talim_va_men | Неотсортированное

Telegram-канал talim_va_men - Ta'lim va MEN

2732

Bizning kanal maktablardagi oʻqituvchilarning muammolarini mutasaddilarga yetkazuvchi koʻprikdir... 👨🏻‍💻 Admin bilan bog'lanish: @Talim_va_MEN_bot 📩 Reklama berish: @Talim_va_MEN_REKLAMA_bot

Подписаться на канал

Ta'lim va MEN

🌱 Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

👉
@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#диққат

🏠 Уй қуришдаги хатоликлар ва нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида қисқача!

Яқинларга ҳам юбориб қўйинг

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Қойил 👏

ЎРНАК ОЛСА АРЗИГУЛИК ҲОЛАТ

Япония, Хитой ва Жанубий Кореяда жамиятда ўзини тутиш қоидалари боғча ёшиданоқ ўргатилади.


Видеода Япония боғчаларидаги ҳолат тасвирланган.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

😅😅😅


/channel/Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Болаларни китобхон қилиш учун 10 та тавсия

1. Ўзингиз китоб, ўқиб ўрнак бўлинг;
2. Болангизга китоб ўқиб беринг;
3. Уйқуга ётишидан олдин эртак ёки ҳикоя ўқиб беринг;
4. Китоб ўқишнинг фойдалари ҳақида унга сўзлаб беринг;
5. Китоб ўқийдиган болалар билан дўстлаштиринг;
6. Китобдан чалғитиши мумкин бўлган нарсалар – ТВ, телефон, компьютер, планшетлардан меъёрида фойдаланишига рухсат беринг. Шунингдек, бу жиҳозлардан кам фойдаланиш билан ўзингиз ҳам ўрнак бўлинг;
7. Унга суратли, қизиқарли китоблар ҳадя қилинг;
8. Китоб ўқигани учун мукофотланг. Масалан, битта китобни ўқиб бўлсанг, фалон нарса олиб бераман ёки фалон жойга сайрга олиб бораман, деб унга хуш келадиган ваъдаларни беринг ва шартни бажарганда буни дарҳол, мамнуният ила амалга оширинг;
9. Кўп китоб ўқиб, илм ўрганиб, муваффақиятга эришган кишилар ҳақида фарзандингизга сўзлаб беринг;
10. Фарзандингиз билан китоб дўкони ва кутубхоналарга боринг. Ўзи истаган китобларни олиб беринг.

Ғиёсиддин Юсуф

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Диққат

Нега баъзида кам ухлаб тетик уйғонамиз, баъзан эса кўп ухлаб ҳам уйқуга тўймаймиз?

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

🍏ОЛМАНИНГ ФОЙДАЛАРИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Олманинг рангига қараб унинг фойдали хусусиятларини билиш мумкин...

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Асосий тест синовлари жараёнларга тайёргарлик кўриш муносабати билан Онлайн репетициялар 13 апрель, шанба куни соат 12-00 дан бошлаб тўхтатилади!

Репетицияларга иштирок этишга шошилинг!


Сизда онлайн репетициялар бўйича муаммолар бўлса, ЖШШИРингизни кўрсатган ҳолда @pkatdi_bot га мурожаат юборинг!

P.S Онлайн репетицияларга компьютер ёки ноутбук қурилмаларидан кириш тавсия этилади! Телефонлар орқали фойдаланишда турли хил техник носозликлар учрамоқда!


👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

❗️Мактабларда ўқитувчилар ўртасида навбатчилик шакллантирилиши қонунийми?

@Yurist_Xizmati 4412-савол:

Assalomu aleykum meni murojatim shundan iboratki man maktabda fan o‘qituvchisi bo‘lib ishlab kelmoqdaman maktada dars kamligi un boshqa maktabda xam o‘rindoshlik vazfasida ishlab ro‘zg‘or tebratyapman shu ishlar ichida asosiy maktabimda navbatchilik qilish muammosi juda ko‘p bo‘lyapti men turolmayman vaqtim yo‘q desam bu majburiy adliyadan tasdiqlatib keldik deyishdi 206 - modda bekor qilingan deb aytishyapti xam bu rostan xam majburiymi shuni qonunniy isbotlashimga amaliy yordam berila javob un oldindan raxmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўқитувчиларга навбатчилик қилиш мажбуриятини юклашнинг ўзи нотўғри.

