talim_va_men | Неотсортированное

Telegram-канал talim_va_men - Ta'lim va MEN

2732

Bizning kanal maktablardagi oʻqituvchilarning muammolarini mutasaddilarga yetkazuvchi koʻprikdir... 👨🏻‍💻 Admin bilan bog'lanish: @Talim_va_MEN_bot 📩 Reklama berish: @Talim_va_MEN_REKLAMA_bot

Подписаться на канал

Ta'lim va MEN

Ривоят қилишларича, инсон яратилган пайтда жисмининг бир парча жойи бўш қолиб кетган экан. Ўша жойга бир сиқим уруғ сепилибди ва у "кўнгил" дея аталибди. Балки шу сабабми, кўнгил бошқа аъзолар каби бизга бўйсунмайди. У вужуддан, инсондан ташқаридаги куч бўлиб, ақлни, инсонни бошқаради. Кўнгилнинг ҳеч қачон тўлмаслиги ҳам шундан бўлса керак.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

✅️#Рост_ҳикматлар

Ўлсанг ҳамки, яша!


✍️ Иоганн Вольфганг

🌟Кунингиз хайрли ўтсин!

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌸 Ассалому алайкум!

Душанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

⛅️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍂Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍂Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

✅️#Рост_ҳикматлар

Тинчлик ва бахт ҳар онда мавжуд. Тинчлик ва бахт ҳар одимда бор. Руҳият масалаларида сиёсатга ўрин йўқ.


✍️ Ҳиндулар ҳикмати

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

💲 Keling, bir vaziyatni tasavvur qilaylik. Nargiza ismli yosh ayol hamisha o‘z kelajagi haqida qayg‘urardi va to‘yidan boshlab tilla taqinchoqlarni yig‘ishni boshladi. Har yili turmush ortogi sovga qilgan yoki o'zi sotib olgan yangi zargarlik buyumlarini toplar edi: sirg'alar, uzuklar va hokazo. U ularni kelajakka sarmoya sifatida ko'rar edi.

🔎 Bir necha yil o'tgach, Nargizaning qizi xorijdagi nufuzli universitetga o'qishga kirdi va unga katta miqdorda pul kerak boldi. Ta'lim qimmat edi, Nargizani esa barcha xarajatlarni to'liq qoplashga puli yetmasdi

➡️ Shu payt Nargiza tilla taqinchoqlari borligini esladi. U kerakli pul miqdorini yig'ish uchun zargarlik buyumlarining bir qismini sotishga qaror qildi. Ushbu zargarlik buyumlarini sotib u qizining o'qishi uchun pul mablag
ini to'lashga muvaffaq bo'ldi

Bu hikoya oltin zargarlik buyumlari nafaqat maqom yoki go'zallik ramzi, balki hayotdagi qiyin vaziyatda yordam beradigan qimmatbaho boylikga aylanishi mumkinligini ko'rsatadi


🗄 Nargiza o'zining to'g'ri moliyaviy boshqaruvi tufayli qiziga sifatli ta'lim olish imkoniyatini taqdim etdi
👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Imtiyoz
#Magistratura

⚡️
Prezident stipendiyasi sohiblari hamda kimyo va biologiya mutaxassisligini faqat "a’lo" baholar bilan tamomlagan magistrlardan tayanch doktorantura va mustaqil izlanuvchilikka (PhD) hujjat topshirishda milliy yoki unga mos darajadagi xalqaro sertifikat talab etilmaydi.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Укитувчи таътил вактида малака оширишга борса, унга пул туланадими?

@Yurist_Xizmati 4545-савол:

Укитувчи таътил вактида офлайн тарзида малака оширса унга пул туланадими? Таътил вакти чузиладими? Менга таътил вактида маъмурият укишга юбора олмайди, буйрук чикара олмайди дийилди.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 229-моддасига кўра агар ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланишга монелик қилувчи сабаблар таътил бошлангунига қадар келиб чиққан бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан таътилдан фойдаланишнинг янги муддати белгиланади. Бундай сабаблар таътил даврида келиб чиққан ҳолларда таътил тегишли кунлар сонига узайтирилади ёки ходим билан иш берувчининг келишувига кўра таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми бошқа муддатга кўчирилади.

☝️Мана шу қоидага кўра сиз таътил даврида малака оширишга жалб қилинганингиз учун таътил муддати малака ошириш муддати тугайдиган муддатга узайтирилади. Бунда сизнинг малака ошириш давомида иш ҳақи қопланади.

