Эй марҳамат ва мағфиратда тенги ва мисли бўлмаган, барча айбу нуқсондан пок бўлган Меҳрибон Роббим!
Биз қулларингни ўз ҳилм ва сатринг билан шу қадар ёпиб-тўсиб қўйдинг ки натижада ўзимизни ҳеч бир айби йўқ деб, хаёл қилдик…
Биз сенга қуллик қилолмай, ўзимизга ўзимиз зулм қилдик.
Аммо сен Робблик қилиб, бизга марҳамат айла…
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!
Қудумингиз раҳмату завқу сафодир, ё Расулаллоҳ
Зуҳурингиз дарди ушшоқа даводир, ё Расулаллоҳ
Набий эдингиз хали Одам тураркан "сув ва лой" ичра
Имамул анбиё бўлсангиз раводур, ё Расулаллоҳ
Ҳудоийни қилинг шафоат гар зоҳир гар ботин
Эшигингизда интисоб этмиш гадодир, ё Расулаллоҳ...
@TabreziyRumiy
Азиз Маҳмуд Ҳудоий қуддиса сирруҳу
Шуни яхши билгин ки омонлик, хавф-хатар ичида яшириндир…
(яъни, нажот Аллоҳдан қўрқишда)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Роббим барчамизни ўзининг муттақий қулларидан қилсин!
Қул амалда дангасалик қиладиган бўлса, оила аҳли унга азият бера бошлайди. Ризқи тораяди, ўғил-қизлари исён қила бошлайди, оиласи ундан нафратлана бошлайди. Булар Роббисига нисбатан итоатда нуқсон кўрсатгани учун бир жазодир.
Шайх Саййид Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Эй Парвардигори Меҳрибоним!
Ақл-хаёлимни ғам-ташвиш билан,
Қалбимни унга раҳм қилмайдиган кимсалар билан,
Вақтимни фойдасиз нарсалар билан банд қилма!
Меҳрибон Роббим, мен билан бўл ва мени ўзинг билан кучли қил…
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!
Ҳамма бир - бирига душман бўлса, сен бўл нигаҳбоним
Мадорим Мунисим Пайғамбарим дардимга дармоним
Туфайлингдан ёпилгай анда жумла айбу нуқсоним
Шафоат айласанг ё Саййидо нобуд бўлгай кўҳи исёним.
Биҳамдиллоҳ бизингдек осий умматларга раҳбарсан,
Лаҳаддан бош кўтарганда шафоатҳоҳи маҳшарсан.
Набийлар Хотами кулли қидамлардан муқаддамдир
Кими ки сизга уммат бўлди озоди жаҳаннамдир.
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Аллоҳумма солли ва саллим ва борик алайҳ
Сен шарафли меҳмонсан.
Тиланчи каби дунёнинг арзимас парчаларига йиғлама…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Бандаликда ҳожат эрмас чуни чанд
Банда бўлсанг бўл ани номига банд.
Номи Ҳақ иймонга равнақдур мазид
Сайд шундоғ ном эй Абдулмажид.
Бу румузлар баҳр эрур илми ладун
Жон қулоғи бирла англа раҳнамун.
Гўши дил бирлан эшитгил маънони
Гум қилай десанг дилингдан даъвони.
Кимга даъво бўлса офат андадур
Кимга зори бўлса раҳмат андадур.
Ҳазрати Шоҳ Машраб қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Ул дам ки фоний дунёдан Муҳаммад Мустафо ﷺ кетди
Севинди охират, аммо бу оламдан сафо кетди…
@TabreziyRumiy
Азиз Маҳмуд Ҳудоий қуддиса сирруҳу
Шакар каби бир қанча ширин нарсалар бор ки уларнинг шакарига заҳар аралашган.
Зийрак ва ҳушёр инсонлар заҳарни кўрар-кўрмас танийдилар.
Бошқалари эса уни лаб ва тишига тегизиб англайдилар ...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Эй Парвардигори Меҳрибоним!
Ҳақни, ҳақ қилиб кўрсат ва унга эргашишни насиб эт.
Ботилни, ботил қилиб кўрсат ва ундан сақланишни насиб эт!
نيشكر كوبيد كار اينست و بس
جان بر افشانيد يار اينست و بس
Найшакар кӯбед кор инасту бас
Ҷон бар афшонед Ёр инасту бас.
Шакар қамишни уриб-янчинг, асл қилинадиган Иш шудир.
