talim_va_men | Неотсортированное

Telegram-канал talim_va_men - Ta'lim va MEN

2732

Bizning kanal maktablardagi oʻqituvchilarning muammolarini mutasaddilarga yetkazuvchi koʻprikdir... 👨🏻‍💻 Admin bilan bog'lanish: @Talim_va_MEN_bot 📩 Reklama berish: @Talim_va_MEN_REKLAMA_bot

Подписаться на канал

Ta'lim va MEN

Бугун барча ходимлар учун қисқартирилган иш куни!

Бугун одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетишингиз мумкин. Чунки эртага 21 март – Наврўз байрами.

Меҳнат кодексининг 187-моддасига асосан,
➖ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Шунингдек, барча ходимлар, шунингдек, тижорат банклари учун ҳам кетма-кет 4 кун – 21,22, 23 ва 24 март дам олиш кунлари ҳисобланади.

❗️Дам олиш кунларида аҳолига қулайлик яратиш мақсадда банкларнинг айрим банк хизматлари марказлари (ВАШ, пул ўтказмалари хизматлари) фаолият кўрсатади.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

20 март — Халқаро бахт куни...
(Ҳаммага бахт тилайман!!!)

Бахт у нима? Аллоҳдан ҳар тун,
Яна бир тонг тиланмоқликми?
Ва уйғониб,қуёш нурига,
"Омонлик!", деб беланмоқликми?

Бахт у нима? Дастурхонингда,
Қўлинг куйиб ушатилган нон.
Ёки қушлар ҳадиксиз учган,
Бизга насиб этилган осмон!

Бахт у нима? Бола эмизган,
Оналарнинг сийнасида сут.
Ёки ёмғирлари билан сийлаган,
Қиз сочидек қоп-қора булут!

Бахт у нима? Балки, момонинг,
Набирасин белаган бешик.
Фаришталар рисқ келтирсин деб,
Тонг саҳарда очилган эшик.

Нима у бахт? Хонадонингда,
Қирқ кун келин қилган таъзими?
Ўттиз, эллик, саксон ёшингда,
Дўстларингнинг қурган баъзмими?

Бахт нима у? Беминнат, ҳалол,
Битта қошиқ ошинг ичганинг.
Соғиндим деб, ҳар замонда бир,
Онажонинг келиб қучганинг!

Бахт у нима? Энг сўнги дамда,
Калимага келолган тилинг,
Ва ўғлингнинг елкаларида,
Босиб ўтган охирги йўлинг...


👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Отанинг тарбиядаги устунликлари:

➥ Отанинг тарбиядаги устунлиги шуки, у бутун атроф-оламни ўрганиш майдони деб кўра олади.

➥ Болага сабаб ва натижа қоидасини амалий кўрсата олади.

➥ Болага одатий нарсалардан ноодатий нарсаларни чиқара олишни ўргатади ва бу йўл билан боланинг онгини кенгайтириб боради.

➥ Отагина фарзанднинг қийинчиликлар орқали тобланишини таъминлай олади.

➥ Отанинг тарбиядаги устунлиги муносабатларнинг самимий илиқ ва яқин бўлишида.

➥ Ота туфайли бола ташаббускорликни ўрганади.

➥ Ота туфайли бола ҳаёт босимига қарши тура олишни ўрганади.

➥ Ота туфайли бола руҳий босиқликни ўрганади.

➥ Ота туфайли бола айтган сўзига жавоб беришни ўрганади.

➥ Ота туфайли бола тушкунликка тушмасликни ўрганади.

➥ Ота туфайли бола ўз олдига улкан мақсадлар қўйишни ўрганади.

➥ Ота туфайли бола вазиятни ўзи истаган томонга буришни ўрганади.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Saqlab qoʻying kerak boʻladi!

Majburiy blok savollarida tushadi.


