijtimoiy-rag‘batlantiruvchi grant – maqsadli qabul va imtiyoz asosida qabul qilingan talabalarga butun o‘qish davri uchun beriladi;
🔹 ta’lim granti asosida tahsil olgan talabalarning o‘qishni tugatgandan so‘ng 3 yil ishlab berish majburiyati bekor qilinadi;
➖ sirtqi ta’lim shakli uchun kvotalarni kunduzgi ta’lim shakli uchun ajratilgan kvotadan oshirmaslik belgilanadi.
Qayd etilganidek, sirtqi ta’lim shakli bosqichma-bosqich masofaviy ta’lim shaklini kengaytirish va uzaytirilgan ta’lim shakli joriy etish orqali tugatiladi.
@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group
✅️#Рост_ҳикматлар
Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар.
✍️ Ҳадис, Имом Термизий ривоят қилган
👉@Talim_va_MEN
❗️Уйни талабаларга ижарага берганлардан солиқ ундирилмайди
Агар шахс уйни бошқа бир шахсга ижарага берса, ундан келадиган даромад (ижара ҳақи) солиқ солинадиган даромад тоифасига киради.
Бунда Солиқ кодексининг 375-моддасига биноан солиқ тўловчининг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлари мулкий даромадлар тоифасига киради ва у жами дорамад ҳисобига қўшилиб, даромад солиғини солиш объекти саналади.
Бунда Солиқ кодексининг 381-моддасига асосан ижара ҳақидан 12 фоиз солиқ ундирилади.
✅ Агар шахс уйини талабага ижарага берса, унда ижарага берувчи солиқдан озод қилинади.
Солиқ кодексининг 378-моддаси 19-бандига кўра солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари солиқ тўловчиларнинг даромад солиғидан озод қилинади.
Бунда талаба Фуқаролик кодексининг 600-моддасига асосан ижарага берувчи билан уй-жой ижараси шартномасини тузиши талаб этилади. Мазкур шартномаси Фуқаролик кодексининг 603-моддасига биноан давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.
Батафсил: https://yuristpro.uz/soliq-undirilmaydi/
👉@Talim_va_MEN
✅️#Рост_ҳикматлар
Агар сенга ҳасад қилувчини тополмасанг, билки, сен муваффақиятсиз инсон экансан.
✍️ Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий
🌸Кунингиз хайрли ўтсин!
👉@Talim_va_MEN
Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг янги малака талаблари
Ҳурматли каналимиз кузатувчилари куни кеча эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 1- апрелдаги 105-сонли буйруғига 5-илова билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари, туман (шаҳар) бўлинмалари, вазирлик тизимидаги республика ташкилотлари ва муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида” 2023-йил 16-августдаги 247-сонли буйруғи ўз кучини йўқотди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 1- апрелдаги 105-сонли буйруғига 4-илова билан Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг малака тавсифлари янгидан тасдиқланди.
❗️Шу сабабли, мактаб раҳбар ходимлари, ишга кирмоқчи бўлган номзодлар ва ҳуқуқшунослар янги малака талабларига риоя қилиши лозим.
Қуйидаги ҳавола орқали янги малака талаблари билан танишишингиз мумкин.
👉@Talim_va_MEN
Ғалабага элтувчи 6 та сифат
Жуда кўпчилик, натижага эришиш учун нима қилиш керак деб сўрайди? Натижанинг 99 %и меҳнат 1 %и омад. Мана шу 99% фоизни тўлдириш учун ушбу 😊 та сифат керак бўлади
😊Меҳнат (меҳнат деганда кўпчилик оғир ва тинимисиз ишни тушунади, аслида ундай эмас. Тинимсиз меҳнат бу кам ишласангиз ҳам ақл ва меҳр билан ишлаш. Хатто ишлаяпганингизда ҳам шу ишни ўйлаш)
😊Сабр (Сабр натижа эшигини очувчи сўнги калит)
😊Тўлов (Ҳар бир нарсанинг тўлови бор. Қанча кўп тўласангиз шунча кўпроқ натижа оласиз. Тўлов фақат пулда эмас. Тўлов: вақт, меҳнат, сабр…)
😊Давомийлик (Хеч бир ишда мувафаққиятга эришиш учун камида 10000 соат шу иш билан шуғулланишингиз керак)
😊Интизом (мотивация сизни рухлантиради лекин битта ишни бажариб қўймайди. Ишни фақат интизом қилади. Интизом икки хил бўлади: ички ва ташқи)
😊Ўзига ишонч ва яхшиликга умид (Бу барча натижаларнинг пойдевори. Хар қандай натижага эришган инсондан сўрасангиз, -бир кун шу кунлар келишига ишонардим, дейди)
Бу постни кимга юборишни биласиз. Унга ҳозир сизнинг руҳий далда беришингиз керак.
