tabreziyrumiy | Неотсортированное

Telegram-канал tabreziyrumiy - Tabreziy_Rumiy.uz

3386

Бе ишқ мабош то набошӣ мурда Дар ишқ бимир то бимонӣ зинда... Ишқсиз бўлма ки, то бўлмагайсан мурда Ишқда ўлгин ки, то қолгайсан зинда... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу t.me/TabreziyRumiy Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Подписаться на канал

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй дунёда кўнгиллар фатҳ этган, кўнгиллар овлаган Ишқ давлати!
Эй "Аллоҳ истаганини қилур" ояти сиррига мазҳар бўлган Ишқ иқболи!
Эй ишқнинг жабр-жафосида яширинган сафо ва вафо!
Ишқ давлати нақадар ёқимли, нақадар гўзал!
Эй жондан ҳам кўра жон бўлган ишқ юзи, ишқ дийдори!
Эй жондан ҳам, юксак мавқеъдан ҳам устун бўлган ишқ давлати!
Ихлосдан ҳам риёдан ҳам қутилиб шуни англадимки, ихлоснинг ҳам риёнинг ҳам жони, Ишқ давлати экан.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бу дарвешга лутфингдан бир нарсалар икром эт.
Ойдек нурли ва гўзал юзингла, фаттон кўзларингла сени севганларга қиё боқишинг саодатига бизларни лойиқ кўр.
Бизни ўзинг билан бирга қил.
Ушбу дарвешга фазлингдан бир нарсалар эҳсон айла!

Дарвеш ким, унинг нишонаси, аломати нима?
Дарвеш, барчага қўлидан келгунча яхшилик қилувчи, ёрдам берувчи, атрофга дурлар сочувчи жўмард кишидир. Яна ширин сўзли, инсонларни ранжитмайдиган, фойдали қадрли сўзларни сўзлайдиган кишидир.
Ҳар кимни алдаш учун юз парчадан тикилган, ямоқли ҳирқа кийган киши дарвеш эмас.
Сен бу дарвешга, йўқсилга бир нарсалар бер.

(Шайх Саъдий:
-"Тариқат, дарвешлик инсонларга хизмат қилишдан, уларга фойда келтиришдан ўзга нарса эмас. Тасбеҳ айлантириш, намоз ўқиш, ҳирқа кийиш билан инсон дарвеш бўлиб қолмайди!" дея марҳамат қиладилар).

Эй азиз борлиқ!
Дард-аламлар, сен билан лаззатбахш бўлади.
Куфр, сен билан Дин бўлади.
Тиконлар, сен билан гулга айланади.
Эй менинг жоним, севгилим, куфрим, имоним, подшоҳларимнинг подшоҳи!
Сен бу дарвешга бир нарсалар карам қил!

Эй фоний бўлган баданга, моддий гўзалликга кўнгил бергани учун ҳеч қандай ҳузур тополмаган, ғам-ташвишлар ичида қолган киши!
Бадан билан ўралашиб қолма, баданга боқма!
Сен бу дарвешга, бечорага бир нарсалар бер!

Эй менинг шам каби нурлар сочган, қоронғуликни ойдинлатган севгилим!
Мен бугун бир нарса қиламан. Сенинг оташинг атрофида парвона каби айланаман ва сенинг ишқ оташингга жонимни бераман.
Сен бу дарвешга бир нарсалар бер...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Тупроқ ема, тупроқ сотиб олма, тупроқ излама!
Зеро тупроқ еган кишининг, доимо юзи сарғайган бўлади.
(Тупроқдан ҳосил бўлган озуқаларга эҳтиёжингдан ортиқ майл кўргизиб, танпарвар бўлма!
Сенга берилган дунё ҳаётини, тупроқдан халқ қилинган махлуқотлар учун фидо этма ва уларнинг мукофотини ва муқобаласини кутма!
Зеро тупроқ ейдиганлар, ҳузури Ҳақда расво бўлади.

Кўнгил е, токи доимо ёш бўлиб қоласан.
Ҳақ тажаллийсидан юзинг арғувон каби қип-қизил бўлади.
(Қалбингга доимо таважжуҳда бўл ва ладунний илм берган завқ билан машғул бўл. Шунда нафсоний касалликлардан қутилиб, руҳинг ёшариб бақувват бўласан ва юзинг арғувон каби қип-қизил бўлади. Сариқ юздан халос бўл!)