Чунки
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбурият йўқ.

🚫 Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас.

Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:
🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;
🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.

❌ Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади.

❗️Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❌ Шунга кўра мактабда ўқитувчилар ўртасида навбатчиликни шакллантириш ноқонуний ҳисобланади.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

🌙 РАМАЗОННИНГ 12- КУНИ МУБОРАК!!!

🍃🌹Ассалому алайкум 🍃🌹

🤲🏻Аллоҳ ҳар бир мўмин ва мўминани Ўзи фарз қилган Рамазон рўзасини мукаммал тутишга қодир қилсин!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА:
•🌺🌸• Каъба Зиёрати,
•🌸🌺• Қуръон Тиловати,
•🌺🌸• Дуо Ижобати,
•🌸🌺• Иймон Ҳаловати,
•🌺🌸• Тил Саловати,
•🌸🌺• Ақл шижоати,
•🌺🌸• Охират Фароғати,
•🌸🌺• Сабр Қаноати,
•🌺🌸• Бахт Саодати,
•🌸🌺• Тан Саломатлиги -
ДОИМО ҲАМРОҲИНГИЗ БЎЛСИН.

🤲Боши "Раҳмат", ўртаси "Мағфират", охири эса
🤲"Дўзaҳдан озод бўлиш" бўлган муборак Рамазон ойи биз учун хайрларга васила бўлсин!

Бугун 2024.03.22 "ЖУМА"
Хижрий 1445. 12-"РАМАЗОН"

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

⏱ Har doim kech qolasizmi? Unda bu postni o'qing

Kechikmaslik uchun:

📎 Oldindan Rejalashtirish:
Har kuni yoki hafta uchun mo'ljallangan ishlaringizni oldindan rejalashtirish orqali vaqtga nisbatan yaxshiroq nazorat o'rnatishingiz mumkin. Har bir vazifani bajarish uchun sarflanadigan vaqtni hisobga olishni unutmang.

🔗 Erta Turish: Agar erta turishni odat qilsangiz, kundalik ishlaringizni bajarish uchun ko'proq vaqt topasiz.

🔣 Vaqt Zaxirasi: Har qanday safar yoki uchrashuvga ketadigan vaqtingizni hisoblashda, yo'l va boshqa kutilmagan kechikishlar uchun qo'shimcha vaqt zaxirasi qo'shing. Masalan, agar yo'l 30 daqiqa davom etsa, 45 daqiqa yoki 1 soat oldindan yo'lga chiqishni rejalashtiring.

📌 Elektron Qurilmalardan Foydalanishni Cheklash: Telefoningiz yoki kompyuteringizda ko'p vaqt sarflamaslik uchun, ularni faqat zarurat tug'ilganda ishlatishga harakat qiling. Ijtimoiy tarmoqlarda sarflanadigan vaqt ko'pincha rejalashtirilmagan vaqtdan ko'p bo'ladi.

📌 Prioritetlarni Belgilash: Kunlik vazifalaringizni muhimligi bo'yicha tartiblang va avval eng muhim ishlarni bajarishga e'tibor bering.

Edu - ta'lim yangiliklari✅️👇
/channel/+uvviIr74utA1MGUy
/channel/+uvviIr74utA1MGUy

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Navro'z bayrami muborak bo'lsin!

💐💐 💐
💐 💐 💐💐
💐 💐
💐 💐 — M A R T
💐 💐
💐 💐 💐 💐

👉 @Talim_va_MEN – kanaliga a'zo bo'ling!