2024-yil — “Yoshlar va biznesni qo’llab-quvvatlash yili”

1991-yil — Alisher Navoiy yili.
1992-yil — Hamshiralar yili.
1993-yil — Ahmad Yassaviy yili.
1994-yil — Mirzo Ulug‘bek yili.
1995-yil — Abu Ali ibn Sino yili.
1996-yil — Amir Temur yili.
1997-yil — Inson manfaatlari yili.
1998-yil — Oila yili.
1999-yil — Ayollar yili.
2000-yil — Sog‘lom avlod yili
2001-yil — Ona va bola yili.
2002-yil — Qariyalarni qadrlash yili.
2003-yil — Obod mahalla yili.
2004-yil — Mehr-muruvvat yili.
2005-yil — Sihat-salomatlik yili.
2006-yil —Homiylar va shifokorlar yili.
2007-yil —Ijtimoiy himoya yili.
2008-yil — Yoshlar yili.
2009-yil — Qishloq taraqqiyoti va farovonligi yili.
2010-yil — Barkamol avlod yili.
2011-yil — Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik yili.
2012-yil — Mustahkam oila yili.
2013-yil — Obod turmush yili.
2014-yil — Sog‘lom bola yili.
2015-yil — Keksalarni eʼzozlash yili.
2016-yil — Sog‘lom ona va bola yili.
2017-yil— Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili.
2018-yil — Faol tadbirkorlik, innovatsion g‘oyalar va texnologiyalarni qo‘llab-quvvatlash yili.
2019-yil — Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili.
2020-yil — Ilm-ma'rifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish yili.
2021-yilYoshlarni qo‘llab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili.
2022-yil — Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili.
2023-yil — Insonga eʼtibor va sifatli taʼlim yili.
2024-yil — “Yoshlar va biznesni qo’llab-quvvatlash yili”

© Manba

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

❗️Agar xodim o’zi rozi bo’lmasa, hashar munosabati bilan ish haqidan ushlab qolinishi mumkin emas

Har yilgi an'anaga muvofiq, joriy yilning 16-18-mart kunlari umumxalq xayriya hashari o‘tkaziladi. Odatda, hashar munosabati bilan xodimlarning bir kunlik ish haqi ushlab qolinib, “Mahalla” xayriya jamoat fondiga o‘tkazib berilishiga odatlanib qolganmiz. Ya’ni hech kim xodimlardan so‘rab ham o‘tirmaydi, shunchaki buxgalterlar yoppasiga 1 kunlik ish haqini o‘tkazadi, tamom.

Ko‘pchilik xodimlar esa buni sezmaydi ham!

‼️Biroq, bir narsani unutmasligimiz lozimki, hashar munosabati ish haqidan ushlab qolinishi mutlaqo IXTIYORIY, hech qanaqa MAJBURIY EMAS!

Chunki, Mehnat kodeksining 269-moddasiga ko‘ra xodimning yozma roziligi bo‘lmay turib uning ish haqidan ushlab qolinishi mumkin emas. Shuningdek, mazkur moddada ish haqidan xodimning roziligisiz ham ushlab qolinishi mumkin bo‘lgan holatlar sanab o‘tilgan bo‘lib, ular orasida hashar nazarda tutilmagan!

Rozilik deganda har bir xodimning yozma roziligi nazarda tutiladi. Ko‘p holatlarda shunchaki tashkilot xodimlari jamoasi nomidan bitta protokol qilinib, xuddiki o‘sha majlisda hamma xodim qatnashgan-u, hasharga 1 kunlik ish haqini berishga rozi bo‘lgani haqida yozib qo‘yiladi. Lekin xodimlar buni bilmaydi ham. Aslida bu ham noto‘g‘ri, bunaqa usul bilan xodimlarning ish haqidan ushlab qolish NOQONUNIY! Har bir xodim o‘zi shaxsan hashar uchun 1 kunlik ish haqini ushlab qolishga rozi ekanligi haqida imzo chekishi SHART!

Hashar — bu o‘zbekona udum, milliy urf-odatimiz. Imkoningiz bo‘lsa, hasharda albatta qatnashing, atrofimizni obodonlashtirish, tozalash ishlarida faol bo‘ling. Kam ta’minlangan, nogironligi bor shaxslarga, ehtiyojmand oilalarga yordam qo‘lini cho‘zing, ulardan hol-ahvol so‘rang. Jamoatchilik ishlarida tomoshabin bo‘lib chetda turmang.

