tabreziyrumiy | Неотсортированное

Telegram-канал tabreziyrumiy - Tabreziy_Rumiy.uz

3386

Бе ишқ мабош то набошӣ мурда Дар ишқ бимир то бимонӣ зинда... Ишқсиз бўлма ки, то бўлмагайсан мурда Ишқда ўлгин ки, то қолгайсан зинда... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу t.me/TabreziyRumiy Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Подписаться на канал

Tabreziy_Rumiy.uz

Нафсингни тоат билан машғул қилмасанг, у сени маъсият билан машғул қилиб қўяди.
Агар Аллоҳни зикри билан машғул қилмасанг, инсонларни зикри билан машғул қилиб қўяди…

@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ҳеч бир ойна яна такрор темир бўлмади.
Ҳеч бир нон, яна қайтиб янгидан буғдой бўлмади.
Ҳеч бир узум, такроран ғўра ҳолига қайтмади.
Пиш ва етил!
Яъни, ишқ ўтида яхши пишиб, етилгинки айниб бузилишдан қутиласан

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Парвардигори Меҳрибоним, ўзингни лутфи марҳаматинг ила бизларни пишириб етилтир. Бизларни хом ва етилмаган ҳолда ташлаб қўйма!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Кўнгил уйида ғамни ҳукмрон бўлиши, ҳимматни пастлигидан бўлади.
Паст ҳимматли кўнгилда, қандай қилиб сенинг сир-асроринг топилсин?
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сен дунё ишларига шўнғигансан. Эҳтиёжларинг, истакларинг, қўлга кирита олмаган нарсаларингни дардидан ой каби икки букилгансан. Ҳолбуки самода сенинг улуғлигингни, гўзаллигингни нашъаси ила тўйлар бўлмоқда, само аҳли байрам қилмоқда.
Юзлаб турли хил неъматлар хирмони сенга армуғон этилган бир вақтда, сен биргина дона учун эҳтиёж тузоғига тушиб қолгансан.
Эй, Ишқ сўзини эшитган кимса!
Исмини эшитганинг Ишқни (ҳақиқатини) кўр.
Эшитмоқ қаерда-ю, кўрмоқ қаерда?
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бўри, айиқ ва шер ҳам Ишқ нима эканлигини билади.
Ишқ нима билмаган, уни кўролмаган киши итдан ҳам батардир.
Итда ишқ томири бўлмаганида эди, Асҳоби Каҳфнинг ити (Қитмир), кўнгил аҳлини излармиди?
Дунёда жинс ва сурат кўринишида унга ўхшаган, аммо машҳур бўлмаган бир қанча итлар бор.
Сен ўз жинсингдан бўлган (комил) инсонлардан бўй ололмагансан. Бўри ва қўйдан ишқ бўйини, кўнгил ҳидини қаердан ҳам олардинг?
Ишқ бўлмаганида бу борлиқ қаердан пайдо бўлар эди?
Нон қандай қилиб сенга ўзини фидо қилар эди, қандай қилиб сенинг вужудингга жон бағишлаб "сен" бўлар эди?
Нон ўзини сенга фидо қилди, ўзидан кечиб "сен" бўлди. Нима учун?
- Ишқдан, истакдан!
Бўлмаса нонни, сенинг танангда жон бўлишига йўл берармиди?
Ишқ, ўлик-жонсиз нонга ҳам жон бағишламоқда, уни жон қилмоқда, фоний бўлган жонни боқийлаштирмоқда

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Бизларни муҳаббатингга ошно қил!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

اَللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي و رَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي


Аллоҳумма мағфиратука авсаъу мин зунубий ва раҳматука аржаа ъиндий мин амалий

Парвардигоро,
Сенинг мағфиратинг менинг гуноҳимдан кўра кенгроқдир
Ва сенинг раҳматинг менинг наздимда амалимдан кўра умидлироқдир…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Фиръавннинг табиатида нималар бўлган бўлса, сенда ҳам бор.
Лекин сенинг аждарҳоинг чоҳ маҳбусидир.
(Фиръавнда бўлган минг бошли аждарҳойи нафс, эй солик сенда ҳам бор. Фақат сенда Фиръавннинг қудрат ва салтанати топилмаганидан, ожизлик чоҳига тушиб маҳбус бўлиб қолган. Бу ажз ва зарурат чоҳида занжирбанд қолгани учун, нафс аждарҳоси ҳар бири ўша аждарҳонинг оғзи бўлган сифатлари билан атрофни ҳалок қилолмайдиган ҳолатдадир.
Фиръавннинг нафс аждарҳоси эса ажз ва зарурат чоҳидан, унинг занжирларидан қутилиб, қудрат ва салтанат соҳасида ўз ҳолига ташлаб қўйилган бир аҳволда эди)