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

🌸 Navro‘z bayrami muborak bo‘lsin!
Butun O‘zbekiston aholisini bayram bilan tabriklaymiz, ezgulik va farovonlik tilaymiz.

👉🏻 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Ta'lim va MEN Канали админлари барча юртдошларимизни янгиланиш ва яшариш айёми, 21 март – Наврўз байрами билан самимий муборакбод этади!

👉🏻 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Inson tanasi bir yarim litr suvni qaynatish uchun yetarlicha issiqlik hosil qiladi.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#ДОЛЗАРБ...

‼️ Ўзбекистонда 1-июндан автомашиналарнинг қизил сариқ ёки яшил стикер ёпиштирилади ҳудудлар хам тоифаларга бўлинади.

Яшил зонада қизил ёки сариқ стикерли ҳайдовчилар ҳаракатланиши чекланади.

Қизил стикерли эскирган машина эгаларига субсидия ажратилади.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Фарзандингизга отасини танқид қилишни ўргатманг!

Эй солиҳа аёл!

Фарзандингга отасини танқид қилишни ўргатма. Йўқса бир кун келиб сени ҳам танқид қила бошлайди ва икковингизни ҳам ҳурмат қилмай қўяди. Балки отасини қандай эҳтиром қилишни уқтирсанг, эртага сени ҳам эҳтиром қилади. Одобни ўргат, одобни!
Инсон қандай муҳитда ўсса, шундай қарийди. Болангга жуфтингнинг айбларини кўрсатиб, бу ишингни зийракликдан деб хомтама бўлма. Бу жуда хатарли иш. У отасини яхши одам эмас, деб тушуниб қолади ва бора-бора унга бошқалар ҳам ёқмай қолади. Соддалигинг ва тўғри фикрламаганинг орқасидан фарзандингни ҳам, эрингни ҳам бой берасан. Шунга қараб эҳтиётингни қилавер.

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
«Оила бахт-саодат маскани»
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси


👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Қийинчилик ва йўқчилик пайтида ёнингизда оила аъзоларингизни далда бўлиши муҳим…

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Жигарни яллиғланиши учун спиртли ичимликларга ружу қўйиш шарт эмас. Баъзи холларда ортиқча ширинлик истеъмол қилиш хам жигарни зарарлайди. Қуйида шу каби бир неча зарарли одатлар хақида гапирилади.

1. Ширинликка ўч бўлиш
Овқат рационида шакарнинг кўплиги нафақат кариес ва ортиқча килограммларга балки жигарнинг ноалкоголли ёғли дистрофияси (НАЖБП) га сабаб бўлади. Бу холатнинг узоқ вақт давом этиши жигар циррози ёки саратони ривожланишига олиб келади. Американинг клиник овқатланиш журналида ёзилишича кунига 1000 калория ортиқча ширинлик истеъмол қиладиган инсонларнинг бор йўғи 2% да ортиқча вазн кузатилсада, уларнинг 27% да жигарни ёғли дистрофиясини аниқлаш мумкин.

2. Чанқоқни ширин газли ичимликлар билан қондириш.
Жигарда ёғ тўпланишини асосий сабаби фруктоза – оддий углеводнинг табиатда кенг тарқалган тури хисобланади. Рафинадланган шакар 50% гача фруктоза тутади. Биз табиий деб хисоблайдиган асалда, ширин мевалар (узум, банан, шафтоли) да унданда кўп фруктоза мавжуд. Шунингдек фруктозани газланган ва энергетик ичимликлар кўп миқдорда тутади.

3. Ортиқча вазн билан курашмаслик
Хозирда кўпчилик ўз танаси тузилиши ва ортиқча вазнига бефарқлик билан қарайди. Ортиқча вазн жигарни ёғли гепатозига олиб келади. Статистик маълумотларга қараганда катта ёшдаги 25-90% ахолида гепатоз (НАЖПБ) аниқланади.

