🌤 Ассалому Алайкум!
Жума тонги муборак бўлсин 🌱
🍂 Қалбингиз иймонга
🍂 Уйингиз қувончга
🍂 Юзингиз нурга
🍂 Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!👇
👉@Talim_va_MEN
ҚУРТ ТУШГАН ОЛМА ҲИКМАТИ
Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди-келдини кўпайтириб бориши ҳар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди. Бир куни у ўғлини чақиртириб:
– Болам, дўстнинг бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма. Ҳозирги дўстларингнинг хулқи яхши эмас. Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин – деб насиҳат қилибди.
Ўғли эса ўзига ишонч билан:
– Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз ҳар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон хулқлари менга асло таъсир кўрсатмайди, хавотир олманг – деб чиқиб кетибди.
Шу аснода Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди. Қараса, ўғли бутун олмаларни алоҳида, кам сонли бўлсада, қурт тушган олмаларни эса алоҳида саватга жойлаяпти экан. Ҳаким ўғлига барча олмаларни бир саватга жойлайверишини тайинлаб ўз ишида давом этибди.
Вақт ўтибди, зарур бўлганда олмалар қўйилган жойга бориб қарашса, барча олмаларга қурт тушиб бутуни кам қолган экан.
Луқмони Ҳакимнинг ўғли унга эътироз билдириб:
– Отажон, олмаларни қўшиб теришимни буюриб эдингиз, қурт тушган бир икки олмани деб бутун олмаларнинг ҳаммасини қуртга ем қилибмиз-ку –дебди.
Ота эса бир жилмайиб қўйиб:
– Кўрдингми, болам, гарчи соғ-бутун олмалар қуртлаганларидан кўра кўпроқни ташкил қилган бўлсада қолганларини ҳам бузибди, уларга ҳам қурт туширибди. Сен қандай қилиб қалбига қурт тушган улфатларинг билан бир жойда кўп вақтга қоласану улар орасидан соғлом қалб билан қайта оласан – деб айтган экан.
P.S.: Фарзандингизнинг атрофидаги дўстларига ниҳоятда эътиборли бўлинг. Зеро, пашша ахлатга, асалари гулзорга етаклайди!
👉@Talim_va_MEN
Дунёдаги энг кўп вегетариан Италияда яшайди
Италиялик ҳар 10-фуқаро гўштдан воз кечган!
👉@Talim_va_MEN
🇺🇿Барча судларнинг янгиланган хизмат телефон рақамлари
Кўпчилик боғлана олмай қийналмоқда эди, бемалол ўзингизга керакли рақамни билиб олишингиз мумкин.
🇷🇺Обновлены служебные телефоны всех судов
У многих были проблемы со связью, можно легко узнать нужный номер.
👉@Talim_va_MEN
⚡️1-майдан аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган табиий газ тарифлари ҳисоби ҳақида маълумот
👉@Talim_va_MEN
#Мотивация
🇺🇿Буни кўпчилик билмайди - Генри Форднинг энг сара иқтибослари
🇷🇺Чего многие люди не знают, так это лучших цитат Генри Форда.
👉@Talim_va_MEN
🌤 Ассаламу Алайкум! Пайшанба тонгги муборак бўлсин 🌱
☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
👉 @Talim_va_MEN
Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari uchun 2024-2025-oʻquv yiliga moʻljallangan tayanch oʻquv rejasi hamda tanlov fanlar bo'yicha oʻquv reja
👉@Talim_va_MEN
🇺🇿Уйдаги электр ускуналарининг 1 ойлик электр энергияси сарфи бўйича маълумот
🇷🇺Информация о потреблении электроэнергии бытовым электрооборудованием за 1 месяц
👉@Talim_va_MEN
#Lifehack
🇺🇿Оддий, тез ва чиройли тикиш бўйича маслаҳатлар
🇷🇺Пpocтые, быстpые и кpacивые coветы пo шитью
👉@Talim_va_MEN
#Кулинария
Рецепт вкусного кекса
Ингредиенты:
Тесто:
Масло слив. 100г
Сахар 70г
Яйцо 3шт.
Мука 150г
Разрыхлитель 1ч.л.
Начинка:
Орехи 50г
Шоколад 80г
Яблоко 150г
Мука 1ст.л.