Азизахон Ташходжаева
👉@Talim_va_MEN
Муаммоли вазиятлар бизни ўстиради
🛣Ҳаётимиз ҳеч қачон бир текис, равон ўтмайди: бир кун хурсандчилик бўлса, бошқа кун келишмовчилик бўлиб туради.
🔴Уйимиздаги ёки ким биландир бўладиган келишмовчилик, англашилмовчилик бирор бир вазиятнинг ечими бўлади. Баъзида бир нечтасиникиям бўлиши мумкин.
✅Бундан хулоса чиқариб, англасак фойдали. Акс ҳолда зирапча каби вақт ўтиши билан газак олади, танамизда касаллик бўлиб юзага чиқади.
💐Шундай экан, ҳеч бир муаммоли вазият узоқ ўйлаб юришга арзимайди. Шунчаки дарс олинг ва орқага ташланг!
👉@Talim_va_MEN
⚡️Яхши натижа кўрсатаётган мактаб раҳбарияти ва ўқитувчиларига устама берилади
Ижобий натижалар кўрсатаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби жорий этилди.
👉@Talim_va_MEN
Milliy sertifikat masalasida vazirlik mas'uli javobi
Xabaringiz bor, milliy sertifikat uchun natijalarini hisoblashda Rash modeliga o'tilganligi sababli o'qituvchilarga ustama to'lab berishda ko'plab tushunmovchiliklar kuzatilyapti.
Bu kabi muammoli savollarga Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan tashkil etilgan bugungi jonli muloqotda to'liq ma'lumot berilgani haqida avvalroq ham ma'lum qilgandik.
Batafsil — https://xalqtaliminfo.uz/post/637
👉@Talim_va_MEN
Нимага ишонсанг- шуни кўрасан. Хаёлингдан ўтган ўй - истагинг дуо деб қабул қилинади.
Яхшиликни ўйла.
Яхшиликка ишон.
Яхшиликни кут.
Ва ҳар доим табассум қил.
Шундай жилмайгинки, табассумингда ҳам мамнуният, ҳам шукр ва ҳам УМИД бўлсин!❤️
👉@Talim_va_MEN
Эр-хотин ажрашганда фарзанд кимга қолади?
@Yurist_Xizmati 4510-савол:
Savolim shundan iboratki. Ukam oilasi bilan kelisha olmay qoldi. 1 ta farzandi bor. Jiyanim onasidan koʻra dadasini yaxshi koʻradi. 2 lasi yashamay qolsa farzand kim tomonda qoladi? Onasi haqida eshitsa asabiylashib ketadi. Kelinimiz 14 yanvar kuni uydan farzandi bilan urushib chiqib ketdi. Endi farzandini olmoqchi. Farzand otasida qoladimi yoki onanikimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Оила кодексининг 66-моддасининг мазмунига кўра бола қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ушбу кодекс қоидаларига мувофиқ бола ота-онасига биринчи даражали қариндош ҳисобланди.
✅ Шундай экан, фарзандлар отаси билан кўришиш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, мазкур кодекс 71-моддасига кўра ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадир. Бундан ташқари кодекс 73-моддасида ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эгалиги ва тарбиялаши шартлиги мустаҳкамлаб қўйилган.
💁♂ Сиздаги ҳолатни янада аниқ очиб берадиган нормага эътиборингизни қаратамиз. Қаранг! Боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга. Бу норма Оила кодекси 76-моддасида келтирилган.
Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига мувофиқ суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим.
Бунда суд ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда:
👉 боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини;
👉 ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини;
👉 болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини;
👉 ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини;
👉 ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни;
👉 болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади.
✅ Юқоридаги қоидаларга биноан агар укангиз ушбу мезонларга жавоб берса, фарзандини ўз қарамоғига олиши мумкин.
❗️Бунинг учун фуқаролик судига фарзандини ўз қарамоғига олиш бўйича мурожаат қилиши керак.
👉@Talim_va_MEN
❗️2025 йил январдан пенсионерлар ишлаши мумкин бўлмаслиги ҳақидаги хабарлар ростми?
@Yurist_Xizmati 4518-савол:
2025йил январдан пенсионерлар ишлаши мумкин булмасмиш кандай карор чикарилаяпти
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
🙅♂ Йўқ ҳозирда бундай қарор қабул қилинмаган.
