Тотиб қизишиб меҳри анвар бўлай
Висолини излаб Қаландар бўлай
Ёқиб меҳри ағёрлар ўтинин
Муҳаббат оловида ахгар бўлай.
Ётай Муғ эшигида гулхан солиб
Туташиб ёниб чун самандар бўлай
Вафо аҳлининг қўрғонин тубида
Ётиб итларига баробар бўлай.
Хароботларни ёмони бўлиб
Оёғ гарди бирла баробар бўлай
Баногоҳ йўқласа мени Дайр Пири
Неча Хоксарига сарвар бўлай.
Жаҳонийларнинг хом савдосига
Назар солмайин кўр ҳам кар бўлай
Навосизларнинг кишвари кунжида
Бўлиб мустақим чуғзи бе пар бўлай.
Томузурса соғарин юқидин
У авбошлар учун Скандар бўлай
Қаботи итингда ичай мунди қўй
Ўшал шаҳд чайқоқидин юнди қуй.
Ҳазрати Мажзуб қаддасаллоҳу сирруҳу
Ака укангга суюнчиқ,
Опа синглингга ёрдамчи,
Аёлингга суюкли,
Дўстингга вафоли,
Қўшнингга муҳсин (яхшилик қилувчи) бўл!
Ёдингда бўлсин,
гўзал хулқдан кўра
қиёмат кунида қулнинг тарозисини оғирроқ қиладиган нарса йўқ…
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!
Аллоҳ таоло қулининг амалига кўра бермаганини ниятига кўра беради.
Чунки ниятда риё бўлмайди, бас ниятларингизни чиройли қилинг.
Мадомики яхши ниятда бўлар экансиз, хайрда давомли бўласиз…
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Шаввоқларинг ахгар шавқиға мани қўш
Ёниб деса ло натлубу илло иййок!
Йўлингга кириб хор юруб зор ўланлар
Қурбон ўшал меҳр ўқидин сийналари чок.
Толиблари отини дейуб маст бўлурлар
Май ичмади гулқанд эмди, эмди тирйок.
Эй Тангри таоло суюгинг суюлур умид
Онлар йўли узра мани бошимни сен эт чок.
Юз йил эшитиб панду насиҳат йўл адашгон
Йўлингга инар лаҳзада тортсанг ани чолок.
Ашё ададича неча, онча салавот
Аҳмадға салом ва олиға бер эй Сомади пок.
Бу Бакр Умар ёру Усмон ҳам Али
Солори шигарф роҳи борик хатарнок.
Ҳар бириси канзи карам жуди сахо бил
Ҳар мўмин олур онлар элидин канзи пок.
Шаҳзодаи Ҳасан яна Ҳусайн шоҳи сарафроз
Сабр оламида ҳар бириси бир меҳри афлок.
Ҳар ким ўқуса ёки эшитса бу ғазални
Солик қил ани ё эт ани мажзуби бебок…
Ҳазрати Мажзуби Намангоний қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Юртимизда, Наманганда яқин ўтмишда яшаб ўзгача услубда ижод қилган, Аллоҳ ва расулининг чин ошиғи бўлган Ҳазрати Мажзуб алайҳир роҳманинг дуолари мустажоб бўлган экан.
У зотни ғазалини ўқиган ёки эшитган инсонда беихтиёр жазб воқеъ бўлади 🥺
Эй бечора!
Қачонгача дунё тиконзорида ялангоёқ югуриб, чопмоқчисан? Ваҳоланки биз, у оламда гулзорларнинг эшикларини сен учун очиб қўйдик...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Кимнинг кўзлари Аллоҳ билан қувнаса, ҳар бир кўз у (кўз эгаси) билан қувнайди.
Ва кимнинг кўзи Аллоҳ билан қувнамаса, унинг руҳи бу дунёда ҳасрат-надомат туфайли эзилади…
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ “Дард ва даво” асарлари
Эдирне шаҳри, Салимия масжиди.
Меъмор Мустафо Синан дурдонаси. Қурилиш санаси 1568-1574 , 6 йил давомида тамомланган.
Аллоҳ раҳмат айласин.
Тасаддуқи ўшал дилман мудом назар топса
Имо билан ҳамани ҳолидин хабар топса.