Водариғ, аслида буларнинг жумласи сенинг аҳволингдир.
Сен эса жоҳиллигингдан уни Фиръавнга нисбат бераяпсан.
(Эй нафсига асир бўлган киши!
Афсуски бу Фиръавннинг қиссаси, аслида сенинг аҳволинг мажмуасидир. Ҳолбуки сен уни аввалда ўтган Фиръавнга хослашни одат қилгансан. Асло ўзингга таъаллуқли деб билмайсан)

Агар сендан сўзласалар, сенга қўрқинч ваҳима тушар эди.
Бошқалардан сўзлаганлари учун, сенга афсона бўлиб кўринмоқда.
(Комил
инсонлар, ноқисларни тарбия қилар экан уларнинг ёмонликларини юзларига уриб "сенинг нафсингда у бор, бу бор" деб айтмайдилар. Агар сенга шундай десалар, улардан ҳуркиб қочасан ва залолат ботқоғига баттар ботиб кетасан. Агар ибрат тариқасида бошқаларнинг аҳволини сўзласалар, сенга афсона ёки эртакдек туйилади. Уларнинг аҳволини ўзингни аҳволингга қиёслаш асло хаёлингга келмайди)

Малъун нафс, сени қандай ҳам ёмон хароб қилмоқда.
Сенинг доимий ҳамсуҳбатинг бўлган нафсинг, сени нақадар Ҳақ ҳузуридан узоқлаштирмоқда.

Сенинг (нафс) оловинг учун, Фиръавннинг ўтини (қудрат ва салтанати) йўқлик қилаяпти.
Бўлмаса сенинг оловинг ҳам Фиръавнники каби юксак бўлар эди.
(Агар сенда ҳам Фиръавнники каби қудрат ва салтанат бўлганида эди, оламни жаҳолат ва зулмга тўлдирган бўлар эдинг. Ҳатто Фиръавнни ҳам ортда қолдирган бўлар эдинг)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Астағфируллоҳал Азийм
Аллазий ла илаҳа илла ҳув
АлҲаййул Қаййум ва атувбу илайҳ…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ҳар бир дам, ҳар бир фикр азиз меҳмон каби ҳар куни сенинг қалбингга келади.
Эй жон!
Фикрни, шахс ўрнида бил.
Зеро шахс, фикр сабабидан қадр ва жон топади.

Ғам фикри агар шодлик йўлини тўсса, шодлик ишларини созлаш учун қилади.
(Шодлик учун замин ҳозирлайди ва унинг келишини осонлаштиради)

У қаттиққўл ва қайсарлиги сабабидан уйни ғайри нарсалардан супуриб тозалайди. Токи хайр бўлган аслдан янги бир шодлик келсин.
(Аттор дўконида бир қанча атирни ҳидлаб кўрганингиздан сўнг, бурнингиз ҳидларни фарқлай олмай қолади. Яна бир биридан гўзал ҳидлардан баҳра олишингиз учун Аттор сизга қаҳва ҳидлатади)