Ammo 1 kunlik ish haqingizni "Mahalla" xayriya fondiga o‘tkazish yoki o‘tkazmaslikni o‘zingiz hal qiling. Bu sizning mutlaq ixtiyoringiz. Chunki siz u pulni halol ishlab topgansiz, o‘zgalar sizdan so‘ramasdan uni ishlatishiga haqqi yo‘q. Shuni bilib qo‘ysangiz, yomon bo‘lmasdi. Haq olinur, berilmas!

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Рамазон_туҳфаси
#Ибрат

🕊Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Жаннат аҳли уч тоифадир:

1. Адолатга муваффақ бўлган шоҳ;

2. Қариндошлари ва муҳтожга раҳмли ҳамда қалби юмшоқ киши;

3. Болалари кўп ва ўзи муҳтож бўла туриб ҳам тиланчилик қилмайдиган киши», деб айтганларини эшитдим.


Имом Муслим ривоятлари

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Диққат

❗️Мактабларда III чоракнинг сўнгги ўқиш куни 20-март (чоршанба) бўлади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 15-мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 21-март санасидан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Мўмин мусулмоннинг бу дунёдаги энг катта ютуғи, тақдири азалга иймон келтиришидир

/channel/Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Қўл остидаги ишчини ҳақорат қилса, нафсониятига тегадиган гап гапирса, қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4432-савол:

Қул остидаги ишчини хақорат қилса нафсониятига тегадиган гап гапирса қандай чоралар бор.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❌ Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсни ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш тақиқланган. Бу ҳуқуқ ҳеч кимга берилмаган.

Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-моддасига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш:
➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, ушбу кодекс 40-моддасида туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш:
➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 60 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилган.

Энди қаранг! агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан жиноий жавобгар чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси туҳмат, 140-моддаси ҳақорат)

✅ Ҳурматли фуқаро сиз бу вазиятда туман прокуратурасига ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

🌙🌹🌟АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

РАМАЗОННИНГ 7-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙🌹


•🌹•🌹•Роббимиз - Аллоҳ
•🌹•🌹•Динимиз - Ислом
•🌹•🌹•Қибламиз - Каъба
•🌹•🌹•Айёмимиз - Жума
•🌹•🌹•Фарзимиз - Намоз
•🌹•🌹•Қарзимиз - Закот
•🌹•🌹•Орзуимиз - Ҳаж
•🌹•🌹•Амалимиз - Савоб
•🌹•🌹•Тилимиз - Тақво
•🌹•🌹•Нафратимиз - Зино
•🌹•🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🌹•🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌹•🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌙Бугун сокин осмону фалак,
🌙Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌙Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌙Қадрдонлар Рамазоннинг 7-куни муборак!

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

1 апрелдан 80 бензин нархи ошади

Шу санадан нефт маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари ўзгаради.

Батафсил: https://bukhara-news.uz

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Биласизми

🇺🇿Ҳақорат қилиш ва майда безорилик учун қонунда қандай жавобгарлик белгиланган?

🇷🇺Какова юридическая ответственность за оскорбления и мелкие издевательства?

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Ошқозон ости бези безовта қилса, нима қилиш керак?

💠 Бу тавсия нафақат безовталикни бартараф қилади, балки сизни касалликдан буткул халос қилиши ҳам мумкин. Бунда сизга зиғир уруғи ёрдам беради.

✅ 0,5 стакан қайноқ сувга янги майдаланган бир ошқошиқ зиғир уруғини солинг. Оғзини ёпиб, 5 дақиқа паст оловда қайнатинг. Шу ҳолатда совигунча қолдиринг. Тайёр бўлгач, овқатланишдан 30 дақиқа олдин барча чўкиндилари билан бирга ичилади.

❗️Агар сизда безовталик кучли бўлса, дамламани кунига бир неча марта кўпайтириш мумкин. Натижа узоқ куттирмайди, енгиллик ва яхшиланиш дарҳол келади.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

🍃 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🍃

Янги кун ҳам бошланди. Шанба кунингиз файзли, баракали ва хайрли бўлсин.
🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

😊🍃ХАЙРЛИ ТОНГ🍃🌞

Яқинларга улашинг👇⤵️

👉 @Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Рост_ҳикматлар

Одамни воқеалар эмас, фикрлари бахтли ёки бахтсиз қилади.
Фикрларини бошқара олган, ўз бахтини ҳам бошқара олади.