Жаҳонни ибрат учун халқ айлади Холиқ
Ки беҳунарни кўриб мард агар ҳунар топса.
Имонни қасдидадур нафси кофир бадкеш
Дилингни ғорат этар ул агар зафар топса.
Азалда дийда бино бўлмасанг танимангдур
Ғаний кишига қачон кўрсатур ки зар топса.
Бошинг чу аршга етса мудом ларзада бўл
Дарахт бошини зуд хам қилур самар топса.
Кўзингни борида бир марди қобил излаб топ
Адашмагай киши йўлдин ки ҳамсафар топса.
Намунадурсан манга бу фазлу бахшойиш
Учар ҳавога улуғ руҳ болу пар топса.
Кир эмди Машраби шўрийда Мабдаи нурга
Бу йўлда мард керак баҳрдин гуҳар топса…
Ғазали Ҳазрати Шоҳ Машраб қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Гиря қилсанг аз баройи Динга қил
Хандани жаннатга қил Абдулжалил.
Бу жаҳон зиндон, ғам канда эмас
Жойи мотамдур раҳи ханда эмас.
Кимки шодий қилди мунда ғам топар
Улки ранжур бўлди зуд марҳам топар.
Водариғо кетди моҳтобим қани
Умр гавҳар эрди ноёбим қани?
Бор экан сийнамда сад ганжи ниҳон
Билмадим кетди қўлимдан ногоҳон.
Кимдан излай умри покимни шу вақт
Барг хушк бўлди кўкармасдур дарахт.
Умр ҳам сармояи иймон экан
Балки ганж махзани ризвон экан.
Эмди қўлдан кетди оҳ урмоқ на суд
Кимки куйди ҳосили анжоми дуд.
Водариғо бори баста борамиз
Кўзаи гардан шикаста борамиз.
Хайрлар таъхир шаррлар илгари
Ваҳ на бўлғай уммати пайғамбари?
Хайр таъхир тобди охир шарр бўлур
Бандаи бежустижў кофир бўлур.
Аҳли киштлар ғамда нобуд бўлдилар
Умрдан сармоя излаб ўлдилар.
Хайф ўшал мардики бекишт борадур
Нақдини шайтон олиб зишт борадур.
Раҳнамоси деву шайтон пурри
Бандаликда кунда минг йўл таъхири.
Илм бисёру амалдан бехабар
Андаки умр, ажалдан бехабар.
Ишни аввал қилмаган ганда бўлур
Охири шайтонга хар банда бўлур.
Вақт ўтди на бўлур охирга иш
Деги ҳимматга аввалдан пухта пиш.
Ташла монеъларни бу йўлни арит
Излама таъхирни эй оби палид.
Кўзни нури борида корий керак
Пуштда қувват борида борий керак.
Вақт тегди боди тунд ўчди чироғ
Суд қилмас вақти риҳлат йиғламоқ…
Ғазали Ҳазрати Шоҳ Машраб қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Қадр-қийматингиз худди дори кабидир.
Уни болалар қўли етмайдиган жойда сақланг…
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!
Инсон кўздан иборат, ундан қолгани эса тери ва этдир.
Инсоннинг қадри унинг кўзи кўраётган нарсаси билан ўлчанади.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Ким Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан садоқатли бўлса, Аллоҳ азза ва жалла унга ҳикматни мерос қилиб беради.
Фузайл бин Иёз раҳимаҳуллоҳ
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Ким Аллоҳни назоратида эканлигига риоя қилса, унга халқнинг назорати зарар қилмайди.
Парвардигоро,
Бизларни сенинг риоянгни қилгувчилардан қил,
Бизларни ислоҳ қил,
Бизларни ўз ҳолимизга ташлаб қўйма!
Ҳаётнинг гўзаллиги бизнинг ичимиздан бошланади.
Қачон қалбинг гўзал бўлса, оддий нарсаларда ҳам ниҳоятда ажойиб нарсаларни кўра бошлайсан…
Қудрат ва санъати чексиз бўлган Жамийл Аллоҳ, қалбимизни гўзал айласин.