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй Парвардигори Меҳрибоним!
Мени неъмат берилганида
, сени унутадиганлардан ва синов берилганида эса сени эслайдиганлардан қилиб қўйма.
Ҳар қандай ҳолимда ҳам, шукр қилган ҳолда сенга яқин бўлган қулларингдан қил!
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Вафо аҳллари, бу вафони бутун оламга ёйдилар. Вафо кўрсатишда ўрнак бўлдилар.
Дарё-денгизлар ва тоғ-тошлар уларга буйсундирилди. Аносири арбаъ (тўрт унсур) ҳам уларга қул қилиб берилди.
Кароматни инкор қилувчилар, очиқ-ойдин кўриб ишонсинлар дея, Жаноби Ҳақ уларга икром қилди.
Аслида улар шундай яширин икром ва эҳсонларга ноил бўлишган ки, на ақл-хаёлга келади на баёнга сиғади.
Зотан асл Иш абадий бўлган, тўхтаб қолмайдиган, тугашига имкон бўлмаган эҳсон ва икромга эга бўлишдир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Умр – эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бораяпти.
Умр
ғафлат тўла тортишувлар, бақир-чақирлар, миш-мишлар билан тугаб бораяпти. 
• Сен ақлингни йиғ ва умрингни яшаб турган бугунинг деб бил.
Қани кўрамиз бугунни қанақанги ишларга сарфлар экансан? 
• Ушбу азиз умринг, гоҳида ҳамёнингни пул билан тўлдириш қайғуси билан, гоҳида эса яхши еб-ичиш қайғуси билан ўтиб кетмоқда.
Ҳар олиб-чиқарган нафасингда умринг камайиб бормоқда.
• Ўлим – бизни бир-бир суғуриб олади. Унинг ҳайбатидан, қўрқинчидан ақли расо инсонларнинг ҳам юзлари сарғаяди.
• Ўлим – йўлда кутиб турибди. Жаноблари эса сайр-саёҳат дардида! 
• Ўлим қош-кўз орасида. Уни хотирлашимиздан ҳам кўра бизга яқинроқдир!
Фақат ғафлатга толган кишининг ақли қаерларга кетаяпти, билмайман?
• Танангни парваришлаб, семиртирма!
Чунки у, охирда тупроқга бериладиган, мозор қуртларига ем бўладиган бир қурбондир!
Сен кўнглингни маънавий озуқалар билан озуқалантиришга ҳаракат қил. Юксакларга кўтариладиган, шарафланадиган удир.
• Бу жасадга ёғли, лаззатли нарсаларни камроқ бер.
Чунки танасини парваришлаган киши шаҳватга, нафсоний орзу-ҳавасларга берилади.
Охирда эса шарманда бўлиб кетиши бор.
• Сен руҳга маънавий озуқалар бер. Ёғли, лаззатли тушунчалар, фикрлар, қарашлар озуқасини бергин ки, борадиган жойига кучли, қувватли бўлиб борсин

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Роббим ўзинг осон қил, Сени рози қилмагунча бизларни вафот эттирма!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Нафсига ҳоким бўлган кишининг бошини ажал қиличи асло кесмайди.
Чунки бу бош юксалиб то Аршга қадар етгандир.
Нафсоний орзу-ҳаваслардан покланган кўнгилга дард-алам, ғам-ташвиш киролмайди.
Дунё ғамлари фақатгина унинг кайфиятини зиёда қилади халос...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ихлос-ноёб гулга ўхшайди.
У фақатгина содиқларнинг қалбларида униб ўсади…
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Сенинг шоҳидинг, Шоҳид юзининг пардасидир.
Сенинг муршидинг, Муршид сўзларининг пардасидир.

(Сенинг олами суратдаги маҳбубинг, Маҳбуби ҳақиқий юзининг пардасидир.
Сени олами касратда кўпроқ ғарқ бўлишингга тарғиб қилаётган раҳбаринг (яъни, ақлий назаринг ва қувваи нафсониянг), сенга олами ваҳдатдан баҳс қилаётган Валиййи комилнинг сўзига пардадир)

Ҳой (шуни яхши бил), кўп кофирларнинг дин савдоси (дарди) бор. Аммо уларнинг оёқ-қўлини боғлаган нарса, номус, кибр, у ва бу нарсалардир.

(Динни, ҳақиқатни қабул қилишга майллари бор. Аммо номус, кибр ва турли баҳоналари сабабидан қабул қила олишмайди)

У (оёқ-қўлни боғлаган) банд (кишан) яшириндир. Лекин темирдан кўра мустаҳкам ва қаттиқдир. Темир кишанни болта билан парчаласа бўлади.


Темир кишанни ажратиш (ундан озод бўлиш) мумкин. Аммо ғайбий кишанга ҳеч ким чора тополмайди.
(Сифати нафсония кишанлари, қалби башарда яшириндир. Аммо темир занжирлардан кўра қаттиқроқдир. Зеро темир занжирларни болта ёки арра билан парчалаш осон.
Лекин яширин бўлган сифати нафсония занжирларидан қутулиш чорасини ўзича уддалай олмайди)

Агар бир инсонни ари чақса, ўша лаҳзадаёқ унинг табиати уни (ари нешини) дафъ қилишга киришади.