✍️Фридрих Нитше

Кунингиз хайрли ўтсин!

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Maktab oʻquvchilarining bahorgi taʼtili 21-mart kunidan boshlanadi

❗️Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-martdagi 140-son qarori bilan tasdiqlangan “Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisida”gi Nizomga koʻra, mamlakatimizdagi umumtaʼlim maktablari oʻquvchilari uchun bahorgi taʼtil 2024-yil 21-mart kunidan boshlanadi va 27-mart kuni (7 kalendar kun)ga qadar davom etadi.

👉 IV oʻquv chorak darslari 2024-yil 28-mart kunidan boshlanadi.

Maktabgacha va maktab ta‘limi vazirligi

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#фойдали

🏃🏻‍♀️🏃🏻‍♂️Овқат ошқозонимизда ҳазм бўлиши учун қанча масофа юришимиз керак?



👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

ОТА-ОНАНИНГ ФАРЗАНДИДА ЎН ҲАҚҚИ БОР:

1. Ота-она оч қолса, тўйдиради.
2. Либосга муҳтож эса, кийинтиради.
3. Иш буюрса, бажаради.
4. Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.
5. Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади.
Кўнглини олади.
6. Ота-онага юмшоқ гапиради.
7. Исмларини айтиб чақирмайди.
8. Уларнинг ортида юради.
9. Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсани ота-она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.
10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди-мағфират тилайди.

Вафотларидан сўнг ота-онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур:

1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб қайтарганларидан қайтса таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса.... (марҳум ота-она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди.
2. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан.
3. Ота-она учун Яратгандан кечирим мағфират, авф тилаш билан улар учун (улар номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон қилмоқ билан...

"Ҳикматлар хазинаси" китобидан.


👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Иш стажимни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларим бор. Пенсиямни қайта ҳисоблатишим мумкинми?

📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 49-моддасига асосан, пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

◼️- пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этганда;

◼️ - ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;

◼️ - боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;

◼️- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарганда;

◼️- даромадлар индексaция қилинган тақдирда амалга оширилади.

➡️ Батафсил

📞 12-71     🌐 pfru.uz

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Рўза тутишнинг инсон организмига бўлган фойдаси...👆

/channel/Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

ҒИЙБАТДАН САҚЛАНИШ ЙЎЛИ !


/channel/Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#тавсия

🍗Ҳар куни товуқ гўшти истеъмол қилсангиз..

✅Вазн ташлашда ёрдам беради
😀Тетиклик пайдо бўлади
😀Тери ва сочларнинг ҳолати яхшиланади
😀Жаҳлдорлик бартараф этилади
😀Тананинг ҳимоя функциялари фаоллашади

😀Юрак уриши яхшиланади. Гўшт таркибидаги магний юрак мушагини кучайтиришга ёрдам беради ва қон томирларининг эластиклигини оширади. Микроелементлар ва озуқавий моддалар қон босимини меъёрлаштиради, холестерин миқдорини камайтиради.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

#Саломатлик

🇺🇿Қандли диабетга чалинган беморлар ҳам рўза тутишлари мумкинми?

Қандли диабетнинг иккита тури бор. Биринчи тур қандли диабет кўпроқ болаларда учрайди. Бу тур қандли диабетда инсулин умуман ишлаб чиқарилмайди. Иккинчи тур қандли диабет катталарда учрайди. Бу турда инсулин кам ишлаб чиқарилади ёки инсулинга нисбатан резистентлик ривожланади.

🇷🇺Могут ли диабетики также поститься?

   Существует два типа диабета. Диабет 1 типа чаще встречается у детей. При этом типе диабета инсулин вообще не вырабатывается. Диабет 2 типа встречается у взрослых. При этом типе вырабатывается меньше инсулина или развивается резистентность к инсулину.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Болаларда гижжа бўлса, белгилари қандай бўлади?