👉@Talim_va_MEN
🔹 "Болам тезроқ ухласин" деб, қоронғу хонада, ухлашдан олдин фарзандингизга телефон бериб қўйманг.
Кучли ёруғлик кўзни тез чарчатади ва кўз раки касаллигини келтириб чиқаради!
👉@Talim_va_MEN
Ташкилот мурожаатимга жавоб бермаса, қандай чора кўрилади?
@Yurist_Xizmati 4490-савол:
U yoki bu tashkilotga murojaat qilinda , lekin tashkilot belgilangan muddat (15 yoki 30 kun ) ichida murojaatga rasman javob bermadi, tashkilot qanday javobgarlikka tortiladi? Бундай ҳолатда кимга мурожаат қилиш керак?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Бундай ҳолатда ўша ташкилотнинг юқори турувчи органига ёки прокуратурага мурожаат қилиш лозим.
Қаранг! Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун 28-моддасига кўра ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
❗️Шундай экан, мурожаат кўпи билан 30 кун ичида кўриб чиқилиши керак.
Қонуннинг 30-моддасида мурожаатлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.
Бунда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига асосан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик:
👉 мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
☝️Мана шу қоидага кўра сиздаги вазиятда ҳам мурожаат қилинган органнинг шу мурожаат билан ишлашга масъул мансабдор шахсига юқоридаги жавобгарлик чораси қўлланилиши мумкин.
✅ Бунинг учун сиз юқорида айтилган органлардан бирига мурожаат қилишингиз лозим.
👉@Talim_va_MEN
#Кайфият
🤳Сизга СМС келди!
"Салом, ҳисобингизга 1 кг бахт, 3 кг хурсандчилик, 10 кг ишонч ва 20 кг муҳаббат ўтказилди. Шунча нарсани кўтаришга қийналмаслигингиз, учиб юришингиз учун 2 та илҳомнинг ҳам қаноти қўшиб берилди.🛫
Учинг, севинг, шодланинг ва бахтли бўлинг!"😇
👉@Talim_va_MEN
Туғиб ташлаш билан бўлмас бола, бўлгай бало сизга,
Вужуди тарбият топса, бўлур ул раҳнамо сизга,
Темирчининг боласи тарбият топса, бўлур олим,
Бузилса хулқи, Луқмон ўғли бўлса, бўлғуси золим.
Абдулла Авлоний
👉@Talim_va_MEN
Ўриндош ва соатбай ўқитувчиларга ҳам сертификат учун устама тўланадими?
@Yurist_Xizmati 4495-савол:
Sertifikat uchun soatbay ya'ni oʻrindosh oʻqituvchilar uchun ham toʻlanishi haqidagi qaror kerak iltimos?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-бандига кўра халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.
Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 28 июлда 25-сонли қўшма қарор ишлаб чиқилган ва бу қарор 1-августдан кучга кирди.
Унга кўра С1 сертификат учун устама фақат фан ўқитувчиларига ўзлари дарс берадиган фан соатларидан келиб чиқиб тўланиши белгиланган.
✅ Ушбу қарорда устамалар ўриндошлик асосида ишлайдиганларга ҳамда соатбай дарс берадиган ўқитувчиларга ҳам тўланиши белгиланган.
❗️Шунга кўра сиздаги вазиятда соатбай асосдаги дарсларга ҳам устама тўланиши лозим деб ҳисоблаймиз. Бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилиш лозим.
👉@Talim_va_MEN
БИЗДА БОР НАРСАЛАРНИ ҚАДРЛАШИМИЗ КEРАК
🫥Ота-онамиз билан жанжаллашганимиз сабабли йиғлаймиз, лекин кимдир умуман ота-онаси йўқ.
🫥Биз ишимиздан шикоят қиламиз, кимдирнинг иши йўқ.
🫥Биз ўзимиздан нафратланамиз, чунки биз ҳаддан ташқари овқатланмоқдамиз ва кимдир нормал овқатланишни орзу қилади.
🫥Биз севимли одамимиздан ғазабланамиз ва кимдир уни йўқотди ва қайтиб келмайди.
🫥Бизга уйда тартибсизлик ёқмайди, биз улкан уйга кўчиб ўтишни орзу қиламиз, кимдир кичкина хонани орзу қилади.