Жонлар сочинг, жонлар фидо этинг асл Ёр шудир.
(Эй маъно найшакарининг толиблари!
Шакар қамиш каби бўлган Валийларга хизмат қилинг, суҳбатларида бардавом бўлинг. Уларнинг ширин сўзларини жон қулоғингиз билан тингланг. Ҳақ таолони излаган толиблар учун ягона, асл Иш шудир. Бу йўлда нафақат мол, балки жонлар фидо этинг. Чунки ҳақиқий Ёрдан ўзга нарсанинг барчаси бекордир, фонийдир.)
Айни вақтда шаҳримизда бирорта ҳам юзи тиришган инсон қолмади. Чунки Ширин Хусравлари таҳтга ўтирдилар.
(Шаҳар, Валийлар ва уларга боғланган содиқ муридларнинг вужудларидир.
Тиришган юз, башарий хулқларни, жисмоний завқларни англатади.
Ширин, ҳақиқий Ёр бўлган Аллоҳдир.
Хусравлар, Ҳақ ошиқларидир. Умумий маъно шул ки, "Бизнинг дўстларимизнинг вужудлари шаҳрида, жисмоний завқларни кўзлаган, башарий хулқларга асир бўлган кишилар қолмади. Барчасининг вужуди маъно шакаридан, Ҳақ ишқидан лаззат топди. Ҳақиқий Ёр, ўзининг содиқ ошиқларини муҳаббат таҳтига чиқарди")
Лаззат устига лаззат, шароб устига шароб. Энди минорага чиқиб, азон айтиб барчани чақир.
(Эй руҳоний завқларга толиб бўлган, илоҳий ишқнинг шаробини ичган киши!
Эндиликда Илоҳий лаззат устига лаззат, Субҳоний шароб устига шароб бордир. Ғофил бўлма, умрингни беҳуда нарсаларга совурма. У руҳоний лаззатни ва илоҳий шаробни тотиб кўрганингдан кейин, минорага чиқиб, халқни ҳақиқат лаззатига маъно шаробига чорла. Ҳақ ошиқлари, сенинг чорловингга эргашиб келсинлар. Бу маънавий лаззатлардан тотсинлар, бу ишқ шаробидан ичсинлар.)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
گر بگويد كيميا مس را بِدِه
تو به من خود را طمع نبود فِرِه
Гар бигуяд кимё мисро бидеҳ
Ту ба ман худро тамаъ набуд фиреҳ
Кимё мисга, ўзингни менга фидо қил деса,
Бу билан кимёнинг тамаъси зиёда бўлмайди.
(Кимё, мисни олтинга айлантиришда кимёгарлар қўлланадиган иксир деб аталувчи модда.
Масалан иксир мисга:
-“Сен ўзингни менга бер ва таслим бўл” деса, бу билан иксирнинг тамаъси зиёда бўлмайди. Ва миснинг унга ўзини таслим қилишида иксирга бирор фойда бўлмайди. Балки мис олтинга айлангани учун бу таслимият миснинг ўзига фойдали бўлади. Биноан алайҳ бир киши инсони комилга бирор нарса берса, ёки унга бирор хизмат қилса инсони комилдан кўра ўша киши кўпроқ манфаатдор бўлади)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Эшит арзимни айтай ё Набий оламга Сарварсан,
Нубувват осмони узра гўё шамси анварсан.
Юрагим сафҳасига тахайюл бўлган хатти аҳзарсан,
Муқаддам жумла элдан хотами кулли паямбарсан.
Биҳамдиллоҳ бизингдек осий умматларга раҳбарсан,
Лаҳаддан бош кўтарганда шафоатҳоҳи маҳшарсан.
На дей васфи шарифингга Ҳабиби Ҳаййи Акбарсан,
Имоми икки олам Соҳиби меҳроб - минбарсан.
Шариат таҳтининг Султонисан ислом парварсан,
Муҳаббат баҳрига парварда бўлган тоза гавҳарсан.
Биҳамдиллоҳ бизингдек осий умматларга раҳбарсан,
Лаҳаддан бош кўтарганда шафоатҳоҳи маҳшарсан.
Ўшал рўзеки жисминг Омина батнида бор бўлди,
Ғаму андуҳу меҳнат Макка халқидан канор бўлди.
Қараб кўкдан жамолингга малаклар ҳам интизор бўлди
Ниҳолинг сояи пур бўлди, шаръинг ошкор бўлди.