Ҳатто кўрган, эшитган, тутган, фикр қилган барча барча нарсаларимиз Унинг гўзаллигидан сўз сўзласин…
Аллоҳ Аллоҳ Аллоҳ 🥰…
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Ишқ даштида адаштим йўқ манга ёри рафиқ
Чунки кетти илгари бу водийда йўлдошлар…
Ҳазрати Мажзуб
Юбор пок Тангрим биздин давом
Муҳаммад ва олиға салоту салом.
Алар меҳрини шарбатидин ичур
Бо хоссони уммат доғи бо авом.
Сано ҳам шукр ул Яратқонға беҳад
Бизи қилди уммат бо улвий хиром.
Кирар аҳли тақво, маосий эли
Шафоатларидин бидорис салом.
Аларға ва олиға тинмай ўқунг
Саловот салом саловот салом.
Анга ҳамди беҳадки биз айтамиз
Дуруд анга олиға кўп субҳу шом.
Умид улки бўлмас муаззаб бирав
Кўп айтса аларға саловот салом.
Гуноҳини кечгил насиб эт беҳишт
Ўқуғувчиларға саловот салом.
Ки биздин туман минг туман минг юбор
Ҳабибингга ва олиға саловот салом.
Насиймо у суҳбат гулистонидин
Фироқ аҳлин айла муаттар машом.
Ғаниййу фақир гуноҳкор бежурм
Ўқусун бириси саловот салом.
Сипосу дуруду алқоб ўқуб
Ки умрумни айла бу ишда тамом.
Неча бир неча махлуқлар сонича
Ҳабибингға ва олиға саловот салом.
Ҳама тора мўйимға берсанг забон
Анинг бирла айтсам саловот салом.
Ки фирдавсий эди аларға хушо
Ҳазорон дуруду ҳазорон салом.
Яна масраъ хуш деди ул ҳариф
Зи мо бар Муҳаммад алайҳис салом.
Савобинг кўп бўлуб гуноҳинг камяр
Ки айтсанг аларға саловот салом.
Яратғувчи оламни қилди бино
Туфайли Муҳаммад алайҳис салом.
Юбор эй Яратғон ба маҳбубинг
Ва олиҳи ва соҳбиҳи саловот салом.
Бирав исми покини айтса десун
Анга ва оли саҳбиға саловот салом.
Эшитсанг биравдин муборак отин
Де анга дуруд саловот салом.
Бошингға агар тушса қаттиқ иш
Дегил анга ва оли сори саловот салом.
Ўлуб ғарқи ихлос Мажзуб ўқу
Анга ва оли саҳбиға саловот салом…
Ҳазрати Мажзуби Намангоний қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Аллоҳумма солли ва саллим ва борик алайҳ доиман абадан ъала хойри холқи куллиҳим
Салжуқ вазири Муиниддин Парвона, Ҳазрати Мавлонодан ўзига насиҳат қилишларини илтимос қилди. Ҳазрати Мавлоно билан вазир ўртасида шундай мулоқот кечди:
-"Эшитдим ки, Қур'он ёдлаётган экансиз?"
-"Худди шундай, Ҳазрат!"
-"Яна эшитдим ки, Шайх Садруддиндан Ҳадис ўқиётган экансиз?"
-"Тўғри, Тақсир!"
-"Сиз Аллоҳ ва Расулининг сўзини, насиҳатини қулоқга олмаганингиздан ва халқга зулм этишда давом этганингиздан кейин, мен сизга қандай ва нимани насиҳат қилайин?
Бундан кейин менинг сўзимни тинглармидингиз?"
- ...
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Барчамизни насиҳат тингловчи ва унга амал қилгувчилардан қилсин ва икки дунё саодатига эриштирсин!
Биз сўзларимизни энди сатрларга эмас, садримизга ёздик. Қалбингизнинг кўзи бўлса ўқийди.
Қулоғи бўлса эшитади.
Тили бўлса сўзлайди...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Сукунат–ҳеч қачон хиёнат қилмайдиган ягона дўстдир…
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!
Эй Парвардигори Меҳрибоним!Қалбларимизга ўз сакинатингни тушур.