Меҳнат кодексининг 367-моддасига мувофиқ ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ходим ҳамда иш берувчи учун ихтиёрий тартибда ёки, агар ходимларни мажбурий қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш талаблари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, мажбурий тартибда амалга оширилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 17-январдаги 25-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 130-бандига асосан ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига ишдан ажралган ҳолда малака оширишга юборилган тингловчиларнинг ўқиши даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади,

Шунингдек ушбу кодекс 370-моддасига асосан ходим иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилган тақдирда, иш берувчи қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида ходимнинг иш жойини (лавозимини) ва ўртача иш ҳақини сақлаб қолиши шарт.

✅ Шунга кўра сиз ишдан ажралган ҳолда малака оширишга жалб этилган бўлсангиз, унда сизнинг иш ҳақингиз сақланиб қолиши ва сизга тўланиши керак.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

⁉️Kritik fikrlash yosh olimlar uchun qanchalik muhim?

✅Kritik fikrlash yosh olimlar uchun juda muhim, chunki ularning ilmiy va intellektual rivojlanishida asosiy rol o'ynaydi. Quyida kritik fikrlashning yosh olimlar uchun qanday foydali bo'lishiga oid ba'zi sabablar keltirib o'tamiz:

🔹Ilmiy izlanishlar va tahlil qilish qobiliyati: Kritik fikrlash yosh olimlarga ilmiy izlanishlar va tadqiqotlar olib borishda yordam beradi. Bu qobiliyat orqali ular ma'lumotlarni tahlil qilish, savollar qo'yish va mantiqiy xulosalar chiqarish imkoniyatiga ega bo'ladilar.

🔹Muammolarni hal qilish: Kritik fikrlash muammolarni aniqlash va ularni hal qilishda samarali usullarni topishga yordam beradi. Bu yosh olimlarning izlanishlarida yangi va innovatsion yondashuvlarni ishlab chiqishlariga imkon yaratadi.

🔹Tanqidiy baholash: Kritik fikrlash yosh olimlarga o'zlari va boshqalarning ishlarini tanqidiy baholash imkoniyatini beradi. davomi

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

🌹🌹🌺🌺🌹🌹

💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!💐

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН🌸🌹🌸🌹
Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Ҳаётингиз давомида Сизга-
🍃🌸• Каъба Зиёрати, 🌹Х🌹
🍃🌸• Қуръон Тиловати,🌹А🌹
🍃🌸• Дуо Ижобати, 🌹Й🌹
🍃🌸• Иймон Ҳаловати🌹Р🌹
🍃🌸• Тил Саловати, 🌹Л🌹
🍃🌸• Ақл шижоати, 🌹И🌹
🍃🌸• Охират Фароғати,
🍃🌸• Сабр Қаноати, 🌹Т🌹
🍃🌸• Бахт Саодати, 🌹О🌹
🍃🌸• Тан Саломатлиги 🌹Н🌹
🌹Г🌹
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

O'quv yili yakuni bo‘yicha pedagog xodimlardan ortiqcha hisobot talab qilish taqiqlangan

Pedagog xodimlardan ortiqcha hisobot talab qilinmaydi hamda tadbirlarni amalga oshirishning vaqt bo‘yicha hisobi yuritilmaydi.

Batafsilhttps://xalqtaliminfo.uz/post/682

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Ўзбекистонда яна бир халқаро мукофот таъсис этилди

Президентнинг «Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

Қарорга кўра, халқаро мукофот учун танловлар 2025 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир марта ўтказилиб, 6 та йўналишда ғолиблар аниқланади.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1870

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️

📌 Бир кечада хуснбузарни қандай даф этиш мумкин?

✅ Аспирин таблеткасини майдалаб, паста ҳосил қилиш учун сув қўшинг. Хосил бўлган массани, қулоқ тозалагич билан, тўғридан-тўғри угрилар устига қўлланг ва қуритинг.

✅ Аспирин шунингдек, яллиғланишга қарши хусусиятларга эга, яъни теридаги яллиғланишлар билан курашишга ёрдам беради ва хуснбузарлар камроқ сезилади.

‼️Ушбу қўлланилган малҳамни бир кечага қолдиринг.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

♻️🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹♻️

☀️•Бошланган янги кунингизнинг илк сахифаси бахтли онлардан бошлансин..!!