Энди у нешнинг захми, сенинг "ман" лигингдан бўлса, ғам (оғриқ) зиёда бўладию аммо дард кам бўлмайди.
(Сенинг ботинингдаги игнанинг ярасига келсак, у яра мадомики сенинг мавҳум бўлган борлиғингдан ва "ман" лигингдан пайдо бўлаётган бўлса, бу мавҳум бўлган борлиғингдан воз кечмагунингча ғаминг қувватли ва шиддатли бўлади. Ботинингда дам ба дам туйган алам ва изтиробинг асло камаймайди)


Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Худбин ва ўзига бино қўйган инсон, бошқа инсонда бир қабоҳат кўрса,
Ўзида (кибрдан иборат) жаҳаннам оташини пайдо қилади.
Ўзидаги кибр ва мағрурликга, Диндан иборат ҳамият ва Исломдан келган ғайрат деб ном қўяди.
Лекин ҳалокатга етаклаётган ўзидаги кофир нафсни кўрмайди.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Қидираётган нарсанг китобларда эмас. Қидираётган нарсангни ўқиш билан тополмайсан.
Сенга етишмаётган нарсани кўзларинг билан тамомлай олмайсан. Қидираётган нарсангни дунёдан қидирасан-у, лекин уни қалбингдан топасан.
Дунёдаги барча китоблар, барча ҳисоблар, ақл ўйинлари, саҳифа саҳифа сўзлар Ёрнинг ўрнини асло босолмайди...
Тўғри, ўқиб туриб ўрганасан. Аммо севиб туриб англай оласан...
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй, мени азони билан ҳузурига чақирган,
Намози билан қабул қилган,
Саждаси билан мени Ўзига яқинлаштирган Меҳрибон Роббим!
Мени, Ўзингдан ўзгага муҳтож қилма!
Розилигингни топишимни осон қил,
Икки ашаддий душмандан омонлик бер,
Ўзингни солиҳ қулларинг билан бирга қил!
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Меҳр-муҳаббат, бунчалар ҳам гўзалсан…
Ўзининг барча гўзал исм ва
сифатларини яратган нарсаларида намоён қилган Зот, барча айб-нуқсон ва хато-камчиликлардан покдир

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Инсон тузоқ ипига ўралашиб оёғи чалиниб, бурни синганидан кейин, лаввома (маломатгўй) нафси унга қўлини узатади.
Бу хил инсонларнинг боши, бало деворига урилмагунча уларнинг кар қулоқлари кўнгилдан қилинган панд-насиҳатларни эшитмайди.
Ҳолва ва шакар ҳирси, ёш болаларни қулоқларини насиҳатга қарши кар қилади.
Қачонки чипқон чиқсагина, қулоқлари насиҳатга очилади.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Худовандо, тамомий умматимни қилмаса раҳмат
Сира эгнима киймам берса менга хирқаи жаннат.
Анодин туғдиму кўзим очиб дедим уммат, уммат
Муҳаммад айтдилар жаннатга бе уммат қадам қўймам!Истасангиз ҳар қаю ғамдин нажот
Ишқ ила завқ ила айтинг Пайғамбаримга ассалот

Аллоҳумма солли ва саллим ва борик алайҳ доиман ва абадан ъала хойри холқиҳи Муҳаммад ва ъала олиҳи ва соҳбиҳи ажмаъин

@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

ИСТИҒФОР
Аллоҳ таоло истиғфорни гуноҳларнинг заҳрини кесувчи малҳам қилди. Истиғфорнинг маъноси Аллоҳ таолодан мағфират сўраш. Аллоҳ таоло ҳақига тегишли ҳар бир ёмон гуноҳ, тавба ҳамда истиғфор билан афв бўлади. Шу боис қачон бир катта ёки кичик гуноҳ содир қилганда, тезлик билан тавба ёки истиғфор билан уни кетказиш лозим. Балки, яхши ишларни хилофини қилганда ҳам истиғфор айтиш керак. Зоҳиран бирор гуноҳ содир бўлмасада, ўшанда ҳам истиғфорни кўп айтиши лозим. Барча мусулмонларга маълумки, икки олам сарвари Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам тамомила гуноҳлардан маъсум ва пок бўлганлар. Шунга қарамай Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир кунда 70 дан зиёд тавба ва истиғфор айтар эдилар. 

وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال : سَمعتُ رَسُول اللهِ صلى الله عليه وسلم يقولُ : «وَاللهِ إنِّي لأَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأتُوبُ إلَيْهِ فِي اليَومِ أَكْثَرَ مِنْ سَبْعِينَ مَرَّةً » . رواه البخاري  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан кўп истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан”, дедилар”.
(Бухорий ривояти). 