Токи ўзингдан ўзга дўст топмасин…
إهبطوا افكند جانرا در حضيض
از نمازش كرد محروم اين محيض
Иҳбитуу афканд ҷонро дар ҳазиӣз
Аз намозаш кард маҳрум ин маҳиӣз.
"Тушинглар!" илоҳий амри, жонни бу пасткаш ер юзига дунёга туширди.
Бу "тушиш" худди хотинларнинг ҳайзига ўхшаб, эркакларни нопок қилди. Бу нопоклик уларни намоз ва Ҳақга яқинлашишдан маҳрум қилди.
اي رفيقان زين مقيل و ز آن مقال
إتقوا إن الهوي حيض الرجال
Эй рафийқон з ин мақиӣлу з он мақол
Иттақуу иннал ҳаваа ҳайзур рижол.
Эй дўстлар, ўзларингизни бу "деди-деди" лардан қутқаринг.
(Орзу ҳавас ва ҳавою нафсларингиздан қутилинг)
Эҳтиёт бўлинглар, албатта ҳавою-нафсга эргашишлик эркакларнинг ҳайз кўриши билан баробардир.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
-Борлиқнинг ойнаси нима?
-Йўқлик!
Агар аҳмоқ бўлмасанг Ҳақ ҳузурига йўқлик олиб бор…
Борлиқ, фақатгина йўқликда кўринади.
Мол-мулк соҳиблари фақирлар устида хайр-эҳсонларини кўрсатадилар.
(Фақат бойларгина бўлиб, ҳеч бир фақир бўлмаганида эди хайр ва эҳсоннинг, фақр ва ғинонинг маъноси англашилмас эди. Шу сабаб фақр ғинонинг, ғино эса фақрнинг ойнаси бўлди)
Дарҳақиқат ноннинг соф ойнаси оч кишилардир.
Тутантириқ чақмоқтошнинг ойнасидир.
(Ноннинг хосияти ва таъсири қорни оч бўлган кишиларда зоҳир бўлади ва чақмоқтошнинг асари тутантириқда кўринади.
Оч бўлмаса ноннинг, тутантириқ бўлмаса чақмоқтошнинг қадри бўлмас эди.
Худди шундай жоҳил ва гумроҳлар бўлмаганида эди, олим ва раҳбарларни асари кўринмаган бўлар эди)
Ҳар ерда ҳосил бўлган йўқлик ва нуқсон, барча сифатларнинг гўзаллигини ойнасидир.
(Уйи бўлмай уй қурдирмоқчи бўлган киши, меъморнинг санъатига муҳтож бўлади ва бу йўқлик меъмор санъатининг гўзаллигига ойна бўлади)
Либос гўзал ва хушбичим тикилгани вақт, чевар санъатига мазҳар бўлади.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Эй кўнгил, ўзингга кел!
Ҳар қандай мастликдан мағрур бўлма.
Ҳазрати Ийсо алайҳис саломнинг мастлиги Аллоҳдан,
эшакнинг мастлиги эса арпадандир.
Бу Хумлардан шундай бир шаробни излаб топиб ичгин ки, унинг сархушлигининг асло охири бўлмасин.
Чунки ҳар севилган шахс ёки нарса, шароб билан тўла Хум кабидир. Лекин у шаробларнинг баъзилари қуйқадан ва баъзилари эса лаъл каби соф шаробдан иборатдир.
Эй шароб навъини танийдиган киши!
Ичаётган шаробингни аввал эҳтиёткорлик билан татиб кўр.
Токи ҳар хил чўкинди ва қуйқалардан пок бўлган Шаробан Таҳурони топгайсан!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
هر كه بي من شد همه منها در اوست
يار جمله شد چو خود را نيست دوست
Ҳар ки бе ман шуд ҳама манҳо дар уст
Ёри ҷумла шуд чу худро нест дӯст
Ҳар ким менсиз бўлди, барча менлар ундадир.
Вақтоки ўзига дўст бўлмади, жумланинг ёри бўлди.
(Ҳар ким ўз вужуди мавҳумини тарк этса ва ўз борлиғини Ҳақнинг борлиғи деб билса, барча борлиқларни жамъи бўлади.