Аксинча ишловчи пенсионерларни ишдан бўшатиш мумкинлиги ҳақидаги қоида янги Меҳнат кодексининг 161-моддасидан чиқариб ташланган.
❗️Шундай экан ҳозирда пенсионерларнинг ишлашини чекловчи бирор қоида йўқ деб ҳисоблаймиз.
👉@Talim_va_MEN
Электр ва газ ҳисоблагич кимнинг ҳисобидан ҳарид қилиниб, ўрнатилади?
Электр ва газ корхоналари томонидан одамларни чалғитишга бўлаётган уринишлар сабаб, мойи чиқиб кетган бўлса-да яна бир бор эслатмоқчимиз.
Унутманг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига асосан:
➖ маиший истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш замонавий ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёслови ва пломбалаш тегишли ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
➖ маиший истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг даврий давлат қиёсловидан ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил қилиш бўйича жавобгарлик тегишли ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотларига юклатилади;
➖ тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш уларнинг хоҳишига кўра амалга оширилади.
@Oylikhisoblaydibot
@Huquqshunos_yordami
Савол юбориш учун 👇👇
@Online_maslaxatchii
#ommalashtirish
Metodik xizmat boʻlimlari huzuridagi Oʻquv metodik kengashlar tomonidan ommalashtirish.uz platformasiga joylangan metodik ishlar tekshirilishi nihoyasiga yetmoqda.
❌ 2024-yil 15-may kuni Kengashlar tomonidan "Rad etilgan" metodik ishlar va rad etish sabablari eʼlon qilinadi.
➡️ 2024-yil 20-may kuni barcha tuman (shahar), viloyat (Toshkent shahri va Qoraqalpogʻiston Respublikasi) miqyosida ommalashtirilgan metodik ishlar eʼlon qilinadi.
❌ Metodik ishlari Oʻquv metodik kengash qarori bilan "Rad etilgan" talabgorlardan apellyatsiya qabul qilinmaydi.
➡️ Qolgan barcha turdagi shikoyat arizalari 20-maydan 23-maygacha o'z ishlarini ommalashtirishga topshirgan ishtirokchilar apellyatsiya arizasi taqdim etishi mumkin. Arizalar faqat talabgorning shaxsiy kabineti orqali (PDF formatda) qabul qilinadi.
➡️ 2024-yilning 20-maydan 30-maygacha Metodik xizmat boʻlimlari tomonidan tashkil etilgan apellyatsiya komissiyasi talabgorlarning arizalarini koʻrib chiqadi va javob xatini talabgorning shaxsiy kabinetiga yuboradi.
Talabgorlar natijalar boʻyicha quyidagilar orqali tanishishlari mumkin:
1. ommalashtirish.uz platformasidagi shaxsiy kabinet;
2. @ommalashtirishuzbot telegram boti;
3. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Respublika taʼlim markazi rasmiy telegram kanallari.
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram|edurtm_uz">You Tube|Facebook|Instagram
Мактабларда телефонларни сақлаш бўйича махсус қутилар ташкил этилиши тўғрими?
@Yurist_Xizmati 4513-савол:
Assalomu aleykum. Bizining maktabda shunaqa shkaflar qoʻyildi. Har kuni oʻquvchilarning telefoni oʻzining roziligisiz yigʻib olinib dars tugagandan keyin berilyabdi. Sinfimizda online oʻqiydiganlar bor bular telefonsiz darsliklarni koʻrolmayabdi, kimlargadr lugʻat kerak bu ham boʻlmayabdi telefonsiz. Bu shkafda oʻqituvchilar uchun ham tokchalar bor uchun, lekin ularning birortasi telefonini qoʻymaydi. Bu xolat boʻyicha nima deya olasiz, bu qonunga nisbatan qanchalik oʻrinli va qanday chora koʻrsak telefonlarimizni olib qoʻyishmaydi.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21 майдаги 139-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандига асосан Таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар:
• телефонини ўчириб қўйиши;
• телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шарт.
💁♂ Бунда низомнинг 14-бандига биноан юқоридаги қоидалар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 9-бандига кўра Таълим муассасаси ҳудудида ҳар бир таълим-тарбия жараёни иштирокчилари ҳамда ташриф буюрувчи бошқа фуқаролар шахсий мобил алоқа воситаларини овозсиз ҳолатга келтиришлари, таълим муассасаларида ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда (мактаб фоеси, маънавият хонаси, синф хоналари ва бошқа қулфланадиган жойларда) қулфли қутилар ташкил этилиши, таълим муассасасининг биносига кирилганда мобил алоқа воситаларини топшириш ва дарс жараёнлари тугагандан сўнг қабул қилиб олиш тартибини йўлга қўйиш тавсия этилади.