4. Қорин сохасидаги ёғни назарга олмаслик.
Бел айланасининг бир неча сантиметрларга юқорилиги ва қорин сохасидаги озроқ ёғга кўпчилик эътибор қаратмайди. Тана вазни нормал бўлса хам қорин сохасида ортиқча ёғ йиғилиши – висцерал семизлик деб номланади. Висцерал ёғлар бу қорин пресси ортида жойлашиб ички аъзоларни ўраб туради. У нимаси билан хавфли. У гормонал фонни бузилиши ва бир қатор асоратларга сабаб бўлади. Булар метаболик синдром, қандли диабетнинг 2 тури, юрак тож томирлари атеросклерози, астма ёки деменция бўлиши мумкин.

5. Витаминларни севиш
Аптекалар мультивитамин қўшимчаларига тўла. Бу дегани уларни тартибсиз, врач кўрсатмасисиз ичиш мумкин дегани эмас. Акс холда қайсидир витамин таъсирида организмга зиён етказиш мумкин. Жигарга келсак витамин А дозасини ортиб юбориш (А гипервитаминози, яъни уни кунига 40 000 МЕ дан кўп истеъмол қилиш) жигарни токсик зарарланиши ва циррозга олиб келиши мумкин.

6. Парацетамол препаратини кўп истеъмол қилиш
Бош оғриганда, тиш оғриганда ва иситмаларда энг ёрдамга келадиган препарат парацетамол хисобланади. Бу қайсидир маънода тўғри. Аммо парацетамолни белгиланган кунлик нормалардан ортиқ қўллаш жигарни енгил зарарланишидан то жигар етишмовчилигигача олиб келиши мумкин. Американинг Озиқ махсулотлари ва медикаментларнинг санитария назорати бошқармаси таъкидлашича парацетамол препаратини иструкцияда белгиланган ортиқ ва узоқ вақт истеъмол қилиш, таркибида парацетамол тутувчи иккита препаратни бирданига ичиш маън этилади.

7. Фастфудларни кўп истеъмол қилиш
Картошка фри, попкорн, крекерлар, маргаринда тайёрланган қандолатларда ва бошқа фастфудларда трансёғлар жуда кўп миқдорда бўлади. Уларни истеъмол қилишда меёрни унутиш организмда ва шу жумладан жигарда ортиқча ёғни тўпланишига сабаб бўлади. Бу эса ўз навбатида юқорида айтилганидек жигарни ноалкоголли ёғли дистрофиясига олиб келади.

8.
Алколгол ичиш жигар зарарланишига сабаб булиши хаммага маълум.

Буларнинг хаммаси алкоголли гепатит, гепатоз ёки циррозни шакллантириш учун етарли хисобланади.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Диққат
❗️«Soliq Uz»дан йиғилган кешбекларни чиқариб олишни ўрганиб олинг

Қанча пул йиғган бўлсангиз, тасдиқланган бўлса, ҳамма пулни ўтказа оласиз. Бу қонунга киритилган ва ҳаммаси қонуний давлат томонидан ишлаб чиқарилган ишончли илова.

Яқинларга ҳам юбориб қўйинг

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Аллоҳ сизга қалбингизни ранжитмайдиган,
кўзлари ҳаё ила пардали,
тили шарбат каби ширин,
феъли пахтадай,
қалби осмондай инсонларни рўпара қилсин, омин! 🤲

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

☀️ Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

🤓 Qanday holatda kitob o'qish qulay va barakali bo'ladi?

▪️ Yaxshi tanasi pozitsiyasi o'qish paytida ham qulaylik, ham sog'liq uchun muhimdir. To'g'ri pozitsiya mushaklarning taranglashishi, charchoq va boshqa noqulayliklarning oldini olishga yordam beradi.