👉@Talim_va_MEN
⚡️1-майдан аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган электр энергияси тарифлари ҳисоби ҳақида маълумот
👉@Talim_va_MEN
Асабийлашмаслик учун тавсиялар:
✅Кўп асабийлашиш саломатлик учун зарар. Асаб толаларингизни ва соғлигингизни асраш учун:
❤️Ҳар куни ўзингиз ва атрофингиздагиларга “Бугун қандай яхши воқеалар бўлди-а?” дея савол беринг. Ижобий нарсаларни эслаш сира ортиқчалик қилмайди.
❤️Сизнинг қўлингизда бўлмаган ёхуд ўтиб кетган ишлар учун асабийлашманг!
❤️Ўзингизнинг ҳаётингиз билан яшанг,ўзганики билан эмас, Бировларнинг муаммоларидан узоқроқ юринг.
❤️Майда, аммо энг зарур муаммоларни тезроқ ҳал этинг. Катта ишларни эса қисмларга бўлиб олинг.
❤️Эслашга арзигулик воқеа-ҳодисаларни суратларга, кундалигингизга муҳрланг.
❤️Нохуш ҳолатларни ҳазил-мутойиба билан енгиб ўтинг.
❤️Дилингизга оғир ботадиган гап айтишганида “Манзилда адашишди”, денг-да, у ҳақда унутинг!
❤️ “Нимаики бўлмасин, бари яхшиликка” мақоли доим ёдингизда турсин!
❤️Кучли психологик жараёнга дуч келганда тезда тинчланиш учун қайноқ, аччиқ кофе ичинг, рақсга тушинг, уй ёки ишдан чиқиб, тоза ҳавода сайр қилинг!
👉@Talim_va_MEN
✅️#Рост_ҳикматлар
Одамнинг дардини, жамиятнинг дардини ёзган одам ютади.
🇺🇿Фарзандингиз ижтимоий тармоқларда қандай контентга кўпроқ қизиқаётганини назорат қиласизми?
Кўнгилсиз воқеаларни олдини олиш мақсадида болалар томоша қилаётган видеоматериаллар мазмун-моҳиятига эътиборли бўлинг! Уяли алоқа воситаларидан тўғри фойдаланишлари бўйича йўл-йўриқ ўргатинг!
🇷🇺Контролируете ли вы, какой контент в социальных сетях больше всего интересует вашего ребенка?
Чтобы предотвратить неприятные ситуации, обратите внимание на содержание видеоматериалов, которые смотрят дети! Научите их правильно пользоваться мобильными телефонами!
👉@Talim_va_MEN
🇺🇿Расул Кушербаев свет ва газ нархлари оширилиши бўйича фикр билдирди
Нархи арзон бўлган электр энергияси керакми ёки нархи қиммат бўлса ҳам ўчмайдиган кафолатли электр энергияси керакми?
🇷🇺Расул Кушербаев прокомментировал рост цен на электроэнергию и газ
Вам нужна дешевая электроэнергия или дорогостоящая гарантированная электроэнергия, которая не выйдет из строя?
👉@Talim_va_MEN
✅️#Рост_ҳикматлар
Думахона оқчасидин руслар учун зўр-зўр диний мактаб ва мадрасалар очилди. Аммо мусулмонлар учун ҳеч бир диний мактаб ва мадрасалар очилмас, очилғонлари эса ёлғуз русча ўқитмак учун очилди.
Мусулмончадан ҳам бир оз таълим берилмоғи фақат мусулмонлар хавф этмасун деб қурулғон тадбир эканлиғига мазкур мактабларни идора ва назорати руслар қўлида ўлуб, имтиҳон вақтларида ҳам ёлғуз русчадан имтиҳон олинмоғи зўр бир далил ўлса керак.
✍️Мунавварқори Абдурашидхонов
🌸Кунингиз хайрли ўтсин!
👉@Talim_va_MEN
#Хайрли_тонг
☀️ Ассалому алайкум!
Муродбахш Чоршанба тонгига хуш келибсиз!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲
👉🏻 @Talim_va_MEN
Қўшним уйимга сув ўтказмаяпти, нима қилсам бўлади?