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Қуёш каби ҳар нарсага, ҳар кимга аямасдан ўз нурингни соч.
Уларга марҳамат билан боқ.
Чунки уларнинг барчаси музлаган, барчаси сенинг нурингга, ҳароратингга муҳтож.
Уларни сен жонлантирасан, сен етиштирасан...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Қабр…
Аллоҳга итоат қилганлар учун қандай ҳам яхши манзил…
Бишр бин Ҳорис раҳимаҳуллоҳ

Чексиз фазл-марҳамат ва мағфират эгаси бўлган Парвардигори Меҳрибоним!
Бизларни, рози бўлганинг ҳолда ўзингга йўлиқтир, оқибатимизни хайрли қил, қабримизни энг гўзал манзиллардан айла…
Бу қулларингни Сени севишлари, бир қулга муносиб бўлган севишдир.
Сен бизларни ўзингни азаматинг ва буюклигингга муносиб сев.
Зеро Сен севадиган бўлсанг, барча нарсамиз ўз камолига етади…
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Карам қил мен фақирга, ал-омон,
Эй Раҳмати олам,
Сарапо махзи исёну хатоям,
Ё Расулаллоҳ…

Эй салом айтилгувчиларнинг энг авлоси бўлган Зот,
Сизга тўхтовсиз ва саноқсиз саломлар бўлсин!
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Жалил ва Жамил бўлган Парвардигори Меҳрибоним!
Аслида бу қулинг бир ҳечдир, ҳеч.
Аммо эй Султоним, Сен бу ҳеч қулингга ўз фазл-марҳаматинг билан иноят айласанг у ҳар нарсадир…
Бу ҳеч қулингга бир нарсалар икром эт…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Қоронғулик босди, кеча бўлди. Аммо бу кеча мен учун эмас, бегоналар учундир. Чунки севгилимнинг юзининг нури билан менинг кечаларим кундуз каби ўтмоқда.
Барча дунёни тиконлар қопласа, барча дунё
гулзорлари гуллар ўрнига тиконлар билан тўлиб-тошса, севгилимнинг сояи давлатида биз тиконлар орасига эмас, гулзорларга шўнғиган бўламиз.
Дунё зилзилалар билан вайрон бўлса, ёки бошдан оёқ обод ва ё маъмур бўлса буларнинг ҳеч бири бизни қизиқтирмайди. Чунки биз ўзимиз севгилининг ишқи ила маст бўлганмиз, хароб бўлганмиз, ерларга сочилганмиз. Унинг ҳеч бир нарсадан хабари йўқ. Чунки инсоннинг бир нарсадан хабари бўлиши унинг тамоман малолланишига, зерикишига сабаб бўлади. Aммо хабарларнинг асли шу ки, қул илоҳий ишқ билан шу даражада маст бўлиши лозим ки, ҳеч бир нарсадан хабари бўлмасин…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эски ситилган, титилган жонни бер кетсин.
Ўзгача янги бир жон олишга, ўзингни янгилашга эътибор бер.
Йўқлик-йўқсиллик оламида тентираб юргинки, етишганлар (улуғ зотлар) нинг "закот"ларига ҳақдор бўлгин...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Карийм Эгам, барчамизни фақатгина Ўзининг тиланчиларидан қилсин!
Йўқлик ва йўқсиллик оламида тентираб юрган биз гуноҳкор, фақир қулларини Набий ва валийларининг ҳусни хулқ ва ажойиб мастона ҳолатларининг закотига лойиқ кўрсин!
Зеро бизнинг ўзимизда лаёқат йўқ...

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Эй сомеъ!
Сен илоҳий ишқ ва муҳаббат жилваларини инсон ҳолатига қиёслама.
Жафо ва эҳсон мартабаларига ҳам боғланиб қолма!
(Яъни, эҳсон муҳаббатга, жафо нафратга далолат қилади, деб ўйлама!)

Жафо ва эҳсон, ғам ва шодлик ҳодис (пайдо бўлган нарса)дир.
Ҳодис бўлган нарса боқий бўлмайди ва Ҳақ таоло уларнинг ворисидир.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Жоним, кўнгил ранжитган Жононга фидо бўлсин.
Унинг нохуш кўринган тажаллийси ҳам, мен учун ниҳоятда хушдир.

Қалбимнинг ягона султони бўлган Дилдоримнинг ризоси учун, дард-аламимга ҳам ошиқман.

Икки кўзимдаги денгизларнинг гавҳар билан тўлиши учун,
Ғам тупроғини кўзимга сурма қиламан.