✅ O'qish paytida yaxshi tanasi pozitsiyasini saqlash bo'yicha qisqacha qo'llanma:

😀 To'g'ri o'tirish — to'g'ri suyanib o'tirish qulay;
😅Oyoqlar yerga tegib turishi;
Kitobni to'g'ri ushlash;
🥰 Xonaning yorug'ligi;
😇 Tanaffuslar qilib turish;
😇 Ko'z mashqlari qilib turish;
🥰 Yotib o'qimaslik;
🥰O'tirish uchun qulay mebel tanlash.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

📌 Отанинг тарбиядаги устунликлари:

❗️ Отанинг тарбиядаги устунлиги шуки, у бутун атроф-оламни ўрганиш майдони деб кўра олади.

✅ Болага сабаб ва натижа қоидасини амалий кўрсата олади.

✅ Болага одатий нарсалардан ноодатий нарсаларни чиқара олишни ўргатади ва бу йўл билан боланинг онгини кенгайтириб боради.

✅ Отагина фарзанднинг қийинчиликлар орқали тобланишини таъминлай олади.

✔️Отанинг тарбиядаги устунлиги муносабатларнинг самимий илиқ ва яқин бўлишида.

✔️ Ота туфайли бола ташаббускорликни ўрганади.

✅ Ота туфайли бола ҳаёт босимига қарши тура олишни ўрганади.

✅ Ота туфайли бола руҳий босиқликни ўрганади.

✔️ Ота туфайли бола айтган сўзига жавоб беришни ўрганади.

✔️ Ота туфайли бола тушкунликка тушмасликни ўрганади.

✅ Ота туфайли бола ўз олдига улкан мақсадлар қўйишни ўрганади.

✔️ Ота туфайли бола вазиятни ўзи истаган томонга буришни ўрганади.


👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Piyoz immunitetni oshiradi va qonni tozalashga yordam beradi.

Viruslar va bakteriyalardan himoya qilishda piyoz faqat sarimsoq bilan raqobatlashadi

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

​​Ҳар бир кишига кун давомида энг камида ўн маротаба ҳаётини ўзгартиришга имконият берилади. Омад эса ўша имкониятни ишлата олганга кулиб боқади.

© Андреа Моруа

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

🇺🇿 НАВРЎЗ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
21-март Наврўз айёми билан барчангизни чин юракдан муборакбод этамиз!
Наврўз - янги кун, янгиланиш куни. Ана шундай ажойиб кунда Сиз, азизларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Наврўз байрами Сизга, хурсандчилик, бахт, омад ва ишларингизга улкан зафарлар келтирсин!

Чексиз ҳурмат ва эҳтиром ила,
Ta'lim va MEN

👉 @Talim_va_MEN – kanaliga a'zo bo'ling!

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Ассалому-алайкум ҳурматли хамкасблар! Сизни ва Сиз орқали барча оила аъзоларингизни, кириб келган янгиланиш ва яшариш байрами-Наврўзи олам билан табриклайман. Барча эзгу тилакларнинг энг энг саралари, яхшилари ва зўрлари Сизларга ёр бўлсин! Ушалмаган орзулар ва режаларингизнинг барчаси бу йилда ўз ижросини топишида Сизларга мустаҳкам саломатлик, куч-қувват ва хотиржамлик тилайман.
Хурмат билан Хилола Кобилова

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Кулинария

Рогалики с орехами

Ингредиенты:
Тесто:
Сливочное масло - 200г
Сметана - 200г
Желток – 1 шт
Мука - 400г
Разрыхлитель - 10г
Сахар - 1-2 ст.л

Начинка:
Орехи грецкие - 200г
Сахар - 80-100г
Белок - 1-2шт

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Бугун республиканинг барча қисмида ёғингарчиликлар, баъзи ҳудудларда эса кучли бўлиши прогноз қилинмоқда

Марказида атмосфера босими 1000 гПагача бўлган циклон бир вақтнинг ўзида республиканинг барча қисмига ёғин улашади. Яхлит циклоник жараённи Ўзбекистондан "кесиб ўтиши" нафақат кучли ёғингарчиликларни балки, кучли шамоллар, чақмоқ-момақалдироқ ҳодисалари билан ҳам ўтишини эсдан чиқармаслик лозим.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…
Подписаться на канал