✅ Гижжалар бу паразит организм бўлиб, инсон организмида яшаб, унга зарар етказади.

🔘 Белгилари:
🔺 умумий ҳолсизлик, тез чарчаш,
🔺 тана ҳароратининг кўтарилиши,
🔺кўз остининг қорамтир бўлиши,
🔺терида аллергияга ўхшаш тошмаларнинг пайдо бўлиши,
🔺иштаҳанинг бузилиши,
🔺кўнгил айниши ва қайд қилиш,
🔺оғизда нохуш ҳиднинг пайдо бўлиши,
🔺қорин соҳасида оғриқ,
🔺ич келишининг бузилиши (ич қотиши ёки ич кетиши),
🔺тана вазнининг камайиши,
🔺анал соҳасида қичишиш,
🔺ахлат билан бирга гижжа қуртларининг бўлиши.

🟣 Бундан ташқари, гижжа айнан қайси органда бўлишига қараб ҳам бошқа белгилар қўшилиши мумкин. Гижжалар шифокор назорати остида амалга оширилади.
👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Сифатли таълим мактабга қатнаш даражасини қанчага оширади?

Иссиқ, свет ўчмайдиган мактаб-чи?

Канализация, туалет, иссиқ ва совуқ сув бўлиши-чи?

Кутубхона-чи, спорт зали ёки мактабнинг бир сменали бўлиши-чи.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг бепул тушлик мактабга қатнаш даражасини 8 фоизга ошириши хулосаланган таҳлиллари бепул тушликни давоматни оширишнинг воситаси ўлароқ шимолдан бошқа ҳудудларга ҳам ташкил этиш керак, деган ишора улашади.

Шимолий минтақамизда берилаётган бепул нонуштанинг ҳеч қурса иссиқ овқат, иссиқ ичимлик ё сутли маҳсулот бўлмагани, шакар, ёғ ва яна алламбало кимёвий унсурларга тўла углеводлардан экани алоҳида масала.

Таҳлилчиларимиз турли давлатлар тажрибаларига мурожаат қилишиб, Россия мисолига алоҳида тўхталишгани янада таажжубли. Зеро Россиядаги бепул нонушта каллакесар Пригожиннинг Вагнер ҳарбий гуруҳини прокси молиялаштириш воситаси бўлганини билмаслик мумкин эмас. Ҳеч қурса "Конкорд Вагнер" деб қидирув берилса, нонуштадан захарланган ўқувчилар ҳақида маълумотлар чиқишига гувоҳ бўлишган бўлишарди.

Буям майли. Мактабнинг вазифаси ўзи нима? Овқатлантиришми ё таълим бериш? Агар болалар бепул нонушта учун мактабга кўпроқ бораётган бўлса, бу бошқа чуқурроқ муаммоларга бориб тақалмайдими? Уни мактабга тиркашнинг нима кераги бор?

Ўзи қолган ҳудудлар учун "бепул нонуштага" айтайлик, яна 1 трлн. сарфлаб эришадиган натижамиз нима бўлади?

Муҳимлиги бўйича мактабларимизнинг асосий муаммолари нима? Тақсимот ва маблағлар қачондир шу приоритетлардан келиб чиқиб белгиланадими?

P.S. Пойтахтда, "Реновация" қилиниши эълон қилинган Оқтепада хитойлик "инвестор" нечта мактаб, нечта боғча ва нечта поликлиника қуради, деган саволга ўқитувчиларимиздан бир ёзмоқда: "Ёнгинасидаги 180 мактабда ишлаяпман, ҳозирги аҳоли сони ҳолатида ҳам бу ҳудуд болаларига инглиз тили, ўзбек тили каби бўлиниб ўтилиши керак бўлган ҳамма фанлар бирга ўқитилади, информатика хонаси ҳам йўқ, мактаб 3 сменада, бирорта катта танаффус йўқ, ўқитувчи етишмайди"

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Инсон организмида қандай паразитлар учрайди?

✍ Шифокор Фаррух Ўрмонов:

✔️ Паразитларнинг 15 мингдан зиёд тури мавжуд ва улардан бир нечтаси инсонларда учрайди.