Халқнинг, Ҳақ таоло учун тўкган кўз ёшлари ҳақиқатдан ҳам бебаҳо гавҳардир.
Аммо халқ уни оддий кўз ёши деб ўйлайдилар...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бу дунёдаги можаро, зиддият ва хусуматларнинг кўпига тил сабаб бўлади. Сен, сен бўл, калималарга ортиқча ўралашиб қолма.
Ишқ диёрида тил зотан ўз ҳукмини йўқотади.
Ошиқ тилсиз бўлади

Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Кўрмасдан Сенга талпинган кўнглим, кўрганида қандай чидасин?!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Агар севгилингга қовушган бўлсанг, шу сен учун жаннат.
Агар жудо бўлган бўлсанг, шу сен учун жаҳаннам.
Ишқ қадийм, ундан аввал ҳеч бир нарса йўқ. Лекин Ишқ жаҳонда яширилган, бир сир ўлароқ қолган.
Қандай ажойиб ки, яширинган ўзини яширганни юзага чиқармоқда. Ишқ Аллоҳни топмоқда. Ўйин, ҳазил дегани мана шу бўлади...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Файзингла кулди олам ғуфрона эрди Одам
Йиғларди балки холо, Лавлока ё Муҳаммад


Истасангиз ҳар қайу ғамдин нажот
Завқ ила шавқ ила айтинг Пайғамбаримга
ассалот

Ассалоту вассалому алайка ё Расулаллоҳ

Ассалоту вассалому алайка ё Ҳабибаллоҳ

Ассалоту вассалому алайка ё Хойра халқиллоҳ

@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Бой киши то қулоғигача айб-хато ичида бўлса ҳам,
Унинг мол-мулклари, унинг айб-хатоларини ёпиб туради.
(Илм ва мол ҳар айб-хатони беркитади. Фақр ва жаҳл эса ҳар айбни юзага чиқаради)

Бир таъмагир бошдан оёғигача айб-нуқсон лойига ботган бир бойнинг айбини кўрмайди.
Чунки ундан бир нарса ундириш илинжида.
Таъма эса, кўнгилларни тамоман қоплагандир.

Фақир одам олтиндек қадрли сўз сўзласа ҳам,
Унинг бу қийматли матоси дўкондан жой ололмайди.

(Яъни, айби мужассам бўлган бир бойнинг айб-хатолари, мол-мулки сабабидан таъмагир кўзларга кўринмайди.
Олтин ва гавҳарга тенг сўз сўзлаган бир фақирнинг сўзлари, фақир ва муҳтожлиги сабабидан таъмагирларнинг қулоғига кирмайди)

Дарвешлик ва Фақр сенинг ақл-фаҳмингдан ташқаридаги нарса, бунга сенинг ақлинг етмайди. Шундай экан Дарвешларга ҳақорат назари билан боқма!

Чунки Дарвешлар (фақри маънавий соҳиблари) Зул Жалоли вал Икром бўлган Аллоҳ тарафидан шундай улуғ бир ризқга эга бўладилар ки, у ризқ барча мол-мулкдан афзалдир.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ҳазилда тежамкор бўлинг.
Чунки унда ҳаддан ошиш улуғворликни кетказади ва аҳмоқларни сизга нисбатан журъатли қилади…
Саъд бин Аби Ваққос розияллоҳу анҳу
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

БАЛОИ МОСИВО

Балои мосивога мубталоям,
Ё Расулаллоҳ.
Забуни панжаи нафсу ҳавоям,
Ё Расулаллоҳ.

Карам қил мен фақирга ал-омон,
Эй Раҳмати олам.
Сарапо махзи исёну хатоям,
Ё Расулаллоҳ.

Сен авранги шафоат Шоҳисан,
Султони раҳматсан.
Эшигингда мен бир камтар гадоям,
Ё Расулаллоҳ.

Шафоат қил ва мадад, йўқса ул рутба пургуноҳам ки
На рутбага яқинласам, ул рутба сазоям,
Ё Расулаллоҳ.

Забуни дарди исёнга Табиби меҳрибон Сенсан.
Беморам, мен муҳтожи давоям,
Ё Расулаллоҳ.

Не ғам гарчи мужримам, басдур менга бул саодат ким,
Остонангда бир ҳовуч хоки пойям,
Ё Расулаллоҳ.