@Yurist_Xizmati 4491-савол:
Ассалому алайкум бизга 1990 йилда асосан 6 сотхдан ер берилган бизда хозир сув муаммоси булябти биринчи ва иккинчи кушним уртасидан сув утадиган ташлама арикбор еди бу арикча юкори махалла кушниларни уйларини уртасидан утади биринчи Кушним шу арикни беркитиб 2017йилда кадастр хужжат килдирган екан. Бизга хозир сув бермаябди. Шу муаммони ечими топилмаябти улар килган кадастр хужжатини бекор килдириб чана арикчани. Очтиришни иложи борми биз икки кушни сувга кийналаябмиз илтимос ёрдам беринг. Шу муаммо буйича кадастрга хам учраганиз хал булмаган
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Бу вазиятда аввало, қўшнингиз билан маҳалла фаоллари ўртасида келишишга ҳаракат қилинг, агар бу натижа бермаса, фуқаролик судига сервитут белгилаш бўйича ариза беришингиз мумкин бўлади.
Қаранг! Фуқаролик кодексининг 173-моддасида кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса — бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
💁♂ Яъни сиздаги вазиятда бўлгани каби қўшнилар бошқа қўшнига тегишли ер участкасидан чекланган миқдорда фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Бундай фойдаланиш ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш мақсадида бўлиши мумкин.
✅ Шундай экан, сиздаги вазиятда ҳам қўшнингизнинг еридан ариқ ўтказиш мақсадида фойдаланишингиз мумкин.
☝️Бунда юқорида айтилганидек, мазкур масала аввало тарафларнинг келишуви билан ҳал этилиши мумкин. Сервитутни белгилаш хусусида келиша олинмаса ёки унинг шартларида муросага келинмаса, баҳс сервитут белгилашни талаб қилаётган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳал этилади. Мазкур ҳолатда қўшнингиз ушбу кодекс 173-3-моддасига кўра сиздан ер участкаларидан фойдаланганлик учун мутаносиб ҳақ талаб қилишга ҳақлидир.
✅ Хулоса қиладиган бўлсак, сизлардаги вазиятда низони келишув билан ҳал қилиб бўлмаса, фуқаролик судига қўшнингизнинг ер участкасига нисбатан сервитут белгилаш бўйича ариза беришингиз мумкин.
👉@Talim_va_MEN
Топ 10 та энг бой одамлар ва уларнинг бизнеслари ҳақида
1. Илон Маск Америкалик тадбиркор, 52 ёшда. Унга тўлиқ ва қисман тегишли бизнеслар СпаcеХ, Тесла, Х (Твиттер), ОпенАИ ва бошқалар.
2. Бернард Арно Франсиялик тадбиркор, 74 ёшда. Унга тегишли брендлар - Луис Виттон, Кристиан Диор, Тиффани, Сепхора, Гивенчи, Марк Жакобс ва бошқалар.
3. Жефф Безос Америкалик тадбиркор, 59 ёшда. У Амазон, Вашингтон Пост, Алтос Лабс каби бизнесларга тўлиқ ва қисман эгалик қилади.
4. Ларри Эллисон Америкалик тадбиркор, 79 ёшда. У Оракл бренди асосчиси ва эгаси ҳисобланади.
5. Уоррен Баффет Америкалик тадбиркор, 93 ёшда. У акция, қимматли қоғозлар олди-сотдиси билан шуғулланади ва Беркшир Хатхавай ширкати директори.
6. Билл Гейтс Америкалик тадбиркор, 68 ёшда. Майкрософт асосчиси ва эгаси ҳисобланади.
7. Марк Цукерберг Америкалик тадбиркор, 39 ёшда. У Мета (Фейсбук), Бреакгруп Старшот каби бизнесларнинг асосчиси ва ҳаммуассиси.
8. Стив Балмер Америкалик тадбиркор, 67 ёшда. Миcрософт бош директори, НБА Лос Анжелес Cлипперс баскетбол клуби эгаси.
9. Ларри Пейж Америкалик тадбиркор, 50 ёшда. Гугле қидирув тизимининг асосчиларидан бири.
10. Сергей Брин Америкалик тадбиркор, 50 ёшда. Гугле қидирув тизимининг асосчиларидан бири...
👉@Talim_va_MEN
⚡️Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа тасдиқланди
🔖 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг "Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида"ги 94-сонли буйруғи имзоланди.
🗂Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа БУЙРУҒИ ва унга ИЛОВАЛАР билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.
🗓 Тасдиқланган вақти: 2024 йил 26 март.
P.S. Кейинги ўқув йилида дарс тақсимоти шу ўқув-режа асосида амалга оширилади.
👉@Talim_va_MEN