عن ابن عباس رضي اللّه عنهما قال : قال رسولُ اللّه صلى اللّه عليه وسلم : مَنْ لَزِمَ الاسْتِغْفارَ جَعَلَ اللَّهُ لَهُ مِنْ كُلِّ ضِيقٍ مَخْرَجاً وَمِنْ كُلّ هَمٍّ فَرَجاً، وَرَزَقَهُ مِنْ حَيْثُ لا يَحْتَسِبُ 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ким истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан кушойишни насиба қилади. Ҳамда уни ўзи билмаган жойдан ризқлантиради”, дедилар”. 
(Абу Довуд ривояти). Шунинг учун айланиб, юриб, туриб, ўтириб ҳам истиғфорни одатга айлантириб олиши лозим. Кунда камида бир тасбеҳ истиғфор айтиши жуда яхши ишдир. 

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Гиёҳ ўзини дардга шифо деб ўйламасин.
Чора ҳам Аллоҳ,
Табиб ҳам Аллоҳ...
Қул, қулни билмасдан муҳокама қилмасин.
Муҳокама қилгувчи ҳам Аллоҳ,
Ҳукм қилгувчи ҳам Аллоҳ...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ўрганган (зоҳирий) билимингга қаноат қилиб у билан чекланиб қолгансан ва бу билан бошқаларнинг қандили билан кўзингни ойдинлатгансан.
Сенинг ҳақиқий илм соҳиби эмас, уни ижара ўлароқ олганингни англатиш учун, эгаси сендан чироғини олиб қўяди.
(Яъни бировдан эшитиш ёки бирор китобдан ўқиб ўрганиш сурати ила таҳсил қилган илминг, бошқаларнинг чироғидан фойдаланишга ўхшайди. Чироғ эгаси чироғни ўчирадиган бўлса, сен яна қоронғуликда қоласан. Шунинг учун сен ботиний илмларни ўзлаштир)

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй паришон, ёмон тушларга тўла бўлган кеча кет.
Бошқа қайтиб келма.
Эй сўзланмаган, кўнгилда кўмилган ғам.
Эй тўхтаб қолган ақл, дафъ бўлинг.
Сизларни истамайман!
Эй бедор бахт,
Эй давлат кел, кел…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бугун севгилимни кўрдим…
Ҳар ишга тавфиқ ва равнақ берган гўзалимни кўрдим…
Қуёш Унинг юзини кўргач, уялди.
Ой кўнгил каби парчаланди, ёрилди.
Унинг нури сув ва тупроқга урилгач, оташдан ҳам ойдинроқ бўлди.
Мен Унга:
-“Сенга олиб чиқадиган нарвонни кўрсат, юксалайин!” дедим.
Деди ки:
-“Нарвон сенинг (кибр
-ғурур ва ҳавою ҳавасга тўла) бошингдир. Бошингни оёқларинг остига қўй!
Бошингни оёқларинг остига қўйсанг, юлдузлар устига қадам босасан. Ҳавою ҳавасни енга олсанг, қадамларингни ҳавога қўя оласан. Қани кел!
Сен учун самоларда, ҳаволарда юзлаб йўл бор. Ҳар сахар вақти дуо каби самоларга юксаласан!”
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ўраб бораётган тузоқ…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй гўзал кўнгил!
Қалбим ғамли,
Кўзим намли,
Дардларим мени чорасиз қолдирди, дея ғам ема!
Aллоҳ севмаган қулига дард бермайди, мусибатлар билан синамайди.
У эса севган қулига дард бермоқда.
Мусибатларни жала ёмғири каби устига ёғдирмоқда. Балки шу онда сени энг кўп тилаган дуойинг билан имтиҳон қилаётгандир.
Сабр қил, майлими?
Баъзида хасталик, баъзида қийинчилик, баъзида ёмон қўшни ёки қадрдон дея билган дўстинг билан сени имтиҳон қилади.
Имтиҳон ичида имтиҳон бор.
Ҳазрати Мавло ҳам имтиҳон қилади, ҳам имтиҳонда ўзи ёрдам қилади. Муҳими исён қилмаслик. Гўзал бир сабр билан кутиш ва барча нарсада хайр ва ҳикматни кўра олишдир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Паямбар айлади Сизни, умматим денг Мустафо бизни,
Суюб дўст десинлар чаҳорёру босафо бизни,
Хатарлик пулсиротда зинҳор қилманг қаро юзни,
Қолдирмангиз хижолатла рўзи маҳшар аро бизни,
Тасаддуқ Сизга жонлар, охирзамон пайғамбаридурсиз.

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Набиййина Муҳаммад ва ъала оли ва асҳаби Саййидина ва Набиййина Муҳаммад.
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ғурурдан,
ўзингга бино қўйишдан,
лозим бўлмаган ортиқча нарсалардан қутил.
Токи ҳар он, сенга Аллоҳнинг раҳматлари ёғсин...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Читать полностью…
Подписаться на канал