Мени рад этма, боби лутфингдан боҳаққи авлодинг,
Зиёям, бандаи оли асҳобам,
Ё Расулаллоҳ…

Зиё Пошша раҳимаҳуллоҳ

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ҳақни севмоқ осон.
Қийин бўлган, халқни севмоқ.
Билинг ки ҳаётнинг сирри, қийин бўлганни бажармоқдир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Юзларингиз, изларингиз соғиндим…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ёшликни қийматини билмаган бўлсанг, қариликдан қўрқ.
Ортингдан яхши бир из қолдирмаган бўлсанг, унутилишдан қўрқ.
Ўлмасдан аввал ўлишни бажара олмаган бўлсанг, ўлишдан қўрқ…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Агар очлик бўлмаганида эди, ҳазмсизликдан бошқа юзлаб дардлар сенда пайдо бўлар эди.
(Очлик ҳам аслида бир дард. Аммо тўқлик, ҳазмсизлик сабабидан жисмда бир қанча дардлар пайдо бўлади)

Очлик дарди ҳам латофатда ҳам енгилликда ва ҳам амалда у иллатлардан яхшироқдир.
(Очлик дарди ва заҳмати тўқлик пайдо қиладиган хасталик ва заҳматдан кўра бир неча баробар авлороқдир. Очликда нажосатдан назофат ва латофат пайдо бўлиб, қалб мулойимлашиб нафсоний шаҳватлардан тийилади ва яхши амаллар вужудга келади. Тўқликда эса қориндаги нажосат ва касофат пайдо бўлиб, қалб қаттиқлашади, нафсоний шаҳватлар зиёда бўлади ва ёмон амаллар вужудга келади)

Очлик заҳмати заҳматлардан латифроқдир.
Хоссатан очликда юз манфаат ва ҳунар бор.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Дунёда нимадан хурсанд бўлсанг, дарҳол ундан айрилиб ғамга ботишинг ҳақида ҳам ўйлагин.
Сен нимадан қувонган бўлсанг, сендан аввалги қавмлар ҳам ундан қувонган эдилар. Лекин охирида ҳеч кимга вафо қилмади, шамол каби келиб кетишди.
Бошқаларнинг қўлидан кетган нарса, тезда сенинг ҳам қўлингдан кетади. Ақлли бўл, сен унга кўнгил қўйма. У сендан кетмасидан олдин, сен унинг муҳаббати ва қуллигидан қутил...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ботин (ич) ингизни тузатинг, шунда Аллоҳ зоҳир (таш) ингизни тузатади.
Оз сўзлашни лозим тутинг, шунда қалб мулойим бўлади.
Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ҳирс - инсонни ҳалок қилади…
Ҳирсни кўпи ҳам ози ҳам хатарли.

Меъёрни топмоқ шарт!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ғафлат дарахти, жаҳолат суви билан униб-ўсади.
Хушёрлик ва маърифатуллоҳ дарахти, тафаккур билан униб-ўсади.
Тавба дарахти, надомат ва пушаймонлик билан униб-ўсади.
Муҳаббатуллоҳ эса, тақдири илоҳияга кўнгил ризоси ила таслим бўлиш билан униб-ўсади...
Шайх Саййид Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу

@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

خانه را من روفتم از نيك و بد
خانه ام پُرَّست از عشق احد

Хонаро ман рӯфтам аз неку бад
Хонаам пурраст аз ишқи Аҳад…

Мен уйни яхши ва ёмондан супурдим.
Менинг уйим Аҳаднинг ишқи билан тўладир…
(Мен қалбим хонасини яхши ва ёмон фикрлардан ва хотиралардан покладим. Энди менинг қалбим Аҳад бўлган Аллоҳнинг ишқи билан тўла.

Сур чиқар ғайрни кўнгилдан, то тажаллий этсин Ҳақ
Подшоҳ қўнмас саройга хона маъмур бўлмасдан)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Ҳар ким фақатгина ўз жинси билан гўзал ва баланд парвоз қила олади…
Бизларга яхшиларни йўлиқтир!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

Охират маҳри енгил:
Ихлосли дил ва зикрли тил.
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!

Читать полностью…

Tabreziy_Rumiy.uz

🎙RASULULLOH SIZNI JUDA SOG'INDIM
•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•
𝓢𝓸𝓵𝓵𝓪𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾 𝓪𝓵𝓪𝔂𝓱𝓲 𝓿𝓪𝓼𝓪𝓵𝓵𝓪𝓶
•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•
@TabreziyRumiy
MAVLIDI NABIY MUBORAK, AZIZLARIM!
MEHRIBON ALLOH IKKI DUNYO SAODATI VA HABIBINI SHAFOATINI ATO AYLASIN!

Читать полностью…
Подписаться на канал