Энг кўп учрайдиганлари қуйидагилар:
🔻Лямблия
🔻Острица (оддий гижжа)
🔻Аскарида
🔻Трихинелла
🔻Анкилостома
🔻Эхинококк

✅ Агар организмда паразитлар бўлса, қуйидаги белгилар кузатилади:
🔹Вазн камайиши;
🔹Қоринда оғриқ;
🔹Кўнгил айниши;
🔹Ич кетиши ёки ич қотиши;
🔹Бош оғриши, бош айланиши;
🔹Баданда ҳар хил доғлар пайдо бўлиши.

☑️ Касаллик хар бир одамда индивидуал тарзда кечади, шуни ҳисобга олган ҳолда, даволаниш муолажасини олишдан олдин паразитолог ёки инфекционист шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!

🟣 Йилида 2 марта ўзингизга вақт ажратиб, Табиб ёки врачга мурожаат қилинг.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

​​Парҳез стол No: 5п

Кўрсатма:
Сурункали панкреатит соғайиш даври, зўрайишдан кейинги ёки зўрайишсиз босқичи.

Мақсад:
Меъда ости бези фаолиятини нормаллаштириш, ошқозон ва ичакни механик ва кимёвий тежамкорлигини таъминлаш, ўт пуфагини қўзғалувчанлигини камайтириш, жигар ва ошқозон ости безини ёғли инфильтрациясини олдини олиш.

Умумий таъриф:
Оқсил миқдори юқори бўлган, ёғлар ва углеводларни, хусусан шакарни камайтирадиган парҳез. Экстрактив моддалар, пуринлар, оловга чидамли ёғлар, холестерин, эфир мойлари, қўпол овқат толалари кескин чекланган, қовурилган овқатлар чиқариб ташланган. Витаминлар ва липотроп моддалар кўпайтирилган. Овқатлар асосан эзилади ва майдаланади, сувда қайнатилади ёки буғ билан пиширилади. Иссиқ ва жуда совуқ таомни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Кимёвий таркиби ва энергетик қуввати:
Оқсил — 110–120 г (60% ҳайвон оқсили);
Ёғлар — 80 г (15–20% ўсимлик мойи);
Углеводлар — 350–400 г (30–40 г шакар)
Ош тузи (натрий хлор) — 10 г;
Эркин суюқлик — 1,5 л;
2600–2700 ккал

Овқатланиш режими:
5–6 маҳал.

Маҳсулотлар ва таомлар:
Нон ва ун маҳсулотлари: 1- ва 2-нав унидан қуритилган ёки кеча тайёрланган буғдой нони. Қуруқ печенье. 
Шўрвалар: Картошка, сабзи, қовоқ, ошқовоқ билан вегетариан пюреси; овсянка, гречка, гуруч, макарон билан. 5 г сариёғ ёки 10 г қаймоқ қўшиш мумкин.
Гўшт ва парранда гўшти: Ёғсиз мол, қуён, товуқ, курка гўштлари. Гўшт ёғ ва пайлардан тозаланади; товуқлардан териси олиб ташланади. Қайнатилган ёки буғда пиширилган котлет ва маҳсулотлар (суфле, кўфте, картошка пюреси ва бошқалар). Баъзида парранда гўштини бўлаклаб қайнатиб бериш мумкин.
Балиқ: Фақат ёғсиз турлари, қайнатилган ва буғда ёки котлет кўринишида. 
Сут маҳсулотлари: Ёғсиз турлари афзал. Кислоталиги кам, янги, ярим ёғли ва кам ёғли творог; сут; сливка ва сметана овқатга қўшиб; ёғсиз пишлоқ. 
Тухум: Тухум оқидан пиширилган омлетлар. Овқатларга кунига ½ сариғини қўшиб бериш мумкин.
Ёрмалар: Манна ёрмаси, гречка, овсянка, гуручдан тайёрланган пюре ва бўтқалар, сувда ёки ярими сут билан қайнатилади. Қайнатилган макарон.
Сабзавотлар: Картошка, сабзи, лавлаги, гулкарам эзилган, қайнатилган, буғланган (картошка пюреси, суфле ва бошқалар) кўринишда берилади. Ошқовоқ бўлакларга бўлиниб қайнатилади.
Мева, ширин таом ва ширинликлар: Пишган, юмшоқ, кислоталилиги кам бўлган мевалар ва майдаланган хом мевалар; пиширилган олма; янги ва қуруқ мевали компотлар, желе, муссларни шакар ўрнини босадиганлар билан ёки шакар билан ярим ширин холдаги пюреси.
Соус ва зираворлар: Сутли; мевали ярим ширин қайлалар.
Ичимликлар: Кучсиз лимонли чой, ярим ширин сут, ним ширин мевалар ва уларни шарбатлари, наъматак қайнатмаси. 
Ёғлар: Сариёғ–30 г; агар қабул қила олса овқатни ўсимлик мойи (10–15 г) қўшиб тайёрлаш мумкин.