Биҳамдиллоҳ бизингдек осий умматларга раҳбарсан,
Лаҳаддан бош кўтарганда шафоатҳоҳи маҳшарсан.
Анодин ерга тушдинг устингга раҳмат нисор бўлди
Азиз эрди шаётинлар сенинг даврингда хор бўлди
Вужудинг икки оламда раҳмати Парвардигор бўлди
Мис зар ўлди кимки сенинг шаръингга ёр бўлди.
Биҳамдиллоҳ бизингдек осий умматларга раҳбарсан,
Лаҳаддан бош кўтарганда шафоатҳоҳи маҳшарсан.
Тамом бўлса нафас гар жисмимдан жудо бўлса жоним
Макон бўлса менга бир таҳти тупроқдин чу зиндоним
Ўтиб бир неча кунлар боз тупроқ бўлса бу жисми урёним
Ду бора зинда этса соати маҳшарда Раҳмоним
Биҳамдиллоҳ бизингдек осий умматларга раҳбарсан,
Лаҳаддан бош кўтарганда шафоатҳоҳи маҳшарсан.
Ҳамма бир - бирига душман бўлса, сен бўл нигаҳбоним
Мадорим Мунисим Пайғамбарим дардимга дармоним
Туфайлингдан ёпилгай анда жумла айбу нуқсоним
Шафоат айласанг ё Саййидо нобуд бўлгай кўҳи исёним.
Биҳамдиллоҳ бизингдек осий умматларга раҳбарсан,
Лаҳаддан бош кўтарганда шафоатҳоҳи маҳшарсан.
Набийлар Хотами кулли қидамлардан муқаддамдир
Кими ки сизга уммат бўлди озоди жаҳаннамдир.
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилдилар:
-“Мени кўриб имон келтирган кимсага жаннат хушхабари бўлсин!
Мени кўрмасдан менга имон келтирганларга эса етти марта жаннат хушхабари бўлсин!” (Табароний, “ал-Мўъжам ал-кабир”, 8/8009).
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!
Шамсдек шайх кўпдур нур этгай сани
Йўлга киргундек Жалолиддин қани?
Пир бисёру мурид ноёб ҳайф
Кўбдур сайқал гар қани олуда сайф?
Варна нуронийдурмиз ғавси малак
Мис тополмаймиз ки кимё қилғудак.
Йўлни боғлабдур ки бу деви асас
Варна ҳар пир Боязиддин кам эмас.
Ақл кўтаҳ борадургон роҳгача
Азми пир даргоҳи доруллоҳгача.
Девонаи Машраб қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Кимнинг чин қалбдан насиҳат қилувчи, нафсини тизгинлаб турувчи ва тўғри йўлга бошлагувчи дўсти бўлмаса душман унинг бўйнидан тутади…
Роббим, бизларни солиҳларга йўлиқтир!
Агар бизнинг кеча-кундузимиз Ҳазрати Шамснинг ишқи билан ўтмаганида эди, биз сабаблар оламининг турли туман тузоқларидан қандай қилиб нажот топар эдик.
Унинг ишқининг мунавварлиги бизга қудрат ва таҳаммул бермаганида эди, орзуларимизнинг оташи тоқатимизни маҳв этарди. Унинг ишқининг нозлари, севгисининг гўзалликлари бизни қутқарди.
Барча изтироб ва балолардан унинг соясида омон топдик. Бу Ҳақ таолонинг қандай саодатли, кимё қулидир ки, унинг жонидаги шафқат бизга айни завқ ва роҳатни бахш этди.
Барча мушкилотларда бизга ёрдамчи бўлди. Аллоҳдан бизга бўлган иноятлар, ёрдамлар у шоҳнинг хизмати учундир.
Унинг барокотидан томир отдик. У одоб булоғидан бизга обиҳаёт берди.
Унинг лутфидан сурохийларнинг қатнашган мажлисида жонимиз ва кўнглимиз, наш'адан оғир бошли, енгил руҳли бўлди.
Табрез ўлкаси тарафларида бир банги сув булоғи бор ки, кўнгилларни доимо ўша тарафга жазб этади. Биз истамасак ҳам, бизни доимо Ҳазрати Ҳизр каби ўша булоқга тортиб туради...
Ҳазрати Мавлоно Пирлари Ҳазрати, Шамс ҳақларида айтганлари