🕊•♻️•Файзли бугунги пайшанба кун ҳаётингиздаги энг гўзал лаҳзаларга бой бўлишини Аллоҳ насиб қилсин..!!

🕊•♻️•Олам ясаниб, гулларга бурканиб, покланиб ва янада файзу-баракотларга тўла сандиқларини туҳфа этиб, гўзал табассум ила пешвоз чиқмоқда.

🕊•♻️•Ташрифга чоғланиб турган куннинг хар онидан завқланинг, ҳар дамига орзулар рўйҳатини битинг!

🕊•♻️•Бошланган кунингиз ҳайрли бўлсин! Хонадонингизга файз, тинчлик осойишталик, бахт, қувонч ва барака ёмғири тинмай томчилаб турсин...!!!


👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

⚡️2024-2025-oʻquv yilida oliy va professional taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun abituriyentlarni onlayn roʻyxatga olish boshlandi

Abituriyentlarni onlayn roʻyxatga olish my.uzbmb.uz saytining “Oliy va professional taʼlim muassasalariga qabul” boʻlimi orqali amalga oshirilmoqda.

Roʻyxatga olish 2024-yil 5-iyundan 25-iyunga qadar (shu kuni ham) amalga oshiriladi.

Yuqorida videoqoʻllanma.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Ижодкор одамга фарқи йўқ, оддий нарсалардан ҳам санъат асари ярата олишади.
👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

✅️#Рост_ҳикматлар

Бир шам бошқа шамни ёқса ўз нуридан ҳеч нарсани йўқотмайди. Аксинча, зулматни ёритишга ёрдам беради.


✍️ Мавлоно Румий

🌟Кунингиз хайрли ўтсин!

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

✅️#Рост_ҳикматлар

Ҳорғин пайтимиз, узоқ вақт аввал ғолиб кeлган фикрларимизга ҳужум қиламиз.


✍️ Фридрих Ницшe

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

⚡️Педагог ходимларга 56 календарь кун таътил берилади

Таътил олиш ходимнинг ҳуқуқи ва иш берувчининг мажбурияти. Бироқ ходим таътил муддати келганда уни олиши шарт.

Меҳнат кодекси 216-моддасига асосан барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Айнан мана шу қоидага кўра ходимлар таътил олиш ҳуқуқига эга.

Ушбу кодекс 218 ҳамда 501-моддаларига мувофиқ педагогларга узайтирилган меҳнат таътили берилади.

Эътиборли жиҳати шундаки, ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида бериладиган таълим ташкилотларининг ўқитувчилар таркибига биринчи иш йилидаги ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида тўлиқ давомийликда, улар ушбу таълим ташкилотига ишга кирган вақтидан қатъи назар, ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда берилади (МК 227-м).

Демак, ўқитувчи ишга қачон қабул қилинганидан қатъий назар у таътилни тўлиқ олади. Айтайлик А исмли ўқитувчи оилавий шароит тақазоси билан март ойида Тошкент вилоятидан Самарқанд вилоятига кўчиб ўтиди. Бунда эса табиийки, ўқитувчи Тошкентдаги мактабдан ўз ташаббуси билан ишдан бўшади ва Самарқандаги мактабга ишга кирди. Гарчи ёзги таътилга қадар ўқитувчи 3 ой ишлаган бўлса-да, унга йиллик меҳнат таътиллари тўлиқ яъни 56 календарь кун берилади.

Чунки Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарорига асосан ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектологи учун 56 календарь кунидан иборат узайтирилган меҳнат таътили берилади.

Лекин бунда таътил пули ишланган даврга мутаносиб равишда тўланади.

Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши белгиланган.

Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).

Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади.

❗️Демак, ўқитувчи 12 ойдан кам ишлаган бўлса, ишган давридаги иш ҳақлари юқоридаги тартибда қўшилади ва шу ишланган даврга бўлинади. Юқоридаги мисолга қайтадиган бўлсак, ўқитувчи ишга кирганига 3 ой бўлган ҳолатда, унга таътил пули шу даврга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади.

Шундай фойдали мақолаларни Yuristpro.uz лойиҳамиздан ҳам топишинингиз мумкин.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

🌱Aссалому алайкум.

Шанба тонги муборак бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!!

🌱Янги кунингиз мазмунли ва мароқли ўтсин!