❗️Мана шу қоидага кўра сизлардаги вазиятда телефонларни олиб қўйиш бўйича ташкил этилган чора ҳуқуқий асосга эга.
👉@Talim_va_MEN
Магистратурага киришда сертификат талаби бекор бўлди
Фақат бу айрим тоифадаги талабалар учун амал қилади.
👉@Talim_va_MEN
Таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади
Ўқишга кириш учун минимал ўтиш бали 2 босқичда оширилади:
👉 соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл;
👉 бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
Субсидия олиш учун ҳокимиятга борманг. Субсидия олиш учун энди давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинади
❗️Субсидияни олиш хизмати 15 май кунидан ишга тушади.
Тарқатиб, бошқаларни ҳам хабардор қилиб қўйинг
👉@Talim_va_MEN
✅️#Рост_ҳикматлар
Индамас итдан, тинч оқар сувдан қўрқ.
✍️ Рим мақоли
🌸Кунингиз хайрли ўтсин!
👉@Talim_va_MEN
⚡️Ижобий натижаларга эришаётган мактаб раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ тасдиқланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 263-сон қарори билан Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий урта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ тасдиқланди.
Низомга кўра:
➖ 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартибини самарали жорий этган, ўқувчилари ижобий кўрсаткичларни қайд этаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби жорий этилади.
➖ Раҳбарияти ва ўқитувчилари рағбатлантиришга тавсия этилган умумий ўрта таълим мактаблари рўйхати ҳар ўқув йили якунида эълон қилинади ҳамда кейинги бир ўқув йили давомида ушбу мактабнинг ўқитувчиларига мазкур қарорга мувофиқ раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларнинг тариф ставкасига нисбатан 40 фоизгача устама берилади.
👉@Talim_va_MEN
❓Уй субсидияси кимларга берилади?
✔️ Қонунчиликка кўра, уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга ажратилиши белгиланган.
⚠️ Бунда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори қуйидагича бўлганлар, даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила деб ҳисобланади:
🔹Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 8 млн 400 минг сўмгача);
🔹Тошкент шаҳрида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 9 млн 660 минг сўмгача).
❕Маълумот учун: бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1.050.000 сўм
👉@Talim_va_MEN
Ассаламу алайкум ва рахматуллоху ва барокатух 🤍
Кунингиз Аллохим суйган амаллар билан утсин 🤍🤲🏻
Бу куннинг файзу барокати сизга ва оила аъзоларизга кенг булсин 🤍🤍🤍
👉@Talim_va_MEN
9-MAY - XOTIRA VA QADRLASH KUNIGA bag’ishlab bizning kanallarimizga sinfingiz bilan oʻtkazgan tadbirlaringiz, oʻquvchilar aytgan ifodali she’rlar va turli xil sahna koʻrinishdagi videolarni kanalimizga joylashtirishingiz mumkin!😊
Xammasi 13 ta kanalga joylanadi kanallar roʻyxati 👇🏻
✅@buxoroviloyati1sinf
✅@buxoroviloyati2sinf
✅@buxoroviloyati3sinf
✅@buxoroviloyati4sinf
✅@buxoroviloyati5sinf
✅@buxoroviloyati6sinf
✅@buxoroviloyati7sinf
✅@buxoroviloyati8sinf
✅@buxoroviloyati9sinf
✅@buxoroviloyati10sinf
✅@buxoroviloyati11sinf
✅@Talim_va_MEN
✅@buxoroijtimoiyfanlar
👨🏻💻Murojaat uchun: @Talim_va_MEN_admin ga yozib batafsil ma’lumot olasiz.
Луқмони Ҳакимдан сўрадилар:
– Энг доно ким?
Айтди: – Ҳаёт қийинчиликларидан ғамгин бўлмаган киши.
Сўрадилар: – Энг яхши бойлик нима?
Айтди: – Ақл.
Сўрадилар: – Қайси ўт ўз ёқувчисини куйдиради?
Айтди: – Ҳасад ўти.
Сўрадилар: – Қандай бино вайрон бўлмайди?
Айтди: – Адолат биноси.
Сўрадилар: – Қайси аччиқ нарсанинг сўнгги ширин?
Айтди: – Сабрнинг.
👉@Talim_va_MEN
Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон. Сен шошил, ўлмасдан
аввал уйғон.