Таъқиқланади:
Янги нон, нами қочмаган нон, қатлама хамирли махсулотлар;
Гўштли, балиқли, қўзиқоринли бульёнлар, борщ, щи, совуқ: окрошка, гўжа;
Ёғли гўштлар, ўрдак ва ғоз гўшти, консервалар, дудланган, қовурилган бўлакланган гўштлар, жигар, буйрак ва колбасалар;
Консерваланган, тузланган ва ёғли балиқлар, икра;
Ёғлилиги юқори сут маҳсулотлари ҳамда шакар қўшилганлари;
Тухумдан тайёрланган бошқа хар қандай таомлар, қовурилган тухум;
Буғдой, дуккаклилар, перловка, маккажўхори уни ва буғдой унидан тайёрланган бўтқалар;
Қўзиқорин, тузланган, мариновкаланган сабзавотлар, бақлажон, редиска, шолғом, пиёз, саримсоқ, шавель, шпинат, ширин булғор қалампири;
Газаклар;
Нордон ва клечаткага бой мевалар, узум, хурмо, анжир, банан, шоколад, музқаймоқ, кремли ширинликлар;
Гўштли, балиқли, қўзиқоринли соуслар, барча турдаги зираворлар;
Какао, қора кофе, газланган ва совуқ сувлар, узум шарбати;
Юқорида айтилгандан бошқа барча ёғлар.

/channel/Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

​​ЭНГ АХАМИЯТЛИ УЧ НУҚТА

🔘Сен учун энг муҳим вақт – сенинг ҳозирги онингдир.
Чунки, фақат шу ондагина, фақат ҳозир сен бир яхши иш қилишинг мумкин.

🔘Сен учун энг муҳим инсон – ҳозир сенинг олдингда бўлган одамдир. Чунки, ўша ондан кейин балки, уни бошқа кўрмайсан. Шундай экан, ундан фойдаланиб қол. Унга яхшилик қил.

🔘Сен учун энг муҳим иш – яхшилик қилишдир. Чунки, инсониятнинг асосий вазифаси ҳам, ҳаётининг ғояси хам шудир.

Омадли инсонлар мана шу уч нуқтага аҳамият беради ва ундан фойдаланади.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

Navro‘z bayramida o‘zbekistonliklar necha kun dam olishadi?

Joriy yilgi Navro‘z bayramida ish haftasining davomiyligidan qat’i nazar barcha xodimlar ketma-ket 4 kun dam olishadi.

21-mart — payshanba (Navro‘z bayrami);

22-mart — juma (barcha xodimlar uchun qo‘shimcha dam olish kuni);

23-mart — shanba (6 kunliklar uchun qo‘shimcha dam olish kuni);

24-mart — yakshanba (odatiy dam olish kuni).

📃 Izoh: qo’shimcha dam olish kunlari 2023-yil 22-dekabrdagi PF-213-sonli Prezident farmoni asosida belgilangan.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…

Ta'lim va MEN

🌙 💐 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋  💐

🌷🕊🍃 Яхши амал жаннатга йўлак,
🌷🕊🍃 Савобларнинг совғаси бўлак.
🌷🕊🍃 Чин юракдан билдирай тилак,
🌷🕊🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
🤲
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

👉@Talim_va_MEN

Читать полностью…
Подписаться на канал