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

⚡️Abituriyentlar diqqatiga: hujjat topshirishda tanlanayotgan OTMni faqat imtihon topshiradigan bino sifatida tanlanadi

2024-2025-o‘quv yili uchun abituriyentlarni my.uzbmb.uz ro‘yxatga olish boshlandi.

➖ abituriyentlar 5-iyundan 25-iyunga qadar (25-iyun kuni ham) test sinovi topshirish uchun ro‘yxatdan o‘tadi. Bunda abituriyentlar faqat test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasi, ta’lim tili va test topshirish hududini tanlaydi xolos;

➖ agar kirish imtihonlari tarkibida kasbiy (ijodiy) imtihon bo‘lsa, ushbu imtihonni topshiradigan davlat oliy ta’lim muassasasini tanlaydi. Bunda aynan o'zi kirmoqchi bo'lgan OTMda ijodiy imtihon topshirish shart emas. Masalan, kimdir O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiya universitetiga kirmoqchi bo'lsa, unda ijodiy imtihonni istalgan hududda, aytaylik Buxoro yoki Andijonda topshirsa ham bo'ladi;

➖ Test topshirish hududi qismida So'x va Denov tumani ham bor. Ya'ni So'x tumanidagilar Farg'ona shahriga, Denov hamda uning atrofidagi tumanlar Termiz shahriga kelishi shart emas;

➖ Avvalgi yillarda bitirganlar testga kirish uchun 170 ming so'm miqdorida to'lov qilishi kerak bo'ladi. To'lovni 25-iyungacha bo'lib to'lash ham mumkin, undan kechiksa, testga kiritilmaydi;

➖ fikri o’zgarib qolgan abituriyent 25-iyungacha qayta ariza topshirsa bo’ladi. 25-iyundan keyin arizani o’zgartirishga ruxsat berilmaydi;

✅ Imtihonlar iyul–avgust oylarida o‘tkaziladi.

✔️ @mandat_javobbot orqali qaysi oliygohda qanday yoʻnalishlar borligi va har birining oʻtish ballari bilan tanishish mumkin.

Ta’lim nazorati rasmiy kanali

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

❗️Эндиликда сертификати йўқ чет тили ўқитувчиси ишдан бўшатиладими?

Мана 2023/2024 ўқув йили ҳам якунига етди. Келаси ўқув йилидан бошлаб мактабларда яна бир қатор ўзгаришлар бўлиши мумкин. Мазкур ўзгаришлардан бири мактабларидаги чет тили ўқитувчи ўз фани бўйича хорижий ёки миллий сертификат олишидир.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарори 9-банди 5-хатбошисига қарасак, 2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.

Демак, келаси ўқув йилига қадар мактабларнинг чет тили ўқитувчилари ўз фанлари бўйича камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификат олишлари талаб этилади.

Шунга кўра, агар чет тили ўқитувчилари 2024/2025 ўқув йили бошлангунича чет тили сертификатини олмаса, улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.

Бунда иш берувчи улар билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми билан (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги) бекор қилиши мумкин бўлади.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Ўқитувчилар Хитойда тест варақаларни шундай текширмоқдалар: илова бир неча сония ичида тўғри/нотўғри жавобларни белгилайди ва экранда ўқувчи баҳосини кўрсатади. Зўр-а?

————————

Вот так проверяют контрольные работы учителя в Китае: приложение отмечает верные/неверные ответы за пару секунд и выводит на экран оценку. Здорово, не правда ли?

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

✅️#Рост_ҳикматлар

Бир соатлик илм ўрганиш бир кечалик ибодатдан яхшидир.


✍️ Ҳадисдан

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

⚡️Онлайн малака ошириш курслари фаоллаштирилмоқда, фаоллаштиририлган фанлар сони 8 тага етди

Ҳозирда А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформасида 2024 йил учун 8 та фан бўйича онлайн малака ошириш курслари бошланган.

Булар:

➡️ Иқтисодий билим асослари
➡️ Немис тили

➡️ Бошланғич таълим
➡️ Биология
➡️ Мусиқа маданияти

➡️ Информатика ва ахборот технологиялари
➡️ Рус тили ва адабиёти
➡️ Рус тили (ўзбек ва қардош тиллардаги синфларда)

⚠️ Қолган фанлар бўйича ҳам онлайн малака ошириш курслари қисқа фурсатда босқичма-босқич фаоллаштирилади.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Диққат

❗️Иссиқ уришидан ўзингизни асранг! Сабаби иссиқ уриши юракни тўхтатиб қўйиши мумкин!