✍️Жалолиддин Румий
👉@Talim_va_MEN
1. Лосось
Лосось (қизил гўштли балиқ) бош мия учун фойдали кўплаб озуқа моддаларини тутади. Бу D витамини, ёғ кислоталари, омега 3, эйкозапентаен (EPA) ва докозагексаен (DHA) кислоталаридир. Омега 3, EPA и DHA организмда тинчлантирувчи ва бўшаштирувчи таъсирга эга бўлган дофамин ва серотонин гормонларини ажралишини таъминлайди. D витамини эса нейрокогнитив бузилишларни камайтириб, рухиятни тинчлантиради.
2. Ромашка
Ромашка чойини тинчлантирувчи хусусияти чиндан мавжудлиги илмий асосда тасдиқланган. Унда кўп миқдорда антиоксидантлар бўлиб, улар яллиғланиш ва нотинчликни камайтиради. Экспериментларни кўрсатишича 8 хафта давомида ромашка чойини истеъмол қилиш хатто «генераллашган хавотир бузилиши» ташхиси қўйилган беморларда хам депрессия ва хавотир симптомларини камайиши кузатилган.
3. Шоколад
Шоколаднинг «Бахт гормонини» тутиши ва стрессни камайтириши хаммага маълум. У серотонин миқдорини ошириб, зўриқиш ва ташвишни камайтиради. Ундан ташқари қора шоколад флавоноллар тутиб, улар бош мия ишини яхшилайди, стресс холатларига мослашувига ёрдам беради. Одатда аччиқ шоколад плиткалари энг фойдали хисобланади. Текшириш натижалари эса аксини кўрсатади, яъни сутли шоколадлар хавотир симптомини яхшироқ камайтиради. Аммо ёдда тутинг шоколад кўп калорияли махсулот ва вазн муаммосини келтириб чиқариши мумкин.
4. Бразилия ёнғоғи
Бразилия ёнғоқлари «бертолетия» дарахтининг меваси хисоблани, жуда кўп миқдорда Е витамини тутади. Маълумки қонда Е витаминини камайиши депрессияга олиб келади. Ундан ташқари ёнғоқ таркибида селен моддаси бўлиб, у антиоксидант хусусиятга эга ва кайфиятни кўтаради. Аммо ортиқча селен истеъмол қилиш хам тавсия этилмайди. Унинг кунлик нормаси 400 микрограмм, яъни кунига 3-4 дона бразилия ёнғоғи ейиш етарли.
5. Куркума
Куркума – куркумин моддасини тутувчи зиравор хисобланиб, бош мия соғлигини мустахкамлайди, хавотир бузилишларини йуқотади. Шунингдек, у кучли антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятга эга бўлиб, организмдаги яллиғланиш маркери хисобланган цитокинларни камайтиради.
6. Банан
Бананлар кўп миқдорда триптофанлар тутиб, бу аминокислоталар организмда серотонин ажралишини кучайтиради. Бу дегани органимни тинчлантириб, хавотирни камайтиради. Ундан ташқари банан таркибида фойдали микроэлементлар магний ва калий жуда кўп.
7. Тухум
Тухум – витамин D манбаси хисобланади. Бу витамин етишмовчилиги депрессияга олиб келади. Тухум истеъмол қилиш кайфиятни кўтаради. Тухумда шунингдек, трипфотанлар хам мавжуд.
8. Йогурт
Йогурт таркибидаги пробиотик ва бошқа фойдали бактериялар инсонни рухий саломатлигига яхши таъсир этади. Текшириш натижалари йогурт таркибидаги махсулотлар нейротоксинлар ва эркин радикалларни камайтириб, бош мия хужайраларини химоялашини кўрсатади. Йогуртни кунда истеъмол қилувчи инсонлар стресс билан осон курашади, хис туйғуларини жиловлай олади.
9. Кўк чой
Кўк чой галлат эпигаллокатехин (EGCG) тутиб, у бош мия саломатлигини мустахкамловчи ва хавотирни пасайтирувчи антиоксидант хисобланади. Ундан ташқари кўк чой таркибида L теанин — аминокислотаси бўлиб, у хам шу каби таъсир этиш билан бирга дофамин ва серотонин гормонларини ажралишини кучайтиради. L теанин қабул қилган одамларда рухий стресс реакцияларини камайиши, юрак уришлари сонини нормаллашуви кузатилган.
L теанин аминокислотаси шунингдек, стресс гормони хисобланган кортизол миқдорини қонда камайишига сабаб бўлади.
/channel/Talim_va_MEN