Вақтоки ўз нафсининг дўстлиги ва муҳаббатини тарк этса, жумла жаҳонни дўсти ва ёри бўлади. Зеро муҳитни душман кўрмоқ, киши ўз нафсига бўлган муҳаббатидан пайдо бўлади)
آينه بي نقش شد يابد بها
ز آنكه شد حاكي جمله نقشها
Ойина бе нақш шуд ёбад баҳо
Зи онки шуд ҳокий ҷумла нақшҳо
Кўзгу нақшсиз бўлса, баҳо (қиймат) топади.
Ўша сабабдан барча нақшларни ҳикоя қилувчи бўлди.
(Инсоннинг қалби вужуди мавҳумига тааллуқли ваҳм ва хаёл нақшларидан пок бўлган вақт, унда коинотнинг нақшлари зуҳур этади. Чунки кўзгунинг юзи нақшсиз ва жилоли бўлса гўзал ва қийматли бўлади. Мусаффо ва мужалло бўлган кўзгу ўзида акс этган нақшларни кўрсатувчи ва ҳикоя қилгувчи бўлади)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Биз ҳали ҳаётдан норози эканмиз, бизга берилган ҳаёт тугаб битди…
Дунёга келиб, бирор нарса қилиб кетишимиз учун жудаям қисқа вақт берилган.
Шундай экан ундан бақадри имкон фойдаланиб, ҳар лаҳзасидан завқланиб яшанг!
Кофирлар, шайтоннинг ҳамжинси бўлганлари учун, руҳлари шайтонларга шогирд бўлгандир.
У кофирлар, шайтонлардан юз минглаб ёмон хулқларни ўзлаштирган. Ҳақиқатни кўрмасликлари учун, уларнинг ақл ва қалб кўзларини тикиб қўйишган.
У кофирларнинг ёмон хулқларидан энг арзимас оддийси, ҳасаддир. Шайтоннинг бўйнига урган (яъни уни малъун, маржум ва мардуд қилган) нарса ҳам ўша ҳасад эди.
Ул жаҳаннамнинг итлари, яъни кофирлар ҳасад ва яхшиликга тоқатсизликни шайтондан касб этишганлари учун, инсонларни абадий бир мулкга ва саодатга эришишларини истамайдилар.
Кимда ўнгда ёки чапда бир муваффақият кўрсалар, ҳасадлари сабабидан қулунж дардига гирифтор бўладилар.
Эй ҳасадгўй аҳмоқ!
Сен шундай бир камолотни қўлга киритгин ки, токи бошқаларнинг камолотидан ғам-ташвишга тушмагайсан.
Аллоҳдан, бу ҳасадни дафъ этишини илтижо қилиб сўра.
Буюк Роббинг, сени бу тандан яъни ҳасад борлиғидан қутқарсин!
Сенга ички бир машғулият берсин ки, ўша билан ташқаридаги машғулиятдан ва ҳар кимнинг айбини кўришдан сени тўсиб қўйсин!
Худойи таоло, бир ютум шаробга шундай бир хоссасият берган ки, уни ичиб сархуш бўлган икки оламнинг ҳам андишасидан қутилади.
Аллоҳ таоло бир сиқим гиёҳ (наша) га шундай бир хусусият берган ки, уни еган ўзидан кечиб маст-ҳайрон бўлади.
Аллоҳ таоло уйқуга шундай бир таъсир берган ки, ухлаган кишининг фикр-хаёлидан дунё ва охират чиқиб кетади.
(Бу мисоллардаги таъсирлар каби, Илоҳий ишқда ҳам бир таъсир, бир хоссасият бор ки у завқни топган Аллоҳдан ўзга барча нарсани унутади.
Сен, агар Илоҳий ишқ шаробидан бир қултум ичган бўлсанг, бошқаларга ҳасад қилишдан, бошқаларнинг айбини хато-камчилигини кўришдан қутиласан!)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Ширин, зилол сувнинг мазасини тотиб кўрмаган кўр қушга, шўр сув ҳам худди Кавсар шаробига ўхшаб мазали туюлади...
(Дунёга боғланиб, охират неъматларидан ғофил қолганлар худди кўр қушга ўхшайди. Дунё ва унинг ичидаги неъматларни жудаям лаззатли, унинг ўхшаши йўқ деб биладилар.)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...