Видеодан иссиқ уришининг сабаблари ва белгиларини билиб олинг.


👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

​​❗️Хорижий тил ўқитувчилари ишда қолиш ёки ишга кириш учун қуйидаги сертификатлардан бирини олиши керак!

2024/2025-ўқув йилига қадар барча хорижий тил устозлари Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликларининг қарори (29.05.2024, №3515) 1-иловасидаги миллий ёки халқаро сертификатларнинг биридан камида Б2 даражасига эга бўлиши лозим.

❌ Аввалги, 2021 йилда тасдиқланган қарор билан солиштирганда қуйидаги сертификатлар рўйхатдан чиқариб юборилган:

🚫 APTIS for teachers
🚫 Linguaskill
🚫 Test of English for International Communication (TOEIC)


Агар ўқитувчилар қарор кучга киргунга қадар (2024 йил 29 майга қадар) рўйхатдан чиқариб юборилган сертификатларни олган бўлсалар уларнинг олинган кунидан бошлаб амал қилиш муддати тугагунга (муддати чекланмаган (белгиланмаган) сертификатлар учун сертификат олинган кундан бошлаб уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида) қадар имтиёз ва устамалар қўлланилади.

❗️Қуйидаги сертификатлар билан хорижий тилларни билиш даражаси эмас, балки хорижий тиллар бўйича малака ва кўникмалар аниқланади:

➖Teaching Knowledge Test (TKT)
➖ Teaching English for Speakers of Other Languages (TESOL)
➖ Teaching English as a Foreign Language (TEFL)
➖ Teaching English as a Second Language (TESL)
➖ Certificate in English Language Teaching to Adults (CELTA)
➖ Diploma in Teaching English to Speakers of Other Languages (DELTA)

Шу сабабли улар ушбу рўйхатга киритилмаган.

2024 йил 29 майдан кейин фақат янги қарорда кўрсатиб ўтилган сертификатлар амал қилади.

Таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларнинг расмий рўйхатидан ўтган тест марказларига (authorized test centers) ташриф буюрмасдан, ташкилот вакилларининг бевосита назорати остида топширмасдан, масофадан (Remote, Home Edition ва бошқа турлари) олинган сертификатларга имтиёз ва устамалар қўлланилмайди.

Эслатиб ўтамиз, педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган чет тили сертификатлар рўйхати ушбу янги қарорнинг 3-бобида алоҳида тасдиқланган бўлиб, ишга киришда сўраладиган ва устама тўланадиган сертификатлар рўйхати қисман фарқ қилади.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

✅️#Рост_ҳикматлар

Менга виждонсиз матбуот бергин, мен сенга онги йўқ миллат бераман.


✍️ Йозеф Геббельс

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

ҲАЁТНИНГ ЭНГ МУҲИМ ҚОИДАЛАРИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ.

Ҳар биримизнинг ҳаётимизда феъл атвори бизга тўғри келмайдиган, жаҳлимизни чиқараётган инсонларни борича қабул қилишга ҳаракат қилинг. Шунда сизнинг азобларингиз ўтмишда қолади.

БEРИШ.
Камроқ сўраб, кўпроқ беришга ҳаракат қилинг. Бу - парвариш, меҳр, яхшиликлар, билимлар  орқали ҳам бўлиши мумкин. Бунинг эвазига ҳеч қандай мукофот кутманг.

МИННАТДОРЧИЛИК.
Ҳаётни, тақдирни, дўстларни ва сизни ўраб турган инсонлар учун ҳам миннатдорчилик билдирган заҳотингиз, ўзингизда ажойиб натижани сезасиз.

ВОЗ КEЧИШ.
Хафачиликдан, ғазабдан, айбловлардан ва бошқа сизга негатив таъсир қиладиган ўй фикрлардан. Айнан сизнинг бахтсизлигингизда мана шуларни ўрни каттадир.

КEЧИРИШ.
Ҳаммани, хаттоки энг дахшатлиларини ҳам кечириш. Шунда оғриқлар ўтмишда қолади.

ХУРСАНД БЎЛИШ
.
Ёшингиз нечида бўлишидан қатъий назар дунёга кулиб боқинг. Ҳар бир ишингизни дилга ёқадиган мусиқа ва табассум билан бажаринг.

Хиёнатлар аёл кишининг ўзига бўлган ишончини синдиради.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Hech qachon taslim bo'lmang🥰

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…
Подписаться на канал